"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @piskenthayoti4071260
Мен кўп эшитаяпман, мулоқотларда “керак эмас, ахборот технологиялари бор, журнал ҳам керак эмас, газета ҳам керак эмас”. Бу нотўғри йўналиш. Ҳамма нарсанинг ўз ўрни бор. Компьютернинг ҳам ўз ўрни бор, журналнинг ҳам ўрни бор, газетанинг ҳам ўрни бор. Бошқача йўлни тутиш ҳозирча мумкин эмас. Биз бунга тайёр эмасмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
@piskenthayoti
#_Йиғилиш
Тошкент вилояти Хотин- қизлар бошқармаси бош мутахассиси М.Ҳамраева, Пискент тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи З.Хилватуллаева, "Оқила аёллар" ҳаракати аъзолари, тегишли мутасаддилар ҳамда маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда жорий йилнинг 27 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловни кўтаринки руҳда ташкил қилиш, аҳолини сайловга жалб қилиш, барча сайлов участкаларида сайловни юқори савияда ҳамда байрамона тарзда ўтказиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, оилавий овоз беришни ташкил этиш тўғрисида тарғибот ишларини олиб бориш бўйича кўрсатмалар берилди.
@piskenthayoti
#тафаккур
Газета ўқинг, зотан, юзаки ва аҳамиятсиз, аммо шунчаки қизиқарли хабарлар билан бошни қотираётганлардан фойда йўқ. Газета сиз учун фойдали, манфаатли ахборот беришни биринчи ўринга қўяди. Шу мезон билан ишлайди. Газетани ҳурматга сазовор жиҳати ҳам шунда.
Беҳзод Қобулов.
@piskenthayoti
Мен кўп эшитяпман мулоқотларда “керак эмас, ахборот технологиялари бор, журнал ҳам керак эмас, газета ҳам керак эмас”. Бу нотўғри йўналиш. Ҳамма нарсанинг ўз ўрни бор. Компьютернинг ҳам ўз ўрни бор, журналнинг ҳам ўрни бор, газетанинг ҳам ўрни бор. Бошқача йўлни тутиш ҳозирча мумкин эмас. Биз бунга тайёр эмасмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
@piskenthayoti
@шеърият
МЕН БИТТАДУРМАН...
Муҳаммад Юсуф
Санам, сочингдан ҳам шайдоларинг кўп,
Ҳуснинг ошиқлари — адоларинг кўп.
Ниманг кўп, кўйингда гадоларинг кўп,
Аммо мен биттаман, мен биттадурман.
Бек йигит бир сенинг пойингда хорман,
Гарчи дийдорингга муштоқу зорман,
Мен беун севарман, мен жим севарман,
Қиёматгача шул сукутдадурман.
Дейдилар: муҳаббат билмас масофа,
Айрилиқни писанд қилмас масофа.
Келурсан ўзинг деб бир кун инсофа —
Гоҳи Тошкент, гоҳи Ургутдадурман.
Тилинг билмасам ҳам тушунгандайман,
Сен билан гоҳи дўст тутингандайман.
Гоҳи бу дўстликдан ўкингандайман,
Минг бир хаёл ичра минг биттадурман.
Суймоқ — бу гулханда куймоқ азали,
Мен шаҳар эркаси, сен тоғ гўзали.
Эслаб юр ёдингга тушган маҳали —
Шайдоларинг кўп-у, мен биттадурман!..
@piskenthayoti
Нонушта доимо бекаларимизнинг "муаммоси" хисобланади.
Мана бу тўйимли,мазали,тез тайёр бўладиган нонушта ҳам барчага манзур бўлиши табиий .
@piskenthayoti
АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ
Ҳақиқий ва комил инсон ёмон хислатлардан, номаъқул ва номарғуб хулқ-атвордан пок бўлади,
гўзал сифат ва ахлоқ билан ўзини ораста қилади, ҳалол меҳнат қилиб умр кечиради, ёмонлардан четланади, яхшилар қаторидан жой олади, ҳеч кимга озор бермайди.
