naqshbanduz | Неотсортированное

Telegram-канал naqshbanduz - Naqshband.uz

4709

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги 🌐 www.naqshband.uz Админ: @Buxorovakillik

Подписаться на канал

Naqshband.uz

#Умра_2024

ЗИЁРАТЧИЛАРИМИЗ УЛУҒ ИБОДАТЛАРНИ АДО ЭТМОҚДАЛАР


🌙Имони ихлос ила ўз амалларини адо этаётган Бухоролик 8-9 гуруҳ зиёратчиларимиз Мадинаи мунавварадаги меҳмонхонада оппоқ эҳромга кириб, шинам автобусларда умра ибодатини амалга ошириш учун Маккаи мукаррама сари йўлга чиқдилар.

🕌Зиёратчиларимиз Мадина шаҳри яқинидаги мийқот – Зулҳулайфа водийсида Умра амалини ният қилдилар.

🤲Аллоҳ барчамизга Умра ибодатларини бенуқсон адо этмоқликни насиб қилсин!

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

ТАЪЗИЯ БЎЛГАН ХОНАДОНДА ТУХУМ ЕЙИЛМАЙДИМИ
#жаноза

❓САВОЛ: Баъзи жойларда таъзия бўлган хонадон аҳли йили ўтгунча товуқ гўшти ва тухум истеъмол қилишмайди. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда бундай кўрсатма йўқ. Бу айрим одамлар ўйлаб топган хурофот амалдир. Ҳалол маҳсулотларни инсон истаган вақтда ейиши мумкин:
﴿ قُلْ مَنْ حَرَّمَ زِينَةَ اللَّهِ الَّتِي أَخْرَجَ لِعِبَادِهِ وَالطَّيِّبَاتِ مِنَ الرِّزْقِ قُلْ هِيَ لِلَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا خَالِصَةً يَوْمَ الْقِيَامَةِ كَذَٰلِكَ نُفَصِّلُ الْآيَاتِ لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ﴾
“Сен: “Аллоҳ Ўз бандаларига чиқарган зийнатларни ва покиза ризқларни ким ҳаром қилди?!” деб айт. “Улар ҳаёти дунёда иймон келтирганларга, қиёмат кунида эса фақат ўзларига хосдир”, деб айт. Биладиган қавмлар учун оятларни мана шундай муфассал баён қиламиз” (Аъроф сураси, 32-оят).
Ушбу оятлар кийим киймай тавоф қилишни, ҳаж мавсумида яхши таом истеъмол этмасликни ўзларига одат қилиб олиб, бу Аллоҳнинг амри, деб юрган араб мушрикларининг қилмишлари нотўғри эканини билдириш учун тушган.
Демак, инсон ким бўлишидан қатъий назар шариатда ҳалол бўлган нарсани ҳаром қилишга ҳаққи йўқ. Таъзияли хонадонда ундай нарса еб бўлмайди, бундай нарса еб бўлмайди, дейишдан эҳтиёт бўлиш лозим. Акс ҳолда юқоридаги оят ҳукми остига тушиб қолиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Bag‘rikenglik_haftaligi
#Bugun_matbuotda


Do‘stlik va og‘izbirchilikni mustahkamlovchi shodiyona

BMT Bosh Assambleyasi qaroriga koʻra, 1997-yildan buyon har yili butun dunyoda 16-noyabr Xalqaro bagʻrikenglik kuni sifatida nishonlanadi. Bu sanani yurtimizda ham nishonlash yaxshi anʼanaga aylangan. 2019-yildan buyon ushbu sanaga bagʻishlab tadbirlar tashkil etiladi.

Millatlararo munosabatlar va xorijiy mamlakatlar bilan doʻstlik aloqalari qoʻmitasi hamda Din ishlari boʻyicha qoʻmita qator tashkilotlar bilan hamkorlikda Xalqaro bagʻrikenglik kuniga bagʻishlab mamlakatimizda “Bagʻrikenglik haftaligi”ni oʻtkazmoqda. Haftalik doirasida davra suhbatlari, konferensiyalar, fotokoʻrgazma va boshqa madaniy-maʼrifiy, ilmiy-amaliy tadbirlar tashkil etilishi belgilangan.

