⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Хайрия акциясидамиз. Ёрдамчи мактаблар ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни сотишаяпти.
Оққўрғондаги ёрдамчи мактабнинг саккизинчи «Б» синф ўқувчиси Исмоил Абдукаримов яратган маҳсулотини харидори вилоят раҳбари бўлди.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Қорабайир - даштнинг буюк жайдариси. Чавандозларнинг гурунгига Зойир Мирзаев қўшилди.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Қорабайир отлар карвони айни пайтда Бўка тумани Ҳамза қишлоғидан ўтиб кетишмоқда.
@oltin_voha
#Bildirish
NURAFSHONDAN SAMARQANDGA QORABAYIR OTLARI KARVONI YOʻLGA CHIQMOQDA
📄 Davlat rahbarining 2019-yil 18-fevraldagi “Oʻzbekiston Respublikasida yilqichilik va ot sportini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarori ijrosi doirasida, Toshkent viloyati hokimligi “Qorabayir otchilik majmuasi” hamda “ABS Oqqoʻrgʻon klaster” paxtachilik klasteri bilan hamkorlikda “Qorabayir otlar marafoni” tashkil etmoqda.
🐎 Marafonda yurtimizning mashhur chavandozlari Nurafshon shahridan roʻyi zamin sayqali Samarqandga qarab Qorabayir zotli otlarda yoʻlni bosib oʻtishadi.
🏁Start ertaga tongda Nurafshon shahridagi yangi “Smart siti” hududida. Chavandozlar 330 kilometr masofani bosib oʻtib, 7-dekabr kuni Samarqand shahri, Registon maydoniga kirib borishadi.
✉️Telegram 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Қишнинг илк куни муборак бўлсин, қадрдоним! Қордек оқ тилаклар, янги орзулар қутлуғ бўлсин! Илоҳим қалбларимизни илиқлик асло тарк этмасин! Борига, барига шукрлар бўлсин!
Хайр, куз! Салом, қиш!😍
🌨☔️❄️☃️
@oltin_voha
#ШахсийАрхивдан
Китоб ёзиш урфга кирди. Туман ва шаҳарларнинг тарихини ёзиш масаласи кун тартибига чиқди. Аввалроқ Олмалиқ, Чиноз китобини кўрувдим, кейинроқ Оҳангарон шаҳри тарихи китоби чоп этилди. Шунингдек, Нурафшон шаҳри тарихи китобини ҳам кўрдим.
Булар майли. Қайсидир аудитория учун қизиқдир. Лекин, китобни, айниқса тарихга доир китобни олимлар ёзиши керак. Нуфузли, илмий салоҳиятли таҳрир ҳайъати кўрган, мундарижаси пишиқ, оҳорли гаплардан таркиб топган китоблар бўлсайди...
Эътибор беринг, бир ўтиришда Оҳангарон тарихини айтиб бера оладиган олим одам, профессор Абдурашид Ҳасанов ҳам камтарлик билан айтаяпти: «Мен маъданшуносман, ҳудуд тарихини ўрганган бошқа олим бор...» Бу – маданият. Бу – тарихга нисбатан ҳурмат.
Видео: Оҳангарон тарихи ҳақида айрим мулоҳазалар. Таниқли маъданшунос-олим Абдурашид Ҳасанов билан суҳбат. Видео 2019 йил тасвирга олинган. Оператор: Нозим Абдулла.
@oltin_voha
1920-йилда Афғонистонда Чўлоқ мулла лақабли шахс бир жамиятга асос солган. Чўлоқ мулланинг издошлари, муридлари 3 йилда 200 мингга етди.
* 1925 йилда издошлари 300 мингдан ошган чўлоқ мулла подшоҳга қарши қўзғолон кўтаради.
* Афғонистонда бир йил давомида тўхтовсиз қон оқади. Ўша йилларда Афғонистон шоҳи бўлган Oмануллахон ўз мамлакатини тарк этишга мажбур бўлди.
* Oмануллоҳхон ўз мамлакатини тарк этаётиб, Афғонистон чегарасига келганида, бир киши унга яқинлашиб, у урду тилида сўради:
“Мени танийсизми? Мен машҳур Чўлоқ мулламан. Афғонистондаги вазифам тугади, мен Англияга қайтаман”.
— Мен сени билардим! — деди шоҳ
“Мен сенинг Британия жосуси эканлигингни билардим. Лекин сиз менинг халқимга шунчалик таъсир қилдингизки, мен уларни жосус эканлигингизга ишонтира олмадим, ишонтира олмадим”.
Чўлоқ мулла, салла-соқолли, соқолини кесиб, салласини ташлаб, бошига қалпоқ кийиб, Англияга йўл олди.
* Юртимизда ҳамиша чўлоқ муллалар бўлган.
Кимдир ўзини сиёсатчи, кимдир руҳоний, кимдир олим деб таништириб, жамиятни шу бурч билан заҳарлаб, бирлик ва ҳамжиҳатликка путур етказмоқда.
* Сиз ҳамма нарса фитна эканлигини ва у аслида заҳарли одам, яни хоин эканлигини тушунтирасиз, лекин ё ҳеч ким тушунмайди, ёки ҳеч ким тушунишни хоҳламайди, ёки тушунмаса ҳам, сизни хоин деб эълон қилади.
Чунки чўлоқ муллалар савол берган мияларга шошилиб, танқид қила олмайди.
© Мехмет Одил Ансорий
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Ғамгин ҳикоя. Очликдан ўлаётган рассом егиси келган таомлар ва меваларни чизган экан.
#Нукус #СавицкийМузейи
@oltin_voha
Нукусга келган одам кўриши шарт бўлган жойдамиз. Саҳродаги жавоҳир - Савицкий номидаги музей.
@oltin_voha
Позитив.
Карвон йўлларидамиз. Қадимий карвонсарой услубида, Қизилқумнинг қоқ марказида «Заҳратун» ресторанига кирдик. Чўлдаги ягона емакхона шу.
Шерали Жўраев машҳур қўшиғиги куйлаяпти: «Карвон кўрдим...» Қалай?
@oltin_voha
«SAG» ГИЛАМ БАЗАЗИ ва «BAZAR» МЕБЕЛЛАР ФАБРИКАСИДАН
🔥ЯНГИ ЙИЛ МЕГА АКЦИЯСИ 🔥
‼️ШОШИЛИНГ‼️
Фақат 1 декабрдан 11 декабргача ишлаб чиқарувчилардан тўғридан-тўғри4️⃣0️⃣фоизгача бўлган чегирмалар асосида гилам ва мебель жиҳозларини харид қилинг
📍Манзил: Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани Қорасув аҳоли пункти, «🔤🔤🔤» гилам базаси
🧭Мўлжал: Тошкент-Нурафшон йўли, 72-мактаб ёнида
🟡 ҚУЛАЙ ИМКОНИЯТНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ
📱Мурожаат учун телефонлар:
+99899 703 40 00
+99899 181 40 00
+99899 436 40 00
🗺Манзил локацияси :
👇👇👇👇👇👇👇
https://maps.google.com/maps?q=41.078063,69.329288&ll=41.078063,69.329288&z=16
Шавкат Мирзиёев ҳамда Эммануэль Макрон Лувр музейига етиб келди. Президентларга уларнинг рафиқалари Зироат Мирзиёева ҳамда Брижит Макрон ҳамроҳлик қилмоқда.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон кўргазмасини томоша қилиш учун йўл олишди.
👉 @xushnudbek 👈
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Бугун Қозоғистонда президентлик сайлови бўлиб ўтмоқда.
Айни пайтга келиб сайловчиларнинг 80 фоизи сайлов участкаларига келиб, овлзларини бериб бўлди, дея хабар бермоқда қўшни давлатларнинг ОАВлари.
Сайлов тинч ва осойишталикда ўтаётгани учун хурсандман. Айниқса, эрта баҳордаги воқеалардан кейин қўшниларимизда стабил муҳит пайдо бўлиши муҳим. Биз учун нотинч қўшни эмас, барқарор ривожланаётган Қозоғистон муҳим.
Қозоқ бовурларимиз сайловга яхши тайёргарлик кўришибди, халқ овоз бериш жараёнида фаол. Демак, сайловолди кампанияси барчада интрига, дахлдорлик ҳиссини уйғота олган.
Қозоғистон халқи томонидан бугун сайланган президент ким бўлишидан қатъи назар, қозоқ бовурларимиз учун ҳаммаси ортда қолгани, мамлакат энди тинчлик, барқарорлик муҳитида яшаётганидан хурсандман.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Қани, «Алпомиш»дан айтинг, бахши бова. Чавандозлар гулхан атрофида гурунг бераяпти. Маҳаллий аҳоли, шу атрофнинг отбозлари даврага қўшилиб, от ўйнатиб Самарқандга отланган йигитларнинг суҳбатини олаяпти.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Маҳалла ва гузарларда аҳоли вакиллари, журналист ва блогерлар чавандозларга пешвоз чиқишмоқда.
#Қорабайир #НурафшонСамарқанд
@oltin_voha
#Олмалиқ
Рембо - сила. Қоп кўтариш бўйича ЖЧ. PS. Шу бола миллий ҳасрат. Ор деганда шунақа нарсаларни тушунадиган маҳаллий каллаварам бўлишдан худой сақласин, жўралар.
@oltin_voha
Алсу
«Зимний сон»
Кузнинг сокинлигию қишнинг мусаффолигини ўзида жам этган қўшиқ. Илиндим.😊
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Оққўрғонда Халқ билан мулоқот бўйича республика ишчи гуруҳи фаолияти бошланди. Кеча вазир ўринбосарлари, вилоят сектор раҳбарлари, бошқарма ва ташкилот раҳбарлари Оққўрғонда – маҳаллаларда тунаб қолишди.
Янгича тартибдаги халқ билан мулоқот дегани шуки, энди муаммоларни қуруқ рўйхатга олиб, уйма-уй юришлар бўлмайди. Аниқ ресурслар билан юрилади. Халқ қабулхоналари сайёр қабулларнинг доимий кунда-шундалари билан эмас, маҳалла ва кўчаларда юради, ниҳояти, асосий урғу қабулга эмас, муаммонинг ҳал бўлишига қаратилади.
Шу ўринда мутлақо шахсий фикр. Ҳозир ҳам, кеча ҳам, олдинроқ ҳам турли ишчи гуруҳлар ва вилоят раҳбарлари билан қишлоқ, маҳаллаларда одамлар билан мулоқот жараёнида қатнашганман ва қатнашаяпман. Баъзида суҳбатга аралашиб кетишдан ўзимни аранг тўхтатиб қоламан. Мени муаммонинг сабаблари эмас, ўша сабабларнинг сабаблари кўпроқ ўйлантиради.
Ҳар бир қишлоқда кутубхона бўлиши ҳақида миллий дастурми, нимадир керак. Илгариги колхоз кутубхоналари фонди қаёққа кетгани ҳам қизиқ мавзу. Умуман, қишлоқда нормал кутубхона қурмай туриб, одамлар тафаккуридаги умумий манзарани ўзгартириш қийин. Жуда қийин.
@oltin_voha
«ЙИЛ ТАНЛОВИ – 2022»
“Йил танлови” ўтказилмоқда!
«2022 йилнинг энг намунали ҳудуди»
2022 йилда фаол ишлаган, халққа энг яқин бўлган, аҳолининг талаб ва истакларини амалга оширишда етакчи бўлган, раҳбарни аниқланг «2022 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ ҲУДУДИ»
Қайси раҳбар қандай ишлагани — сизнинг эътирофингиз аниқлаб беради.
(Изоҳ: Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши раиси бу ўринда ҳудуд раҳбари сифатида қўйилган. Турли тушунмовчиликлар бўлмаслигини сўраймиз.)
➡️«ЙИЛ ТАНЛОВИ – 2022»ни сиз аниқлаб беринг⬅️
➡️ Овоз беринг ва фикр билдиринг ⬅️
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Савицкий музейида айланиб юрибмиз. Дунё санъатдан иборатдек туюлади бундай лаҳзаларда.
Музейнинг энг шоҳ асари: «Фашизм келмоқда». Алланечук мудхиш, сирли, қўрқинчли.
P.S. Сурат нархи? Санъатшунослар асарни 150-200 миллион Еврога баҳолаган. Нақд гап шуки, сурат ҳозир 100 миллион еврога суғурта қилинган.
@oltin_voha
#Санъат
30 йил чизилган сурат. Суратга қаранг, неча яшар инсон тасвирланган? Ёш йигитми, чолми?
@oltin_voha
Ўнгир Мунчоқ. Қорақалпоқ аёллари тақинчоғи. Одатда хомиладор аёллар шундай тақинчоқ билан юрган.
Ўнгир Мунчоқ таққан аёл юрганда, қўнғироқча жиринглаб турган ва одамлар унга йўл беришган.
Савицкий номидаги музей. Қорақалпоғистон.
@oltin_voha
Кузатувларимизга кўра, бизнес юритиш таклиф этилаётган энг кўп давлат активлари Тошкент вилоятида савдоларга чиқарилмоқда.
Хаттоки, ўтган замонларда яқинига боришга ҳам рухсат берилмаган объектларни (https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=3696365) ҳам сотиб олишга ҳамма учун тенг имкониятлар яратилган, электрон онлайн савдоларига чиқарилган.
Тўғрисиямда, хозирда бизнес учун энг қулай ҳудудга айланган Тошкент вилоятидаги самарасиз фойдаланилаётган давлат активларини тезроқ тадбиркорларга очиқ ва шаффоф тизим орқали бериш замон талаби.
Кузатувчиларимиз учун ҳаволалар:
Сотиладиган давлат активлари:
https://э-auksion.uz/lots?group=5&index=1&page=1<=0&at=0&order=0®ion=2
Ижарага бериладиган давлат активлари:
https://e-auksion.uz/lots?group=11&index=1&page=1&lt=0&at=0&order=0&region=2
Сотиладиган ер участкалари:
https://e-auksion.uz/lots?group=6&index=1&page=1&lt=0&at=0&order=0&region=2
@muxbirdaliev
Мўйноқ йўлларида
Қизилқум чўли. Ҳозиргина тонг отди. Ижодий гуруҳимиз билан Қорақалпоғистон республикасига, Мўйноққа йўл олдик.
Эртага бу ерда Тошкент вилояти томонидан қурилган 30 дан ортиқ иқтисодий, ижтимоий ва спорт объектларининг очилиш маросими бўлади.
Шунингдек, тадбирлар доирасида маданий-маърифий дастурлар, мулоқотлар ўтказилиши кутилмоқда.
@oltin_voha
Маҳмуд Тоир сўзи
Юлдуз Усмонова мусиқаси
Бўғзимга тиқилган ул тошларни ютолмадим,
Кўзимга сиғмаган ул ёшларни ютолмадим,
Миннатга дамланган ул ошларни ютолмадим,
Демангиз мен ўзимга
билиб жабр тиладим,
Тиласам гар Оллоҳдан
фақат сабр тиладим.
Йиғлаб-йиғлаб тиладим,
Юрагимдан тиладим
Ҳаммамизга тиладим.
Ҳам яхши, ҳам ёмонларга
Фақат сабр тиладим.
〰〰〰〰〰〰
Яхши кунларга фақат чиройли сабр ва тинимсиз меҳнат ила етилади. Бошқа йўли йўқ. Кунингиз хайрли ўтсин. Бугун - муродбахш Чоршанба. Кўнгилни кенг қиламиз, ҳеч нима кайфиятингизни бузишга арзимайди. ❤️🙋♂
@oltin_voha
#видео
Улар ҳам соҳанинг барча эркак ходимлари қаторида қўлда рулетка билан уйма-уй юришади, ўлчов олишади, чизмалар чизишади лекин шу билан бирга табассум қилишни унутишмайди. Ҳар қандай қийинчиликка қарамай бу аёллар ўз касбларини севадилар ва фахрланадилар! Улар...
Видеони кўринг, самимий ролик бўлибди.😊👍
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Кейинги ўн йилликда қандай касблар тараққиёт туфайли умуман йўқолиб кетди?
Кассетага тўйларни запис қилиб сотувчи, почтачи, яна-чи?
@oltin_voha