naqshbanduz | Неотсортированное

Telegram-канал naqshbanduz - Naqshband.uz

4709

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги 🌐 www.naqshband.uz Админ: @Buxorovakillik

Подписаться на канал

Naqshband.uz

✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун сешанба
— 19 ноябрь 2024
— 17 жумадул аввал 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Қилган гуноҳингдан кейинги ёмон оқибатдан амин бўлма. Ҳеч бир гунох йўқки, уни қилганингдан сўнг янада каттаси орқасидан келмасин. Зеро, гуноҳ қилаётганингда ўнг ва чап томондаги фаришталардан уялмаслигинг содир этган гуноҳингдан каттароқдир.

Абдуллоҳ ибн Аббос.

/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Саъд ибн Абу Ваққосдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қуръонни тағанний қилиб ўқимаган биздан эмас", дедилар".

Изоҳ: Қуръони каримни тағанний этиб ўқиш – овози билан зийнатлаб, оҳанг ва тажвид билан қироат қилиб ўқиш тушунилади.

/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Яшил_макон
#Табиат

📚 Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бирор-бир мусулмон кишиси бир дарахт ўтқазса, ёки бир нарса экса, бас ундан қуш ёки инсон тановул этиб, манфаатланса, шу сабабдан унга садақа қилганлик савоби бўлади”, деганлар. Имом Бухорий ва Муслим ривояти.


🌱Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумини ташкил этиши борасида ҳудудларда турли дарахт ва бута кўчатларини экиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

🇺🇿 Шу муносабат билан Мир Араб олий мадрасасида Олий мадраса ректори устоз Жобир домла Элов бошчилигида мадраса ҳудудида турли хил турдаги манзарали кўчатлар ўтқазилди.

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати мутоҳҳараларини ўрганиб, амал қиладиганлардан қилсин, дунёвий ишларимизни ҳам ихлос билан Аллоҳ розилиги учун қилиб, ибодат қилганнинг савобини олишимизни насиб этсин. Амин!


◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 /channel/Mirarabuz

👨‍💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram

Читать полностью…

Naqshband.uz

# Давлат байроғи

🗓1991 йилнинг 18 ноябрь санасида Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган.

🇺🇿Давлатимиз байроғи юртимизнинг буюк тарихи, маданияти, қадриятлари, қадим тарихга эга давлатчилик анъаналари, халқимизнинг ҳамжиҳатлик, тинчлик ва фаровонликка бўлган абадий интилишини ўзида мужассам этган. Байроғимизда тасвирланган ранглар халқимизга хос олийжаноблик, поклик, тинчликсеварлик, саховат ҳамда жасорат каби фазилатларни ифодалайди.

🇺🇿Ўзбекистон байроғи жаҳон узра абадий ҳилпираб турсин!

Ушбу муҳим сана барчамиз учун қутлуғ бўлсин!

👉/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

/channel/muslimunuzportal/15193

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Ёд_олиш_учун
МУХТАСАР СИЙРАТ

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қиличларининг номи:
1. Азб
2. Расуб
3. Михзам
4. Қалъий
5. Маъсур
6. Ҳатф
7. Баттор
8. Қузайб
 
• Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қирқ ёшларида Пайғамбарлик берилди. Биринчи ваҳий душанба куни Рамазоннинг ўн еттинчи кунида Ҳиро ғорида нозил бўлди.
 
• Аввал бошда уч йилгача динни махфий даъват қилдилар. Кейин ҳукми илоҳий ила очиқ-ойдин даъватни бошладилар.
 
• Қирқдан эллик уч ёшгача яъни, ўн уч йил Маккаи Мукаррамада яшадилар.
 
• Эллик уч ёшда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи Мунавварага
 
• Эллик уч ёшда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилдилар ва вафотларигача ўша ерда турдилар.

Абдулқаюм Комил таржимаси.
/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун душанба
— 18 ноябрь 2024
— 16 жумадул аввал 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Намозга бепарво бўлган одам...

Руфай ибн Миҳрон раҳматуллоҳи алайҳи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини бирор биладиган киши борлигини билса, масофа қанча узоқ ёки бориш қийин бўлмасин, албатта туясини миниб йўлга тушарди. Ҳадис ўрганишдан аввал ровийнинг намоз ўқишини кузатарди. Агар намозини тўла-тўкис адо этса, у кишини устоз тутиб, ривоятларини ёзиб оларди, аммо намоз арконларини жойига келтириб адо этмаса: “Намозга бепарво бўлган одам бошқа ибодатларга бунданда бепарво бўлади”, деб қайтиб кетарди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#кун_ояти

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تَتَّقُوا اللَّهَ يَجْعَلْ لَكُمْ فُرْقَانًا وَيُكَفِّرْ عَنْكُمْ سَيِّئَاتِكُمْ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ۗ وَاللَّهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظِيمِ.

«Эй, иймон келтирганлар, агар Аллоҳга тақво қилсангиз, сизга фурқон беради, сизнинг гуноҳларингизни ювиб мағфират қилади. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир».
(Анфол сураси, 29-оят).

Тафсир: Яъни тақводор кишига Аллоҳ таоло ҳақдан ботилни, яхшидан ёмонни ажратадиган, фарқлайдиган ҳидоят ва нур бериб қўяди. «Фурқон» дегани ажратувчи – фарқловчи деганидир. Ана ўша ҳидоят ва нур ила тўғри йўлдан юриб борилади. Тақводорларнинг гуноҳлари ҳам ювилади, ҳам мағфират қилинади. Бу катта бахтдир. Аммо Аллоҳ таоло бу билан кифояланиб қолмайди. Тақводорларга яна бошқа мукофотлар беради. «Аллоҳ улуғ фазл эгасидир».

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Birovning haqqiga xiyonat qilmang

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

Manba: @islomuz

/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Ризқни қандай излаш керак?

Имом Ҳасан розияллоху анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўн учта ҳадис ривоят қилганлар. Улардан бири ўрганаётган мавзумиз билан боғлиқдир:

«Эй инсонлар! Мен сизларга Аллоҳ буюрган нарсадан бошқа нарсани буюрмайман ва У қайтарган нарсадан бошқа нарсани ман ҳам қилмайман. Ризқ қидиришда яхшилик билан қидиринг. Жоним қўлида бўлган Аллоҳга қасамки, ўлимингиз сизни қидириб топганидек, ризқингиз ҳам сизни излаб топади. Агар ризқингизни топишга қийналаётган бўлсангиз, уни излашда Аллоҳга итоат қилишдан оғишманг».

🔗 Тўлиқ ўқиш

/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

​​Ҳар гуноҳнинг ўнта ёмонлиги.

1. Қачонки, банда бирор гуноҳ қилса, Аллоҳ таолони ғазаблантиради. Аллоҳ таоло ғазабини ишлатишга қодир Зотдир.
2. Гуноҳ қилувчи малъун шайтонни хурсанд қилади.
3. Гуноҳ қилувчи жаннатдан узоқ бўлади.
4. Гуноҳ қилувчи дўзахга яқин бўлади.
5. Гуноҳ қилувчи ўзининг наздида энг суюкли нарсаси бўлган жонига азият беради.
6. Гуноҳ қилувчи ботини (ичи)ни нопок қилади. Гуноҳ қилишидан олдин ботини (ичи) пок эди.
7. Гуноҳ қилувчи ўзига бириктирилган фаришталарга азият беради.
8. Гуноҳ қилувчи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни муборак қабрларида ғамгин қилади.
9. Гуноҳ қилувчи бутун осмонлар, ер ва барча махлуқотларни ўзининг осийлигига гувоҳ қилади.
10. Гуноҳ қилувчи барча одамларга хиёнат қилади ва Оламлар Роббиси Аллоҳ таолога осийлик қилади.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#anjuman
🗣Халқаро илмий-амалий анжуман бошланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

#кун_ояти

Мўмин-мусулмонлар Аллоҳ таолони кўп зикр қилиш сабабли қалб хотиржамлигига эришадилар.

Шундан кейин улар дунёдаги синовларни осонлик билан енгадилар. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

الَّذِينَ آَمَنُوا وَتَطْمَئِنُّ قُلُوبُهُمْ بِذِكْرِ اللَّهِ أَلَا بِذِكْرِ اللَّهِ تَطْمَئِنُّ الْقُلُوبُ

яъни: “Улар имон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур)” (Раъд сураси 24-оят).

Аллоҳ таолонинг зикри қалбга таскин олиб келиш билан қийинчиликни енгилликка, ғамни хурсандчиликка айлантирувчи ва неъматларни жалб қилувчидир.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Ғофил билан дўстлашсанг

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий айтади: “Билгинки, ўзаро яқин, улфат бўлиш бирга ўтириш, мажлис билан юзага келади. Масрур билан ўтирсанг, шодланасан, ғофиллар билан дўстлашсанг, ғофил бўласан, зокирлар билан ўтирсанг, зикр қиласан, уйқучилар билан дўстлашсанг, сен ҳам (ғафлат уйқусига) ботасан, динсизлар билан ўтирсанг, қалбингда дининг, эътиқодинг ўлади. “Ўликлардир, тирик эмаслар...” (Наҳл сураси, 21-оят).
Шу сабаб Марямга: “Эй Марям, Роббингга итоаткор бўл, Унга сажда қил ва рукъ қилувчилар билан рукуъ қил”, дейилган (Оли Имрон сураси, 43-оят)”.

/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким мендан ушбу калималарни ёдлаб олади ва уларга амал қилади ёки амал қиладиганларга ўргатади?» – деб сўрадилар. Шунда: – Мен шу ишни қиламан, эй Аллоҳнинг расули, – дедим, дейди Абу Ҳурайра. Пайғамбар алайҳиссалом қўлларимидан ушлаб, бешта амални санаб, дедилар: «Ҳаромлардан сақлан, инсонларнинг энг обиди бўласан; Аллоҳ сенга тақсим қилганига рози бўл, инсонларнинг энг бойи бўласан; қўшнингга яхшилик қил, мўмин бўласан; ўзингга яхши кўрганингни одамлар учун ҳам яхши кўр, мусулмон бўласан; кулгуни кўпайтирма, чунки кўп кулиш қалбни ўлдиради».

Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривояти.


/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Ғийбат қилиб қўйганда гуноҳини қандай ювмоқ керак?

Ким ғийбат қилиб қўйса, Фотиҳа, Ихлос, Фалақ, Нос сураларини ўқиб, савобини ғийбат қилинганга бағишласин. Бу зарурдир. Солиҳлардан бирининг тушида Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам юқоридаги маънода насиҳат қилиб шундай деган эканлар: "Ҳақиқатда, Қиёмат куни кишининг қилган ғийбати ва тиловатининг савоби Аллоҳ таоло ҳузурида ёнма-ён тургай. Шу боис биз ўқилган тиловатнинг савоби гапирилган ғийбатнинг зарарига, шоядки, каффорат бўлса, деб умид қиламиз". Доно киши ғийбат қилингани учун хафа бўлмайди. Ахир Аллоҳ ғийбат туфайли озор кўрган кимсанинг тенг ярим гуноҳларини кечиришини айтган-ку! Аммо ўзларининг яхшиликларини гапириб, тариқат аҳлини қоралайдиганлар билан муриднинг дўстлашиши дуруст эмас. Бу унинг шаънига ярашмайдиган ишдир. Солиҳлар бу тоифа одамларнинг ботин оламлари одатда хароб бўлишини айтиб ўтганлар. Диндош биродарининг йўқлигида унинг ғийбат қилинишига гувоҳ бўла туриб бунга бепарволик қилиш мумкин эмас. Аксинча, қоралаётган одамлардан уни ҳимоя қилиб, ёнини олмоқ зарур. Бундай ҳолатда ҳатто сукут сақлаш ҳам розилик аломати бўлиб, бу ўша ўз биродарини камситиш билан баробар бўлиб қолади. Ахир мусулмоннинг асосий бурчларидан бири диндош дўстини ғийбат ва намиймадан ҳимоя қилиш эмасми? Яҳё ибн Муоз ар Розий қуддиса сирруҳу дейдиларки: "Сенда мусулмонга фойдаси етадиган уч хусусият бўлсин: агар унга фойда келтиролмасанг, лоақал зарар берма; агар уни хурсанд қилолмасанг, лоақал ранжитма ва агар уни мақтай олмасанг, лоақал қоралама". Нақл қиладиларки, бир кун Иброҳим ибн Адҳам қаергадир меҳмондорчиликка борган
эканлар, иттифоқо чақирилган меҳмонлардан
кимдир вақтида етиб кела олмабди. Ҳозир бўлганлардан бири иккинчисидан:
- Фалончи нимага ҳанузгача етиб келолмади? - деб сўраган экан, шериги:
- Семиз одамнинг юриши қийинроқ бўлади,
шунинг учун бўлса керак! - деб жавоб берибди.
Бу гапни эшитган Иброҳим ибн Адҳам қуддиса сирруҳу дарҳол бу уйни тарк этиб, уч кунгача ҳеч нарса емабдилар. Орадан бир қанча вақт ўтганидан кейин шундай деган эканлар:
- Бир мўмин ғийбат қилинган жойда ҳеч чидаб ўтиролмайман.
Яна бир дафъа Иброҳим ибн Адҳам қуддиса сирруҳу уйларига меҳмон таклиф қилган эканлар. Овқатланиш бошланганида таклиф этилганлардан баъзилари кимнидир ғийбатлай бошлашибди. Шунда Иброҳим Адҳам уларга қарата:
- Биздан илгари яшаганлар одатда аввал нон, сўнг гўшт ердилар. Сизлар эса, аксинча, аввал гўшт еб, кейин нонга қарайсизлар, шекилли, - деб, бирга таомланишдан бош тортибдилар. Барча солиҳларнинг эзгу одатларидан бири шу эдики, мабодо диндош бирдарларидан бирлари ғийбат нишонига айланиб қолгудай бўлса, албатта, уни ҳимоя қилишар, иложи борича унинг шаънига ўзларининг оқлов сўзларини аямас эдилар. Аллоҳ ризосини излаганлар озгина бўлса-да бирон важу сабаб топиб биродарларининг шаънига айтилган таъна-маломатни қайтаришга ҳаракат қилганлар. Масалан, кимдир бирор-бир дин олими ё аҳли тариқат ҳақида, айтайлик: "У ўзи қанақанги мағрур одам? Бирор бир маросимга қилинган таклифга эътибор бермаса, ҳатто одамларнинг тўйида ҳам қатнашишни ўзига муносиб кўрмаса!" деб маломат қилгудай бўлса, солиҳ кишилар дарҳол бу гапга ҳеч бўлмаганда: "Бизнингча, у бу ишни ё ўз нафсини жазолаб, тарбиялаш учун қиляпти, ё ўта тортинчоқлиги сабабидан бўлса керак", деб жавоб қайтарган бўлардилар. Аллоҳ, саодатли қилган кимсалар бирор-бир номаъқул хатти-ҳаракат қилгувчи кимсани кўрсалар, одатда унга нисбатан ҳеч иккиланмай ўзларининг зоҳирий норозиликларини изҳор этадилар, шунинг баробарида, кўнгилларида унинг гуноҳи кечирилишини тилаб унга Аллоҳдан тавфиқу ҳидоят сўрайдилар. Бахтсиз кимсалар эса бундай ҳолда кишининг қоқилиб-суринишидан қувониб, унинг муҳокамасига киришиб кетадилар ва бу билан дарҳол унинг шаънига доғ туширишга интиладилар. Чин мўмин кишининг феъли шундай бўладики, у ўз биродарининг камчилигини бошқалардан пинҳон тутиш мақсадида панду насиҳатини хам иложи борича холи, якка ҳолатда қилади. Холис ўйлайдиган бўлсак, бундан бошқача йўл тутиш мумкин ҳам эмас-ку ахир!..

«Ахлоқус солиҳийн» китобидан.

/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Ёд_олиш_учун
МУХТАСАР СИЙРАТ

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам отларининг номи:

1. Яъсуб
2. Луҳайф
3. Муртажиз
4. Сакб
5. Лизоз
6. Вард

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам туяларининг номи:

Қасво.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳачирларининг номи:
Дулдул.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эшакларинининг номи:
Яъфур.

Абдулқаюм Комил таржимаси.

/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Язид ибн Майсара айтади: Инсон еттита сабабга кўра йиғлайди:
1. Қувонганидан.
2. Маҳзунлигидан.
3. Қўрққанидан.
4. Қийналганидан.
5. Риё қилиб.
6. Шукур қилиб.
7. Аллоҳдан қўрққани учун.
Фақат Аллоҳдан қўрқиб тўкилган бир томчи кўз ёшгина тоғлардек жаҳаннам оловини ўчира олади.

/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

ҲАСАД, КЎРОЛМАСЛИК ВА ҲИҚД

Ҳасад - кимгадир Аллоҳ ато қилган неъмат ва ютуққа норози бўлиш, унинг шу неъматдан жудо бўлишини исташдир. Кўролмаслик (ҳиқд)нинг асосида эса адоват ва хусумат сақлаш, одамлар билан муносабатда орани узиш ётади. Ҳасадчи - ҳеч кимни аямайдиган, ҳеч кимга тинчлик бермайдиган, адолатсиз ва бешафқат одамдир. Аллоҳнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча гуноҳлар уч сифатга асосланишини ва улардан бири ҳасад эканини айтганлар: "Уч сабаб барча гуноҳларнинг асосидир, улардан қўрқинг ва узоқлашинг: Кибр-ҳаво (бошқалардан ўзини устун кўриш)дан сақланинг, ҳақиқатда мана шу кибр Иблисни Аллоҳнинг амрига итоат этишидан қайтарди. Одам алайҳиссаломга сажда (таъзим) қилмади; Кучли истак-ҳирсдан сақланинг, ҳақиқатда айнан шу истак жаннатдаги тақиқланган дарахт мевасидан тотиб кўришга Одам алайҳиссаломни ундади; Ҳасаддан сақланинг, ҳақиқатда айнан ҳасад туфайли Одам алайҳиссаломнинг ўғли Қобил ўз туғишгани Ҳобилни ўлдирди” (Ибн Асокирнинг Ибн Масъуддан ривоят қилган ҳадисда ҳам худди шу мазмунда келган, 40/49).

Аллоҳнинг Ўз пайғамбарларидан бири Сулаймон ибн Довуд алайҳумоссаломга шундай ваҳий жўнатгани ривоят қилинади: "Ҳеч қачон солиҳ бандаларимни ғийбат қилма ва ҳеч қачон бандаларимдан бирортасига ҳасад қилма!" Шунингдек, бир тақводор, солиҳ кишининг қуйидаги сўзи машҳур: "Қачонки Яратган бирор бандасини бағритош душманга гирифтор этмоқни ирода этса, унга ҳасадчини йўлиқтириб қўяди". Ҳасад инсоннинг динини ўлдириб, унинг манфаатини қалбидан кетказади, чунки ундан қалбни чулғаб олувчи зулмат ва парда пайдо бўлади. Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Сизларга ўтган қавмларда бўлган касаллик ёпишди. Бу ҳасад ва бировни нафрат билан кўролмасликдир. У юлиб олувчидир. Биласизми, юлиб олувчи деганда сочни юлиб олади демаяпман. У динни юлиб олади..." (Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган, Термизий ривояти, "Сифатул Қиёмат" 57, (2512)).
Орифлардан бири марҳамат қилган экан: "Уч тоифа кишининг дуоси Аллоҳ наздида мақбул эмас: ҳаромхўрнинг, ғийбатчининг ва мўъминларга нисбатан ҳиқду ҳасад қилгувчининг”. Бу тоифаларнинг дуолари мақбул бўлмаслигининг ҳикмати, эҳтимол, Аллоҳнинг ўз бандаларидан бирига марҳамат кўрсатиб берган неъматларини кўролмаганликлари сабабидандир.

«Ахлоқус солиҳийн» китобидан.
/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Аллоҳ бир кишига неъмат ато қилса, бунга ҳасад қилма. Ахир Аллоҳ (эвазига) ундан нимани олиб қўйганини билмайсан! Аллоҳ сендан бир нарсани олиб қўйса, хафа бўлма. Ахир унинг ўрнига нима беришини билмайсан-ку! Шунинг учун доимо «Алҳамдулиллаҳ», дейишни канда қилма!

/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Амр ибн Муҳожир айтади: Умар Умар ибн Абдулазизнинг олма егиси келди. Яқинларидан бири унга олма ҳадя қилиб жўнатди.

– Бу олма нақадар ширин бўйли ва яхши, – деди Умар, – Эй ғулом, уни эгасига олиб бориб бер ва хожангга салом айт. Яна айтгинки, ҳадянгиз бизга жуда манзур бўлди.

– Эй амирал-мўъминин, олмани амакингизнинг ўғли – яқин кишингиз ҳадя қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам ҳам ҳадяни қабул қилганларини биласиз-ку?!

– Сени қара-ю! У вақтларда ҳадя чиндан ҳам ҳадя бўларди, бугун эса у бизга берилган порадир.
Манба: @mehrob_uz

/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Ҳадис

Кибр, манманлик, ғурур

"Одамларга (кибирланиб) юзингни буриштирмагин ва ерда керилиб юрмагин! Чунки Аллоҳ барча кибирли, мақтанчоқ кимсаларни суймас".
(Луқмон сураси, 18-оят).

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Сизлардан илгари яшаб ўтган бир кишини такаббурлик билан изорини судраб юрганида ер ютди. У қиёмат кунигача ер (қаъри)га кириб кетаверди".
Имом Бухорий, Насоий ва бошқалар ривояти.

Амр ибн Шуъайбнинг бобосидан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Қиёмат кунида мутакаббир кимсалар одам суратидаги чумолиларга ўхшаш ҳолда қайта тирилади. Уларни ҳар томондан хорлик ўраб олади. Улар жаҳаннамдаги "Булис" деб номланадиган зиндонга ҳайдалади".
Имом Насоий ва Термизий ривоят.

"Гуноҳи кабиралар" китобидан.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Истиғфор

Ҳар доим истиғфор айтиш жоиз, гуноҳ қилганда эса вожиб бўлади.

Истиғфор айтишнинг бир неча турлари бор. Улардан энг улуғи “Саййидул истиғфор” дуосидир. Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз алайҳиссалом:

«Истиғфорнинг саййиди “Аллоҳумма, анта Роббий. Ла илаҳа илла анта. Холақтаний ва ана ъабдук. Ва ана ъала аҳдика ва ваъдика, мастатоът. Аъузу бика мин шарри ма сонаът. Абуу лака биниъматика ъалайя ва абуу би занбий. Фағфирлий, фаиннаҳу ла яғфируз зунуба илла ант”, демоқдир. Ким уни ишонч билан наҳорда айтса-ю, ўша куни кеч киришидан олдин вафот этса, жаннатга киради. Ким уни ишонч билан тунда айтса-ю, ўша кечаси тонг отишидан аввал бу дунёни тарк этса, жаннат аҳлидан бўлади”, дедилар».

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Оғир савол

Муҳаммад ибн Абу Ҳозирдан ривоят қилинади:

«Ҳасаннинг зикри тарқалишига сабаб бўлган аввалги масала қуйидаги эди. Бир киши Ҳасан ўтирган мажлисга келиб, «Онаси ғолиб келиб, ҳоли-жонига қўймаётган одам ҳақида нима дейсан? Уни урсинми ёки боғлаб қўйсинми?» деди.

Қавм унга онаси ҳақида бирор нарса дейишни билмай, тўхтаб қолди. Шунда Ҳасан: «Ҳой одам! Сен уни боғлаб қўй. Сен унинг учун Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тўсишдан кўра афзалроқ силаи раҳм қила олмайсан», деди.

Одамлар: «Ҳасан ундай деди, бундай деди», дейишни бошладилар. Ҳасаннинг зикри биринчи бор шундай тарқалди».

Шарҳ:
Ҳазрати Ҳасан Басрий ушбу ривоятдаги масала сабабли машҳур бўлиб кетдилар. У киши бу масалага тўғри жавоб топиб, илк бор эл оғзига тушган эдилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш

/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Ҳикмат

"Гуноҳлар куфрнинг элчисидир".

Ҳадис гарчи заиф бўлса-да, маъноси саҳиҳдир. Кўп гуноҳ қилиш инсонни унитувчан қилиб қўяди. Агар ҳақиқатларни унутиб, шу ҳолда давом этаверса, иш қалб қотиши томон кетади. Қалб қотса, ақида тўзғийди. Ўлим фариштаси эшик қоққанда, инсон ўлим талвасасида ўз ақидасини унутади. Ботин ақлида ўрнашиб қолган ишларнигина эсга олади.

Шайҳ Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ
.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Мақола

БАҒРИКЕНГЛИК НИМА

Бағрикенглик инсонлараро тинчлик ва тотувликни таъминлашда катта аҳамиятга эга, бағрикенглик, юмшоқлик, раҳмат ва шафқат каби қадриятлари инсонни маънавий ва ахлоқий юксакликка олиб борадиган асосий устунлардан ҳисобланади.

Бағрикенглик (толерантлик) турли соҳаларда намоён бўлиши мумкин. У жамият, маданият, дин, сиёсат ва шахсий муносабатлар каби ҳаётнинг турли жабҳаларида аҳамиятлидир.

1. Диний соҳада:
Турли дин ва эътиқодларга ҳурмат қилиш, уларни тан олиш ва низолардан қочиш. Бу, айниқса, кўп миллатли ва кўп динли жамиятларда муҳимдир.

2. Маданий соҳада:
Турли миллат, урф-одат ва анъаналарга ҳурмат қилиш. Маданиятлар ўртасидаги фарқларни тушуниш ва уларни қадрлаш бағрикенгликнинг муҳим кўринишидир.

3. Ижтимоий соҳада:
Жинс, ирқ, тил, ижтимоий мақом ёки жисмоний имкониятларга қараб одамлар ўртасидаги тенгликни таъминлаш.

👉 Тўлиқ ўқиш!

Азизжон домла Жамолов,
Шофиркон туман "Шайхи Дарвеш" масжиди имом-хатиби

Читать полностью…

Naqshband.uz

АЛЛОҲНИНГ ЗИКРИ ИЛА ҚАЛБЛАР ОРОМ ОЛУР!

Зикрнинг фазилати ҳақида
Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай дейдилар: “(Эй, мусулмонлар!) Амалларингизнинг яхшисига далолат қилайинми?! Роббингиз наздида покизаси, даражангизни кўтарувчиси, тилла ва кумуш инфоқ-эҳсон қилишингиздан яхшироғи, душманга йўлиқиб, уларга сиз, сизга улар қилич билан зарба беришиданда яхшироғи...?!” “Ҳа, айтинг”, дейишди саҳобалар. У Зот алайҳиссалом: “Амалларнинг яхшиси – Аллоҳ таолонинг зикридир”, – дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Мақола

ИСЛОМ - ИНСОНИЯТ БИРДАМЛИГИГА УНДОВЧИ ДИН


Бутун коинот яралганидан, то ҳозирга қадар борлиқдаги барча жонли ва жонсиз мавжудотлар, яккаю ягона бўлган осмону ер, сув ва тупроқ барча биз санаб ўтмоқчи бўлган моддий, маънавий манбалар онгли қилиб яратилганларнинг яъни инсоният, одамизотнинг ҳар бир эҳтиёжини ўзлари хоҳлаганлари даражасида қондириб келишда давом этмоқда.

Буларни мисол келтиришдан асосий мақсад инсон деб аталмиш номга муносиб тарзда ҳаёт кечирмоқликдир. Ер шаърининг қай бурчагида бўлмасин кишилар турмуш тарзида ўзларининг ақидавий, манавий, маърифий, ахлоқий қоидалари асосида аждодларидан қолган манбалар ёки ҳаёти давомида кўриб билганларидан ўрнак олиб яшайдилар.

Ер юзида миллиардлаб инсонлар, турли динларга эътиқод қилиб яшайдилар.

Манба: "Бухоронома" газетасининг 2024 йил 83-сони

Жобир домла Элов,
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вакили
Бухоро вилоят бош имом-хатиби


/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…
Подписаться на канал