#ШГКМ #UzGTL
#Ёшлар_форуми
Шаҳрисабз туманидаги Лочин оромгоҳида бўлиб ўтаётган "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ ҳамда "Uzbekistan GTL" МЧЖ ёшлари иштирокида "ЁШЛАР 2024. ҒОЯЛАР ВАҚТИ" нефт-газ ёшлари форумига вилоят ҳокими Муротжон Азимов ва бир гуруҳ маданият вакиллари ташриф буюрди.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
“Ўзбекнефтегаз” АЖ Бошқарув раиси Баҳодир Сидиқов Ўзбекистон енгил атлетика федерациясига раис этиб сайланди
———
Председатель Правления АО «Узбекнефтегаз» Баходир Сидиков избран Председателем Федерации Легкой Атлетики Узбекистана
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
✔️ "Uzbekistan Energy Week" konferensiyalariga delegat sifatida roʻyxatdan oʻting va ilgʻor texnologiyalar va sanoat strategiyalaridagi energetika innovatsiyalari olamiga qo’shiling!
📍INTERNATIONAL HOTEL TASHKENT, O'zbekiston.
Roʻyxatdan oʻtish https://energyforum.uz/uz/forma-zaprosa
+998712051414
__
✔️ Зарегистрируйтесь в качестве делегата на конференции "Uzbekistan Energy Week" и окунитесь в мир инноваций в энергетике, где вас ждут знания о передовых технологиях и стратегиях отрасли!
📍Место проведения: INTERNATIONAL HOTEL TASHKENT, Узбекистан.
Регистрация https://energyforum.uz/ru/forma-zaprosa +998712051414
Bilimli abituriyentlar uchun ham zo‘r yangilik!
Endilikda muayyan bir yo‘nalishga ajratilgan davlat granti doirasida yuqori ball to‘plagan abituriyent, tanlagan oliy ta’lim muassasasidan qat’i nazar, davlat grantiga tavsiya etiladi. Ya’ni, yuqori ball olgan yoshlar o‘qishga kirmay qolmaydi.
Avvallari ayrim abituriyentlar yuqori ball to‘plasa-da, topshirgan oliygohining kvotasi soniga qarab, o‘qishga kirolmay qolar edi. Masalan, qaysidir OTMda bitta yo‘nalishda 90 ball olgan abituriyent grantga o‘qishga kirar, boshqa OTMda esa xuddi shu yo‘nalishda 160 ball olgan abituriyent o‘qishdan yiqilar edi.
Endi davlat grantlari iqtidorlilarga, yuqori ball olganlarga yo‘naltiriladi.
👉 @xushnudbek 👈
😎 "Uzbekistan GTL" MChJda 28 aprel — “Butunjahon mehnatni muhofaza qilish kuni”ga bag‘ishlangan tadbir bo‘lib o‘tdi
Batafsil
———
😎 ООО "Uzbekistan GTL" провело мероприятие, посвященное Всемирному дню охраны труда, который отмечается 28 апреля
Подробнее
———
😎 Uzbekistan GTL LLC hosted an event dedicated to the World Day for Safety and Health at Work, celebrated on April 28th
Read more
———
Bizni kuzating⬇️
💬Telegram | 🌐Website
👍YouTube | 😉LinkedIn
👨Facebook | 📹Instagram
OOO LUKOIL Uzbekistan Operating Company
Веб-сайт:
lukoil-international.uz
Lukoil'га резюме топшириш учун линк: https://lukoil.ru/Company/Career/Vacancies
Резюмеларни қабул қилувчи Э-маил:
resume-uz@lukoil-international.uz
Э-маил:
uzbekistan@lukoil-international.uz
Телефон:
+998781404040
+998781404041
Манзил: 100027, Тошкент шаҳри. Олмазор, 1A
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
⚡️ «Energetika, energiya tejash, atom energetikasi, muqobil energiya manbalari» – #Power Uzbekistan 2024” 17-xalqaro koʻrgazmasiga roʻyxatdan oʻting va onlayn beyjni qo'lga kiriting.
