Мамлакатимизда ҳозирги туризм мавсуми қисқалиги, уни узайтириш бўйича салоҳият жуда катта экани таъкидланди.
Тошкент, Жиззах вилоятларида қишки мавсумда – тоққа чиқиш, чанғи учиш майдонларини, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ёзги мавсумда – чўмилиш масканларини ташкил этиб, туристик мавсумга яна икки ой қўшиш мумкин.
Шу муносабат билан тегишли вазирликлар ва мутасаддиларга фестивал ва маданият тадбирларини кўпайтириш, қишки, экологик туризмни ривожлантириш, қўриқхона, табиат боғлари ва табиат ёдгорликлари имкониятидан фойдаланиш бўйича топшириқлар берилди.
Ички туризм бўйича муаллимлар ва тиббиёт ходимлари учун алоҳида дастурни тасдиқлаб, уларнинг юртимиз бўйлаб саёҳати ва дам олишларини ташкил қилишни бошлаш топширилди.
Бу йил мамлакатимизнинг бой маданияти ва туристик салоҳиятини жаҳонга тарғиб қилиш йили бўлиши кераклиги таъкидланди. Бунинг учун 100 миллиард сўм ажратилди.
“Ўзбекистон ташриф қоғози”ни ишлаб чиқиб, туризм брендини янгилаш, хорижий телеканалларда “Ўзбекистон ташриф қоғози”ни эфирга узатиш, АҚШ, Хитой, Араб давлатлари, Япония, Корея, Франция, Германия, Буюк Британия, Малайзия, Россия, Қозоғистон каби мамлакатларнинг йирик шаҳарлари гавжум кўчаларидаги экранларда “Ўзбекистон туризм бренди” ҳақидаги маълумотларни жойлаштириш, миллиардлик обуначилари бор интернет платформаларида Ўзбекистон ҳақидаги реклама роликларини кўпайтириш топширилди.
Facebook|Instagram|Twitter
Сайёҳлик компаниялари, меҳмонхоналарга айланма ва инвестицияни кўпайтириш учун қўшимча 300 миллиард сўмлик кредит линиялари очилади. Бу кредитлар бўйича фоизларнинг бир қисмини Тадбиркорлик жамғармасидан қоплаш тартиби жорий қилинади.
Йиғилишда хорижий сайёҳларнинг Ўзбекистонда бир кун кўпроқ қолиши – йиллик туризм экспортини 300 миллион долларга ошириши таъкидланди.
Мисол учун, бугунги кунда Хоразмда туристларнинг қолиш муддати – ўртача 2 кун, сарфлайдиган маблағи – 220 доллар. Хорижий туристлар Бухоро, Самарқандга қараганда Хоразмда 2,5 баравар кам. Лекин, Хоразмда сайёҳларни 3-4 кун олиб қолиш ва 400-500 доллар харажат қилишлари учун барча имкониятлар мавжуд.
Ёки, ўтган йили 31 та туман ва 143 та маҳалла туризмга ихтисослаштириб, уларда алоҳида солиқ режими жорий қилинди. Бу имкониятдан Фориш, Ургут, Хўжайли, Пайариқ, Нурота туманлари ва Ангрен шаҳри самарали фойдаланган.
На темир йўли бор, инфратузилмаси ривожланмаган, чекка ҳудудда жойлашган бу туманларда шунча ўзгариш бўлиб, шароити анча яхши бўлган Когон, Китоб, Хатирчи, Қизилтепа, Янгиқўрғон, Тойлоқ, Бойсун, Паркент, Боғот туманлари бу имкониятлардан фойдаланмаётгани танқид қилинди.
Facebook|Instagram|Twitter
Сўнгги йилларда 5 та янги хусусий авиакомпания ташкил қилинди, авиапарк 44 тага етди.
Ўтган йили янги Самарқанд аэропорти “бешинчи осмон” режимида ишлашига ўтгани ҳисобига, ҳафталик авиақатновлар сони 46 тадан 78 тага, йўловчи оқими эса 6,5 мингдан 10 мингтага кўпайди.
