"Кўча"га қарши рейдлар: "Зики" қамоқда, "Саидазиз медгородок"ка янги айб қўйилди
Ўзбекистонда “Долзарб қирқ кунлик” номи берилган оммавий ҳибсга олишлардан 5 ой вақт ўтиб, яна бир жиноий авторитет қамоққа ташланди.
Озодлик манбаларининг билдиришича, Тошкент суди “Зики эски шаҳар” лақаби билан танилган Лутфулла Умаровни 6 йилу 2 ой қамоқ жазосига ҳукм қилган.
Бу ҳақда расман хабар қилингани йўқ, аммо Умаровнинг ҳибсга олингани ҳақида Тошкент ИИББ ўтган йил 25 декабрида хабар берган эди.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Туркистон вилоятининг Зағамбар қишлоғида нима бўлди?
Туркистон вилоятининг Зағамбар қишлоғига полиция махсус кучлари кирди. Бу воқеа мактаб ўқувчиси жинсий зўрлангани ҳақидаги хабардан сўнг аҳоли масканида тартибсизлик бошлангани ортидан содир бўлди. Қишлоқда бир нечта машина ва оғилхона ёқиб юборилган.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Наманганлик пенсионер 7 яшар қизчага тегажоғликда гумонланяпти
Наманганда 68 ёшли эркак 7 яшар қизчага нисбатан уятсиз ҳаракатларни содир этганликда гумонланмоқда.
Болалар омбудсмани матбуот хизмати қайдича, Янги Наманган туманида яшовчи Ф.О. исли аёл ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилиб, унда 27 март куни вояга етмаган қизи Ж. С. кўчада ўртоқлари билан ўйнаб юрган вақтида шу ердан ўтиб кетаётган И. Б. (эркак, 1956 йилда туғилган) қизни ўз автомашинасига чиқариб, унга уятсиз бузуқ ҳаракатлар қилганлигини билдирган.
Маълумотларга кўра, мазкур воқеа юзасидан жорий йилнинг 5 апрель куни Наманган шаҳар ИИО ТБ томонидан И. Б. га нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг 129-моддаси 1-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Қозоғистонда ҳибсдаги аёлни зўрлаган полиция бошлиғи 11 йилга қамалди
Марат Қўштибоев полиция полковниги унвонидан маҳрум қилинди. Унга давлат хизматида ишлаш ҳам тақиқланди.
Қозоғистонда Толдиқўрғон шаҳар полицияси бошлиғи Марат Қўштибоев 11 йилга қамалди. У ўз хонасида сўроқ қилинаётган ёш аёлни зўрлаганликда айбдор деб топилган. Бу ҳақда суд матбуот хизмати хабар берди .
Қўштибоев полиция полковниги унвонидан маҳрум қилинди. Унга давлат хизматида ишлаш ҳам тақиқланди.
Тергов маълумотларига кўра, 2023 йил 12 ноябрь куни полиция бўлинмасига ижтимоий тартибни бузганлиги учун 27 яшар аёл ва унинг йигити олиб келинган. Аёлни Қуштибоев сўроқ қилиш учун ўз хонасига олиб кирган ва у ерда зўрлаган. Эртаси куни Қуштибоев ҳибсга олинган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Қирғизистон Бош вазири Ўзбекистонга келмоқда
Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик аввал сиёсий низоларга сабаб бўлган чегара муаммолари ҳал қилинганидан сўнг анча жонланиб қолган.
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамасининг раиси Оқилбек Жапаров 2-3 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
Оқилбек Жапаров Тошкентда бўлиб ўтадиган икки томонлама ҳукуматлараро ҳамкорлик бўйича қўшма комиссия йиғилиши ва халқаро инвестиция форумида иштирок этади.
Тадбирлар доирасида икки томонлама учрашувлар режалаштирилган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Солиқ қўмитаси картадан карта ўтган пулларни текшириши мумкин
Марказий банк ва Солиқ қўмитаси шубҳали p2p ўтказмалари (картадан картага ўтказмалар) бўйича маълумотлар алмашинувини бошлаши мумкин, дея хабар қилди “Газета.uz”.
