moliyachiuz | Неотсортированное

Telegram-канал moliyachiuz - Moliyachi.uz

735

O‘zbekiston va jahon moliya olami yangiliklari, nazariya, amaliyot va tahliliy sharhlar. ✅Website: https://moliyachi.uz ✅Rus: @FinansistUZ ✅Aloqa: @MoliyachiUZbot ✅Hamkorlar: @minfinuzb http://www.uzse.uz @statistikauzb

Подписаться на канал

Moliyachi.uz

Қозоғистон Тараққиёт Банки (ҚТБ) - ҳақиқатдан ҳам давлат ва ҳалқ тараққиётига ҳизмат қилдими ёки биринчи президент атрофидаги миллиарлерларгами?

Orda.kz мухбири банк лойиҳаларини таҳлил қилиб, энг катта кредитларни Нурсултон Назарбоевнинг яқин одамлари - миллиардерлар олганини, банк саноатдан ташқари меҳмонхоналар ва аквапаркларга ҳомийлик қилишини аниқлади.

Банк 2001 йилда биринчи президент Нурсултон Назарбоевнинг фармони билан ташкил этилган. Банкнинг асосий вазифаси мамлакатнинг нохомашё секторига сармоя киритиш орқали миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига кўмаклашишдан иборат.

Orda.kz молиялаштирилган лойиҳаларни ўрганиб чиқди ва Қозоғистон тараққиёт банки томонидан берилган йирик кредитлар ва миллиардерлар рўйхатини тузди:

Биринчи ўринни “КазМунайГаз” AЖга қарашли Aтирау нефтни қайта ишлаш заводи эгаллади.
2-ўрин Владимир Ким (KAZ Minerals) - $900 млн ва кредит жуда паст фоизларда олинган.
Энг йирик кредитлар рейтингида 3 ва 4-ўринларни ERG компаниясига тегишли компаниялар эгаллаган. Асл эгалари Aлександр Машкевич, Фаттох Шодиев ва Aлижан Ибрагимовни ўз ичига олган "Евросиё учлиги" деб аталади. Нурсултон Назарбоевнинг таниқли яқин сафдошлари бўлган Евроосиё учлигининг миллиардерлари атиги 4 фоиз ва 6,5 фоиз (ўртача) эвазига 400 миллион ва 360 миллион долларлик кредит олган.

Рейтингни Forbes талқини бўйича Қозоғистоннинг энг бой 50 нафар тадбиркори рўйхатига киритилган Берик Каниев якунлади. Унинг Tin One Mining компанияси банк билан 297 миллион долларлик кредит шартномаси тузган.

Қозоғистон тараққиёт банкидан энг йирик кредит олган беш компаниядан тўрттаси Нурсултон Назарбоевга яқин миллиардерларга тегишлилиги келтирилади.

Туризм соҳасидаги энг йирик кредит 85 миллион долларни ташкил этади. Кредит Turion Investment Group МЧЖ томонидан Санкт-Петербургдаги қурилиш учун ажратилган. Пойтахтда Регис. Якуний таъсисчилар рўйхатига Динара (Назарброева) ва Тимур Қулибоевлар (Turion Investment Group asoschisi Mercury Properties LLP ҳисобланади, у ўз навбатида Kipros МЧЖга тегишли)

Жорий йил бошида Қосим-Жомарт Тоқаев ҚТБ фаолиятини танқид қилиб, унинг фаолиятини ислоҳ қилиш бўйича топшириқ берди:

“ҚТБ молиявий, саноат ва қурилиш гуруҳларини ифодаловчи танланган одамлар доираси учун шахсий банкка айланди. Биз ҳаммани номма-ном биламиз. Юқори идораларга киришдан фойдаланиб, улар ўз лойиҳаларини амалга ошириш учун имтиёзли шартларга эга бўлишади. Бу лойиҳалар Кичик ва ўрта бизнес учун ишлатилиши мумкин бўлган давлат ресурсларини йўналтиради” – дея таъкидлаган Қосим-Жўмарт Тоқаев.

Шундан кейин Банкда бир қатор ўзгаришлар бўлди. Банк молиялаштириладиган лойиҳаларнинг бенефициарларини (асл эгалари) жамоатчиликка ошкор қилиши мумкин бўлди.

Ўзбекистонда вазият қандай? Бизда давлат улуши мавжуд банклар томонидан имтиёзли ресурслар асосида молиялаштрилаётган йирик лойиҳалар қандай танлаб олиниб келинмоқда? Давлат томонидан мақсадли ажратиладиган имтиёзли маблағлар асл эгаларига етиб боряптими ёки кабинетларда тор доирада ҳал бўлиб кетяптими? Бу саволларга жавоб топиш қийин чунки бу борадаги маълумотларни бизда банклар очиқламайди. Кредитлашнинг шаффоф, инсон факторисиз ажратиш тизими яратилмас экан юқоридаги каби ҳолатлар бизда ҳам кузатилиши табиий.

@bankir

Читать полностью…

Moliyachi.uz

Нонни нархи 2800га кўтарилгани муносабати билан жуда хам зўр чиққан сухбат. Солиқ вакили ва тадбиркор орасида.

Нонни тадбиркор 2700 сўмдан олиб 2800 сотиши керак экан. 2800 сўмдан чиқадиган 4% солиқ (112 сўм) бу харакатни тадбиркор учун зарарли қилиб қўяди.

Энг асосийси охирида - "ока, худо хохласа хаммаси яхши бўлади" дейди Акбар ака. Боримиз шу. 🙈

@KurbanoffYoq

Читать полностью…

Moliyachi.uz

Электр энергияси нархлари ошади. Кўп сарфлаганлар икки баравар нарх тўлайди.

