Qur'on tafsiri, Hadis va Rivoyatlar, Hikmatli sözlar, Ibratli hikoyalar va yana bir qancha foydali ma'lumotlarni berib boramiz. Savol va takliflar uchun @Muhsiniyn_Admin ga murojaat qilishingiz mumkin. Instagram.com/Muhsiniyn
#maʼlumot
Juma namozi haqida
«Juma» soʻzi «jam boʻlish, toʻplanish» degan maʼnoni anglatadi. Alloh taolo moʻminlarga juma namozini farz etgan, buyurgan: «Ey iymon keltirganlar! Juma kunidagi namozga chorlangan paytda Allohning zikriga shoshiling va savdoni qoʻying!» (Juma surasi, 9-oyat).
Shu kuni jamoat boʻlib ado etiladigan namoz esa «juma namozi» deyiladi. Alloh taolo osmonlaru yerni juma kuni yaratgan, Odam atoni shu kuni xalq etgan, uni shu kunda jannatga kiritib, u yerdan chiqargan. Qiyomat ham juma kuni keladi.
Bu kunda duolar qabul boʻladigan alohida soat bor, moʻminning Alloh taolodan xayriyatni soʻrab qiladigan iltijosi shu vaqtga toʻgʻri kelib qolsa, Alloh uni albatta ijobat qiladi. Juma namozi miskin-faqirlarning hajiga tenglashtiriladi. Imom minbarga oʻtirgan vaqtda ikkinchi azon aytiladi va qavm imomga roʻpara boʻlgan holda xutbani tinglaydi.
Imom tahorat bilan tik turib ikki marta xutba oʻqiydi va ular oʻrtasida bir muddat oʻtirishi lozim boʻladi. U xutbani tugatgach, takbir aytiladi va imom qavm bilan ikki rakat juma namozini oʻqiydi.
Jumaning sunnatlari va odoblari:
1. Jumaga gʻusl qilib, xushboʻylanib, eng chiroyli kiyimini kiyib borish sunnatdir;
2. Jumaga ertaroq kelish ham sunnatdir;
3. Juma kechasi va kunduzi Kahf surasini ham oʻqish sunnatdir;
4. Paygʻambarimiz sollallohu alayhi vasallamga salavot va salomni koʻp aytish; kamida kechasi uch yuzta, kunduzi ham shuncha aytsa, yaxshi boʻladi. Koʻp aytishning esa chegarasi yoʻq;
5. Duoni koʻp qilish ham sunnatdir, chunki juma kunida bir soat borki, unda duolar albatta ijobat boʻladi.
«Moʻminning meʼroji» — mufassal namoz kitobidan
@hilolnashr
YANGI HIJRIY SANA MUBORAK
✅ “Albatta, Allohning huzurida oylarning soni, Alloh huzurida osmonlaru yerlarni yaratgan kuni o‘n ikki oy qilib belgilangan. Ulardan to‘rttasi (urush qilish) harom (oylar)dir. U oylarda o‘zingizga zulm qilmang ...” (“Tavba” suras, 36-oyat).
✅ Urush harom qilingan Muharram oyi, ya’ni yangi hijriy yilning ilk kuni ham kirib keldi.
✅ Ulug‘ sahoba Abdulloh ibn Hishom al-Qurashy at-Taymiy roziyallohu anhu shunday rivoyat qiladi:
👉 “Yangi oy yoki yil kirib kelsa, Rasululloh Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning sahoblari quyidagi duoni huddi Qurʼonni o‘rgangandek o‘rganar edilar:
للَّهُمَّ أَدخِلهُ عَلَينَا بِالأَمنِ وَالإِيمَانِ، وَالسَّلَامَةِ وَالإِسلَامِ، وَجِوَارٍ مِنَ الشَّيطَانِ، وَرِضوَانٍ مِنَ الرَّحمَنِ
👉 O‘qilishi: Allohumma! Adxilhu ʼalayna bil-amni val-iyman, vas-salamati val-islam, va jivarim minash-shayton, va rizvanim minar-Rohman.
👉 Maʼnosi: “Allohim! Bu yil (yoki oy)ni bizlarga tinchlik, imon, salomatlik, islom, shaytondan panoh va Rahmonning roziligi bilan boshlagin!”.
🤲 Yangi 1445 hijriy yil va Muharram oyi barchamizga muborak bo‘lsin!Shayx Alijon qori rasmiy
👍Telegram | 👍Facebook | 👍Youtube | 👍Instagram
sahifalari👇
#Хурофотлар
❗️АЁЛЛАР РУЖУЪ ҚЎЙГАН БИДЪАТ-ХУРОФОТЛАР
▪️Фолбинлик – ғайбни билиш даъвосидаги кимсаларнинг машғулоти.
Коҳинлик, аррофлик каби номлари мавжуд.
▪️Коҳинлик – келажакда бўладиган нарсалар ҳақида хабар бераман дейди, унга бу хабарларни жинлар етказишини даъво қилади.
▪️Аъррофлик – турли ишларнинг бошланиш сабаблари ҳамда ўғирланган нарсаларни, уни ким ўғирлаганини ёки қаерда эканини билишини даъво қилувчи киши.
▪️Азайимхонлик – бунда дам солувчи одам жинлардан мадад сўраб дуо ўқийди.
▪️Авфок – бу махсус геометрик шакллар ичига ёзилган рақам ва ёзувлар. Бунда шаклларни бирор вақтга ёзиб ўзи билан олиб юрса, бахт келтиради ёки омад унинг кетидан қувиб юради деб ҳисоблайдилар.
