#НостальгияСардор Ўртач
Сен ҳам менинг ёмғирим бўл,
«Ёз ёмғири»
Юрагимга томчидек томгин...
@oltin_voha
#Фото_этюд
ИЮНЬ РОМАНТИКАСИ: БУҒДОЙЗОР, СОМОН ПОЯСИ, ҚИЗ ВА ЙИГИТ...
🫰Ёшлик ҳамма жойдан – авжи саратонда ҳансираб ётган буғдойзорлар бағридан ҳам масъумлик ва гўзаллик излайди.
😉Ғаллани Ўрта Чирчиқ деҳқони етиштирсин-у, ҳашарга "Ёшлар кундалиги" борсин экан-да.
P.S. Омале биз бир ҳашарга бормайлик эканда. Ҳамма билди. 🙆♂️🙆♀️👌
Фото: Шерзод Қорабоев, Абдулазиз Абдурашидов
💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#сатира
ПИЁДАЛАРНИ СЕВИШ КЕРАК
Шу кунларда пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари ҳақида тез-тез шумхабарлар тарқалмоқда. Кимдир ҳайдовчини маломат қилса, кимдир пиёдага ҳамдард. Шу муносабат билан Илья Ильф ва Евгений Петров қаламига мансуб "Олтин бузоқ" асаридан парчани тақдим этамиз.
Пиёда ўзи ким? Қуйидаги сатрлар юз йилча олдин ёзилган. Хўш, сизнингча бугун нималар ўзгарди?
***
Пиёдаларни севиш керак.
Пиёдалар инсониятнинг аксари қисмини ташкил этади. Ташкил этганда ҳам энг асил пиёдалар қисмини ташкил этади. Дунёни пиёдалар бунёд этишган. Улар шаҳарлар қурганлар, кўп қаватли биноларни тиклаганлар, канализация ўтказганлар, кўчаларга тош ётқизганлар ва электр чироқлари билан ёритганлар. Худди шу пиёдалар дунёга маданият тарқатдилар, китоб босишни ихтиро этдилар, порохни ўйлаб топдилар, дарёлар устига кўприклар қурдилар, Миср иероглифларини ўқидилар. Соқол оладиган мосламани турмушга олиб кирдилар, қул савдосини йўқотдилар ва ловия билан нўхатдан бир юз ўн тўрт хил хушхўр таом тайёрлаш мумкинлигини аниқладилар.
Ҳамма нарса тахт бўлиб, қадрдон куррамиз бирмунча кўркам тус олгач, автомобилчилар пайдо бўлишди.
Нафсиламр, автомобилни ҳам пиёдалар ихтиро қилишди. Бироқ, афсуски, автомобилчилар буни дарров унутдилар. Улар бўш-баёв ва доно пиёдаларга кун бермай қўйдилар. Пиёдалар қурган кўчалар автомобилчилар ихтиёрига ўтиб кетди. Тош йўллар кенгайди, тротуарлар торайиб, камбаргина бўлиб қолди. Пиёдалар юракларини ҳовучлаб девор тагидан юра бошладилар.
Катта шаҳарда пиёдалар ҳадик-хавотирда яшашади. Уларни балонинг оғзига рўпара қиладилар. Уларга кўчадан фақат чорраҳада ўтишга рухсат этишган, одатда бундай жойлар серқатнов бўлади, пиёданинг ҳаёти қил устида туради.
Бизнинг бепоён мамлакатимизда пиёдаларнинг фикрича, юк ва одамларни тинчгина ташишга мўлжалланган оддий автомобиль ажал уруғини сочувчи қурол сифатида даҳшатли тус олди. У кўплаб касаба союз аъзолари ва уларнинг оилаларини майиб-мажруҳ қиляпти. Бордию пиёда аҳён-аҳёнда омон қолиб, машинанинг кумуш ранг тумшуғи тагидан соппа-соғ чиққудек бўлса, милиционер ундан, кўча ҳаракати қоидасини буздинг, деб жарима олади.
Умуман, пиёдаларнинг обрўсига қаттиқ путур етди. Дунёга Гораций, Бойль, Мариотт, Лобачевский, Гутенберг ва Анатоль Франс каби ажойиб сиймоларни етказиб берган пиёдалар, ҳозир тупроқдан ташқари юрибмиз, деб ўзларининг ҳаёт эканликларини эслатиш учун минг мақомга йўрғалайдилар. Э, худойим, пиёдалар бошига не кунларни солдинг!
