oltin_voha | Неотсортированное

Telegram-канал oltin_voha - Олтин воҳа | Пул 10

10493

Матбуот котибининг кундалиги Бот: 👉 @vohamuxbir_bot

Подписаться на канал

Олтин воҳа | Пул 10

ДИҚҚАТ!

Вилоят бош имом хатиби билан суҳбат бошланди. Суҳбатга уланинг.
👇👇👇

/channel/+SluatBZgjNRl-OJ1

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#кайфият

Изҳор бежизга эмас экан😂😂😂

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Али муаллим вазирликка ишга кетди. Қутилдинг, Равшан безбет. 😂🤫🫡

#РавшанМаҳмудовКетинг

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

Атроф қиш бўлса ҳам қалби баҳор бўлган беғубор ду́стларим учун махсус!!!

Ишонинг, сиз дунёни безаб турадиган, яхшилик ва қувончлар улашадиган инсонларнинг бирисиз.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Бугун ҳамманинг тилида фақат шу исм.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

ДИҚҚАТ!

Транспорт бошқармаси бошлиғига саволингиз борми?

Соат 20:50 да масъул билан онлайн суҳбат бўлиб ўтади. Уланинг ва саволингизни беринг.

Манзил: /channel/+tcc8Accr_k80OGNi

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

Президент Шавкат Мирзиёев кўп қаватли уйлардан бирига кириб, хонадон эгаси билан суҳбатлашди, уйнинг иссиқлиги билан қизиқди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Билдириш

📣 Ҳурматли Тошкент вилояти аҳолиси!

❗️Кейинги пайтда телеграмда турли сохта канал ва ботлар пайдо бўлмоқда. Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти ҳокимлигининг телеграмдаги расмий саҳифаси @toshvilpressa.

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

Olmaliq g‘isht zavodi bilan bog‘liq vaziyat haqida

Ijtimoiy tarmoqlarda “Toshkent viloyati prokurori gaz tarmog‘iga noqonuniy ulangan g‘isht zavodini o‘chirmaslikni so‘radi” mazmunidagi xabarlar tarqaldi. Shu munosabat bilan quyidagilarni maʼlum qilamiz:

Olmaliq shahrida joylashgan “Olmaliq g‘ishtchi” MCHJga qarashli g‘isht zavodi 2022-yil 29-noyabr kuni ishlab chiqarish ehtiyojlari uchun gaz taʼminotidan uzilgan. Kuz-qish mavsumida aholi va ijtimoiy soha obyektlarini gaz bilan taʼminlash zarurati tufayli tabiiy gazdan foydalanishni vaqtinchalik taqiqlash doirasida ushbu korxonani tarmoqdan uzish belgilangan tartibda amalga oshirildi.

Tekshiruv davomida ishchi guruh tomonidan mazkur xo‘jalik subyekti keyinchalik mahalliy gaz taʼminoti tashkiloti ko‘magida tabiiy gaz tarmog‘iga o‘zboshimchalik bilan ulangani aniqlandi. O‘tgan davr mobaynida g‘isht zavodi tomonidan 118 282 metr kub tabiiy gaz noqonuniy foydalanilib, 118 million so‘mlik zarar yetkazilgan.

Mazkur holat yuzasidan Olmaliq shahar prokuraturasi tomonidan 2022-yil 9-dekabr kuni “Olmalik g‘ishtchi” MCHJ va “Olmaliqshahargaz” filiali mansabdor shaxslariga nisbatan Jinoyat kodeksining tegishli moddalari bilan jinoyat ishi qo‘zg‘atildi.

Tekshiruv davomida maʼlum bo‘lishicha, viloyat gaz taʼminoti tashkiloti rahbari prokuraturaga mazkur korxonaning faoliyat yuritishi zarurati to‘g‘risida ariza bilan murojaat qilib, buni maʼlum eksportchilar ro‘yxatiga kiritilgani bilan izohlagan va bu haqiqatga to‘g‘ri kelmaydi. Aniqlangan faktlar yuzasidan unga nisbatan ham tergovga qadar surishtiruv ishlari olib borilmoqda.

Ijtimoiy tarmoqlar foydalanuvchilari, blogerlardan Olmaliq g‘isht zavodidagi vaziyatni to‘g‘ri talqin qilish va rasman tasdiqlanmagan maʼlumotlarni tarqatmaslik so‘raladi.

