🌿Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
🌿Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
🌸🌿💐 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.🌸🌿💐
🌸🌸🌸Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!🌸🌸🌸
🌿Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
🌿 Албатта 🌸🌸🌸Эслатиш мўъминларга манфаат берур.🌸🌸🌸
🌿ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👇👇👇
Каналга аъзо бўлиш: /channel/nasihatuz
#Эслатма
✅АГАР БИЛМАСАНГИЗ АҲЛИ ЗИКРЛАРДАН СЎРАНГ! ✅
✔️Дунёдаги энг бахтли кишилар ким?
✔️Берилмайдиган саволлар бор...
✔️Билмаслик айб эмас, аммо билишга интилиш керак
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов суҳбатларидан
САҲОБАЛАР ТАЪРИФИЎзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
🌐Facebook 🌐Instagram
😎zayniddindomla?si=sTQ2V_H_L6Y_tFaI">YouTube 🌐 zayniddin_domla?_r=1&_d=ec0ldlk0j7lgcj&sec_uid=MS4wLjABAAAA0IM1iTWxtEZa_8ouUgujy4JRk41RIwz8CbYY2NSr0b7Ypf-97Hm9o8Nwis-DD1vh&share_author_id=7388878291006915616&sharer_language=ru&source=h5_m&u_code=ef3j29520h9j08&ug_btm=b8727,b0&social_share_type=4&utm_source=copy&sec_user_id=MS4wLjABAAAA0IM1iTWxtEZa_8ouUgujy4JRk41RIwz8CbYY2NSr0b7Ypf-97Hm9o8Nwis-DD1vh&tt_from=copy&utm_medium=ios&utm_campaign=client_share&enable_checksum=1&user_id=7388878291006915616&share_link_id=45D2C6F1-AD4D-4EB6-ABB6-1A307D6A0DF3&share_app_id=1233">TikTok
✅ Улашинг | /channel/shoshhanafiy
Ғам-ғуссага не ҳожат
Иброҳим Адҳам раҳматуллоҳи алайҳ қайғу билан сўзлаётган одам олдидан ўтиб қолди.
У зот: «Эй фалончи, мен мендан сўрайдиган уч нарсага жавоб бер», деди. У киши: «Хўп», деди.
Иброҳим Адҳам: «Коинотда Аллоҳ хоҳламаган бирон нарса содир бўладими?» деди.
У киши: «Йўқ», деди.
Иброҳим Адҳам: «Унинг учун жидди жаҳд қилганингда Аллоҳ сенга тақдир этган ризқдан бирон нарса камаядими?» деб сўради.
У киши: «Йўқ», деди.
Иброҳим Адҳам: «Сенга Аллоҳ таоло ёзган ажалидан бир лаҳза камаядими?» деди.
У киши: «Йўқ», деди.
Иброҳим Адҳам: «Шундай экан, ғам-ғуссага не ҳожат?» деди.
@mehrob_uz
Шавкат Мирзиёев: Энг катта мактаб, энг катта тарбия – тарихнинг ўзи
31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни. Шу муносабат билан Шаҳидлар хотираси хиёбонига давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, зиёлилар йиғилди.
🖥 Батафсил
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Ҳадис дарслари (12-дарс).
Суннат саҳобалар истилоҳида.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган нарсаларнинг фақатгина шаръий ҳукмга тегишлиларини Суннат деб, бошқаларини Суннат демаслик саҳобаи киромлар ва тобеъинларнинг одатлари бўлган.
Яъни улар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган нарсаларнинг барча мусулмонлар ҳам амал қилишлари лозим бўлган қисминигина Суннат деб атаганлар.
Мана шу тақсимга биноан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган амаллар ва гап-сўзлар суннат ва суннат бўлмаган қисмга бўлинган. Суннатига мусулмонлар эргашишлари лозим бўлган. Суннат бўлмаганига эса мусулмонлар оммасининг эргашиши лозим ҳисобланмаган.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи «Муснад» китобларида келтирган ривоятда Абу Туфайл розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтади:
«Мен Ибн Аббосга:
«Сенинг қавминг «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Байт(уллоҳ)ни рамл (паҳлавон юриш) ила тавоф қилганлар ва бу суннатдир», дейишмоқда?» дедим.