▪️Мунажжимлик – бунда, юлдузларнинг жойлашувига қараб бўладиган ҳодисаларни билишни даъво қилади. Ҳозирги кунда газета-рўзномаларда чиқадиган “мунажжимлар башорати” ҳам шу турга киради.
🔻Сеҳр – луғатда "сабаби махфий бўлган нарса" маъносини англатади. Сеҳрнинг қуйидаги турлари мавжуд:
▪️Шаъваза – бу фокус усулида чаққон ҳаракат билан кўрсатиш.
▪️Нушра – бу жин теккан кишининг сеҳргар ёки фолбин ҳузурига бориб даволанишига айтилади. Булар ҳам жинларнинг мададига таянади.
▪️Мушкул кушод – мушкулларни осон килиш мақсадида масалан, қизга совчи келмаганда, йигитга қиз топилмаганда, иши юришмаганда қилинадиган хурофот амал.
Бу хурофот "Бибичоршанба" ва "Чироқ ёқди" деб ҳам номланади.
"Чироқ ёқди"да азиз-авлиёлар руҳини "чақириш" учун шам-чироқ ёки пахта ёқишади.
▪️Бибисешенба – муҳтарам зотларнинг руҳидан мадад сўраш, ҳожатларини тилаш амали.
❌ Юқоридаги барча бидъат-хурофотлар Ислом ақидасига зиддир ва улкан гуноҳ ҳисобланади.
✅ “Кимда-ким фолбин ёки сеҳргар ёки коҳиннинг олдига бориб, унинг айтганларига ишонса, у Муҳаммадга нозил бўлган нарсага куфр келтирибди” (Имом Аҳмад ривояти).
✅ "Аллоҳни қўйиб, қиёмат кунигача ҳам мустажоб қила олмайдиганларга илтижо қиладиган кимсадан кўра ким ҳам адашганроқдир?! Ҳолбуки, улар ўшаларнинг дуоларидан ғофил, бехабардирлар" (Аҳқоф, 5).
Манба: oliymahad
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
#maʼlumot
Jumaga erta borish va gʻusl haqida
Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
«Nabiy sollallohu alayhi vasallam: «Kim juma kuni junublikning gʻuslini qilsa, soʻngra birinchi soatda borsa, xuddi tuyani qurbonlik qilgandek boʻladi. Kim ikkinchi soatda borsa, xuddi qoramolni qurbonlik qilgandek boʻladi. Kim uchinchi soatda borsa, xuddi shoxli qoʻchqorni qurbonlik qilgandek boʻladi. Kim toʻrtinchi soatda borsa, xuddi tovuq qurbonlik qilgandek boʻladi. Kim beshinchi soatda borsa, xuddi tuxum qurbonlik qilgandek boʻladi. Imom (xutbaga) chiqqanda, farishtalar zikr tinglashga hozir boʻlurlar», dedilar».
Beshovlari rivoyat qilganlar.
Sharh: Ushbu hadisi sharifda Juma namozi uchun g'usl qilish va unga erta borish qanchalik savobli ish ekani g'oyat go'zal tarzda bayon qilinmoqda.
«Junublikning g'uslini qilsa» deyilganidan junublikdan qanday g'usl qilinsa, Juma namozi uchun ham shunday niyat va amallar bilan g'usl qilinishi lozimligi tushuniladi.
Hadisi sharifdagi «soat» lafzidan ulamolarimiz falakiy (astronomik) soatlarni tushunganlar. Demak, juma kunining tongidan to Juma namozi vaqti kirguncha bo'lgan soatlarning avvalida borganlar tuya so'yib, xayr-ehson qilgan kishining savobini oladi. Keyingi soatlarda borganlar uchun beriladigan savobning hajmi kichrayib boraveradi.
Hadisi sharifning oxirida juma kuni va namozining yana bir ulkan fazli – imom xutbaga chiqqanida uni tinglash uchun farishtalar hozir bo'lishi haqida so'z bormoqda. Demak, Juma namoziga nafaqat musulmon bandalar, balki farishtalar ham qatnashar ekanlar. Albatta, bunday jamoat eng xayrli, eng barakali, eng fayzli jamoat bo'ladi.
Bunday jamoatga yuvinmay-taranmay, yaxshi kiyimlarni kiymay, xushbo'y narsalar sepmay borib bo'lmaydi. Bunday jamoatga qancha erta borilsa, shuncha yaxshi. Unga hech qachon kech qolib bo'lmaydi.
«Hadis va Hayot» kitobining 6-juzi — namoz kitobidan
@hilolnashr
"Аёллар йўлда юрушлари одоби "
Абу Усайд Ал-ансорий Разияллоҳу анҳу айтадилар:
Расулуллоҳ алайҳиссалам масжиддан чиқаётиб , эркаклар билан аёллар йўлда қоришиб кетганини кўриб айтдилар :
"Четроқ туринглар, йўлнинг ўртасидан юриш сизларга эмас!
Сизлар йўлнинг четини лозим тутинглар " дедилар.
Саҳобий айтади :
"Шундан сўнг , аёллар (йўл четидаги) деворларга ёпишиб юрушларидан , хатто кийимлари деворга илашиб қолар эди ! "
(Абу Довуд)
Саҳобия аёлларнинг бу амрга бўйсунишларида муболағани қаранг :
"Эркакларга тегиб кетмасак бўлдида" деб Расулуллоҳ алайҳиссалом амрини ўзларича таъвил қилишмади.