Ayni paytda Energetika vazirligi tomonidan Bosh prokuratura bilan yaqin hamkorlikda energiya resurslaridan noqonuniy foydalanish bilan bog‘liq barcha aniqlangan faktlar bo‘yicha qatʼiy choralar ko‘rilmoqda.

O‘zbekiston Respublikasi
Energetika vazirligi Matbuot xizmati

▶️
@minenergy_uz

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Йўлда

Тахтиқорача довони. Тонг. Ортда Шаҳрисабз, олдинда Самарқанд.

Қандайдир рубобий кайфият бор бу тоғларда. Балки менга шундай туюлар...

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Билдириш

📣 Ҳурматли Тошкент вилояти аҳолиси!

❗️Кейинги пайтда телеграмда турли сохта канал ва ботлар пайдо бўлмоқда. Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти ҳокимлигининг телеграмдаги расмий саҳифаси @toshvilpressa.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Қачондир довдираб юрган қулунлар,
Учқур саман бўпти, аллақачонлар...


P.S.Ташморе қирғоғидаги отлар уюри.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Фикр

Янгийўлда катта йўлни тўсиб, газ бер, деб айтаётган аёлларнинг видеосини кўриб...

📍Яқинда Мўйноққа бордик. Йўл-йўлакай Самарқанду Бухоро, Навоийдан ўтдик. Бутун-бутун қишлоқлар газлаштирилмаган. Аҳоли яшаш пункти оралиқ масофалари шунчалик бир-биридан узоқки, уларга табиий газ етказиб бериш қарийб имконсиз. Сиз улардан ҳам ночор, оғир шароитдамисиз?

📌 Яқинда водийга тўйга бордик. Наманган вилоятининг Чортоқ, Янгиқўрғон, Учқўрғон туманларида бўлдик. Газ йўқ, аҳоли қиш ғамини еб, ўтин ғамлаяпти. Деҳқонлар, маҳаллий аҳоли ҳашар қилиб, далани ғўза поясидан тозалаб, тандирга, сандалга солишга ўтин жамғараяпти. Сиз улардан ҳам оғир шароитдамисиз, янгийўлликлар?

ℹ️ Биласизми, ўша жойларда уйни табиий газ билан иситиш ҳеч қачон бўлмаган. Таққослаш учун: ўн беш кунча аввал Чирчиқ дарёси бўйларини айландик. Қаровсизлик, шох-шаббалар қалашиб ётибди. Бугун Янгийўл ва унга яқин ҳудудлардаги далада ғўза поялари далада қолиб кетди. Биров йиғиб олиш ҳақида ўйламади ҳам. Вилоят бўйича жами 50 минг гектар ерда ғўза пояси – ўтин ётибди. Яна суриштириб кўрса, жуда кўп одамлар ўзбошимчалик билан газни улаб олиб, табиий газнинг айланма ҳаракатланишини ҳисобга олмай, қувур тортиб олишган. Сиз буларни билмасмидингиз?

⁉️ Совуқ фақат биздами? Аномал совуқ бўлиши, энергетика аллақачон халқаро сиёсатда бир қурол, босим ўтказиш омилига айланиб қолганини тушунмаяпсизми? Кўрмаяпсизми? Биз учун энг муҳими нима ўзи? Ғуруримиз, шарафимиз бўлган давлатимизни, Ватанимизни нимага ўйламаяпсиз? Кўрмаяпсизми, президент жамоаси вазиятни ўнглаш учун туну кун ишлаяпти, музокаралар ўтказаяпти, тинмаяпти. Биз ўзи кимнинг ноғорасига ўйнаяпмиз, халойиқ?

🇺🇦 Украина халқини кўринг! Мамлакат ғорат бўлди, энергетика тизими ишдан чиқди, Европа ҳам уч ойдирки, совуққа тайёргарлик кўради, муқобил энергия излаяпти. Бироқ, ўша Украинада ҳам, Европада ҳам одамларнинг руҳияти синмади, давлати дуч келган муаммолар кўламини ҳис қилаяпти. Қўллаб-қувватлаяпти. Сиз буларни кўрмаяпсизми?

