«Ёшлар туризми ҳафталиги»: ярим миллиондан ортиқ ўқувчи, талаба ва ёшларнинг саёҳатлари ташкил этилди
Бетакрор юртимиз ўзининг тарихий, маданий мерос объектлари, гўзал табиати ва иқлими билан ҳамиша сайёҳларни жалб этиб келади.
💻- https://aniq.uz/y/160486/t
📱- https://m.aniq.uz/y/160486/t
Кўпроқ 👉 @aniquz
Navoiy: Yulduzli madaniyat karvoni davom etmoqda
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
🙂 Milliy Tanlov
Эзгу анъаналаримиз бардавом бўлсин!
Қорақалпоғистон Республикасига хизмат сафаримиз доирасида Республика кўзи ожизлар кутубхонасида бўлиб, кутубхона фаолияти, китобхонлар учун яратилган шарт-шароитлар, мавжуд тўгараклар фаолияти билан яқиндан танишдик.
Айтиш керакки, маърифатли жамият шаклланиши учун, халқимиз, айниқса, ёшлар ўртасида китоб ўқишни кундалик одатга, керак бўлса, қадриятга айлантиришга эришишимиз лозим. Бунинг учун эса, албатта, зарур шароитлар яратилиши керак. Кутубхона ходимлари билан айни шу масалаларни муҳокама қилдик. Мавжуд муаммо ва камчиликлар ечими бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Сўнг бизга ҳамроҳлик қилган Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Махсет Утемуратов ҳамда Республика Марказий кўзи ожизлар кутубхонаси директори Фарҳод Жўраев билан “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатига ўз ҳиссамизни қўшиш мақсадида кутубхона ҳудудига турли мевали ва манзарали кўчатлар ўтқаздик.
Ниҳол экиб, боғ яратиш халқимизга хос эзгу фазилат. Бу қадрият қон-қонимизга сингиб кетган. “Бирни кессанг, ўнни эк” ҳикмати ҳам ҳаёт тарзимизга айланиб улгурган. Умид қиламизки, бугун экилган ниҳоллар ҳосилидан кун келиб фарзандларимиз баҳраманд бўлади. Ва, ўз ўрнида, улар ҳам бу анъанани давом эттиришади.
Озодбек Назарбеков,
маданият ва туризм вазири
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида миллатлараро тотувликка бағишланган маданий тадбир бўлди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
—
В Каракалпакском государственном академическом музыкальном театре имени Бердаха состоялось культурное мероприятие, посвященное межнациональному согласию. В нем принял участие Президент Шавкат Мирзиёев.
#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston #badiiydastur
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Har bir zamonda kuchli ilm sohiblari fitratda tug‘ilib, ulg‘ayishlari, har qadamda o‘qib, o‘rganib ma'rifat, ziyo tarqatishga intilishlari bilan Vataniga xizmat qilishgan. Ilmu fanni qadrlagan yurt otalari esa bunday insonlarni qo‘llab- quvvatlab, ulug‘lashgan.
Tarixdan hikoya qilayotgan “Mendirman Jaloliddin” serialida Najmiddin Kubro hazratlari siymosida ayni shu jihatlar yanada yorqinroq namoyon etilgan, desak yanglishmaymiz.
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
🙂 Milliy Tanlov
Мамлакатимизда ҳозирги туризм мавсуми қисқалиги, уни узайтириш бўйича салоҳият жуда катта экани таъкидланди.
Тошкент, Жиззах вилоятларида қишки мавсумда – тоққа чиқиш, чанғи учиш майдонларини, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ёзги мавсумда – чўмилиш масканларини ташкил этиб, туристик мавсумга яна икки ой қўшиш мумкин.
Шу муносабат билан тегишли вазирликлар ва мутасаддиларга фестивал ва маданият тадбирларини кўпайтириш, қишки, экологик туризмни ривожлантириш, қўриқхона, табиат боғлари ва табиат ёдгорликлари имкониятидан фойдаланиш бўйича топшириқлар берилди.