Асли Расулуллоҳ алайҳиссалом уларга : "Деворга суркалиб юринглар" демадилар.
Аммо "четда юринглар" деган сўзни ортиғи билан адо қилдилар.
Бизнинг замонамизда эса , эркаклар кўчада юрганда хижолатдан деворга ёпишишга мажбур бўлмоқдалар ..!
Уларга (аёлларга) йўл бермаслик джентелменликка зид бўлиб қолди.
Аёлларни қаршисидан эркаклар чиқса овозларини баландроқ гапирадилар, оғизни катта очиб қаҳ-қаҳ отиб куладилар.
Эркаклар четроқ юрмаса улар туртилиб ҳам ўтиб кетишади.
Аллоҳ тавфиқ берсин.
@muhsiniyn_official
ТОТАЛИЗАТОРЛАРНИНГ ҲУКМИ НИМА?
@Savollar_kanal 13273-савол
Ассалому алайкум, шайх ҳазратлари. Сизга саволим бор эди. Аввал ҳам бу савол сизга борган бўлиши керак. Бироқ мен рўйхатда кўрмадим. Тотализаторлар ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Бунда бир одам бирор спорт командасига ютади деб пул тикади. Агар шу жамоа ютса у пулни ошиғи билан олади. Бу қиморга кирадими. Аввалдан раҳмат.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу қиморга киради.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НАМОЗДА БЕЛ ОЧИЛИБ ҚОЛИШИ
#намоз
❓CАВОЛ: Бир отахон намозда бел очилиб қолса намоз бузилади, дедилар. Ҳақиқатан ҳам шундайми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Намоз дуруст бўлиши учун аврат аъзоларининг барчаси ёпиқ бўлиши шарт. Чунки, аврат ёпилиши намознинг фарзларидан бири ҳисобланади. Зеро, Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
“Эй, Одам авлоди! Ҳар бир масжид (намоз) олдидан зийнатларингиз (пок кийимларингиз)ни (кийиб) олингиз!” (Аъроф сураси, 31-оят).
📌 Маълумки, намоздаги бирор бир фарз амал бажарилмаса намоз дуруст бўлмайди. Эркак киши намозда киндигининг остидан бошлаб тиззасининг остигача ёпиши фарздир (Манба: “Шарҳун нуқоя”).
Уламоларимиз аврат аъзолардан бирининг тўртдан бир қисми бир муддат очилиб қолса намоз бузилади, деганлар. Бунда аёл кишининг соқи (яъни болдири), эркак кишининг сони алоҳида аъзо ҳисобланади. Бир муддат миқдори эса уч марта тасбеҳ айтиш миқдорича экани билан изоҳланган (манба: “Ҳошиятут-Таҳтовий”).
Ҳозирги пайтда эса баъзи ёшлар калта ва тор кўйлак билан намоз ўқиб, руку ва саждага борганларида мана шу аъзоларининг тўртдан бири тугул ярмидан кўпроғи кўриниб қолиб, натижада шунча ҳаракат қилиб ўқиётган намозлари ўзлари билмаган ҳолда бузилишига олиб келмоқда. Бу ҳам етмагандай орқа сафдаги намозхонларнинг кўзлари аврат аъзоларга тушишига сабабчи бўлмоқдалар.
Яна шуни ҳам таъкидлаш керакки, ҳозирги кунда баъзилар калта шим (шортик)да намоз ўқимоқдалар. Ундай калта кийимда белни ёпганда, тизза очилиб қолиши, тиззани ёпганда эса бел очилиб қолиши табиий. Ваҳоланки, тиззанинг ўзи ҳам аврат аъзо ҳисобланиб, уни тўртдан бирини очилиб қолиши намозни бузади.
☝️Шунинг учун ҳар бир намозхон ўзига қулай бўлган ва аврат аъзоларни ёпадиган кенг ҳамда узун кийимда намоз ўқиши динимиз талабидир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
Tashriq takbirlari qachon va qanday aytiladi?
Yaqinlaringizga ham ulashing!
Manba: islom.uz
@Muhsiniyn_official
Эртага Арафа куни.
Оғиз ёпиш соат 2.55
Оғиз очиш соат 20.05
Дуоси «Навайту ан асувма совма явми арофата минал-фажри илал-мағриби».
"Олимжон ота" масжиди имом хатиби
🎙Элёржон домла
👉 @Elyorjon_Domla👇👇
https://t.me/joinchat/QWzanpJkwkJVRtJz
АҚИҚА ВА ҲАЙИТНИНГ ҚУРБОНЛИГИНИ БИТТА ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#ақиқа #қурбонлик
❓609-CАВОЛ: Фарзандимнинг ақиқа куни Қурбон ҳайитидан 2 кун олдинга тўғри келди. Ақиқа ва ҳайитнинг қурбонлигини битта қилиб қурбонлик қилсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ақиқа қилиш вожиб амаллардан эмас, балки мустаҳабдир. Ақиқа қилмаган киши гуноҳкор бўлмайди. Аммо, қурбонлик вожиб бўлса, уни албатта бажариш лозимдир.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки қурбонликда туя ва қора молда етти кишигача шерик бўлиб сўйиш мумкин. Шу эътибордан қора мол ва туяга ўхшаш ҳайвонларда бир ҳиссаси қурбонлик икки ҳиссаси (қиз бола бўлса бир ҳиссаси) ақиқадан деб сўйиш ҳам мумкин. “Бадоеъ” китобида шундай дейилади:
"وَكَذَلِكَ إنْ أَرَادَ بَعْضُهُمْ الْعَقِيقَةَ عَنْ وَلَدٍ وُلِدَ لَهُ مِنْ قَبْلُ" (بدائع الصنائع)
“Шунингдек, туя ва молда етти киши шерик бўлиб, улардан бири туғилган фарзандига ақиқа қилишни ирода қилиши ҳам жоиз”.
