Tassavur qiling Qora dengiz sohilida o'z uyingiz🤩
Ekologik vaziyat tobora jadallashib bormoqda, shuning uchun kelajak haqida o'ylash vaqti keldi! Siz Batumida, Toshkentdagi narxlardan qimmat bo'lmagan holda, Qora dengiz sohilida o'z uyingizga egali bo'lishingiz mumkin!
☑️ Dengizni shundoqqina yonida, birinchi chiziqda
☑️ Yil davomida toza havo
☑️ 26,4 m2 dan boshlangan tugatilgan kvartiralar
☑️ Mulk solig'i yo'q
☑️ 24-36 oyga bo'lgan muddatli to'lov
☑️ Ishonchli quruvchi
☑️ Liberty Bank Georgia moliyaviy kafolat beradi, hech qanday xavf yo'q!
Kvartiralar narxi atigi 34.320$ dan boshlanadi. Boshlag'ich to'lo'vini to'lab keyin 3 yilga foizsiz, halol nasiyaga olsa bo'ladi.
Batafsil ma'lumot:
➡️ Telegram: @asector_zaprosi_bot
➡️ WhatsApp +995555612112
Reklama
Мана бу одамни табиб дейишяпти. 30 йил юрмаган онахонни даволаворипти битта суф куфда. (30 йил юрмаан аяқ қуриб кетишини айтамизми?) Энг қизиғи бу харбий формадагилар кимлар? Бизда вроде хусусий ЧОП лар йўқ. Миллий Гвардияни боллари бўлса сақасини тўлаганки одамни қўриқлайвермайди. Қоидаси бор уни.
Ким булар? "Халқ севган" табибни кимдан ё нимадан химоя қилишяпти булар шунда? Одамларга ваҳима солиб, нима кераги бор бир тўда камуфляж харбий формалилар билан жамоат жойларида юришни?
Бунга тегишли идоралар эътибор қаратишлари керак деб ўйлаймиз. Охрана керак бўлса у ҳатто Президентдаям оддий костюмларда юришади, ваҳима билан харбий комуфляжларда юришмайди. Жуда ғалати холат.
Ва албатта энг асосийси табибми бу ё машенникми шуни текшириш керак.
🧠@nurbekalimov
Кеча, 9 февраль куни Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида Алишер Навоий туғулган кунига бағишлаб дискотека уюштирилгани айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Бир йигитнинг машиналарга қўйиб қўйиладиган ўйинчоқ кучукчадек бошини ликиллатиб олган видеосида ҳали ҳеч нарса аниқмас. Имоним комилки бу тадбирни бошида Навоий ижодидан убу нарсалар бўлган. Ғазал ўқиш, саҳна кўрилиши ва турли лекциялар.
Йилдан йилга бир ҳил шаблонда бўладиган бундай тадбир ёш, қони қайнаган талабалар учун абсолютно зерикарли ва эснарли🥱 тадбир бўлгани учун, ташкилотчилар буни сендвич шаклида қилиб, қуруқ нонга озроқ колбаса қўшиб беришган назаримда. Ва буни ёмон ери йўқ.
Чунки талабаларни просто так Навоихонликка чақирса келишмайди кўпи, келадиганиям ўқитувчи ё декан қаҳрига учрамаслик сабаб келади. Кечамиз шўх куй-қўшиқларга уланиб кетади деб таклиф қилинса кўпчилик келади. Менам борган бўлардим. Мана шундай зерикарли тадбирга анчагина ёшларни қамраб олишганини хисобга олсак, ташкилотчилар маладес. Гап сўз бўлиши мумкинмас.
Аслида, талабаларни зериктириб ўлдириш маънавий жиноят деб қаралиши керак.
🧠@nurbekalimov
Блогер Аброр Мухтор Алига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилган
Янги даврнинг энг зўр ислоҳотларидан бири суд қарорлари эълон қилиб борилувчи платформа ҳисобланади.
Унда қуйидаги қарорга кўзим тушиб қолди. Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди қарорига асосан А.Абдуазимов ва Х.Насруллаевлар 2024 йил 6 февраль куни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани Ўрда МФЙ худудида жойлашган Шайхонтоҳур туман Хокимлигида, бақир чақир қилиб жанжал кўтаришганлиги юзасидан холатга аниқлик киритиш мақсадида келган милиция ходимларини қонуний талабларини бажармаганлиги милиция ходимларига оммавий равишда бўйсунмасдан, оммани ўзига жалб қилиб, ИИО ходимларига нисбатан сохта уйдурмаларни тарқатганлиги аниқланган.