Ички туризм бўйича муаллимлар ва тиббиёт ходимлари учун алоҳида дастурни тасдиқлаб, уларнинг юртимиз бўйлаб саёҳати ва дам олишларини ташкил қилишни бошлаш топширилди.
Бу йил мамлакатимизнинг бой маданияти ва туристик салоҳиятини жаҳонга тарғиб қилиш йили бўлиши кераклиги таъкидланди. Бунинг учун 100 миллиард сўм ажратилди.
“Ўзбекистон ташриф қоғози”ни ишлаб чиқиб, туризм брендини янгилаш, хорижий телеканалларда “Ўзбекистон ташриф қоғози”ни эфирга узатиш, АҚШ, Хитой, Араб давлатлари, Япония, Корея, Франция, Германия, Буюк Британия, Малайзия, Россия, Қозоғистон каби мамлакатларнинг йирик шаҳарлари гавжум кўчаларидаги экранларда “Ўзбекистон туризм бренди” ҳақидаги маълумотларни жойлаштириш, миллиардлик обуначилари бор интернет платформаларида Ўзбекистон ҳақидаги реклама роликларини кўпайтириш топширилди.
Facebook|Instagram|Twitter
Сайёҳлик компаниялари, меҳмонхоналарга айланма ва инвестицияни кўпайтириш учун қўшимча 300 миллиард сўмлик кредит линиялари очилади. Бу кредитлар бўйича фоизларнинг бир қисмини Тадбиркорлик жамғармасидан қоплаш тартиби жорий қилинади.
Йиғилишда хорижий сайёҳларнинг Ўзбекистонда бир кун кўпроқ қолиши – йиллик туризм экспортини 300 миллион долларга ошириши таъкидланди.
Мисол учун, бугунги кунда Хоразмда туристларнинг қолиш муддати – ўртача 2 кун, сарфлайдиган маблағи – 220 доллар. Хорижий туристлар Бухоро, Самарқандга қараганда Хоразмда 2,5 баравар кам. Лекин, Хоразмда сайёҳларни 3-4 кун олиб қолиш ва 400-500 доллар харажат қилишлари учун барча имкониятлар мавжуд.
Ёки, ўтган йили 31 та туман ва 143 та маҳалла туризмга ихтисослаштириб, уларда алоҳида солиқ режими жорий қилинди. Бу имкониятдан Фориш, Ургут, Хўжайли, Пайариқ, Нурота туманлари ва Ангрен шаҳри самарали фойдаланган.
На темир йўли бор, инфратузилмаси ривожланмаган, чекка ҳудудда жойлашган бу туманларда шунча ўзгариш бўлиб, шароити анча яхши бўлган Когон, Китоб, Хатирчи, Қизилтепа, Янгиқўрғон, Тойлоқ, Бойсун, Паркент, Боғот туманлари бу имкониятлардан фойдаланмаётгани танқид қилинди.
Facebook|Instagram|Twitter
Сўнгги йилларда 5 та янги хусусий авиакомпания ташкил қилинди, авиапарк 44 тага етди.
Ўтган йили янги Самарқанд аэропорти “бешинчи осмон” режимида ишлашига ўтгани ҳисобига, ҳафталик авиақатновлар сони 46 тадан 78 тага, йўловчи оқими эса 6,5 мингдан 10 мингтага кўпайди.
Лекин, ички рейслар тақчиллиги кузатилмоқда, темир йўлда ҳафтасига 68 та қўшимча қатновга, 350 та янги вагонга талаб бор. Қорақалпоғистон, Жиззах, Наманган ва Сурхондарёда сайёҳларга автобус етишмайди.