«Ҳам рост, ҳам ёлғон айтишибди», деди у.
«Ҳам рост, ҳам ёлғон айтишибди, деганинг нимаси?» дедим.
«Рост айтганлари – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Байтни рамл қилганлари. Ёлғон айтганлари – бу ишнинг суннат экани. Қурайшликлар Ҳудайбия замонида: «Муҳаммад ва унинг саҳобаларини тек қўйинглар, ҳайвонларга тушадиган қуртларга ўхшаб ўлиб кетсинлар», дейишди. У зот улар билан саҳобалари ила келгуси йили келишлари ва Маккада уч кун туришлари ҳақида сулҳ туздилар. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келганларида, мушриклар Қуъайқиъон тарафда туришар эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига «Байтни уч марта рамл қилинглар, лекин бу суннат эмас», дедилар», деди у.
«Сенинг қавминг «У зот Сафо билан Марва орасида туяга миниб, саъй қилганлар ва бу суннатдир», дейишмоқда?» дедим.
«Ҳам рост, ҳам ёлғон айтишибди», деди.
«Ҳам рост, ҳам ёлғон айтишибди, деганинг нимаси?» дедим мен.
«Рост айтишгани – у зот ҳақиқатдан ҳам Сафо билан Марва орасида туя миниб, саъй қилганлар. Ёлғон айтишгани – бу ишнинг суннат экани. Ўшанда одамлар Расулуллоҳдан четланмас ҳам, бурилиб ҳам кетмас эдилар. Бас, улар у зотнинг каломларини эшитишлари ва қўлларини у зотга теккизмасликлари учун туя миниб, саъй қилганлар», деди.
«Сенинг қавминг «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафо ва Марва орасида сацй қилганлар ва бу суннатдир», дейишмоқда?» дедим.
«Рост айтишибди», деди у».
Мана шу ривоятдан мацлум бўладики, саҳобаи киромлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир ишларига эргашишни суннат деб билмаганлар. Балки, шаръий ҳукмга боғлиқларинигина суннат деб билганлар ва уларга сўзсиз амал қилганлар.
Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада
📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz
🇺🇿 МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ МУБОРАК БЎЛСИН!
Юртимиз мустақилликнинг 33 йиллик шодиёнаси бутун халқимизга муборак бўлсин!
Аллоҳ таоло барчамизни неъматлари қадрига етувчи ва ўз Ватани, оиласи ва фарзандларига садоқатлилардан қилсин!
Аллоҳ таоло жаннатмонанд юртимиз истиқлоли, бахту иқболини ўз паноҳида асрасин.
🇺🇿🌸🇺🇿🌸 🇺🇿🌸🇺🇿🌸🇺🇿🌸🇺🇿
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#Янгиликлар
📣 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (30.08.2024)
🖥 Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти
00:00 ⏱ Анонс
01:17 Имом Бухорий мажмуаси буюк маънавий устун бўлади
01:57 Давлатимиз раҳбари марҳум академик оиласига ҳамдардлик билдирди
02:29 Халқаро конгресс амалий таклиф, илғор ташаббус ва инновацион лойиҳаларга бой бўлди
03:14 Ватандошлар билан мулоқот, икки томонлама учрашув ва Хельсинкида жума намози — Финландия сафари🇫🇮
03:54 Мустақиллик байрами муносабати билан бир гуруҳ диний соҳа ходимлари давлат мукофоти билан тақдирланди🇺🇿
04:32 Умра мавсуми 10 сентябрдан бошланади 🕋
05:01 Истиқлол байрами арафасида кўплаб оилаларга хурсандчилик улашилмоқда🎁
05:40 Тошкент ислом институти магистратура йўналиши ва Имом Термизий номидаги ислом институтига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди👨🏻🎓
06:23 Диний таълим муассасалари раҳбарлари учун ўқув семинар ўтказилди
07:10 Байрамга муносиб туҳфа – янги масжидлар очилди
07:52 Улуғ байрам арафасида фахрий имом-хатиблар тақдирланди
08:24 «Йил имоми – 2024» кўрик танловининг Наманган вилоят босқичи бўлиб ўтди
09:00 Мустақилликнинг 33 йиллиги муносабати билан отинойилар иштирокида тадбир ўтказилди
09:21 Ёш диний соҳа ходимлари спорт мусобақаларида беллашди
09:52 “Маърифат улашиш – энг эзгу амал” шиори остида 2025 йил учун обуна мавсуми бошланди 📖
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Жумадан_жумагача
📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
КИЙИНИШГА ДОИР УМУМИЙ ҲУКМЛАР
• Либос учун ишлатилган мато ипакка ўхшаб, шариатда ҳаром қилинмаган бўлса, ҳалолдир (фақат аёллар учун).