✅ Ko'rgazmaning asosiy bo'limlari:
Energetika va elektrotexnika
Energiyani tejash texnologiyalari
Qayta tiklanadigan va muqobil energiya manbalari
Generatorlar
Kabel va sim mahsulotlari
🌎 14 mamlakatdan 150 dan ortiq kompaniyalar
🗓 2024 yil 14-16 may
📍MKK “O‘zekspomarkaz”, pavilyonlar № 3. 4, zallar Atrium 1, 2
❗️Roʻyxatdan oʻtish havola orqali 👉 https://bit.ly/PU_uz_reg
__
⚡️ Зарегистрируйтесь и получите бейдж на 17-ю Международную выставку «Энергетика, энергосбережение, атомная энергетика, альтернативные источники энергии – #Power Uzbekistan 2024»
✅ Основные разделы выставки:
Энергетика и электротехника
Энергосберегающие технологии
Возобновляемые и альтернативные источники энергии
Генераторы
Кабельно-проводниковая продукция
🌎 150+ компаний из 14 стран
🗓14-16 мая 2024
📍НВК “Узэкспоцентр”, павильоны № 3. 4, залы Атриум 1, 2
❗️Регистрация по ссылке 👉 https://bit.ly/PU_ru_reg
#GTL_kundaligi
😎 GTL kundaligi loyihasi bu galgi qahramoni Jamiyatning bilimli, yosh va malakali mutaxassislaridan biri, Avtomatlashtirish bo'limining Ishlab chiqarishni nazorat qilish tizimi muhandisi Malikov Shoxzodjon Abdirashid o'g'li
👉 Video
Bizni kuzating ⬇️
💬Telegram | 🌐Website
👍YouTube | 😉LinkedIn
👨Facebook | 📹Instagram
⚡️Бугун охирги кун, 3 соатдан кам вақт қолди.
Шартнома шартларига кўра 1 майга қадар тўлов қилган ҳақдор абонентларга 2 ой муддат мобайнида электр энергияси ва табиий газ учун эски тариф қоидалари амал қилади.
Масалан, сиз электр энергияси учун 30 апрель санаси 23:59 га қадар 1 миллион 100 минг сўм тўлаб қўйсангиз ва май ва июнь ойларида 1000 кВт·соат электр энергияси ёқсангиз, сизнинг шахсий ҳисоб рақамингиздан 200 кВт·соат учун 59 минг сўм (295 сўмдан), 800 кВт·соат учун эса 472 минг сўм (590 сўмдан), жами 531 минг сўм ечиб олинади.
Агарда, 1 майдан кейин тўлов қилсаниз ва масалан 1000кВт.соат соат ишлатсангиз, 200кВт.соат учун 450 сўмдан 90 минг сўм, 800кВт.соат учун 900 сўмдан 720 минг сўм жами 790 минг сўм тўлов қиласиз. Газ ҳам худди шу тартибда.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#Ёшлар_куни #Экскурсия
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув раиси ташаббуси билан тизим ташкилотларида фаолият олиб борувчи ёшлардан иборат делегациясия учун йил давомида "Ёшлар куни" ташкил этилиши ва ушбу кунларда Жамиятдаги ишлаб чиқариш корхонлари ва бошқармаларга экскурсиялар уюштириб борилиши ташкил этилган.
"Ёшлар куни" доирасида дастлабки куннинг биринчи ярмида Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлиб Бошқарма тарихи ҳақида маълумотларга эга бўлдик, куннинг иккинчи ярмида Бошқармага қарашли "Сомонтепа" ва "Жанубий Ўртабулоқ" сиқув компрессор станцияларига ташриф буюрдик ҳамда станция, унда яратилган шароитлар ва станциянинг фавқулодда ҳолатларга тайёргарлиги ҳақида таништирилдик, шунингдек, 35 йил ушбу бошқармада фаолият олиб борган ходимнинг нафақага кузатилишига гувоҳ бўлдик. Иккинчи кун ёшлар делегацияси учун “Абул-Муин Насафий”, “Хўжа Абдуллоҳ ибн Муборак Ал-Марвазий” зиёратгоҳлари, шунингдек “Султон Мир Ҳайдар” масжидига сайёҳат уюштирилди.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Энди "метанзаправкалар” қайси бири, қаерда ишлаётганини 24 соат давомида кўриш мумкин бўлган мобил илова ишга туширилади.
