nurbekalimov | Неотсортированное

Telegram-канал nurbekalimov - Alimoff

22090

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Подписаться на канал

Alimoff

Канада парламентидаги воқеа ва СС Галичина ҳақида

Куни кеча Канада парламентида бутун дунё диққатини ўзига қаратган ходиса бўлиб ўтди. 22 сентябр куни Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг ташрифи чоғида Канада парламентига 98 ёшли Ярослав Хунка таклиф қилинди. Парламент спикери Энтони Рота бу инсон украин қаҳрамони эканлигини эълон қилди, парламентарийлар уни қарсаклар билан кутиб олишди.

Шундан кейин ижтимоий тармоқлар портлади. Маълум бўлишича, Ярослав Хунка нацист Германиясининг Ваффен СС таркибидаги "Галичина" деб номланган, украин кўнгиллиларидан иборат бўлган миллатчи харбий гуруҳ аъзоси бўлган.

Поляклар ва яҳудийлар шу бўлинмалардан энг кўп зарар кўрганлар сифатида ўз норозиликларини намойиш қилишди. Канададаги яҳудийлар уюшмаси CIJA ташкилоти яҳудийларнинг геноцидида қатнашган фашистлар бўлими фахрийси парламентда шарафланганидан жуда хавотирда эканлигини айтди.

Шундан сўнг Канада парламенти Спикери Энтони Рота нацист дивизияси собиқ фахрийсини парламентга таклиф қилгани учун расмий узр сўраб чиқди.

СС Галичина (Галиция)

СС нинг "Галиция" бўлими иккинчи Жаҳон уруши даврида Украина тарихидаги энг мунозарали саҳифалардан бири эди. Бир томондан, Украинани Совет Иттифоқидан мустақил қилиш учун кураш олиб борган миллатчиларнинг харбий бўлинмаси. Бошқа томондан, у миллионлаб яҳудийларни, полякларни, русларни ва бошқа халқларни, шу жумладан украинларни ҳам таъқиб қилган ва йўқ қилган фашистлар Германияси раҳбарлигидаги тузилма.

СС Галичина дивизияси 1943 йил 28 апрелда немис қўшинлари Сталинград жангида мағлуб бўлганидан кейин ташкил этилган ва 80 минг кишидан иборат бўлган.

Галичина дивизияси Шарқий фронт ва Болқонда бир нечта жанговар операцияларда қатнашган. Дивизия учун энг катта ва фожиали жанг 1944 йил июл ойида бўлиб ўтган Броди жанги бўлиб, улар Совет қўшинлари томонидан қуршаб олинган ва деярли бутунлай йўқ қилинган.

Дивизиянинг 3 мингга яқин аскари асирга тушади, 7 мингга яқини эса гуруҳ таркибидан чиқиб Украина исёнчилар армияси таркибига (УПА) қўшилади. СС Галичина қолган жангчилар ва янги ёлланганлардан қайта ташкил этилади, аммо энди олдинги жанговар руҳ ва мотивацияга эга эмас эди.

Уруш охирида дивизия Вена яқинида Югославия партизанлари ва Совет қўшинларига қарши курашади. 1945 йил май ойида дивизия Ғарб иттифоқчиларига таслим бўлади.

СС "Галичина" мавзуси ҳали ҳам тарихчилар, сиёсатчилар ва жамоатчилик ўртасида қаттиқ тортишувлар ва мунозараларга сабаб бўлмоқда. Баъзилар дивизияни Украина озодлиги учун курашган қаҳрамонлар, бошқалари - инсониятнинг энг ёмон душманига хизмат қилган хоинлар деб билишади. СС "Галичина" тақдири ХХ асрда Украина халқининг фожиаси ва бўлинишининг рамзи ҳисобланади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ўқитувчилар ўртасидаги “Заковат” турнири бошланди!

Куни кеча турнирнинг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Кучли рақобат ва ҳис-ҳаяжон остида ўтган ўйинлар якунида мамлакатимизнинг барча 14 та ҳудудидан жами 45 та жамоа турнирнинг республика босқичига йўл олди.

Эндиликда улар республикада энг кучли жамоа номи учун курашади.

Мусобақа соврин жамғармаси ҳам чакана эмас:

1-ўринга 100 млн сўм;
2-ўринга 60 млн сўм;
3-ўринга 40 млн сўм.

Мусобақа иштирокчиларининг йилдан йилга кўпайиб бораётгани қувонарли ҳолат. Ўтган йилги мусобақада 400 дан ошиқ жамоа қатнашган бўлса, бу йилги жамоалар сони 800 дан ошди.

Ўқитувчилар ўртасидаги финал ўйинини кўрберардим, жуда қизиқ бўлади😎

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

VodiyQuiz яна Тошкентга қайтмоқда!😎

Жуда ажойиб атмосферага эга бўлган интеллектуал жамоавий ўйин бўлмиш — VodiyQuiz пойтахтдаги ўйинларни давом эттиради. Янгича адреналин, қимматбаҳо совғалар ва бир-биридан қизиқ саволлар билан!🫡

🎤 Бошловчи: "Заковат" олий лигасининг машҳур билимдони Сардор Ахмедов

📅 02.10.2023
19:00
🏢 Golden Bukhara кафеси (Эски Ёшлик кафеси)

Ўйинда иштирок этиш нархи ҳар бир иштирокчига 40 минг сўм.
Рўйхатдан ўтиш учун: @farruhmarupov
Мурожаат учун тел: +998902221177

➡️ @VodiyQuiz

Читать полностью…

Alimoff

Нуфузли университет талабаси бўлиш учун сўнгги имконият!

🔴 Alfraganus университетида 2023-2024-ўқув йили учун қабул якунланмоқда.

Университетнинг 37 та бакалавриат таълим йўналиши (шулардан 5 таси тиббиёт соҳасига оид) бўйича ўзбек ёки рус тилида таълим олиш учун ҳужжат топширинг.

Таълим жараёнлари кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклларида олиб борилади.

➡️ Бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати

🌎 Ўқишингизни бошқа давлат, нодавлат ва хорижий ОТМлардан кўчириш ҳамда УЗБМБ (ДТМ) балл билан ҳам талаба бўлиш имконияти мавжуд.

Ҳужжат топшириш:
🔵 Ўқишга кириш учун
🔵 Ўқишни кўчириш учун
🔵 Магистратура учун
🔵 ДТМ балл билан ҳужжат топшириш

🗳 Мурожаат учун:
+998781227557 | @Alfraganus_callcenter

📍 Локация

📄 Лицензия (№ 056557 тақдим этилган сана 12.08.2022)

Таълим рекламаси

Читать полностью…

Alimoff

MetsenatUz loyihasi yana davom etadi: 30 nafar talabaga 1 yillik to’liq ta’lim granti

Xabaringiz bo’lsa kerak, biz 2020-yilda iqtidorli hamda ehtiyojmand talabalarga ta’lim granti va stipendiya ajratishga mo’ljallangan Metsenat.uz loyihasiga asos solganmiz.

❗️O’tgan davr mobaynida homiylar ko’magi bilan talabalarga jami 6 mlrd 868 mln so’m mablag’ to’lab berildi.

Ushbu xayrli loyihamiz yana davom etadi. Navbatdagi grantni kutib oling:

MChJ "TAIBA FINANCE" XK to’liq bir yillik shartnoma summasini qoplab beruvchi ta’lim granti
e’lon qiladi.