Лекин қўйни ҳам қурбонликдан, ҳам ақиқадан сўйиб бўлмайди. Чунки қўйнинг ўзи фақат бир ҳиссадир. Бундай ҳолатда албатта, қурбонликни ният қилиб сўйиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Telegram | Instagram | Facebook | fatvouz">Tiktok
Зулҳижжанинг ўн куни
Фазилатли замонда ибодат қилиш Аллоҳнинг шиорларини улуғлаш демакдир. Аллоҳ Ўзига ибодат қилинишини яхши кўрадиган замонда Унинг шиорларини улуғламаслик гуноҳдир.
«Ким Аллоҳ қонунларини ҳурмат қилса, бас, албатта дилларнинг тақводорлиги сабабли бўлур», (Ҳаж: 32).
Зулҳижжанинг ўн куни йилнинг энг афзал кунларидир, Рамазоннинг охирги ўн кечаси эса йилнинг энг афзал кечаларидир. Ким биринчисининг кундузларида ва иккинчисининг кечаларида ибодат қилишга муваффақ бўлса, демак у ҳақиқий тавфиққа эришибди.
У кунлардаги ибодатлар бошқа кунлардаги ибодатлардан афзалдир. Хоссатан такбир ва рўза. Арафа куни эса йилнинг энг афзал кунидир.
Рамазоннинг қазосини Зулҳижжанинг ўн кунида тутиб бериш мустаҳабдир. Рўзадор учун қазо ва ўн кунликдаги рўзанинг ажри бўлиши умид қилинади. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Рамазоннинг қазосини тутиб беришимда мен учун ушбу ўн кундан суюмлироқ кунлар йўқ», дедилар.
Маҳрумликка ҳақли кимсаларгина бундай ажрлардан мосуво бўладилар.
Шайх Абулазиз Тарифий
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ибодат қилинадиган бирор кун зулҳижжанинг ўн кунидан Аллоҳ таолога маҳбуб эмас. Ундаги ҳар бир куннинг рўзаси бир йилга баробардир. Ундаги ҳар бир кечада туриш қадр кечасида туришга баробардир” (Термизий ва Ибн Можа ривоятлари).
ТЎЙДА ВАЛС ТУШИШИ
@Savollar_kanal 12134-савол
Ассалому алайкум! Ҳозирги тўйларда келин куёвнинг бирга рақсга тушиши урф бўлган. Рақсга ёки валсга тушиш нотўғри эмасми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу рақсга тушишда динга хилоф бир қанча ишлар бор: номаҳрамлар олдида ножўя ҳаракатлар қилиш, номаҳрамлар кўриши мумкин бўлмаган кийимда чиқиш, ғайридинларга тақлид(ўзини ўхшатиш) қилиш кабилар.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَعَنَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرَّجُلَ يَلْبَسُ لِبْسَةَ الْمَرْأَةِ، وَالْمَرْأَةَ تَلْبَسُ لِبْسَةَ الرَّجُلِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ. وَلِأَبِي دَاوُدَ وَالطَّبَرَانِيِّ: مَنْ تَشَبَّهَ بِقَوْمٍ فَهُوَ مِنْهُمْ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга ўхшаб либос кийган эркакни ва эркакларга ўхшаб либос кийган аёлни лаънатладилар».Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.Абу Довуд ва Табароний қилган ривоятда:«Ким бир қавмга тақлид қилса, у ўшалардандир», дейилган.Шарҳ: Ўз қавми, ўз дини ва урф-одати туриб, бошқаларнинг турмуш тарзини, кийиниш ва ҳаётдаги бошқа нарсаларини устун қўйиб, жон-жаҳди билан уларга ўхшашга ҳаракат қилиш одамга ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Ўша одам «ҳар кимга ниятига яраша» қоидасига биноан ўзи тақлид қилган қавмдан бўлади. Кофирларга ўхшашни орзу қилиб уринган бўлса, кофирлардан бўлади. Фожирларга ўхшашга ҳаракат қилган бўлса, фожир бўлади ва ҳоказо...Ислом уммати Аллоҳ таоло юборган таълимотларнинг энг мукаммалига, ҳар бир замон ва ҳар бир маконга муносиб таълимотга раво кўрилган умматдир. Аллоҳ таоло бу умматни бошқа барча умматлар устидан шоҳид қилиб қўйгандир. Аллоҳ таоло бу умматга ҳар бир нарсада ўзига хосликни бериб қўйгандир. Шунинг учун ҳам бу умматга ўзидан бошқаларга ўхшашга ҳаракат қилиш, ўзига Аллоҳ таоло осмондан тушириб берган нарсани қўйиб, бошқа миллатлар ердан чиқарган нарсаларга ҳавас қилиш мутлақо тўғри келмайди.Мусулмонлар бошқа миллатларга хос бўлган, уларни мусулмонлардан ажратиб турадиган нарсаларда уларга тақлид қилмасликлари лозим. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ШУБҲАЛАНИШ
#ғусл
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ғусл қилаётган пайтда манийнинг қолдиғи чиқса, (шаҳват билан емас, томчи ҳолатда чиқса) қайтадан ғусл қилишга тўғри келадими? Ғусл пайтида ел чиққандек бўлса, (ел чиқса) ғуслни қайтадан қилишга тўғри келадими, ёки келган жойидан давом еттираверадими?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Шунинг учун ғусл қилишдан аввал бавл қилиб олиш керак. кейин чиқса ҳам зарари йўқ. Ғуслда бутун баданига бир марта сув тегса бўлди. Орада таҳоратни бузадиган амаллардан ел чиқиш, бавл қилиш кабилар бўлса ҳам зарари йўқ. Келган жойидан давом эттириб ювилаверади.
(https://savollar.islom.uz/s/167677)
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
СИНГАН ИДИШНИ ТАШЛАБ ЮБОРИШ КЕРАКМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓1066-CАВОЛ: Чети учган, синган идишларни ташлаб юбориш керак деб эшитдим. Буни қандай тушуниш керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Чети учган, синган идишлар борасидаги гапларни бу ҳақда келган ҳадисларни ўрганиш орқали тўғри тушунишимиз мумкин.
"عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ، أَنَّهُ قَالَ: «نَهَى رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الشُّرْبِ مِنْ ثُلْمَةِ الْقَدَحِ، وَأَنْ يُنْفَخَ فِي الشَّرَابِ» سنن أبي داود
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам идишни синиқ жойидан ичишдан ва ичимликка пуфлашдан қайтардилар”, деди (Имом Абу Довуд ривоятлари).
عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ قَدَحَ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ انْكَسَرَ، فَاتَّخَذَ مَكَانَ الشَّعْبِ سِلْسِلَةً مِنْ فِضَّةٍ. قَالَ عَاصِمٌ: رَأَيْتُ الْقَدَحَ وَشَرِبْتُ فِيهِ" (صحیح البخاري).
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг идишлари синди. Сўнг синган жойини кумуш билан улаб олдилар”, деди. Осим (ҳадис ровийларидан бири): “Мен шу идишни кўрдим ва ундан сув ичдим”, деди (Имом Бухорий ривояти).
عن أبي سعيد -رضي الله تعالى عنه - (قال: نهى رسول الله صلى الله عليه وسلم عن الشرب من ثلمة القدح): بضم المثلثة وسكون اللام هي موضع الكسر منه. قال الخطابي: إنما نهى عن الشرب من ثلمة القدح؛ لأنها لاتتماسك عليها شفة الشارب، فإنه إذا شرب منها ينصب الماء ويسيل على وجهه وثوبه. زاد ابن الملك: أو لأن موضعها لايناله التنظيف التام عند غسل الإناء، (وأن ينفخ) : بصيغة المجهول أي وعن النفخ (في الشراب. رواه أبو داود). وكذا أحمد والحاكم".
Абу Саъид Худрий разияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда у зот айтдилар: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам идишни синган жойидан ичишдан қайтардилар”. Хаттобий айтадилар: “Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг қайтаришларини сабаби, ичувчининг лаби яхши ўрнашмаганлиги сабаб юзига, кийимига сув тўкилади”, дедилар. Ибнул Малак қўшимча қилиб: “Ёки идишни ювиш пайтида ўша синиқ жойи яхши ювилмай қолиши, натижада идиш тўлиқ тоза бўлмай қолиши”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти). (“Мирқотул Мафотиҳ” китоби, 7 жилд).
Демак, агар идиш пиёла, стакан бўлиб, унинг чети учган бўлса айнан ўша жойига оғиз қўйиб ичишдан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарганлар. Бунинг сабаби сифатида Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматга мушфиқликлари ва меҳрибонликларини кўришимиз мумкин бўлади. Чунки, идишнинг синиқ жойидан ичиш билан инсоннинг лабига озор етиши ёки ўша жойдан кийимга, баданга сув тўкилиши мумкин. Қолаверса идишнинг синиқ жойи яхши тозаланмай бугунги тил билан айтганда турли микроблар тўпланиб қолган бўлиши ва келгусида турли касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Ана шундай сабабларга кўра Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам умматни синиқ идишлардан фойдаланмасикка чақирганлар. Юқоридаги ҳадислардан қуйидагиларни тушунамиз:
1. Пиёла ёки стаканларни синмаган жойидан ичса макруҳ бўлмайди.
2. Агар чойнак, коса каби тўғридан тўғри оғиз билан эмас, балки билвосита фойдаланадиган идишлар бўлса, макруҳ бўлмайди.
3. Агар ўша синиқ идишдан бошқа идиш бўлмаса, ундан фойдаланиш жоиз.
4. Агар синиқ идишлар таъмирланса, улардан фойдаланиш кароҳиятсиз жоиз.
5. Ҳадиси шарифдаги синиқ идишдан фойдаланмасликдан бўлган қайтариқ ножоизликни эмас, балки юқорида зикр қилиб ўтилган сабаблар туфайли хуш кўрилмаган иш эканлигини тушунамиз. Шунинг учун узрли ҳолларда ёки мажбурий ҳолларда синиқ идишлардан фойдаланишликни зарари йўқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
ЭЛЕКТРОН ТАСБЕҲНИ БАРМОҚҚА ТАҚИБ НАМОЗ ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ҳозирги вақтларда электрон тасбеҳлар жуда кўпайган. Саволим шундайки электрон тасбеҳни бармоққа таққан ҳолда намоз ўқишнинг ҳукми қандай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда бажариладиган ҳаракатларга халақит қилмаса, ён атрофдагиларни ҳаёлини чалғитмаса намозга зарари йўқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @diniysavollar / Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
🌙 ҲИЖРИЙ ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
✅ Эслатма! 2023 йилнинг 19 июль куни – янги 1445 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2023 йилнинг 28 июль, жума кунига тўғри келади.
🌙 Муҳаррам ойи қандай ой? Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга.
❓Ашуро қандай кун? Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти).
🔸Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
🔸 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади. Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.
❓Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти).
🕌 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар.
🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.✍️ Даврон НУРМУҲАММАД
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
Танлангансиз
Хатиб Бағдодий роҳимаҳуллоҳ ўзининг «Тариху Бағдод» китобида келтиради:
«Басранинг қозиси Убайдуллоҳ ибн Ҳасан айтади:
«Менинг бир ажам жориям бор эди. У ниҳоятда гўзал эди. Мен уни яхши кўрар эдим. Бир кеча у менинг ёнимда ухлади. Ярим кечаси турсам ёнимда йўқ. Ёмон хаёлга бордим. Уни топганимда саждада дуо қилаётган эди:
«Эй Роббим! Менга бўлган муҳаббатинг ҳаққи, мени мағфират қилгин!».
Мен дедим:
- Ундай дема. «Сенга бўлган муҳаббатим ҳаққи», дегин!
Жориям деди:
- Эй Басранинг фақиҳи ва қозиси! Унинг менга бўлган муҳаббати мени ширкдан халос қилди , исломга олиб кирди. Унинг менга бўлган муҳаббати мени уйқудан Ўзи учун уйғотиб, сизни ухлатди!
Шунда мен дедим:
- Боравер, сен Аллоҳ учун озодсан!».
Қачон ибодатга турсангиз билингки, ўз кучингиз билан турмадингиз. Бу сизга Аллоҳнинг фазли ва карамидир. У сизга Ўз ҳузурида туришга изн берди.
«Сизга бўлган севгиси».
Жумланинг гўзаллигига қаранг. Сизни дунё деярли танимайди. Фақат оилангиз ва қўшниларингиз танишади холос.
Аммо сизни ер-у самолар Холиқи исмингиз билан, суратингиз билан танийди. Қалбингизга боқиб унда яхшилик кўради. Қалбингиздаги яширин ўринларнинг бирида Ўзига нисбатан ишқни кўради ва сизни яхши кўради. Аллоҳнинг севгиси доирасига кирганлар омонликда ва нажотдадирлар.
Энди бомдод азонини эшитсангиз устингиздаги иссиққина кўрпани олиб ташлаш ва масжидга бориш сизга осон кечади. Билингки, ана шу Аллоҳнинг сизга бўлган муҳаббатидир. У сизни танлади!
Миллионлаб инсонлар уйқуда. Сиз эса бир ҳовуч инсонлар билан Унга ибодат қилмоқдасиз. У сизнинг пешанангизни ерга қўйиб, Ўзи учун сажда қилиб «Субҳана Роббиял аъла» дейишингизга рози бўлди!
Рамазон келиб рўза тута бошласангиз Аллоҳ учун тарк қилинган барча нарсалар лазиз эканлигини кўрасиз. Унинг ризосини истаб ичакларингизни бўшатдингиз. Унинг ризосини кўзлаб томоқларингиз қуришига рози бўлдингиз.
Ана шу нарса Унинг сизни яхши кўришига далилдир. Миллионлаб инсонлар Рамазон нималигини, рўзанинг нелигини билишмайди. Улар Аллоҳнинг ҳузурига яқинда боришади. Аммо тайёргарлик йўқ!
Сиз эса унга суюкли бўлишингиз учун кўплар ичидан танландингиз, жамоа ичидан ихтиёр қилиндингиз!
Билинг, Аллоҳ сизни бошқа аёллар ичидан танлаб олган!
👉🏻 Манба: https://islom.uz/maqola/20858
@islomuz
ҲАЖ ВА УМРА ЗИЁРАТИГА ТЕНГ АМАЛ БОРМИ?
#ҳаж
❓CАВОЛ: Ҳаж ва умра зиёратига тенг амал бор деб ўқидим. У амал 2 ракат зиҳо намози экан. Шу тўғрими? Тўғри бўлса ўқилиш тартибини айтсангиз, илтимос.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз ўқиган ривоят мана бу : «Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ», дейилган.
Демак, сиз бомдодни жамоат билан ўқийсиз кейин то қуёш чиқиб намоз ўқиш мумкин бўладиган вақт бўлгунча, яъни қуёш чиққанидан 15 дақиқа ўтгунча зикр, истиғфор, тиловати Қуръон, салавот ва дуода бўлиб ўтирасиз ва икки ракат намоз ўқийсиз. Ана шу тартибда ўқисангиз, ваъда қилинган ўша улкан ажрга эга бўласиз. Аммо шуни ҳам таъкидлаш керакки, бу билан зиммага фарз бўлган ҳаж соқит бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Нафсини тарбиялай олмаган ҳамда ислоҳ қилиш ва ундаги дунё улушини чиқариш билан қалбига ҳукмронлик қила олмаган кишининг исломида яхшилик йўқдир.
Имом Бутийнинг “Ботинул исм” - Махфий гуноҳлар китобидан.
