#Билдириш
Салом. Биз – бугун Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилаётган бир гуруҳ ёшлар "Умид қанотлари" кўнгилли валонтёрлар жамоаси сифатида иш бошладик.
Биз сўзда эмас, амалда аслида қандай бўлиши кераклигини кўрсатмоқчимиз!
Биз шунчаки танқид қилиб, фикр айтиб юрмаймиз, биз ўзимиз муаммоларга қарши курашамиз!
Бизнинг дўстимиз – Ёшлар ишлари агентлиги. Бизнинг душманимиз – ичимиздаги дангасалик ҳисси, лоқайдлик кайфиятидир.
Сиз ҳам биз биланмисиз? Кутиб олинг, Чирчиқда янги авлод блогерлари шаклланмоқда – "Умид қанотлари".
Шиоримиз: "Умиднинг ўзи камлик қилади, унга қанот керак".
@umid_qanotlari
"Бу келишувларга ҳозир эришмасак, кейин жуда қийин бўлади... Ўзбеклар биздан 30 йил ўтиб кетган. Биз эса қичқиришдан бошқа нарсани билмаймиз" — Садир Жапаров
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегаралари тўғрисидаги шартнома ҳақида гапирди.
Қирғиз парламенти Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги шартномани ҳамда Андижон сув омборидан фойдаланишга оид ҳужжатни ратификация қилди. Ҳужжатларни 64 нафар депутат қўллаб-қувватлади, 19 нафари қарши овоз берди.
@burgutuzb
Талабалик. Олтин давр.
Ёнингда хемиринг йўқ, кундалик менюнгда асосий номзод макарон бўлса ҳам... Кўзларинг қишлоқдан келадиган "хабар"га маҳтал турса ҳам... Стипендия тушган кунни бир эсланг, эҳҳеее, кўпи билан 1 ҳафтага талабадан бойроқ одам йўқ😊
Шовқин-суронга тўла аудитория, гавжум кутубхона, дўстона баҳслар, қарашлари сирли курсдошинг... Янги ойлик чиптага пулинг етмай, эски чиптанинг ойини яшириб кўрсатганингда сени трамвайдан тушириб юборган ўша кондуктор холаниям соғинасан баъзида... Бари-бари бошқача...
Халқаро талабалар куни муборак бўлсин!
@oltin_voha
📣Диққат, диққат!
⏰ Бугун соат 16:00 да Тошкент вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов билан аудиосуҳбат ўтказилади.
☝️Сизда соҳа мутасаддисига қандай таклиф ва ташаббуслар бор? Қандай амалий ёрдам керак?
Марҳамат, онлайн суҳбатда қатнашинг.
📍 Суҳбат манзили
✉Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
1 x bet, қимор ўйнаганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Адлия вазирлиги шу ҳақдаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди ва жамоатчилик муҳокамасига қўйди.
Лойиҳага кўра, қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ўйнаш, тарғиб этиш, тарқатганлик учун жавобгарлик кучайтирилади.
Муҳокама шу йилнинг 25 ноябригача давом этади.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Бу одам одаммас. Робот. Чарчамайди. Куч-қувват, шеп.
P.S. Бир йил ёнма-ён ишладик. Туғма танқидчи бўлишимга қарамай, шу одам ҳақида негатив инфо кўрмадим. 🏳
@oltin_voha
Жамиятимизнинг оғриқли масалалари ҳақида "Жарроҳ" ижросида реп✊
🎧Жарроҳ - Ташхис
@yangiyolliklar
"Сиз мен учун гул узмагансиз..."
(Гулжамол Асқарова)
Тўрт киши таксидамиз. Ҳайдовчининг ёнида рафиқаси, орқада икки қўшни аёл ва мен.
Қўшнилардан бири гап очиб қолди:
- Боядан бери қарайман, гул ушлаб олганмисиз?
- Ҳа. Хўжайиним берганди.
- Вой, мунча яхши. Қирққа борсаям қалби ёш экан.
Олддаги аёл ҳам бурилиб, гулни томоша қилди. Гул эгаси ёш қизлардай қизариб кетди.
