musaffouzb | Неотсортированное

Telegram-канал musaffouzb - MUSAFFO.UZ

6837

"Оқ тепа" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали!

Подписаться на канал

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!

Шукруллоҳ қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

🌙🤲🏻 Ё АЛЛОҲ!

✨🤲🏻 Кечамизни солиҳлар кечаси қил!
✨🤲🏻 Қалбларимизни Ўзингдан қўрқадиганлар қалбидан қил!
✨🤲🏻 Амалларимизни тақводорлар амалларидан қил!
✨🌹 Жаннатинг билан ризқлантир!
✨🤲🏻 Эй оламлар Робби!

✨🍃🌹 Расулуллоҳ ﷺ кирсинлар тушларимизга.

🌙ХАЙРЛИ ТУН!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Yurtimizdagi masjidlar

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini
🗣 БАҲОУДДИН МУҲАММАД ЖАМОЛУДДИН НАДАВИ

🟢Ислом мутафаккири ва буюк воиз, аҳли сунна вал-жамоанинг энг кўзга кўринган олимларидан бири, нуфузли 500 та уламолар рўйхатига киритилган аллома Баҳоуддин Муҳаммад Жамолуддин Надави 1951 йил Ҳиндистонда таваллуд топган.

🟢1974 йилда Ҳиндистондаги “Нурия” араб университетини, 1979 йилда Калкутта дорулфунунини тамомлаган. Сўнг таълим ва тадрис ишлари билан шуғулланган.

🟢1981 йилда Лакновдаги “Дорул-улум”нинг араб тили ва исломий илмлар бўйича халқаро шаҳодатномасига эга бўлган.

🟢1987 йилда ушбу мутахассисликлар бўйича магистр даражасига эришган. Шундан кейин ўз юртига қайтиб, Каллекут универстетида фаолиятини давом эттирди. 1993 йилда докторлик ишини ёқлаган.

🟢1998 йил Мисрдаги “Ал-Азҳар” жомеасида илмий фаолиятини давом эттирган...
✉️ БАТАФСИЛ

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#mutolaa #oila #tarbiya
🗣ЎЧИРҒИЧ КАБИ БЎЛ, ЎҒЛИМ!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

📝 Ўғлини уйлантирган ота бир куни ўғлига қоғоз, қалам ва ўчирғич келтиришни буюрди. Ўғил аввалига отасининг бу талабидан ҳайрон бўлди, ота қистайвергач, ўғил айтилган нарсаларни олиб келди.

🟢Ота ўғилга: “Ёз!”деди.

🟠Ўғил: “Нимани ёзай?” – деди.

🟢Ота: “Ҳохлаган нарсангни ёз”, деди. Ўғил бир жумла ёзди.

🟢Ота: “Энди ёзганингни ўчир”, деди. Ўғил ўчирғич билан ёзган нарсасини ўчирди.

🟢Ота: “Яна ёз!” – деди.

🟠Ўғил: “Нимани, нега ёзай?” – деди.

🟢Ота: “Сен ёзавер”, деди. Ўғил ёзди.

🟢Ота: “Энди ўчир”, деди. Ўғил ўчирди.

🟢Ота: “Ёз!” – деди.

🟠Ўғил: “Сиз мендан нима истайсиз, нега ёзай?” – деди.

🟢Ота: “Айтганни қил!”, деди. Ўғил яна ёзди.

🟢Ота: “Энди ўчир!” – деди. Ўғил ўчирди.

✅Шундан кейин ота ўғлининг елкасига қўлини қўйиб: “Эй ўғлим, турмуш қургандан кейин оилада битта ўчирғич бўлиши керак. Сен аёлингдан кўрган баъзи бир ёқмайдиган нарсаларни ўчириб туришинг, аёлинг сендан кўрган баъзи бир ёқтирмайдиган нарсаларини ўчириб туриши керак бўлади. Акс ҳолда турмушнинг оппоқ варағи кўп ўтмай ёқимсиз хотиралар билан тўлиб қолади. Натижада, турмуш жаҳаннамга айланади. Эй ўғлим, эр-хотинлик алоқаси меҳр-муҳаббат ва ўзаро бағрикенгликка, бир-бирига нисбатан кечиримли бўлишга асосланади. Агар бирор камчилик ўтса уни такрорламаслик учун муносиб услуб билан тушунтириш лозим бўлади. Мана шу эр-хотинлик алоқасини мустаҳкамлайдиган асосий қоидалардан ҳисобланади”, деди.


Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#хайрли_тун

Сизларга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин!

Тун хайрли бўлсин, азиз диндошим
!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Bemazhablar haqida

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

УШРНИ ОЛДИНДАН БЕРИБ ҚЎЙИШ
#закот #ушр

❓1402-CАВОЛ: Мен шоли экиш билан шуғулланаман. Ҳосилни йиғиб олгандан кейин ушрини бераман. Деҳқончилик ушрини олдинроқ берсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Экинларнинг ушрини экишдан олдин бериш мумкин эмас. Аммо эккандан кейин униб чиқиб, ўса бошлаганда берилса, жоиз. Меваларнинг ушрини эса дарахт мева туггандан кейин бериш мумкин. Ундан олдин мумкин эмас. Бу ҳақда “Фатовои Оламгирия”да маълумот берилган:
فَلَوْ عَجَّلَ عُشْرَ أَرْضِهِ قَبْلَ الزَّرْعِ لَا يَجُوزُ ، وَلَوْ عَجَّلَ بَعْدَ الزِّرَاعَةِ بَعْدَ النَّبَاتِ فَإِنَّهُ يَجُوزُ وَلَوْ عَجَّلَ بَعْدَ الزِّرَاعَةِ قَبْلَ النَّبَاتِ فَالْأَظْهَرُ أَنَّهُ لَا يَجُوزُ ، وَلَوْ عَجَّلَ عُشْرَ الثِّمَارِ إنْ كَانَ بَعْدَ طُلُوعِهَا يَجُوزُ ، وَإِنْ كَانَ قَبْلَ طُلُوعِهَا لَا يَجُوزُ فِي ظَاهِرِ الرِّوَايَةِ هَكَذَا فِي شَرْحِ الطَّحَاوِيِّ .
“Киши еридаги ушрини экин экишдан аввал берса, жоиз эмас. Экинни экиб, униб чиққандан кейин берса, жоиз. Лекин эккандан кейин, униб чиқишдан олдин берса, жоиз эмас. Меванинг ушрида дарахт мева туккандан кейин берса, жоиз. “Зоҳирур-ривоя”га кўра ундан олдин бериш жоиз эмас. “Шарҳи Таҳовий”да шундай”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Идда сақламаслик саратонга сабаб бўлади

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

“ИДДА” НИМА ДЕГАНИ?

Динимизда аёл киши эрининг вафотидан ёки эри билан ажрашгандан кейин сақлаши лозим бўлган муддатга “идда” дейилади.

МУДДАТИ ҚАНЧА?

Унинг муддати эри вафот этган аёл учун тўрт ойу ўн кун; ҳомиладор аёлнинг иддаси туққунича, эридан ажралган хотин иддаси талоқдан сўнг уч ҳайз кўриб, учинчи ҳайзидан пок бўлиши билан тугайди. Турли сабабларга кўра ҳайз кўрмайдиган аёл эри билан ажрашса, уч ой идда ўтиради.

ҲОМИЛАДОР ЭМАС...

Ҳомиладор эмаслиги аниқ бўлган аёллар ҳам идда ўтиришлари лозим. Агар идда ўтирмасдан бошқа кишига никоҳлансалар, никоҳ ботил, ўзлари гуноҳкор бўладилар.

САРАТОНГА САБАБ БЎЛАДИ

Калифорния университети профессори, биологик текширувлар лабораторияси директори Доктор Жамолиддин Иброҳим бундай ёзади: “Аёлларнинг иммун тизимини ўрганиш натижасида уларда махсус ирсий хотирага эга ҳужайралар мавжудлиги аниқланди. Аёл киши турмуш ўртоғи билан жинсий алоқада бўлганда эрининг ҳужайралари камида 3 ой давомида аёлнинг репродуктив органларида фаол қолади. Агар аёл киши ушбу муддат ўтмасдан туриб бошқа эркак билан жинсий алоқада бўлса, бу иммун тизимини ишдан чиқишига, оқибатда саратон ўсмаларининг пайдо бўлишига олиб келади”.