Onlayn ariza yuborish:
📲 https://imkon.uz/metsenat/125

Grantning maqsadi: ijtimoiy himoyaga muhtoj, nogironligi bor talabalarning ta'lim olishi uchun moddiy yordam ko’rsatish;

Taʼlim granti haqida maʼlumot:

🏢 Qaysi OTMlar uchun:
barcha davlat taʼlim muassasalari uchun

📊 Qaysi bosqich uchun: bakalavriatning barcha bosqichi

📚 Qaysi taʼlim shakli uchun: kunduzgi

👥 Necha kishiga beriladi: 30 nafar

💰Taʼlim granti miqdori: to’liq bir yillik stipendiyasiz shartnoma summasi

⏳Hujjatlar 31-oktyabrgacha qabul qilinadi. Shundan so’ng jamoatchilik vakillaridan tuzilgan maxsus komissiya orqali g’oliblar aniqlanadi.

Onlayn ariza yuborish:
📲 https://imkon.uz/metsenat/125


👉 @xushnudbek 👈

Читать полностью…

Alimoff

Тоғли Қорабоғ: Кеча, бугун ва эртага

Тоғли Қорабоғ бу азалдан арманлар яшаган, аммо Совет даврида Озарбайжон ССР таркибига киритилган тоғли минтақадир. 1991 йилда СССР парчаланганидан кейин минтақада арманлар ва озарбайжонлар ўртасида қонли можаро келиб чиқди, бу 1994 йилгача давом этди ва юз минглаб қурбонлар ва қочқинлар пайдо бўлишига олиб келди.

Уруш натижасида Арманистон томони тоғли Қорабоғнинг катта қисми ва Озарбайжоннинг еттита қўшни вилояти устидан назоратни қўлга киритди. Бу ерда Арцах республикаси ўз мустақиллигини эълон қилди, уни дунёнинг бирон бир мамлакати, шу жумладан ҳатто Арманистон ҳам тан олмаган.

Кейинги 26 йил ичида можаро "на тинчлик, на уруш" ҳолатида музлаб қолди, вақти-вақти билан маҳаллий тўқнашувлар ва ЕХҲТ бошчилигидаги музокаралар бўлиб турди. Бироқ, 2020 йилда вазият кескин ўзгарди. 27 сентябр куни Озарбайжон армияси босиб олинган ҳудудларни озод қилиш учун кенг кўламли ҳужум операциясини бошлади.

Уруш 44 кун давом этди ва Озарбайжоннинг мутлақ устунлиги фонида 2020 йил 20-ноябрда Озарбайжон, Арманистон ва Россия ўртасидаги уч томонлама сулҳ битими имзоланиши билан якунланди. Ушбу келишувга биноан Арманистон томони тоғли Қорабоғнинг муҳим ҳудудларини ва унинг атрофидаги барча ишғол қилинган ҳудудларни йўқотди.

Россиянинг 2 мингга яқин тинчликпарвар корпуси аскарлари алоқа чизиғи ва Лочин коридори бўйлаб жойлаштирилиб, Қорабоғ ва Арманистон ўртасидаги тинч алоқани таъминлаши керак эди. Қорабоғнинг маданий пойтахти ва унинг ўзига хослиги рамзи ҳисобланган Шуша шаҳри Озарбайжон назорати остида қолди.

Яна бир муҳим жиҳатни айтиб ўтишим керак. Тоғли Қорабоғ ҳудудини дунёнинг жуда кўплаб мамлакатлари Арманистон томонидан оккупация қилинган ерлар деб тан оларди. Бу кейсни Россия-Украина кейси мисолида оддий қилиб тушинтирсам, Қорабоғ бу Қрим. Озарбайжон бу Украина. Фарқи Озарбайжон қачонлардир босиб олинган ерларини қайтариб олди, Украина эса шу йўлда кетяпти.

Аммо Озарбайжон учун энг катта муаммо барибир ечилмай қолганди. Тоғли Қорабоғ (Арцах) республикасини тугатиш, қуролли кучларини қуролсизлантириш ва Озарбайжон худуди деб эълон қилиш. 2023 йилнинг 19-21 сентябрь кунлари айнан шу режалар амалга оширилди. Минтақада Россия тинчликпарвар кучлари бўлишига қарамасдан Озарбайжон бир сутка давомида ўз мақсадига эришди. Россия яна Арманистонга ёрдам бермади. Уни ўзини муаммолари етарли эди...

Озарбайжон қандай қилиб бундай муваффақиятга эришди?

Бунга бир нечта сабаблар бор.

Биринчидан, мағлубият туфайли тараққиёт ва фаровонликдан маҳрум бўлган ерларини қайтаришга интилган озар халқи ва ҳукуматининг юксак ғайрати ва бирлиги эди.

Иккинчидан, Озарбайжоннинг петрократияга асосланган кучли иқтисодиёти унга армияни модернизация қилиш, Исроил каби қуролнинг пири бўлган мамлакатлардан қуроллар сотиб олиш, дронлар ва ракеталар ёрдамида ҳаводаги устунликни таъминлашга имкон берди.

Учинчидан, бу Озарбайжон учун стратегик иттифоқчи ва қардош мамлакат бўлган Туркиянинг қўллаб-қувватлаши эди. Туркия Озарбайжонга сиёсий, дипломатик ва ҳарбий ёрдам кўрсатди.

Тўртинчидан, можаро томонларига босим ўтказа олмаган ва урушни тўхтатишга уринмаган халқаро ҳамжамиятнинг пассивлиги эди. Бу, айниқса, тарихан Арманистон хавфсизлигининг гаранти ҳисобланган Россияга тегишли.

Шундай қилиб, Озарбайжон ўзининг қатъияти, кучи, Туркияни қўллаб-қувватлаши, Арманистон ва халқаро воситачиларнинг заифлиги туфайли тоғли Қорабоғга тўлиқ қайтди.

Бироқ, кўплаб саволлар очиқ қолмоқда: Қочқинлар ўз уйларига қандай қайтади? Вайрон қилинган шаҳар ва қишлоқлар қандай тикланади? Қорабоғдаги арман аҳолисининг ҳуқуқ ва манфаатлари қандай ҳал қилинади? Улар энди Озарбайжон фуқароларига айланадилар, тенг ҳуқуқлилик таъминланадими? Келажакда Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги муносабатлар қандай ривожланади? Бугун оталари урушда ўлган болаларда реваншистик кайфият туғилмаслиги учун қандай ижтимоий ишлар амалга оширилади...

Бу саволларга ҳозирча аниқ жавоблар йўқ, аммо томонлар халқаро ҳуқуқ ва адолат тамойилларига асосланган муросали ечимларни топа олишларига умид бор.

🧠 @nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Расмий баёнот

Чуст туманида вояга етмаган болалар захарланиши
юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текшириш давомида вояга етмаган болаларнинг захарланиши сабаблари аниқланади ва бу ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади.

Вояга етмаган болалар нимадан захарланганлиги хали номаълум бўлганлиги сабабли жамоатчиликдан нотўғри ва турли тахминларга асосланган хабарларни тарқатмасликларни сўраб қоламиз.

Текшириш жараени назоратга олинган.

Чуст туманида фавқулодда ҳолат эълон қилинганлиги хақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Бош прокуратура

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Манетта зўр подкаст бўпти ўртағлар

"Oyina" лойиҳаси муаммони "удари"ини кўтарипти. Лойиҳанинг биринчи мавзуси пропаганда ҳақида экан. Бундан ташқари подкастда ўзбек киноси ҳақида ҳам қайноқ гаплар кетган. Подкаст меҳмони Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Дилором Каримова бўпти. Бевосита кино соҳасининг ичида "пишган" инсондан бу борада фикрларни эшитиш менимча кўпчиликка қизиқ бўлса керак.

Кино - санъат, аммо у пропагандага айланганда совуқ қуролдан ҳам хавфли бўлади. Ҳақиқий кино қандай бўлади? Нега ўзбек фильмлари совет пропагандаси таъсиридан халос бўла олмаяпти?

Шу каби муҳим саволларга ушбу подкастни кўриб, жавоб топишингиз мумкин. Подкастни албатта томоша қилинг ва пропагандага қарши иммунитетингизни шакллантиринг!

https://youtu.be/79zCUx1T9tM

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Бир миллиард сўм ёки 3 та BYD автомобили

“Қўйлиқ Катта Бозори” савдо мажмуаси навбатдаги йирик акцияга старт беради. Эндиликда савдо мажмуа ҳудудидан 57 миллион сўмлик дўкон харид қилиш орқали сиз акция иштирокчисига айланишингиз мумкин. Акция ғолибларини эса 3 та BYD автомобили ёки 1 миллиард сўм пул мукофоти кутмоқда.

“Қўйлиқ Катта Бозори” савдо билан шуғулланмоқчи бўлган тадбиркорлар учун энг қулай майдонлардан бири. Бу ерда сизни аъло даражадаги ижара шартлари, қулай жойлашув ва янги мижозларни жалб қилиш учун кўплаб имкониятлар мавжуд!

Иш вақти: ҳар куни 09:00 дан 18:00 гача, ҳафтада 7 кун, дам олиш кунларисиз.

Манзил: Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани
Телефон: +998901158880
+998900198880
+998938709999

Сайт | Instagram | Telegram

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Нурбек менга сўз берибди, жим турсам бўлмас. Бу нарса (бир жойга икки давлат/халқ икки хил ном бериши) "хотира урушлари"нинг бир қисмидир. Икки халқ ҳам бир ерда яшаган бўлиши мумкин; бир ҳудуд турли даврларда турли давлатларга тегишли бўлган бўлиши мумкин. Бугунги кунда мутлақ адекват, "тўғри" чегаралар йўқ.

Ҳар бир тараф ўзи устун бўлган даврни асос қилиб олиб, бошқа томонга эътироз билдиради. Жой номлари эса ўша устун даврга тарихий далил сифатида ишлатилади. "Бу ер илгари Қорабоғ эмас, Арцах бўлган, демак, бизники" дейишади.

Топонимлардан фойдаланиб, ёлғон тарихий далил ҳам яратилади. Масалан, озарбайжон томони Арманистон пойтахти Ереван аслида Иравон бўлган, XVI асрда Равонқулихон исмли вазир томонидан қурилган, дейди. Армани томони эса шаҳар "2 200 йил олдин бизнинг подшоҳимиз Ерванд IV шарафига номланган" дейди. Аслида эса Ереван арманиларданам, озарбайжонларданам олдин бу ҳудудларда яшаган, аммо йўқолиб кетган Урарту давлатида қурилган ва урарт тилида номланган.

Хуллас, тарихий жой номлари баъзида идеологик урушнинг бир қисмига айланади. Бундай урушларни кўрмаган давлатлар ва халқлар эса тарихий номларни йўқ қилиб, янги, "чиройли" номларга алмаштиришга ҳаракат қилади. Бир кун уруш кўриб қолса, эски номларни қидириб қолади.

@AsanovEldar

Читать полностью…

Alimoff

Геосиёсатдаги бир қизиқ феномен ҳақида

Эътибор бериб қарасак бирор ерни талашаётган икки давлат ўртасида ўша худудларни номланиши ҳам икки ҳил бўлади.

Масалан:

Украина - Бахмут, Россия - Артёмовск

Британия - Фолькленд ороллари, Аргентина - Мальвин ороллари

Озарбайжон - Тоғли қорабоғ, Арманистон - Арцах

Озарбайжон - Лочин коридори, Арманистон - Бердзор коридори

Озарбайжон - Башкенд, Арманистон - Арцвашен

Япония - Сенкако, Хитой - Дяоюйдао

Бразилия - Гуайра Фоллз, Парагвай - Сет Квидас

Юқорида тилга олинган ҳар бир қатордаги жой номлари битта ҳудудни англатади. Албатта бундай номлар келиб чиқишига турли сабаблар бор. Бу қисмини энди шу соҳани профессионалларига узатиб юбораман. Элдори Асон сўз сизга.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Мотивация ёки интизом - муваффақият учун нима муҳимроқ?

Бу савол ўз ҳаётини, ишини, ўқишини ёки севимли машғулотларини ривожлантиришни хоҳлайдиган кўплаб одамларни қизиқтиради. Баъзилар мотивация тўғри йўналишда ҳаракат қилишни бошлаш ва давом эттиришга ёрдам берадиган асосий омил деб ҳисоблашади. Бошқалар, интизом бизни кучли ва қийинчиликларга чидамли қилади, деб таъкидлайдилар. Ким ҳақ?

Келинг, ушбу масалани илмий тадқиқотлар ва амалий тажрибага асосланиб тушунишга ҳаракат қилайлик. Биринчидан, мотивация ва интизом нима эканлигини аниқлайлик. Мотивация - бу маълум бир мақсадга эришиш учун хатти-ҳаракатларимизни фаоллаштирадиган ва бошқарадиган психологик жараён. Интизом - бу қоидалар, режалар ва стандартларга риоя қилиш учун инсон ўз импулсларини, ҳис-туйғуларини ва истакларини бошқариш қобилияти.

Мотивация ва интизом бир-бирини истисно қиладиган тушунчалар эмас. Улар биргаликда ишлашлари, бир-бирларини тўлдиришлари ва қўллаб-қувватлашлари мумкин. Мисол учун, агар биз қилаётган ишимизда фойда ва маъно кўрсак, мотивация интизомни шакллантиришга ёрдам беради. Вазифаларни бажаришни осонлаштирадиган одатлар ва тизимларни яратсак, интизом мотивацияни сақлашга ёрдам беради.

Шу ўринда ўзимдан бир мисол. Мана деярли 3 ойдан бери бир кун ҳам қолдирмай кечқурун пиёда сайр қилишга чиқяпман, ушбу сайр жараёнига ўзим ўқиб юрган китобларнинг энг қизиқларини ажратаман. Аудиоформат шаклида эшитиб юраман. Пиёда сайрни менга жуда катта ёрдами тегаётгани уни мунтазам интизом билан қилишга кўмаклашяпти. Бу сайрни қизиқарли ўтишини таъминлаётганим ҳар кунги мотивациямни сақлаб қоляпти. Гўёки мен ҳозир қийналмайман, балки мукофот оламан.

Мотивация кайфиятга, шароитга ёки ташқи омилларга қараб ўзгарувчан бўлади. Интизомни ҳаддан ташқари қаттиқ бўлиши эса стресс, зерикиш ёки қаршиликка олиб келади. Шунинг учун бу икки омил ўртасидаги олтин мувозанатни топиш муҳимдир.

Умуман олганда, ҳаракатни бошлаш учун мотивация, ҳаракатни давом эттириш ва якунлаш учун интизом муҳимроқ деб айтишимиз мумкин. Мотивация бизга дангасалик, қўрқув ёки ноаниқликни енгишга ва мақсад сари биринчи қадамни қўйиб олишга ёрдам беради. Интизом эса чалғимасликка, таслим бўлмасликка, ишни кечиктирмасликка ва уни охиригача етказишга ёрдам беради.

Миллиард йил дарахт тагида ўйланиб ўтирган алломаларнинг ҳаммаси иккита нарсадан бирини танлаш ҳақидаги саволларга жавоб беришни олтин ўрталиқ ҳақидаги банальность билан тугатади. Так что олтин ўрталиқни топинг.🫡

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

🤔 Қандай қилиб кўпчилик курсдошларингиз ва ҳамкасбларингиздан кўра муваффақиятлироқ бўлиш мумкин?

📈 Иқтисодиётнинг жадал ўсишига қарамай, Ўзбекистонда ишсизлик ҳали ҳамон долзарб муаммо бўлиб қолмоқда, меҳнат бозоридаги рақобат эса сўнгги йилларда фақат кучаймоқда.

📚 IT Park ва Courserа қўшма лойиҳаси — Uzbekcoders.uz сизга энг ишончли восита — билим орқали рақобатбардошлигингиз ва талабгирлигингизни оширишга ёрдам беради.

Статистик маълумотларга кўра, Coursera битирувчиларининг 91 фоизи янги ишга жойлашади ёки лавозими оширилади.

Бундан ташқари, Uzbekcoders.uz платформасида рўйхатдан ўтганингизда ҳар бир курсни алоҳида сотиб олишингиз шарт эмас. Бир марталик ресторанда овқатланиш нархи эвазига барча курсларга кириш имконига эга бўласиз.

❗️ Стенфорд университети ёки Microsoft сертификати билан иш берувчиларни ҳайратда қолдириш имкониятини бой берманг. Ҳозироқ Uzbekcoders.uz сайтида рўйхатдан ўтинг!

Читать полностью…

Alimoff

Болаликни эслашни яхши кўришимиз ҳақида

Болалик ҳар бир инсон ҳаётида дунёни кашф этадиган, ўрганадиган, ўйнайдиган ва ҳар куни завқланадиган алоҳида даврдир. Кўпчилигимиз болаликни эслашни яхши кўрамиз, чунки бу ёқимли ҳис-туйғулар, яқинларимизнинг хотиралари ва қизиқарли воқеалар билан боғлиқ.

Аслида, хозирги ҳаётимиз иқтисодий жиҳатдан болалик давримиздагидан кўра яхшироқ. Шу постни ўқиётган 90 фоиз ёшлар хозир ўзининг ота онаси уни ёшида бўлган молиявий ҳолатидан кўра бойроқ. (Буни изоҳли сўровнома ўтказиб ҳам текширганмиз.) Лекин барибир ўша ялангоёқ болалигимизни соғинаверамиз. Аслида биз ўша ҳисларни соғинамиз

Ёш ва гўзал онангни тандир ёнида юзлари қизариб туриши, яхши ҳазил айтганингда дадангни бунга кулиши сени қувонтирган дамлар, абсолютно ҳеч қандай ташвишсиз чанг кўчаларда яланг оёқ каналга чўмилгани бориш, каналда чўмилиб, лабларинг кўкариб, суви қочган ёпган нон билан сувли помидорни ейиш, бозорга янги кийимлар олишга борганда шашликхонага кириб овқатланиш, уйга келиб янги кийимларни кийиб дунёдаги энг қувончли куним дейиш... Бундай ҳотиралар барчамизда жуда кўп. Биз уларни эслайверамиз.

Нега биз ўтмишга шунчалик боғланганмиз ва бу бизга нима беради?

Психологларнинг таъкидлашича, болаликни эслаш ўзлигимизни сақлашга, оила ва дўстлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга, стрессни енгишга ва ўз-ўзини ҳурмат қилишни оширишга ёрдам берар экан. Болаликдаги яхши хотираларни эслаганимизда, кайфиятимиз ва соғлигимизни яхшилайдиган ижобий ҳис-туйғуларни бошдан кечирамиз.

Аммо барча болалик хотиралари ҳам қувончли ва бахтли эмас. Баъзиларимиз болаликда руҳиятимиз ва хулқ-атворимизда из қолдирган травматик ҳодисаларни бошдан кечирган бўлишимиз мумкин. Бу хотиралар қўрқув, ғазаб ва жиззакиликка олиб келиши мумкин. Бундай ҳолда, ўтмишга эътибор қаратиш эмас, балки ҳис - туйғуларингизни тушунишга ва қийинчиликларни енгишга ёрдам берадиган мутахассисдан ёрдам сўраш муҳимдир.

Болаликни эслаш ҳаётимизнинг табиий ва фойдали қисмидир. Бу бизнинг шахсиятимизни, қадриятларимизни ва дунёқарашимизни шакллантиради. Аммо биз ўтмишда яшамаслигимиз керак, балки уни ҳозир ва келажак учун илҳом ва мотивация манбаи сифатида ишлатишимиз керак. Келинг, болалигимизни қадрлайлик, лекин бугун нима борлигини ва эртага бизни нима кутаётганини ҳам унутмайлик.

Мавзуга дойир тарқатма материал

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Россия Африкага нимани таклиф қиляпти ва у қандай мақсадларни кўзлайди?

Африка бу жаҳонниг глобал кучлари эътиборини тортадиган улкан салоҳиятга эга қитъадир. Россия ўз эътиборини Африкага қаратганининг асосий сабабларидан бири бу халқаро шерикликни диверсификация қилиш ва глобал майдондаги мавқеини қайтариш истагидир.

Украина кейси сабабли қаттиқ санкциялар қўлланилиши ортидан Ғарб билан ўзаро муносабатлари ҳар қачонгидан ҳам ёмонлашгач, Россия халқаро изоляция хавфидан чиқиш, янги бозорлар, ресурс манбалари ва иттифоқчиларни топиш заруратига дуч келди.

Шу ўринда айнан Африка Россия учун жозибадор мақсаддир, чунки у дунёдаги энг тез ривожланаётган минтақалардан бири, бой табиий ресурсларга эга, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларда овоз бериш ҳуқуқи бор бўлган 54 та давлатдан ташкил топган. Шунингдек, хавфсизлик ва ривожланиш соҳасида қўллаб-қувватлнишга муҳтож.

Ғарбнинг Африкада олиб борган колониал ва экспансион сиёсати ҳозирги Африка лидерларининг оталарини ёшлик даврларига тўғри келади. Бу колониализмдан қутулиш учун миллий озодлик ҳаракатларининг энг авж олган даври эса ҳозирги лидерларнинг ёшлиги даврига тўғри келади. Бунда ушбу лидерлар қандай парадигмалар орқали ўйлашлари ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга. Ўша даврларда Африкани мутлақ қўллаб қувватлаган давлат бу шубҳасиз СССР эди. Улар ҳозирги Россияни СССР нинг қонуний вориси ўлароқ кўриб, унга нисбатан симпатия билдиришади. Жуда кўплаб лидерлар, элита вакиллари ва албатта Африкада жуда катта мавқейга эга бўлган харбий класс вакиллари айнан СССР да таҳсил олишган.

Африка билан алоқаларини мустаҳкамлаш учун Россия турли формат ва механизмлардан фойдаланади. 2019 йилда Сочида биринчи Россия-Африка саммити бўлиб ўтди, унда Африканинг 43 та мамлакатларининг раҳбарлари иштирок этишган ва қиймати 12 миллиард доллардан ортиқ шартномалар имзоланган. Иккинчи саммит эса жорий йилнинг 27-28 июль кунлари Санкт-Петербургда ўтказилди.

Ушбу саммитнинг якуний ҳужжатида Россия ва Африка мамлакатлари бир томонлама санкцияларга қарши туришга, Африкани очарчилик хавфига олиб келадиган чекловларга қарши курашиш бўйича ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олдилар.

