#Қизиқ
Қозоғистон 4 кунлик иш ҳафтасига ўтаяпти. Тўқаев имзолаган қарорга кўра, қозоқлар энди ҳафтада 3 кун дам олади.
Очиғи, йигирма биринчи асрда ҳамма турист бўлиб кетди. Дам олиш ва уни ташкил қилиш асосий машғулот бўлиб қолди. Балки, тараққиётнинг темир қонунлари шуни тақозо қилар – нердан биламиз энди, айнолайин.
Айниқса, Рамазонда ҳар Жума намозини Макка ва Мадинада ўқигани борган биродарларимизга ҳавас ва недир безовталик билан қарадим мен. Сабабини изоҳлаш ноқулай ва ўринсиз бўлур эди. Зотан, ақча ўзлариники, билганларини қилишсин.
Мавзуга қайтамиз. Тўқаев зўр юриш қилди, шахсий пиари учун ажойиб ход бўлди. Буёқда халқ меҳри ва ҳоказолар бўлади ҳали – ана меҳрибон янги Элбоши, мана ғамхўр янги Элбоши, бай-бай-бай, деган чиройли откликлар бўлади энди.
Дангалини айтайми, мен тўрт кун кетма-кет дам олишни бошдан ўтказиб, зерикиб кетдим. Иш, сўлим-сўлим интиригалар, ажойиб ҳамкасблар, ғала-ғовур ва мажлис – шулар менинг ҳаётимни ташкил қиларди, ўшаларниям соғинди одам. 🙈
@oltin_voha
#расман
Рамазон ҳайити эртага нишонланади - Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши
@oltin_voha
✏️✏️✏️✏️
2023 йил 1 майдан жарималар миқдори қуйидагича бўлади:
‼️ Камар тақмаслик - 165 000 сўм
🧰 Техник кўрик, аптечка - 165 000 сўм
📄 Ҳужжатсиз бошқариш - 330 000 (165 000) сўм
🧾 Суғуртасиз ҳайдаш - 330 000 сўм
🔴 Қизилда ўтиш - 660 000 сўм
❌ Нотўғри парковка - 660 000 сўм
📵 Телефонда гаплашиш - 990 000 сўм
🇺🇿 Давлат рақам белгисисиз ҳайдаш - 1 650 000 сўм
🔺Тезликни ошириш (20 км/с) - 330 000 сўм
🔹Тезликни ошириш (20-40 км/с) - 1 650 000 сўм
🔸Тезликни ошириш (+40 км/с) - 2 970 000 сўм
⚠️ Қарама-қарши ҳаракатланиш - 3 300 000 сўм
🍺 Маст ҳолда ҳайдаш - 8 250 000 сўм ёки 3 йилгача «права»дан маҳрум қилиш
🚫 Рухсатсиз тонировка - 8 250 000 сўм.
@oltin_voha
#Тезкор
Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов айни вақтларда иш жараёнида.
Пахтаобод туманининг Дўстлик массивида 55 гектар майдондан иборат саноат зонаси ташкил этилмоқда.
Бугун ушбу саноат зонасида бўлган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ишларнинг бориши билан яқиндан танишди.👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_lW99cezw409xXGA
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Буюк миллатимиз ўзининг буюкларини тиригида қадрлай олмаган, қўли калта келган аламли пайтлар бўлган.
Аммо, Шерали Жўраев ўзбек санъатининг эталони, мастери сифатида шу кунларда қадр топди. Адолат тикланди. ТВ Шер акани бемалол кўрсатаяпти, запрет йўқ.
Бу ҳофиз миллатнинг эстетик дидини тарбият қилди. Ўлмас қўшиқлар яратди. Бугун у миллий бойлик, халқ қувончи, ашулачиликда сўнгги могикан.
Туғилган кунини нишонлаётган тирик афсонага таниқли актёр Эркин Бозоров ўз услубида табрик йўллабди.
@oltin_voha
АҚШ ҳукумати Алишер Усмоновнинг USM холдинг компаниясига алоқадор Akkermann Cement CA ва у эгалик қиладиган “Оҳангаронцемент” АЖга нисбатан санкция жорий қилди. https://ofac.treasury.gov/recent-actions/20230412
Читать полностью…⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Алар бир-бирларини кўз ёшларига беланиб суйдилар.
Мурод Муҳаммад Дўст. «Лолазор».
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
"Ташаббусли бюджет" жараёнининг 2023 йилдаги биринчи мавсумида иштирок этиб, ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, аммо ғолиб деб топилмаган 1 минг 309 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 1,3 трлн сўм маблағ ажратилади – Президент.