• Шаръий йўл билан сўйилмаган, ўзи ўлиб қолган ҳайвонларнинг терисини ошлагач, кийим қилиб кийса бўлади.
• Гўшти ҳалол ҳайвонларнинг жуни, қили ва момиғидан қилинган кийимлар покдир. Унинг тирик ёки ўлик ҳайвондан олинганининг фарқи йўқ.
• Жумҳур фуқаҳолар: “Йиртқич ҳайвонларнинг терисини ошлаб, кийим қилса, жоиздир”, дейишган.
• Модомики, ҳаром нарсадан бўлмаса, чиройли кийимларни кийиш мубоҳдир.
• Жума, ийд (ҳайит) ва одамлар жамланадиган йиғинлар учун манманлик ва кибрдан узоқ бўлган ҳолда ясаниш мустаҳабдир.
• Ким имкони бўлатуриб, мазкур ясанишни қасддан тарк этса, хато қилган бўлади.
• Оқ рангли кийим мустаҳабдир.
• Қип-қизил рангли кийим эркакларга макруҳдир.
• Қора рангли кийим жоиздир (мумкин).
• Яшил рангли кийим, жаннат аҳлининг кийими бўлгани учун, мустаҳабдир.
• Турли рангли чизиқлардан иборат матодан бўлган кийим жоиздир.
• Хоч (крест) сурати бор кийим кийиш ҳам мақбул эмас.
• Жонсиз, тирик бўлмаган нарсалар сурати бўлса, зарари йўқ.
• Бадани кўринадиган, рангини билдирадиган даражада шаффоф кийим кийиш жоиз эмас. Имом Байҳақий Алқамадан қилган ривоятда айтилишича, Ҳафса бинти Абдурраҳмон Ойша розияллоҳу анҳонинг олдиларига шаффоф рўмол ўраб кирганида, қалин рўмол ўратиб қўйганлари айтилади.
• Одамларнинг одатига хилоф кийим ҳам макруҳдир. Одатда бу каби кийимлар шуҳрат учун кийилади. Бундай кийим кийганларни бошқалар ғийбат қилади ва гуноҳларига у ҳам шерик бўлади.
• Абулфараж қуйидагиларни айтади: “Ўтган солиҳлар ўртача кийим кийишар эди. Жуда юқорисини ҳам эмас, жуда пастини ҳам эмас. Кийимнинг яхшисини жума, икки ҳайит ва биродарлар билан учрашувга ихтиёр қилишар эди. Уларнинг одати бўйича, яхши кийим танлаш қабиҳ эмас эди”.
• Ҳанафий ва Шофиъий мазҳаблари уламолари: “илмли кишиларнинг кийими жуда яхши бўлиши мандубдир”, дейишган. Шу билан бирга, улар кенг ва кўзга ташланадиган кийимларни кийишлари лозим. Бу билан илмнинг мақоми зоҳир бўлади. Одамлар уларни дарҳол таниб, саволларини беришади.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
САЛОМГА БАХИЛЛИК ҚИЛГАН КИШИ
1041 Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан ривоят қилинади:
«Ашаддий ёлғончи қасамига хилоф қилгандир.
Ашаддий бахил салом беришга бахиллик қилгандир. Ашаддий ўғри намоздан ўғирлагандир».
Шарҳ: Ичган қасамидан тонган киши ёлғончиларнинг энг тубани бўлар экан.
Бахилларнинг энг тубани эса саломга ҳам бахиллик қилган киши бўлар экан.
Намознинг рукнларини чала қиладиган кимса худди намоздан бирор нарсани ўғирлаб қолгандек бўлар экан ва шунинг учун ҳам у ўғриларнинг энг тубани ҳисобланар экан.