Россия кўп йиллардан бери Африкага имтиёзли кредитлар беради, қарзларини бекор қилади ва тарифларни пасайтиради. Бироқ, савдо ва инвестициялар бўйича Россия Хитой, АҚШ, Европа Иттифоқи, Ҳиндистон ва Туркия каби бошқа глобал ўйинчилардан анча орқада қолмоқда. Росстат маълумотларига кўра, 2020 йилда Россия ва Африка ўртасидаги савдо айланмаси 16,5 миллиард долларни ташкил этган. Таққослаш учун, 2020 йилда Хитой ва Африка ўртасидаги савдо айланмаси 192,7 миллиард долларга етган.

Хавфсизлик соҳасида Россия Африкага терроризм, экстремизм, қароқчилик, гиёҳванд моддалар савдоси ва бошқа таҳдидларга қарши курашда ёрдам кўрсатмоқда. Россия Африка мамлакатларига қурол ва ҳарбий техника етказиб беради, ҳарбий мутахассисларни тайёрлайди, қўшма машқлар ўтказади ва мудофаа масалалари бўйича маслаҳатлар беради.

Россиянинг Африкадаги ҳарбий мавжудлигининг энг ёрқин мисолларидан бири бу Марказий Африка Республикасидир. Бу ерда Россия 2018 йилдан бери исёнчиларга қарши курашда ҳукуматга ёрдам бериб келмоқда. Мамлакатда расмий ҳарбий мутахассислардан ташқари, Россия хукумати билан боғлиқ бўлган "Вагнер" ва "Редут" каби хусусий ҳарбий компаниялар ҳам ишлайди. БМТ маълумотларига кўра, МАР да 2 мингга яқин россиялик ёлланма аскар бор.

ЧВК Вагнер лидери Евгений Пригожиннинг ўлимидан кейин, барча Африка мамлакатларидаги ёлланма аскарлар ўрнини расмий Мудофаа вазирлигининг аскарлари эгаллаётганлиги хақида хабарлар келмоқда. Хусусан, Вагнер қўзғолонидан кейин радарлардан йўқолиб қолган генерал Суровикин ҳам Африкага юборилгани факт ўлароқ қабул қилинмоқда.

Хулоса қиладиган бўлсак, Африка Россия учун биринчи навбатда ўзининг бутун дунёда яккаланиб қолмаганини намойиш қилиш учун керак. Айнан ривожланмаган ва демократик тизимлар суст ишлайдиган минтақалар билан демократик мамлакатларга қарши туриш инсониятнинг азалий икки қутбга бўлиниши, оқ ва қора ўртасидаги дуалистик курашининг мантиқий давоми сифатида намоён бўлмоқда.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Киндер сюрприз ҳақида

Мен қизиқиб кузатадиган блогерлардан бири Файб кеча 90 йиллар ҳақида ишланган ўз хотиралари билан бўлишибди.

У айтяпти: "Чупа-чупс, стиморол сақичлар албатта жуда зўр эди. Аммо яна бир нарса бор эдики, агар сенда у бўлса ўзингни Форбс рўйҳатидаги миллиардерлар қаторида кўришинг мумкин, бу Киндер Сюрприз."

Мен ҳам ўша даврнинг боласи сифатида шу ерини эшитганда танамда чумолилар юргандай бўлди. Ҳақиқатдан ҳам Киндер бу гўё етишиб бўлмас орзу эди.

Дадам Тошкентдан опам иккаламизга биттадан Киндер опкеган кунини эслайман. Дунёда биздан хурсанд одам йўқ эди. Опамни шоколадини дарров очиб еганмиз, ўйинчоқларини йиғиб ҳайрат билан томоша қилганмиз. Ўзимникини бўлса анча кунлар очмай, асраб юрганман. Чунки менда Киндер борлиги ҳисси қандайдир самоуверенностьни оширармиди...

Ҳозирчи, ҳозир ҳар магазинга кирганда, уйга қайтаётганда болаларимга оволишим мумкин. Уларни жа ҳайратга ҳам солмайди бу. Бизга ўхшаб уни бир неча кунлар тугул 10 минут ҳам томоша қилиб ўтиришмайди.

Ҳозир балки шулар ўзимиздаям ишлаб чиқарилса керак. Ғалати жуда, икки авлод, икки давр... Фарқ эса тоғлар каби.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

“Пирамида” сериали бугун, 25 сентябрдан бошлаб эфирга узатилади

“Менинг юртим” телеканали ва “Panorama Fox” студияси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда криминал, детектив жанрда реал воқеаларга асосланган “Пирамида” сериалини тақдим этмоқда.

Ҳар хил қайнона-келин, хиёнат ва бошқа мазмундаги сериаллардан кўра мана шундай сериаллар инсонларга кўпроқ фойдали, назаримда. Турли молиявий фирибгарликларга қарши яхши иммунитет шакллантиради.

Сериални бугун, 25 сентябрдан бошлаб соат 21:30да “MY5” телаканалида томоша қилинг.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Аёл матоҳ эмас!

Бугун бир кўрсатувни томоша қилдим. Дўстларимиз аёллар муаммоларига бағишланган ҳужжатли фильмлардан иборат медиа лойиҳа бошлашибди. "Фурсат" лойиҳасининг илк сонида оилавий зўравонлик муаммоси экспертлар муҳокамаси ва реал қаҳрамон кечинмалари орқали ёритиб берилган.

Жамиятимизда оилавий зўравонлик оқибатида аёллар жабрланса ёки турмуш ўртоғи томонидан ўлдирилса, доимий таҳминлар, аёлни айблаш ҳолатлари урчийди: "Айб ўзида бўлган!", "Тилини тийса бўларди!", "Ўзи мажбур қилган!"

Лекин ҳеч ким ўйламайдики, кимгадир бошқанинг ҳаётини тугатишга ҳуқуқ берилмаган.

Билингки, жамиятда бир аёл ўлдирилса ёки оилавий низолар туфайли ўз жонига қасд қилса, бунда барчанинг айби бор. Шунчаки жараённинг томошабини бўлиш энг катта айб. Зўравонни оқлаш орқали айбдан халос бўлолмаймиз.

"Фурсат" лойиҳасининг кейинги сонларини ҳам кутиб қоламиз.

👉🎥 ТЎЛИҚ ВИДEОНИ КЎРИНГ

📌 Лойиҳанинг телеграм канали: @fursat_loyiha

Читать полностью…

Alimoff

Айтишларича, мактаблар ва болалар боғчаларига "Антиструмин" препаратини етказиб бериш бўйича соғлиқни сақлаш вазирлигининг миллиардлаб долларлик тендерида ғолиб бўлган SAMO МЧЖ таъсисчиларидан бири Нодир Юнусов хавфли жиноятчи сифатида халқаро қидирувда экан.

Уни ўта оғир жиноятлар одам савдоси, қуллар меҳнати, фирибгарлик, рекетчилик ва коррупцион ташкилотни яратишда айблаб АҚШ ва Interpol қидирмоқда.

ФҚБ маълумотларига кўра, 2005-2009 йилларда у бошқа ўзбеклар билан биргаликда 59 кишини қулликка олган, улардан 40 нафари қутқарилган. Ташкилот раҳбари Аброрхўжа Асқархўжаев ҳибсга олиниб Нодир Юнусов ва унинг шериклари қочган.

Миллат болаларини тақдирини бундай одамларни қўлига топширганлар жавоб беришлари керак.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Қандай қилиб айрим мамлакатлар бой давлатдан камбағаллик сари шўнғиши мумкин?

Шу кунларда пиёда сайрларимнинг хомийси америкалик молиявий журналист ва ёзувчи Майкл Льюиснинг "Бумеранг: Учинчи дунёга янги саёҳат" деб номланган китоби бўлиб турибди.

Так вот, ушбу китобда бир нечта давлатларнинг бойлик чўққисига чиқиб ундан даҳшатли юмалаб тушишлари ҳақида гап боради. Шундай давлатлардан бири бу Исландия.

Исландия бу жуда катта амбицияларга эга бўлган Европадаги кичик бир мамлакат. 2000-йилларнинг бошларида у ўз иқтисодиётини балиқчилик саноатидан молиявий майдонга айлантирди. Буни буквально тушуниш мумкин. Кечагина кема капитани бўлиб, ром ичиб, треска балиғини овлаб юрган йигитлар, бугун Брионидан костюмларни инжиғини кийиб, банк соҳасига ўта бошлашди.

Исландия банк тизими ўзининг юқори фоиз ставкалари ва либерал қонунчилиги билан мамлакатга хорижий инвесторлар ва омонатчиларни жалб қила бошлади. Исландия банклари мамлакат ташқарисида ҳам ўз фаолиятини кенгайтирдилар, Европа ва АҚШда ҳам активлар сотиб олиб, ЯИМга нисбатан дунёдаги енг йирик компаниялардан бирига айландилар. Бироқ, бу ўсиш барқарор эмас эди ва халқаро бозорлардан катта қарз олишга таянарди.

Йирик давлат компаниялари, хусусий инвесторларнинг миллиардларидан ташқари, Исландия иқтисодиётига ҳаттоки Оксфорд университети ҳам ўз пулларидан 50 милион доллар ётқизгани энг ҳайратланарлиси бўлди.

2008 йилда глобал молиявий инқироз бошланганда, Исландия банклари ўзларини қийин аҳволга солиб қўйишди. Уларнинг кредиторлари қарзларини тўлаш шартларини узайтиришдан бош тортдилар ва омонатчилар ўз пулларини банклардан олиб чиқишни бошладилар. Исландия ҳукумати эса банкларни қутқара олмади, чунки уларнинг қарз мажбуриятлари мамлакат ЯИМдан ўн баравар ошиқ эди. Мамлакатнинг учта асосий банки - Глитнир, Кауптинг ва Ландсбанклар 2008 йил октябр ойининг бир неча куни ичида банкрот бўлиб, Исландия молия тизимининг қулашига сабаб бўлди.

Ушбу қулаш Исландия иқтисодиёти ва аҳолиси учун жиддий оқибатларга олиб келди. Миллий валюта - Исландия кронасининг қиймати долларга нисбатан икки баравар арзонлади, бу инфляциянинг ошишига ва харид қобилиятининг пасайишига олиб келди. Кўпгина исландияликлар тўловга лаёқатсиз эдилар, чунки уларнинг ипотекалари чет эл валюталарига боғланганди. Ишсизлик 1% дан 9% гача кўтарилди. Икки йил ичида мамлакатда ЯИМ 10 фоизга камайди. Исландия тарихда халқаро валюта жамғармасидан ёрдам сўраган биринчи ривожланган мамлакат бўлди.

Исландиядаги молиявий инқироз ўз инерцияси билан сиёсий инқирозни ҳам келтириб чиқарди. Аҳоли қулаш оқибатларини олдини ололмайдиган ёки юмшата олмайдиган ҳукуматнинг ҳаракатларидан норозилигини билдирди. Оммавий норозилик намойишлари 2009 йил январ ойида Бош вазир Гейр Хорде ва бутун ҳукуматнинг истеъфосига олиб келди. Янги сайловларда сўллар, социал-демократ ва Яшиллар ғолиб бўлишди, улар биринчи аёл Бош вазир Йоханна Сигурдардоттир бошчилигида коалицион ҳукумат туздилар.

Янги ҳукумат иқтисодиётни ва жамоатчилик ишончини тиклашга қаратилган бир қатор ислоҳотларни амалга оширди. У прогрессив солиққа тортиш элементларини киритди, ижтимоий нафақаларни оширди, уй эгаларини банк даъволаридан ҳимоя қилди, молиявий тартибга солишни кучайтирди, туризм ва қайта тикланадиган энергия каби муқобил соҳаларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлади. Бундан ташқари, у фуқаролик жамияти иштирокида мамлакат Конституциясини қайта кўриб чиқиш жараёнини бошлади.

Ушбу чора-тадбирлар натижасида Исландия инқироздан чиқиб, ўсишга қайтишга муваффақ бўлди. 2011 йилда мамлакат ЯИМ 2,9% га, 2016 йилда еса 7,4% га ўсди. Ишсизлик 3% га тушди. Исландия кронаси бошқа валюталарга нисбатан мустаҳкамланди. Исландия, шунингдек, демократия, бахт, эркинлик ва тенглик кўрсаткичлари бўйича ўз ҳолатини яхшилади. Исландия қаттиқ тежамкорликка мурожаат қилмасдан ва ижтимоий адолатни сақлаган ҳолда молиявий инқирозни қандай енгиш мумкинлигига мисол бўла олди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Совуқ кунларда ис гази ёки газни сизиб чиқиши бутун дунё бўйлаб одамларнинг заҳарланиши ва ўлимига сабаб бўлади. Соғлиғингиз ва ҳаётингизни асраш учун куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш жараёнида хонадондаги газ плиталари, шамоллатиш тизими, иситиш қурилмалари ва дудбуронларни мунтазам текшириб туриш лозим.

Газ жиҳозларига сифатли техник хизмат кўрсатиш бўйича 1104 рақами ёки “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг 104 рақамли диспетчерлик бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ўзингиз ва яқинларингизни асранг!🫡

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Перфекционизм ҳақида

Сиз юқорида кўрган суратдан ғашингиз келяптими? Демак сизда перфекционизмнинг асоратлари бор.

Перфекционизм - бу сиз қилаётган ҳар бир нарсада мукаммалликка интилишдир. Агар бу сизга юқори натижаларга эришиш ва маҳоратингизни оширишга ёрдам берса, бу фойдали бўлиши мумкин. Аммо бу ортиқча стрессга, ўзингиздан норозиликка ва ёлғончи умидларга олиб келиши билан зарарли бўлиши ҳам мумкин.

Перфекционизмнинг сабаблари
турлича бўлади. Улардан баъзилари:

Сиздан ҳамиша мукаммалликни талаб қиладиган ва хатоларингизни танқид қиладиган ота-оналар, ўқитувчилар ёки жамиятнинг таъсири.

Муваффақиятизлик, рад этилиш ёки танқид қилинишдан қўрқиш, бу сизни хавф-хатарлардан қочишга ва доимо ўзингизни бошқалар билан солиштиришга мажбур қилади.

Ўзингизни паст баҳолайсиз, бу сизнинг кучли томонларингизни қадрлашга ва заиф томонларингизни тан олишга имкон бермайди.

Перфекционизмнинг баъзи салбий оқибатлари:

Бош оғриғи, уйқусизлик, депрессия ва бошқа психосоматик касалликларга олиб келиши мумкин бўлган сурункали стресс.

Бу сизга вазифаларни бошлаш ёки тугатишга тўсқинлик қилади, чунки сиз ўз наздингизда ўта мукаммал бўлмаган ишни топширишдан қўрқасиз.

Ўзингиздан ва ҳаётингиздан норозилик, бу сизнинг ишончингиз ва мотивациянгизга путур етказади.

Агар сиз перфекционизмни ўртача дозаларда ва тўғри сабабларга кўра ишлатсангиз у фойдали бўлиши ҳам мумкин.

Перфекционизмнинг баъзи ижобий томонлари:

Сизга мамнуният ва эътироф келтирадиган юқори сифатли иш.

Сизнинг имкониятларингизни кенгайтирадиган доимий ривожланиш ва машғулотлар.

"Базовый комплектация"нгизда қийинчиликларни енгишга ва муваффақиятга эришишга ёрдам берадиган қатъиятнинг борлиги, уни орттириш шарт эмас турли хатолар билан.

Бир пайтлар уйимизда турли усталар ишлаган, биттаси ўта перфекционист эди. Майда деталларигача кўзга кўринмайдиган ерларигача идеал қиларди. Жуда секин ишларди лек. Шу кунгача қиган ишини пулини бериб, хайдаворганман. Тугади. 😁

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Яна ўша мавзу: олий ўқув юртига киришда имтиёзлар! Фақат бу сафар муаммонинг инсоний қиёфаси бор: имтиёз қурбонлари – ёшлар адолатсизликдан кўзига ёш оляпти.

Айниқса қизларга ачиндим. "Мен ўғилдан ўтаман дердим. Шунча ҳаракат қилиб максимал балл олсам ҳам, грантга киролмадим. Ота-онамга 25 миллионлик зарар келтирдим. Ўзимдан нафратландим: шу баллни олганимдан, ҚИЗ БОЛА БЎЛИБ ТУҒИЛГАНИМДАН НАФРАТЛАНДИМ!", –деяпти бир қиз.

Чунки бу қиз-йигитларнинг давлат грантида ўқиш ҳуқуқи бошқа бир тоифа – "Темурбеклар мактаби" битирувчиларига имтиёз қилиб бериб юборилган. Бошқа тоифалардан фарқли равишда ушбу ҳамма шароитларга эга илғор мактаб битирувчилари оддий қишлоқ мактаби битирувчилари билан битта кураш майдонига ташланган.

"Қалампир.уз"нинг 189 балл тўплаб ҳам ЖИДУга тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган ёшларга тутган микрофони аччиқ реалликни намоён қилмоқда. Ёшлар жуда тушкун кайфиятда ва бу кайфият ўз тенгдошларига ҳам юқади, кенг тарқайди.

Ахир бу ёшлар! Мамлакатимиздаги энг катта қатлам. Уларнинг умидларини бу тарзда олиб қўйиш мумкин эмас. Бунинг ижтимоий-сиёсий оқибатларини катталар яхши тушунишса керак. Ушбу вазиятни ўрганинглар, ўзгартиринглар, ёшларга умидини қайтариб беринглар. Адолат қилинглар!

@shahnozxon

Читать полностью…

Alimoff

ЖБПТ да қанча пулингиз бор?

Саволни кўриб 😳🤑деб қолгандирсиз. Ҳеч эътибор берганмисиз ойликдан Жамғариб бориладиган пенсия таъминотига пул ушлаб қолишади. Ҳозир онангиз ёки отангизни ЖБПТ сида 20 йилдан бери анча пул йиғилиб қолган бўлиши мумкин. Ҳар ой ойликни 0.1% қисми шу жамғармага ўтади. Пенсага чиққандан кейин шу пуллар бирданига берилади. Кейин пенса олиб яшайверишади.

Так вот, Халқ банкини "Хазна" иловасида мана шу сумма қанча бўлганини бир кликда кўриш мумкин экан. Шу билан бирга, нафақа ёшига етганда сабезга, банкка бориб, очередда елпиниб пулимди бериш деб турмасдан, уйда кўк чойди ичиб ўтириб мана шу илова ёрдамида ўша ЖБПТ даги пулларни ечиб олиш мумкин экан.

Топширинглар🫡

Читать полностью…

Alimoff

Uzum Tezkor 30 дақиқада кафолатланган етказиб беришни ишга туширди

Uzum Tezkor тез етказиб бериш сервиси 30 дақиқада кафолатланган етказиб бериш билан севимли кафе ва ресторанлардан таом буюртма қилиш имкониятига эга бўлди. Сервис иловасида филтр пайдо бўлди, унда таомларни тез тайёрлашни таъминлайдиган ва курер йўл ҳаракати ҳолатини ҳисобга олган ҳолда буюртмани тезда етказиб бера оладиган муассасалар рўйхати динамик равишда янгиланади. Шунингдек, муассасаларнинг карталарида "30 дақиқалик кафолат" белгиси пайдо бўлади.

Сиз App Store ва Google Playda Uzum Tezkorни юклаб олиб, севимли ресторан ва кафелардан таом буюртма қилишингиз ва сервиснинг тезлиги ва сифатини баҳолашингиз мумкин.

👉Батафсил

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Forbes: Шавкат Мирзиёев - АҚШ ва Марказий Осиё ҳамкорлигидаги янги даврнинг архитектори

Forbes АҚШ президенти Жо Байденнинг янги геостратегик ташаббусида Ўзбекистон президентининг муҳим ролини таъкидлади.

Муаллиф Мелик Кайлан Forbes журналида яқинда чоп этилган мақоласида АҚШ президенти Жо Байденнинг янги геостратегик ташаббусини таҳлил қилиб, бу жараёнда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ролига алоҳида эътибор қаратди. 

Кайлан Мирзиёев минтақада бизнес, чегара ва савдо очилишини фаоллаштириб, Марказий Осиё мамлакатларини интеграциялаш ҳаракатларида марказий шахсга айланганини қайд этади. 

Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида шарқ ва ғарб, шимол ва жанубни боғловчи йирик транспорт марказига айланишга интилмоқда. 

Муаллиф 1974 йилда АҚШда қабул қилинган Жексон-Вэник тузатиши масаласига ҳам тўхталиб, унинг бекор қилиниши АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо алоқаларини нормаллаштиришга хизмат қилиши мумкинлигини таъкидлайди. 

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Бир йилдан сал камроқ вақт олдин Яндекс компаниясининг 2023 йилда Ўзбекистонда Дастурлаш мактабини очиш режалари ҳақида маълумот берилган эди ва бугун бу лойиҳа ҳақиқатга айланди

Дастур Тошкент шаҳридан 8-10-синф ўқувчилари учун бир йил давом етади. Мактабда таълим бепул бўлади. Лойиҳа Яндекс Go томонидан молиявий қўллаб-қувватланади.

Қабул қилиниш учун икки босқичдан ўтишингиз керак: тест ва суҳбат. Ҳаммаси ҳаволадаги шаклни тўлдиришдан бошланади: https://forms.yandex.ru/surveys/coding_school_uz/.

Шундан сўнг, сизга онлайн тест ҳаволаси бўлган хат келади, уни 21 сентябр, соат 23:00 гача топширишингиз керак бўлади. Муваффақиятли тестдан сўнг талабалар суҳбатга таклиф қилинади.

Мактаб битирувчилари ўқишни ИТ соҳасида давом еттириши мумкин, аммо Яндекс лицейида онлайн форматда.

Ҳозирги ёшлар учун жуда кўп имкониятлар очиқ, фақат улардан оқилона фойдаланиш керак холос! Ўз ҳаётини ИТ билан боғлашни хоҳлайдиган мактаб ўқувчиларига "от души" тавсия қилинади. Энг яхшилардан ўрганиш имкониятини қўлдан бой берманг!

Читать полностью…

Alimoff

Адолатни ўз қўлига олган она ҳақида

Ушбу видео реал тасвир. Ундаги шахс Марианна Бахмайер - жуда кўплаб одамларни ҳайратга солган ва ҳурматига сазовор бўлган аёл.

М. Бахмайер 1950 йилда Германияда туғилган. 1973 йилда у қизи Аннани дунёга келтиради, уни ёлғиз тарбиялай бошлайди. Аёл Любек шаҳрида буфетчи бўлиб ишлаган ва қизига яхши ҳаёт беришга ҳаракат қилган.

1980 йилда унинг ҳаёти барбод бўлди. Етти ёшли қизи Анна қўшни уйда яшовчи қассоб Клаус Грабовский томонидан ўғирлаб кетилган, зўрланган ва ўлдирилган. Грабовский олдин ҳам икки нафар вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик қилганликда айбланган ва ҳатто ихтиёрий кастрация қилдирган, аммо кейин гормон терапияси орқали яна ўз эркаклигини қайтарган...

Марианна бу адолатсизликни қабул қила олмади. У суд тизими Грабовскийни етарлича қаттиқ жазолай олмаслигини ҳис қилди. Қурол сотиб олиб, уни палтоси остига яширди. 1981 йил 6 март куни суд Мажлисига келди. Клаусни залга олиб киришганда, педофилга яқинлашди ва отиб ташлади. Грабовский тил тортмай ўлди.

Марианна Бахмайер дарҳол ҳибсга олиниб қотиллик ва ноқонуний қурол сақлашда айбланди. Унинг иши жамоатчиликнинг катта норозилигига сабаб бўлган. Жуда кўп одамлар уни қўллаб-қувватлаган ва у тўғри иш қилганига ишонишган. Уни ҳимоя қилиш учун имзо ва пуллар йиғилган. Бошқалар эса уни қоралаб, қонунни бузганини ва суд ваколатига путур етказганини айтиб унга қаттиқ жазо талаб қилишган.

1983 йилда Марианна Бахмайер олти йилга озодликдан маҳрум этилди. Уч йилдан сўнг озод қилинди. Қамоқдан чиққандан сўнг, у касалхонада ўлаётган одамларга ғамхўрлик қилиш билан шуғулланди. Марианна 1996 йилда 46 ёшида саратон касаллигидан вафот этди. Қизи Анна билан бир қабрга дафн этилган.

Марианна Бахмайер адолатсизликка ва боласини йўқотишга рози бўлмаган аёлнинг тимсолидир. У оналик севгиси қўрқув ва бўйсунишдан кучлироқ бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Унинг ҳикояси ҳали ҳам кўпчиликни ҳаяжонлантиради ва турли бахслар мавзусига айланади. Биз нима деймиз? Press F 🫡 дея оламиз холос.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Нима учун мафия ва уюшган жиноятчиликни буткул йўқ қилиб бўлмайди?

Олдиндан айтаман, бу аниқ жавоби бўлмаган жуда қийин савол. Болалик даврларимда телевидения орқали турли кўрсатувларда "Уюшган жиноятчиликка қарши кураш", "Наркотрафикка қарши кураш" каби ибораларни эшитсам, ўйлардим, қачонлардир шу кураш тугайди ва яхшилар ғалаба қозонади деб... Жуда бир примитив ўй, ҳа ёшболаларча.

Мафия нафақат жиноий ташкилот, балки илдизлари, тарихи, анъаналари ва таъсирига эга бўлган мураккаб ижтимоий тузилмадир. Мафияни йўқ қилиш қийин бўлган баъзи сабаблар қуйидагилар бўлиши мумкин:

Мафия гиёҳванд моддалар, қурол-яроқ, қимор ўйинлари, жинсий ҳизматлар ва бошқа оддий фуқаролар учун ноқонуний бўлган хизматлар ва товарларни тақдим этади. Бу мафия учун талаб ва фойдани ташкил қилса, мижозларда содиқлик ва қарамликни келтириб чиқаради.

Ривожланган давлатларда ҳам мафия ўз фойдаси учун сиёсат, бизнес, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд тизими билан мустаҳкам алоқаларни ушлайди. Мафия ўз ресурслари ва таъсиридан пора бериш, шантаж қилиш, таҳдид қилиш ёки унга қаршилик кўрсатишга уринаётганларни йўқотиш учун фойдаланиши мумкин. Мафия, шунингдек, унинг манфаатларини ҳимоя қиладиган ёки унинг жиноятларига кўз юмадиган баъзи номзодлар ёки партияларни молиялаштириши ёки қўллаб-қувватлаши мумкин. "It's not personal. It's just business "

Мафия садоқат, бирдамлик, сукунат ва қасос тамойиллари асосига қурилган. Мафия аъзолари хиёнат қилмасликка ва ҳокимиятга ишламасликка қасам ичишади. Шунингдек, улар ўз оилалари ёки ташкилотлари учун ўз ҳаётларини ёки эркинликларини қурбон қилишга тайёр. Бу мафияни жуда зичлашган ташкилотга айлантириб, унга ичкаридан кириб бориш ёки йўқ қилишни қийинлаштиради.

Мафия доимий равишда ўз ривожланиши ва кенгайиши учун янги имкониятлар ва бозорларни излайди. Мафия ўз мавқеини мустаҳкамлаш ва даромадини ошириш учун янги технологиялар, глобаллашув, миграция, коррупция ёки инқирозлардан фойдаланиши мумкин. Мафия вазият ва шароитга қараб ўз тузилишини, стратегиясини ёки тактикасини ҳам ўзгартириши мумкин. Жуда кўплаб давлатлардаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бундай ривожланиш мусобақасида ортда қолиб кетиши мумкин.

Хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, мафия уни курашларга чидамли қиладиган кўплаб сабаб ва омилларга эга бўлган ҳодисадир. Мафияга самарали қарши туриш учун нафақат ҳуқуқий ва полиция чораларини, балки ижтимоий, иқтисодий ва маданий ислоҳотларни ҳам ўз ичига олган комплекс ва тизимли ёндашувлар зарур. Зеро, жамиятни тоза бўлиши учун керак бўладиган ягона нарса бу тўғри ва ҳалол қарашлар асосига қурилган миялардир.

Сўнгги пайтларда ушбу мавзуга дойир ўқиган китобларим рўйҳатини қолдираман:

Roberto Saviano "Zero Zero Zero"
Tom Wainwright "Narconomics: How to Run a Drug Cartel"
Николай Модестов "Москва бандитская"
Гай Гульотта, Джефф Лин "Кокаиновые короли"

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

💥 СҚБ ва Mastercard "Оташин совғалар" акциясини бошлади!

15 сентябрдан 15 декабргача исталган турдаги харидлар учун тўловни СҚБнинг Mastercard картаси орқали амалга оширинг ва "Оташин совғалар" иштирокчиси бўлинг!

❓Қандай қилиб қатнашса бўлади:
✅ СҚБнинг Mastercard картаси орқали умумий қиймати 10 АҚШ доллари ёки миллий валютадаги эквивалентда савдо терминалларида ёки онлайн тарзда 3 та тўловни амалга оширинг.

3 ой давомида 15 та совғадан иборат 3 та тўплам ютуққа қўйилади: iPhone 14 Pro Max смартфонлари, тилла тақинчоқларни харид қилишга 10 000 000 сўмлик совға сертификатлари, Sony PlayStation 5 ўйин приставкалари.

Акция ғолиблари SQBUZ Instagram саҳифасида жонли эфирда аниқланади.

СҚБ Mastercard картангиз йўқми? У ҳолда банк офисига мурожаат қилишга шошилинг!

Реклама

Читать полностью…
Подписаться на канал