Шу муносабат билан фуқаролик авиацияси раҳбарларига:
- йил якунига қадар 20 та қўшимча замонавий самолётларни олиб келиб, миллий авиация паркини 64 тага етказиш;
- авиақатновлар сонини ҳафтасига ҳозирги 461 тадан 700 тага етказиб, йиллик йўловчи ташишни 7,5 миллионга олиб чиқиш;
- 1 майдан бошлаб водий – Урганч, водий – Термиз, водий – Бухоро, водий – Самарқанд, Термиз – Нукус, Самарқанд – Урганч, Бухоро – Урганч каби йўналишлар бўйича мунтазам авиарейсларни йўлга қўйиш топширилди. Бунда, авиабилет харажатларининг 25 фоизига субсидия берилади ва бунга 60 миллиард сўм ажратилади.
Умуман, жами маҳаллий рейслар сони 2 баравар оширилиб, 100 тага етказилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Facebook|Instagram|Twitter
#yurtimizniobodqilaylik xeshtegi ostidagi “Axlatni men tashlamadim, lekin yurtim meniki” nomli chellenjda san’atkorlarimiz ham faol ishtirok etmoqda.
Biz birgalikda Yurtimizni obod qilamiz!
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
🙂 Milliy Tanlov
Ёш футболчиларимиз Осиё чемпиони
Мана шундай жумлани ўқиш ёки ёзиш шу юртнинг ҳар бир фуқароси учун ўзгача кайфият ва ғурур бағишлайди. Ҳозиргина якунига етган U20 Осиё кубоги финалида ёшларимиз ироқлик рақиблари устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Осиё чемпиони бўлишди.
Юртимизда ўтказилган ушбу чемпионатда ёшларимиз барча рақибларидан устун келиб, чемпионликкача ишончли тарзда етиб келишди. Йигитларга раҳмат, бутун миллатимизнинг ишончи ва умидини оқлашди.
Абатта бу натижа, мамлакатимизда спортга қаратилаётган эътибор, ёшларимизнинг мукаммал тайёргарликка эга бўлишлари учун яратилаётган қулай шарт-шароитларнинг самараси, десак муболаға бўлмайди. Бугунги қаҳрамонларни Янги Ўзбекистоннинг янги чемпионлари дейиш мумкин.
Ушбу ғалаба билан барча юртдошларимизни табриклайман. Мана шундай ёшларни вояга етказаётган ота оналарига, узтоз ва мураббийларига минг раҳмат. Ғалабали онларимиз бардавом бўлсин.
Баракалла йигитлар!
Озодбек Назарбеков,
Маданият ва туризм вазири
“Оилада бир инсон қамалса, на ота-онаси, на фарзандига кун бор эди” — Озодбек Назарбеков
Маданият ва туризм вазири Андижонда ўтказилган “Конституция ўзимизники” тарғибот тадбирида бошидан ўтган воқеалар ҳақида гапириб, ёшларни, жамоатчиликни ислоҳотларга бефарқ қараб турмасликка чақирди.
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда саммитида иштирок этиш учун 15-16 март кунлари амалий ташриф билан Анқара шаҳрида бўлади.
—
По приглашению Президента Турецкой Республики Реджепа Тайипа Эрдогана Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 15-16 марта посетит с рабочим визитом город Анкару для участия в чрезвычайном саммите Организации тюркских государств.
#Mirziyoyev #sammit #TDT #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
💹O‘zbekistonda yog‘och o‘ymakorligi dastlab O‘zbekistonning qadimiy me’morchiligida keng qo‘llanilgan yog‘och ustunlar bezaklari sifatida paydo bo‘lgan
✈️Yaqinlaringiz bilan ulashing!
💹Резьба по дереву в Узбекистане возникла в качестве украшений деревянных колонн, которые широко применялись в древней архитектуре Узбекистана
✈️Поделитесь с друзьями!
💹Wood carving in Uzbekistan originated as decorations of wooden columns, which were widely used in the ancient architecture of Uzbekistan
✈️Share it with your friends!
✅Telegram 📸Instagram 💬Facebook 📹Youtube
Ming-minglab begunoh insonlar qoni to‘kilishi hisobiga bo‘lsada, nafsning yo‘rig‘ida yurish nafaqat zolimlik yoki shafqatsizlik, balki ilmsizlikning ham bir ko‘rinishidir.
"Mendirman Jaloliddin" seriali tarixdan hikoya qilishda davom etadi.
Har shanba soat 21:15da "ZO‘R TV" telekanalida...
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
🙂 Milliy Tanlov
Туризм мамлакатимизнинг “ташриф қоғози” га айланади
📍https://uza.uz/posts/468924
🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
"Mendirman Jaloliddin" tarixiy seriali uchun e'lon qilingan chellendjning ikkinchi bosqichi start oldi
Birinchi bosqich g‘oliblari hakamlar hay'ati tomonidan saralangan bo‘lsa, ikkinchi bosqichga o‘tganlar xolis ovoz berish yo‘li orqali aniqlanadi.
Mazkur bosqichga o‘tganlar haqida ushbu havola orqali bilib oling va ovoz bering.
Ovoz berish 5-aprel soat 18:00 gacha davom etadi.
Batafsil 👉 https://milliytanlov.uz/vote/43
🙂 Milliy Tanlov
“Yangi O‘zbekiston” gazetasining 2023-yil 31- martdagi 62-sonida madaniyat va turizm vaziri O.Nazarbekovning "Turizm yaqin kelajakda mamlakatimizning “tashrif qogʻozi”ga aylanadi" sarlavhali maqolasi e’lon qilindi
Batafsil 👉 Yuz.uz
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
🙂 Milliy Tanlov
Dunyoni o‘z qarichi bilan o‘lchamoqlik ham kishi ma'naviyatining tarozidagi vaznini oshkor qilib qo‘yadi. Fikrlash, mulohazadan yiroq, har neni kuch bilan hal etmoq va itoatda bo‘lmoqdan boshqasi ahamiyatsiz bo‘lgan hayotning asl fojiasi ham ilmsizlikdir...
“Mendirman Jaloliddin” serialini ko‘rish asnosida mo‘g‘ul sarkardalarining hayoti ayni shunday xulosalar qilishga undaydi.
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
🙂 Milliy Tanlov
Вилоят ҳокимлари ҳам ўзининг ҳудудини хорижда кенг тарғиб қилишга ўрганиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Бунинг учун вилоят ҳокимлари туроператорларни жалб этиб, PR маркази филиалларини ташкил қилади. Улар:
- ҳар бир вилоятнинг “ташриф қоғози”ни ишлаб чиқади;
- Тошкент шаҳри ҳамда ҳудудлардаги аэропорт, вокзаллар ва меҳмонхоналарда “туризм бекатлари”ни ташкил қилади;
- ҳар бир вилоятнинг ўзи учун хос бўлган “мавсумий туристик пакети”ни тайёрлайди;
- фестивал ва концертлар ўтказиш графигини тасдиқлаб, нафақат маҳаллий, балки хорижий сайёҳлар учун ҳам эълон қилади.
Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг ахбороти эшитилди.
Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда туризм салоҳиятини ошириш бўйича янги тизим жорий қилиниши таъкидланди. Вилоятлар уларга бириктирилган 11 та олийгоҳ билан ҳамкорликда ишлаб, туризм объектлари тўғрисидаги контентни бойитиши лозим бўлади. Улар:
- 31 та туман ва улардаги 143 та туризм маҳалласининг тарихи, ёдгорликлари ва туристик объектлари контентини яратади;
- улар асосида камида 12 та тилда туристик пакетлар ишлаб чиқилади;
- туризм, иқтисодиёт, тарих, география, сервис, хорижий тиллар йўналишларида ўқиётган талабаларнинг камида 2 ойлик амалиёти шу туманларда ташкил этилади;
- туризм ва сервис объектлари ишчиларини ўқитади.
Натижага қараб олийгоҳ ўқитувчилари ва талабалари рағбатлантирилади.