@oltin_voha
ПАРИШОН БОЛАЛАР, ҒАМГИН БОЛАЛАР...
Бугун исталган боғчага кирсангиз, болаларни телевизор олдидан топасиз. Уларга қўйиб берилаётган мультфильмларнинг аҳволи эса ачинарли. Балки шундандир, 2‑7 ёшдаги ўғил‑қизларнинг кўзлари ғамгин, хаёллари паришон. Бунга ким айбдор?
/channel/+0uXeDtIOArg5NjRi
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Зарур маблағ, ҳатто зиёдаси билан йиғилибди. Соҳиби эҳсонларга катта раҳмат. Ўзи даргоҳига қабул қилсин.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Гул байрами қачон бўлади?
62-бор ташкил этилаётган Намангандаги гул байрами бу йил бир ой давом этади. Байрам 21 май куни бошланади ва 21 июнга қадар давом этади.
Наманган халқаро аэропортидан йўлга чиққан Гуллар автокарвони шаҳар кўчалари бўйлаб тантанали юриб ўтади.
Асосий тадбирлар бўладиган Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида 15 миллион туп гул экалди. 200 ортиқ композиция тайёрланмоқда.
Фестивалнинг энг юқори нуқтаси – миллионлаб гуллардан чизилган улкан товус учун бу йил 150 хил навдаги гулллардан фойдаланилади.
#Боралла😍🌷🌹☘️
@oltin_voha
#Йўлда
Ватан ҳақидаги энг зўр қўшиқ. Чирчиқ йўлида.
Миразиз Мирсултонов билан мошинда юрсанг, нуқул шу қўшиқни балааанд қилиб эшитиб кетади. Тан олиш керак, қўшиқ юракни ҳапқиртиради. Тўлқинланасан. Қанақадир майда ишлар ва ташвишлар билан юрганингдан уялиб кетасан. Бўғзингга нимадир тиқилади.
Бу туйғу юракда бўлади. Айтсанг, оҳори тўкилади, қадри пасаяди. ❤️🇺🇿
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️
Рамазон ҳайити куни 2023 йил 21 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида дастлабки хулосалар қилинмоқда — Ўзбекистон мусулмонлари идораси
@oltin_voha
"ИПОТЕКАБАНК" ЁШЛАРНИ ИШГА ЧОРЛАЙДИ!
🔰"Ипотекабанк" Нурафшон филиалидаги контакт марказига 35 ёшгача бўлганларни ишга таклиф қилаётган экан.
‼️Айтганча, мутахассислардан банк соҳаси бўйича олий маълумот талаб қилинмайди.
💬Ўзингиз ҳақингиздаги маълумотни 97-033-30-61 телеграм рақамига жўнатинг.
📲Саволлар бўлса: 99-050-38-29
@oltin_voha
#Спорт
🗓 Якшанба куни Ўзбекистон суперлигасида навбатдаги баҳслар бўлиб ўтди. Олмалиқнинг ОКМК жамоаси Бекободга борди ва 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
📌 Қизиқ томони бунда эмас. "Металлург" жамоасининг матбуот хизмати мана шу видеони чиқариб, нимадир демоқчи бўлгани. Видео тармоқда турлича талқин қилинмоқда.
😉 Нафсилармини айтганда, бир-бирига яқин соҳаларнинг жамоаси, қолаверса, битта вилоят шарафини ҳимоя қилса, бу масхаромуз видео нимага хизмат қилади – тушунарсиз.
😁 Буёғини сўрасангиз, "Металлург" ҳам суперлига тарихида ҳали бирон ишни қойил қилиб қўйгани йўқ. Солиштирилса, ОКМКни ютуқлари кўпроқ: лигада кумуш, бронза медаллар, кубок баҳcларида чемпионлик.
🤭 Хуллас, "Иштони йўқ тиззаси йиртиққа кулибди", деганлари шу бўлади. Бекобод клубининг матбуот котибига эса сумалак бериш керак.
💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Шуҳрат Абдураҳмонов ишдан олинди, деган хабарлар тарқалмоқда.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Ёшлар фестивали. Оҳангарон. Ёшлар маза қилаяпти.
Ҳаво очиқ, салқин. Кечки сайр учун зўр имконият. Одамлар оқиб келаяпти. Ишдан қайтишда кирдим, ўтириб концерт кўраяпман, ёшлигимни ва ёшлигимнинг қаҳрамони бўлган қўшиқчиларни эслаб кўраяпман.