Тақдқиқотчилар идда сақламай иккинчи эр билан жинсий ҳаётни давом этдирган аёлларда кўкрак ва бачадон саратони кўп кузатилишини алоҳида таъкидлайдилар.

ИЛМ – ИСЛОМГА ЕТАКЛАР

Америкалик эмбриолог Роб Гиллхем АҚШдаги аёллар орасида тадқиқотлар олиб борган. Натижада, муслима аёллар яшайдиган ҳудудда кўкрак ва бачадон саратонига чалинган аёллар бошқа минтақаларга қараганда ниҳоятда кам кузатилишини аниқлаган. Эмбриолог Гиллхем идда сақлаш ҳақидаги Қуръон оятларини ўқиб Исломни қабул қилди.

Алберт Эйнштейн институтининг илмий ходимлари ҳам бу борада узоқ йиллар тадқиқотлар олиб бориб, аёл кишининг организми эркак кишининг хромосомасидан тўлиқ тозаланиши учун айнан Аллоҳ таоло буюрган муддат талаб этилишини эълон қилганлар.

Миср тиббиёт маркази профессори Доктор Абдулбосит Саъид айтади: “Аёл киши эри билан жинсий алоқада бўлгандан сўнг, аёлнинг организми эркак кишининг хромосомасидан ҳар ойда фақатгина 30 % фоизи тозаланади. Тўлиқ тозаланиш учун эса камида уч ҳайз муддати талаб этилади”.

ХУЛОСА

Идда ўтиришнинг жуда кўп ҳикматлари бўлиб, уларни Аллоҳнинг ёлғиз Ўзи билади. Келажакда бунга ўхшаш ҳикматлар яна чиқаверишида шубҳа йўқ.

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#КУН_ҲАДИСИ

Асмо бинти Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
"Нарсаларингни (садақа бермасдан) сақлаб қўйма. Агар шундоқ қилсанг, Аллоҳ ҳам (сенинг ризқингни бермасдан) сақлаб қўяди», дедилар.
Бошқа ривоятда: «Молингни инфоқ, эҳсон қил. Уни санама. яна Аллоҳ ҳам сенга санаб бермасин. Молингни ўзингда сақлаб ушлаб турма. яна Аллоҳ ҳам сендан ушлаб қолмасин», деганлар».

Муттафақун алайҳ.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

​​#кун_ояти

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا تُوبُوا إِلَى اللَّهِ تَوْبَةً نَصُوحًا عَسَىٰ رَبُّكُمْ أَنْ يُكَفِّرَ عَنْكُمْ سَيِّئَاتِكُمْ وَيُدْخِلَكُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ يَوْمَ لَا يُخْزِي اللَّهُ النَّبِيَّ وَالَّذِينَ آمَنُوا مَعَهُ ۖ نُورُهُمْ يَسْعَىٰ بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَبِأَيْمَانِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا أَتْمِمْ لَنَا نُورَنَا وَاغْفِرْ لَنَا ۖ إِنَّكَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

"Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга холис тавба қилинглар! Шоядки Роббингиз гуноҳларингизни ювса ва сизни дарахтлари остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритса. Бир кундаки, унда Аллоҳ Набийни ва у билан бирга бўлган иймон келтирганларни шарманда қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг тарафларида юриб борадир. Улар эса, Роббимиз, бизга нуримизни батамом қилиб бер, гуноҳларимизни кечир, албатта, Сен барча нарсага қодирсан, дерлар".
(Таҳрим сураси, 8-оят).