Жалолиддин Румий.
Яхши инсон ўзидан нурли ва ёруғ из қолдиради
Инсонийликни қадрлайди.
Хақиқий инсонга хос фазилатларини намоён қилувчи эзгу ва савоб ишларнинг бошида туради.
Манманлик,кибру хавога берилмайди, мехр- оқибатни, қадр- қимматни биринчи ўринга қўяди.
Илм- маърифатни, маънавиятни юксак тушунча сифатида қадрлайди.
@piskenthayoti
#тафаккур
Газета ўқинг, зотан, юзаки ва аҳамиятсиз, аммо шунчаки қизиқарли хабарлар билан бошни қотираётганлардан фойда йўқ. Газета сиз учун фойдали, манфаатли ахборот беришни биринчи ўринга қўяди. Шу мезон билан ишлайди. Газетани ҳурматга сазовор жиҳати ҳам шунда.
Беҳзод Қобулов.
@piskenthayoti
📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣
📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!
📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна мавсуми бошланди!!
🏃♂️🏃♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.
💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.
📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.
Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫
@piskenthayoti
Биз ўз ҳаётимиз давомида нимага ишонсак ва нимани кутсак ўшанга эришамиз...
Ҳаёт гўзал эканига ишонсангиз - ҳаётингиз гўзаллашади...
Агар, "Ҳаётда яшашни маъноси қолмади", - десангиз..... ҳаётингиз ўз мазмунини йўқотади...
Агар сиз, "тушкунлик ва ҳаёт синовларидан чиқиш йўли йўқ", - десангиз.... у йўлни тополмайсиз...
Сиз ўзингизга ишонсангиз, ҳар қандай қийинчиликлардан чиқиш йўлини топасиз ва у йўлни албатта кўра оласиз...
Сиз ёмонликни кутсангиз у келмай қолмайди...
Касалликдан қўрқсангиз - бемор бўласиз...
Омадга ишонсангиз - уни яратасиз...
Баҳтни кутсангиз - у сиз томон йўлга чиқади...
@piskenthayoti
ХАЙРЛИ ТУН
Яхшилик қилиш учун қўлингиздан келган барча имконингиздан фойдаланинг. Эвазига ҳаёт ҳам ҳамиша сизга кутилмаган совғаларни ҳозирлаб қўяди.
@piskenthayoti
ЕТИМНИНГ ХАҚҚИ
Бир киши вафот этди, аёли - ёш жувон қўлидаги гўдаги етим қолди. Унинг акаси бу бева аёлни кўмаксиз, болакайни тарбиясиз қолмаслиги учун ҳозир бўлди. Аёл эридан қолган барча мулкни қайнакасига ишониб, унининг тасарруфига топширди. Кўзлари хасаддан қорайган ака жиянининг ҳаққи бўлган ҳамма мол-мулкни сотиб, Америкага қараб жуфтакни ростлади. Унинг омади чопди. У ердан яхши иш топиб, оқ танли аёлга уйланди. Бола - чақали бўлди. Улар автомабиль олди - сотдисида моҳир савдогарларга айланишди. Аёли ҳам эрига пулни кўпайтиришда қарашарди. Кун сайин бойишарди. Укасининг беваси эса, қашшоқлашиб борарди. Аёл боласининг гўзал ахлоқли, ўқимишли бўлиши учун бор кучини сарф этди.
Орадан 15 йил ўтиб, ака ўз юртига қайтди. Катта ер сотиб олиб, ҳашаматли қаср қурди. У ўз савдосини давом эттирди. Укасининг ўғли йигит ёшига етган эди. Амакисининг олдига отасидан қолган меросдан ҳисса талаб қилгани борди.
- Сенга берадиган бир чақам ҳам йўқ! Йўқол, кўзимга кўринма, яна уйимга қадам боссанг, ўзингдан ўпкала! - деди амаки.