Таксичи қўполроқ экан:
- Хе, гулингиз музлаб қолибдию. Ҳовлидан узган, берган-да. Шунгаям шунча ваҳимами?!
Қўшнининг жаҳли чиқди.
- Нега унақа дейсиз. Минглаб ҳовлиларда музлаган гуллар бор. Лекин уни узиб тутадиган иссиқ қўллар кам. Ўзингиз янгамга бирон марта гул узиб берганмисиз?
Аёл "ярқ" этиб эрига қаради. Эр эса бир йўлга, бир ён ойнага қараб безовталанди.
- Сиз мен учун гул узмагансиз...
Аёлнинг овози титраб кетди.
Машина тезлaди. Гул олмиш аёл хижолат бўлди шекилли, ғунчани мен томонга ётқизиб қўйди. Бир пайт қўлимга теккан муздай нарсадан сескандим.
Атиргул музи эриб, томчилаётган экан...
Отабек Бакиров
@oltin_voha
#Айни_дам
Кузги сумалак ҳақида эшитганмисиз?
Айни дамда Оҳангарон тумани "Илғор" қишлоғидаги Қорахоновлар хонадонида сумалак тайёрланмоқда.
Ҳорманглар, сумалак тотли бўлсин, дермиди😉Анаққиса эртага тўғри сумалакхўрликка ўтоврасизлар😊
@oltin_voha
#Пиёда
Ёмғир шакароб бўлиб томчилаётганда, Бетховеннинг «Ой сонатаси»ни эшитиииб пиёда шаҳар айланиш кайф.
P.S. Оҳангарон шаҳри. Хўжабаланд ариғи бўйлари.
@oltin_voha
ЗАМОН ЎЗГАРДИМИ, БИЗМИ?
Ўтган кунларда меҳмонга:
- Ҳар доим сиз учун эшигимиз очиқ, қачон хоҳласангиз ташриф буюринг, марҳабо! -, дердик.
Бу кунларда эса:
- Келишингиздан олдин огоҳлантириб қўйсангиз бўлмасмиди! -, демоқдамиз…
Ўтган кунларда:
- Ҳовли олма, қўшни ол! -, дердик.
Бу кунларда эса:
- Сен менга тегма, мен сенга тегмайман!-, демоқдамиз…
Ўтган кунларда кунлик йиғилишимиз бўлар, орамизда йўқларни сўраб-суриштирардик…
Бу кунларда эса ё байрамларда ва ё таъзиялардагина кўришмоқдамиз…
Ўтган кунларда:
- Мен бугун нима яхшилик қилдим?! -, деб ўзимизни тафтиш қилардик…
Бу кунларда эса:
- Нимага ҳеч ким яхшилик қилмаяпти?! -, деб ўзгаларни титкиламоқдамиз…
Ўтган кунларда душман кимлигини яхши билардик..
Бу кунларда эса дўст ким эканини ҳам билмай қолдик..
Дунё ўзгаргани йўқ, аслида. Балки қалблар ўзгариб кетди…
Эҳ, ўтган кунларга… Вой, бу кунларга…
@oltin_voha
Айни вақтда ЎзЛиДеП фракцияси депутатлари томонидан Давлат байроғи бўйича қонунчиликни либераллаштириш, жумладан, ундан фойдаланишда чекловларни камайтириш ташаббуси илгари сурмоқдалар.
Давлат байроғи куни муборак бўлсин!!!
#Ўзбекистон #Давлат_Байроғи
🇺🇿 @odiljon_tojiyev
#таассуф
АБРОР...ЭНДИ ЭСОН ЭМАС
Самарқандга, Аброрнинг таъзиясига бориб келганимиздан сўнг, кўпчилик ўзи нима бўлган экан, деб сўрашди. Гап шундаки...
Таҳририятимиз фотомухбири Аброр Эсонов бир ойча аввал меҳнат таътилига чиқди. Ажабки, бир кун ҳам дам олмади. Деярли ҳар куни ишхонада кўриниб турди, ҳали у, ҳали бу тадбирларда қатнашиб, газетада ёритиб борди.