Manba: “Yangi Oʻzbekiston” gazetasi

Batafsil: https://gov.uz/oz/religions/news/view/27281

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#xabar #yil_imomi #tanlov #final
🌙 “ЙИЛ ИМОМИ – 2024” ТАНЛОВИ БОШЛАНДИ (ФОТОЛАВҲА)

📢Айни пайтда Республикамиздаги масжидларда фаолият юритаётган имомлар ўртасида “Йил имоми – 2024”  кўрик-танловининг якуний босқичи бошланди.


🗣Унда мазкур мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолибликни қўлга киритган имом-домлалар ўзаро беллашмоқда.

✍️ Нуфузли кўрик-танлов иштирокчиларининг чиқишларини таниқли уламо ва тажрибали устозлардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат мезонлари асосида муносиб баҳолаб борилмоқда.

💬Танлов тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқларимизда кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Факт
Биласизми?

Ер юзида биринчи бўлиб қурилган бино Каъба.
* * *
Унинг илк меъмори Иброҳим алайҳиссалом.
* * *
Қаламни биринчи бўлиб қўллаган Идрис алайҳиссалом.
* * *
Соатни биринчи бўлиб қўллаган Юсуф алайҳиссалом.
* * *
Ислом тарихида бино қилинган илк масжид Қубо.
* * *
Мусулмонларнинг биринчи уруши Бадр жанги.
* * *
Илк вазирлик тизимини Аббосийлар ташкил қилган.
* * *
Ўтроқлашган биринчи туркийлар уйғурлардир.
* * *
Пул биринчи бўлиб Лидияда кашф қилинган.
* * *
Ой ва йиллари асосли бўлган илк тақвим ҳижрий тақвимдир.
* * *
Милодий тақвимни мисрликлар тузишган, римликлар такомиллаштирган.
* * *
Биринчи юрак кўчириш амалиёти Кристиан Бернард томонидан ўтказилган.
* * *
Дунёда энг кўп гаплашиладиган тиллар хитойча, ҳиндча, инглизча, испанча ва арабчадир.

/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун чоршанба
— 13 ноябрь 2024
— 11 жумадул аввал 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Имконсизлик жисмда эмас, мияда бўлади...

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

🕋Зиёратчиларимиз Пайғамбар юртида дуою илтижо, тоат-ибодат билан машғул

🗓 Айни кунларда ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан Мадина шаҳрида бўлиб турган “Умра – 2024” янги мавсумининг 8-9 - гуруҳ зиёратчилари Уҳуд тоғида бўлдилар.

🤲Дуо ва тазаррулар қилиб, Аллоҳ таолодан юртимиз тинч, халқимиз ҳаёти янада фаровон бўлишини, фарзанду аржумандларимиз бахту саодатини сўраб илтижолар қилдилар.


✅ Аллоҳ таолонинг энг севикли Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни, пайғамбарлардан кейин инсониятнинг афзали бўлган Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуни, адолат бобида барча раҳбарларга намуна бўлган Умар розияллоҳу анҳуни, инсонлар у ёқда турсин, ҳатто фаришталар ҳам ҳаё қилган Усмон розияллоҳу анҳуни ва бошқа кўп саҳобани кўрган Уҳуд тоғидир.

☝️Ҳаж, Умрага борган ҳожи ва зиёратчилар тоғни ва Уҳуд ғазотида шаҳид бўлган саҳобалар мақбарасини зиёрат қилиб, Қуръони Карим тиловати қиладилар ва савобини уларнинг руҳига бағишлайдилар.

✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

Фаришталарнинг вазифалари

• Фаришталар Аллоҳ таолонинг каломи ва ҳукмини У Зотнинг бандаларига етказиш вазифасини бажарадилар
• Фаришталар Аршни кўтариб туриш вазифасини адо этадилар.
• Фаришталар жаннат ва унинг аҳлининг хизматини қилиб турадилар.
• Фаришталар дўзах ишларини ва унинг аҳлини жазолаш вазифасини ҳам бажарадилар.
• Фаришталарга одамларнинг ишларини кузатиб, амалларини ёзиб бориш вазифаси юкланган.
• Фаришталарга инсонни доимий равишда муҳофаза қилиб юриш вазифаси ҳам юкланган.
• Фаришталарга руҳларни қабз қилиш вазифаси юкланган.
Демак, биз мусулмонлар бошқа нарсаларга иймонимиз каби, фаришталар ҳақида ҳам энг тўғри иймонга эга эканимиз билан фахрланишимиз ва ундан фойдаланишимиз лозим.