🌍 Дунё энергетика бозорида тўс-тўполон бўлиб ётибди, ҳамма энергия тежовчи мосламаларга ўтган, табиий газ захиралари йилдан-йилга камайиб бораяпти, дунё қуёш энергиясига секин-аста ўтмоқда. Биз ҳам мана шу глобал иқтисодиётнинг бир қисмимиз, буларни кўрмаяпсизми?

❗️Янгийўл Ўзбекистоннинг қаймоқдай тупроғи. Ери унумдор, сувли, даласига тош эксанг, ўшаям гуллайди. Одамлари бой, халқи фаровон, маҳаллада битта фақирни эшитса, ўнта сахий хабар олгани борадиган одамлар яшайди. Бир тўп аёллар шу синовли ва кутилмаган совуқда йўлни тўсиб, эътиборни жалб қилиб, нимага эришдингиз? Умумий қозондан, лимитдан сизга кўпроқ энергия ажратилса, розимисиз? Тинч ухлайсизми? Ўша лимит яна қайсидир бошқа ҳудудларнинг ҳақини қисқартириш эвазига келтирилганини билмайсизми? Сиз Ўзбекистоннинг энг оғир ва совуқ ҳудудларида ҳозир аҳвол қандай эканлигини биласизми?

💭 Тафаккур қилинг! Кимларнинг авлодисиз? Юртни ёв босганда, жазирамада Тошкан сувсизликка 40 кун чидади. Маломат қилмади халқ. Янгийўл шаҳри яқинидаги Шоҳруҳияни эронликлар қамал қилганда, халқ олти ой қамалда яшади, лекин давлатига қарши бормади, ғурури билан турди. Сиз уларни билармидингиз? Ҳозир ҳам гибрид уруш, энергетика ва табиий ресурслар учун кураш кетаётганини, босимлару таҳдидлар жаранглаётганини кўрмаяпсизми?

⚠️ Яна бир гап. Шу ишни қилаётиб, сиз йўлини тўсаётган ҳайдовчилар ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингизми? Улар ҳам шу юрт фуқаролари, худди сиз-у биз каби. Кимдир мана шу совуқ ҳавода ишдан уйига, оиласи бағрига қайтаётгандир. Яна бири эса кун бўйи газ қуйиш шохобчасида навбатда туриб, тирикчилик ташвиши билан юргандир. Кимдир бемор боласини шифохонага олиб кетаётгандир. Наҳотки, шу нарсалар хаёлингиздан ўтмади?!

☝️Халойиқ, бугун Ватанга тиргак бўлинг! Ватанга суянманг! Бугун! Ҳозир шундай қилинг.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Фото

Кун қаҳрамонлари

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Шунчаки

Бўкада якшанба куни. Халқда пул бор, бозорлар гавжум, терминал тиқилинч. Зўр👍

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

📣Диққат, диққат!

⏰ Бугун соат 16:00 да Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур Раупов билан аудиосуҳбат ўтказилади.

☝️Сизда соҳа мутасаддисига қандай саволлар бор? Марҳамат, онлайн суҳбатда қатнашиб саволларингизга жавоб олинг.

Суҳбат манзили:
/channel/+tcc8Accr_k80OGNi

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

Европада нималар бўляпти ёхуд яна ўша коррупция

☝️Бугунги даврда ҳеч бир давлат коррупциядан холи эмас. Аммо унга қарши курашмаслик фалокатга элтади.

📌 Маълумотларга кўра, БМТ Тараққиёт дастурида жаҳон иқтисодиёти айнан коррупция ҳолатлари туфайли йилига 2,6 триллион АҚШ доллари миқдорида маблағ йўқотаётганини, жамият тараққиётининг энг хавфли кушандасига айланган бу иллатга қарши фақат биргаликда кураш олиб боришгина кутилган самарани бериши таъкидланган.

✅ Ўзбекистонда коррупция билан боғлиқ муаммолар ҳали талайгина. Мамлакатимиздаги очиқлик сиёсати туфайли, коррупцияга қарши кураш мавзуси ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиляпти, фуқароларда бу иллатга тоқатсизлик аниқ ва равшан шаклланган.