Лекин, ички рейслар тақчиллиги кузатилмоқда, темир йўлда ҳафтасига 68 та қўшимча қатновга, 350 та янги вагонга талаб бор. Қорақалпоғистон, Жиззах, Наманган ва Сурхондарёда сайёҳларга автобус етишмайди.
Шу муносабат билан фуқаролик авиацияси раҳбарларига:
- йил якунига қадар 20 та қўшимча замонавий самолётларни олиб келиб, миллий авиация паркини 64 тага етказиш;
- авиақатновлар сонини ҳафтасига ҳозирги 461 тадан 700 тага етказиб, йиллик йўловчи ташишни 7,5 миллионга олиб чиқиш;
- 1 майдан бошлаб водий – Урганч, водий – Термиз, водий – Бухоро, водий – Самарқанд, Термиз – Нукус, Самарқанд – Урганч, Бухоро – Урганч каби йўналишлар бўйича мунтазам авиарейсларни йўлга қўйиш топширилди. Бунда, авиабилет харажатларининг 25 фоизига субсидия берилади ва бунга 60 миллиард сўм ажратилади.
Умуман, жами маҳаллий рейслар сони 2 баравар оширилиб, 100 тага етказилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Facebook|Instagram|Twitter
#yurtimizniobodqilaylik xeshtegi ostidagi “Axlatni men tashlamadim, lekin yurtim meniki” nomli chellenjda san’atkorlarimiz ham faol ishtirok etmoqda.
Biz birgalikda Yurtimizni obod qilamiz!
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
🙂 Milliy Tanlov
Ёш футболчиларимиз Осиё чемпиони
Мана шундай жумлани ўқиш ёки ёзиш шу юртнинг ҳар бир фуқароси учун ўзгача кайфият ва ғурур бағишлайди. Ҳозиргина якунига етган U20 Осиё кубоги финалида ёшларимиз ироқлик рақиблари устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Осиё чемпиони бўлишди.
Юртимизда ўтказилган ушбу чемпионатда ёшларимиз барча рақибларидан устун келиб, чемпионликкача ишончли тарзда етиб келишди. Йигитларга раҳмат, бутун миллатимизнинг ишончи ва умидини оқлашди.
Абатта бу натижа, мамлакатимизда спортга қаратилаётган эътибор, ёшларимизнинг мукаммал тайёргарликка эга бўлишлари учун яратилаётган қулай шарт-шароитларнинг самараси, десак муболаға бўлмайди. Бугунги қаҳрамонларни Янги Ўзбекистоннинг янги чемпионлари дейиш мумкин.
Ушбу ғалаба билан барча юртдошларимизни табриклайман. Мана шундай ёшларни вояга етказаётган ота оналарига, узтоз ва мураббийларига минг раҳмат. Ғалабали онларимиз бардавом бўлсин.
Баракалла йигитлар!
Озодбек Назарбеков,
Маданият ва туризм вазири
“Оилада бир инсон қамалса, на ота-онаси, на фарзандига кун бор эди” — Озодбек Назарбеков
Маданият ва туризм вазири Андижонда ўтказилган “Конституция ўзимизники” тарғибот тадбирида бошидан ўтган воқеалар ҳақида гапириб, ёшларни, жамоатчиликни ислоҳотларга бефарқ қараб турмасликка чақирди.
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда саммитида иштирок этиш учун 15-16 март кунлари амалий ташриф билан Анқара шаҳрида бўлади.
—
По приглашению Президента Турецкой Республики Реджепа Тайипа Эрдогана Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 15-16 марта посетит с рабочим визитом город Анкару для участия в чрезвычайном саммите Организации тюркских государств.
#Mirziyoyev #sammit #TDT #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
💹O‘zbekistonda yog‘och o‘ymakorligi dastlab O‘zbekistonning qadimiy me’morchiligida keng qo‘llanilgan yog‘och ustunlar bezaklari sifatida paydo bo‘lgan
✈️Yaqinlaringiz bilan ulashing!