Ҳукуматнинг ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархларини ўзгартириш тўғрисидаги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Қарор лойиҳасига кўра:

2022 йил 1 июлдан бошлаб:

✅Электр энергияси бўйича:
➖ аҳоли учун 1 кВт соат электр энергияси истеъмоли ойига 250 кВт соатгача – 325 сўм (ҳозирда 295 сўм), 250 кВт соатдан юқори ҳар 1 кВт соат учун – 650 сўм;

(Табақалаштирилган нархларда 250 кВт.с гача электр энергия ишлатадиган абонентлар учун қўшимча харажат ойига 7,5 минг сўмгачани, 300 кВт.с гача ишлатадиган абонентлар учун 25 минг сўмгачани ва 400 кВт.с гача электр энергия ишлатадиган абонентлар учун эса 61 минг сўмгачани ташкил этади).

➖Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари (800 сўм)дан ташқари барча юридик шахслар учун – 600 сўм.

✅Табиий газ бўйича:
➖ аҳоли учун 1 куб м табиий газ истеъмоли ойига иситиш мавсумида 700 куб метргача – 410 сўм (ҳозирда 380 сўм), 700 куб метрдан юқори ҳар 1 куб метр учун –1 200 сўм, иситиш мавсумидан ташқари даврда 200 куб метргача – 410 сўм, 200 куб метрдан юқори ҳар 1 куб метр учун – 1 200 сўм.

(иситиш мавсумида 700 куб м гача табиий газ истеъмол қилувчи абонентлар учун қўшимча харажат ойига 21 минг сўмгача, 1 000 куб м гача истеъмол қилувчи абонентлар учун қўшимча харажат ойига 267 минг сўмгачани ташкил этади. Шунингдек, иситиш мавсумидан ташқари даврда 200 куб м гача табиий газ истеъмол қилувчи абонентлар учун қўшимча харажат ойига 6 минг сўмгача, 300 куб м гача истеъмол қилувчи абонентлар учун қўшимча харажат ойига 88 минг сўмгачани ташкил этади).

➖Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун – 1 300 сўм, автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари учун – 1 200 сўм, иссиқлик электр станциялари учун – 1 000 сўм ҳамда қолган юридик шахслар учун – 1 150 сўм.

Умуман, ҳукуматнинг режаларига кўра, 2026 йилдан бошлаб электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газнинг улгуржи бозорига ўтилади ҳамда нархлар эркин шаклланади.

@bankir

Читать полностью…

Moliyachi.uz

Давлат хизматларини кўрсатувчи ходимларга алоҳида эслатиб ўтиш керак бўлган ҳолатлардан бири.

Афсуски, Ўзбекистонда "Аризани кўриб чиқиш 15 кун мобайнида" деб ёзилса, кўпчилик давлат хизматларини кўрсатувчи ходимлар буни айнан 15-куни ижро қилиниши керак деб тушуниши одатий ҳол бўлиб қолган. Ундан эртароқ жавоб ёзса худдики бирор кор-ҳол содир бўладигандай.

Ўзи, аслида бу аризани кўриб чиқиш муддатларини ўзини қайтадан кўриш керак, нима учун айнан шу муддат белгиланганини, аслида ҳам шунча вақт керакми ўзи? Кейин ушбу хизматни белгиланган муддат давомида имкон қадар эртароқ амалга ошириш керак. Чунки, вақт - бу пул демакдир. Фуқаролар ва бизнес вакиллари учун қанчалик тез вақтда хизматларни бажарилиши шунчалик ривожланишга олиб келади.

Энг ёмон жиҳати, мана шундай ишлаш тизимини кўриб кўникаётган фуқаролар ва бизнес вакиллари афсуски хусусий секторда ҳам мана шундай одатларни шакллантиришмоқда. Бу ўз навбатида мана шу бизнеснинг келажагига болта уриш ҳисобланади. Чунки, давлат хизматларида бошқа танлов йўқ, мажбур кутилади, хусусий секторда эса талаб бўлган жойда тезда таклиф ҳосил бўлади ва мазкур хизматни бошқа янги ташкилот кўрсатади. Ҳозирги ахборот технологиялари асрида тезкорлик давр талаби ҳисобланади.

Каналга аъзо бўлиш👍

Читать полностью…

Moliyachi.uz

👉🏻 Тараққиёт тезлашиб бораётган бир даврда шахсий автомашинанинг кундалик ҳаётдаги аҳамияти янада ортиб бормоқда

🔸 Ҳар бир шахс ёки оила ўз автотранспортига эга бўлишни истайди. Агар автомашина сотиб олишга етарли маблағ бўлмасачи?

Бундай вазиятда тижорат банкларининг автокреди
т хизмати ечим бўлиши мумкин. Лекин ушбу хизматдан фойдаланишнинг ҳам ўзига яраша шартлари мавжуд

✅ Автокредит кимларга берилади?

18 ёшдан катта
, мунатазам расмий даромад манбаига эга Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятини расмий олиб бораётган норезидент шахсларга автокредит ажратилади

✅ Тижорат банкининг автокредити ҳисобига қандай автотранспортларни сотиб олиш мумкин?

Ҳозирги кунда, автокредит Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автотранспортларни сотиб олиш учун ажратилмоқда. Баъзи тижорат банклари иккиламчи бозордан автомобил сотиб олиш учун автокредит ажратади

#автокредит

👉 батафсил бу ерда

Читать полностью…

Moliyachi.uz

Электрон ҳамён - электрон пулларни сақлайдиган ҳамда интернетдаги харидлар ва хизматлар учун ҳақ тўлаш, ҳатто пулни банк ҳисобварағига ёки банк картасига ўтказиш ёки нақд пул олиш имконини берувчи компьютер дастуридир. Ўтказмалар бир зумда амалга оширилади, кўплаб электрон пуллар тизимлари ҳисоб-китоблар ва ўтказмаларни турли валюталарда амалга ошириш имконини беради.

Деярли барча электрон пуллар тизимларида электрон ҳамённи очиш имконияти мавжуд. МДҲ давлатларида Яндекс.Пуллар, WebMoney ва QIWI каби тўлов хизматларидан кенг фойдаланилади.

P.S. Ўзбекистонда ҳозирда 10 та электрон пулларни чиқарган ташкилотлар расман фаолият юритади. Бу электрон пуллар тизими номи: "OSON", "E-CARD", "CLICK", “WOOPPAY”, “alif-mobi”, “Interpay”, “A-pay”, “QIWI Uzbekistan”, “1HLSW”, “GlobalPay”.

🔎Батафсил

Каналга аъзо бўлиш👍

Читать полностью…

Moliyachi.uz

2022-yil uchun tasdiqlangan budjetga bag‘ishlangan navbatdagi “Fuqarolar uchun budjet” axborot nashri (pdf)

Информационное издание (pdf) «Бюджет для граждан», посвященное утвержденному бюджету на 2022 год

Читать полностью…

Moliyachi.uz

​​📉Mamlakatlar tanazzuli sabablari – Daron Ajemoglu, James Robinson📉

Qiyosiy iqtisodiy taraqqiyot sohasidagi ko’zga ko’ringan ishlardan biri bo’lgan mazkur kitob nega ayrim mamlakatlar taraqqiy etdi-yu, boshqalari tanazzuldan chiqaolmayapti degan katta savolga javob izlaydi.

Shu kunga qadar keng yoyilgan nazaryalar, mamlakatlar jo’g’rofiy joylashuvi, xalqlarning o’ziga xos madaniyati/ mentaliteti, yoxud boshqaruvdagilarning malaka/ilmsizligi, barini rad etgan holda, institutlar nazaryasini taqdim etishadi. Unga ko’ra ikki turdagi institutlar mavjud:

- Inklyuziv (bag’ri keng) siyosiy va iqtisodiy institutlar. Yetarli darajada markazlashgan va ko’pchilik manfaatlari yo’lida ishlaydigan hukumat, barchaga barobar adolatli qonunchilik va sifatli davlat xizmatlari – inklyuziv siyosiy institutlarni tashkil etsa. Mulkchilik huquqlari barqarorligi, innovatsiya va sarmoya kiritishni rag’banlatiruvchi muhit mavjudligi – inklyuziv iqtisodiy institutlar xususiyatlaridir. Ham siyosiy ham iqtisodiy jabhada ko’pchilikning manfaatlari hisobga olinib, ko’pchilikning ishtiroki ta’minlangani bois mamlakat barqaror o’sish yo’lidan ketadi.

- Ekstraktiv (yulg’ich) institutlar. Yuqoridagilarning aksi. Hukumat tepasida tor doiradagi elita butun xalq hisobiga o’z boyliklarini ko’paytirish payida bo’ladi, ta’magirlik, bosim, zulm kuchayadi. Kichik misol: mulk dahlsizligi bo’lmaganligi, korruptsiya yuqoriligi bois tadbirkorlik faoliyatlari uzoq davom etmaydi va h.k.

400 dan oshiq sahifalarda qadimgi Rimdan tortib Usmonli imperiyasigacha, Amerika, Afrika va Osiyo qit’alarida mustamlakachilikdan tortib turli inqiloblar orqali, dastlab, ikki turdagi institutlarga tasnif berilsa, keyin ular ayni ma’lum hududlarda qanday yuzaga kelganligi bayon etiladi. Nega hozirgi kunda Shimoliy Amerika, G’arbiy Yevropa, Yaponiya boyligi, qolgan aksariyat mamlakatlar qashshoqligi, nega atrofidagi barcha davlatlar avtoritar rejimda, qashshoq turmush tarzida-yu, Botswana porloq istiqbol sari odimlayotganligini tushuntiriladi.

Xo’sh, yechim nima? Yechim - yulg’ich institutlarni bag’ri kengiga o’zgartirishda. Qanday qilib? Jamiyatning turli qatlamlari o’z manfaatlarini himoya qilgan holda birlashib rejimga qarshi chiqish, haqlarini talab qilish orqali. Buning uchun bilimli, irodali qatlam(lar) shakllanishi kerak. Bunda esa erkin matbuot, erkin dialog va ijtimoiy tarmoqlarning o’rni katta. Baxtga qarshi yulg’ich institutlar odatda bunday platformalarni cheklaydi, tarqoq, bilimsiz ommani boshqarish, yulish osonroq va davomliroq.

@MenSenvaUlar3.0

Читать полностью…

Moliyachi.uz

Moliyaviy savodxonlik mavzularida va moliyaviy-iqtisodiy tushunchalarni sodda tilda obunachilarga tushuntirib borishni maqsad qildik.

Kanal chatida yoki aloqa sifatida ko’rsatilgan botga o’zlaringizni qiziqtirgan mavzu hamda tushunchalarni izohini so’rab murojaat qilishingiz mumkin.