Батафсил 👉 http://bit.ly/3WhRPzE

✍️ Исмоил Саифназаров,
фалсафа фанлари доктори, ТДИУ профессори


@olimlar_minbari

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Ангрен

У тонгни шу ерда, шу ҳолатда қаршилади.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#IndependentCommission_uz

⚡️Бош прокуратура вазиятга ойдинлик киритди - Комиссия

Аввал хабар берганимиздек, Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия  жамоатчиликни қизиқтираётган масалалар Бош прокуратурага сўров киритган эди.

❗️Суд-тергов жараёнлари иштирокчиларига оид якуний  маълумотлар ва тартибсизликлар вақтида ҳуқуқни ҳимоя қилувчи идоралар томонидан ортиқча куч-восита ишлатилган ёки ишлатилмаганлиги  ҳамда инсон ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар очиқланди.

Шу ва бошка сўров натижалари билан юқоридаги ҳужжат орқали танишишингиз мумкин.

👉@commissionuz

Twitter | Facebook

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

Якутияда ҳаво ҳарорати –45 даражадан пастга тушибди.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

Президент Шавкат Мирзиёев танишувни давом эттирар экан, бу ердаги қониқарсиз аҳвол бўйича Учтепа тумани ҳокимига қатъий эътирозлар билдирди. "Сизлар ишламаганларинг учун давлат ёмонга чиқаяпти", деди давлат раҳбари.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

Президент Шавкат Мирзиёев коммунал хизматлар сифати, шу жумладан хонадонларда иссиқлик таъминоти билан шахсан танишиш учун Учтепа туманидаги маҳаллалардан бирига кириб, у ердаги аҳволни кўздан кечирди. Маҳалладаги вазият Президентимизнинг жиддий эътирозларига сабаб бўлди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️«Ҳудудгазтаъминот»нинг Тошкент вилояти филиали директори қамоққа олинган

Сардор Умурзаков раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда энергия ресурслари билан таъминлаш соҳасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Бош прокурор Ниғматилла Йўлдашев айрим маълумотларни очиқлади.

Бош прокурорнинг маълум қилишича, «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг Тошкент вилояти бўйича таркибий бўлинмаси бўлган «Ҳудудгаз Тошкент» филиали директори Музаффар Алиевга нисбатан жиноят иши очилган ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.


Манба: ➖ @uzauz

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Чирчиқ

Қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари куни муносабати билан тантанали маросим ўтказилмоқда.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

​​#Кайфият

"УММОН" БИЛАН ХАЙРЛАШУВ ЁКИ НЕГА "МИЛЛИОН"НИ ЁМОН КЎРАМАН?

Кечами-бугунмиди, билмадим, ҳартугул "Уммон" гуруҳини яхши кўришимни, у болалигимнинг бир қисми эканлигини тушуниб қолдим. Соғиндим ўша кунларни. Ярим тунгача Чилонзордаги ижара уйга наушникдан "Қандай унууутдинг" деб борардим. Тонгда ишга кетаётганда магазинда, таксида, автобусда яна шу "Уммон"ни эшитиб кетардим. Халқ эшитарди уларни.

Ўн етти ёшлилар билан ҳазиллашманг. Улар келажакни белгилайди. Жуда тез фурсатларда ўша ўн етти ёшлилар катталар қаторига киради ва ўз трендларини, мода ва қизиқишларини жамиятга юқтиради. Биз ўша "Уммон"ни эшитган ўт етти ёшлилар эдик. Биз – бизнинг авлод "*Уммон*"ни машҳур қилдик.

Эътироз билдираяпсизми? Нима? "Уммон"да жонли ижро йўқ эдими? "Уммон"нинг мусиқалари жуда оддий эди, деяпсизми? "Уммон"да оригинал ижод, сўз танлаш саёз бўлганми? Шунақами? Тупурдим ҳаммасига. Сиз бизга танлов имконини бермагансиз. Бизнинг туйғуларимиз роса жўш урган, қандайдир ноаён ҳислар таъсирида учиб-қўниб юрган пайтимизда қаршимиздан фақат "Уммон" чиқди ва эшитиб тўймадик. Шу холос.

ҚВЗдан чиққан масхарабозлар – "Миллион" ўзининг энг гуллаган пайтларида "Уммон"ни концертга чақириб сазойи қилди. Очиқчасига кулди устидан. Биз, сиз, ҳаммамиз қўшилиб кулдик. Негадир. Лекин, тан олинг, ич-ичимиздан ачиниш ҳиси босиб келаверди. Аслида 25 йил тузукроқ кулмай, кучли юморга эҳтиёжманд жамият "Миллион"нинг бўлар-бўлмас ҳазилларига кулаверган, умуман, кулишни соғинган бир шармандалик кунлар эди у пайт.

Бугун уларнинг бачканадан бачкана ҳазилларига кулмайман. Кўзимга "Миллион" гуруҳи аллақачон ёмон кўриниб бўлган. Халқ меҳр қўйган соддадил, ҳали болалик нафаси кетмаган "Уммон"чи йигитларни қандайдир сўз ўйинлари билан шарманда қилгани учун кечирмайман. Эсимда қолгани: "Истиқлол" санъат саройи, саҳнада уялиб, мўлтираб турган йигитлар, устидан кулишаётганини, шарманда бўлаётганини ҳам тушуниб-тушунмай турган болалар – ёшлигимнинг қаҳрамонлари.

Бу гуруҳнинг мисли кўрилмаган шуҳрати, парвоз ва инқирози – буларнинг ҳаммаси кўз ўнгимизда кечди. Бундай оламшумул шуҳратни камдан кам санъаткор кўрган. Болалар, ўсмирлар, ёшлар бараварига "Уммон"ни тинглар, жўр бўлиб куйлар эди 2000-йилларда.

Нафсиламрини айтганда, шуҳрат, бойлик ва қизлар бу гуруҳнинг бошини айлантирди, ўзаро қандайдир маънавий таназзул юз берди. Умуман, санъатда кўча эстрадаси, ноанъанавий услуб ўз мавқеини бой бера бошлади, янги давр ва унинг юлдузлари майдонга чиқа бошлади. Нафас ростлаб, бой берилган мавқени қайтара бошлаган, анча ўзига келиб олган анъанавий ижрочилик мактаби вакилларининг қўшиқларини халқ, ёшу қари ютоқиб тинглашга ўтди. "Уммон" санъатдаги мавқеини бой берди.

Балки ҳаммаси шундай тугагани яхшиликка бўлгандир. Масалан, 50 яшар пайтларимда ҳам "Уммон"ни эшитиб юролмасдим. Лекин, уларнинг ғўра қўшиқлари мен ва мен мансуб авлоднинг ғўра туйғуларимиз, ўн етти ёшнинг пок-покиза, бироқ тушуниксиз ўйлари каби қандай бўлса шундайлигича, ёқади. "Уммон" бир авлоднинг ёшлиги, болалиги ва илк муҳаббатига бир тимсол бўлиб қолди. Бу ҳақиқатни ҳеч ким ўзгартира олмайди...

Каналга уланиш:
/channel/+tcc8Accr_k80OGNi

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Бугун халқаро уйқучилар куни. Куним бугун менинг. 🙈

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Худо берганларла олишмагин ҳеч,
Худо берганларга худо берибди
.

Абдулла Орипов

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

"Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир".

Бақара сураси,153 оят.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Фожеа шундаки, сиёсий иқтисод, қўшимча қиймат назарияси ҳақида чуқур биладиган профессорларнинг шахсий маблағи, хусусий капитали реал ҳаётда ўрта мактабни зўрға битирган хотини Чамандагулнинг ихтиёрида. Ўл, дегани одам йўқ.

#ХотинларКуч #Чамандагул

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

Бекобод шаҳри. «Бунёдкор», «Жомий» номидаги МФЙдамиз. Бу ҳудуд анклав ҳисобланади. Тожикистон орқали маҳаллага кириш мумкин.

Тошкент вилояти ҳокими бугун «Бунёдкор»да сайёр қабул ўтказди, одамлар билан учрашди, уйма-уй юриб маҳалла айланди, тадбиркорлар билан мулоқот қилди.

Айни пайтда маҳалла гузарида маданият бошқармаси томонидан тайёрланган бадиий дастур намойиш этилмоқда.

Ҳаво совуқ. Лекин, совуқққ эмас, одамлар хурсанд. 🙋‍♂

@oltin_voha

Читать полностью…
Подписаться на канал