Суд мажлисида ҳуқуқбузар тариқасида сўроқ қилинган А.Абдуазимов қуйидагиларни, яъни 2023 йил 6 февраль куни Шайхонтоҳур тумани Хокимлигига ўз иши билан борганлигини, жахил устида бақир чақир қилиб жанжал кўтарганлигини, милиция ходимларини қонуний талабларини бажармаганини, қилмишидан пушаймонлигини, бу каби ҳолат бошқа такрорланмаслигини баён қилиб, суддан енгиллик беришни сўраб кўрсатувлар берган.
Ҳуқуқбузарлар Аброр Мухтор Али ва Хусрав Насруллаевларга МЖтК 195-моддаси билан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ ва МЖтК
194-моддаси 1-қисми билан 340 минг сўм жарима жазоси ва МЖтКнинг 34-моддаси тартибида узил-кесил 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Суд қарорига эътибор қаратилса, суд А.Абдуазимов ва Х.Насруллаевларга нисбатан жазо тайинлашда унинг айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий ва моддий шароити оғирлигини, шунингдек, ҳуқуқбузарликни жамоат жойда содир этганлигини инобатга олиб, унга нисбатан маъмурий қамоқ жазосини қўллашни лозим топибди.
Бизнинг каналлар👇
Telegram Instagram
Investorlar uchun manfaatli taklif!
🏗 Qurilish bosqichidagi xonadonlarga sarmoya kiritish va daromadingizni xavfsiz ko’paytirishni istaysizmi unda bu taklif siz uchun
🏢 “Zo’rsan” loyihamiz xonadonlariga qulay narxlarda o’z sarmoyangizni kiriting va tez orada yuqori daromadga ega bo’ling
Batafsil ma’lumot uchun
☎️ 71 200 74 00
☎️ 55 501 74 00
🌐 xonsaroy.uz
Ортиқхўжаевнинг активлиги ошмоқда
Катта саҳнадан кетган Жаҳонгир Ортиқхўжаев бир қарашда янги пиар кампания бошлаганга ўхшайди. Ўша совуқ аномал қишда домдаги одамлар боласини коляскага ўраб қўйиб ўтқазиши оқибатида ишдан хайдалган Ортиқхўжаев, ҳудди Хурмача фильмидаги каби "Мен ҳали лашкар тортиб қайтаман" деб ичига тугиб қўйган кўринади.
Эътибор берсак, "тирилиш" Сурхондарёдаги бизнес марафондан бошланди. Кейин эса ўзи Лолазорнинг боғбонларига алоқага чиқиб, боғиларда 3-4 пияла чой ичсам деган бўлди ва у ерга келиб ҳам шов шув кўтариб кетди. Энди Жаҳонгир Латиповга интервью бераркан 10-15 кунда.
Афтидан, Феникс қушининг кулдан яна қушга айланиб қад ростлаши каби ўйланган пиар режада, шу структурани бошқараётган менеджерларга қийин бўлса керак. Чунки ҳаммани айблаб, сценарийлардан чиқиб кетяпти, братни эплабўмеқолаяпти. Яна журналист блогерларни ўзига қарши қайраб қўйяпти.
Жаҳонгирни интервьюлари бу албатта комплиментар батл бўлади, унда ўткир саволлар берилмайди ва бойликдан ваув деб қойил қолинади холос деб ўйлайман.
Албатта бу борада юқори билан муносабатлар ҳам аномал совуқдан кейин келадиган илиқ ҳаво каби исигани кўринмоқда. Янги хокимнинг ҳеч нарсани қойиллатмагани фонида мазза қилиб троллинг қилиб юрипти қале энди зўр бўбкеттими деб)
Кейин яна бир фикримни айтай, Хокимликни соғиниш ва танкерларни нима қилгани ҳақидаги саволларга жавоб братга яхши дивидендлар келтирадиган ёруғлик нури каби янгради. Танкерларни сотиб шу юрт учун сарфладим деган месседжингизни қабул қилдик. Яшасак дальше кўраверамиз. Буларнинг барчаси мутлақ хақиқатга даъвогар бўлмаган шахсий фикрларим.