Читать полностью…

Moliyachi.uz

Kriptovalyuta - global iqtisodiy-siyosiy masala

Bugun dunyo ommaviy axborot vositalarida iqtisodchilarning "kelejak valyutasi" haqidagi ilmiy nuqtai nazarlari, 50 yildan so'ng jahonda qog'oz pullar umuman yo'qolib ketishi haqidagi farazlari muntazam chop etilmoqda va fikrlarda bu tizim tavakkalga asoslangan moliyaviy o'yin ekanligi va undan foydalanmay turish haqidagi tavsiyalar ham uchramoqda. Voqelikda esa ushbu o’tgan vaqt ichida kriptolar kelajagini ko’ra olgan holda AQSH va bir nechta yevropa davlatlari va hatto Rossiya ham markazlashgan kriptoinstrument yaratishga va uni bitkoin tendensiyasigacha tenglashtirishga ulgirdi. Bu nimani ifodalaydi?! Dunyoning o’nta gegemon davlati iqtisodiy jihatdan o'zlariga hizmat qilib kelayotgan boshqa yuzlab davlatlarni marraga yetib olgunlaricha kriptosistemaga yaqinlashmay turishlari istashmoqda. Maqsad oddiy: bugungi moliyaviy boshqaruvni kelajakda ham o'z qo'llarida saqlab qolish.

Batafsil

Kanalga a'zo bo'lish👍

Читать полностью…

Moliyachi.uz

2020 йил якунлари бўйича Ўзбекистон банкларининг баланс соф фойдаси.

Кўриб турганингиздек, банк тизимида жами олинган соф фойданинг асосий улуши (70 фоиз) давлат улуши устувор бўлган банкларда қайд этилган.

Хусусий банклар ичида бу йил Ҳамкорбанк, Трастбанк, Ипак йўли банки, Ориент Финанс банк, Капиталбанк, ИнФинбанк ҳамда Даврбанклар 100 млрд. сўмлик соф фойда "марраси"ни забт этишган.

*Изоҳ: мазкур жадвалда банкларнинг баланс соф фойдаси (даромад ва харажатлар айирмаси) кўрсатилган бўлиб, мазкур рақамлар турли сабаблар (ундирилмаган даромадлар миқдори, эҳтимолий йўқотишларга қилинган заҳиралар ҳажми ва ҳк сабаб) банкларнинг реал соф фойдасини акс эттирмаслиги мумкин.


@bankers_uz

Читать полностью…

Moliyachi.uz

ИШ ҲАҚИДАН ИПОТЕКА КРЕДИТИ УЧУН ТЎЛАСА, ДАРОМАД СОЛИҒИ УШЛАНАДИМИ ЁКИ ИМТИЁЗ БОРМИ?

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 378-моддаси 16-бандига кўра,

Қуйидаги даромад турларига солиқ солинмайди:

16) солиқ тўловчининг қуйидагиларга йўналтириладиган, солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлари:

- олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни солиқ даври давомида жами ўн беш миллион сўмгача бўлган миқдорда қоплашга, башарти якка тартибдаги уй-жойнинг ёки кўп қаватли уйдаги хонадоннинг қиймати уч юз миллион сўмдан ошмаса ҳамда у дастлабки бадалнинг ва (ёки) ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун бюджетдан ажратилган субсидияларни ҳисобга олган ҳолда олинган бўлса. Мазкур имтиёз қарз олувчига ва бирга қарз олувчиларга, имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган барча солиқ тўловчиларга берилган, солиқ солиниши лозим бўлган даромадларни камайтириш суммаси солиқ даври давомида жами ўн беш миллион сўмдан ошмаган тақдирда, татбиқ этилади.

Демак,
▪️Уй-жой қиймати 300 млн. сўмгача бўлса;
▪️Йил давомида энг кўпи 15 млн. сўм йўналтирилса;
▪️Субсидия олинган бўлса имтиёз олиш мумкин.

🔎Source

Каналга аъзо бўлиш👍

Читать полностью…

Moliyachi.uz

Кун иқтибоси.

Давлат молияси
- бу пулларни токи йўқ бўлиб кетмагунча қўлдан қўлга ўтказиш санъати ҳисобланади.

Роберт Сарнофф

Каналга аъзо бўлиш👍

Читать полностью…

Moliyachi.uz

Вазирлар Маҳкамаси 30.12.2020 йилдаги “Жаҳон банки иштирокида "Ўзбекистонда шаффоф ва кенг бозор иқтисодиётига ўтишни ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 816-сон қарорни қабул қилди.


Ҳужжат билан қуйидагилар маълумот учун қабул қилинди:

2020 йил 16 декабрда "Ўзбекистонда шаффоф ва кенг бозор иқтисодиётига ўтишни ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳамда Жаҳон банки (ЖБ) ўртасида бюджетни қўллаб-қувватлаш бўйича қарз битими ва молиявий битим имзоланган. Улар қуйидаги қарзни жалб қилишни назарда тутади:

👉Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг (ХТТБ) 10,5 йил муддатга, шу жумладан, 5 йиллик имтиёзли даври билан, $250 млн;

👉Халқаро тараққиёт уюшмасининг (ХТУ) 30 йил муддатга, шу жумладан, 5 йиллик имтиёзли даври билан:
✅$165 млн миқдоридаги (имтиёзли қарз);
✅$85 млн миқдорида (имтиёзсиз қарз)
.

👆ХТТБ ва ХТУ томонидан ажратиладиган қарзлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджети харажатларини молиялаштириш учун йўналтирилади.

Қарор билан Лойиҳани амалга ошириш доирасида ХТТБ ва ХТУ томонидан ажратиладиган қарзни қайтариш, фоиз ва воситачилик ҳақи бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадвали тасдиқланди.

Ҳужжат билан қуйидагилар белгиланди:

Молия вазирлиги лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, ХТТБ ва ХТУ томонидан ажратиладиган қарздан мақсадли ва самарали фойдаланилищи юзасидан масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
ХТТБ ва ХТУ томонидан ажратиладиган қарзларни қайтариш, фоиз, хизмат кўрсатганлик ва воситачилик ҳақи бўйича тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Батафсил:

Каналга аъзо бўлиш👍

Читать полностью…

Moliyachi.uz

Кун латифаси

Уч иқтисодчи овга чиқишибди.

Биринчи иқтисодчи тўнғизни кўриб қолибди ва отган экан, тегмабди, бир метр ўнгдан ўтиб кетибди.

Иккинчи иқтисодчи отган экан, уники ҳам тегмабди, лекин бир метр чапдан ўтиб кетибди.

Шунда учинчи иқтисодчи буни кўриб, отмабди ва қувончдан бақирибди:

- Ўртоқлар, ўртача олганда биз уни отиб ўлдирдик! 😂

Каналга аъзо бўлиш👍

Читать полностью…

Moliyachi.uz

👉 Finlit.uz да - "Молиявий playlist"!

🔹 Ушбу лойиҳа орқали сиз молия соҳасига оид энг муҳим ва зарур саволларга аудио шаклда жавоб оласиз!

🔸 Сиз учун зарур бўлган саволларга жавоб олишга вақтингиз етарли бўлмаса, уларнинг аудио подкастини истаган пайтингизда эшитишингиз мумкин.

🔹 Бугунги мавзу - Банк омонати

@finlituzb билан молиявий саводхонликни ошириш жуда осон!

Instagram | Telegram | Facebook | Youtube | finlituzb">Tiktok | Web | Yandex Music | Spotify | Sticker

Читать полностью…

Moliyachi.uz

2022 йил 1 майдан бошлаб 2023 йил 1 январга қадар юқоридаги озиқ-овқат товарларини олиб киришда божхона божининг “ноль” ставкаси қўлланилиши белгиланди.

Батафсил

Читать полностью…

Moliyachi.uz

O‘zbekiston Respublikasi delegatsiyasining “roudshou” uchrashuvlari London shahrida davom etdi

Читать полностью…

Moliyachi.uz

#Биласизми

☑️ Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қуйидаги қонунбузилиш ҳолатлари мансабдор шахсларга ва хизматчиларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (810 минг сўмдан 1 млн 350 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади:

▫️арз қилувчидан мурожаатни қабул қилишни рад этганлик;
▫️
давлат хизматлари кўрсатиш чоғида мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини ва муддатларини бузганлик;
▫️
арз қилувчидан қонунчиликда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиш;
▫️давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг қонуний талабини (топшириғини) бажармаганлик.

➡️ Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилса, мансабдор шахсларга ва хизматчиларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 350 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Moliyachi.uz

🌐 Ведущие инвесткомпании и хедж-фонды мира отчитались об инвестициях в I-ом квартале 2022 года. Значительную долю портфели пополнили акции нефтегазовой отрасли, технологических гигантов и автомобильной промышленности.

🏦 Фонд Баффета: нефть, банки и технологии.

Новые акции инвестхолдинга Berkshire Hathaway миллиардера Уоррена Баффета на конец кв. оцениваются на $20 млрд. Среди новых активов в портфеле компании — 136.4 млн акций нефтегазовой компании Occidental Petroleum на $7.7 млрд. Другим крупным приобретением стали 104.5 млн акций технологической корпорации HP — на $3.8 млрд, акции банковской группы Citigroup на $2.9 млрд и корпорации Paramoumt Global на $2.6 млрд. Также инвестхолдинг нарастил позиции в Apple, которая в портфеле компании занимает сейчас более 40% ($155 млрд).

🏛 Фонд Сороса: видеоигры и электрокары.

Значительная часть из новых приобретений фонда Джорджа Сороса Soros Fund Management в I кв. 2022 года пришлась на долговые бумаги. Из акций самыми существенными покупками стали бумаги разработчика Zynga (13.2 млн акций на $122 млн) и издателя Take-Two Interactive Software (200 000 акций на $300.7 млн). Кроме того, фонд Сороса приобрел call-опционы на акции производителя электрокаров Rivian на $300 млн.

💰Фонд Саймонса: микрочипы, ритейл и промышленность.

Самым заметным стало приобретением одного из крупнейших хедж-фондов мира, основанный математиком Джеймсом Саймонсом, Renaissance Technologies в I кв. стало приобретение более 7 млн акций производителя компьютерных процессоров Advanced Micro Devices Inc на $777.1 млн, доля в портфеле фонда — 0.91%. Еще одно крупное приобретение — акции ритейлера Home Depot на $563.5 млн. Также фонд вложил $318.7 млн в акции одного из крупнейших в мире производителей алюминия Alcoa Corp.

➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖

🌐 Dunyoning yetakchi investitsiya kompaniyalari va xedj-fondlari 2022-yilning birinchi choragidagi investitsiyalar haqida hisobot berishdi. Portfelning yirik qismi neft-gaz sanoati, texnologiya va avtomobilsozlik ulushlari bilan to'ldirildi.

🏦 Baffet fondi: neft, banklar va texnologiya.

Milyarder Uorren Baffetning Berkshire Hathaway investitsiya xoldingining chorak oxirida yangi aksiyalari $20 mlrd. ga baholangan. Kompaniya portfelidagi yangi aktivlar qatoriga Occidental Petroleum neft-gaz kompaniyasining $7.7 mlrd. lik 136.4 mln. dona aksiyalari kirdi. Boshqa yirik xaridlar $3.8 mlrd. ga HP texnologik korporatsiyasining 104.5 mln dona aksiyasi bo‘ldi, Citigroup bank guruhining $2.9 mlrd. ga va Paramoumt Global korporatsiyasining $2.6 mlrd. ga. Shuningdek, investitsiya xoldingi hozirda 40 foizdan ko‘proq ($155 mlrd.) kompaniya portfelida egallab turgan Apple’dagi o‘z mavqeini oshirdi.

🏛 Soros Fondi: video o'yinlar va elektromobillar.