Нашр бу хулосага мамлакат президентининг ҳали жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқилмаган “Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида”ги қарори лойиҳасини ўрганиб чиқиш асносида келган.
Қарор лойиҳасига мувофиқ, жисмоний шахсларнинг товарлар ва хизматлар учун картадан картага тўловларини “тартибга солиш” мақсадида Марказий банк ва Солиқ қўмитасига икки ой муддатда, агар маълум чегарадан ошиб кетса, шу турдаги операциялар бўйича ўзаро маълумот алмашиш тўғрисида меморандум имзолаш таклиф қилиняпти.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистонда давлат болалар боғчалари учун тўлов икки баравар оширилади
Ўзбекистонда 1 июндан бошлаб давлат болалар боғчасида бола таъминоти учун тўловлар миқдори ўртача 18,7−21 фоизга ошади. 2025 йилдан бошлаб нархлар яна кўтарилади.
Адлия вазирлигининг маълум қилишича, ота-оналарнинг болалар боғчаларига тўлайдиган бадаллари жорий йилнинг июнь ойида ва кейинги йилнинг январь ойида оширилади. Давлат секторидаги мактабгача таълим муассасалари учун ота-оналар тўловларининг янги миқдорлари тасдиқланди.
Жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб ота-оналар тўлайдиган тўлов миқдори ўртача 18,7% -21% га ошади. 2025 йил 1 январдан эса бу ўсиш қўшимча 8,5-10,8 фоизни ташкил этади.
Масалан, Тошкент шаҳрида бир боланинг давлат боғчаларида 9 соат бўлиши учун ойлик тўлов 206 минг сўмдан 247 минг сўмга, келаси йилнинг январь ойидан бошлаб эса 272 минг сўмга оширилади. Вилоят марказларида тўлов миқдори 199 минг сўмдан 239 минг сўмга, кейин эса 263 минг сўмга оширилади.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
ҚҚС: Дори-дармон қимматлайди
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/bdX1R8NK-D4
Ўзбекистонда дори воситалари ва тиббий буюмлар нархи шу ой бошидан камида 12 фоизга қимматлади.
Нархлардаги бундай кўтарилиш дори воситаларига ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилиниши ортидан рўй бермоқда.
Ўзбекистонда дори-дармон қимматламоқда. Аптекачилар норози
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
ФВВ: Қозоғистоннинг Атираусида катта тошқин кутилмоқда
Вилоятдаги авария-қутқарув ишларига 13 мингдан ортиқ инсон ва икки мингга яқин техника жалб этилган.
Атирау вилоятида 10 та вилоятдан келган қутқарувчилар гуруҳи, жумладан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳарбийлашган қисмлари авария-қутқарув ишларига жалб этилган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
ФВВ маълумотларига кўра, вилоятдаги Жайқ дарёсининг сатҳи соатбай мониторинг қилинмоқда.
Авария-қутқарув ишларига 13 мингдан ортиқ инсон ва икки мингга яқин техника жалб этилган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Қирғизистон вазири Москва ҳокимиятидан қирғиз муҳожирлари учун "қулай шарт-шароит яратиб беришни" сўради
Россияда доимий яшаётган ёки вақтинчалик меҳнат қилаётган марказий осиёлик муҳожирлар тобора кўпроқ ксенофобик ҳуружлар нишонига айланмоқда. Аксил-муҳожир кайфиятлар кундан кунга кучайиб бораётган рус жамиятида муҳожирларнинг ҳолати беқарорлигича бўлиб қолмоқда.
Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев Москва ҳокимлигидан қирғизистонлик меҳнат муҳожирлари учун "қулай шарт-шароит яратишда максимал ёрдам" сўради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
29 апрель куни Жеенбек Кулубаев Москва шаҳар ташқи иқтисодий ва халқаро алоқалар департаменти раҳбари Сергей Черемин билан учрашган. Учрашувда Кулубаев ва Черемин Қирғизистон ва Москва ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди. Бундан ташқари, вазир қирғизистонлик меҳнат муҳожирларининг асосий қисми Москвада ишлаётгани айтган ва шаҳар ҳокимлигидан улар учун шарт-шароитлар яратишда максимал ёрдам сўраб мурожаат қилган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
📌Озодлик дастури 30.04.24
✅Мирзиёевни ҳақоратлашда айбланган йигит 5 йилга қамалди
✅Ўзбекистон ва Россия Жиззахда АЭС қуриш бўйича шартнома тайёрламоқда
✅Ўзбекистон ва Афғонистон 44 млн долларлик экспорт шартномалар имзолади
✅Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 4,9 млн сўмни ташкил этди
✅Ўзбекистонлик ёш футболчилар Олимпиадага йўлланма олишди
✅Тожикистон ТИВи Россия элчисига норозилик нотасини берди
✅Оқ уй Россия урани импортини тақиқламоқчи
🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
“Ҳақоратланган” президент: Термизлик тармоқ фойдаланувчиси 5 йилга қамалди
Термизлик муаллим президент Шавкат Мирзиёевдан уни ҳақоратлашда айбланиб, қамалган қизига афв сўрамоқда. Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди ўтган ой унинг 24 ёшли қизи Ситора Бозоровани Ўзбекистон Жиноят кодексининг 158-моддаси, 3-қисми - "Ўзбекистон президентини омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш"да айбдор деб топиб, беш йилу икки ойга қамаш ҳақида ҳукм чиқарди. Озодликда нусхаси мавжуд суд ажримидан маълум бўлишича, Ситора Бозорова Facebook тармоғида “Ситора Ибрагимовна”, “Тўмарис Барчиной”, “Қиролича Қиролича”. “Наргиза Олимова” профиллари остида постлар тарқатиб келган. Бу постлардан баъзилари суд ҳужжатларида келтирилади.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Афғонистондаги тошқин оқибатида сўнгги кунларда 7 киши қурбон бўлди
Афғонистонда ёғин-сочин ва тошқинлар оқибатида охирги икки кун ичида 7 киши нобуд бўлган, 19 киши жароҳат олган. Бу ҳақда Tolonews нашри хабар қилди.
Нашр қайдича, ёғин-сочин айниқса Бадахшон, Панжшер, Ғазни, Вардак, Пактиё ва Бомиён вилоятларида шиддатли бўлган. Нангарҳор ва Лағмон вилоятлари расмийлар ҳам табиий офат туфайли одамлар ўлгани, уй-жой ва экинзорлар вайрон бўлгани ҳақида маълум қилишган.
“Тошқин натижасида 800 та уй вайрон бўлган, 1600 акр экин майдонига шикаст етган. Сўнгги уч кун ичида уйлар қулашидан тўрт киши вафот этди, яна олти киши тан жароҳати олди”, дея билдирган Нангарҳордаги табиий офатларга қарши кураш департаменти раҳбари Сайфуллоҳ Холид.
Лағмон губернатори матбуот котиби Абдулмалик Ниёзий эса икки бола дохил уч киши нобуд бўлганини билдирган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Статистика агентлиги: Ўзбекистон фуқаросининг бир ойлик яшаш эҳтиёжи учун 648 минг сўм етарли.
Бу киши бошига кунига 21 600 сўм дегани...
Сизнингча, Ўзбекистонда 648 минг сўмга бир ой яшаса бўладими?
Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги мамлакатда камбағаллик чегарасини аниқлаш учун фойдаланиладиган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) миқдори аввалги 621 минг сўмдан 648 минг сўмгача оширилганини маълум қилди. Мазкур сумма 1 майдан газ ва электр энергияси тарифлари ошиши муносабати билан йил бошидан буён иккинчи марта янгиланди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Ўзбекистон ва Россия Жиззахда АЭС қуриш бўйича шартнома тайёрламоқда
Россия Ўзбекистонга кам қувватли атом электр станциялари лойиҳаларини таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда Россия бош вазир ўринбосари, саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Денис Мантуров маълум қилди.