🧠@nurbekalimov
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Жаҳонгир Латиповга берган қисқа интервьюсидаги гаплари юзасидан
Бизнинг каналлар👇
Instagram BohoHuquqiy">Youtube
Yandex ўзининг қайта шакллантирилиши тафсилотларини маълум қилди. Муҳим ўзгаришлар шундаки, эндиликда Yandex хусусий, мустақил ва давлат компанияси бўлиб қолмоқда. Бунда компанияни бошқариш ҳозирги бошқарув жамоа қўлида қолади.
4 та халқаро стартапдан ташқари деярли бутун Яндекс бизнеси хусусий инвесторлар консорциумига 475 миллиард рублга сотилган. Мазкур битимдан кейин шу кунга қадар бош компания ҳисобланган Yandex N.V. энди бу ваколатга эга ҳисобланмайди. 2024-йилнинг 31-июлига қадар у ўз номини ўзгартиради ва Яндекс брендларидан фойдаланишни тўхтатади.
Янги бош компания “Яндекс” Халқаро акциядорлик жамияти (МКАО) деб аталади. “Яндекс” менежерлари ва бошқа тўртта инвестор иштирокидаги "Консорциум.Первый" фонди МКАО “Яндекс”нинг асосий эгаси ҳисобланади. Таъкидлаш керакки, янги раҳбарларнинг бирортаси санкциялар остида эмас.
Бу ўзгаришларга қарамай, Яндекс хизматлари ва корхоналари ўз фаолиятини одатдагидай давом эттиради. Битим уларнинг Ўзбекистондаги фаолиятига ҳеч қандай таъсир ўтказмайди.
🧠@nurbekalimov
Адольф Гитлернинг сиёсий фаолияти давомида унинг ҳаётига суиқасд қилишга жуда кўп уринишлар бўлган. Ана шундай уринишлардан энг омадли бўлиши мумкин бўлгани 1944 йил 20 июльда содир бўлган. Бугунги ролигимиз ўша машхур Валькирия операцияси ҳақида. Футболгача вақт ўлдириб турадиган ери. Жамоамиз ютсин деганлар кириб шу видеога лайк падписка коммент😁
https://youtu.be/nJEOqnm7qro?si=8K1OQWF7t2ThgrVP
Кексаларимиз ва ногиронлиги бўлган шахслар энди санаторийларга навбатни осонроқ олишлари мумкин. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги янги “IHMA Sanatoriya” модулини ишга тушираётган экан.
Янги тизимда ҳамма маълумотлар рақамлаштирилар экан. Энг яхшиси, навбат олиш жараёни тўлиқ автоматлаштирилгани учун навбатидан олдин борадиганларни деб ноҳақликка учрамайсиз. Урушда қатнашган ногиронлиги бор шахслар, ёлғиз кексаларга ҳам бир қанча имтиёзлар берилар экан, ариза беришга бора олишмаса, уйларига ижтимоий ходимнинг ўзи келиб ариза олиб кетаркан. Навбати яқинлашганларнинг телефонига 20 кун олдин смс келади.
Рақамлаштириш барибир зўр-да, одамлар ортиқча сарсонгарчилик билан қийналиб юрмайди. Тизимда адолат бўлади. Тезроқ бошқа соҳаларни ҳам шунақа тизимга ўтказворсак яхши бўларди.
🧠@nurbekalimov
Хоразмда
Оилавий автосаёҳатга чиқдим, кеча Самарқандда эдим бугун Хивадаман. Олдин ҳам Хоразмга кеганману, ома тўғри самалётда Ичан Қалъга қўниб ашеттан нари учиб кетардим😁
Энди 2-3 кун яшаб, яхшироқ тушунмоқчиман Хоразмни. Так вот, бу ерда кўп ерларда уйларга “Уй сотилади” деб эмас “Жой сотилади” деб ёзишар экан. Ўйлаб қолдим, вдруг келишиб пулини берсанг уйни бузиб кета бошласа, ия нимага уйни бузяпсиз десанг мана жой сотилади деганман, жой сеники, уйни эса кўчириб кетаман дебқоса😁
Яна аксар уйларда бизи водий ва Тошкентлардай катта дарвоза йўқ. Практично, американский стиль эшикдан кирасан уйдасан😎
Кузатувлар давом этади, абетга яшил лағмон қамашни мўнжаллаяпман срази😋
🧠@nurbekalimov
Янги 2024 йилнинг февраль ойи бошланяпти. Сизга тавсия қиладиган блогерларимиз орасида ҳам эски, сизга яхши танишлари бор, ҳам янги исмлар бор. Янги йилда янгича, қизиқарли контент ваъда қилгандик, шу йўлда ҳаракат қилишда давом этамиз.