Jorj Sorosning Soros Fund Management yangi xaridlarining muhim qismi birinchi chorakda 2022 yil qarz qimmatli qog'ozlariga to'g'ri keldi. Aksiyalardan eng muhim xaridlar Zynga ishlab chiqaruvchisi ($122 mln. ga 13.2 mln. dona) va Take-Two Interactive Software nashriyoti ($300.7 mln. ga 200 ming aksiya) aksiyalari bo‘ldi. Bundan tashqari, Soros jamg'armasi Rivian elektromobil ishlab chiqaruvchisi aksiyalari bo'yicha $300 mln. ga call-opsionlarini sotib oldi.

💰 Saymons Fondi: mikrochiplar, chakana savdo va sanoat.

Birinchi chorakda matematik Jeyms Simons tomonidan asos solingan dunyodagi eng yirik xedj-fondlardan biri Renaissance Technologies kompaniyasining sotib olinishi eng e'tiborga kompyuter protsessorlari ishlab chiqaruvchisi Advanced Micro Devices Inc kompaniyasining 7 mln. dan ortiq aksiyalarini $777.1 mln. ga sotib olish bo'ldi, fond portfelidagi ulushi 0.91 foizni tashkil etdi. Yana bir yirik xarid - bu Home Depot $563.5 mln. ga aksiyalari bo'ldi. Jamg'arma shuningdek, dunyodagi eng yirik alyuminiy ishlab chiqaruvchilardan biri bo'lgan Alcoa Corp aksiyalariga $318.7 mln. sarmoya kiritdi.

LinkedIn | Facebook | Instagram | Сайт

Читать полностью…

Moliyachi.uz

Оила бюджети – бу оилага бир ой давомида келиб тушадиган эр ва хотиннинг иш ҳақи пуллари, шунингдек турли ҳил ёрдам пуллари ва бошқа даромадларнинг умумий йиғиндисидир. Бюджетни режалаштириш – бу оиланинг даромад ва харажатларини тўғри ҳисоб-китоб қилишдир.

Одамнинг ишлаш ёки ишламаслигига қарамасдан келадиган бошқа даромад манбалар ҳам мавжуд. Мисол учун: қимматли қоғозларга қилинган инвестициялардан келадиган даромадлар, банкка қўйилган омонат фоизлари, уйни ижарага беришдан олинадиган даромадлар ва бошқалар киради.

🔎Батафсил

Каналга аъзо бўлиш👍

Читать полностью…

Moliyachi.uz

Сўнгги йилларда интернет жаҳон ахборот тармоғининг аҳоли орасида кенг миқиёсда кириб бориши муносабати билан "молиявий пирамида" кўринишидаги ҳуқуқбузарликлар янада ривожланмоқда.
Одатда молиявий пирамидалар кўпинча тижорий лойиҳалар ниқоби остида ҳаракат қилиб, “мижозлар”дан олинган пул маблағларини юқори даромад келтирувчи молиявий соҳаларга йўналтириш, қисқа муддатда кўп фойда олиш билан қизитириб, турли сайтлар орқали ўзининг фаолиятини реклама қилади.
Мазкур жиноятларни олдини олиш ва ўз вақтида фош этишда вилоят прокуратураси органлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва бошқа мутасадди такшилотлар билан ҳамкорликда кескин чоралар кўриб келинмоқда.
Хусусан, фуқаро Ш.Aбдурахманов ва унинг жиноий шериклари ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритиш мақсадида, муайян пул маблағига эга бўлган “содда мижоз”ларни топиб, юридик манзилга эга бўлмаган “Nasdaq Unique Finance” номли хорижий компанияга 1000 AҚШ доллари сармоя киритиб, машҳур компанияларнинг акцияларини сотиб олиш орқали ойига 6 фоиздан даромад олишларига ишонтиришиб,
231 нафар фуқаронинг 13,7 млрд. сўм маблағини ўзлаштирганлиги фош этилди.
Судда ушбу шахсларнинг жиноий қилмишлари кўриб чиқилиб, айбдорларга қонунда белгиланган жазо чоралари қўлланилди.
Зеро шу ўринда, фуқароларимиздан шубҳали молиявий схемалар асосида фаолият кўрсатаётган қўштирноқ ичидаги айрим сохта компания ва фирибгарларнинг тузоғига тушиб, алданиб қолмасликларини таъкидлаб ўтамиз. /channel/qvprokuratura

Читать полностью…

Moliyachi.uz

#Ўзини_ўзи_банд_қилиш

Сиз 🏠 уйда 💻 дастурлаш, ✂️ сартарошлик ёки 🎂 кондитерлик билан машғулмисиз

Сантехника 🚰 ускуналарини майда таъмирлаш ва ўрнатиш бўйича ёки 🌐 ижтимоий тармоқларда хизмат кўрсатасизми❓

✅ Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтинг – фаолиятингизни қонунийлаштиринг❗️

♻️ Босқичма-босқич ҚЎЛЛАНМА ⚙️ сизга солиқ органларига бормасдан, масофадан туриб рўйхатдан ўтишга ёрдам беради.