...Пиёдалар шу йўсин қадрини йўқота борди.
💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Кўзни қамаштирувчи тунги чироқлар
Улар фалокатларга сабабчи бўлаётгани ростми?
Кун кеч бўлиши билан автомобилларнинг ёритиш чироқлари меъёридан ортиқ нур таратиш ҳолатлари кўп учраяпти. Бу нафақат қарама-қарши ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, балки пиёданинг ҳам ҳаётига ҳавф солади.
“Ishonch” мухбири айни шу мавзуда ҳайдовчи ва мутахассислар фикрлари билан қизиқди.
📝 Батафсил: https://ishonch.uz/archives/14824
Каналга уланинг:
@ishonchuz_official
#тарих
ҚУДДУСНИ ФАТҲ ҚИЛГАН ХОРАЗМ ҚЎШИНИ ЁХУД СУЛТОН ЖАЛОЛИДДИННИНГ ДАҲШАТЛИ АРМИЯСИ
📌Қуддуснинг хоразмликлар томонидан фатҳ этилиши мусулмон тарихида буюк, оламшумул воқеа эди.
❌Чунки Айюбийлар давлатининг энг кучли ҳукмдори бўлган Салоҳиддин Айюбийдан сўнг ҳеч бир мусулмон қўшини салибчилар ихтиёрида бўлган бу шаҳарни эгаллай олмаганди.
💪1244 йилда бу шаҳарни Хоразм қўшини салибчилардан тортиб олди.
✍️Батафсил
💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#Анонс
Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов кампанияси авж паллага кирди.
@olimlar_minbari лойиҳаси томонидан экспертлар ва блогерлар иштирокида "Очиқлик даврида сайловлар: ўзига хослик, ахборот хуружлари, холислик" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Батафсил видео тез кунда!
@olimlar_minbari
#Мулоҳаза_учун_мавзу
ХУСУСИЙ МАКТАБЛАР НЕГА БОЛАЛАРГА ТАЪТИЛ БЕРМАЙДИ?
❗️Давлат таълим муассасалари одатдагидек 25 майдан бошлаб болаларга ёзги таътилга рухсат берди. Аммо ота-оналарнинг айтишларича, хусусий мактаблар таътил бермаяпти.
💬Бола – бола-да! Дам олгиси, ўйин-кулгу қилгиси келади. Ота-оналар ҳам шунга мослаб режалар тузади ва ҳоказо. Аммо хусусий мактаб таъсисчилари боланинг ўқишида мунтазамлик йўқолиши сингари ўткир баҳоналар билан таътил бермаётган экан. Гап-сўз кўпаймаслиги учун айрим пайтларда ота-оналардан пул йиғиб, болаларни баҳаво жойларга кундузлари олиб чиқиб, табиат қўйнида дарс қилдирилаётган экан.
📌Буларнинг дарди пул эмас деб айтинглар? Нега таълимда мақсади пул бўлган муттаҳамлар кўп? Давлат таълим стандарти бор. 32 ҳафталик стандарт режа-дастур бор. Дарслик бор. Дейлик, бола 8-синф дарслигини ўқув йили давомида ўқиб бўлди. 25 май келди. Хўш, мавзулар қолмади, энди нимани ўқитади? Фақат такрорлашми?
🔔Тушунамиз, хусусий мактабларнинг дарди-ғами пул. Нима бўлса бўлсин, бола ойлик тўловни берса бўлди. Билимни бир хонага қамаб, мажбурлаб ўқитиш орқали бериш – олийжаноб телбалик. Таълим методикаси айтадики, болани ўқитиш – охирги иш. Мактабларда болани ўқишга қизиқтириш керак, маълум соҳага муҳаббат уйғотиш керак.
‼️Ҳурматли ота-оналар, нима дейсиз, хусусий таълимда болаларни дам олдирмай ўқитиши тўғрими? Бу қайси стандартга тўғри келади ўзи?
💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#Байроқ #Ватан 🇺🇿🇺🇿
Файласуф-адиб, Парламент аъзоси Хуршид Дўстмуҳаммад киноя оҳангида айтар эди: "Байроқ – бойроқларда!"