Хуллас, замонавий ва кенг фикрловчи, турли соҳаларда ижод қилувчи блогерларга обуна бўлинг ва ижодини кузатиб боринг.
Ҳар доимгидай, барча каналларга битта линк орқали осонгина уланишингиз мумкин. Линк бу ерда.
Тадбиркорлик рейтинги нималигини билмоқчимисиз?
Хабарингиз бор, Президентининг ПҚ-39-сонли қарори билан Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий этилмоқда. Айни пайтда Тошкент шаҳрида бу бўйича батафсил тушунча бериш учун мўлжалланган семинар-тренинг бошланди.
Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад тадбиркорларга 2024 йил 1 февралдан кучга кирадиган “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги”да кўзда тутилган нормаларнинг мазмун-моҳиятини ҳамда тадбиркорларга унинг ижросини таъминлаш бўйича батафсил тушунтириш беришдан иборат.
Тадбирда Савдо-саноат палатаси раиси Д.Вахабов, Солиқ қўмитаси раиси Ш.Кудбиев ва Президент ҳузуридаги Тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д.Қосимовлар иштирок этмоқда.
Тренингни онлайн кузатиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.
"Ишонч бор жойда бизнес тез ривожланади" — Зафар Ҳошимов
"Корзинка" супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги ҳақида фикрларини билдирди. Унга кўра, мезон жазолайдиган ёки жарима соладиган нарса эмас. Бу – тадбиркор учун ойна. Камчиликларни кўриб, шуни устида ишлайдиган андоза.
✅@nurbekalimov
1995 йилда италян файласуфи ва ёзувчиси Умберто Эко "Абадий фашизм" деб номланган эссе ёзган.
Ушбу эсседа Умберто Эко фашизм идеологиясининг 14 та белгиларини келтиради:
- анъаначилик культи, тотал ахлоқ, эски қадриятларни рационализациясиз қабул қилиш, мантиқсизлик ва зиддиятларга кўз юмиш;
- модернизмни қабул қилмаслик, иррационализм;
- шубҳа остига олишни хоинлик деб билиш;
- ксенофобия (ўзига ўхшамаганлардан нафратланиш), ирқчилик;
- омманинг асабийлиги, оммавий невроз;
- миллатчилик ва конспирология;
- мавҳум душман, у ҳам кучли (муваффақиятсизликларни тушунтириш учун) ва айни пайтда енгса бўладиган қилиб (умид бериш учун) тасвирланади;
- уруш культи, милитаризм; бунда пацифизм душман билан ҳамкорлик ҳисобланади;
- куч культи, ҳокимият культи;
- қаҳрамонлик ва ўлим культи;
- мачизм, сексизм, "ҳақиқий эркак" культи, аёлларга паст назар билан қараш;
- популизм, жамиятни ягона лидерга бўйсунувчи, бир хил фикрловчи инсонлардан иборат деб тушуниш;
- сиёсат ва пропагандада ҳақиқатни ёлғонга, урушни тинчликка айлантириб берадиган ўзига хос луғатдан фойдаланиш.
Фашизм деса кўпчиликни ҳаёлига биринчи Гитлер Германияси келади. Аммо бу оқим Бенито Муссолини томонидан айнан Италияда давлат сиёсати, давлат мафкураси даражасига чиқарилган эди.
Бугун "У ким эди?" деб номланган лойихамизда шу инсоннинг ҳаёт йўли ва қарашларига тўхталамиз.
https://youtu.be/2Fu-N8oui3c
Яккасарой туманидаги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ҳиёбонида Яккасарой туман ҳокимлиги, Яккасарой туман🏛 Маданият бўлими томонидан “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари иштирокида шоу-концерт бўлиб ўтибди.
Навоига хурматсизлик бўлди деб, ерга ётволиб тиззасига уриб, сочини юлиб йиғлаятганлар бўлди отмен. Устиларни қоқиб дальше ишларингни қилинглар. Мен ҳамиша маши позицияда собит турганман. Ёшларга ўйин кулгу тадбирлар керак. Бўмаса ўша рақсга сарфлаган агрессиясини бошқа ёмон ишларга сарфлайди.