Демак, мўмин-мусулмонларнинг энг муҳим хислатларидан бири қасам ичмаслик, агар ичса, унга қатъий амал қилиш, таниган-танимаган кишиларга салом бериш, аввалроқ салом беришга ҳаракат қилиш, саломга бахиллик қилмаслик бўлиши керак экан. Хусусан, саломни аввал беришга интилиш суннат экан.
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | tiktok
🌿Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
🌿Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
🌸🌿💐 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.🌸🌿💐
🌸🌸🌸Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!🌸🌸🌸
🌿Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
🌿 Албатта 🌸🌸🌸Эслатиш мўъминларга манфаат берур.🌸🌸🌸
🌿ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👇👇👇
Каналга аъзо бўлиш: /channel/nasihatuz
#Муҳим
✔️ШАЙХУР РАИС ИБН СИНО
✔️ИСЛОМ ДУНЁВИЙЛИККА ҚАРШИ ЭМАС
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов суҳбатларидан
#Жума
✅БАРЧАГА БАРОБАР БЎЛИШ - МЎМИННИНГ ФАЗИЛАТИ✅
Бугун жума намозидан кейин Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов имконияти чекланган (эшитиш ва гапиришда нуқсони бор) ҳамюртларимиз билан учрашиб, ҳол-аҳвол сўрадилар. Ушбу самимий суҳбатдан уларнинг кўнгиллари кўтарилди.
📚📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | facebook | vakillik_uz2811">Youtube
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
💐💐💐 Саййид-ул айём (кунларнинг саййиди), ҳажжул Масакин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Каналга аъзо бўлиш: /channel/nasihatuz
БИР ҲАДИС ШАРҲИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: /channel/shoshhanafiy
#Эслатма
✅АЛЛОҲ АЗИЗ ҚИЛГАННИ ҲЕЧ КИМСА ХОР ЭТОЛМАС✅
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов суҳбатларидан
📚📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | facebook | vakillik_uz2811">Youtube
143. Омир ибн Саъд ибн Абу Ваққос отасидан ривоят қилади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Яхшилик етса, Аллоҳга ҳамд айтадиган ва шукр қиладиган, мусибат етганида, савобини умид қилиб, сабр қиладиган мусулмондан (хурсанд бўлиб) ажабланаман. Мусулмон киши ҳамма ишига савоб олади, ҳатто оғзига солган луқма учун ҳам", дедилар".
Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz
#КУН_ДУОСИ
اللَّهُمَّ لَكَ الْحَمْدُ أَنْتَ كَسَوْتَنِيهِ أَسْأَلُكَ خَيْرَهُ
#Ўқилиши: “Аллоҳумма лакал ҳамду, анта касавтанийҳи, ас‘алука хойроҳу”.
#Маъноси: “Ё Аллоҳим! Сенга ҳам бўлсин. Сен мени кийинтирдинг. Сендан яхшисини сўрайман”.
Имом Термизий ривояти.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
Ниятни яхшилайлик!
Яхё ибн Яхё айтади: Суфён ибн Уяйнанинг ҳузурида ўтирган эдим. Бир киши келиб хотинидан шикоят қилди.
– Мен хотинимнинг наздида ҳамма нарсадан паст ва арзимас тураман, – деди.
Суфён ибн Уяйна бошини қуйи солиб бир муддат жим қолди. Сўнг сўради:
– Эҳтимол, сен унинг олдида иззат-эътибор қозонмоқчи бўлгандирсан?
– Эй Абу Муҳаммад, шундай!