"Сунний ақийдалар"китобидан.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Мақола
#Долзарб_мавзу

МAЗҲAБСИЗЛИК ЁМОН ИЛЛAТ

Мазҳаб сўзи (арабча йўналиш, оқим, йўл) деган маъноларни англатади.

Динимизда асосан тўрт та мазҳаб бўлиб улар Ҳанафий, Моликий, Шофеий ва Ҳанбалий мазҳабларидир бу тўрт мазҳаб биргаликда аҳли сунна вал жамоа деб номланади.

Ҳозирда айрим тоифалар томонидан мазҳабсизлик ғояси илгари сурилиб ислом шариатини тўғри тушунишга хавф солмоқда.

Мазҳабсизлик ғояси ўтган минглаб олимларни қилган меҳнатлари, вақтларини сарфлаб ёзган ноёб ва ишончли манбаларини ёлғонга чиқаришдир. Aсрлар давомида барча мусулмон уммати амал қилиб келган хайрли амалларини пучга чиқаришдир.

Мазҳабни инкор қилувчилар Қуръон ва суннат турганда уларга амал қилмай, Aллоҳ ва унинг расули айтган амалларни бажармасдан, мазҳабга ергашиб бидъат амаллар қиламизми деб иддао қилишади, ҳолбуки мазҳабга ергашмаслик жиддий зиддиятларга сабаб бўлишини англамайдилар.

👉 Тўлиқ ўқиш!

✍️Фирдавс Исмоилов,
Бухоро шаҳар "Хўжа Таббанд" жомеъ масжиди имом-ноиби

Читать полностью…

Naqshband.uz

🗣Телефонингизни очиб, ундаги Аллоҳни ғазаблантирадиган нарсаларни батамом ўчиринг-да, «Роббим! Сен учун ундаги ёмон нарсаларнинг барчасини ўчирдим», деб айтинг.

Унутманг! Ким бир ишни Аллоҳ учун тарк қилса, Аллоҳ ундан яхшироқ нарсани эваз қилиб беради!

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун сешанба
— 12 ноябрь 2024
— 10 жумадул аввал 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Эслатма

📜Аллоҳ таоло айтади: “Кимнинг умрини узоқ қилсак, уни хилқатида ночор қилиб қўюрмиз. Ахир ақл ишлатиб кўрмайдиларми?!”, Ёсин сураси, 68-оят.

Аллоҳ таоло ушбу оятда Одам боласининг умри узайгани сайин қувватидан сўнг заифликка, фаолликдан сўнг ожизликка қайтишини хабарини бермоқда.

🔖Одам боласининг умри қанча узайса, у шунча қариб, заифлашиб боради. Бу эса дунё ҳаёти ўткинчи эканининг, бақоси йўқлигининг ёрқин далилидир. Ақлини ишлатиб, бу ҳақиқатни англаб, иймонга келиб, ибодат билан ўтган мўминлар қариганлари сари роҳатлари кўпайиб боради. Ҳаётда қолишни ибодат қилиш ва савоб ишла учун фурсат, деб хурсанд бўладилар. Жаннатга ва Аллоҳнинг розилигига етишиш умидида ўлимни хурсанд бўлиб кутиб оладилар. ("Тафсири Ҳилол"дан.)

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу айтади:

«Илм талабида бўлганни жаннат, гуноҳ ортидан югурганни дўзах кутиб туради».

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
/channel/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz

Читать полностью…

Naqshband.uz

Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Кимнинг гуноҳи кўп бўлса одамларга сув тарқатсин. Аллоҳ итга сув берганни мағфират қилган. Энди мўмин кишига сув берганни мағфират қилмасинми?!".

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

✅ ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ

🔸Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги тизимидаги барча масжидларда “Фуқароларни қабул қилиш куни” бўлиб ўтди.

🔹Қабул жараёнида фуқароларнинг шаръий масалалар, масжидлар ҳолати, диний таълим муассасаларида ўқиш ва қайта тиклаш масаласи, оилавий муносабатлар, моддий ёрдам ва соҳани ривожлантиришга оид таклиф-мулоҳазалари кўриб чиқилди.

🔸Қабул асносида ҳар бир мурожаатчи томонидан билдирилган масалалар атрофлича ўрганилиб, маҳалла фуқаролар йиғини ва соҳага оид масъуллар иштирокида қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан келишиб олинди.

🔹Мана шундай қабул жараёнлари барча жоме масжидларда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом домлалар томонидан амалга ошириб келинмоқда.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

#yil_imomi #tanlov
📢 “ЙИЛ ИМОМИ” ҒОЛИБИ МУҲАММАДБОБУР ДОМЛА ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

Бугун, 13 ноябрь куни Республикамиз масжидларида фаолият юритаётган имом-хатиб ва ноиблар иштирокида интиқиб кутилган “Йил имоми – 2024” кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар имом домла ўзаро беллашди.

📖 Нуфузли мусобақа иштирокчилари Қуръони карим қироати ва тафсири, ақида, фиқҳ, Ислом тарихи, ҳадис илмлари, алломалар ижодига оид саволларга жавоб бердилар. Шунингдек, меҳнат фаолиятлари давомида амалга оширган салмоқли ишлари ва ОАВларида эълон қилинган ижодларини намойиш этдилар.

😄Қатнашчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан мезонлар асосида баҳоланди.

🗣Танлов натижаларига кўра, қуйидаги иштирокчилар совринли ўринларга муносиб деб топилди:

1-ўрин – Наманган вилояти “Ҳомиддин қори” жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммад Бобир домла Насриддиновга I даражали диплом ва Ҳаж сафари йўлланмаси;

2-ўрин – Тошкент шаҳридаги “Фирдавс” жоме масжиди имом-хатиби Бахтиёр домла Сатторовга II даражали диплом ва 16 млн. сўм пул мукофоти;

3-ўрин – Тошкент вилояти “Чаноқ” жоме масжиди имом-хатиби Ёқуб домла Бухарбаевга III даражали диплом ва 13 млн. сўм пул мукофоти топширилди.


Шунингдек, танловнинг "Йилнинг энг фидоий имоми" Қорақалпоғистон Республикаси “Мулла Исҳоқ” жоме масжиди имом-хатиби Алтинбек домла Зинуллаев ва Хоразм вилояти “Мирҳошим бобо” жоме масжиди имом-хатиби Оллаберган домла Ғойиповга насиб этди.

🤲 Мусобақа якунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари “Йил имоми – 2024” соҳибига Ҳаж йўлланмасини топшириш асносида эзгу тилак ва хайрли дуоларни билдирдилар.


🎁 Танловнинг барча иштирокчиларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

🗣 Аллоҳ таоло ғолибларга мукофотларни муборак айлаб, барча иштирокчиларнинг келгуси фаолиятига муваффақиятлар ато этсин.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

🌙 “Йил имоми – 2024” танлови ўтказилмоқда (Фотолавҳа)  

🔸 Бугун, 13 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Республикамиздаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиблар ўртасида “Йил имоми – 2024” кўрик танловининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда.

🔹Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган имом-хатиблар беллашишмоқдалар.

🔸Бухоро вилоят босқичи ғолиби Жондор туман "Работўғлон" масжиди имом-хатиби Шухрат домла Шеров иштирок этяптилар.
Барча иштирокчиларга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

✅ Мусобақа қатнашчиларининг чиқишлари малакали ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат мезонлари асосида муносиб тарзда баҳолаб борилади.   

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Болани суннатга мувофиқ тарбия қилиш:

1. Болангизнинг сочини тараётганингизда, бу ишни Пайғамбар алайҳиссалом

“Кимнинг сочи бўлса, уни икром қилсин!”

деганлари учун қилаётганингизни билдиринг! 

2. Ўғлингизга атир сепаётганингизда, бу ишни Набий алайҳиссаломнинг
“Менга дунёларингиздан хушбўйлик ва аёллар маҳбуб қилинди. Кўзимнинг қувончи эса намозда қилиб қўйилди”
деган гапларига эргашиб қилаётганингизни билдириб қўйинг! 

3. Фарзандингиз мактабга кетаётганда, унга Пайғамбар алайҳиссаломнинг
“Ким илм излаб йўлга тушса, Аллоҳ унга жаннатга олиб борадиган йўлни осон қилиб қўяди”

деганларини эслатиб қўйинг! 

4. Болангизга табассум қилаётганингизда, унга Пайғамбар алайҳиссаломнинг
“Биродарингнинг юзига табассум ила боқишинг садақадир”

деганларини билдириб қўйинг! 