Тафсир: Қиёмат кунида мўминлардан бошқалар зулматда қоладилар. Мўъминлар йўлини эса нур ёритиб туради. Улар зулматда адашмайдилар, қоқилиб-сурилмайдилар ҳам. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбар алайҳиссалом: «Эй парвардигоро, қиёмат куни шарманда қилмагин», деб дуо қилганликлари келтирилган.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1446 йил 4 - Робиус соний ойи
Милодий 2024 йил 7 октябр ҳафтанинг душанба куни


⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺️"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 05:45
🌅 Қуёш - 06:19
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 16:25
🌆 Шом - 17:56
🌃 Хуфтон - 19:30

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

ЭНГ КОМИЛ ШАХС МУҲАММАД
соллаллоҳу алайҳи ва саллам:


– бутларга сиғиниб юрадиган одамларни Аллоҳ таолога ибодат қилишга ўргатдилар;
– тиллари сўкишдан бошқа нарсани билмаган миллатни зикрга ўргатдилар;
– қўллари қиличдан бошқа нарсани тутмаган инсонларга қалам ушлатдилар;
– қаҳрга тўлган инсонлар қалбига шафқат уруғини сочдилар;
– ўзаро урушиб юрган қабилалар ўртасини тинчлик риштаси билан боғладилар;
– гўзал хулқ ила инсонларни зулматдан нурга, жаҳолатдан маърифатга олиб чиқдилар.

Дўстларингиз билан улашинг!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ

Ҳижратнинг тўққизинчи йили

Бу йил “Элчилар йили” деб аталади.

Табук ғазоти бўлди.

Баъзи кишилар Қубо масжидига ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга зарар етказиш мақсадида бир масжид бино қилдилар.

Табук ғазотига бормаган уч киши қиссаси воқе бўлди. Улар Каъб ибн Молик, Ҳилол ибн Умайя ва Мурора ибн Рабиъ эди.

Ғомидия ва Моиз ибн Молик қиссаси воқе бўлди.

Пайғамбар алайҳиссаломнинг қизлари Умму Кулсум вафот этдилар.

Нажоший вафот этди. Унинг исми Асҳама (арабча “атия” – совға, ҳадя маъносида) эди.

Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул ўлди.

Форс подшоси ўлдирилди.

Абу Бакр розияллоҳу анҳу одамлар билан ҳаж қилдилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

📹 Ўз холимизга ташлаб қўйишлик бу дўстни иши эмас
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1446 йил 10 - Робиус соний ойи
Милодий 2024 йил 13 октябр ҳафтанинг якшанба куни


⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺️"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 05:50
🌅 Қуёш - 06:26
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 16:15
🌆 Шом - 17:47
🌃 Хуфтон - 19:20

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

G'oshiya surasi bilan qisqacha tanishuv

Yaqinlaringizga ham ulashing!

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Беморлик, фақирлик ва мухтожлик  сабаблари

1. Меҳмонга ҳақорат ила қарашлик.
2. Қуръони каримни бетаҳорат ушлашлик.
3. Бебисмиллаҳ таом ейишлик.
4. Тик туриб таом ейишлик.
5. Идиш товоқни тоза тутмаслик.
6. Қўлни ювмасдан таом ейишлик.
7. Намозни қазо қилишлик.
8. Масжидда дунёвий гапларни гаплашишлик.
9. Улуғларга нисбатан беодоблик қилишлик.
10. Остонада ўтиришликни одат қилишлик.
11. Номаҳрам аёлларга шаҳват назари ила қарашлик.
12. Ёлғон гапиришлик.
13. Тонг вақтида ухлашлик.
14. Шомдан кейин ухлашлик.
15. Ялангбош хожатхонага киришлик.
16. Хожатхонада гаплашишлик.
17. Аҳли аёли билан жанжаллашишлик.
18. Фақирни камситишлик.
19. Нағмаларга муҳаббат қўйишлик.
20. Ховуз ёки ғуслхонага пешоб қилишлик.

"Мингта қимматбаҳо дур" китобидан.  Абдулқайюм Комил таржимаси

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini
🗣 ШАЙХ АЛИ МУҲЙИДДИН ҚОРАДОҒИЙ

🟢Бутунжаҳон мусулмон уламолари уюшмаси раиси, Доха динлараро мулоқот маркази раиси, Қатар университети Шариат ва исломшунослик факультети профессори Шайх Али Қорадоғий 1949 йил Ироқ Курдистонининг Сулаймония вилоятига қарашли Қорадоғ минтақасида дунёга келган.

