⚡️Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойда бериладиган 5 млн сўмлик устамаларга давогар бўлган малакали педагог кадрлар рўйхати тасдиқланди
Ушбу квотага номзодлар “Халқ таълими вазири жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 2 августдаги 425-сонли Қарорида белгиланган тартибга асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан тақдим этилди.
Давлат тест маркази томонидан “Бошланғич таълим”, “Аниқ ва табиий фанлар”, “Хорижий тиллар”, “Ижтимоий фанлар” ва “Амалий фанлар” йўналишлари бўйича — 2022 йил 16 декабрь куни барча ҳудудларда Давлат тест маркази томонидан номзодларнинг дарс берадиган умумтаълим фани бўйича билим даражасини баҳолаш учун тест синовлари бўлиб ўтади.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Эргашувчилар ҳеч қачон йўлбошчига янги йўл очиш қанчалик қийин эканлигини билишмайди.
Шунинг учун ҳам 98% одамлар эргашувчи. 2% инсонлар эса йўлбошловчидирлар. Улар ҳақиқий маънодаги катта ҳарфлар билан ёзилувчи шахслардир. Уларгина 98% одамларни иш билан таъминлайди едиради, кийдиради. Яратади, ихтиро қилади.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Biz ilm yoʻlini tanladik
Siz-chi??
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
📝Халқ таълими вазирлигининг муҳим буйруғи эълон қилинмоқда ⚠️
✍️ Халқ таълими вазири 372-сонли буйруқни имзолади.
Ушбу буйруқ, таъбир жойиз бўлса сиз азиз устозларнинг талаб ва истакларингиз асосида тайёрланди, яъни унинг ижодкорлари бу - УСТОЗЛАР!
Хабарларингиз бор, Халқ таълими вазирлиги каналида ҳамда @domlajon каналида фан ойликлари, методик кунлар ҳақида сўровномалар ўтказган эдик, барча устозлар ушбу икки нарсани тугатиш ҳақида овоз бериб, бир овоздан фикрлар ёзган эдингизлар.
Халқ таълими вазирлиги бир неча ой ҳамма худуддаги устозларнинг фикрларини ўрганган холда ваниҳоят бу бўйича ўз буйруғини чиқармоқда.
Демак, талаб ва истакларга биноан, 372-сонли буйруқ бўйича қуйидаги ўзгаришлар бўлмоқда:
1) Фан ойликлари расман бекор бўлган!
2) Методик кунлар бекор қилинган!
3) Оммалаштириш ишлари онлайн платформага ўтказилган.
Мазкур, методик кунларни бекор бўлиши ҳисобига мактаб ЎИБДЎлари 3-чоракдан СанПин қоидаларига риоя қилган ҳолда дарс жадвалини қайта тузиб чиқишлари тавсия этилади.
Бу нарса албатта, ЎИБДЎларимизга қулайлик яратади, чунки, масалан математика фанини бир кун бўшатиш мажбурлиги эвазига бошқа кунлари 5-6-7-соатларга ҳам дарс қўйишга мажбур бўлиб, қийналишар эди, бу эса амалда СанПин қоидаларини бузилишига олиб келган.
Ўқитувчиларимизга эса икки карра қулай бўлди: фан ойликлари даҳмазасидан, ҳар ҳафта бирон мактабга мажбуран бориб расмга тушиб келиш мажбуриятидан ваниҳоят қутулишди. Фанлар бўйича танлов, тадбирларини энди бииииргина ойда эмас, йилнинг истаган вақтида қилиши мумкин, ўз устида бир кун эмас, ҳар куни ишлаши мумкин. Ва муҳими, метод кун йўқ бўлгани билан дарсига қараб мехнат қонунчилиги бўйича мактабда бўлади, яъни, 6 соат дарси бор одамни ҳар куни мактабда ушлаб ўтириш мумкин, дегани ҳам эмас.
Хуллас, ҳурматли устозлар, сизларнинг истакларингизга кўра чиққан бу буйруқ барчаси сиз ва таълим ривожи учун яратилди деб хисоблаймиз!