🧠@nurbekalimov
“Менинг юртим” телеканали Бош директори Қобулжон Аҳмедов Facebook саҳифасида ёзмоқда (шу фикрларга қўшилиб, улашишни маъқул топдим):
Миндеей ўйлаб қарасам, маҳалла раислари тонг саҳардан ишни бошларкан. Ҳар ҳолда мен гувоҳ бўлган жойларда шундай. Кимга тўй, кимга аза дегандай халқимизнинг иссиқ-совуқ маъракаси кўп. Бу рутбадаги инсон бомдоддан кейиноқ кимнингдир ташвиши билан овора бўлади. Соат тўққизда, хотиржам ишга келадиган маҳалла фидойиси бўлмаса керак, яна билмадим.
Мен шу Ватаннинг фарзанди сифатида давлат мадҳияси бошланиши билан ўрнимдан тураман, қўлимни кўксимга қўяман, этим жимирлашади, аксарият ҳолатларда кўзимга ёш келади. Чунки Ўзбекистон меники, мен ва оилам, айниқса ота-онам, улар берган тарбия ва фарзандларимни ўйлайман.
Соат етти яримми, саккизми, неччида бўлсаям мадҳияни айтиш, овоз кучайтиргич орқали қўйиш жуда бир уятли иш бўлмаса керак.
Ватанпарварлик деймиз, юртни севиш деймиз, лекин элементар ҳолатларда бунга амал қилмаймиз. Эфирда мадҳия кетаётган пайти диванда ястаниб ётган одам қанча, фарзандлари мактабда ўрганганидай ғоз турса, унинг устидан кулган қанча?!
Лекин кўпчилик турклар байроғини севади, АҚШ ҳар бир фильмида 25-кадр сифатида байроғини қўяди деб мақташни биламиз. Бундай мисол минглабдир, миллионлабдир. Бошқа давлатларга ҳамдард бўлган нечта юртдошимизни биламиз, ўзининг байроғини бирон постига қўймайди. Худди ўзга қавмга мансубдай.
Балки эрта тонгдан мадҳияни айтинглар деган инсонлар давлат рамзига ҳурмат кўрсатинглар, шуни эшитиб юрак-юрагингиздан Ватанга хизмат қилаётганингизни ҳис қилинглар, буни эшитган маҳалла аҳлидаям бу туйғу уйғонсин деб ўйлагандир ...
Ҳар ҳолда бошқа бир шармандали бир амални талаб қилмаётгани аниқ. Мадҳия ўзимизники, маҳалла ҳаммамизники. Сал кенгроқ бўлайлик!
🧠@nurbekalimov
Мана бу постда эсланган одамлардан бири, актёр Аброр Турсунов вафот этибди. Яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
🧠@nurbekalimov
Ортиқхўжаев ва Kun.uz воқеаси: аслида ҳолат қандай бўлган?
Зафарбек Солижонов Ортиқхўжаевнинг кечаги видеосига муносабатини бериб чиқди. Янги гаплар ҳам кўп...
https://youtu.be/ravikisdb3A?si=LhQuaykg_fX0ygII
Айни дамда қурилиш соҳасида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлар билан семинар бўлиб ўтяпти. Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган семинарда тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги мазмун-моҳиятини етказиш ва уни аниқлаш мезонлари билан таништириш кўзланган.
Жонли эфир
Ўзбекистондаги энг зўр йўл Бухоро - Хива йўли
Хуллас шу кунларда оилавий автосаёҳатда юриб биринчи марта ушбу йўлдан юрдим. Олдин бу йўл ҳақида қўрқинчли гаплар бўларди. Шу сабабли ҳам шу кунгача Хоразмга машинада бормаган эдим. 4 полосали бетонка йўл, машина жуда кам, 400 километр Қизилқум чўли аро мусиқани қўйволиб кетилиноради. Круиз контролда 90 тезликни қўйволиб (100 тезликка добро бор йўлни катта қисмида) газдан оёқни оволиб кетаверасан.
Йўлда ҳар 100 кмда ГАИ братлар туришибди, машинани тўхтатди. Нимўляпти десам тушиб дамолиб кофе - пофе ичиб кетинглар деди. Аввалига бу менга ғалати туюлди. Кейин эса йўлда авария кўрдим. Хайдовчи ухлаб қолган походу. Чуни бундай бурилишлари йўқ, текис ва монотон йўлда узоқ вақт рулда ўтирган одамни Морфий ўз салтанатига таклиф қилиб, уйқу элтиши табиий...
Кейинги точкаларда тўхтатишганда бажонудил тушиб, 20 та присед қилиб, тоза ҳаводан напас олиб йўлда давом этдим. Йўлда алоҳида кемпинг зоналар ҳам бор экан. Машинани қўйиб мизғиворадиган ерлар. Қизилқум чўли эса қишда ўзгача бир чиройли.
Оилавий саёҳат мавзуси эса катта бир мавзу. Йўлда тел ўйнаб кета олмайсан, бор қиладиган ишинг мусиқа эшитиб гаплашиб кетиш. Кўпроқ вақтинг оиланг билан ўтади. Бунда жуда кўп мавзуларда суҳбатлашиб оила аъзоларингни яқиндан танишинг мумкин😁 Оилавий саёҳат қилинг, ўша йўл ҳалиям турибди, боринглар.
Тепада бу йўлда машина камлигини айдим, Шу йўл бошланганда бирортаям машина йўқ эди, ғалати бўлдим, Президент учун қурилган алоҳида трассага кириб қолмадиммикин? Нега машиналар йўқ деб аланглаб кетдим как будто ҳозир бирорта пост чиқадида, аптаматли братлар хули бетта юрибсан сен😡 дейдигандай туюлди😁 Йўқ кейин Дамас ташиётган фуралар пайдо бўлиб, кўнглим жойига тушди ва йўлда давом этдим.
🧠@nurbekalimov
Ёш талантларнинг энг зўр танлови — “Bo‘zatov FEST” бошланяпти
Яқинда ижодкор ёшларни топиб, уларни қўллаб-қувватлаш борасидаги энг зўр ва самимий танлов — “Bo‘zatov FEST” ҳақида ёзгандим. Алишер Саъдуллаевнинг маълум қилишича, танловнинг 2024 йилги мавсуми бошланмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги ва “Ёшлар овози” продюсерлик маркази ҳамкорлигида ўтказиладиган “Bo‘zatov FEST” ёшлар овози танловига 10 февралдан 29 февралгача @YoshOvozBot орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.
Танлов бахшичилик, анъанавий ижро, опера ва эстрада йўналишлари бўйича маҳалладан бошланиб, сектор, туман, вилоят ва республика босқичларида ўтказилади. Финал Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманида бўлиб ўтади.
Ғолиб бўлган истеъдодли ёшлар: 1-ўрин 50 млн сўм, 2-ўрин 30 млн сўм, 3-ўрин 20 млн сўм ва республика босқичига чиққан барча иштирокчилар 10 млн сўмдан пул мукофоти билан тақдирланади.
Мана шу танловнинг энг ашаддий мухлиси сифатида айтаман, талантига ишонганлар, газини босинглар. Қатнашинглар. Аввалги йилги ғолиблар Италияга малака ҳам ошириб келишди. Ҳар томонлама қўллайдиган танлов. Шаффофлигига эса ҳеч шубҳа йўқ.
🧠@nurbekalimov
⚡️Шаҳрам Аҳадов дзюдо бўйича Париж «Катта дубулға» турнирида бронза медалини қўлга киритди
-73 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган полвонимиз учинчи ўрин учун кечган беллашувда қозоғистонлик Данияр Шамшаев устидан ғалаба қозониб, бронза медалига эгалик қилди.
Ушбу натижа Аҳадовга жаҳон ва Олимпиада рейтинги учун 500 очко тақдим этди.
🇺🇿Ҳамюртимизни тақдирлаш маросимида Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров иштирок этди ва медални Аҳадовга топширди.
Мусобақа ҳақида батафсил ўқиш учун:
https://www.euronews.com/2024/02/03/agbegnenou-proves-too-strong-on-home-soil
Сувчилар мактаби давом этади
Агробанк томонидан молиялаштирилган ижтимоий лойиҳалардан бири Сувчилар мактабининг иккинчи босқичи бошланмоқда. Биринчи босқич олдидан қилинган режалар ортиғи билан амалга ошди ва шундан келиб чиқиб иккинчи босқичда янги марралар мақсад қилиб қўйилди.
Хусусан, ўқув курслари иккинчи босқичи 2024–2030 йилларда 60 минг нафар фермер хўжаликлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитишга мўлжалланган бўлиб, ҳар йили 10 минг нафар фермерларнинг амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган бўлади. Ҳар бир гуруҳ ўқув курсларда 5 кун давомида ўқитилади, бунда 3 кун назарий 2 кун амалий машғулотлар ўтказилади.
Шунингдек, мактабда «Лойиҳачи» ҳамда «Ташкилотчи» ўқув курслари ҳам ташкил этилмоқда. «Лойиҳачи» ўқув курсларида пудратчи-қурувчи ташкилотлар мутахассис ходимлари сертификат асосида ўқитиш ташкил этилмоқда. «Ташкилотчи» ўқув курсларида ҳудудлардаги ишчи гуруҳ аъзолари доимий малакалари ошириб борилади.
Ўқув дастурлари ишлаб чиқиш ва дарс бериш жараёнларига 150 нафар профессор ўқитувчилар (шундан 30 нафар Туркия, Испания, Хитойлик экспертлар) танлов асосида жалб қилинди.
🧠@nurbekalimov
Бухоро - Хоразм йўлидаги метан заправкалардан бирининг туалети. Бир қарашда ажабланарли ери йўқ, просто тозаликка риоя қилишга чақиряпти. Аммо, расмдаги одам ахлатга ташлаётган нарсага қаранг…
Ха, тозаликка риоя қилишимиз керак албатта. Бу расмни маъносини шу плакатни қилиб берган “кампютерчи” билмаганлиги аниқ. Тушунмаганлар расмни ранглисини кўришганда тушунишарди.
Ёки билиб туриб қилганми?😌
🧠@nurbekalimov
Hurmatli obunachilar, agar siz Rossiyada yashasangiz va ishlasangiz, u holda sizga Tinkoff Black debet kartasini olishingizni maslahat beraman. Bu sizga MDH davlatlariga tez va qulay pul o‘tkazish imkonini beradi. Tinkoff Black kartasini bepul rasmiylashtirish uchun siz Rossiya fuqaroligiga ega bo'lishingiz shart emas.
Kartaning afzalliklari:
• Tinkoff Pro obunasi bilan MDH davlatlariga oyiga 50 000 ₽ gacha pul o'tkazing. Obunasiz — 20 000 ₽ gacha. Undan ko‘piga - telefon raqami bo‘yicha o‘tkazmada o'tkazma summasining 1% miqdorida komissiya;
• Tinkoff hisobidan chet eldagi kartaga bir zumda pul o'tkazish. Puldan bankka bormasdan darhol foydalanish mumkin;
• Pul o‘tkazmasini amalga oshirayotganda, oluvchi yashirin to‘lovlarsiz milliy valyutada qancha pul olishini darhol ko‘rasiz;
Tavsifdagi havoladan o‘ting va Tinkoff Black debet kartasini rasmiylashtiring - https://l.tinkoff.ru/nurbekalimovtg
Reklama. АО "Тинькофф Банк", ИНН 7710140679, litsenziya ЦБ РФ № 2673, erid:LdtCK9135
Тадбиркор рейтингнинг бизнес эгасига яна бир фойдали жиҳатини айтди
Унинг айтишича, эндиликда компания бухгалтери Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингига кириш тартибига қатъий риоя қилиши, ҳаттоки, бу борада KPI жорий қилиш мумкинлигини тушунтирди.
Лазиз Адҳамовнинг фикрига ҳам қўшилса бўлади. Бизнесга пул тикканда, истайсизми йўқми риск бўлади. Агар иш ўхшаб кетса яхши, лекин ўхшамаса қилинган инвестиция куйиб кетиши мумкин. Банкка қўйилган омонат эса кафолатланган фоизларга, яъни даромадга эга бўлишни имконини беради.
#TBCSmartBanking
@bankir
179 миллиард долларга эга бўлган Амазон раҳбари Жефф Безос ҳали ҳам 1990-йилларда эшикдан йиғилган эскирган столида ишлар экан.
Маълум бўлишича у ўз фаолияти бошида бу столни жамоаси билан оддий эшикдан ясаган. Нармални стол олиш қимматлик қилган экан.
Кеча мансабга кеволиб сходу халқни пулига Мерседес там турли электромобиллар сотволятган братларга узатиб қўямиз😁
🧠@nurbekalimov