💹Резьба по дереву в Узбекистане возникла в качестве украшений деревянных колонн, которые широко применялись в древней архитектуре Узбекистана
✈️Поделитесь с друзьями!
💹Wood carving in Uzbekistan originated as decorations of wooden columns, which were widely used in the ancient architecture of Uzbekistan
✈️Share it with your friends!
✅Telegram 📸Instagram 💬Facebook 📹Youtube
Ming-minglab begunoh insonlar qoni to‘kilishi hisobiga bo‘lsada, nafsning yo‘rig‘ida yurish nafaqat zolimlik yoki shafqatsizlik, balki ilmsizlikning ham bir ko‘rinishidir.
"Mendirman Jaloliddin" seriali tarixdan hikoya qilishda davom etadi.
Har shanba soat 21:15da "ZO‘R TV" telekanalida...
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
🙂 Milliy Tanlov
Dunyoda tug‘ilgan yurt tuprog‘idan azizroq makon bormi? Nahotki, nafs balosi, Vatan sevgisidan ustun bo‘lolsa? Eshiklar ortidagi xoinlarning asl maqsadlari nima?
Barchasiga har shanba soat 21:15da "Mendirman Jaloliddin" tarixiy seriali orqali guvoh bo‘lasiz. Bizni kuzatishda davom eting...
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
🙂 Milliy Tanlov
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни
Миллат тарбиячисига эҳтиром
Юртимизда баҳорнинг энг нафис, энг гўзал байрами шукуҳи ҳукмрон. Шу муносабат билан биз ҳам соҳада меҳнат қилаётган хотин-қизларимизга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиб, қалбимиздаги эзгу тилак ҳамда ниятларимизни билдирдик.
Зотан, дунёдаги жамики яхлитлик ва тўкислик оналаримиз, опа-сингилларимиз, қизларимиз биландир. Оналарнинг сокингина тебратган бешигида не-не даҳолар улғаймади дейсиз. Уларнинг алласи билан инсон оламни танийди. Қалбига эзгулик инади. Аёл борки, хонадонларимиз чароғон, файзли ва мазмунли.
Сўнгги йилларда хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллиги ва роли янада ошди. Бугун олима аёлларимизнинг илмий ишланмалари, лойиҳалари жамият ривожида алоҳида аҳамият касб этаётгани, халқаро миқёсда эътироф қилинаётгани, санъаткор опа-сингилларимиз, жажжи қизларимиз дунё саҳналарида миллий маданиятимизни кенг тараннум этаётгани, педагогларимиз тарбиялаган ўқувчилар халқаро фан олимпиадалари, спорт мусобақаларида Ўзбекистон байроғини баланд кўтараётгани барчамизга юксак шараф бағишлайди.
Яхшиямки дунёда аёллар бор. Ҳаёт улар билан гўзал, улар билан мазмунли. Тасаввур қилинг, агар бир кун волидангиз, аёлингиз уйда бўлмаса, қай аҳволга тушасиз? Гўё хонадонингизнинг файзи қочгандек туюлади. Шундай эмасми? Бинобарин, табаррук зотнинг кўзида доим қувонч, юзида табассум бўлиши учун биз, эркаклар улардан ширин сўзимизни, меҳримизни аямаслигимиз, умр бўйи асраб-авайлашимиз керак.
Бугунги баҳорий байрам барчангизга муборак бўлсин! Гўзаллик, нафосат ва оилавий фаровонлик сизларни ҳеч қачон тарк этмасин.
Озодбек Назарбеков,
маданият ва туризм вазири
Turkiy xalqlar oʻrtasida xalqaro folklor festivali boʻlib oʻtadi
Batafsil 👉 Yuz.uz
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
🙂 Milliy Tanlov
🇺🇿Oʻzbekiston - Ozarbayjondagi eng yirik koʻrgazmaning hamkor mamlakati
📨Nufuzli xalqaro turizm ko‘rgazmasida ishtirok etishga shoshiling!
✅Batafsil
🇺🇿Узбекистан – страна-партнер крупнейшей туристической выставки в Азербайджане
📨Успейте принять участие в престижной международной туристической выставке!