“Ҳудудгазтаъминот” томонидан ишлаб чиқилаётган ушбу илова орқали қаерда, қанақа тиқилинч борлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам онлайн тарзда узатилади. “Ҳудудгазтаъминот” тасарруфида бутун бугунги кунда республика бўйича 1329 та "метанзаправка" бўлиб, компания билан шартнома тузган барча шохобчалар иловага киритилади.
Пс: Бўларкан-ку. Буни бензин заправкаларда ҳам йўлга қўйиш керакми, нима дейсиз? Масалан, қаерда АИ-80 бор, қаерда фақат АИ-98 қолган, шуларни кўрсатиб турувчи.
Буни айнан давлат қилиши шарт эмас, қайсидир дастурчи бу дастурни қилсин ва маълум тўлов эвазига ушбу дастурга заправкалар томонидан киритиб турилган янгиланишлар онлайн равишда реал вақтда барча дастур фойдаланувчиларига кўриниб турсин. Давлат эса буни барча заправкалар учун мажбурий қилиб, назоратга олсин. Масаланда, бу шунчаки таклиф, балки бошқа йўллари ҳам бордир.
Дастурчилар, ўйлаб кўризлар, мана сизлар учун тайёр бизнес режа))
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
«Метан-шохобчаларда газ нархи 1 майдан ошмайди» – Энергетика вазирлиги масъули
2024-йил 30-март куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 173-сонли қарори билан 2024-йил 1-июнгача "метанзаправка"ларда табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи бир куб метр учун 3 350 сўм қилиб белгиланди (олдин 3250 сўм эди).
Газ нархини ноқонуний равишда оширганларга қатъий чоралар кўрилиши белгиланган. Агар қонун бузилиш ҳолатларига дуч келсангиз қуйидаги ишонч телефонлари орқали хабар беринг:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси - 1007;
Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси - 712000286
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Энергетика бўйича қабул қилинган қарордан сўнг кўпчилик тўлов бўйича турли тушунмовчиликлар билан саволлар ёзмоқда. Келинг қарорни ўзини эмас, тўлов тизими хақида гаплашсак, қарор қабул қилиниб бўлинган, уни оқлаб-кўклаб-қоралаб комментларда тортишиш фойдасиз.
Энди баъзи саволларга тўхталиб ўтсам.
"Энди бир ой давомида 200 киловатт·соат электр энергияси ишлатсам, бунинг учун 450 сўмдан жами 90 минг сўм тўлайман, лекин ҳатто 201 киловатт·соат свет ёқсам ҳам, 201 квт.соатнинг ҳаммасига 900 сўмдан жами 180 минг 900 сўм тўлар эканман-да", деб ёзишмоқда.
Бу хато фикр.
Агар сиз ой давомида 201 киловатт·соат электр энергияси истеъмол қилсангиз, унинг 200 киловатт·соати учун 450 сўмдан, фақат базавий нормадан ортиқча ишлатилган 1 киловатт·соат учун 900 сўм пул тўлайсиз.
Яна бир мисол: 320 киловатт·соат электр энергияси истеъмол қилсангиз 200 квт.соат учун 450 сўмдан, 200квт.соатдан ортиқча қисми 120квт.соат учун 900 сўмдан пул тўлайсиз, шунда жами: 200×450+120×900= 198000 сўм.
Агар 1000квт.соатдан ортиқ ишлатсангиз, масалан, 1240квт.соат сиз, 200квт.соат учун 450 сўмдан, 800квт.соат учун 900 сўмдан, 240 квт.соат учун 1350 сўмдан ва ҳаказо шу тартибда ҳисоб-китоб қилинади.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Ҳурматли барча профессионал ва ҳаваскор блогерлар, влогерлар ва мобилографлар.