Буйруқни ишлаб чиққанларга миннатдорлик билдирамиз👍
@DOMLAJON каналидан олинди, деб кўрсатиш тавсия этилади
#Диққат
Бугун барча ходимлар ишдан 1 соат вақтли кетиши керак!
❗️Эртага ишланмайдиган байрам куни, яъни 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун.
Ўзбекистон бўйича ҳаммага дам олиш куни.
Демак, бугун барча ходимлар одатдагидан 1 соат вақтлироқ уйига кетиши мумкин.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
#DIQQAT_DIQQAT
⚡️ Ona tili va adabiyot fanidan milliy sertifikat uchun talabgorlarni ro‘yxatga olish boshlandi
✅ 2022-yil 5-dekabr kunidan ona tili va adabiyot fanini bilish darajasini baholash test sinovlari uchun talabgorlarni ro‘yxatga olish boshlandi.
🖥 Talabgorlarni ro‘yxatga olish my dtm uz saytining “Milliy sertifikat” bo‘limi orqali amalga oshirilmoqda va 18-dekabrga qadar davom etadi.
📆 Test sinovlari esa 2023-yil 8-yanvar kuni bo‘lib o‘tadi hamda o‘zbek tili va adabiyoti, rus tili va adabiyoti, qoraqalpoq tili va adabiyoti fanlaridan o‘tkaziladi.
❕ Test sinovi barcha hududlarda tashkil etiladi va talabgorlar test sinovi o‘tkaziladigan joylar sig‘imidan kelib chiqqan holda ro‘yxatga olinadi.
❇️ Bunda biror hudud to‘lgan taqdirda talabgorlar test topshirish hududini o‘zgartirib, boshqa hududda test sinovida ishtirok etishlari mumkin bo‘ladi.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
🚩 Мухим эълон!
📢📢 Вазир жамғармаси устамаси учун барча фанлар спецификацияси эълон қилинди.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги «2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-134-сон фармонига кўра Вазир жамғармаси ташкил этилган эди.
Мазкур жамғармадан илғор ўқитувчиларга ҳар ойлик устама бериш белгиланган эди
Хурматли устозлар! Мазкур устама учун ўтказиладиган тестлар учун фанлар спецификацияси ДТМ томонидан эълон қилинди.
Ушбу мавзуларга қараб тайёрланиб туришингизлар мумкин.
Марҳамат: 👉 Фанлар спецификацияси
(☝️кўк ёзув устига босинг)
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Ўқитувчини ўқитманг!
Яқин 1000 йил орасида бирорта табиб ёки шифокорга шу сохадан беҳабар одамнинг маслаҳат ёки кўрсатма берганини ёки операция жараёнида жаррохнинг устига "минволиб" "ундай қил, бундай қил"-деганини эслай олмайман.
Сафарга чиққан инсон самолёт учувчиси ёки кема капитанига ихтиёрини топширади, ҳа деганда уларнинг ишига аралашиб бурун суқмайди.
Агар ҳар бир "махмадона" самолёт штурвалини бошқарса нима бўлишини кўз олдингизга келтиринг.
Нонвой мустақил нон пиширса, подачи қўй боқса, қурувчи қурса нима учун ўқитувчи мустақил дарс ўтолмайди?
Ҳар қандай кас "ундай эмас, бундай ўқит", "мени фарзандимни эркала, мени фарзандим биринчи партада ўтириши керак, мени фарзандимга алоҳида эътибор бер, фарзандимга 2 баҳо қўйма, дарсни мана бундай ўт, уй вазифасини мана бундай баҳола..." деган кўрсатма-ю буйруқларни беравериши оқибатида болаларда на билим, устозларда на иштиёқ қолди.
Эй инсон!
Фарзандингни мактабга, Устозга бердингми, энди сабр ва масъулият билан натижани кут.
Фарзандингни назорат қил. Устоз дарс - операция жараёнида. Фарзандингни бу операциядан муваффақиятли чиқиши сенинг сабр-тоқатингга боғлиқ.
Операцияга зарур воситаларни, маблағни етказиб бериш сенинг вазифанг.
Кун тун, керак бўлса ухламай фарзандинг ҳаққига дуо қил. Жарроҳ - ўқитувчи фарзандингни эсон омон қўлингга топширсин. Солиҳ, билимли инсон бўлиб етишган фарзанд устозидан кўра энг аввало сенга, жамиятга керак.