Йигит синиқ ҳолда волидасининг ёнига қайтди.
Амаки ўз қасрини энг янги, сара жиҳозлар билан безатди. Америкадаги оиласини чақирди. Уларни ўзи кутиб олишга қарор қилди. Лекин уйга қайтиш чоғида автоҳалокатга учрашди. Амаки, унинг аёли, фарзандлари; барчалари вафот этишди.
Ажабланарлиси шунда эдики, бу етим йигит амакисининг ёлғиз, расмий меросхўрига айланганди.
У энг қийин, энг машаққатли дамларни яшаётганида 15 йил ўтиб, Аллоҳ унинг амакисини мулкини кўпайтириб беришига сабабчи, ҳақиқий эгасига зиёдаси билан қайтаришни тақдир қилганини билмасди.
Эҳтимол бу шўрлик, мазлума онанинг тўсиқсиз ижобат бўлган дуоларининг самарасидир.
@piskenthayoti
Э-э! Айтишим шартми? Кўриб турибди-ку, ишдан очқаб келаяпти.
Одилбек жаҳли чиқиб сайради:
– Э-э, она, шунингизни тўқ куни борми? Сизнинг кўнглингизни деб ҳамиша қарашиб келаман. Лекин тўймайди, доим оч.Бир умр шуни ғамини едингиз, нафақангизни шунга берасиз, уйида яшаб, чўрилигини қиласиз. Энди, ҳеч бўлмаса меникида яшаётганда шуни ўйламанг. Лапашанглиги учун биз айбдорми? Ҳадеб хафа бўласиз? Яна нима қилай? Уйимнинг тўридан жой бериб қўйибман, ****-ичиб ўтирибсиз.
– Уйингнинг тўри ўзингга насиб қилсин, болам, – кампирнинг ранги оқариб кетди. – Майли, ҳозир ишдан чарчаб қайтгансан чоғи, лекин эртага эрталаб ола кетасан.
– Э-э, она!..
Кампир шу оқшом тугувли турган тугунини қайта тугди. Самандарникига боришни истамади. Бир ота-она ўн ўғилни боқади, ўн ўғил бир ота-онани боқолмайди деганлари шумикин? Эсиз, беш ўғил туққан, беш ўғилни ўқитган бойбичча-я, “Кўнглингизда нима гап бор?” деган меҳрга йўғрилган саволни эшитмаганига неча-неча йиллар бўлиб кетди-я. Эсиз, аллоҳ ундан бир қиз фарзандни аяган экан-а. Ўғиллар ҳам ўз кунига ўлмасин, қиз ич куйлак бўларди-да. Ай, дунё-я!..
Кенжа ўғил уйда экан. Одилбек машинаси дарвозага рўпара бўлиши билан югуриб пешвоз чиқди. Ўзича хижолат чекиб, бир қўли билан онасининг тирсагидан олди, бири билан тугунини кўтарди. Қадрдон, саришта хонага киргач, кечадан буён кампирнинг юрагини сиқимлаб турган нарса ғойиб бўлди ва юмшоқ каравот сари юрди.
– Кечирасан болам, бир оз чўзилай.
– Майли, бемалол.
– Ай, болам-а! – Кампир кўзларини юмиб олди, шу ётишида ўйлаяптими, ухлаяптими англаш қийин эди. Анчадан сўнг ҳорғин пичирлади. – Майли, шунисигаям шукур.
Кампир бошқа гапирмади. Кечки овқатга ҳам турмади.
Содиқ акаларига бир-бир қўнғироқ қилди.
– Онамизнинг тоби йўқ, ҳеч нарса емаяптилар!
– Кеча Одилникида соппа-соғ ўтирган эди-ку.
– Одилнинг хотини бир нарса дегандир-да.
Ҳар қайсиси ҳар нарсани рўкач қилди. Бири ишдан чарчаб келган, бирининг меҳмони бор, яна бири чойхонага чиқиши керак экан… Ҳаммаси эртага эрталаб ишга кетишда бир йўла хабарлашиб ўтишини айтди.