✅Подробнее
🇺🇿Uzbekistan is a country partner of the largest tourism exhibition in Azerbaijan
📨Hurry up to participate in the prestigious international tourism event!
✅Read more
✅Telegram 📸Instagram 💬Facebook 📹Youtube
Йиғилишда туризм салоҳиятини ошириш бўйича янги тизим жорий қилиниши таъкидланди. Вилоятлар уларга бириктирилган 11 та олийгоҳ билан ҳамкорликда ишлаб, туризм объектлари тўғрисидаги контентни бойитиши лозим бўлади. Улар:
- 31 та туман ва улардаги 143 та туризм маҳалласининг тарихи, ёдгорликлари ва туристик объектлари контентини яратади;
- улар асосида камида 12 та тилда туристик пакетлар ишлаб чиқилади;
- туризм, иқтисодиёт, тарих, география, сервис, хорижий тиллар йўналишларида ўқиётган талабаларнинг камида 2 ойлик амалиёти шу туманларда ташкил этилади;
- туризм ва сервис объектлари ишчиларини ўқитади.
Натижага қараб олийгоҳ ўқитувчилари ва талабалари рағбатлантирилади.
Facebook|Instagram|Twitter
Шунингдек, темир йўл ва автотранспорт соҳасида:
- 1 июнгача 34 та замонавий электричка сотиб олиш бўйича тендерлар якунланиб, йил охирига қадар камида 8 таси олиб келинади;
- 1 апрелдан туроператор, меҳмонхона ва ташувчиларга 10 ва ундан ортиқ ўриндиқли ҳамда ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ортиқ бўлмаган автотранспортни олиб киришда божхона имтиёзлари берилади;
- 2023 йилда сайёҳлик ташкилотларига ушбу автобусларни олиш учун 30 миллион доллар кредит ресурслари таклиф қилинади;
- 10 апрелдан хавфсизлик чораларини кўриб, “Қамчиқ” довони орқали туристик микроавтобус (15 кишигача), Жиззах довони, Чимён ва Чорвоқда туристик автобус ва микроавтобуслар қатновини йўлга қўйишга рухсат берилади.
Facebook|Instagram|Twitter
🏢 O‘zbekiston davlat san’at va madaniyat instituti Iqtidorli talabalarning ilmiy-tadqiqot faoliyatini tashkil etish bo‘limi boshlig’i Iroda Berdiyeva Prezident topshirig‘iga asosan, institutimizning tayanch doktaranturasiga qabul qilindi.
"Bugun men uchun unutilmas kun bo’ldi. Yangi Toshkent shahriga tamal toshi qo’yilish marosimida ishtirok etib, o’z takliflarimni berdim. Prezident hisobidan tayanch doktoranturaga o’qishga qabul qilindim. Shuningdek, o’z ishlab chiqarish korxonamni tashkil etishda amaliy yordam berishlarini aytib, mas’ullarga topshiriq berdilar.
Bunday yuksak ishonch va biz yoshlarga berilayotgan imkoniyatlar uchun muhtaram yurtboshimiz Shavkat Mirziyoyevga ming bora tashakkur!"
Iroda Berdiyeva
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
🙂 Milliy Tanlov
Шижаотли, изланувчан ёш истеъдод эгаларини аниқлаш ва қўллаб-қувватлашда давом этамиз...
Артист лойиҳасида учрашгунча...
16:00 18.03.2023
KO'CHAT EKIB, BOG' YARATISH — XALQIMIZNING AZALIY QADRIYATI
#Toshkent
muxbir: Nigora Elmurodova
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
🙂 Milliy Tanlov
Madaniyat va turizm vazirligi tomonidan joriy yilning 24-31-mart kunlari “Yosh ijrochilar” respublika tanlovi o‘tkaziladi
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
🙂 Milliy Tanlov
Madaniyat va turizm vazirligi tashabbusi bilan joriy yilning 21-31-mart o'quv ta'tili kunlari "Yoshlar turizm haftaligi" o'tkaziladi
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
🙂 Milliy Tanlov
Shavkat Mirziyoyev:
“Katta-katta davlatlar aytyapti: O‘zbekiston, sen kim tomondasan? Neytral bo‘lib yurishing bo‘ldi endi. Yo u tomonga o‘t, yo bu tomonga.