Балки, қачондир шундай бўлгандир. Балки, юморни жўн тушуниш, изоҳлаш шарт эмасдир. Муҳими, муқаддас байроғимиз умумхалқ мулки, кундалик ҳаётимизнинг бир қисми сифатида қатъиян белгиланмоқда.
Ҳужжат қабул қилинса, у Парламент тарихидаги энг ноёб ҳужжатлардан бири бўлиб қолади. Чунки, байроқдан кундалик ҳаётимизда кенг фойдаланиш кайфияти мустақиллик йилларида табиий ва тадрижий равишда етилди, умумхалқ талабига айланди.
Буюк келажак сари шахдам қадамлар ташлаётган жонажон ва азамат халқимизда жўш ураётган Ватанпарварлик туйғусига ҳурмат билан,
фуқаро Одилжон Тожиев.
P.S. Таклифларингизни ушбу платформалар орқали йўлланг:
Электрон почта: fan@parliament.gov.uz
Парламент сайти: https://parliament.gov.uz/oz/regulation/17
Муҳокама сайти: https://regulation.gov.uz/oz/d/81075
#Қаҳрамонлар
Зангиота тумани, Назарбек қўрғонидаги 8- умумтаълим мактабининг собиқ ўқувчилари – синфдош дўстлар Ҳамидулло Аъзамов, Хурсанд Каримбоев, Олимжон Комилжонов, Алишер Зокиров ва Рустам Джумаев.
Қолган гап видеода. Чойхона дардидаги синфдошларга видеони юбориб қўйинг.
@oltin_voha
Олдин видеони кўринг.
Неча фоизини тушундингиз?
Бошим ачиб, 10 марта эшитиб, 20 марта гугллаб, ёш авлоддан ёрдам олиб, ўзимдек консервачилар учун луғат қилиб чиқдим. Раҳмат деб қўярсиз.
ТЦ- торговый центр
ТГга видео- телеграмга видео
Кринжовый кийиниш- ғалати кийим
Рофлить- ROFL - (rolling on the floor) ётволиб кулиш
Характери “hard” - характери оғир
Фудкорт - овқатланиш зонаси
Чирс - cheers - мазза қилиб ўтириш
Дэдинсайд чел (овек)- dad inside-одамови киши
ЛП - лучшая подруга-яқин дугона
Имба - imbalance- бошқалардан зўр
ЛПимнинг скили - skill- дугонамнинг тажрибаси
Твистер - товуқли лаваш
Баблти- Bubble tea- шарикли чой
Падик- подъезд
Гоу ма газ-go my guys- кетдик болла
Риил? - реально?
@qurbonova_a
#Оромгоҳ
ЁЗГИ ОРОМГОҲЛАР ШАЙ ҲОЛАТДА
🏕 Тошкент вилоятининг 144 та оромгоҳи – дам олиш ва соғломлаштириш мажмуалари ёзги мавсумга шай. Болалар оромгоҳларга 6 сменага бўлинган ҳолда жойлаштирилади.
Факт: Оромгоҳларда озодаликни сақлаш, рацион, санитар-гигиеник талабларга қатъий амал қилиниши назоратда. Барча дам олиш уйлари директорлари иштирокида йиғилиш ўтказилди ва улар белгиланган тартибга қатъиян амал қилиш бўйича огоҳлантирилди.
Асосий рақамлар:
➖ жами 34 минг 560 нафар ёшни ўз ичига олади;
➖ 908 нафар педагог жалб қилинди;
➖ 893 та тўгарак ташкил этилди;
➖ 5 та махсус оромгоҳда жами 775 нафар ўқувчи-ёшлар қамраб олинади.
Сўлим тоғли ҳудудларда жойлашган 5 та махсус соғломлаштириш маскани болаларни қабул қилишга тайёр:
1️⃣ Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари – Бўстонлиқ туманидаги “Булоқча” оромгоҳи;
2️⃣ Пискент туманидаги 79-сонли ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган махсус мактаб интернати – “Камалак” оромгоҳи;
3️⃣ Оққўрғон туманидаги 78-сонли ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган махсус мактаб интернати – “Офтобжон” оромгоҳи;
4️⃣ Олмалиқ шаҳридаги 80-ихтисослаштирилган махсус интернати – “Янги авлод” оромгоҳи;
5️⃣ Ўрта Чирчиқ туманидаги 124-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати – “Сижжак” оромгоҳи;
📅 Махсус оромгоҳлар учун қабул 20 июндан бошланади.
📣 Биринчи сменада борадиган ўқувчилар 1 июнь куни жўнаб кетишади.
💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Ўзбекистон халқ артисти, рақс маликаси Қизлархон Дўстмуҳамедова вафот этибди.
Айтадиларки, Қизлархон ижро қилган рақсни кўргани етти иқлимдан томошабинлар келган, ўзбек санъатининг жозибасини намоён қилган асил ижодкор эди.
Хайр, алвидо, санъатимиз юлдузи Қизлархон Дўстмуҳаммедова!..
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Тошморе очилди. Сув бўйидаги муҳит, хизмат кўрсатиш соҳаси мутлақо ўзгарди. Пляж янгиланди.
P.S. «Тошкент денгизи» болалигим, шўхлигим, унутилмас таассуротларим, қийналиб топган пулларимнинг ашаддий кушандаси😍😍
@oltin_voha
⚡️Andijonlik matonatli singlimiz Zarina Madrahimova ota-onasining ishonchi uchun erishayotgan yutuqlari haqida
#matonat #yoshlar
@alisher_sadullaev
#Ёшлар_ойлиги
Бугун Олмалиқ шаҳрида «Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик» шиори остида ёшлар фестивали ўтказилмоқда.
Фестивал аввалида Нурафшондан вилоят ёшларига аталган «Китоб карвони» йўлга чиқди.
Айни дамда Олмалиқдаги «Болажон» ҳамда «Ёшлар боғи»да маданий-маърифий, спорт ҳамда кўнгилочар тадбирлар бошланди.
Вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан бу ерга минглаб ёшлар фестивалда иштирок этиш учун келмоқда.
‼️Эслатиб ўтамиз, фестивалнинг финал концерти бугун соат 19:00 да «Металлург» маданият саройида бўлиб ўтади.
💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#Премьера
⭕️ОЛИМЛАР ВА БЛОГЕРЛАР БАҲСИ – ФИКРЛАР ЖАНГИ
💬Машҳур ўзбек блогерлари ҳамда олимлар, тадқиқотчилар, мутахассислар ўртасида жорий сайловолди кампанияси бўйича баҳс-мунозара бўлиб ўтди.
✔️Расул Кушербоев, Барногул Санақулова, Қобил Дўсов, Мирсаид Ҳайдаров (Муфаса), Бекзод Наримонов, Фозил Фарҳод – ижтимоий тармоқ юлдузлари, олимлар думалоқ стол атрофида фикрлашди. Озроқ тортишувлар ҳам бор. Лекин бу ҳашаки бақир-чақирлар эмас, миллат ойдинларининг келажак ташвишида айтган сўзларидир.
➡️Кўрсатувда баҳсталаб фикрлар, асосланмай айтилган мулоҳазалар бўлиши мумкин. Назарда тутиш лозимки, бу – мутлақо эркин минбар. Очиқлик сари юз тутган жамиятимиз ижтимоий тармоқларда ҳаммани эшитди, кўрди, билди. Бас, энди сўзлаш фурсати олимларга етди. Бу – бошқача баҳс, бошқача мулоқот формати.
📍Мазкур кўрсатув бугун соат 20:00 да "Нишон" ютуб каналида эълон қилинади.
👉Ҳавола бу ерда: https://youtu.be/TQ-Evluv9LU
#реклама
4 ТА ЁНМА-ЁН ЯНГИ ЕВРО ҲОВЛИ СОТИЛАДИ, ИККИТА ҚОЛДИ!
🔶 МАНЗИЛ: ОЛМАЛИҚ ШАҲРИ ДСК БЎСТОН-5 КВАРТАЛ
🔶 МАЙДОН: 260 КВ.М
🔶 ХОНАЛАР СОНИ: 8 та
🔶 3 та санузел
🔶 2 қават + балкон
🔶 кўчалар асфалт,
🔶 Газ,свет,сув,канализация бор.
🔶 Тёплый пол, wi-fi
🔶Ҳужжатлар жойида
☎️ 983604092
💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#кайфият
«Қиз узатганга 40 йил тегма» деб бекорга айтишмаган экан 😂
Қизи борларга сабр ва битмас-туганмас пул берсин😉
@oltin_voha
#Ностальгия
18 июнь - Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳамроқулов таваллуд топган кун.
Шу боис бетакрор қўшиқлари билан ҳамон қалбларда яшаётган санъаткорнинг ижод намунасидан илиндик.
* * * * *
Нуриддин Ҳамроқулов
«Сабо келган куни»
Кулди баҳорим сиз томонлардан сабо келган куни,
Ул шўх сабо қанотида дилдор наво келган куни.
Дилдор наво билан баҳор оғушига олмиш мани,
Дилдор наво оҳангида сиздан садо келган куни...
🎼👍
@oltin_voha
#Кун_иқтибоси
Одамлар гапиришни ўрганади. Аслида энг буюк илм, ҳассос санъат – сукут сақлай билишдир.
✍ Абдунаби Ҳамро.
@oltin_voha
Назарбек аҳолисининг кўп қисми ўқиш ва иш учун Тошкентга қатнайди. Ҳар куни бориб келиш учун 3-4 соат вақт сарфларди.
Тўғри, космосга ракета учирилмаган бўлса-да, лекин аҳоли учун биринчи навбатда кундалик турмуши учун қулай шароит муҳим.
Ушбу мостни тез фурсатларда сифатли қурилишини Шефни шахсан ўзлари назоратга олдилар, Абдулла акам келиб бош-қош бўлиб турдилар. Зойир тоғам кунлик назоратни олиб бордилар.
Кимни нима десин-у, асосийси одамларни кўзида қувонч. Қўллари эса дуода.
@mufasa_mh
#Янги_китоб
“ШАЙХ НИЗОМИЙ МАЪРИФАТИ" КИТОБИ
Дилором Салоҳийнинг "Шайх Низомий маърифати" китоби "Фан" нашриётида чоп этилди.
Ушбу китоб донишманд шарқ мутафаккири ва даҳо шоир шайх Низомий Ганжавий ҳазратларининг 880 йиллик юбилейига бағишлаб тайёрланди.
Унда алломанинг ижодий услуби масалалари, сўфийлик дунёқараши, беназир шеърияти бадиияти, унинг ижодий анъаналарини давом эттирган буюк ўзбек шоир ва мутафаккирларининг асарлари ҳақида сўз юритилади.
Китобда бугунги кун ўқувчиси қизиқишлари ва талаблари ҳам назарда тутилган ҳолда илмий-тарихий манбалардан маълумотлар берилади.
Бу ҳақида нашриёт раҳбари Элёр Мурод ўзининг facebook саҳифасида маълум қилади.
@olimlar_minbari
#ҳикояни_фақат_китобхонлар_тушунади
ОШИҚ КИТОБХОН МАКТУБИ
Салом, “Севгим-севгилим”, “Юлдузли тунлар”да оромимни ўғирлаган “Сарвиқомат дилбарим”!
Сизга мактуб битишимга “Бўрондан кучли” бўлган оташин “Муҳаббат” сабабчи бўлди. Мана “Қирқ беш кун”дирки тунларим бедор. Ниҳоят, адоғсиз “Ҳижрон кунларида” сизга илк бор нома битаяпман...
“Жамила”, яқинда сизни туш кўрдим. Тушимда: иккимиз “Уфқ бўсағасида”ги “Отамдан қолган далалар”да, “Уч илдиз”ли азим “Чинор” остида, “Уфқ”қа термулиб ўтирардик. “Ёз ёмғири”га ҳамоҳанг “Оқ ёмғир” шивалаб турган “Гўзал кеча”… Борлиқ “Жимжитлик” оғушида. Фақат… фақат олисдан “Тушов узган тулпорлар”нинг туёқ товушлари-ю, “Оқ тулпор”нинг ҳазин кишнаши элас-элас эшитилиб туради.
Биз мана шундай “Ажойиб кунларнинг бирида” “От кишнаган оқшом” қўйнида аҳду паймон қилдик. Қанийди, мана шу “Тушда кечган умрлар”им ўнгимда ҳам юз берса… Қанийди, сиз “Муқаддас” Ганга дарёси узра “Ишқ кемаси”нинг тимсоли бўлган “Оқ кема”да “Бахтлар водийси”дан мен томон келсангиз эди… Келинг, мен сизни “Саодат соҳили”да, “Оқ қушлар, оппоқ қушлар”нинг нафис парвозига “Мунгли кўзлар”имни тикиб, “Кашмир қўшиғи”ни айтиб, “Қиёмат”гача кутаман.
Майли, “Ёлғизликнинг юз йили” мени адо қилсин… “Тунги боғлар”даги ҳокисор “Лолақизғалдоқ” очилиб-сўлаверсин… Майли, “Авлодлар довони”ни ёритиб турган “Қўшчинор чироқлари” “Ўтмишдан эртаклар” сўйлайверсин. Мен эса “Йиллар армони”ни доғда қолдириб, сизни кутишдан чарчамайман. Сизсиз мен гўё кўзингизга боқишдан қўрқиб яшайдиган “Қўрқинчли Теҳрон”даги маҳкумдек, машъум “Шайтанат” асири бўлиб қолишдан қўрқаман. Чунки сизсиз “Ўткан кунлар”имда худди “Меҳробдан чаён” чиқиб, бу маҳзун “Юрак”ка ниш уради-ю, ҳис-туйғуларим “Урушнинг сўнгги қурбони”дек, “Тийрон кўзлар”га таслим бўлади.
Бироқ… Бироқ, улар шу алфозда ҳам гўё “Кафансиз кўмилганлар”дек ғалаён кўтарадилар. Вужудимдаги “Руҳлар исёни” эса мени яна ва яна сиз томонга бошлайди. Сизни ёдингиз билан ўтган ҳар бир дақиқам эса мен учун “Мангулик”, яъни “Асрга татигулик кун”дир.
Гарчи сизнинг “Қора кўзлар”ингиз мени “Заҳарли ҳаёт” “Гирдоб”ига улоқтирса ҳам, ундаги ёқилиб турган нурлар “Бинафша атри”дек ёқимли.
“Биринчи муҳаббатим”! Сизни учратдиму, “Гўзал” юрагимда “Латофат дўконидаги қатл” каби “Ошкора қотиллик қиссаси” юз берди. Демоқчиманки, “Болалигим” “Икки эшик ораси”дан “Умр фаноси”га рихлат қилди.
Мен “Алвидо, болалик” деб, “Балоғат бекати”да ҳаёт билан “Юзма-юз” келар эканман, “Чин муҳаббат”сиз “Одам бўлиш қийин” эканлигини англадим. Зотан, севгисиз, муҳаббатсиз бу дунёда яшаб бўлмайди... “Бу дунёда ўлиб бўлмайди”...
“Дунёнинг ишлари” ажаб, кимдир севади, кимдир севилади. Ахир, “Ўн саккизга кирмаган ким бор?” Агар, сиз келсангиз, иккимиз ИШҚ деб аталмиш “Улуғ йўл”да “Қутлуғ қон”имизни ҳам фидо қилиб, бу “Кўҳна дунё”да “Лайли ва Мажнун” мисол афсона бўлиб қоламиз. У дунёда биз қадам қўйган “Бўстон” ва “Гулистон”даги “Тақдир эшиги” яъни, “Жаннатга йўл” эса бизларга “Улуғбек хазинаси”дан ҳам улуғ бўлган “Олтин девор”ли бахт ва висол уйини ҳадя қилади. Ўшанда биздаги севги деган “Қанотлар жуфт бўлади” ҳамда “Адолат манзили”га етиб, чиндан ҳам “Биз бахтли бўламиз”…
“Юлдузлар мангу ёнади”ган бу “Нурли дунё”да токи “Олтин зангламас” экан, бизларнинг соф муҳаббатимиз ҳам “Абадият қонуни” бўлиб яшайверади.
“Кеча ва кундуз” сизни ўйловчи, сиз учун “Минг бир жон”ини ҳам фидо қилгувчи, ишқингизда “Бемор” ошиғингиз севгисини қабул этинг! “Ширин умидлар”имни “Сароб”га айлантирмай, “Ёшликда қўйган кўнгил”ни “Бургут чангалида” қолдирмай, озгина “Диёнат” қилиб, мактубимга жавоб хати ёзинг!
Бу хатни Ҳалима энамни “Соҳил ёқалаб чопаётган Олапар”ининг бўйнидаги “Олмос камар”ига қистириб, сизга юборяпман. Сиз ҳам шундай қилинг илтимос, оқшомда “Эски тегирмон” олдидаги “Қадрдон сўқмоқлар”дан ўтиб, “Қадрдон булоқ” бўйига келинг, “Таниш тераклар” соясида яширинча кутаман.
P.S: Қалай тушундингизми, китобхонлик барибир яхшида.😊
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Блогер, "Митти ме" гуруҳи аосчиси Фарҳод Манноповнинг ўлимига сабабчи бўлган клиниканинг литцензияси бекор қилинибди. Баттар бўлларинг! Суд видеоси бу ерда: https://youtu.be/T60ls8pjnnU
@oltin_voha
#Танқид
БЛОГОСФЕРА ВА ЖУРНАЛИСТИКА: ҒИРРОМ ЎЙИН, ПЛАГИАТ, ҲАРОМДАН ҲАЗАР ҚИЛМАСЛИК, НАЗОРАТСИЗЛИК
Муаммонинг мазмуни
Биз ижтимоий тармоқлар, фуқаролик журналистикаси даврида яшаяпмиз. Бу даврда "Мен – медиаман" тамойили асосида инфожурналистика яшаб келмоқда. Расман ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтмаган, бироқ янгилик узатиш билан шуғулланиб келаётган кўплаб ресурслар бор. МЧЖ шаклидаги исталган субъектнинг ОАВ ёки ахборот агентлиги сингари ахборот тарқатиши – амалдаги қонунчиликка зид. Муаллифлик блоги билан информацион ресурслар фарқланмаган. Давлатнинг ахборот соҳасидаги ягона сиёсатини тамсил қилувчи идора – АОКА масалани шу зайлда ўрганиб кўрмаган. Натижада шаффоф медиа бозор шаклланмади, хаосга айланди, аноним гуруҳлар пайдо бўлди.
Ижобий мисол
Блогер – жамиятга сўз ёки ғоя улашиш истагидаги шахс. Шундан келиб чиқиб, блогернинг ўз йўналиши, ихтисослашуви бўлади. Ўзбекистонда аниқ йўналишига эга блогерлар бор. Жумладан, “Xushnudbek.uz” – ҳуқуқ фалсафаси, таълим; “Davletovuz” – банк-молия, иқтисод; “Bakiroo” – иқтисод; Дима Қаюм – сатира ва юмор; Шаҳноза Соатова – ҳуқуқий тарғибот, гендер; Исроил Тиллабоев – таълим; Қаҳрамон Асланов – футбол, эссеистика кабилар.
Салбий мисол
Биз салбий деб таърифлаётган ахборот ресурсларининг аксарияти МЧЖ шаклидаги тадбиркорлик субъекти. Даромад реклама, PR шартномалардан. Мавзулар универсал, аниқ йўналиш йўқ, эълон қилинаётган ахборотлар плагиат. Умумий хусусияти: ахборотнинг асл манбаси 99 фоиз ҳолатда эсланмайди, очиқчасига "ухлатилади". Хусусан: “KANALLARNI DODASI”, “Bor gap!”, “BUGUNGI GAP”, “Sara Xabarlar”, “Yashinxabarlar24”, “Uncha-Muncha”, “TOSHKENTLIKLAR”, “Maxfiy xabarlar”, "Телеграм юлдузлари", "Милиция УЗБ" ва ҳоказо.
Факт
Канал ўқувчиларини кўпайтириш учун телеграм бот орқали исталган ишни қилиб ётишибди. Мажбурий пост тайёрланади ва шаҳват, қотиллик, сирли воқеага ишора бериб, каналга аъзо бўлиш сўралади. Масалан, 29 май куни “Тезкор хабарлар |Tun-u Kun” телеграм каналига “Бу қизга болаларни ўлдиришига рухсат берилди” сарлавҳали реклама пости жойланди. Матнда воқеа тафсилотини ўқиш учун “Maxfiy xabarlar” каналига аъзолик сўралади. Аъзо бўлиб нима экан деб қизиқилса, "Суд залидагилар, жумладан судья ҳам болалар организми савдоси билан шуғулланувчи бўлгани, қиз уларга сирни айтиш билан таҳдид қилгач, қотилликни давом эттиришга рухсат берилгани, жавобгарликдан озод қилингани" айтилади.
Хавф нимада?
🕯Ҳар бирининг кузатувчиси 50-100 мингдан 1 миллионгача бўлган бу ресурслар жамоатчилик фикрини шакллантиришда етакчи мавқега чиқди. Соҳага нопрофессионал қатлам кириб келди. Инфосферадан парда кўтарилди: қотиллик, ўлим саҳналари, интимга оид ишоралар, жанжал акс этган видеолар билан ўзбек аудиторияси – ахборот истеъмолчиларининг диққатини ушлаб туриш урфга айланди. Ўзбек эротик адабиёти пайдо бўлди.