Шарх:
Кишининг исломи унинг нафсини тарбиялаши лозим. Кишининг исломи унинг қалбини ислоҳ қилиши ва ундан дунёга бўлган муҳаббатни тозалаб қалбига раҳбарлик қилиши лозим.
Абдуллоҳ Ғуломов
@muhsiniyn_official
НАМОЗДА ТЕЛЕФОН ЖИРИНГЛАБ ҚОЛСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намозда телефон жиринглаб қолса, ўчириб қўйса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввало намозхон намозга киришишдан олдин уни чалғитиб, ибодатига халал берадиган нарсаларни бартараф қилиб олишлиги керак. Ҳозирда деярли ҳаммада мавжуд бўлган қўл телефонларни намоздан олдин ўчириб ёки овозсиз ҳолатга келтириб олиш ҳам шу жумладандир. Энди бевосита саволга жавоб берадиган бўлсак, намоз вақтида телефон қўнғироғини бир қўл билан ўчириб қўйиш имкони бўлса, ўчириб қўйиш мумкин ва бунда намоз бузилмайди. Аммо, телефонни ўчириб қўйиш икки қўл билан амалга оширилиб, ҳаракатлар кўплигидан ташқаридан қараган одам "бу киши намоз ўқимаяпти"деб ўйласа намоз бузилиб қолади. Чунки, намозни бузувчи амаллардан бири "амали касир" кўп амал қилишдир. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla
Фатво маркази.
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ
⏰ Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.
@muhsiniyn_official
Бугун Арафа куни..
Шу муносабат билан бу куннинг айрим фазилатларини санаб ўтамиз..
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дуоларнинг энг афзали – арафа кунида қилинган дуодир . Мен айтган ва аввалги барча пайғамбарлар айтган энг афзал сӯз – “Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр”, калимасидир”.
(Термизий ривояти).
(Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир, У – ёлғиз, шериксиз зотдир. Барча мулк ва барча ҳамд – фақат Унга хосдир ва У ҳар бир нарсага қодирдир»).
Шундай экан, кун бўйи Аллоҳ зикрида бўлинг, хусусан, юқоридаги зикрни кӯп айтинг. Яна, Аллоҳга неки ҳожатингиз бўлса, бугун ихлос билан Унга илтижо қилинг!
Фурсатни бой берманг!
Ундан ташқари, Арафа куни тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Арафа куни тутилган рўза – ҳам ўтган йилги, ҳам келгуси йилги гуноҳлар учун каффоратдир». (Муслим ривояти)
Арафа – кўплаб жонлар дўзахдан озод этиладиган кундир.
Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ Таоло ҳеч бир кунда Арафа кунида дўзахдан озод этганичалик бандани дўзахдан озод этмайди. У яқинлашиб, ўша (дўзахдан озод этилган) бандалар билан фаришталарга мақтанади ва: «Улар нима исташади?!» - деб сўрайди». (Муслим ривояти)
Ибн Абдул Бар айтади: «Бу ўша бандаларнинг гуноҳи мағфират этилганига ишорадир. Зеро, Аллоҳ Таоло гуноҳкор бандалари билан ҳеч қачон фахрланмайди. Бу фақат уларни тавбалари қабул қилиниб, гуноҳлари мағфират этилганидан сўнггина бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам».
Яна муҳим бир эслатма:
Суннатга биноан, бугун, яъни Арафа куни бомдод намозидан бошлаб фарз намозлари кетидан ташриқ такбири айтилади. Ташриқ такбирининг лафзи: «Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар.. Лаа илааҳа иллаллоҳу, Валлоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар.. ва Лиллаҳил ҳамд..»
#ҲАЖ
Қурбонлик қандай ибодат?
http://muslimaat.uz/qurbonlik-haqida-1/
t.me/muslimaatuz
2023 - 1444 Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн куни
1. • 19-июнь, душанба;
2. • 20-июнь, сешанба;
3. • 21-июнь, чоршанба;
4. • 22-июнь, пайшанба;
5. • 23-июнь, жума;
6. • 24-июнь, шанба;
7. • 25-июнь, якшанба;
8. • 26-июнь, душанба;
9. • 27-июнь, сешанба «Арафа» куни;
10. • 28-июнь, чоршанба «Қурбон ҳайити» куни.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ учун Зулҳижжанинг ўн куничалик унга ибодат қилишдай маҳбуброқ кун йўқ. Уларнинг бир кунлик рўзаси бир йиллик рўзага тенгдир. Уларнинг бир кечасини бедор ўтказиш эса, Қадр кечасини бедор ўтказишга тенгдир», дедилар.
✍️ Термизий ривояти.
☝️Фойда: Зулҳижжанинг ўнинчи кунидан ўн учинчи кунигача, яъни тўрт кун рўза тутиш ҳаромдир. Шу боис дастлабки тўққиз кунда рўза тутиш фазилатлидир.
🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ КИРИБ КЕЛДИ.
БУ ОЙДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ?
🔸Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади?
“Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.
🔸Зулҳижжа ойи қандай ой?
Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.
🔸Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга?
Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
🌙 Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
🔸Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).
🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти).
🌙 Эслатиб ўтамиз, 19 июнь душанба куни Зулҳижжа ойининг 1-кунидир, ИншаАллоҳ.
Даврон НУРМУҲАММАД
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ҳадис_253
ХУФТОНДАН ОЛДИН УХЛАШ ВА УНДАН КЕЙИН ГАПЛАШИШ
Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Хуфтондан олдин ухлашни ва ундан кейин гаплашишни хуш кўрмас эдилар».
✍️ Икки Шайх ва Термизий ривоят қилганлар.