O’zbekiston aholisi 36 mln bo’ldi, yaqinda 40 mln bo’ladi. Katta davlatga aylanadi. Markaziy Osiyoda O’zbekiston bizga kerak. Kim tomondasizlar?
Bunga mening javobim bitta: millatim, xalqim tomondaman, Buyuk O’zbekiston manfaati uchun o’lishga ham tayyorman, deb javob beraman”.
👉 @xushnudbek 👈
Samarqandda UNWTO Bosh assambleyasining 25-sessiyasini o‘tkazishga doir qaror qabul qilindi
Batafsil 👉 Uz | Ru | En
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
🙂 Milliy Tanlov
“ITB Berlin”: O‘zbekiston Germaniyadagi xalqaro ko‘rgazmada qatnashmoqda
Batafsil 👉 Uz| Ru
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
🙂 Milliy Tanlov
Муваффақиятлар бардавом бўлсин!
Бугун аёлларимиз ҳар жабҳада фаол. Фан-талим, санъат, тиббиёт, спорт, тадбиркорлик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, қўйингки, барча соҳаларда хотин-қизларимиз ўз билими ва салоҳияти билан юқори натижаларга эришмоқда. Бу эса давлатимиз томонидан улар учун қулай шарт-шароитлар яратилаётганининг натижасидир.
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати кўплаб аёлларимиз давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди. Улар орасида соҳамизда хизмат қилиб келаётган бир қатор опа-сингилларимизнинг борлиги бизни хурсанд қилди.
Жумладан, Ўзбекистон давлат драма театри етакчи саҳна устаси Азиза Бегматова ҳамда Қўқон шаҳридаги «Қўқон ёр-ёри» ашула ва рақс фольклор-этнографик ансамбли мусиқа раҳбари Надира Мазахидова «Меҳнат шуҳрати» ордени, Гулистон шаҳридаги «Дўстлик» маданият маркази хореографи Айбатша Айтбагамбетова «Дўстлик» ордени билан тақдирланишган бўлса, Ўзбекистон давлат филармониясининг Хоразм вилояти бўлинмаси раққосаси Дилноза Артикова «Шуҳрат» медалига муносиб кўрилди.
Шунингдек, Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг 4-босқич талабаси Феруза Абдукаримова эса Зульфия давлат мукофоти соҳибаси бўлди.
Ўз истиъдоди, интилиши, билим ва салоҳияти билан бошқаларга намуна бўладиган 28 нафар қизларимиз мана шу мукофот билан тақдирланди.
Улар улкан ислоҳотларимиз асосчиси бўлиши ва мамлакатимизни янада тараққий эттиришда беқиёс хизмат қилишига ишонаман. Бу йўлда барчангизга куч-ғайрат ва шижоат тилайман.
Муваффақиятли одимларингиз бардавом бўлсин!
Озодбек Назарбеков
Маданият ва туризм вазири
Президент Шавкат Мирзиёев: Янги Ўзбекистонни барпо этишда, Учинчи Ренессанс бунёдкори бўлган ёш авлодни тарбиялашда сизларга, сизларнинг буюк мураббийлик фазилатларингизга таянамиз.
—
Президент Шавкат Мирзиёев: В строительстве Нового Узбекистана, воспитании молодого поколения – созидателей Третьего Ренессанса мы опираемся прежде всего на вас, ваши замечательные качества.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Айни вақтда Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.
—
В эти минуты в Международном конгресс-центре с участием Президента Шавката Мирзиёева проходит торжественное праздничное мероприятие по случаю 8 марта - Международного женского дня.
Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги қарори
—
Постановление Президента Республики Узбекистан "О награждении Государственной премией имени Зульфии"
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter