🕌 МУФТИЙ ҲАЗРАТ HI-TECH УСЛУБИДА ҚАЙТА ҚУРИЛГАН МАСЖИДДА ИЛК ЖУМА НАМОЗИНИ АДО ЭТДИЛАР
✅ Бугун, 10 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳрида Hi-Tech услубида қайта бунёд этилган “Тепа” жоме масжидининг очилишида иштирок этиб, жамоат билан ушбу масжиддаги илк жума намозини адо қилдилар.
🌙 Намоздан аввал Муфтий ҳазратлари йиғилганларни Рамазон арафасида муносиб туҳфа бўлган, қулай ва шинам масжид билан муборакбод этдилар. Сўнгра Рамазон ойига муносиб тайёргарлик кўриш, бунинг учун турли гуноҳ-маъсиятлар, ғийбат-мазаммат қилиш каби иллатлардан тийилиш кераклиги ҳақида сўз юритдилар. Айниқса, ғийбат, ёлғон сўзлаш, ўзгага тили билан ҳам қўли билан ҳам зиён етказиш каби зарарли одатлардан сақланишга чақириб, мўмин киши Рамазон ойи фазилатларидан унумли фойдаланиб қолиши лозим эканини алоҳида таъкидладилар...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ТАШАҲҲУДДАН КЕЙИН САЛОМ БЕРИБ ЮБОРИБМАН
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Эрталаб бомдод намозини фарзини ўқиётганимда адашиб ташаҳҳуддан кейин ўнг тарафга салом бериб юборибман. Ўша пайт дарҳол хато қилганлигим эсимга тушиб қолди ва намозда давом этдим. Менинг намозим тўғрими ёки саждаи саҳв қилишим керакмиди?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозингиз тўғри бўлган. Бу ерда "Ат таҳийёт"дан кейин ўнг тарафга салом берганингиз сабаб саждаи саҳв қилишга ҳожат йўқ. Зотан, ташаҳҳуддан кейинги саловат ва дуолар суннат амал вожиб эмас. Агар юқоридаги ҳолатингизда ўнг тарафга салом бергач, намозни давом эттирмасдан чап тарафга ҳам салом берганинигизда шу ҳолатда ҳам намоз тўлиқ адо бўлган бўлар эди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
Субҳаналлоҳ – Жаннатда боғ бўлувчи калима. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи” деса, у учун жаннатда бир хурмо экилади", дедилар (Имом Термизий ривояти).
манба
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!
АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД
Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар
(Имом Байҳақий ривояти).
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#жума #juma #дуо #duo
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)
Ибн Сунний ривоятлари.
http://e-hilolnashr.uz/zikrduodownload
⏳ Намоз вақтлари
✅ @AZIZON_UZ
Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).
Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 https://t.me/joinchat/SE32GhzkArHCmGhJ
АЗОННИ АЙТМАЙ, ТАКБИР АЙТИБ НАМОЗ ЎҚИЙМАН
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен эрталаб турганимда азонни эшитмайман яъни азон айтиб бўлингандан кейин тураман. Шунда мен азонни айтмай, такбир айтиб намоз ўқийман. Шу ишим тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта маҳаллангиз масжидида айтилган азон кифоя қилади. Уни эшитган бўлишингиз шарт қилинмайди. Такбир айтиб намоз ўқишингиз жоиз. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#МУТОЛАА_ВАҚТИ
❗️ТИЛИМИЗГА ЭҲТИЁТ БЎЛАЙЛИК!
...Кишининг жисмидаги нуқсон билан айблаш ёки насл насабини, ҳаракатини, сўзларини, дин-у диёнати, дунёси, кийимлари, яшаш жойи, уловини камситиш ғийбат бўлади.
Қўл ҳаракати, кўз қисиш, ишора қилиш каби ҳоллар билан ҳам кишини мазаҳ қилиш мумкин эмас.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
📿 ТИЛ ВА ҚАЛБ ЗИКРИ
...Зикр қалб ва тил билан бўлади, энг афзали эса қалб ва тил билан бирга зикр қилишдир. Aгар биттаси билан чекланса, қалб билан зикр қилиш афзалроқ.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
🏆 ЎЗИНИ БОШҚАЛАРДАН УСТУН ҚЎЙИШ
....Ушбу касалликни Аллоҳ таолонинг раҳмати ва фазлини тафаккур қилиш орқали даволаш керак. Чунки илм ва юксак мартаба Аллоҳ таолонинг бандаларига берадиган неъматларидир.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
💠 ВАҚФ - АЛЛОҲНИНГ МУЛКИ!
“Вақф” сўзи луғатларда “тутиб туриш”, “тўхтатиш” маъноларида келади. Вақфнинг шаръий таърифи борасида турли фикрлар билдирилган. “Вақф - нарсани Аллоҳ мулки ҳисобида сақлашдир”.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
📚 КИТОБ КЎЧИРИШ БИЛАН ТИРИКЧИЛИК ҚИЛГАН ҚОРИ ВА МУЖТАҲИД ОЛИМ
...Али Қорининг таржимаи ҳолини ёзган баъзи уламолар бир йилда иккита мусҳаф кўчиришини, иккисини сотиб, бирининг пулини Ҳарами шариф фақирларига садақа қилишини ва иккинчисининг пулини эса, ўз эҳтиёжи учун ишлатишини айтганлар.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматиMuslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz Читать полностью…
Буюк сир
Муҳаммад Мустафога доимий салавот айтиш натижасида инсон қалбида лаззат ва давомий сокинликни хис қилади. Зеро, салавот бу нур ва барака манбаидир. Қачон салавот айтсангиз қалбингизга нур инади ва бу нур танангиздаги ҳар бир хужайрага кириб боради. Натижада, бутун танангиз нуронийга айланади. Салавот туфайли инган нурни етмиш минг фаришта қўриқлаб туради. Фаришталар Аллоҳнинг аскарлари бўлиб, улар салавот айтувчини ҳам инсу жинларнинг ёмонликларидан муҳофаза қиладилар. Яна шуни унутмайликки, кўп салавот айтиш бу, пайғамбар алайҳиссаломни қалбан улуғлаш демакдир. Шундай экан, қалбингизда ҳеч бир дунё иши у зотни улуғлашдан ғолиб келмасин.
Кўп салавот айтиш туфайли сиз ибодат ва зикрларга ҳам ҳеч қандай чарчоқ ва эринчоқликсиз қодир бўласиз. Ҳатто, салавот инсондаги кўплаб касалликларга асосий шифо манбаидир. Албатта, Аллоҳ таоло ирода қилган бўлса, салавот шифога сабаб бўлади. Аммо, шуни ҳам билиб олиш лозимки, мўминга етадиган турли бало ва офатлар икки хил бўлади. Бири, бандани гуноҳ ва маъсиятлар чиркинидан поклаш учун, иккинчиси, унинг даражасини юксакларга кўтариш учун бўлади. Мўмин банда Аллоҳ таолога яқинлашган сари, унинг бошига келадиган бало ва офатлар ҳам ортиб бораверади...
🌱 СИЗ ФАРЗАНДИНГИЗДА ҚАЙСИ ХИСЛАТЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРЯПСИЗ!?
🔹 Агар фарзанд шижоатлантирувчи муҳитда яшаса, ўзига ишончни таълим олади.
🔹 Агар фарзанд мақтов муҳитида яшаса, розилик ва муҳаббатни таълим олади.
🔹 Агар фарзанд ўзаро шерикчилик муҳитида яшаса, сахийлик ва олийжанобликни таълим олади.
🔹 Агар фарзанд пок ният ва виждонли муҳитда яшаса, ростгўйликни таълим олади.
🔹 Агар фарзанд инсоф муҳитида яшаса, адолатни таълим олади.
🔹 Агар фарзанд ҳис туйғулар риоя қилинадиган муҳитда яшаса, бошқаларни ҳурмат қилишни таълим олади.
🔸 Агар фарзанд ҳисоб китоб ва танқид муҳитида яшаса, ёлғонни таълим олади.
🔸 Агар фарзанд муваффақиятсиз ва қўпол муҳитда яшаса, душманлик қилишни таълим олади.
🔸 Агар фарзанд хавф муҳитида яшаса, заифлик ва безовталикни таълим олади.
🔸 Агар фарзанд масхара бўлинадиган муҳитда яшаса, хижолат бўлаверишни таълим олади.
🔸 Агар фарзанд рашк қилинаверадиган муҳитда яшаса, ҳасадни таълим олади.
🔸 Агар фарзанд ортиқча эътибор қилинадиган муҳитда яшаса, ўзига ишончсизликни таълим олади.
❓Сиз фарзандингизда қайси хислатларни шакллантиряпсиз, бир уйлаб кўринг…..ТИИ “Ижтимоий фанлар”
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
кафедраси кабинет мудири
Мавлянкулов Мурод
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АЁЛЛАР ЭҲРОМ КИЙИМЛАРИНИ АЛМАШТИРИШИ ЖОИЗМИ?
#Ҳаж_умра
❓1044-CАВОЛ: Мийқотдан эҳром боғлаб Маккага келгандан кейин гуруҳимиздаги уч-тўрт аёллар кийимларини алмаштириб, шу кийимлари билан умра қилишибди. Бунинг зарари йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёллар учун эҳромда махсус либос йўқ. Муҳими авратини ёпадиган, тана аъзоларини билдирмайдиган ва одамларни ўзига жалб қилмайдиган кийим бўлишидир. Тикилган кийим эркаклар учун тақиқланган. Аёллар ҳар қандай тикилган кийим кийишлари мумкин. Шундай экан, саволда зикр қилинган аёлларнинг кийим алмаштиришларида ҳеч қандай жиноят ҳам, кароҳият ҳам бўлмайди.
وتلبس من المخيط مابدالها كالدروع والقميص والسراويل والخفين والقفازين
“Аёл киши ўзига маъқул бўлган рўмол, кўйлак, лозим, махси ва қўлқопларни кияверади” ("Ғунятун носик"). Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Фатво маркази.
#Ғафлатда_қолманг
БАРОАТ КЕЧАСИ
❗️Шаъбон ойида рўза тутиш учун энг афзал дамлар яқинлашмоқда. Бароат кечасини ҳам ғафлатда ўтказиб юборманг! Нимаики сўрайдиган нарсангиз бўлса айнан шу кеча Аллоҳдан сўранг, чунки бу кеча Аллоҳ таъоло - «Сўрайдиган борми? - Бераман» дейдиган кечадир.
🌙 БАРОАТ КЕЧАСИ ҚАЙСИ ТУНГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ?
❗️Бароат кеча Шаъбон ойининг 14-сидан 15-кечасига, милодий 2023 - йил ҳисоби бўйича эса 6 мартдан 7 мартга ўтар кечасига тўғри келади.
❓ҚАЧОН РЎЗА ТУТАМИЗ?
👉 6-март 2023 = 14-шаъбон,
👉 7-март 2023 = 15-шаъбон,
👉 8-март 2023 = 16-шаъбон.
⏰ Оғиз ёпиш ва очиш вақти: (Самарқанл вақти билан ⬇️)
Душанба: 05:40 - 18:34
Сешанба: 05:38 - 18:35
Чоршанба: 05:37 - 18:36
#Исаткларингни_Аллоҳдан_сўра
Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ шундай деди:
«Аллоҳга қасамки, агар одамлардан умидингни узиб, улардан ҳеч нарса истамасанг, Мавлоинг сенга хоҳлаган нарсангни беради».
📚 «Жомеул улуми вал ҳикам», 462- бет.
/channel/MuhammadAli_MuhammadYusuf
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламолар ҳайъати бемор кишиларнинг курсига ўтириб намоз ўқиши масаласида фиқҳий манбаларни атрофлича ўрганиб, бир қанча муҳокамалардан кейин ўзининг навбатдаги фатвосини эълон қилди. Ушбу Фатвонинг хулосаси Фатво маркази Уламолар ҳайъати раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров томонларидан тасдиқланди.
Фатвонинг тўлиқ шакли билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
✅ КУРСИДА НАМОЗ ЎҚИШНИНГ ҲУКМИЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ҲУСНБУЗАРДАН СУВ ЧИҚСА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ҳуснбузардан игнани учичалик сув чикса таҳорат бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Танадан чиққан қон, йиринг ёки сариқ сув атрофга тарқаладиган, яъни, оқадиган даражада бўлса, таҳоратни бузади. Бу нарсалар чиқсаю оқмайдиган даражада бўлса таҳоратни бузмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#ҲОЗИРЖАВОБЛИК
Халифа Маъмун бир қасида ёзиб, одамларга ўқиб берибди ва Абу Наввосдан фикрини сўрабди.
- Ундан балоғатнинг ҳиди келмаяпти, - жавоб берибди шоир.
Бу гапдан ғазабланган халифа уни бир ойга эшаклар оғилхонасига қамаб қўйишни буюрибди. Бир ойдан кейин оғилхонадан чиқиб, яна йиғинга келибди ва яна Маъмун бошқа бир қасидани ўқий бошлабди. Ўртасига етганда Абу Наввос чиқиб кетаётганмиш.
- Қаёққа? - деб сўрабди халифа.
- Оғилхонага, амирим, оғилхонага, - жавоб берибди шоир.
ТОПИБ ОЛИНГАН НАРСАНИ ЭГАСИГА ҚАЙТАРИШ АФЗАЛЛИГИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Шариатимизда ердан топиб олинган нарса ёки пул бизларга ҳалол эмас. Эшитишимча кимки пул топиб олса, уни 1 йил сақлаши керак, эгаси чиқмаса садақа қилиб юбориши керак. Шунда ҳам ушбу садақанинг савоби сизга ёзилмас экан. Мен ерда ётган пулни кўриб, ишлатиб қўйишим мумкин деб олмасам, менга гуноҳ бўлмайдими? Аҳир эгаси мендан сўрашлиги мумкин, мен эса гуноҳдан қўрқиб бошқа гуноҳга тутилиб қолмайманми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Топиб олинган нарсалар икки турли бўлади.
1. Агар топиб олинган нарсани эгасини топиб қайтариб бериш учун олмаса, у нарса ўша ерда талофатга учраб йўқ бўлиб кетиш эҳтимоли бўлса, топиб олинган нарсани олиш фарз бўлади.
2. Топиб олинган нарсани эгасига қайтариб бериш учун олмаса ҳам у жойда ҳалокатга учраб йўқ бўлиб кетиш эҳтимоли бўлмаса, у нарсани олиш ихтиёри бўлади. Аммо эгасига қайтариб бериш мақсадида олиш афзал ҳисобланади ва бу иш учун савоб ҳам умид қилинади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🌙МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ "ТЕПА” ЖОМЕ МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР
✅ Бугун, 10 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида қайта қурилган "Тепа" жоме масжидида жамоат билан илк жума намозини адо этадилар.
🕌 Жума намозидан аввал қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи қироатлари ва Муфтий ҳазратларининг гўзал суҳбатларидан баҳраманд бўламиз, Инша Аллоҳ.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Миллатнинг бугунги аҳволи... | Азизхўжа домла Иноятов
———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
→ taplink.cc/bayyinauz
ТАТУАЖДА ТАҲОРАТ ЎТМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намозларимни ўз вақтида ўқийман. Ҳар гал таҳорат қилаётганимда, таҳоратим ўтармикан, деб ўйланаман. Чунки қошимни татуаж қилдиргандим. Кўпчилик татуажда таҳорат ўтмайди, дейди. Мен қандай йўл тутай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёллар кўз, қош ва лабларининг шаклини сунъий тарзда ўзгартириши, татуаж ва растушовка қилдириши — шаръан мумкин эмас. Бу ишни қилган аёллар, тавба қилишлари ва қайтиб бундай қилмасликлари керак. Шундай бўлсада бирор аёл қошини татуаж қилдирган бўлса, бу таҳоратни тўғри бўлишига таъсир ўтказмайди, қилинган таҳорат таҳорат ўрнига ўтади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ВИТРДАГИ ҚУЛОҚ ҚОҚИШ АМАЛИНИ АЁЛЛАР ҲАМ БАЖАРИШИ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Витр намозида қулоқ қоқиш амали мавжуд экан. Бу амал эркаклар учунми ёки аёллар ҳам бажариши керакми? Агар бажарилса у қандай амалга оширилади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа ушбу такбир аёллар учун ҳам мавжуд ва машруъ қилинган бўлиб, унда аёллар қўлларини қулоқ бўйи эмас, балки, елкалари бўйи кўтарадилар. Демак, витр намозининг 3-ракатидаги зам сура ўқиб бўлингандан кейин "Аллоҳу акбар" деб, икки қўлларини эркаклар қулоқларининг юмшоқлари баробаригача, аёллар елкалари баробаригача кўтарадилар. Валлоҳу аъламЎзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔗
#Ихтилофлар_ва_ечимлар
Муфтий ҳазрат: Мазҳабга эргашмаганларга биродар сифатида насиҳатимиз! (1-қисм)
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари томонидан кўп баҳс-мунозаларга сабаб бўлаётган, эътиқодимизга салбий таъсир кўрсатаётган ва ёшларни тўғри йўлдан адаштираётган таҳдидларнинг олдини олиш мақсадида, “Ихтилофлар ва ечимлар” номли туркум суҳбатларни эълон қилиш йўлга қўйилди.
Мана шундай суҳбатларнинг илк мавзуси “Мазҳабга эргашишнинг зарурати ва фойдалари” деб номланиб, ҳозирги кунда халқимизнинг мазҳабга эргашиши муҳимлиги, фойдалари ва аксинча мазҳабсизлик зарарлари тўғрисидаги сўз юритилади...
➡️БАТАФСИЛ
▶️ ТЎЛИҚ ВИДЕО
Muslimuzz/videos">Youtube | Tas-ix | Facebook | InstagramЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🤲 Ҳар тонгда ва тунда...
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:
بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ
«Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.
(Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”).
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
46-дарс. Таровеҳ, кусуф, хусуф ва истисқо намозларига оид масалалар.
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
👉 Youtube орқали кўриш
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34 - 35 - 36 - 37 - 38 - 39 - 40 - 41 - 42 - 43 - 44 - 45
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
Иймон заифлигининг аломатлари
1. Гуноҳ амаллар қилиш ва гуноҳкорликни ҳис қилмаслик.
2. Қалбнинг қотиши ва Қуръони Каримни ўқиш хоҳиши бўлмаслиги.
3. Солиҳ амаллар қилишда дангасалик қилиш, масалан намозни кечиктириб ўқиш.
4. Суннатдан узоқлашиш.
5. Қуръони Каримни эшитганида ҳеч нарса ҳис қилмаслик, масалан киши Аллоҳнинг азоб оятларини эшитганда унда қўрқув ҳисси ва мукофот оятларини эшитганда умидворлик ҳисси бўлмаслиги.
6. Аллоҳни эслаш ва зикр қилишнинг оғир келиши.
7. Шариатга зид бирор иш қилинганида хафа бўлмаслик.
8. Қалбда обрў ва бойлик муҳаббати бўлиши.
9. Бошқаларга солиҳ амаллар ҳақида ўргатиб, ўзи уларни қилмаслиги.
10. Бошқаларнинг муаммоларига хурсанд бўлиш.
11. Фақатгина ҳаром ёки ҳалолга эътибор бериб, макруҳ амалларга бефарқ бўлиш.
12. Мусулмон биродарлари ҳақида қайғурмаслик.
13. Исломни ҳимоялаш учун маъсулият ҳис қилмаслик.
14. Ғолиб бўлиш учунгина бахс-мунозара қилиш.
15. Дунёга хирс қўйиш ва фақатгина мол-дунё учун қайғуриш.
16. Ўзига маҳлиё бўлиш, фақат ўзини ўйлаш.
@islomuz
#Ҳадис: Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:
رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً
«Розийту биллаҳи роббан ва бил ислами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар.
(Маъноси: “Аллоҳни раббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим”).Абу Довуд ривоят қилганлар.
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Таваккул
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккал қилганингизда, оч кетиб тўқ қайтадиган қушдек ризқланган бўлур эдингиз», дедилар».
Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган.
/channel/MuhammadAli_MuhammadYusuf
ХИЗМАТ ҲАҚИМИЗ ФОИЗДА БЎЛАДИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бошқа давлатдан Ўзбекистонга пул жўнатмасини йўлга қўймоқчи эдим, бизни хизмат ҳақимиз фоизда бўлади. Шу ишимиз жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа жоиз. Фақат пулни жўнатувчи аввал пулни қабул қилиб олиб, сўнг жўнатиши керак. Хизмат ҳақи фоизда бўлади, дегани жоиз эмас дегани эмас, балки хизмат ҳақини маълум миқдорни аниқ белгилаш дегани. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
🌙 “ВАҚФ” ФОНДИ ДИНИЙ ТАЪЛИМ ФИДОЙИЛАРИ ВА ОЛИС ҲУДУДДАГИ ИМОМЛАРГА 831 МЛН. СЎМ АЖРАТДИ
✅ Шу йил 6 март куни бўлиб ўтган “Вақф” хайрия жамоат фонди йиғилишида муҳим масалалар муҳокама қилиниб, диний соҳада фидокорона меҳнат қилаётган бир гуруҳ ходимлар моддий рағбатлантирилди.
🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Рамазон ойида меҳр-мурувват ишларини янада кенгайтириш, диний соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш ва кам таъминланган оилаларга саховат ишларини уюштириш Фонд олдидаги энг долзарб вазифа эканини таъкидладилар.
🔸 “Вақф” фонди томонидан муборак ой арафасида 52 нафар мударрис, 57 нафар ишчи-ходим ва 28 нафар талаба жами 137 нафарни қўллаб-қувватлаш учун 701 миллион сўм ҳамда олис ҳудудлардаги кам даромадли 26 та масжид имом-хатибини қўллаб-қувватлаш учун 130 миллион сўм, мазкурларга жами 831 млн. сўм моддий рағбат ажратилганини Фонд раҳбари Зиёвуддин Мирсодиқов йиғилишда маълум қилди, тақдирланганларга сертификатлар топширилди.
➡️БАТАФСИЛ
Muslim.uz