Анвар Санаев, Илҳом Фармонов, «Болалар», «Сетора», «Шаҳзода»... Бу ерда эса ёшлар Баҳриддин Зуҳриддиновнинг «Зебижонни севар эдим» қўшиғини жўр бўлиб айтаяпти.
Мен бу ёшларни тушунаман. Мен ҳам бир вақтлар «Тор кўчанинг бир бурчида олов ёнди»лаб бақириб юрардим Анвар Санаевни кўрганимда. 🙈😍
P.S.Ташкилотчиларга раҳмат.
@oltin_voha
#Ностальгия
Шерали Жўраев,
«Яна баҳор қайтармикан...»
Умид узиб сендан йироқ кета олмадим...P.S. Шерали Жўраев нега буюк, деб савол берадиганлар шу қўшиқнинг аввалидаги нолани эшитсин. Нуқта
.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Дунёни турли рангларда тасвирлашга уста одамлардан қўрқиш керак. Уларнинг бири ёзувчи, иккинчиси рассом. Улар бошқаларга ўхшамаган, ғалати бадиий тафаккури билан эстетик оламингизни ағдар-тўндар қилиб ташлайди.
Нурафшонда яшовчи ана шундай бир телба рассомни биламан: Фаррух Авелов. Чизган расмлари ғашингни келтиради қандайдир. Лекин, энг чатоқ томони ҳам шу.
Хўш, Фаррух Авелов деган телба рассом бу сурати билан нима демоқчи?
#Иплоселло
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Олмалиқ. Ёшлар фестивали. Катта шаҳарга катта байрамлар ярашади.
Бугун шаҳар ёшлари «Олмалиқ мунаввар оқшомлари» шоу-концертида маза қилаяпти.
«Виа Мароқанд» эса супер. Мен фольклор мухлисиман. Бу гуруҳнинг қўшиқлари халқ оғзаки ижоди устига қурилган. Ва яна ҳеч қачон синмайдиган, жўшқинлик ва харизмани сақлаб қоладиган инсонларни ҳурмат қиламан.
Асал кетди, лекин Мароқанд янада кучлироқ ва ёқимлироқ бўлиб қайтди. Қайта олди.
Бугунги дилбар оқшом, зўр шоу учун Олмалиқ ва севимли «Виа Мароқанд» олдида шляпамни ечаман. ⚡️🤝
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Ёшлар фестивали. Оҳангарон тумани. Нуробод қўрғони.
Қисқа қилиб айтганда, улоқ Оҳангаронда кетди. Шу пайтгача ўтган энг зўр фестивал мана шу, ўртола. 😍
Халқ маза қилаяпти.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Қуйи Чирчиқ. Ёшлар фестивали.😍
P.S. Эртага Ҳамдам Собиров Оҳангарон туманида бўлиб ўтадиган «Оҳангарон мунаввар оқшомлари» ёшлар фестивалида концерт беради (18:00. Нуробод).
@oltin_voha
#Муносабат
Қисқа қилиб айтганда, халқимизга «Маданият ва маърифат» телеканали керак. Бу борадаги қарор лойиҳаси кенг жамоатчилик, зиёлилар томонидан танқидга учради.
Мен ҳам бир зиёли, ўзбек халқининг оддий бир вакили сифатида руҳониятимизни тўйинтириб турган телеканалнинг "ёпилиши"га қатъиян қаршиман.
Энг чатоқ томони, ҳар бир вазирликка битта телеканал, деган тамойилни ўйлаб топманглар, барака топгурлар.
Одилжон Тожиев
Спикер ўринбосари
❗️Kun fotosi
O’tgan mavsumda “Tashabbusli byudjet”da g’olib bo’lgan mahalla aholisi yotqizilgan asfaltning sifatini tekshirib, keyin qabul qilmoqda (Toshkent viloyati).
Mana buni jamoatchilik nazorati deydilar! Xalq nazorat qilishni boshlasa, o’g’ri va korrupsionerlarning ini ming tanga bo’lib ketadi!
P/S: shu paytgacha davlat dasturi doirasida qilingan qurilish ishlari bilan hech kimning ishi bo’lmas edi, muttaham o’g’rilar istagancha davlat byudjetini o’marishgan.
👉 @xushnudbek 👈
#Хайрия
Закот бермоқчи бўлганлар учун ўқувчиларимиздан келган хабарни ҳавола қиламиз:
Онам 62 ёшда, умуртқа поғонаси ажраб кетгани боис оперцияга зарур бўлгани учун 2 500 000 сўм маблағ жуда зарур бўлаяпти. Карта рақамим: 9860 0401 0247 56 43
Боғланиш учун тел рақам: 97 756 8775
@oltin_voha