«"Ўзбекнефтгаз" АЖ хақида нима биласиз?» мавзусида очиқ видеотанлов эълон қилинди.
Иштирок этинг ва қимматбаҳо совғалардан бирига эга бўлинг.
Батафсил шартлар, видеода.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#Live
Айни дамда, "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда "Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз! деб номланган Наврўз сайли байрам тадбири бўлиб ўтмоқда
Ps: Наврўз байрами бу йил Рўзаи - Рамазон ойига тўғри келиши муносабати билан айни вақтда ўтказилмоқда.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#UzGTL #ШГКМ
#Ёшлар_форуми
Айна дамда Шаҳрисабз туманида жойлашган "Лочин" оромгоҳида "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ ҳамда "Uzbekistan GTL" МЧЖ ёшлари иштирокида "ЁШЛАР 2024. ҒОЯЛАР ВАҚТИ" нефт-газ ёшлари форуми бўлиб ўтмоқда.
Форумнинг дастлабки кунида "Раҳбар ва ёшлар учрашуви" ҳамда "Заковат" интеллектуал ўйинлари бўлиб ўтди. Бугун куннинг биринчи ярмида Корхона раҳбарлари ҳамда форум иштирокчилари билан биргаликда "Корхонам равнақига ўз ҳиссамни қўшаман" мавзусида семинар тренинглар бўлиб ўтди. Шунингдек, 4 кун давом этадиган форум давомида спортнинг футбол, волейбол, шахмат, шашка ва киберспорт турлари бўйича мусобоқалар ўтказилиши ҳамда маданият вакиллари билан учрашувлар режалаштирилган.
Бугун форумнинг иккинчи куни, буни ҳақиқий дўстлик форуми дейиш мумкин, шахсан ўзим кўплаб дўстлар орттирим, семинар тренингда эса кўплар қатори тенгқур ёшларимизнинг турли ғоя ва фикрлар билан танишдим. Бир сўз билан айтганда форум таассуротларга бой, қизиқарли ва аъло даражада ўтяпти.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
9-may - Xotira va qadrlash kuni!
9 мая - День памяти и почестей!
May 9 – Day of Remembrance and Honor!
#UzGTL_photos | #Foto
😎 GTL Sintetik yoqilgʻi mahsulotlarni yuklash jarayonidan fotolavhalar
———
😎 Фотографии процесса отгрузки синтетических топливных продуктов GTL
———
😎 Photos of shipment of GTL Synthetic Fuel Products
———
Bizni kuzating ⬇️
💬Telegram | 🌐Website
👍YouTube | 😉LinkedIn
👨Facebook | 📹Instagram
Энди давлат гранти 4 йилга битта талабага эмас, балки ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланади.
Читать полностью…📢 «O’zbekiston neft va gazi – #OGU 2024» 26- Xalqaro ko’rgazmasiga onlayn ro‘yxatdan o‘tish boshlandi!
✅ 21 mamlakatdan 100 dan ortiq kompaniya o’z ishtirokini tasdiqladi! Neft va gaz sanoatining yetakchi tadbirida ishtirok etish va eng so‘nggi yangiliklarni bevosita mutaxassislardan o‘rganish imkoniyatini qo‘ldan boy bermang.
🗓 2024-yil 14-16-may,
📍 “O‘zekspomarkaz” MKK, 1 va 2-pavilyonlar, zal Atrium 1
‼️ Ko'rgazmaga hoziroq ro'yxatdan o'ting: https://bit.ly/OGU_uz_reg
____
📢 Открыта онлайн регистрация на 26-ю Международную выставку «Нефть и Газ Узбекистана - #OGU 2024»
✅ Более 100 компаний из 21 страны уже подтвердили своё участие! Не упустите возможность посетить ведущее событие в нефтегазовой отрасли и узнать последние новинки напрямую от экспертов.