🟢Дастлабки таълимни ўз юртидан олган. Қуръони каримни тўлиқ ёдлагач, Сулаймония шаҳрига амакиси Шайх Нажмуддин Қорадоғий, Шайх Мустафо Қорадоғий ва бошқа бир гуруҳ олимлардан илм ўрганиш учун борган. Сўнгра Бағдодда Шайх Абдулкарим Муҳаммад ал-Модаррис ва Шайх Абдулқодир Хатиб каби олимлар қўлида таҳсил олган. Қорадоғ минтақасидан Али Муҳйиддиндан ташқари Шайх Абдул Латиф ал-Кабир, Шайх Муҳаммад Нажиб Қорадоғий, Шайх Умар Қорадоғий, Шайх Мустафо Қорадоғий, Шайх Бобо Расул, Шайх Нуриддин, Шайх Нажмиддин, Шайх Зоҳид Холид Нақшбандий сингари жуда кўп уламолар етишиб чиққан.

🟢Шайх Али Қорадоғий 1970 йилда Бағдоддаги Ислом институтининг бакалавр босқичини имтиёзли тамомлади. Шундан сўнг Имоми Аъзам куллиясида ўқишини давом эттиради ва у ерни ҳам муваффақиятли битириб чиқади. Кейин эса “Ал-Азҳар” университети Шариат ва қонун факультетида илм олишни давом эттиради ҳамда 1980 йилда Қиёсий фиқҳ бўйича магистатурани, 1985 йилда эса докторантура босқичини имтиёзли тамомлайди...
✉️ БАТАФСИЛ

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini

🗣 ШАЙХ САЙФ ИБН АЛИ АЛ-АСРИЙ


🟢Булғор ислом академияси Илоҳиёт кафедраси ўқитувчиси Сайф ибн Али ибн Муҳаммад Али ал-Асрий 1975 йилда Яманнинг Ҳаж вилоятида таваллуд топган.

🟢1979 йилда оиласи билан Жидда шаҳрига кўчиб келган ва ўн йил ўша ерда истиқомат қилган. Дастлабки диний таълим ва Қуръони каримдан сабоқларини айнан шу жойда олган.

🟢1989 йили ватани Яманга қайтиб, илм таҳсилини давом эттирган. Шайх Абдулмажид Зиндоний раҳбарлик қиладиган “Имон” университетига ўқишга кирган. Шайх Сайф ибн Али ал-Асрий Шайх Содиқ ал-Ироқий, Шайх Мустафо Банжавий, Шайх Солиҳ Асмирий каби улуғ устозларда таълим олди.

🟢2000 йилда университетнинг бакалавр босқичини тамомлаб, Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида магистратурани давом эттирган.

🟢2001-2007 йиллар давомида Қатар фатво қўмитасида фаолият олиб борган.

🟢2007 йилдан ҳозирга қадар Бирлашган Араб Амирликларининг фатво қўмитасида фаолият олиб бормоқда. Ушбу муддат орасида БААдаги Муҳаммад V университетида докторлик даражасини олган.

🟢БАА пойтахти Абу Дабидаги Шайх Зойид университетида ҳам тўрт йил мударрислик қилган...
✉️ БАТАФСИЛ

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Кун_ҳикмати

Имом Ҳасан Басрий дедилар:

«Тақводорларни қуйидаги аломатлардан таниб олиш мумкин:

– Рост гапириш.
– Аҳдга вафо қилиш.
– Қариндошлар билан алоқани мустаҳкам қилиш.
– Заиф ва бечораларга марҳаматли бўлиш.
– Одамларга кам мақтаниш.
– Гўзал ахлоқ.
– Аллоҳга яқинлаштирувчи нарсаларда халойиққа мурувватли бўлиш.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

☪️ Эй Одам фарзанди! Агар дунёга қизиққанингдек жаннатга рағбат қилганингда эди, иккала диёрда (дунё ва охиратда) ҳам сени саодатманд этар эдим. Бир-бирларингизни эслагандек, зикр қилгандек Мени ҳам зикр қилганларингизда эди, фаришталар эртаю кеч сизларга салом йўллаган бўларди. Агар дунёни яхши кўрганингиздек ибодатимга муҳаббат қўйганингизда эди, сизларни ҳам пайғамбарларга кўрсатилган ҳурмат билан ҳурматлаган бўлардим. Бас,
қалбингизни дунё муҳаббати билан тўлдирманг, чунки дунёнинг заволи яқиндир»

«Қирқ ҳадиси қудсий» китобидан.
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

81-дарс. Ҳаж қилиш тартиби: Тавофи қудум

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot

fatvouz">🔗Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видео
#бидъат

🎙Бидъатнинг таърифи ва ҳукми

Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси


@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

📹 УМР САФАРИГА ТАЙЁРМИСИЗ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!

Шукруллоҳ қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Туннинг қоронғу зулматига енгилмаганлар учун мукофоти ўлароқ янги кун, янги имкон ва
янги умидлар берилади.

ХАЙРЛИ ТУН !
Тун сохибига омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Qurʼoni Karim qiroatlari

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh


@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

МАЙЙИТ ЧИҚҚАН ХОНАДОНДАГИ КЕЛИН ОТА УЙИГА КЕТИШИ
#жаноза

❓1401-CАВОЛ: Водий томонларда таъзия бўлган хонадондаги келин ўз уйига бориб, 7-8 кун туриб келиши шарт қилинган. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бу нарса халқимиз орасида тарқаб қолган хурофотлардан саналади. Динимизда бундай таълимот йўқ. Кўп жойларда жаноза, таъзияга алоқадор ишларда жуда ҳам кўп шундай асоссиз нарсалар тарқаб қолган ва энг ёмони бу ишларни динимиз кўрсатмаси деб қилинади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам нотўғри тушунчаларни, динда йўқ нарсани динда бор дейишни ёки уларни қилишни қаттиқ қоралаганлар:
عن عائشة رضي الله عنها أنها قالت : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : من أحدث في أمرنا هذا ما ليس منه فهو رد رواه البخاري ومسلم , وفي رواية لمسلم : من عمل عملا ليس عليه أمرنا فهو رد.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани янгитдан пайдо қилса, у рад қилингандир”, - дедилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Кибрни даволаш

Кибр - мағрурлик кишининг ўзини ҳаддан ташқари севиши (ужб)дан бошланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда инсоннинг қалбидаги кибрни эслатар экан, уни даволовчи дори-дармонни ҳам маълум қилади. Яъни инсоннинг заиф ва кучсиз эканлигини ҳар доим ўзига эслатиб туриш уни ўзини-ўзи яхши кўриб қолиш касалидан қутқарувчи энг таъсирчан доридир. Аллоҳ Қуръони Каримда марҳамат қилади: "Ер юзида кибру ҳаво ила юрма! Албатта, сен зинҳор ерни тешиб юбора олмайсан ва зинҳор баландликда тоғларга ета олмайсан!” (Исро сураси, 37-оят). Ушбу оят инсоннинг кибр-ҳаво билан юришини тақиқламоқда. "Ерни тешиб кетолмайсан" сўзида "инсон ўз кучи билан ерни бўлакларга бўлиб ташлай олмайди”, деган маъно бор. "Бўй-бастда тоғларга етолмайсан" каломида эса кибру ҳавога берилган инсонга истеҳзо қилинади. Шунинг учун ҳам манманлик бу - мутлақо аҳмоқликдир. Инсон кибр-ҳавоси, манманлиги билан ҳеч қачон яхши иш қила олмайди. Ахир кибр Аллоҳ ўз китобида тақиқ этган ўнта сифатдан биридир. Унда кеккайиб юриш кибрдан келиб чиқиши айтилган. Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи ва салламнинг ҳадиси мубораклари ҳам огоҳ этади: "Кимки ўзини мағрур тутса, кўнглида кибр пайдо этса ва кеккайиб юрса, қиёмат кунида Аллоҳнинг ғазабига дуч келади” (Ибн Умардан ривоят қилинган. Имом Аҳмад ривояти, "Муснад").

«Ахлоқус солиҳийн» китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…
Подписаться на канал