Ҳамкасблари “Отпусткадаги одамсиз, дам олмайсизми?” дейишса, “Менга таътилнинг ўзи эмас, пули керак бўлганди”, дебди...
Кейин билсак, таътил пули ва ойлигини қўшиб, тўйи кутилаётган синглисига тилла узук ва зирак сотиб олган экан. Ўзи ҳам шу туҳфани эртароқ етказиш умидида тўйдан уч-тўрт кун аввал Самарқандга шошганди.
... Таъзияли кунда Аброрнинг отаси — Исомиддин ака билан кўришдик. Бир кун аввал пешонасидан ўпиб, қизини узатган, ҳали тўй ўчоғининг олови совумай туриб, гулдек ўғлини тупроққа қўйган бечора отани тасаввур қила оласизми?
Назаримда, қаршимизда самарқандча дўппи ва беқасам чопоннинг шарпаси турарди, холос. Ичида Исомиддин ака бормиди-йўқмиди, била олмадик...
Аброрнинг ўзига ўхшаган укаси — Жалолиддин айтиб берди. Тўйнинг эртаси — шанба куни пешин вақтида юз берган автоҳалокатдан сўнг Аброрни шифохонага элтишибди. Аҳволи яхши эди, дейди. Телефонини сўрабди, яхши кўрган қизига қўнғироқ қилибди, нималарнидир гаплашибди, ёзишибди ҳам. Кечга бориб аҳволи оғирлашибди. Келинчак синглимни бир кўрай, дебди. Сингил ҳам келибди, бироқ, қазо элчилари ундан аввалроқ етиб келган эканлар...
Ўша мудҳиш паллада, одатдагидек, шифокорлар “Сизларга сабр берсин, биз қўлимиздан келганини қилдик”, дейишибди. Боягина яхши эди-ку, деб чирқираб қолаверибди яқинлари.
Бу сатрларни ўқиб, агар кўнглингиздан “Тиббиётимиз ҳам бор бўлсин-а”, деган гап ўтган бўлса, биз сизга қўшиламиз...
Дарвоқе, аҳволи оғирлашган Аброр онасини чақириб, “Менга бир нарса бўлса, таҳририятнинг фотоаппаратини Тошкентга элтиб беринглар, ичида синглимнинг тўйида олинган расмлар бор, илтимос қилсанглар, улар суратларни чиқариб беришади”, дебди. Ҳа, шундай дебди...
Аброр оиласининг катта фарзанди, ота-онасининг, жигарларининг таянчи эди. Миллий университет кимё факультетининг кечки бўлимида контрактда ўқиб, кундузи таҳририят юмушларини қиларди. Ўзи бош бўлиб, ўқитиш учун укасини ҳам Тошкентга етаклаб келганди. Ўзидан, ўқишидан орттириб, Пастдарғомнинг олис бир манзилида енг учида кун кўрадиган оиласига мунтазам ёрдам юборарди.
Қарз-ҳавола қилиб, машина сотиб олганининг сабаби ҳам шу эди, оқшомлари кира қилиб, оиласи, жужуқча жигарларининг бир камини тўлдириш пайидан бўларди.
Кимё факультетида машғулотлар оғир эмасми, ишдан бўш вақти бўлди дегунча, дарс тайёрлашга киришарди. Ўтган йили, университетнинг бир қайсар домласи аллақайси бир қийин фандан баҳосини қўйиб бермай, курсдан қолдириб юборган, шу сабаб қайта контракт тўлаб, учинчи курсни бошқатдан ўқиётган эди... Ўшанда, курсдан қолдирворгунча қараб турдингми, университетингни раҳбарлари ҳам одам, бир оғиз айтсанг, вазиятингни тушунтирардик, ахир, бир курсга икки марта контракт тўлаб ўқиш осонми, деб танбеҳ бергандим.
Ана, ўқиши ҳам, домласи ҳам, баҳоси ҳам сабил қолди!
Аллоҳнинг тақдири сабабу баҳоналари билан келади, дейдилар. Кўнмасдан иложимиз борми?