Тонгга яқин кампир узилди.
Дунё бирдан ҳувуллаб қолгандай бўлди.
Аввал оқшом бир оғиз гап билан етиб келган ёлғиз сингил фарёди оламни тутди:
– Беш ўғилли бойбиччам,
Суюнганим опам-ов,
Тополмайин бир дардкаш,
Куюнганим опам-ов.
Шундай кунда юрагим
Тилинди-ку, опам-ов,
Бир қизингни йўқлиги,
Билинди-ку, опам-ов…
Салдан кейин бойбичча ётган хонада беш ўғил баравар “Онам-эй!..” – дея ув торта бошлади…
Жамила Эргашева.
@piskenthayoti
#Ҳоким_қарори
Туманимизда болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлашга босқичма-босқич ўтказиш жорий этилади.
Бу бўйича 2024-2025-ўқув йилида янги ташкил этиладиган гуруҳларнинг манзилли рўйхати тасдиқланди.
Шунингдек, янги очилаётган гуруҳлар учун ўрнатилган тартибда штатлар жадвали ишлаб чиқилиши белгиланган.
@piskenthayoti
#_тадбир
Туманимиздаги 7-сонли мактабда куни кеча мактаб педагог ходимлари ҳамда ҳамкор ташкилот ҳодимлари билан биргаликда ота-оналар йиғилиши ташкил қилинди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Мурожатномаси ўқиб эшиттирилди. Тадбирни мактаб директори Ф.Ишонқулова ота оналарга ва ҳамкор ташкилотларга соғлик тилаб, фарзанд тарбиясидек масулиятли ишда ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш керак эканлигини айтиб тадбирни очиб бердилар. Мактаб педагог жамоаси, туман инспектор психологлари, Навоий маҳалла раиси, ёшлар етакчиси ҳамда ота-оналар иштирок этишди. Йиғилишда мактаб ўқувчиларининг таълим-тарбия олишида ота-оналарнинг масъулиятини ошириш, болаларга тўғри тарбия беришда ота- оналарнинг вазифалари ҳақида масалалар кўрилди. Йиғилишда Мурожаатномани технология фани ўқитувчиси Ҳошимова Мунисхон ўқиб эшиттирди.
@piskenthayoti
#Биласизми
✅ Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш ишлари баҳор ва куз ойларида об-ҳаво шароити, дарахтлар ва буталарнинг тутувчанлиги, шунингдек, ҳар бир дарахт ва бутанинг турларига мос келадиган экишнинг агротехника қоидаларига риоя этган ҳолда олиб борилади.
❕Бунда йилнинг бошқа фаслларида ҳам эҳтиёждан келиб чиқиб дарахтлар ва буталарни экиш мумкин.
🚫 Туманлар (шаҳарлар) марказий кўчаларини кўкаламзорлаштириш учун экиладиган дарахт ва бута кўчатларининг кўкарувчанлигини таъминлаш мақсадида ёши 5 йилдан кам бўлган кўчатларни ҳамда суғориш тизими мавжуд бўлмаган ерларга кўчатларни экиш тақиқланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
✅Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига 2 кун қолди
@piskenthayoti
📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣
📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!
📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна мавсуми бошланди!!
🏃♂️🏃♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.
💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.
📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.
Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫
@piskenthayoti
Бахтли инсонларнинг 7️ та махфий сири!!!
1️. Атрофдагилар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари ҳақида бош қотирманг
(Эркинлик сири).
2️. Бизнинг ҳар қандай фикру хаёлимиз, албатта, ҳаётга кўчади
(Воқелик сири).
3️. Ўзингизни борингизча қабул қилинг ва яхши кўринг
(Гўзаллик сири).
4️. Ўзингизни ҳам, бошқаларни ҳам танқид қилаверманг
(Аҳиллик сири).
5️. Меҳр-муҳаббат ҳадя этинг ва севган инсонингизни ўзгартиришга уринманг
(Севги сири).
6️. Аввало беришни, сахийликни, кейин эса олишни, қабул қилишни ўрганинг
(Бадавлатлик сири).
7️. Камроқ ўйланг, кўпроқ севиб, шодликлардан баҳра олинг
(Бахт сири).
Яқинларизга бахт улашинг!
@piskenthayoti
✅Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига 3 кун қолди
@piskenthayoti
Мен кўп эшитяпман мулоқотларда, “керак эмас, ахборот технологиялари бор, журнал ҳам керак эмас, газета ҳам керак эмас”. Бу нотўғри йўналиш. Ҳамма нарсанинг ўз ўрни бор. Компьютернинг ҳам ўз ўрни бор, журналнинг ҳам ўрни бор, газетанинг ҳам ўрни бор. Бошқача йўлни тутиш ҳозирча мумкин эмас. Биз бунга тайёр эмасмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
@piskenthayoti
ОРАНГИЗДА ОНАМ БЎЛСАЙДИ!
Ярим кўнглим қани тўлсайди,
Гўдак қалбим дийдор қўмсайди.
Сочлари оқ, ҳаста бўлса ҳам,
Орангизда онам бўлсайди!
Уч ёш эдим, ёш қолиб кетдим,
Кўзларимда ёш, қолиб кетдим,
Ёш боладай эркалаб айтдим:
Орангизда онам бўлсайди!
Онаси бор кўнгли ойдами,
Давраларда ёки тўйдами,
Сўнгги қатор, сўнгги жойдами,
Орангизда онам бўлсайди!
Фарзандларин тўйин кўрмаган,
Набиралар бўйин кўрмаган,
Ҳеч бўлмаса қирққа кирмаган,
Орангизда онам бўлсайди!
Яша, мени шоир болам - деб,
-Ўша мени шоир болам - деб,
- Ўзим сенга қойил, болам - деб,
-Машрабликка мойил болам - деб,
Орангизда онам бўлсайди!
Тунларимни тонгга улардим,
Оналарга умр тилардим,
Балки, машҳур шоир бўлардим,
Орангизда онам бўлсайди!
Юзи ажин, кулгичи кулган,
Чаккасига райҳонлар илган,
Фарғонадан Тошкентга келган,
Орангизда онам бўлсайди!
Қадамимни юрак билан ҳис,
Минг бир ичра англаган ёлғиз,
Энг буюк ва энг содда муҳлис,
Энг буюк ва энг содиқ мухлис,
Орангизда онам бўлсайди!
Фариштадек оқ рўмол ўраб,
Ҳожи она бўлиб-ей , ё Раб,
Яратгандан файзимни сўраб,
Орангизда онам бўлсайди!
Юраккинам эрка - шўх эди,
Армонлардан тилка - чўғ энди,
Мендан бахтли инсон йўқ эди,
Орангизда онам бўлсайди!
Айтиш қийин энди қолганин,
Дунё олмас, дардим олгани,
Ҳасса қўйиб қарсак чалгани,
Орангизда онам бўлсайди!
Эй, бахтиёр онаси борлар,
Эй, Мирзодек онага зорлар,
Тўқир эдим шодон ашъорлар,
Ўқир эдим шодон ашъорлар,
Орангизда онам бўлсайди!
@piskenthayoti
Тез ва осон ,мазали ва тўйимли нонушта тайёрлаймиз.
Бу каби арзон,мазали ва фойдали нонушта оила бюджетини иқтисод қилишга ҳам катта ёрдам беради.
@piskenthayoti
АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ
Тун тушиб, ҳаммаёқ зимистонга айланганда, тонг отишини тасаввур қилолмайсиз...
Қор ёғиб, совуқ тушганда, энди кунлар исимайдигандек туюлади...
Осмонни қора булут қопласа, бу булутлар энди тарқамайдигандек кўринаверади...
Хаста бўлсангиз, тузалмайдигандек ҳолатга тушиб қоласиз...
Бозорда савдойингиз тўхтаб қолса, сизнинг молингиз энди ҳеч керакмасдек бўлаверади...
Тушкунликка тушсангиз, кўнглингиз ҳеч ёришмайдигандек бўлаверади...
Аслида, хар қандай туннинг наҳори бор... Ҳар қишнинг бир баҳори бор...
. Булут хар қанча қовоғини солмасин, мовий осмонни узоқ вақт тўсолмайди... Ҳар касалликнинг давоси бор...
Аллоҳ бир ризқингиз эшигини ёпса, бошқасини очаверади...
Ҳар қандай мусибат унутилиб, фараҳли кунлар келаверади...
Буларнинг ҳаммаси ўша офият, ўша неъматларнинг қадрини билиш учундир.
Шундай экан, ноумид бўлманг! Тушкунликка тушманг! Ҳали кўп баҳорлар бор. Кўп нурли наҳорлар келади. Зулмат пардалари тарқаб кетади. Қуёшли ёруғ кунлар кутиб сизни турибди...
@piskenthayoti
* * *
Эсласам, яқиндай туюлар само,
ёдинг борлиғимни ёғдуга белар.
Истамасман бахтсиз бўларинг, аммо
бахтли деб ўйласам, сўкингим келар.
Аъзам Ўктам
@piskenthayoti
Қадр ҳақида...
Қадрлаш илмини биладиган одам ҳамма нарсани қадрлайди.
Оддий пол артадиган латтасини ҳам ювиб, қуритиб, бир четга таҳлаб қўяди.
Ўзи аслида у ҳар кийимни ҳам "пол артувчи латта" қилавермайди.
Масалан оталар кийими, оналар кўйлаги, эрининг йиртилиб, ҳеч нимага ярамай қолган жемпфери ҳам унинг қўллари билан тикилган- ёстиқ ичига киради.
Бизларга шундай ўргатишганди.
Отамиз ҳиди келиб турадигандек туюлган тошдек ёстиқларда- ажойиб тушлар кўрганмиз...
Қадрлаш илмини билмаган - валломати бўлсаям қадрини билмайди.
Туз еган жойларига бир-бир тупуриб, юзига ёпилмаган ҳар эшикларни тепиб - синдиради, оғирини кўтарган устунларни юзсиз - қуртдек кемиради, елка тутганларининг фойдаси тегмай қолса - осонликча баҳридан ўтади...
Қадрлаш илми-шунақа ҳар ким ҳам уқиёлмайдиган фан, ҳар одам ҳам - адо этолмайдиган русумдир...
@piskenthayoti
Бир аёл қимматбаҳо кийимлар сотиладиган дўконга киришда эшик оғзида турган фақир бир эркакка кўзи тушди. У эшикка суянганича кийимларга термулиб турар эди. Аёл эркакни дўкон ичига чақириб, кийимлар орасидан ўзига ёққанини танлаб олиши мумкинлигини айтди. Эркак уялиб қаршисида турган болалар кийимига қаради. Аёл эса уни тушуниб, сотувчидан ўша кийимдан икки жуфтини халтага солиб беришини сўради. Ўзи эса четроқдан ҳалиги эркакнинг қувончини кузатиб турди. Бироздан кейин эркак кийимларни қўлига олиб, аёлга кўп раҳматлар айтганча дукондан чиқиб кетди. Аёл эса кийимлар пулини тўлаш учун тўлов чекини сўради. Чекни қўлига олган аёл кутилмаганда бошқа ёзувга кўзи тушди.
Дўкон эгаси унга шундай ёзиб қўйган эди:
«Бизда инсонийлик қийматини ўлчай оладиган аппарат йўқ!»
Икром Шариф таржимаси
@piskenthayoti
#сайлов 2024
"Тенг Имкониятлар ва адолатли жамият сари.
Адолат социал демократик партияси.
@piskenthayoti