Шундай экан устозларга, ўқитувчиларга ўқитишни, тарбиялашни ўргатмоқчи бўлган "дўстим".
Сиз ўзингизнинг ишингизни қилинг. Ўқитишни ўз эгаларига қўйиб беринг.
©️ Қобилжон Қосимов
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Кун_мавзуси
⚠️Cинфда ўқувчи билан низоли вазият юзага келганда ўқитувчи қандай йўл тутиши лозим? Ўқитувчи, ўқувчи ва ота-она муносабатлари қандай қоидаларга асосланган?
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилар ўртасидаги низолар акс этган видеолар кенг тарқалмоқда. Афсуски, бундай ҳолатлар ўқитувчиларнинг шаъни ва обрўсига путур етказмоқда.
🟢Халқимиз томонидан отадек улуғланадиган устоз ва ҳар бир оиланинг азиз фарзанди бўлган ўқувчи муносабатларини тартибга солишнинг ахлоқий ва ҳуқуқий асослари қандай?
➡️Хўш, қалтис вазият юзага келганда устоз қандай йўл тутиши лозим? Дарс ўтишга халал бераётган ўқувчини синфхонадан чиқариб юбориш мумкинми?
➡️Бугун бола тарбиясида нималарни кўздан қочиряпмиз?
➡️Ўқитувчининг ўқувчидан телефон олиб қўйишга ҳаққи борми?
➡️Ота-оналарнинг бугун фарзанди тарбиясидаги иштироки қониқарлими?
📹Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Сухроб ҚИРҒИЗБОЕВ билан бўлиб ўтган суҳбатда ушбу саволларга атрофлича жавоб топасиз
t.me/oqituvchi_lar
Янги лойиҳа
Мактабларда она тили дарслари кўпайтирилади.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
#Биласизми
Педагог ходимларни қуйидаги ишларга жалб қилиш тақиқланади:
👉Халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, мажбурий меҳнатга, шу жумладан, туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари ҳамда бошқа турдаги ишларга жалб қилиш;
👉Халқ таълими ходимларини уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш, уларнинг босма нашрларга мажбуран обуна бўлишини ташкил этиш;
👉Халқ таълими муассасалари фаолиятини қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган асосларга ва ўрнатилган тартибга риоя этмаган ҳолда текшириш.
Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари мазкур талаблар бузилган ҳолларда тегишли жавобгарликка тортилади.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сонли қарори.
❕Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197-5-моддасига кўра педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:
👉фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима жарима солишга сабаб бўлади.
❕Агар худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:
👉фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
#Биласизми
Ўқувчини бир мактабдан бошқасига ўтказиш тартибини биласизми?
✅ Ота-оналар ўз хоҳишига кўра ўқув йилида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини бир мактабдан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга.
📝 Бунда бир мактабдан бошқасига ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатиб мактаб директори номига ариза берилади.
🗓 Ариза 1 иш кунида кўриб чиқилади ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактабга тақдим этиш учун мактабдан кетиш талони берилади.
📋 Ота-оналар фарзанди ўқишни давом эттириши учун танланган мактаб директорига ариза беради. Аризага мактабдан кетиш талони илова қилинади.
⏩ Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори ариза ва талонни қабул қилгач, шу куннинг ўзида ота-оналарга ўқувчи таълим олаётган мактабга тақдим этиш мактабга келиш талонини беради.
❕Ўқувчи ўқиётган мактаб директори мактабга келиш талонини олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилади.
🔰 Мактаб директори мазкур буйруқ билан ота-оналарни таништирганлиги тўғрисида имзо қўйдириб, уларга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади ва ҳужжатлар берилганлиги тўғрисида тилхат олади:
🔸ўқувчининг мактаб ўқувчилари сафидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;
🔸ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели;
🔸ўқувчининг тиббий картаси.
📌 Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори бошқа мактабдан ўтказилаётган ўқувчининг ўқув жараёнларидан четда қолиб кетмаслигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриши шарт.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Ўқитувчилар тунги пайтда ишлашга мажбур эмас
Бизни раҳбарларга бир топшириқ берилса, уни мазмун-моҳиятига эътибор бермай ишни доим тескарисига бажаради. Ишқилиб бу сафар ундай бўлмасин.