Баъзан кўришганда ҳазиллашиб, “Аброр, эсонмисан?” деб қўярдим. Фамилиясига қилган ишорамдан чандон завқланиб, уятчан табассуми билан айтардики, “Эсонман, ака, эсонман...”
Афсус, энди эсон эмассан, Аброр...
Увол кетдинг, укам! Ҳикмат ва марҳаматининг чеки йўқ Аллоҳим сени ўз раҳматига олсин.
Ғайрат Шералиев,
"Тошкент ҳақиқати" газетаси бош муҳаррири
#Хотира #УсмонНосир110
Наманган ўзининг буюк ўғлони - Усмон Носир хотирасига боз ҳурмат бажо келтирди. Шаҳар марказида алланечук безовталик билан ўйчан ўлтирган бир йигит сиймоси пайдо бўлди.
〰〰〰〰〰
Бугун икки қадам биз билан Сибир,
Бориб-қайтиш мумкин бир кун ичида.
Аммо ҳануз Усмон йўл қарар дилгир,
Туйнукдан термулиб оёқ учида.
Манба
📣📣📣 Диққат!
Тошкент вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов билан суҳбат бошланди. Ўзингизни қизиқтирган саволларни йўллашингиз мумкин.
Суҳбатга уланиш учун: /channel/+nRgWga1J5dJkOTVi
✉Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
🔴Бугун ҳамманинг нигоҳи уч стадионга қаратилади.
🟡Бугун Пахтакор юлдузчалари сонини 3 тага етказиши мумкин.
🔵Бугун Навбаҳор 26 йиллик танаффусдан кейин тахтга қайтиши мумкин.
🔴Бугун Насаф янги тарих ёзиб, илк бор катта саҳнага чиқиши мумкин.
Олимпик, Бунёдкор ва АГМК клублари эса фақат биз билан ўйинда эмас, деб туришибди. Қор ваъда қилинаётган 12 ноябрь оқшомида чемпионлик кимга насиб қилади?
#Sayyor_qabuldan_soʻng
Zoyir Mirzayevning Yangiyoʻl shahrida boʻlib oʻtgan sayyor qabulida Parkentning Kumushkon qishlogʻida yashovchi, ayni paytda, Toshkent tibbiyot akademiyasi talabasi Marjona Qiyomova mahallada ish boshlagan kutubxona fondini boyitishga yordam soʻragan edi.
Bugun Parkentga 1000 ta kitob yetib bordi. Viloyat hokimining Kumushkon yoshlariga tuhfasi haqiqiy egalariga - kitobsevar yigit-qizlarga Yoshlar ishlari agentligi hududiy boshqarmasi boshligʻi Miraziz Mirsultonov tomonidan topshirildi.
Shuningdek, viloyat hokimi tomonidan kutubxona ishini doimiy yurituvchi xodimni moddiy qoʻllab-quvvatlash maqsadida, 10 million soʻm mablagʻ ajratilmoqda.
Tadbirda Toshkent viloyati hokimining axborot siyosati masalalari boʻyicha maslahatchisi Behzod Qobulov ishtirok etdi.
✉️Telegram 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Toshkent viloyati hokimi Zoir Mirzayev fuqarolar uchun tashkil etilgan navbatdagi qabulida qabuliga takror-takror kelayotgan, shuningdek, baland ovozda gapirib, qabulga xalal beruvchilarga murojaat qilib, “Hokimlarni yomon deyishadi. To‘g‘ri, balki yomondirmiz. Shuning uchun ham ertalabdan kechgacha yelib-yuguryapmiz. Qo‘limizdan kelgancha harakatdamiz.
Hokimlar yomon deguvchilarning farzandlari ham hokim bo‘lsin, ertaga ishdan toliqib, ikki kishiga yordam berolmay, uyga kelganda uning yuziga qarab, hokimlar ishi qanchalik mashaqqatli ekanini his qiling, — deydi Toshkent viloyati hokimi.
@daryo_live
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Боғбон битта гул олиш учун унинг юзлаб тиконларини ҳам парваришлайди. Шунга мажбур.
Ибн Сино.
@oltin_voha
"Растаможка" нархи пасайтирилади
⚡️Чет элдан автомобиль олиб киришда божхона тўловлари пасайтирилади.
🔰 Автомобиль двигателининг ҳар бир куб см учун белгиланган қўшимча коэффициентлар 2023 йил 1 январдан қарийб икки бараварга пасайтирилади.
❗️ Божлар Ўзбекистон божхона чегарасини кесиб ўтиш даврида ишлаб чиқарилганига фақат 1 йилдан ошмайдиган янги транспорт воситаларига нисбатан қўлланилади.
@oltin_voha
Ҳам йиғлатиб, ҳам кулдирадиган тажриба бўлибди.👍👍
Ҳар кимнинг ҳам "Сизни яхши кўраман, дадажон" дейдиган инсони бўлсин!
@oltin_voha
#Тавсия
«Ўзбекистон тарихи» телеканалини кўринг. «Ибн Сино. Даҳонинг болалиги» бадиий фильми бошланди.
Ибн Сино ҳақидаги ягона ушбу кино 1956-йили экранларга чиққан. Сценарий муаллифи атоқли тожик шоири Сотим Улуғзода.
Ўзбек совет киносининг ёрқин намунаси. Кўринг, вақтингизга ачинмайсиз.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
АГМКга ишга жойлаштириб қўяман, деб пул олган юрист қўлга тушди - деб ёзаяпти Муфаса.
Ака асли юрист экан. Юристлар, ҳуқуқшунослар пора билан қўлга тушаркан, муаммонинг илдизлари чуқурлигини ўйлайди киши.
Пора олманг! Ҳаромга ўрганманг! Барибир тешиб чиқади!!!
@oltin_voha
#Адабиёт
ТУҒИЛГАН КУНИНГ БИЛАН, СКАРЛЕТ
Бугун Америка қўшма штатлари адабиётининг буюк вакиласи Маргерет Митчел таваллуд топган кун.
Ғарбда Маркеснинг фусункор реализмидан олдин ҳам романтик адабиёт бўлган. Маргарет Митчелнинг дурдона романи шу жумладандир.
Жаҳон тарихида энг кўп экранлаштирилган, қайта ва қайта кўрилган бу асар - «Шамолларда қолган ҳисларим»дир. Бу ўша - бироз шум, қув, айни чоғда, масъум ва урушлар даврининг дилбар қаҳрамони Скарлет О’Харадир.
Скарлет дуч келган муаммолар қаршисида довдирамайди: «Яхшиси бу ҳақда эртага ўйлайман», дейди недир маҳзунлик, қувлик билан.
Энг ёқтирган иборам шу эди. Шу Скарлетга ўхшаган қизга уйланаман деб юрардим ўзимча. Қаёқда, билмасдан кимсан Елизавета II га уйланиб қўйиппан. 🙈
@oltin_voha
⚡️⚡️ОТА-ОНАЛАР ДИҚҚАТИГА!
‼️Тажрибали шифокорларга эҳтиёжингиз борми? Унда бу эълон айнан сиз учун!
📌Ҳафтанинг сешанба куни Оҳангарон шаҳрида Тошкент шаҳридаги SamPI клиникасидан келган малакали мутахассис шифокорлар - ортопед-травматолог Бобобеков Шерзод Мансурович (18 ёшгача бўлган ёшларни) ҳамда невропотолог-неврофизиолог Сатторов Адҳам Садриддинович (барча ёшдаги) беморларни қабул қилишади.
📞Қабулга ёзилиш учун: +998909300806
🏥Манзил: Оҳангарон шаҳар "Янгилик" МФЙ Шарқ кўчаси 1Б "OZODXON MEDICAL" хусусий клиникаси.
📌Мўлжал: Оҳангарон шаҳридаги 1-сон оилавий поликлиникаси ёки Меҳнат биржаси.
📍Локация
⌛️Қабул вақти: соат 15:00 дан 19:00 гача
@oltin_voha