📲 SOLIQ мобил иловасини юклаб олиш

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube

Читать полностью…

Moliyachi.uz

2021 йил I чорак якунлари (2021 йил 1 апрель ҳолатига) асосий иқтисодий кўрсаткичлар:

◦ Аҳоли сони – 34 млн 695,6 минг киши (йил бошидан 136,7 минг кишига ёки 0,4%га кўпайган);
◦ Ялпи ички маҳсулот – 128 трлн 556,8 млрд.сўм, ўртача алмашув курси бўйича 12 млрд 236,4 млн АҚШ доллари (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 3,0%),
шундан, аҳоли жон бошига – 3 млн 712,6 минг сўм ёки 353,4 АҚШ доллари (ўтган йилга нисбатан ўсиш – 1%);
◦ ЯИМ дефлятори – 111,0 фоиз;
◦ Истеъмол нархлари индекси (йиллик) – 10,9 фоиз (ўтган йили – 13,6% бўлган);
◦ Қайта молиялаш ставкаси – 14 фоиз;
◦ аҳоли даромадлари – 95,4 трлн.сўм (реал ўсиш – 9,8%);
◦ аҳоли жон бошига даромадлари – 2,8 млн.сўм (реал ўсиш – 7,7%);
◦ муомаладаги пул массаси (М 2) – 105,4 трлн.сўм (йил бошига 2,2 трлн.сўмга камайган);
шундан, муомаладаги нақд пуллар (М 0) – 22,5 трлн.сўм (йил бошига 2,4 трлн.сўмга камайган);
◦ тижорат банклари сони – 32 та, шундан 13 та банкда давлат улуши мавжуд;
◦ филиаллар сони – 828 та;
◦ ўрнатилган тўлов терминаллар сони – 440 минг 132 та;
◦ муомаладаги банк пластик карталари сони – 22 млн 606,6 минг та;
◦ ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар сони – 12 294 та;
◦ тўлов терминаллари орқали тушган тушумлар – 22,9 трлн .сўм;
◦ банк кассаларига тушган нақд пуллар – 55,3 трлн.сўм;
◦ банклардан нақд пулдаги чиқимлар ҳажми – 52,9 трлн.сўм;
◦ банк карталарига кирим қилинган маблағлар ҳажми – 55,9 трлн.сўм;
◦ банк карталаридан ечилган нақд пуллар ҳажми – 18,4 трлн.сўм;
шундан, банкоматлар орқали ечилган нақд пуллар ҳажми – 14,9 трлн.сўм;
◦ тижорат банкларининг жами активлари – 371,3 трлн.сўм;
◦ тижорат банкларининг жами капитали – 60,6 трлн.сўм;
◦ тижорат банкларининг жами депозитлари – 115,1 трлн.сўм;
◦ жами ажратилган кредит қолдиғи – 283,5 трлн.сўм;
шундан,
- юридик шахсларга ажратилган кредит қолдиғи – 226,7 трлн.сўм;
- жисмоний шахсларга ажратилган кредит қолдиғи – 56,7 трлн.сўм;
◦ муаммоли кредитлар қолдиғи (NPL) – 10,2 трлн.сўм (жами кредитлардаги улуши – 3,6%);

Давлат Статистика қўмитаси ва Марказий банк сайтларидан олинган маълумотлар асосида тайёрланди!

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg

Читать полностью…

Moliyachi.uz

Банк тизимининг сигнал бераётган айрим кўрсаткичлари ҳақида

Банк тизимининг жозибадорлиги ҳолати ва самарадорлигини чиқишда акс эттирадиган энг асосий кўрсаткич бу капиталнинг рентабеллиги. 2019 йил якунлари бўйича солиқ тўлангунга қадар соф фойданинг жами капиталга нисбати (ROE) 16,73%ни ташкил этган бўлса, 2020 йил якунларига кўра 11,93%дан иборат бўлган. Соф фойданинг жами капиталга нисбати эса 10,3%гача пасайган. Ўзбекистон банклари бошқа соҳа ва тармоқларга нисбатан ўзининг нисбий афзаллиги ва жозибадорлигини йўқотиб бормоқда. Банк бизнесига янги ўйинчиларнинг кириши ёки мавжудларининг капиталида иштирок этишга иштиёқ бундан буён фақат сўниб бораверади.

Буни банкларнинг капиталлашуви даражаси пасайиб бооаётганидан ҳам билса бўлади. 2020 йил давомида Капитал монандлилик даражаси 23,5%дан 18,4%гача, I даражали капитал монандлилик даражаси эса 19,6%дан 15,2%гача пасайган. Банкларнинг акциядорлари турли сабабларга кўра банкларнинг капиталига пул киритишдан ўзини тийиши кучайиб бормоқда. Эртаси ва потенциал истиқболи савол остида қолдирилаётган, фойдалилиги пасайиб бораётган бизнесга пул тикиш рағбатини тиклаш учун яна анча вақт ва ишончни қайтаришга сабаб бўлувчи ҳаракатлар қилиниши лозим бўлади.

Учинчи эътиборга молик жиҳат бу банклар депозит портфелининг мундарижаси билан боғлиқ ўзгаришлардир. 2019 йил якунлари бўйича жами 91 трлн.сўмлик депозитларнинг 29,5 трлн.сўмлик қисми ёки 32,43%и 1 йилдан ортиқ депозитлар ҳиссасига тўғри келган бўлса, 2020 йил якунлари бўйича жами 114,7 трлн.сўмлик депозитларнинг 31,6 трлн.сўм ёки 27,5%и 1 йилдан ортиқ депозитлардан иборат бўлган. Депозиторларнинг эртанги кунга, узоқроқ истиқболга ишончи пасайиб бормоқда. 2019 йил якунида жами депозитларнинг 38,67%и талаб қилиб олгунча депозитлардан иборат бўлган бўлса, 2020 йил якунида 42,84% депозитлар талаб қилиб олгунча ҳисобварақларда сақланган. Яъни, ҳатто қисқароқ муддатли депозитлардан ҳам кўра шундоқ ҳисобварақнинг ўзида, яъни чўнтакда пул сақлаш афзал кўрилмоқда.

Банк тизими ўзгаришлар ва баёнотларга нисбатан ўта хушёр ва сезгир тармоқ ҳисобланади. Айтилган иррационал гапларнинг, зарарли ҳаракатларнинг таъсири шу ондаёқ билинади, тўғри ва оқилона сиёсатнинг натижалари эса йиллар ўтиб намоён бўлади.