📜 Шарҳ: Бу ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Хуфтон намози билан боғлиқ бўлган икки одатлари ҳақида сўз бормоқда.
1. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Хуфтондан олдин ухлашни хуш кўрмас эканлар. Чунки ухлаб қолиб, намоз вақти ўтиб кетиш хавфи бор.
2. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Хуфтондан кейин гаплашиб ўтиришни хуш кўрмас эканлар. Чунки бунда кунни яхши амал билан тамомлаш имкони зое бўлади.
☝️ Шунинг учун ҳам аҳли солиҳ кишилар витр намозини уйқудан олдин ўқишга уринадилар.
📚 KУНЛИК ҲАДИС | Манба: “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан
НАМОЗДА ҚАЙСИ ЗАМ СУРАЛАРНИ ЎҚИШ КЕРАК?
#намоз
❓CАВОЛ: Мен намоз ўқиётганимга 2 ой бўлди, Фотиҳадан кейин қайси зам сураларни ўқиш керак? Масалан бомдод, пешин, аср, шом ва хуфтон намозларида қайси сураларни зам сура қилиш керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фотиҳадан сўнг энг камида узун бир оят ёки қисқа уч оят зам сура қилиш вожиб. Намозхон зам сурада ўзи яхши биладиган сураларни ўқиши мумкин.
Уламолар бомдод ва пешин намозида "Ҳужурот" ва "Буруж" суралари орасидаги сураларни ўқиш, аср ва хуфтон намозидан "Буруж" ва "Баййина" суралари орасидаги сураларни ўқиш, шом намозида "Баййина" ва "Нас" суралари орасидаги сураларни ўқишни мустаҳаб санашган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА АЛЛОҲ ТАОЛОДАН ЁРДАМ СЎРАНГ!
Эй ота, шуни яхши билингки, Аллоҳ таоло ҳидоят қилади ва болангиз тарбиясига ёрдам беришга қодир У Зотдир. Сиз ихлос ила Аллоҳ таолога юзланиб, фарзандингиз тарбиясига, унинг Ислом дини ёрдамчиси бўлишини сўранг.
Шоир айтади:
Шукр қилгил, сабр айла,
Қисмат қайга йўллар бўлса.
Ниятингга эришгайсан,
Агар Аллоҳ қўллар бўлса!
ФАРЗАНД ҲАҚҚИГА КЎП ДУО ҚИЛИНГ
Ота-оналар фарзандлари тақво ва солиҳ амалларда бардавом бўлиши учун Аллоҳ таолога юзланиб, тинимсиз дуолар қилиши лозим.
Олдингилар:
“Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт ва бизларни тақводорларга пешво қилгин” (Фурқон сураси, 74-оят), деб дуо қилишар эди.
ФАРЗАНДИНГИЗ УЧУН ИСТИҒФОР АЙТИНГ
Ота ўз зурриёди учун истиғфор айтиб, гуноҳларини мағфират
этишини жаннатда бирга қилишини сўраб, дуо қилиши лозим. Аллоҳнинг пайғамбари Яқуб алайҳиссалом болалари учун истиғфор айтиб шундай дейди: “Албатта, Раббимдан сизларни мағфират қилишини сўрайман. Албатта, мағфират қилувчи ва меҳрибон зот Удир” (Юсуф сураси, 98-оят).
ФАРЗАНДИНГИЗНИ ДУОИ БАД ҚИЛИШДАН САҚЛАНИНГ!
Оталар фарзандларини дуои бад қилишдан эҳтиёт бўлишлари лозим. Дуо ижобат бўладиган вақтга тўғри келиб қоладиган бўлса, бир умр афсус қилиб ўтишади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Ўз зиддингизга дуо қилманг, фарзандларингиз зиддига дуо қилманг, молу мулкингиз зиддига дуо қилманг. Яна Аллоҳдан ижобат бўладиган соатга тўғри келиб, дуоингиз қабул бўлиб қолмасин” (Имом Муслим ривояти).
ФАРЗАНДИНГИЗ ҚАЛБИГА АЛЛОҲ ВА РАСУЛИГА НИСБАТАН МУҲАББАТ УЙҒОТИНГ
Фарзандингизга Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат қилишни ўргатинг. Фарзандингизга: “Еяётган таомимиз, яшаётган уйимиз, миниб юрган машинамиз ва биздаги барча нарса Аллоҳникидир. Биз бу дунёда ҳам, охиратда ҳам фақат Аллоҳнинг изни билангина бахт-саодатга эришишимиз мумкин”, денг.
#Фарзанд_тарбияси
"Исломда оила" китобидан.
@mehrob_uz
Нега тунги намозга қодир бўлолмаймиз?
Абу Сулаймон Дороний раҳимаҳуллоҳ деди: “Қанчалаб (ҳаром ила топилган, тайёрланган) егуликлар борки, тунги намоздан тўсиб қўювчидр? Қанчалаб (асли қараш ҳаром ўринлардаги) назарлар борки, (Қуръони каримдаги ) суранинг қироатидан тўсиб қўювчидир!”
“Ҳилятул авлиё” асаридан.
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ деди: “Тунги намоз ва кундузги нафл рўзага қодир бўлмаяпсанми, демак, ёмонликларинг сени ўраб, боғлаб олгани боис бу неъматдан маҳрумсан”.
Ибн Ражабнинг “Латоифул маъориф” асаридан.
”Ҳикматлар - саодатга етаклар”
@muhsiniyn_official