Мантуровнинг сўзларига кўра, қурилиш учун Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинида жой танланган. Муҳандислик тадқиқотлари якунланди ва унинг атом электр станциясини қуришга яроқлилиги тасдиқланди. Бундан ташқари, лойиҳанинг оптимал техник конфигурацияси аниқланди.
Айни пайтда буюртмачи ва халқаро экспертлар билан биргаликда атом электр станциясини Ўзбекистон энергетика тизимига интеграциялашнинг техник масалалари ўрганилмоқда, шунингдек, иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда сув сарфини камайтириш ва электр энергиясини максимал даражада ишлаб чиқариш бўйича ишлар олиб борилмоқда. сайтидан.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Shavkat Mirziyoyev Yevropa tiklanish va taraqqiyot banki prezidenti Odil Reno-Basso boshchiligidagi delegatsiyani qabul qildi
Davlat rahbari suv taʼminoti, energetika, yoʻl infratuzilmasi, “yashil” shaharlarni rivojlantirish borasida yangi loyihalarni tez fursatda tayyorlash va amalga oshirish muhimligini taʼkidladi. Boʻlajak Xorijiy investorlar kengashi majlisining kun tartibi yuzasidan ham fikr almashildi.
@daryo_live
Қирғизистонда “Ўлмас полк” юриши бекор қилинди
Қирғизистонда ҳар йили 9 май куни ўтказиладиган “Ўлмас полк” юриши бекор қилинган. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизмати Ички ишлар вазирлигининг 1 майдаги баёнотига таянган ҳолда хабар қилди.
Вазирлик юриш бекор қилинишига оид қарорни “жамоат хавфсизлигига мавжуд таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда” қабул қилингани билан изоҳлаган. Айни пайтда ИИВ ҳуқуқ-тартиботчилар жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш учун чора кўраётганини қўшимча қилган.
Аввалроқ Қирғизистон Мудофаа вазирлиги 9 май куни Бишкекдаги Олатоғ майдонида ҳарбий парад бўлмаслигини маълум қилган эди. Бу куни фақат Ғалаба майдонида хотира митинги бўлиб ўтиши режаланган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Россиялик диверсантлар Чехияда портлашлар уюштиришда Тожикистон паспортидан фойдаланган
Чехиянинг Врбетица шаҳрида Украина учун мўлжалланган қурол сақланаётган омборларда портлашлар 2014 йилнинг октябрь ва декабрь ойларида содир бўлган эди. Натижада икки нафар омбор ходими ҳалок бўлган.
Чехия полицияси 2014 йилда Врбетицадаги ҳарбий омборларнинг портлатилиши бўйича терговни якунлади. Бу ҳақда Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш миллий маркази (NCOZ) маълум қилди.
Тергов хулосасига кўра, диверся ортида Россия ҳарбий разведкаси туриб, ижрочилар собиқ ГРУ агенти Сергей Скрипал ва унинг қизини заҳарлаган Анатолий Чепига ва Александр Мишкинлардир.
Чепига Руслан Табаров номидаги Тожикистон паспортидан, Мишкин Николай Попа номидаги Молдова паспортидан фойдаланган Чехияга борган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Туркманистонда бюджет ходимларига ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланмоқда
Techopedia нашрига кўра, 2023 йилда туркман интернет фойдаланувчилари Google қидирув тизими орқали VPN серверларини қидириш бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллаган.
Туркманистоннинг Аҳал виелоятида давлат хизматчиларидан ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини ёпиш талаб қилинди.
Бундай талаб илгари фақат ҳарбий ва кучишлатар органлар ходимларига қўйилар эди.
“Ходимларнинг телефонларини текширишди ва IMO, Facebook каби ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларни ўчириш ҳақида тилхат ёздириб олишди”, деди Озодлик радио билан суҳбатлашган давлат ишидаги ходимлардан бири.
Бундан ташқари, давлат ишидаги ходимлар VPN хизматидан фойдаланганлиги учун ишдан ҳайдашилиши ҳақида огоҳлантирилган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Грузия ИИВ: Норозилик акциясига чиққанлардан 60 дан зиёди ушланди
Грузия парламенти биноси олдидаги “хорижий агентлар”га оид қонуна қарши митингни тарқатишда 63 киши қўлга олинган. Бу ҳақда Грузия Ички ишлар вазирлиги маълумот тарқатди.
Тбилисида 30 апрель оқшомида полиция махсус бўлинмаси “Ташқи таъсир шаффофлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасига қарши акция иштирокчиларга нисбатан махсус воситаларни қўллаган. Грузия мухолифати мазкур қонун лойиҳасини Россиядаги “Хорижий агентлар тўғрисида”ги қонунининг муқобили эканини айтмоқда.
Хабарларга кўра, кеча митингчилар билан тўқнашув чоғида полиция сувотарлар, кўздан ёш сиздирувчи газ ва резина ўқларни ишга солган. Тўқнашув ортидан 20 дан зиёд мухолифат фаоли Руставели шоҳкўчасида навбатчилик қилаётган “тез ёрдам” врачларига мурожаат қилган. Жабрланганлар кўзлари қисман кўрмай қолганидан шикоят қилишган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Москва аэропортидан 650 чоғли тожикистонлик юртига бадарға қилинди
Ўтган тўрт кун ичида Москвадаги Внуково аэропортидан Тожикистоннинг 643 нафар фуқароси депортация қилинган. Бу ҳақда “Интерфакс” агентлиги Тожикистондаги маҳаллий нашрлар маълумотига таянган ҳолда хабар қилди.
“Азия-Плюс” медиагуруҳининг Тожикистон ТИВдан олинган маълумотга таяниб қайд этишича, 26 апрелдан 30 апрелгача Внуково аэропортига учиб борган 3101 нафар тожикистонликдан 643 нафари тегишли шарт-шароитсиз бир неча куч ушлаб турилгани ортидан россиялик расмийлар томонидан юртига депортация қилинган. Бундан ташқари, яна 117 нафар тожикистонликни депортация қилиш ҳақида қарор қабул қилинган. Москвадаги бошқа аэропортларда ҳам вазият мураккаб экани айтилмоқда.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Украинага босқин: 797-кун | Одессада Россия ҳужумидан ҳалок бўлганлар сони 5 кишига етди
Россиянинг ракета ҳужумлари Одессада беш кишининг ўлимига сабаб бўлди.
Украина қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский фронтда вазият ёмонлашгани ва Россия жанг майдонида қатор силжишларга эришганини айтди.
“The New York Times” газетаси АҚШнинг номаълум расмийларига таяниб, 100 дан ортиқ узоқ масофали АТАЧМС Украинага этказилгани ҳақида ёзди.
НАТО раҳбари Украинада яқинда қабул қилинган сафарбарлик тўғрисидаги қонунни олқишлашини ва Украинани ҳарбий алянснинг бўлажак аъзоси сифатида кўришини айтди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Суриштирув: Сочида Лукашенко учун 50 млн долларлик қароргоҳ қурилмоқда
Ҳозирда Александр Лукашенконинг камида 17 та қароргоҳи бор.
Россиянинг Сочи оромгоҳида Лукашенко учун 50 млн долларлик қароргоҳ қурилмоқда. Бу ҳақида БEЛПОЛ жамоаси ва Белсат телеканалининг қўшма журналистик суриштирувида гап кетади.
"Лукашенконинг энг катта ўғрилигининг тарихи" номли суриштирувда Сочи яқинида Лукашенкого алоқадор одамлар ҳар бири 300 квадрат метрдан катта бўлган учта ҳашаматли коттеж, меҳмонхона, ресторан мажмуаси ва шале қураётгани ошкор этилган
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Украинага босқин: 797-кун | Одессада Россия ҳужумидан ҳалок бўлганлар сони 5 кишига етди
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/Bmp1XYXSGyI
Россиянинг ракета ҳужумлари Одессада беш кишининг ўлимига сабаб бўлди.
Украина қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский фронтда вазият ёмонлашгани ва Россия жанг майдонида қатор силжишларга эришганини айтди.
“The New York Times” газетаси АҚШнинг номаълум расмийларига таяниб, 100 дан ортиқ узоқ масофали АТАЧМС Украинага этказилгани ҳақида ёзди.
НАТО раҳбари Украинада яқинда қабул қилинган сафарбарлик тўғрисидаги қонунни олқишлашини ва Украинани ҳарбий алянснинг бўлажак аъзоси сифатида кўришини айтди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
OzodNazar: Мингдан ортиқ тожикистонлик Россияга киритилмаяпти
Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги 28 апрелда Москва аеропортларида йиғилиб қолган Тожикистон фуқаролари билан боғлиқ вазият мураккаблигича қолётгани тўғрисида хабар қилди.
“27 апрель, кун якунигача бўлган ҳолатга кўра, Тожикистоннинг 954 фуқароси Россия пойтахтидаги халқаро Внуково аеропортининг вақтинча ушлаб туриш зонасида зарурий санитария шароитларисиз ушлаб турилибди”, дейилган вазирлик баёнотида.
26 апрельда эса, Қозоғистон-Россия чегарасидаги «Сагарчин» назорат-ўтказиш пунктида Тожикистондан йўлга чиқиб, Россия ҳудудига киритилмаётган автомашиналар сони 200 тага, улардаги йўловчилар 1000 нафарга яқинлашди.
Айни пайтда Тожикистон республикаси ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларига ўта зарур бўлмаган ҳолатларда барча турдаги транспорт воситаларида Россия ҳудудига боришдан тийилиб туришни тавсия қилди.
Россия маъмурларининг тожикистонликларга нисбатан муносабатидаги бу кескин ўзгаришни юрист Ботиржон Шермуҳаммад ва ўтган йили Россиядан Ўзбекистонга депортасия қилинган блогер Фарҳод Умурзоқов (Темиртирноқ) билан муҳокама қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Қайтарилиши лозим бўлган баъзи тожик аёллари фарзандлари деб Сурияда қолиб кетди
Тадбирдан бироз аввал уларнинг фарзандларини "Хабс" (аёллар лагеридаги махсус гуруҳ) вакиллари ўғирлаб кетган.
Суриядан Тожикистонга қайтарилиши режалаштирилган баъзи аёллар Сурияда қолишга мажбур бўлди. Тадбирдан бироз аввал уларнинг фарзандларини "Хабс" (аёллар лагеридаги махсус гуруҳ) вакиллари ўғирлаб кетган”, деб маълум қилди Қувайт ва Суриядаги элчиси Зубайдулло Зубайдзода. Шу сабабли, Озодлик радиоси тожик хизматининг ёзишича, махсус самолёт билан 25 апрель куни режалаштирилганидек 90 нафар эмас, 47 нафар тожикистонлик аёл ва уларнинг балоғатга етмаган фарзандлари қайтарилган.
Аёлларнинг кўпчилиги Сурия ва Ироққа 2014-2016 йилларда эрларининг ортидан бориб қолгани айтилмоқда. “Ислом давлати” гуруҳи мағлуб этилганидан сўнг улар Суриядаги лагерларда сақланаётган эди.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Туркистон вилоятининг Зағамбар қишлоғида нима бўлди?
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/OBDHwMdEDkc
Туркистон вилоятининг Зағамбар қишлоғига полиция махсус кучлари кирди. Бу воқеа мактаб ўқувчиси жинсий зўрлангани ҳақидаги хабардан сўнг аҳоли масканида тартибсизлик бошлангани ортидан содир бўлди. Қишлоқда бир нечта машина ва оғилхона ёқиб юборилган.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
"Геосиёсий зарурият". Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиёга ташрифи
Буюк Британия Ташқи ишлар вазири ва собиқ бош вазир Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиёнинг бешта постсовет давлати ва Мўғулистонга ташрифи, шубҳасиз, эътиборга молик воқеа бўлди. Аммо бу ташриф Британия минтақани ҳамкорликни чуқурлаштиришни “геосиёсий зарурият” деб билишига ишонтириш учун етарлими?
Фотосуратларда сўзлар кўринмайди, лекин кўриб табассум қиласиз.
Улардан бирида Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ашхободдаги туркманлар анъанавий ўтовига қушдек учиб киради.
Британиянинг Қирғизистондаги элчихонаси интернетга жойлаган бошқа суратда эса Кэмерон бетон ариққа ўйчан тикилиб турибди.
Ўзбекистондан олинган эсда қоларли кадрда Кэмерон бу мамлакатнинг ташриф қоғози – палов тўла қозонга ҳайратла тикилгани акс этган.
“Дэвид Кэмерон бу ҳафта Марказий Осиё бўйлаб саёҳат қилганидан жуда хурсанд”, деб ёзди AFP мухбири Жейк Корделл Х’да.
Аммо Кэмерон Марказий Осиёнинг беш постсовет давлати ва Мўғулистонга беш кунлик сафаридан қайтганидан сўнг, унинг ташрифи шунчаки саёҳат эмасми, деган савол туғилади.
Жавоб қайси давлат ҳақида сўралганига боғлиқ бўлиши мумкин.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Мирзиёевни ҳақоратлашда айбланган йигит 5 йилга қамалди — ОАВ
Наманганда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон президентига қарши ҳақоратли изоҳлар ёзган 28 ёшли йигит судланди, дея хабар қилди Uznews нашри.
Нашр қайдича, Д.Турсунов исмли наманганлик шахс Facebook тармоғида очилган профилига 2023 йил 8 май куни “Ўзбекистон Президенти Москвада Ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этади” номли мақоладан кўчириб олинган экран тасвирини жойлаштириб, ушбу постда Ўзбекистон президентини ҳақоратлаган ва унга туҳмат қилган.
“Бундан ташқари, у Facebook орқали турли постларга давлатга қарши изоҳлар қолдирган”, деб ёзган Uznews маълумот олинган манбани келтирган эмас.
Нашрга кўра, судланувчи 2016 йил 26 сентябрь куни Ўзбекистондан Озарбайжонга бориб, 2016 йил 30 сентябрь куни у ердан фуқаролик паспортига дунёнинг барча мамлакатларига чиқиш учун махсус рухсат стикери расмийлаштирилмаган бўлса-да, белгиланган тартибни бузиб, Эронга кириб, қонунга хилоф равишда чет элга чиққан.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистон ва Афғонистон 44 млн долларлик экспорт шартномалар имзолади
Афғонистон ишбилармон доиралари делегациясининг ташрифи доирасида, Ўзбекистон маҳаллий корхоналар томонидан қарийб, 44 млн долларлик экспорт шартномалар имзолашга келишилди.
Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси Матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, жорий йил ҳолатига кўра, Афғонистонда доимий аҳоли сони 34,9 млн нафарга етди. Импорт бозори 7 млрд долларни ташкил этади. Энг кўп талаб қилинадиган товарлар қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, тўқимачилик, чарм, электротехника маҳсулотлари ва қурилиш материаллари ҳисобланади.
Ўзбекистонда эса ушбу бозорни эгаллаб олиш учун барча имкониятлар мавжуд.
Шунингдек, самарали музокаралар натижасида қўшни давлатнинг 18 та етакчи компания вакиллари иштирокида Ўзбекистон-Афғонистон Ишбилармонлар кенгашини тузишга келишиб олинди.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