Президентимиз кечки пайт мактаблар очиқ туриши кераклиги ҳақида айтганда умуман бошқа нарсани назарда тутмоқда. Мутасадди раҳбарларимиздан буни нотўғри талқин қилиб, ўқитувчиларни меҳнат ҳуқуқларини поймол қилмасликларини сўраб қоламан.
Тўғри, бу тадбирларнинг бажаралиши қайсидир маънода яхшидир. Маҳаллаларда ёшлар етакчиси лавозими жорий этилган. Кечки пайт ёшлар билан улар ишлаши лозим. Ўқитувчилар эмас. Майли мактаблар керак бўлса эрталабгача очиқ турсин, спорт залларида маҳалладаги ёшлар спорт билан шуғиллансин. Лекин бунга ўқувчи ва ўқитувчиларни жалб қилмайлик.
Ҳокимлигу, бошқармалар сизлардан илтимос президентимиз олиб бораётган сиёсатни нотўғри талқин қилиб "уюшмаган" ёшлар билан ишлашга ўқитувчини мажбурламанглар. Мактабда текин ишчи кучи бор экан деб педагог ходимларга ёпишиб олмаслик керак.
Ҳамма ўз ишини қилиши лозим. Ўқитувчиларнинг вазифаси дарс ўтиш, болаларга таълим бериш. Уларни меҳнатидан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган сиёсатга қарши чиқиш билан тенг. Илтимос, мана шуни унутманглар.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
#брифинг
🗣 Олис ҳудудларни интернет тармоғи билан таъминлаш учун мамлакатимиз бўйлаб 3G/4G стандартида 2 255 та, 5G стандартида 388 та янги база станциялари ўрнатилади
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзбектелеком» АК ахборот хизмати раҳбари Темур Мамажонов маълум қилди.
〰️〰️〰️
2022 йилнинг ўтган 9 ойи давомида «Ўзбектелеком» компаниясига жами 5 403 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 2 % телекоммуникация хизматлари учун тўловлар ва биллинг масалалари, 7 % телекоммуникация хизматларининг сифати бўйича бўлса, 91 % ни телекоммуникация тармоқларига уланиш ва инфраструктура, яъни умумий фойдаланишдаги телефон тармоғига уланиш, телефон ўрнатиш, симли интернет тармоғига уланиш ва жойларда мобил алоқа таянч станцияларини ўрнатиш масалаларига тўғри келмоқда.
Ушбу масалаларни ижобий ҳал этиш мақсадида Компания томонидан Huawei, ZTE компаниялари билан йирик инвестициявий лойиҳалар бўйича келишувга эришилди.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
🥳Yangi avlod Rus tili darsliklari xalqaro konferensiyada!
Minskda Fransiya, Rossiya, Tojikiston, O‘zbekiston kabi 10 lab mamlakat vakillari ishtirokida “Xorijda rus tilini o'qitishni qo‘llab-quvvatlash” mavzusida xalqaro konferensiya bo‘lib o‘tmoqdi.
Konferensiyada Respublika ta'lim markazi Filologiya va chet tilini o'qitishni rivojlantirish bo'limi boshlig'i Barno Tursunaliyeva O'zbekistonda rus tilini xorijiy til sifatida o'qitish yuzasidan amalga oshirilayotgan ishlar, jumladan, yangi avlod rus tili darsliklari haqida ma'ruza qildi.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларни саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 16 декабрь куни Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2023 йилда ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари бошланади.
Қайд этиш жоизки, 2023 йилда Вазир жамғармасидан ойлик устама оладиган педагогларнинг сони 2000 нафар этиб белгиланди ва бу квота “Бошланғич таълим”, “Аниқ ва табиий фанлар”, “Хорижий тиллар”, “Ижтимоий фанлар” ва “Амалий фанлар” йўналишлари бўйича туман (шаҳар)лар бўйича тақсимланди.
Ушбу квотага номзодлар “Халқ таълими вазири жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 2 августдаги 425-сонли Қарорида белгиланган тартибга асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан тақдим этилди.
Вазир жамғармасидан ойлик устама олувчи ғолибларни аниқлаш номзодлар орасида икки босқичда амалга оширилади.
Дастлабки босқичда Давлат тест маркази томнидан “Бошланғич таълим”, “Аниқ ва табиий фанлар”, “Хорижий тиллар”, “Ижтимоий фанлар” ва “Амалий фанлар” йўналишлари — 2022 йил 16 декабрь куни барча ҳудудларда Давлат тест маркази томонидан номзодларнинг дарс берадиган умумтаълим фани бўйича билим даражасини баҳолаш учун тест синовлари бўлиб ўтади.
Иккинчи босқичда эса умумтаълим фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича ўтказилган тест синовларида максимал баллнинг 80 фоизи ёки ундан юқори натижа кўрсатган номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш учун суҳбат ўтказилади.
Касбий маҳоратини баҳолаш бўйича ўтказилган суҳбат натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.
Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳар ойлик устамага даъвогар малакали педагог кадрлар рўйхатлари ва 1-босқич тест синовлари ўтказиладиган жой ҳамда вақти бўйича маълумотларни қуйидаги 👉ҳавола орқали олишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Халқ таълими вазири жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими вазири жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори асосида ташкил этилган бўлиб, ушбу жамғарма ҳисобидан Халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган малакали педагог кадрларга ҳар ойлик устама тўлаш кўзда тутилган.
Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/879
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
#қойил
⚡️⚡️⚡️
Мана буни техника асрининг оламшумул кашфиёти деса бўлади
Гап йўқ лекин❤️ кетказган мегабайтингизга ачинмайсиз, албатта кўринг!
Биз майда муаммолар билан ўралашиб юрганимизда, қўшниларимиз оламни ЗАБТ этмоқда!
БУНИНГ БАРЧАСИ ИЛМ ОРТИДАН! АЛБАТТА ИЛМ ОЛИНГ!
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
➖Мана бу буйруқни ҳам юқоридаги буйруқ билан бирга тарқатсангизлар😊
📝Оммалаштириш ишларининг янги тартиби, бу буйруқда оммалаштиришнинг электрон платформага ўтказиш барча тартиби батафсил, нуқтасидан вергулигача ёзилган.
Республика таълим маркази томонидан бошқарилувчи онлайн оммалаштириш механизми ҳақида ўқиб чиқишингиз мумкин.
Демак, кеча ваъда қилганимиз, Халқ таълими вазирлиги методика йўналишидаги катта ўзгаришлар ҳақидаги юқоридаги иккита буйруқни барча ҳамкасбларингизга етказишингизни сўраймиз, каналимизга аъзо бўлишса ҳали янгиликларимиз кўп😊😊
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
ДОНОЛАР БИСОТИДАН ҲИКМАТЛАР
1. Ишонч кучингга куч қўшади.
2. Ўзига ишонганни енгиб бўлмайди.
3. Нафрат жой олган кўнгилда муҳаббатга ўрин қолмайди.
4. Яхшини ѐмондан ажратолмаган одам ҳар қадамда панд ейди.
5. Ҳаракат кишини мақсадга яқинлаштиради.
6. Дард мардни енголмайди.
7. Вақтни ўзингга бўйсундирмоқчимисан, бир дақиқани ҳам беҳуда ўтказма.
8. Дақиқа ҳам умрнинг бир зарраси.
9. Ўч олишга кетган вақт энг бемаъни вақтдир.
10. Кўнглида ѐмонлиги бўлмаган киши ѐмонни ўзига яқин тутмайди.
11. Ҳавас билан ҳасаднинг ораси бир қадам.
12. Иккилангандан таваккал қилган яхши.
13. Яхшининг қадрига етмаганнинг куни ѐмонга қолади.
14. Меҳнатнинг роҳати бўлмаса ҳам самараси бўлади.
15. Қўлидан иш келадиган киши кўчада қолмайди.
16. Кишининг қайсарлиги ўзига қимматга тушади.
17. Бир сўз билан қолган кўнгилни минг сўз билан олиб бўлмайди.
18. Мардлик тилда эмас, дилда бўлади.
19. Бировни аҳмоқ қилган аслида ўзининг аҳмоқлигини кўрсатган бўлади.
20. Бировни айблаш ўзини оқлашдир.
21. Ўзини оқлашга ҳамма ҳам устаси фаранг.
22. Айбларингни билмоқчимисан, бошқаларга қулоқ тут.
23. Ёмонга тенг келаман, деган ютқизади.
24. Дунѐда яхши одамлар ҳам кўп. Ана шу ишонч билан яшасанг, кўнглинг ҳамиша чароғон,
йўлинг очиқ бўлади.
25. Ўғрининг тўғриси йўқ.
26. Бировларга орқа қилиб яшаш – ожизлик аломати.
27. Зўр келганда бир йилда битмаган иш бир кунда битади.
28. Бир текисдаги режали меҳнат охир-оқибат кишини мақсадга етказади.
29. Хаѐл бўлиндими, иш унмайди.
30. Кўнгил хотиржам бўлса, одам учун бундан ортиқ бахт йўқ.
31. Кўнгли тор одам узоққа боролмайди, ўзини-ўзи адо қилади.
32. Фикри бор кишининг жим туриши қийин.
33. Ҳисоб-китобсиз одам узоққа бормайди.
34. Ҳеч кими йўққа ҳам мерос топилади.
35. Ўтмиш ҳамиша ширин хотираларга бой бўлади.
36. Тушкунлик – ночорлик ҳосиласи.
37. Шубҳа одамни емиради.
38. Кечиккан фикр беҳуда.
39. Ортиқча истаган боридан ҳам айрилади.
40. Асосли таҳлиллар ҳақиқатга олиб боради.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
🎙O'zbek tili darsliklari uchun tayyorlangan audio matnlar
6-sinf Oʻzbek tili darsligi uchun tayyorlangan audio matnlar (2-qism)
🎧Sehrli tomchilar
🎧Kelajak energiyasi
🎧Shamol energiyasi
🎧Yashil binolar
🎧3D printer
🎧Kindl kitob
🎧Globus
🎧Alisher Navoiy
🎧Observatoriya
🎧Algoritm
🎧Ginnes rekordlari
🎧Internet
🎧Favqulodda vaziyatlar
🎧Taomlanish
🎧Dori-darmon
🎧Begona odamlar bilan munosabatlar
🎧Hayvonlarga g'amxorlik
🎧Loyiha turlari
🎧Irodaning loyighasi
🎧Yosh tadiqiqotchi
🎧Ko'ngil ko'zi
🎧Maktabdagi aksiya
🎧Barakasini bersin
🎧Bolalarga bering dunyoni
🎧Maktabda kimoshdi
🎧Kimoshdi savdosi tarixi
🎧Qimmatbaho kitoblar
🎧Kimoshdi musobaqasi
🎧Mening loyiham
🎧Loyiham reklamasi
🎧Milloner tengdoshlarim
🎧Ishtiyoq
7-sinf Oʻzbek tili darsligi uchun tayyorlangan audio matnlar (2-qism)
🎧Tomas Edison
🎧Navro'z bayrami
🎧Palov
🎧Maydanak rasadxonasi
🎧Shum bola
🎧Koinot haqida
🎧Abu Rayhon Beruniy
🎧Mening do'stim
🎧Bilimga intiluvchan bolalar
🎧Dunyoning antiqa kutubxonalari
🎧Ermitaj
🎧Albert Eyneshteyn
🎧Orol dengizi
🎧O'rik gullaganda
🎧Tabiatda suvning aylanishi
🎧Chaqmoq va momaqaldiroq
🎧Ahmad Farg'oniy
🎧Antiqa ginneschilar
🎧Anxel sharsharasi
🎧Arximed qonuni
🎧Bu qiziq
🎧Eng go'zal sharsharalar
🎧Everest cho'qqisini zabt etish
🎧Go'shtxo'r o'simliklar
🎧Mirzo Ulug'bek
🎧Soatlar haqida
🎧Tabiiy xavfli hodisalar
🎧Sariq devni minib asari haqida
10-sinf Oʻzbek tili darsligi uchun tayyorlangan audio matnlar (2-qism)
🎧Temperament
🎧Jism va ruh
🎧Kamalak
🎧Rang-barang olam. Musiqa rangi
🎧Xromofobiya
🎧Daltonizm
🎧Dunyodagi eng sevimli rang – moviy
🎧Ijtimoiy odoblar. Odob – inson ziynati
🎧Fazilat. Mutolaa haqida. Herman Hesse
🎧Salomatlik va gigiyena. Jahon sog‘liqni saqlash tashkiloti haqida
🎧Sog‘lom mahsulotlar. Jahon sog‘liqni saqlash tashkiloti nizomi va tamoyillari
🎧Talab va taklif. Parfumeriya
🎧Mening kunim. Gigiyena
🎧Sanitariya
🎧Tabobat
🎧Parhez
🎧Avitsenna usuli
🎧Bu qiziq! Faktlar
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Математикани яхши билмайдиган танишларга жўнатиб қўямиз😅
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Диққат
💥 8 декабрь (пайшанба) - Конституция куни - дам олиш куни
7 декабрь (чоршанба) ва 9 декабрь (жума) иш кунлари бўлади.
Демак, Ўзбекистонликлар фақат 1 кун - 8 декабрь пайшанба куни дам оладилар
⭕️⭕️⭕️
⚡️ Pedagog kadrlar attestatsiyasi boʻyicha onlayn muloqot oʻtkaziladi
Joriy yilning, 5-dekabr kuni soat 17:00 dan 18:00 ga qadar Taʼlim inspeksiyasining Telegramdagi rasmiy kanali orqali pedagog kadrlar attestatsiya boʻyicha inspeksiyaning masʼul xodimlari ishtirokida onlayn muloqot oʻtkaziladi.
📌 Muloqot davomida oʻqituvchilar navbat bilan inspeksiya xodimlariga attestatsiya jarayonlarini tashkil etish va o‘tkazishdagi yangiliklar hamda apellatsiya natijalari boʻyicha oʻzlarini qiziqtirgan savollarni berishlari mumkin.
❗️Shuningdek, jarayon bo‘yicha savollaringizni Ta’lim inspeksiyasining murojaatlar boti (@uztdibot)ga #Savol heshtegi bilan yuborishingiz ham mumkin.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
❗️Соҳта малака оширган ўқитувчиларга кескин чоралар кўрилиши мумкин
Сўнги пайтларда “Узлуксиз таълим” платформасида онлайн малака ошириб, сертификатларни олиб берамиз деб ўқитувчиларни қинғир йўлларга бошлаётган кимсалар кўпайиб кетган.
Бу каби ноқонуний ишларни олдини олиш мақсадида А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти мобил, ноутбук орқали рўйхатдан ўтган, малака ошираётган ўқитувчиларнинг IP манзили, исм-шарифи, иш жойи, фойдаланувчи неча маротаба уриниш қилгани, бир кунда сайтда ўтирган соат ва вақтлари, бир қурилмадан нечта одам номидан платформага кирилганлиги ҳақидаги маълумотларни тўплаб борган.
Энди ана шу йиғилган маълумотлар орқали сертификатларни пуллаётган ҳамда “соҳта ўқиган ўқитувчилар”га кескин чоралар кўрилади. Бу ҳақда А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти маълум қилди.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
МАНА ТАЛАНТ 👍👍
😁😁😁😂😂😂
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
👍 Xalq ta’limi vazirligining 📺YouTubedagi “Milliy ta’lim resurslari” rasmiy kanalida o'quvchi-yoshlar uchun yangi davrga mos 25 xil yo’nalishdagi zamonaviy IT-kasblarni 🖥 sodda, qulay va tushunarli ko‘rinishda hamda eng asosiysi o‘z ona tilingizda mutlaqo bepul o‘rganish imkoniyati mavjud.
🎞 Youtubedagi “Milliy ta’lim resurslari” rasmiy kanali doimiy ravishda yangi video kurslar bilan boyitilib borilmoqda. ⬇️
🖥 Video kurslar ro'yxati:
1. Foto tahrirlash
2. AutoCAD
3. Logistika (Dispatch)
4. 2D Animatsiya
5. 3D Animatsiya
6. 3D MAX Start
7. 3D MAX Interyer
8. 3D MAX Eksteryer
9. Frontend
10. JavaScript Node JS
11. Elektron tijorat
12. Digital marketing
13. Android dasturlash
14. Видео монтаж
15. Microsoft excel jadvalining asosiy elementlari
16. Biznesni tashkil etish asoslari
17. Sun'iy intellekt
18. 3D animation (Character animation)
19. Composing
20. FX Simulation
21. Motion graphics
22. 3D animation (Character animation)
23. Personaj modeling
24. Shaxsiy rivojlanish
25. SMM
t.me/oqituvchi_lar
“Уйдаги охирги молни сотиб, компьютер олиб берган дадамга машина совға қилдим”
“Отам оғилхонадаги охирги сигирни сотиб дастурлашни ўрганишим учун компьютер олиб берган эди, мен эса ўз бизнесимни йўлга қўйиб, сигир ўрнига машина олиб бердим”, дейди 20 ёшли тадбиркор Нилуфар Омонова. Kun.uz “Микрофон – қизларда” рукнида ота-онасининг қўллаб-қувватлаши билан ҳаётда ўз йўлини топган шижоатли қизлар билан таништиришда давом этади.
👉 https://kun.uz/85820251
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
«Нимага мактаблар кечки соат 18:00 дан кейин ёпиқ?» — Президент
Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташрифи чоғида вилоят ёшлари билан суҳбатда мактаблар кечки соат 18:00 дан кейин ёпиқ турганини танқид остига олиб, мактабларда кечки пайт мушоиралар қилиб, гулҳан ёқиб, атрофида байрамлар қилиш кераклигини айтди.
Давлат раҳбарининг айтишича, «ёшларнинг дардини билмас эканмиз, ҳеч қачон бизда тараққиёт бўлмайди».
«Жойларда ўзгаришлар бўлди. Францияга борганимизда кўрдим, улар бизнинг узоқ тарихимиз ва буюк боболаримиз борлигига қойил қолди. Навоий вилояти сўнгги 2 йилда олий таълимга киришда республикада юқори ўринни эгаллаяпти ва бошқа соҳаларда ҳам шундай бўляпти.
Тасдиқланган ҳокимга биринчи топшириғим — ёшлар бўйича янги тажрибани жорий этиш бўлди. Комиссия раҳбарнинг ўзи ҳам ҳоким бўлади.
Нимага мактаблар кечки соат 18:00 дан кейин ёпиқ? Нимага мактабларда кечки пайт мушоиралар бўлмайди? Гулхан ёқиб, атрофида байрамлар бўлмайди? Буни ҳам қилиш керак», — дейди давлат раҳбари.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
Муҳтарам Юртбошимиз Финляндия таълими ҳақида шундай дедилар: . . .
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar
#Кун_мавзуси
⚠️Cинфда ўқувчи билан низоли вазият юзага келганда ўқитувчи қандай йўл тутиши лозим? Ўқитувчи, ўқувчи ва ота-она муносабатлари қандай қоидаларга асосланган?
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилар ўртасидаги низолар акс этган видеолар кенг тарқалмоқда. Афсуски, бундай ҳолатлар ўқитувчиларнинг шаъни ва обрўсига путур етказмоқда.
🟢Халқимиз томонидан отадек улуғланадиган устоз ва ҳар бир оиланинг азиз фарзанди бўлган ўқувчи муносабатларини тартибга солишнинг ахлоқий ва ҳуқуқий асослари қандай?
➡️Хўш, қалтис вазият юзага келганда устоз қандай йўл тутиши лозим? Дарс ўтишга халал бераётган ўқувчини синфхонадан чиқариб юбориш мумкинми?
➡️Бугун бола тарбиясида нималарни кўздан қочиряпмиз?
➡️Ўқитувчининг ўқувчидан телефон олиб қўйишга ҳаққи борми?
➡️Ота-оналарнинг бугун фарзанди тарбиясидаги иштироки қониқарлими?
📹Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Сухроб ҚИРҒИЗБОЕВ билан бўлиб ўтган суҳбатда ушбу саволларга атрофлича жавоб топасиз.
@oqituvchi_lar