– Ким иззат талаб қилса, хорлик билан балоланади. Ким динга интилса, Аллоҳ унга дин билан бирга азизликни ҳам, мол-давлатни ҳам беради, – деди Суфён ва қуйидаги воқеани ҳикоя қилиб берди:
Биз тўрт ака-ука эдик: Муҳаммад, Имрон, Иброҳим ва мен. Муҳаммад энг каттамиз, Имрон эса кичигимиз эди. Муҳаммад уйланишни истаганида насл-насабли оилани қидирди ва ўзидан юқори турадиган оила қизига уйланиб, хорлик балосига гирифтор бўлди. Имрон эса бойликка учиб, ўзидан бой қизга уйланди ва фақирлик балосига учради. Унинг қўлидаги бор нарсани олдилар-у, эвазига ҳеч нима бермадилар. Икковининг иши шундай якун топганида бизникига Муаммар ибн Рошид келиб қолди. Мен унга бўлган воқеани сўзлаб бердим ва маслаҳат сўрадим. Муаммар менга Яҳё ибн Жаъда ва Оишаларнинг ҳадисларини эслатди. Яҳёнинг ҳадисида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадислари нақл қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аёл тўрт нарса – дини, насаби, мол-давлати ва жамоли учун никоҳланади. Сен диндорини танлагин, қўлинг тупроққа қорилгур!» Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳадисларида эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзлари келтирилган: «Аёлларнинг энг баракотлиси таъминоти енгил бўлганидир». Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларига амал қилдим, суннатга мувофиқ қайлиқ танладим. Аллоҳ таоло менга дин билан бирга азизлик ва мол-давлатни ҳам берди.
“Солиҳлар суҳбати” китобидан.
@mehrob_uz
Ислом мусулмонга ўзини хор, ночор тутишини ҳаром килган. Шунинг учун мусулмон баъзан хўрланса қалбан изтироб чекади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Кимки дунёдан хафа бўлса Парвардигорини ғазабга солади. Келган мусибатдан шикоят қилса Аллоҳга шикоят қилган бўлади. Бой одамга бирон нарса сўраб ялинса, Аллоҳнинг ғазабини келтиради".
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадислари мусулмонни ҳаётда қийналиб қолса бошқаларга ялинишдан, йўқотган нарсасига йиғлашдан, одамлардан дод-фарёд қилиб ёрдам сўрашдан ва бадавлат одамларнинг остоналари тагида тиланчилик қилиб ётиб олишданқайтаради. Айрилган нарсасига мусулмоннинг ачиниши бор нарса. Лекин мусулмон айрилган нарсасига ўзини хор тутишини ислом қоралайди.
«Хулуқул Муслим» китобидан.
@mehrob_uz
Билгин! Кимки тилнинг жиловини бўш қўйиб юборса, шайтон уни миниб олади, жар ёқасига ҳайдаб, ҳалокатга судрайди. Одамлар тиллари «эккан ҳосил»лар туфайли жаҳаннамга юз тубан қулайди. Фақат шариат билан жиловланган тилгина бу офатдан нажот топади.
Абу Ҳомид Ғаззолий "Тил офатлари" китобидан.
Тилимизни зикр ила машғул қилайлик. Зеро, кераксиз ва ёмон сўзлар демоқликка вақт топилмасин.
@mehrob_uz
ЙЎЛДАН ОЗОР БЕРУВЧИ НАРСАНИ ОЛИБ ТАШЛАШНИНГ СИРИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир одам йўлда юриб бораётиб тикон шохини қўриб қолди ва «Албатта, мана шуни олиб ташлайман, бирор мусулмонга зарар бермасин», деди. Уни олиб ташлади. Бас, уни мағфират қилинди», дедилар.
Аҳмад, Абу Яъло ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган.
Абу Абдуллоҳ айтади: У бизнинг билишимизча, шохни олиб ташлаш билан мағфиратга эришгани йўқ. Аммо мусулмонлар оммасига кўрсатган раҳми учун эришди. Аллоҳ таоло уни уларга кўрсатган меҳри ва мушфиқлиги учун тақдирлади.
♻️ Аллоҳ учун сизга илиндим!
t.me/mehrob_uz
Мунофиқ ва ҳасадгўйнинг аломатлари
Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтади: Мунофиқнинг аломати учта бўлади:
1. Ёлғиз қолганида дангасалиги тутади.
2. Кимдир кўриб турса, ғайрати келади.
3. Ҳар бир иши учун мақтов эшитишни истайди.
Ҳасадгўйнинг ҳам учта аломати бўлади:
1. Ҳасад қилган кишисини ғийбат қилади.
2. Агар ўзини кўрса, унга хушомад қилади.
3. Агар унинг бошига иш тушса, қувонади.
@mehrob_uz
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
💐💐💐 Саййид-ул айём (кунларнинг саййиди), ҳажжул Масакин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Каналга аъзо бўлиш: /channel/nasihatuz
#КУН_ҲАДИСИ
«Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради. Албатта, Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўради».
Имом Бухорий ривояти.