🗓 Даты проведения: 14-16 мая 2024 года,
📍 Место проведения: НВК "Узэкспоцентр", павильоны №1 и №2, зал Атриум 1
‼️Зарегистрируйтесь на выставку сейчас https://bit.ly/OGU_ru_reg
| Instagram |Linkedin |Facebook
Каталитик крекинг
Каталитик крекинг - нефтни чуқур қайта ишлашни таъминловчи энг муҳим жараёнлардан биридир. | YouTube
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
📚 Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш
З.У.Суннатов
Э.С.Мирзаев
Т.Т.Муминов
💠Китоб қуйида келтирилган 13 бобдан иборат бўлиб, 130 дан ортиқ мавзулар қамраб олинган
1.Қудуқларни қуриш ҳақида тушунча
2.Нефть ва газ қудуқларини бурғилашни геологик шароитлари
3.Тоғ жинсини емирувчи асбоблар
4.Ер усти жиҳозлари
5.Қудуқларни бурғилаш усуллари
6.Бурғилаш тизмаси
7.Қудуқни ювиш ва ювувчи суюқликлар
8.Қудуқларни бурғилаш жараёнидаги мушкулотлар
9.Бурғилаш режими
10.Қудуқларнинг қийшайиши
11.Маҳсулдор қатламларни очиш
12.Қудуқларни мустаҳкамлаш
13.Бурғилаш ишларини бошқариш
Тавсия қиламан, яхши китоб, ўқинг, дўстларингизга ҳам юборинг.
✅ Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Diqqat, tanlov!
Energetika vazirligi nogironligi bo‘lgan shaxslar uchun quyidagi vakant lavozimlarga ochiq mustaqil tanlov e’lon qiladi:
➖“Issiqlik elektr stansiyalari” AJ, “Muborak IEM” filiali loyihalarni tashkillashtirish va amalga oshirish guruhi tarjimoni;
➖“Issiqlik elektr stansiyalari” AJ, “Toshkent IEM” filiali 1-toifali texnigi;
➖“Issiqlik elektr stansiyalari” AJ, “Toshkent IEM” filiali ishlab chiqarish xonalari farroshi;
➖“Issiqlik elektr stansiyalari” AJ, “To‘raqo‘rg‘on IES” filiali, kimyoviy tahlil laboranti;
➖“O‘ztransgaz” AJ, Shimoliy So‘х gazni yer ostida saqlash inshooti bog‘boni.
Arizalar 2024-yil 30-aprel kuni soat 23:59 gacha qabul qilinadi.
▪️Tanlovda ishtirok etish uchun nomzodlar Davlat fuqarolik xizmatchilari vakant lavozimlarining yagona ochiq portali orqali ro‘yxatdan o‘tishlari, vakant lavozimga so‘ralgan hujjatlarni elektron shaklda taqdim etishlari zarur.
▪️Hujjatlarni elektron yuborish tartibi bo‘yicha videoqo‘llanma.
▪️Yagona identifikatsiya tizimi — id.egov.uz'dan ro‘yxatdan o‘tish bo‘yicha videoqo‘llanma.
▪️Murojaat uchun bot — @vacancy_argos_bot
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Бу энергия ресусрлари қайта тикланмайдиган ресуср ҳисобланади, буни тежаб-тергаш ва кейинги авлодга қолдириш сиз билан бизнинг бурчимиздир!
Энергетика тизими масъуллари хусусан, "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси ўринбосари Рустам Шеров, Жамият департамент бошлиғи Искандер Аҳаев ва "Ҳудудгазтаъминот" АЖ Бошқарма бошлиғи Турғунбой Бекназаровлар "Энергетика тармоқларида бозор механизмларини жорий этиш" юзасидан чиқарилган қарор бўйича ОАВда чиқиш қилиб, унинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунча беришибди.
Кўришни тавсия қиламан, жуда яхши суҳбат ва тушунтириш бўлибди.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 85%и табиий газ ёқилиши натижасида ишлаб чиқарилади. Айтингчи, 35-40 йилдан сўнг аниқланган табиий газ захиралари тугагач, ўша вақтга бориб, бундан икки ҳисса ошган энергия истеъмолини қоплаш учун нима қиламиз, ёқай десак табиий газимиз бўлмаса, сотиб олайлик десак сотишмаса ёки ўта даражада қиммат бўлса.