@the_bankiroff

Читать полностью…

Moliyachi.uz

2020 йилни ким қандай якунлади?

Мана 2020 молиявий йилни бизнес режадан орттириб фойда билан якунлаган банклар, январь ойида қандай қилиб филиалларни зарардан олиб чиқиш ҳақида бош қотиришмоқда. Тушунган тушунди )).

Таҳлилларга кўра, банк тизимида 2020 йилда олиган жами соф фойда 5.642 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 20,5 фоизга ошган.

Банклар кесимида кўрадиган бўлсак, 2020 йилни яқинда фаолиятини йўлга қўйган TBC банкдан ташқари барча банклар соф фойда билан якунлади.
Энг кўп соф фойда олган банклар сифатида албатта давлат банкларидан
◦ Миллий банк – 905 млрд. сўм;
◦ Ўзсаноатқурилишбанк – 798 млрд. сўм;
◦ Халқ банки – 505 млрд. сўм;
◦ Ипотека банк – 483 млрд. сўм соф фойда билан йилни якунлашган.

Энг кам соф фойдага эришган банклардан Ўзагроэкспортбанк бор йўғи 3 млрд. сўм, Хай-Тек банк 2 млрд. сўм соф фойда олган бўлса, TBC банк йилни 22 млрд. сўм зарар билан тугатган.

Банклар орасида Микрокредитбанк ўтган йилга нисбатан деярли 15 баробар, Халқ банки 5 баробар, Пойтахт банк ва Асака банк 2 баробардан ортиқ суммага соф фойдасини кескин оширишга эришган.

Аксинча, Хай-Тек банкнинг бу йилги соф фойдаси ўтган йилга нисбатан 80 фоизга, Равнақ банкда 65 фоизга, Туркистон банкда 55 фоизга кескин камайиб кетган.

Умуман олганда, 19 та банк ўртача 20% лик банк тизими ўсишидан паст натижани қайд этиб, булар орасида 9 таси ўтган йилга нисбатан кам пул ишлаб топган.

Кўриниб турибдики, кўплаб тижорат банкларининг молиявий натижалари ўтган йиллардаги каби қониқарли эмас. Ўтган йилда пандемия туфайли молиявий қийинчиликларни бошидан ўтказган аксарият тижорат банкларида кредитлар бўйича даромадларнинг кечиктирилгани ва мижозларнинг молиявий ҳолати ёмонлашгани каби сабаблар, банклар (айниқса, хусусий банклар) фаолиятига салбий таъсирини ўтказган.

Жорий 2021 йилда эса иқтисодий қийинчиликдан азият чеккан тижорат банклари молиявий ҳолатини тиклаб олишади деган умиддамиз.

Тижорат банклари маълумотлари асосида тайёрланди.

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg

Читать полностью…

Moliyachi.uz

Кун ҳазили.

Одессадаги суҳбат.

- Айтингчи, Моня Сиз коррупция устидан бизда ғалаба қозонишларига ишонасизми?

- Ишонаман, Сёма! Фақат битта савол ўртамоқда: олдин коррупция авжида чиновниклар ўз хизматлари учун ўртача 1000 доллардан олишарди, коррупцияга қарши аёвсиз кураш даврида 3000 доллардан олишмоқда. Коррупция устидан ғалаба қозонилганда қанча олишар экан?

Каналга аъзо бўлиш👍

Читать полностью…

Moliyachi.uz

Чуқур маъноли ҳазил.

– Мен бу банкка резюме (маълумотнома) юборишга қўрқаман!

– А нима учун?

– Чунки, иш графиги 9:00 дан 17:00 га қадар деб ёзилган, лекин бўш иш жойи ҳақидаги эълон сайтга якшанба куни тунги соат 3 да жойланган. 😳

Каналга аъзо бўлиш👍

Читать полностью…

Moliyachi.uz

⚡️Барча Қорақалпоғистон ва Хоразмга.

Бугундан ушбу икки ҳудудда ишчи гуруҳлар ўрганиш ўтказишни бошлайди.

Дам олиш куни дейсизми! Э тупуради унақа нарсага.

Ушбу ҳудуддаги раҳбариятни ўрни йўқми, ҳар бир туманга республикадан раис ёки раис ўринбосари бириктирилмаса ишлай олмайдими дерсиз, э унгаям тупуришади.

Республикадан шунчалик одам бириктириб иш ташкиллаш, ўша жойда ўтирган раҳбарларга иснод бўлиши керак, аслида. Бизда эса, ўзлари келиб тайёрлаб беришади деб ўрганиб қолишган.

Масалан, бугун якшанба, республикадан шунча одам борса, туман ҳокимлигида шунча масъул ходим топилмайди. Бугунча, ташкилий ишлар, меҳмонхона, машина, ош-гўштларни ташкиллаб турилса, эртадан мажлисвозлик, ишчи гуруҳликлар бошланади.

Ўрганиш қачон якунланиши (deadline) аниқмас. У ерда Нозим акам ҳам бор! Демак, уйқусизлик бошланди.

Хабарномани тўлиқ ҳолатда 👉ўқиш.👈

🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг

Читать полностью…

Moliyachi.uz

2021 йил солиқ ставкалари

Солиқ кодекси нормаларининг тўғридан тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида кодексда акциз солиғи бўйича тамаки, алкоголь, нефть маҳсулотлари ва бошқа акциз солиғи тўланадиган товарлар ва хизматларга доир солиқ ставкалари миқдорлари белгиланди.

Шунингдек, Кодексга қатъий белгиланган миқдорларда солиқни тўловчи жисмоний шахслар учун солиқ ставкаси миқдорлари ҳам киритилди.

Манба:

Каналга аъзо бўлиш👍

Читать полностью…
Подписаться на канал