Facebook|Instagram|Twitter
Шунингдек, темир йўл ва автотранспорт соҳасида:
- 1 июнгача 34 та замонавий электричка сотиб олиш бўйича тендерлар якунланиб, йил охирига қадар камида 8 таси олиб келинади;
- 1 апрелдан туроператор, меҳмонхона ва ташувчиларга 10 ва ундан ортиқ ўриндиқли ҳамда ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ортиқ бўлмаган автотранспортни олиб киришда божхона имтиёзлари берилади;
- 2023 йилда сайёҳлик ташкилотларига ушбу автобусларни олиш учун 30 миллион доллар кредит ресурслари таклиф қилинади;
- 10 апрелдан хавфсизлик чораларини кўриб, “Қамчиқ” довони орқали туристик микроавтобус (15 кишигача), Жиззах довони, Чимён ва Чорвоқда туристик автобус ва микроавтобуслар қатновини йўлга қўйишга рухсат берилади.
Facebook|Instagram|Twitter
🏢 O‘zbekiston davlat san’at va madaniyat instituti Iqtidorli talabalarning ilmiy-tadqiqot faoliyatini tashkil etish bo‘limi boshlig’i Iroda Berdiyeva Prezident topshirig‘iga asosan, institutimizning tayanch doktaranturasiga qabul qilindi.
"Bugun men uchun unutilmas kun bo’ldi. Yangi Toshkent shahriga tamal toshi qo’yilish marosimida ishtirok etib, o’z takliflarimni berdim. Prezident hisobidan tayanch doktoranturaga o’qishga qabul qilindim. Shuningdek, o’z ishlab chiqarish korxonamni tashkil etishda amaliy yordam berishlarini aytib, mas’ullarga topshiriq berdilar.
Bunday yuksak ishonch va biz yoshlarga berilayotgan imkoniyatlar uchun muhtaram yurtboshimiz Shavkat Mirziyoyevga ming bora tashakkur!"
Iroda Berdiyeva
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
🙂 Milliy Tanlov
Шижаотли, изланувчан ёш истеъдод эгаларини аниқлаш ва қўллаб-қувватлашда давом этамиз...
Артист лойиҳасида учрашгунча...
16:00 18.03.2023
KO'CHAT EKIB, BOG' YARATISH — XALQIMIZNING AZALIY QADRIYATI
#Toshkent
muxbir: Nigora Elmurodova
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
🙂 Milliy Tanlov
Madaniyat va turizm vazirligi tomonidan joriy yilning 24-31-mart kunlari “Yosh ijrochilar” respublika tanlovi o‘tkaziladi
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
🙂 Milliy Tanlov
Madaniyat va turizm vazirligi tashabbusi bilan joriy yilning 21-31-mart o'quv ta'tili kunlari "Yoshlar turizm haftaligi" o'tkaziladi
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
🙂 Milliy Tanlov
Shavkat Mirziyoyev:
“Katta-katta davlatlar aytyapti: O‘zbekiston, sen kim tomondasan? Neytral bo‘lib yurishing bo‘ldi endi. Yo u tomonga o‘t, yo bu tomonga.
O’zbekiston aholisi 36 mln bo’ldi, yaqinda 40 mln bo’ladi. Katta davlatga aylanadi. Markaziy Osiyoda O’zbekiston bizga kerak. Kim tomondasizlar?
Bunga mening javobim bitta: millatim, xalqim tomondaman, Buyuk O’zbekiston manfaati uchun o’lishga ham tayyorman, deb javob beraman”.
👉 @xushnudbek 👈
Samarqandda UNWTO Bosh assambleyasining 25-sessiyasini o‘tkazishga doir qaror qabul qilindi
Batafsil 👉 Uz | Ru | En
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
🙂 Milliy Tanlov
“ITB Berlin”: O‘zbekiston Germaniyadagi xalqaro ko‘rgazmada qatnashmoqda
Batafsil 👉 Uz| Ru
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
🙂 Milliy Tanlov