35-40 йилдан кейинги Ўзбекистон энергетика тизимини қандай тасаввур қиласиз? У кунлар келса кўрамиз, янги конлар чиқиб қолар, балки осмондан нефть ёғилиб қолар деган гапларни йиғиштириб, табиий газ захиралари тугади, хўш, бу тизим қандай бўлади, конкрет фикрларингизни ёзиб қолдиринг. Масалан, Юқори эффектли қуёш панелларига ўтамиз, арзон водород ёқилғиси ишлаб чиқариш йўлларини ўйлаб топамиз, шамол генераторларига ёки АЭСга ўтамиз ва ҳаказо.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
MTO Газ Кимё Мажмуаси бакалавр ва магистратура талабалари учун амалиёт дастурини эълон қилади
Ушбу резюмени тўлдиринг ва intern@uzmto.com электрон почта манзилига юборинг.
Батафсил: intern.uzmto.com
Илтимос, бу дастур бўйича фақатгина талабалар резюме юборсин!!!
Қабул кунининг охирги муддати (deadline) 30.04.2024
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#Tashrif
“S&P Global Ratings” vakillari zavodlar faoliyatini o‘rgandi
O‘zbekistonga tashrif buyurgan “S&P Global Ratings” agentligi vakillari “Uzbekistan GTL" zavodi va Sho‘rtan gaz kimyo majmuasida bo‘lishdi.
uzbekneftegaz_ung_lot/tYMuh0c83bf">Batafsil
___
Представители «S&P Global Ratings» изучили деятельность заводов
Прибывшие в Узбекистан представители агентства «S&P Global Ratings» посетили завод «Uzbekistan GTL» и Шуртанский газохимический комплекс.
uzbekneftegaz_ung_ru/Pw3ggxKzsAe">Подробно
👇Bizni kuzating:
web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook
Нархлар оширилиши ва ижтимоий норманинг ўрнатилиши ҳақида қарор қабул қилинаётганда устида туриб, ойлик нормани 200 квт.соат қилиб ўрнатамиз, нархларини эса шунчадан қиламиз деб турганим йўқ (комментларда худди нархларни мен оширгандек ёзибсизлар🙂). Балки 200 квт.соат ростдан ҳам етарли эмасдир, яни Энергетика вазирлиги томонидан келтирилган 75-80% аҳоли 200квт.соатдан кам ишлатиши ҳақидаги статистика хатодир, лекин Вазирлик бу рақамни осмондан олмайди, тўғри бўлиши керак. Балки бу қарордан норози бўлаётганлар 200квт.соатдан кўп ишлатувчи 20-25% аҳоли қатлами орасига кирар.
Шуни сизларга тушунтирмоқчи бўлдимки, бирор ишлаб чиқариш корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот нархи йиллаб, сурункали равишда оширилмасдан келиши ўша корхонанинг дастлаб, орқага қадам ташлаб боришига, сўнг, зарарига ишлашига, бу эса ўз навбатида қурилмаларнинг янгиланмасдан қолаверишига, ходимлар ойлик маошларининг тушиб кетишига ва алал оқибат ўша корхонанинг тугатилишига олиб келади. Нархларнинг ошиб боришини эса табиий қабул қилиш керак.
Позициям шуки, ижтимоий норманинг ўрнатилишини қўллаб-қувватлайман ва бу норма миқдори аҳолининг камида 80%ининг ўртача ойлик электр энергияси сарфидан келиб чиқиб белгиланиши тарафдориман, бу ижтимоий норма неччи квт.соат бўлишидан қатий назар, у норма хоҳ 100кв.соат бўлсин, хоҳ 1000квт.соат бўлсин, фарқи йўқ. Муҳими ижтимоий норма ўрнатилсин.
Ана энди сизларга нима демоқчилигимни, нимани тушунтирмоқчи бўлганимни ва қайси тарафда эканлигимни яхши англадингиз деб ўйлайман.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz