“Кўча санъати ва мусиқаси” лойиҳаси амалга оширилади
“Аҳолига маданий хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–406-сон, 25.12.2023 й.) қабул қилинди.
Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/oz/93226
Batafsil 👉 https://yuz.uz/a/uz/93226
Telegram | Facebook | YUZ">YouTube | Instagram
“Олтин Ҳумо” миллий кино мукофоти тақдимотида
Машҳур инглиз кинорежиссёри ва продюсери Альфред Хичкок “Яхши фильм учун учта нарса – сценарий, сценарий ва яна сценарий керак”, деган экан. Яхши асар саҳнага кўчадими, тасмага кўчадими, ўзининг жозибаси, латофатини акс эттириб тураверади.
Йилнинг адоғида сарҳисоблар палласида кино соҳаси вакиллари меҳнатини эътироф этишга бағишланган тантанали иштирок этдик.
Бугун юртимизда соҳа ривожи учун жуда катта ижодий майдон, моддий имконият яратиб берилаётган бир шароитда халқимиз биздан маънили, савияли фильмлар кутишга ҳақли.
Ўтган ҳафтада Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Келгуси фаолиятимизнинг стратегияси белгилаб берилган ушбу йиғилишда ўзбек кино санъати ҳам тараққиёт йўлига чиқиб бораётгани алоҳида эътироф этилди.
Хусусан, халқимизга манзур бўладиган янги асарлар пайдо бўлаётгани, буюк саркарда ва давлат арбобларимиз, улуғ алломалар, маданият намоёндаларимиз ҳақида тарихий фильмлар яратилаётгани, қарийб чорак асрдан кейин Тошкент халқаро кинофестивали қайта тиклангани қайд этилди.
Биз, ижодкорлар “лаббай” деб дадил чиқадиган, маданиятимиз, маънавиятимиз учун муносиб ҳисса қўшадиган вақтимиз келди. Айниқса, бугун дунёда мураккаб вазият ҳукм суриб турган бир шароитда сизу бизнинг миллий манфаатларимиз йўлидаги ўрнимиз ва интилишларимизнинг аҳамияти жуда катта.
Киноижодкорлар учун таъсис этилган “Олтин Ҳумо” миллий кино мукофоти соҳа вакилларининг машаққатли ва шарафли меҳнатингизни қадрлашга қаратилган юксак эътиборнинг яна бир ёрқин ифодасидир.
Бу йил кинотақдимот ташкилий қўмитасига давлат ва нодавлат киностудиялари томонидан 40 та, жумладан, 4 та анимацион, 15 та ҳужжатли, 21 та бадиий фильм бўйича аризалар қабул қилинди.
Бу галги тақдимотнинг аввалгиларидан фарқли жиҳати, ҳакамлар ҳайъати халқаро меҳмонлардан, яъни ТУРКСОЙга аъзо давлатлар кино соҳаси департаменти раҳбарларидан ташкил этилди.
Тақдимотда ҳакамлар тавсия қилган юксак савияли асарлар тақдирланди.
“Раҳбар ва ёшлар учрашуви”
Баркамол авлод тарбиясига масъулмиз
Юксак марраларни кўзлаган Янги Ўзбекистоннинг ишончи ва таянчи бўлган ёшлар маънавияти, тафаккурини ўстириш, маданиятини юксалтириш ҳозирги даврнинг энг долзарб масаласи бўлиб турибти. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тавсияси ва топшириқлари асосида Маданият вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ёшлар ўртасида олиб борилаётган тарғибот ишлари ҳам шу мақсадга йўналтирилган.
23 декабрь куни “Ёшлар ижод саройи”да ўтказилган “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” мизда ҳам маданият ва санъат соҳасида таҳсил олаётган ва ижод қилаётган ёшлар иштирок этишди. Ҳозирги давр ёшлари атрофидаги воқеаларга бефарқ бўлмаган қизиқувчан, интилувчан, ғайратли, шижоатли ёшлардир. Фақат уларнинг бу қобилиятларини тўғри йўналтириш учун энг аввал уларнинг тафаккурини шакллантириш зарур. Бунинг учун биз нима қиляпмиз? Шу савол барчамизни ўйлантириши керак. Чунки 40 миллионлик жамиятимизда мафкуравий уйғонишга жуда катта эҳтиёжимиз бор, зеро ёшларимиз орасида каттагина тарқоқлик борлигини инкор этолмаймиз...
Тўғри, сўнгги йилларда истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, иқтидорларини юзага чиқариш мақсадидаги ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Лекин, ёшларнинг ғоя ва таклифларини ўрганиш, шу билан бирга Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, маданият ва санъат соҳасида бунёдкорлиги ва соҳа ривожи йўлидаги фидойилиги ва ташаббускорлигини ошириш муҳим аҳамиятга эга.
Учрашувда шу масалаларга эътибор қаратдик, ёшларнинг фикр-мулоҳазаларига қулоқ тутдик. Аён бўлдики, эртанги кун эгалари бўлган ёшларимизнинг интеллекти, куч –ғайрати, шижоати олдимизга қўйилган барча марраларни, юксак чўққиларни забт этишга қодир. Таъкидлаганимиздек, биз катталар ёшлар билан биргаликда бир ёқадан бош чиқариб эзгу мақсадлар сари олға интилишимиз, уларни руҳлантиришимиз зарур.
Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш бўйича муҳим ташаббуслар илгари сурилди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тасвирий ва амалий санъат соҳасини ривожлантириш учун алоҳида дастур қабул қилинади
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Мақом, катта ашула, бахшичилик атлас ва адрас, кулолчилик ва заргарлик анъаналарини асраш ва ривожлантириш чоралари белгилаб олинди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Келажагимизни ёвуз кучлар қўлига бериб қўйишга асло ҳаққимиз йўқ
– Президент
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент ғоявий-мафкуравий соҳадаги рақобат ҳақида:
Булар оддий саволлар эмас. Одамни жиддий ўйлантирадиган, ташвишга соладиган саволлар.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний амалий ташриф билан Тошкентга келди. Халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни давлатимиз раҳбари кутиб олди.
—
По приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева Эмир Государства Катар шейх Тамим бин Хамад Аль Тани прибыл с рабочим визитом в город Ташкент. В международном аэропорту высокого гостя встретил глава нашего государства.
#Mirziyoyev #tashrif #Qatar
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни
Конституция фаровон ҳаёт кафолати
Дунёда ҳеч бир давлат, ҳеч бир жамият йўқки қонун билан тартибга солинмаган бўлса. Ҳар бирида халқ манфаати, инсонлар шаъни, қадр қиммати ҳуқуқий кафолатлангани боис ҳам дунёда мувозанат барқарор бўлиб келмоқда.
Жорий йилнинг биринчи чорагида бўлиб ўтган умумхалқ референдумида халқимиз хоҳиш-иродаси асосида қабул қилинган Янги Бош Қомусимизни ҳам яратишда аввало миллий давлатчилик тажрибамизга таянилган. Унинг негизида ота-боболаримиздан қолган бебаҳо мерос – ўз фуқаролари, раият ғамида иш олиб боришдек улуғ қадрият бор...
Таҳлилларга кўра, ҳар томонлама катта давлатга айланиб бораётган Янги Ўзбекистон аҳолиси 2040 йилга бориб 50 миллионга етади. Табиийки, жамиятнинг ярмидан кўпини ёшлар ташкил қилади. Уларга муносиб шароит яратиш учун эса барқарор иқтисодиёт, хавфсиз давлат, самарали бошқарув, ижтимоий кафолатлар бўлиши лозим. Аёнки, бу янги таҳрирдаги Конституциямизда ўз аксини топди.
Бугунги сана муносабати билан барча юртдошларимизни самимий муборакбод этаман!
Барчангизга соғлик-омонлик, оилавий фаровонлик тилайман.
Юртимиз осмони ҳамиша тинч ва мусаффо бўлсин!
Олмазорликлар учун яна бир туҳфа
Олмазор тумани “Завқий” номидаги 10-сон маданият марказининг очилиш маросимида қатнашдик.
Яқинда капитал таъмирдан чиққан мазкур бинода эндиликда санъатсевар ёшлар учун рақс санъати, чолғу ижрочилиги, анъанавий ва эстрада хонандалиги, актёрлик маҳорати, тасвирий ва амалий санъат тўгаракларини ташкил этилади.
Айтиш керакки, бугун аҳолига сифатли маданий хизмат кўрсатиш, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотларнинг амалий ифодасини кўрсатиш учун бу каби замонавий марказларга эҳтиёж бор.
Ва, табиийки, Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар бу эҳтиёжни босқичма-босқич таъминланишига замин яратмоқда.
Бугуннинг ёшлари талабчан, бу эса...
Бугун Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби жамоаси ва ўқувчилари билан учрашдик.
Мулоқот чоғида ўқувчиларимиз томонидан тайёрланган концерт дастурини тинглаш асносида туғилган фикрлар, танбеҳу, тавсияларни юзма-юз ижодий суҳбат давомида уларга билдирдик.
Айтиш керакки, устозларимиз бизга билим олиш билан бирга энг муҳим қоидаларни – саҳнани ҳурмат қилиш, юракдан ҳис қилиб куйлаш, ҳаттоки, танлаётган шеърингизнинг ҳар бир сўзига эътиборли бўлиб, керак бўлса ҳар бир ҳарфни тўғри талаффуз қилишни уқтиришарди.
Табиийки, бугун замон ўзгаргани билан санъат соҳасини танлаган ёшларга қўйиладиган ана шу талаблар ўзгармаган.
Ёш иқтидор эгалари билан мулоқотимиз чоғида айни шулар хусусида ҳам тўхталдик.
Шунингдек, дунёнинг турли нуқталарида бўлиб ўтган “Наше поколение”, “Делфи ўйинлари”,
“Астана Мерей”, «Jumeirah Sounds» каби халқаро танловларда муносиб иштирок этиб қайтган 28 нафар ўқувчига вазирликнинг ташаккурномаларини топширдик.
Шу билан бирга, ушбу илм масканида самарали фаолият юритиб, ўқувчиларнинг муваффақиятларига ҳисса қўшиб келаётган Шавкатжон Усманов, Бахтиёр Абдураҳмонов, Умиджон Азизов, Нигора Дадабоева сингари устозларга ҳам ўз миннатдорлигимизни билдирдик.
Бугун замон бошқа, талаблар, эҳтиёжлар ўзгаряпти. Замон боласи жуда интилувчан ва талабчан эканлиги ҳам бор гап. Бу эса бизга зиммамизга доимо ўқиб-ўрганишимиз, миллийлигимиз, қадриятларимизга содиқ, давр билан тиллаша оладиган авлод тарбиясидаги масъулиятимизни эслатиб туради.
Муҳим масалаларни муҳокама қилдик
Венгриянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ёжеф Рожа билан мулоқотимиз айни пайтда икки давлат ўртасида амалий ҳамкорлик барча йўналишларда изчил ривожланиб бораётгани, маданий-гуманитар соҳадаги қўшма дастурлар янада илгари сурилаётгани, умуман олганда, икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолатига эътибор қаратишдан бошланди.
Сўнг, олий таълим муассалари ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш, икки давлат маданият вакилларининг ўзаро тажриба алмашиш тадбирларини ташкил қилиш, Вембер фаолиятига бағишланган Хива шаҳрида кўргазма ташкил қилиш каби масалаларни муҳокама қилдик.
Шунингдек, икки томонлама мусиқий жамоалари ўртасида мусиқий рақс ҳамкорликларни йўлга қўйиш масалалари юзасидан ҳам фикр-мулоҳазалар алмашдик.
Таъзия
Бугун ўзбек киноси оғир жудоликка учради.
Ўзбек киношунослиги асосчиларидан бири фаолияти давомида 30 та ҳужжатли кино, 2 та мультфильмга сценарий ёзиб берган профессор Жўра Тешабоев 90 ёшида вафот этди.
1956 йили Киев университетини тамомлаган Жўра Тешабоев 1956 -1958 йилларда Андижон маориф бўлимида фаолият юритган. Сўнг икки йил давомида “Ўзбекфильм”да муҳаррир, 1960 йилдан эса Санъатшунослик институтида аввал аспирант, илмий ходим бўлиб ишлади.
Жўра Тешабоев 1968 йилдан Санъат институтида дарс берган бўлса, 1987 йилдан кино ва телевидение бўлими бошлиғи вазифаларида самарали фаолият олиб борган.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, Жўра Тешабоев илмий ишларининг асосий қисмини кино санъати назарияси ва тарихига оид масалалар ташкил этади. Шунингдек, соҳанинг ёш вакилларига ўзбек экран санъати арбоблари ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилади.
Фаолиятининг асосий қисмини санъатга бахшида этган Жўра Тешабоевнинг машаққатли меҳнатлари инобатга олиниб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Санъатшунослик фанлари доктори, профессор унвонлари билан тақдирланган.
Жўра Тешабоевнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
Яна бир учрашув...
Халқларимизнинг тарихий сиймолари ҳаёти ва ижодига бағишланган қўшма кино ва сериаллар суратга олиш, тарихий қўлёзмаларни биргаликда тадқиқ этиш ва Покистонда мавжуд Ўзбекистонга алоқадор тарихий қўлёзмаларнинг факсимил нусхаларини олиш бўйича амалий ҳаракатларни амалга ошириш каби масалалар муҳокамаси билан бошланган мулоқотимиз Покистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмед Фарук билан бўлиб ўтди.
Шунингдек, муҳокама давомида ҳар икки давлатда бўлиб ўтадиган халқаро маданий тадбирларда икки давлат вакилларининг иштирок этишини таъминлаш, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган кинолойиҳани амалга ошириш, миллий телеканалларда ўзаро сериаллар намойишини амалга ошириш кабилар юзасидан ҳам фикр-мулоҳаза алмашдик.
Айтиш керакки, бу каби учрашувлар эътиқоди бир, қадрияту, анъаналари ўхшаш бўлган икки миллат, икки халқ ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик, маданиятлар алмашинуви ва дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
"Yangi O‘zbekiston" gazetasining 2023 yil 28 dekabr kungi 270 (1059)-soni mutolaa uchun havola qilinadi.
Madaniyat vaziri Ozodbek Nazarbekovning "Yangi kuch, yangi harakatga aylanayotgan ma'naviyat" nomli maqolasi e'lon qilindi.
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Web
“Ziyolilar oʻzini koʻrsatadigan davr keldi” – Ozodbek Nazarbekov bilan suhbat
“Tomoshabinning oʻzi sanʼat asarini qabul qilmay qoʻydi. Masalan, “Million” jamoasini hamma tanqid qiladi, lekin necha kun konsert bersa ham, zal toʻla boʻladi. Seriallarning saviyasizligi bilan bogʻliq muammoning ildizi asosan xususiy kanallarga borib taqaladi. Muhokamaga sabab boʻladigan sahnalarni tomoshabinning oʻzi talab qiladi”. Madaniyat vaziri Ozodbek Nazarbekov Kun.uzʻga bergan intervyusida prezident raisligida Respublika maʼnaviyat va maʼrifat kengashining kengaytirilgan yigʻilishidan xulosalar haqida fikr yuritdi.
📹 👉 TOʻLIQ VIDEONI KOʻRING
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Web
Yoshlar Forumi 2023 doirasidagi vazir va yoshlar uchrashuvlari davom etadi!
23-dekabr kuni soat 14:00 da "Yoshlar ijod" saroyida ijodkorkorlar, yosh san'atkorlar hamda madaniyat sohasiga qiziqadigan yoshlar ishtirokida Madaniyat vaziri Ozodbek Nazarbekov bilan uchrashuv bo'lib o'tadi.
#yoshlarbilanuchrashuv
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Web
Президент маданият, санъат, кутубхона, музей соҳалари ходимларининг ойликларини босқичма-босқич ошириш юзасидан зарур чоралар кўрилишини таъкидлади
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:
Миллий сериаллар ишлаб чиқариш тизимини тубдан ислоҳ қилишимиз лозим
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистонда театр санъатини ривожлантириш бўйича дастур амалга оширилади
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент дунёвийлик ва диний маърифат масалаларига тўхталиб ўтди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:
Маърифатпарвар аждодларимизнинг мероси – бугун биз қураётган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти учун пойдевор
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қатар Амири ташаббуси билан таъсис этилган “Коррупцияга қарши курашишда улкан ютуқлар учун” глобал мукофотини топшириш маросими 19 декабрь куни Тошкентда бўлиб ўтади.
Унда бир қатор хорижий давлатлар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
Санъатимизнинг янги авлод вакиллари билан учрашиб, соҳа сирларидан ўртоқлашдик. Халқаро майдондаги муваффақиятлари учун миннатдорлик билдирдик.
Читать полностью…Таваллуд кун муборак!
Ҳеч бир йил такрорланмаганидек, ҳар бир куннинг ҳам ўз қиёфаси, турли туҳфалари бор.
Бугун халқимизнинг севимли фарзанди, Ўзбекистон халқ артисти, Хайрулла Саъдиев учун энг инжу тилаклар билан бошлангани шубҳасиз.
Боиси, бугун устоз санъаткорнинг таваллуд кунлари.
Устоз санъаткорга тан сиҳатлик, оилавий хотиржамлик, касбий муваффақиятнинг янада баланд чўққисини забт этишларини тилайман!
Ҳамиша азиз ва қадрли бўлиб юринг!
Бир донишманд ўзинг танимаган-билмаган инсонларга яхшилик қилмоқчи бўлсанг, дарахт эк, боғ ярат, деган экан.
Биз ҳам Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан олиб борилаётган "Яшил макон" умумхалқ лойиҳаси доирасида Бўстонлиқ туманидаги санъаткорлар боғига ўз ниҳолларимизни экдик.
3 декабрь-Халқаро ногиронлар куни
Биз билан елкадошлигингиздан миннатдормиз!
Инсон қадрини улуғлаш, эътиборга муҳтож инсонларга меҳр- мурувват кўрсатиш ишлари мунтазам олиб борилаётган Янги Ўзбекистонда айниқса, ногиронлиги бор фуқароларнинг жамиятнинг тўлақонли аъзоси эканликларини ҳис этишлари учун барча зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.
Бу эса имконияти чекланган юртдошларимиз ўзларини эркин фуқаролик жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси сифатида ватан равнақи, ривожига ҳисса қўшишлари учун пойдевор бўлиб хизмат қилаётир.
Энг муҳими, улар билан доимий мулоқотда бўлиб, турли тадбирлар, танловларга жалб этилаётганлиги, алоҳида иқтидори бор ёшларнинг қўллаб- қувватланаётганлиги ҳар биримизни инсонпарварлик, бағрикенглик каби эзгу фазилатларга ундайди.
Шундай экан, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек,“ўзингизни ёлғиз ҳис этмаслигингиз, зарур билим ва касб-ҳунарларни эгаллаб, барча соҳа ва тармоқларда фаол иштирок этишингиз, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишингиз, маданий эҳтиёжларингизни таъминлашингиз учун бор куч ва имкониятларни сафарбар этиш” ишларига биз ҳам масъулмиз.
Бугунги сана муносабати билан барчангизга яна бир бор соғлик-омонлик, оилавий хотиржамлик, орзу-интилишларингиз рўёбини тилаймиз!
Жамият, давлат, қолаверса, соҳа ривожи учун биз билан елкама-елка меҳнат қилаётганингиздан миннатдормиз!
Ўттиз йиллик йўлнинг давомидамиз...
Айтиш керакки, сўнгги йилларда 30 йилдан буён давом этиб келаётган Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлик муносабатлари тобора чуқурлашиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бормоқда.
АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Ҳеник билан учрашдик.
Икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг тарихи, бугуни ва истиқболига оид мулоҳазалар билан бошланган мулоқотимиз келгусида маданий ҳамкорликни юқори босқичга олиб чиқишга оид муҳокама билан давом этди.
Мулоқот чоғида икки давлатнинг маданият ва санъат соҳасида фаолият юритувчи ўқитувчиларни малакасини оширишда ҳамкорлик қилиш, номоддий маданий мерос соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш каби масалалар юзасидан ўзаро фикр-мулоҳаза ва таклифлар алмашдик.
Бир сўз билан айтганда, мулоқотимиз ўзаро фикр алмашиш ва муҳокамаларга бой кечди.