Позиция
Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг бошлиғи Зарифа Эралиева: "Ижтимоий тармоқлардаги норасмий каналлар фаолияти қонун доирасида тартибга солиниши керак. Улар кўтараётган масалалар асосли бўлса майли, лекин нохолис ахборотларни текшириш керак. Бунда вазиятга қараб расмий ахборот бериш мақсадга мувофиқ. Ҳозирча бу борадаги қонунлар такомиллаштириляпти".
Хулоса
Расмий рўйхатдан ўтиб, жамият олдида, қонунлар олдида ижтимоий масъулият олган интернет нашрлари ҳалол рақобат муҳитини хоҳлайди. Ўз навбатида, соҳага тасодифан кириб қолган, универсал журналистликни даъво қилувчи айрим блогерлар, улар орасида ёшлар талайгина, қонунни бузиб, қилмишига яраша жазо олаётгани ачинарли барибир. Улар қандайдир муддатда давлатни ҳис қилмади, билганича ишлади. Бу айрим ҳудудларда давом этмоқда. Мана шу ҳолат қимматга тушади: жамият ва давлат учун ҳам.
Абдулазиз МУСАЕВ,
"Ёшлар кундалиги".
💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#Эшитдикда
⭕️Уйқудаги малика: Вилоят йўлларига бош режа Президент топшириғидан 5 йил ўтиб ниҳоят ишлаб чиқилмоқда
⭕️Бу борада ажойиб ва кулгили хронология бор. Вақт машинасига ўтириб, кечаги кунларга қайтамиз. Марҳамат танишинг.
👉 2013-2016 йиллар. Ўша пайтда вилоят ҳокими бўлиб ишлаган Аҳмаджон Усмонов Қўйлиқ-Нурафшон йўлига эътибор қаратди. Андижон шаҳридаги машҳур "Ўзбекистон" кўчасидага ўхшаш икки қаватли, кўркам бинолар қурилган. Снос бошланди, йўл бўйларида қурилиш олиб боришга тадбиркорлар қийинчилик билан жалб қилинди. Ҳартугул марказий кўча деса дегулик йўлга асос солинди.
👉2017 йил. Нурафшон ташкил топди. Вилоятнинг маъмурий маркази бўлди. Вилоят маркази Нурафшон шаҳри ташкил этилганига 6 йил бўляпти. Ҳозиргача ҳудудга транспорт қатнови тартибга келтирилгани йўқ. Давлат раҳбарининг янги маъмурий марказга барча шаҳар ва туманлардан автобус қатнови қўйиш бўйича берган топшириғини вилоят Транспорт бошқармаси бошлиғи Садриддин Шоқосимов унутди;
👉 2020 йил. Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов Нурафшонга келиб, қиёмат мажлис ўтказиб, андоқ айтган эдики: "Яқин истиқболда Нурафшон шаҳрига метро қатнови йўлга қўйилади, ҳовва. Қани метро, ёшулли?
👉 2021 йил. Ўша пайтдаги вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов илк иш кунларидаёқ Нурафшон-Қўйлиқ автомобиль йўлини халқаро даражадаги улкан магистрал ва бир нарсалар қилиб ўзгартириш бўйича турк ишбилармони билан муҳокама ўтказган.
👉 2023 йил. Конкрет амалий ишлар бошланди. Зойир Мирзаев вилоят транспорт инфратузилмаси режасини ишлаб чиқишга маблағ ажратиш ҳақидаги қарорни имзолади. Лойиҳани ишлаб чиқишга бюджетдан 3 миллиард 600 миллион сўм маблағ ажратилди;
P.S. Вилоят транспорт бошқармасининг бошлиғи Садриддин Шоқосимов машҳур маршрутларни тендерга чиқариб, савдо қилишдан ортганда транспорт, инфратузилма соҳасида нималар бўлаётгани бўйича жамоатчиликка ҳисоб бериб борса яхши бўлар эди.
💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Хайр, хайр сенга, қалбим пораси...
P.S. Нурафшон. 13-мактаб. Фото: Нозим Абдулла
@oltin_voha