5. Болангизни мақтаётганингизда, унга Пайғамбар алайҳиссаломнинг
“Ширин сўз ҳам садақадир”

деганларини билдириб қўйинг! 

6. Болангизни таомлантиришдан бўшаганингизда, унга бу ишни Пайғамбар алайҳиссаломнинг
“Челагингдагини биродарингнинг челагига бўшатиб беришинг садақадир”

деган сўзларига амал қилиб бажарганингизни билдириб қўйинг! 

7. Катта ёшдагилар иштирок этаётган мажлисда ўтирганда, ўғлингиздан уларни ҳурмат қилишни талаб қилинг. “Шу ишимиз билан биз Набий алайҳиссаломнинг
“Кичикларимизга раҳм қилмаган, катталаримизни ҳурмат қилмаган биздан эмас”

деган сўзларига эргашяпмиз” денг. 

❗️Шу тарзда болаларингизнинг хатти-ҳаракатларини Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннат ва сийратларига боғлаб боринг. Уларга ҳадиси шарифларни ўргатинг!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Ибрат

• Биргина дарахт, қалин ўрмонзорни бошлаб бериши мумкин.
• Биргина кечирим, ришталарни қайта боғлаши мумкин.
• Биргина ширин сўз, синиқ кўнгилларни шод қилиши мумкин.
• Биргина табассум, нохушликларни бартараф этиши мумкин.
• Биргина узр, аламзада қалбларни юмшатиши мумкин.
• Биргина салом, ўзаро муҳаббат уйғотиши мумкин.
• Биргина умид, юксак муваффақиятларга етаклаши мумкин.
• Биргина сукут, минглаб кўнгилсизликнинг олдини олиши мумкин.
• Биргина яхшилик, Жанннатга олиб кириши мумкин!

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Ҳеч нарсага қарамай сизга ишонган ва севишда давом этган, елка қўйиб, ёнингизда турган инсонларни қўлдан бой берманг. Улар бор — ҳаётингиз гўзал.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#sammit #prezident #nutq #islom
🗣 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг араб-ислом саммитидаги нутқи

😎 БАТАФСИЛ
📃 БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

#muftiy_minbari

📹 СИЗГА АЛЛОҲНИНГ САЛОМИ БЎЛСИН!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

Яшаб ўтган ҳаётимизни бир китоб қилиб олсак, кўпчилигимизнинг баланд овозда ўқий олмайдиган саҳифаларимиз бор..

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️Aҳли суннанинг ҳақ эканлигига ҳадисдан далил

🎙 Доктор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳаж Ал-Ҳанафий ҳафизаҳуллоҳ    

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Читать полностью…

Naqshband.uz

Бу дунё аслида қанчалар қадрсиз ва ҳеч кимга вафо қилмаслигини, яқинларимизни ўз қўлларимиз ила қабрга кўмаётгандагина англаб етамиз...

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашув ўтказди

Навбатдан ташқари араб-ислом саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди, Бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон-Саудия кўп қиррали муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Ар-Риёддаги фавқулодда саммит ўз вақтида ташкил этилгани ва долзарб аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Турли даражалардаги фаол мулоқот ва алмашинувлар давом этаётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажми, қўшма корхоналар сони ошиб бормоқда.

"Яшил" энергетика, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, коммуникациялар соҳасида, қишлоқ хўжалиги, саноатда янги қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.

Бўлажак олий даражадаги тадбирларга, шу жумладан 2025 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" мулоқотининг иккинчи саммитига тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув давомида Ўзбекистон етакчиси фуқароларимиз Ҳаж ва Умра зиёратларини адо этишларига яратилган шароитлар учун Саудия Арабистони раҳбариятига миннатдорлик билдирди.

Минтақавий масалалар, жумладан, Яқин Шарқдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Шу билан Ар-Риёдга амалий ташриф доирасидаги тадбирлар якунланди, давлатимиз раҳбари Бокуга жўнаб кетди.

🔗 https://islom.uz/maqola/22895

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Видеоролик

ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ

Муаллиф: Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази

/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Видеоролик

ВАТАНГА БЕГОНА ЙЎҚ

Муаллиф: Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази

/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Видеоролик

ЁШЛАРНИ ВИРТУАЛ ЎЙИНЛАРДАН АСРАЙЛИК

Муаллиф: Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази

/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…
Подписаться на канал