2022 йилда интернет тармоғида ҳам баъзи ёш таржимонларни ҳам кашф этдик: булар Жавоҳир Осмон, Алп Асли, Зоир Зокиров, Салимжон қизи ва бошқалар. Улар инглиз, турк, форс тилларидан шеър, ҳикоя, қатралар таржима қилиб улашиб келмоқдалар.
Ўқиш: https://nodirabegim.uz/archives/5456
#Hikoya
Jazo
1938-yil Kolumbiyadagi hibsxona panjaralari uni sovuq qarshi oldi. Mahbus so‘nggi manzili shu yer ekanini ich-ichidan his qilardi. Yo‘lak bo‘ylab ketarkan, o‘ng va so‘l tomondagi panjara ortida o‘tirgan mahbuslarning g‘alati nigohlari uni zimdan kuzatib qolardi.
Batafsil👉https://yoshlikjurnali.uz/nasr/jazo/
@yoshlikjurnali
Саккизинчи кун
Азизбек Норов
Ўқиш: https://telegra.ph/%D2%B2A%D2%9AI%D2%9AAT-YALAN%D2%92OCH-B%D0%8ELADI-02-28
Тун.
Ёмғир.
Қоришиқ ифор.
Учқур хаёл, қадамлар аста.
Борлиққа сочилиб келади кетгинг,
Ёмғир бўлсам керак, аслида.
Сен йўқсан.
Ҳеч ким йўқ.
Нималардир бор.
Ненидир туярсан ёмғир остида.
Мен ахир осмонда яшаганман-ку,
Не қилиб юрибман замин устида?..
Шайтон.
Тақиқ.
Ва ўша мева.
Афсус бор қувғинди одам наслида.
Негадир уларга алоқам йўқдек,
Ёмғир бўлсам керак, аслида.
Ўқиш: https://nodirabegim.uz/archives/5451
Бандамиз
Ҳукмига жонимиз ватан,
Тақвими кунларни шардоздай эшар.
Осмонга қўлини очган боғлардан
Ҳавога тўш уриб учади қушлар...
Бирда уйқу қочган, бирда ранг қочган
Кечамиз, кундузмиз -- кўрилган тушмиз.
Худо, деб тебраниб ҳавода учган
Мусофир қушлармиз, мусофир қушмиз...
Чайқалиб турибман, умрим увишган,
Елкамни кепаклаб элар шамоллар.
Кўзнинг кўрганидан юрагим пишган,
Мендан бир мусофир олислаб борар.
Тупроқман, денгизман, йўлман тобора,
Ёмғирга қўшилиб ёғади кўнгил.
Дил -- куйган мусофир, ортингга қара, --
Ноябрь... атрофда яна куз ҳосил!
Шамоллар қиблага қандай йўл солар,
Заминнинг устида бошланди қишлар.
Бўғзида борлиқни чайқатиб борар
Боғлардан "Худо" деб учган у қушлар.
Наргиза Одинаева
@mittihaqiqatlar
Еттинчи кун
Азизбек Норов
ҲАҚИҚАТ ЯЛАНҒОЧ БЎЛАДИ
ХХ асрнинг 60-йиллари. Бу йиллар Африкада улкан сиёсий ўзгаришлар даври юз берди – “қора қитъа”нинг 32 давлати мустамлакачилик занжирига болта урди... Дунёни икки азим қутбга ажратган Собиқ иттифоқ ва АҚШ ўртасидаги совуқ уруш авжига чиқди, қаҳратон қиш яна чўзилди... Эркинлик дарёсига тўғон ўрнатилди - Берлин девори қад ростлади... Инсониёт тарихида илк бор совет космонавти Юрий Гагарин коинот узра парвоз қилди... америкалик Нил Армстронгнинг эса Ойга оёқ қўйгани матбуотни зир титратди... Чили, Скопье, Аляскада бани-башарни гўё чумоли мисол қирғинбарот қилган зилзилалар тарих зарварақларига қизил бўёқларда муҳрланди...
Ғала-ғовурлаша бошлаган курраи-замин, 3 миллиардга етган инсоният кўз ўнгида кечаётган шонли тарихнинг эврилишларини ҳануз ҳазм қилиб улгурмаган вақтда “Энгельс” “колхоз”и этагидаги бу кичик қишлоқда ҳаёт бир маромда давом этар, дунё саҳнидаги ур-йиқитлар, бақир-чақирлар ёҳуд янгиликлар эпкини бу қишлоқнинг қобиғини ёриб ўтолмаганди. Ҳокимиятнинг “чўпон таёғи”ни Хрушёв оладими ёки Брежнев, бу қишлоқнинг кундалик ҳаёт тарзига заррача ўзгариш олиб кирмасди...
Ўлбой момо устунлари дарз кетиб, сиртдан омонатгина кўринган, худди кеч кузда ёки шу кўкламдаёқ уззу-кун чаққан чақмоқнинг учли найзаларидан илма-тешик бўлган булутлар аро иззиллаб қуяётган жалалар сабаб қулаб тушадигандек таассурот уйғотадиган пешайвонда кўрпача қавиб ўтирарди. Аммо уйланишга бел боғлаб йигитлик чоғидаёқ пахсани пишиқ урган Абдимўмин бобо маконини пастак кўтарган бўлса ҳам, мақсадини олисларга довур чўзган, чанг-чўнг босиб хира тортган келажак кўзгасига назар ташламоққа урингани рост. Ташлагандир ҳам.
Шу маҳал ҳовлига Аҳмад тоғанинг ўғли Салим кириб келди. Қўлида нимадир солинган тўрваси ҳам бор эди. У Ўлбой момога яқинлашиб кўришди:
- Момо, сизларга зўр кучуквачча олиб келдим. Бўрибосарнинг боласи эмиш, - деди бошини қашлаб.
Ўлбой момо Салимнинг қўлида беозор типирчилаётган кучукваччага истамайгина кўз қирини ташлади.
- Итимиз бор-ку, болажоним, нима қиламиз иккита итни?
- Э... ҳозирги итингиз итми, ҳар жойда дайдиб юради у шалпангқулоғингиз. Бу кучуквачча зўр бўрибосар бўлади, кўрасиз.
- Уни қаердан олдинг?
- Отамнинг ўртоғи Тоштемир чўпон бор-ку, тоғда қўй боқадиган, ўша киши иккита кучуквачча олиб келган экан. Бирини биз олдик, иккинчисини сизларга олиб келдим. Раҳмон акам уйда йўқми?
- Раҳмон аканг мактабга кетувди, ҳализамон келиб қолар. Бу кучукваччанг аллонми?
- Аллон, аллон, - деди кўзлари чақнаган ҳолда.
- Тўрвангни бер, кучукваччангни бир кўрай-чи, - деб Ўлбой момо унинг қўлидан тўрвани олди.
Кучукваччанинг рангги кўк, бу шафқатсиз дунёда кўз очганига ҳафта-ўн кунлар бўлган. Кўзларини дуруст очолмаганидан ҳадеб ғингшиб тамшанарди.
- Салим, бу кучукваччанг оч қолганга ўхшайди. Ма, буни ушлаб тур, мен озроқ сут олиб келай, - дея Ўлбой момо қазноққа қараб кетди. Зум ўтмай косачада озроқ сут билан чиқди, “бўрибосар” сутни чапиллатиб ича кетди. Бироздан сўнг Раҳмон ҳам мактабдан келди.
- Бу қаердан келди, - деди у кучукваччага кўзи тушиб.
- Буни, мана, Салим уканг олиб келди. Уларга Аҳмад тоғангнинг ўртоғи тоғдан олиб келибди, бўрибосарнинг боласи эмиш, - деди Ўлбой момо.
- Ў-ҳу, зўрку! Зўр ит бўладиган сиёқи борга ўхшайди.
- Салимжон, бунга нима деб ном қўямиз?
- Тарзанми ёки Мумуми деб қўйсак бўлмайдими? – деди Салимжон Раҳмонга тикилиб.
- Йўғ-эй! Айтган исмларинг қўю қўзиларингга буюрсин! Бошқача ном қўямиз, - деди Раҳмон.
- Ўзбекча ном қўйсанг, Кўктой деб қўяқол, ранггига мос қилиб, - деди Ўлбой момо.
- Ана бу маъқул гап. Биз уни Кўктой деб атаймиз, - деб онасининг гапини маъқуллади Раҳмон.
- Раҳмон ака, жийрон қашқа қалай? Бир кўрсатинг.
- Отам миниб колхозга кетган.
- Афсус... зўр от-да!
- Улоқчи отнинг боласи-да.
* * *
Ва ниҳоят кашф қилдим
бошқаларнинг
чинакам ҳислари
қаровсиз қолдирилган,
кечиккан ҳудди
бугунги тонг каби,
мен кўчага чиқаётганимда
хотиним ётоқда ухларди,
шунчаки ёстиқда
боши кўриниб турарди.
(унутмаслик керак
асрлар давомида ҳаёт
ва ўлим бор,
пирамидалар сақланиб қолган,
Моцарт ўлди лекин
куйлари яшамоқда
мана шу хонада,
ажриқлар ўсаверади
Ер айланаверади
тотализатор мени кутаверади)
хотинимнинг бошини кўрдим,
у ҳалиям ўшандек
унинг ҳаёти учун дуо қилдим,
шунчаки томим остида бўлса бас.
Пешонасидан ўпиб қўйиб
зинадан пастга тушдим,
ташқарига чиқдим,
чиройли машинамга ўтирдим,
хавфсизлик тасмаларини тақдим,
машинани ҳайдадим.
Бармоқларим учида
иссиқлик сездим,
оёқларим педални босди,
мен дунёга кирдим
бир марта
кейин яна,
тепаликдан ҳайдаб ўтдим
бўм-бўш ёки одамга тўла
уйларни ортда қолдирдим,
почтольонни кўрдим,
унга сигнал чалдим,
у ҳам қўл силкиди
менга қарата.
Буковски
Инглизчадан Нодирабегим таржимаси
@bukovski_ijodi
Сквердаги рассомлар йўлкасида баҳор нафаси. Гулларнинг сурати кўпайибди. Севимли гулим - настарин. Ҳиди ёқади. Гуллашига ҳам бир ойча қолди 💐
Сиз баҳорни соғиндингизми? Қайси гулни яхши кўрасиз?
@mittihaqiqatlar
ОҚЛАМА
Тонгда қуёш кулиб
Тунги машқ дафтаримни
Ўчириб ташлади.
Ўчирғичнинг нафи йўқ
Чунки ушбу ёзувларни ўчирсам ҳам
Изи қолади.
Эй чизилган машқ дафтаримни олган шахс!
Ўзинг айт,
Мен кераксиз қоғозларда ёзилган
Машқларимни ўзим билан
Олиб кетишга
Ҳаққим бормикан?
Кетаман
Янги дафтар сотиб олишга
Ҳаётни қайтадан,
Сатр бошидан,
Ёзишим керак!
БЕКАТ САФАРИ
Поезд кетмоқда
Кетмоқдасан сен.
Бутун бошли бекат кетмоқда.
Мен эса нақадар гўлман,
Чунки
Йиллар ўтса-да,
Кетиб бўлган
Поезд ёнида
Сени кутиб турибман ҳамон.
Кетиб бўлган бекатнинг
Тўсинига
Суяниб.
Қайсар Аминпур (Эрон шоири)
Форс тилидан Жаъфар Муҳаммад таржималари
@mittihaqiqatlar
Хавотирланма!
Мен бу танҳоликда қолмасман узоқ,
Бир куни, ниҳоят,
Ўлим мени етаклаганча
Олиб кетар бу сершовқин кўчалардан.
Хавотирланма!
Ўлим ўхшамайди ҳаётга,
Бордир унинг сахий қўллари
Ва кимнингдир қўлидан тутса,
Қўйиб юбормагай тоабад.
* * *
Мажнунга эврилмоқ –
Бир аёлнинг қасосидир,
Сенинг Лайлинг бўлолмаган
Аёл қасоси.
* * *
“Назминг жуда маҳзун”, дейсан.
Азизим!
Қайғудан ҳомила кўтарган аёл
Қувонч туғиб бермас ҳеч қачон.
* * *
Қуш бўлсайди ёлғизлик,
Баъзан
Истар эди учиб кетишни.
Настарин Восуқий (Эрон шоираси)
Рус тилидан Гулноз Мўминова таржимаси
@mittihaqiqatlar
Бу китобнинг 300 бетини таржима қилиб бўлдим. Яна 100 бет қолди. Эзилиб кетдим 🤧 Бошлаб олиш қийин. Тугатиб олиш унданам қийин 🤪 Лекин ўзимга кўп нарса олдим, Аннанинг тили осон ва равон, қийнамади.
Нашриётга қиш ичи беришим керак эди, мартда топшираман шекилли, тезроқ нашр қилинса, жаноб Декабр тайёрлаган муқовада қўлимга олсам, қувониб варақласам, сизлар сотиб олсангизлар, яхшигина гонорар ёзилса, чарчоқлар чиқиб кетармиди 😌
Ҳозирча эса сабр ва меҳнат! Китобни таржима қилишни тавсия қилган, унга муҳаррир бўлувчи Феруза опа Қувоновага ҳам ташаккур. "Янги аср авлоди" нашриётида кутинглар!
@mittihaqiqatlar
Ibrohim Haqqul haqiqati
Ibrohim Haqqul yassaviyshunos, navoiyshunos, boburshunos, ogahiyshunos, cho‘lponshunos. Bu qatorni yana davom ettirish mumkin...
Ammo ruhiyat, adabiyot mohiyati haqidagi mulohazalarining hammasi ham kitobxonlarga yetib bormagan.
Bu asar orqali Ibrohim Haqqul va adabiyotni qayta kashf etishingiz mumkin!
Buyurtma uchun:
📥 | @iBook_Uzbekistan
📍 | Manzil: Chilonzor, Shuhrat chorrahasi
Telegram | Instagram | Facebook |TikTok
Show me a star
which is far from all stars
and very small
and very dim
and very lonely
I hold that star in my hand
and warm it
let it bright
let it shine
let it burn inside
let it foam
the most sweet feelings
Read more: https://atunispoetry.com/2023/02/28/poems-by-alfayz-alisher-fayzullaev-translated-by-nodirabegim-ibrokhimova/
Ташқарига қара,
«Севаман» деб шивирлар қуёш нурлари
Япроқлар қулоғига.
(Ичкарида хотининг тақдирини қарғар).
Ташқарига қара,
Ҳовлида кезиб юрибди баҳор ва чумчуқлар.
(Ичкарида стол устида хат:
«Олган қарзингизни тўлаб қўйсангиз!»).
Ташқарига қара,
Баҳор ҳавосига юзини босиб
беланчак учмоқда эрка майсалар.
(Ичкарида мувозанатини йўқотгандай қийшайиб турар,
уч қишдан омон қолган меҳнаткаш ботинканг).
Ташқарига қара,
ташқарига!..
(Ичкарини елканг билан ҳам кўраверасан...)
Усмон Азим
@mittihaqiqatlar
Бугун Ёзувчилар уюшмасида Таржима кенгашининг 2022 якунлари бўйича ҳисобот йиғилиши бўлди. Ўтган йилда чиққан Туркий адабиёт 100 томлиги - катта ютуқ сифатида айтилди, елгил-елпи, гугл таржима туркча китобларнинг кўпайиб кетгани танқид қилинди. Етти нафар маърузачи доклад қилди. Менам Интернет тармоғидаги таржима асарлар бўйича сўзга чиқдим (эртага эълон қиламан каналда). Таклифимни айтдим - бадиий таржимага ихтисослашган сайт йўқ, уни яратиш керак. Яна Таржимонлар уюшмасини тузиш бўйичаям таклиф айтишди. Салим Ашурнинг шеърий таржималар бўйича таҳлили ёқди, батафсил ва пухта ёзилган. Вақт етишмагани учун докладларни тўлиқ тинглолмадик, уларни муаллифлардан олиб тақдим этишга ҳаракат қиламан.
@mittihaqiqatlar
МАРТГА ҚАРАБ БОРЯПМИЗ
Мартга қараб боряпмиз, моҳим,
Қорлар қандай эрияпти, боқ.
Ортилгандек менинг гуноҳим,
Мунғаяди бунча Бойсунтоғ...
Мартга қараб боряпмиз, гулим,
Ниҳоя бор музлашимизга.
Бойчечаклар ер остида жим,
Интиқ ётар излашимизга.
Биз бахтиёр эдик барибир,
Энтикаман эслаган оним.
Баҳор келар – бағри тўла сир,
Мартга қараб боряпмиз, жоним.
Нега ҳануз нигоҳингда муз,
Бу фаслдан ким бездирди, ким?
Ҳамма мартга боряпти-ю, биз
Ортга қараб боряпмиз, жоним...
Ким бахтли, деб сўрама, асли
Бахтни кутиб ётмаган бахтли.
Қақшатувчи қаҳратон фасли
Сира совуқ қотмаган бахтли.
Ишқ изҳори битган хатини
Ёр қўлига тутганлар бахтли.
Музламаган муҳаббатини
Мартга олиб ўтганлар бахтли!
Жўрабек Рамазон
@mittihaqiqatlar
1969-1970-йиллар. Бу йил қиш жуда қаттиқ келди, Аёз бобо гўё қишлоқни 3-4 ойга улкан музлаткичига солиб қўйганди. Қўй-қўзиларнинг, молларнинг емиши тугаб, куни уларга қараб қолган қишлоқ аҳолисининг аҳволи танг эди. Тинимсиз қор ёғар, ҳовли ичкариси кураб турилмаса, қор босиб қолиши ҳеч гап эмас. Ўлганнинг устига тепгандек кучли совуқ туриб, қишлоқнинг асосий кўчалари 25-30 сантиметр қалинликда муз билан қопланганди. Ҳаттоки, шундай аёзда ҳам қишлоқ аҳли асли ўзи шу қишлоқлик Эшмирзани қўли қинғирлиги учун ҳайдаб солган, ўзини тўғри деб биладиган ўғри Эшмирза эса Хонтепада келажигини кўрганди.
Қишлигини ортиғи билан адо этган қишдан сўнг бутун борлиқ ҳаракатга кириши, куралган замин узра баҳор ўз сепини ёйиши, қур-атроф, қир-далалар кўм-кўк либосга бурканиши, анвойи гуллар ифоридан бутун олам маст-аласт бўлиши керакдек эди. Бироқ март ойи ҳам қишнинг мустамлакасида қолди. Кунлар исиб кетмади. Апрелнинг ўрталарига боргандагина бу аёз абадий қорга бурканган тоғларга чекинди. Ўша йили баҳор ҳам жуда серёғин келди. Тинимсиз ёққан ёмғир қишлоқнинг кўзини очирмади. Охирсиз ёмғирлар Абдимўмин бобонинг ҳовлисини катта кўлга айлантирди. Дарвозадан ҳовлига кириш имконсиз бўлиб қолганида қўшни ҳовли орқали кириш йўлини топишди. Шу воқеалардан сўнг Абдимўмин бобонинг иккинчи ўғли Райим ариқ қазийдиган трактор олиб келиб, сойгача ариқ қаздирди. “Андижон” русумли сув насоси билан сувни сойга оқизиб юборишди.
Ёғингарчилик узилмаганидан қишлоқ аҳолисининг ҳовлисию боғларининг, ҳатто оғилхоналарнинг девор-дармиёнлари ҳам ёмғир сувларидан ивиб, нураб кета бошлади. Қишлоқнинг юрак-бағри ёмғир сувига бўккан кечаларнинг бирида Абдимўмин бобонинг ҳам катта, эскирган оғили ағанаб, ўз жойига тўкилиб қолди. Оғил-ку майли, ҳеч гапмас. Аллоҳ Абдимўмин бобони ўғилдан кам қилмаган: олти нафар алпомиш ўли бор. Барчаси меҳнатнинг тарбиясини олган. Кунлар исий бошлагандаёқ олтовлон бирваракайига “ҳа!” дейишса борми, янги оғилхона кўтарилади-қолади. Бироқ қулаган оғилнинг ичида катта бир хўкиз, битта сигир бузоғи билан, бир ғунажин, 4-5 та қўй ва эчки-улоқлар бор эди. Уларнинг ҳаммасини эса оғилнинг томи босиб қолган, бу кулфат нафақат оғил ёҳуд жониворларни, балки болаларнинг ҳам томоғини қийиб қўйганди.
Абдимўмин бобо ўғиллари билан жонзотларни қутқариб қолишга азбаройи уриниб кўрди. Аммо лойсувоқли оғилнинг томи ҳар йили сувалаверганидан жуда қалинлашиб кетган, уни очаман дейилса, ботмон-ботмон тупроқни олиб ташлаш талаб этилар, бир қарашда, олтовлонга бу иш чикора, лекин тепангдан челаклаб сув қуйиб туришса, Алпомиш ҳам энсасини қотириши турган гап. Абдимўмин бобо ўйга толди: “Очган билан молларни тириклай қутқаришнинг иложи бормикин?” ўзига хулоса ясади чол. Ўғилларига бир сўз қотмади, фақат қўлини ирғитиб қўйди. Отасининг бу хатти-ҳаракати барча саволларга, ёмғир узра лой кечиб қора терга ботиб ишлашга ҳам барҳам берди.
Барча воқеаларни четдан кузатиб турган Кўктой бир ирғиб оғилнинг томи устида чиқиб олди. Ўша кеча у ёмғир остида оғилнинг томида тонг орттирди...
ДАВОМИ БОР...
Оқшомлари боғларга келиб гилос сочади
товусларни ҳеч қачон кўрмаган бир болакай
севилмаган ҳолида гўзал ёлғонлар сўйлайди
Кулолмайди у.
Чунки ёноғида бир пичоқ санчилган
узоқлардан буён дилини тарк этмас бир зафаронлик
бошқа аёллар уни ўпса қўрқади.
Янги таржималар: https://nodirabegim.uz/archives/5448
ҒОЯ
Севгилим,
Бугун сендан севги сўрмайман,
Ғоя бер менга,
Ғоя.
“Ғоясиз китобларни ўқиманг“
“Ғоясиз яшаманг“
“Дунёни бузинг!“ -
Бир шиор бер севгилим.
Менга бир ғоя керак.
Ҳамма нарса бору,
Ғояга зорман.
Ҳамманинг бир ғояси борку,
Диндорнинг дин деган ғояси,
Жадидларнинг илм деган ғояси,
Аёлларнинг “болам“ деган ғояси,
Фоҳишанинг ҳам бир ғояси бор
Сотарларнинг бир ғояси,
Ғўддайган, тунд шоирларнинг ҳам борку ғояси.
Бир тутқуси бор.
Паранжисин ечиб отган толибанинг
Россияда ўлган мардикор йигитнинг ҳам бўлган ғояси.
Эгатларда умри ўтган момомнинг
Гўдагини оловда ёққан Медеянинг бор эдику ғояси.
Севгилим,
Шундай бир исён лозим,
Шундай бир нафрат лозим.
Севгилим, ҳечқурса бир хоинлик ғояси борми?
Бир ғоя борми
Умрбод
Алдовсиз ва рост
Тиккайин мен жоним мангуга
Борми шундайин ғоя?
Шундай ғоянг йўқ экан
Ҳаётни умид қилма севгилим
Итдай тепиб чиқаришар сени ораларидан
Тупроқдай ўтишар топтаб
Ҳатто ҳаёт ўгиради мағрур юзини
Севгилим, бизга ғоя лозим, фақат ғоя
Инсонликнинг ўзи ғоя эмас
Инсонийликнинг ўзи ғоя эмас,
Инсон дейилиш учун ғоя лозим севгилим.
“Ғоя, ғоя“- чирқиллайман ҳаётнинг ўрмонзорида
Ҳатто қарғалар ҳам “қағ“ деб қўймайди.
Тентирайман, муз қотаман жим.
Бизга бир ғоя лозим,
Сени бу ҳаётга,
Мени бу ҳаётга
Боғлайдиган бир тутқу
Дунё тепиб юбормаслиги учун бир сабаб
Ҳамма тушиниши учун бир изоҳ
Бир ғоя лозим.
Севгилим, тур,
Бўшлиғингнинг қаърларидан тур,
Юр ҳаётга, бизга бир ҳаёт лозим
Ғоя лозим - ҳамма тушиниши учун бир сабаб,
Бир изоҳ
Зотан, ғояларнинг барчаси ёлғон,
Бизга бир Ҳаёт,
Бизга бир Ёлғон лозим, севгилим!
Тилланисо
@mittihaqiqatlar
Хотиржамлик бўладими ёки бахт,
сени қуршаб олишига имкон бер.
Ёшлик йилларимда
мен бу ҳисларни
аҳмоқлик ва омилик
деб ҳисоблардим.
Қоним бузуқ эди,
миям эшилганди,
тарбиям беқарор.
Қалбим тошдек қаттиқ эди,
қуёшга тиришиб боқардим.
Мен одамларга ишонмас эдим,
ва айниқса аёл зотига.
Кичкина бир кулбада
дўзахимда яшардим,
буюмларни синдирардим,
отардим, шиша синиғини
босар эдим сўкиниб.
Ҳамма нарсага шубҳа билан боқардим,
доим қувилар эдим,
қамоққа олинар эдим,
жанжаллар мени ичкаридан ҳам,
ташқаридан ҳам қуршаб
ақлимдан оздирар эди.
Аёллар - буров ва тўсиқ
каби нимарса эди,
бирор эркак дўстим йўқ эди.
Касбимни ўзгартирдим,
шаҳримни ўзгартирдим,
байрамларни, болаларни,
тарихни, газеталарни, музейларни,
бувиларни, никоҳни, киноларни,
ўргимчакларни, ахлат титувчиларни,
инглизча талаффузни, Испанияни,
Францияни, Италияни,
ерёнғоқни ва оловрангни
ёмон кўрардим.
Алгебра жаҳлимни чиқарарди,
опера кўнглимни айнитарди,
Чарли Чаплин қалбаки эди,
гуллар эса фақат
капалакка аталган эди.
Хотиржамлик ва бахт мен учун
паст мавқега ўхшарди,
нотовон ижарачилар каби
ва ёки палағда миядек.
Бироқ мен кўчадаги жанжалларимни
давом эттирарканман,
жонимга қасд этилган йиллар,
аёлларнинг ҳисоби
ошиб борган даврларимда
ўзгача эмаслигимни бирдан ҳис қилдим.
Бошқа одамлар билан бир хил эдим,
айнан ўшалардек бир гўр эдим.
Уларнинг бари нафратга тўла,
арзимас ҳасратлар чекишарди,
кўчада мен уришган
йигитлар ҳам эди тошюрак.
Барчаси уришарди, сўкишарди,
аҳамиятсиз гаплар устига тортишарди,
ёлғон - ягона қурол ва
бўм бўш эди моҳият,
хукмрон эди зулмат.
Синчковлик билан ўзимга
яхши кайфият бахш этишга қарор қилдим.
Арзон бошпаналарда
хотиржам лаҳзаларга эришдим,
шунчаки ошхона жавонининг
тутқичларига қараб ёки
қоронғуда ёмғир товшин тинглаб,
менга кўп нарса керак эмаслигини,
шундоқ ҳам яхши эканимни пайқадим.
Балки аввалги ҳаётимда эзилгандирман,
энди ортиқ жозиба изламай қўйдим
бировларнинг суҳбатларидан
ёки бирор арзон сархуш аёл танасидан -
уларнинг ҳаёти шундоғам
қайғуга чўкиб кетган.
Мен ҳаётни борича
қабул қила олмадим,
мен сираям юта олмадим
бўғзимдаги заҳарни.
Лекин бир луқма бор эди
нафис, сеҳрли луқма -
саволлар учун очиқ ҳамиша.
Мен қайта шаклландим
қачонлигини билмайман,
куни, соатини, аммо
бу ўзгариш содир бўлди.
Ичимда нимадир сокинлашди,
майинлашди, энди мен
инсон эканимни исботлашим шарт эмасди.
Ҳеч нимани исботлашим шарт эмасди.
Мен илгари сезмаган
нарсаларимни кўра бошладим:
қаҳвахона пештахтасида
тизилиб турган финжонлар нақшини
ёки йўлакда ёлғиз сайр қилаётган итни
ёки жавонимдан чиқиб чопаётган
сичқоннинг танаси, қулоқлари, бурни
ҳаёт учун курашаркан
менга боққан кўзларини,
ахир улар чиройли эди.
Ўзимни яхши сеза бошладим,
ўзимни яхши сеза бошладим
оғир вазиятларда ҳам –
гарчи улар жуда кўп эди,
масалан, бошлиқ стол ортидан туриб
мени ишдан ҳайдамоқчи бўлганида ҳам.
Мен кўпинча ишга бормасдим,
у костюм, бўйинбоғ, кўзойнакда
дердики: сенга энди рухсат.
Маъқул, дедим мен ҳам.
У қилиши керак бўлган ишни қилди,
ахир хотини, уйи, бола-чақаси,
ҳаражатлари, эҳтимол маҳбубаси бор.
унга ачинаман бу турмуш учун.
Мен қуёш нурлари остида сайр қиламан,
бутун кун – меники
вақтинчалик бўлсада.
(бутун дунё оёқ остида
ҳамма ғазабланган,
ўзгарган, алданган,
ҳамма умидсиз,
ҳафсаласи пир бўлган)
мен хотиржамлик отган ўқларни,
бахтиёрлик тиккан ямоқларни
кулиб қарши олардим.
Мен бу ҳаётни қабул қилдим
(нотўғри тушунманг
хўрозча оптимизм деган нарса бор
унда асосий муаммоларга
аҳамият берилмайди)
пичоқ томоғимга яна яқинлашади,
мен газни деярли тўлиқ очиб қўяман,
лекин ёқимли лаҳзалар яна қуршаб олади,
шунда кўчадаги рақибимга
қаршилик кўрсатмайман.
Улар мени олиб кетишига
имкон бераман
уларни уйимга таклиф қиламан,
мен ҳатто кўзгуга қараб
ўзимнинг хунуклигимни
яхши кўра бошлайман,
бинойидек эркакман,
ҳа, бироз тиртиқ ва чандиқли,
ожиз, шишган,
ажинларим бор,
лекин умуман олганда
ёмон эмас,
кўркам десаям бўлар,
ҳеч бўлмаганда айрим
филмлардаги ёноқлари чақалоқнинг
кети каби силлиқ юлдузлардан
тузукроқман.
“Қўлимдаги конвертда билетлар бор. Бугун театр. Абдулла Ориповнинг “Жаннатга йўл” номли асари қўйиларкан". Ичимдаги шодлигимни босолмай “Офарин” деб ҳайқириб юбордим. Муҳташам янгилик-ку. Спектаклни томоша қилган кишилар гуноҳларидан фориғ бўлишни ўйлаб, юрагида жаннат уруғини экса, кўнгилсизликлар шарпаси бизни тарк этиши мумкин.
Ёш носир йўллаган ҳикоя: https://nodirabegim.uz/archives/5443
#men_tugatgan_kitob
BAHAYBAT VA MEHRIBON DEV
🎬 Stiven Spilberg tomonidan suratga olingan “Bahaybat va mehribon Dev” (2016) nomli fantastic janrdagi filmini ko‘rgan bo‘lsangiz kerak. Agar ko‘rmagan bo‘lsangiz, ushbu filmga asos bo‘lgan ertak kitob sizni bunga majbur qiladi. Chunki, kichkina hajmli bu ertak nafaqat bolalar uchun, balki kattalar uchun ham qiziqarli va yoqimlidir.
✍️ Britaniyalik yozuvchi Roald Dal qalamiga mansub “BFG” (Big Friendly Giant) – “Bahaybat va mehribon dev” asari 1982-yilda nashr etilib, hozirgacha butun dunyoda sevib o‘qilib kelinmoqda. Buning sababi, yozuvchining ajoyib badiiy to‘qimalari va ezgulikka yo‘g‘rilgan iste’dodi bo‘lsa ehtimol. Boshqalarni bilmadimu, ammo o‘zim bu kitobni bir o‘tirishda o‘qib chiqib, cheksiz zavq oldim. So‘nggi sahifani yopayotib ham hayratim kamaymadi.
📕 “BFG” asarini Roald Dal o‘zining erta vafot etgan qizchasi Oliviyaning xotirasiga bag‘ishlaydi. Asar qahramoni yetimxonadagi qizcha Sofining obrazida u qizchasini tasvirlaydi.
📖 Asar Sofining tundagi sarguzashtidan boshlanadi: u derazadan bahaybat devni ko‘rib qoladi. Dev esa uni o‘g‘irlab ketadi. Keyin bilsa, bu dev boshqa sheriklari kabi odamxo‘r emas, balki mehribon va o‘txo‘r maxluq ekan. Uning eng ajoyib xususiyati har tunda bolalarga yoqimli tushlar purkashi ekan. Devning laboratoriyasida minglab shisha idishlarda yaxshi va yomon tushlar jamlanganini ko‘rib hayratda qoladi qizcha. Bu dev har oqshomda tush tutar va ularni purkab bolalarni uyqusida zavqlantirar edi.
💭 Devlar haqidagi afsonalar, Jek va loviya poyasi, Qirolichaning saroyi va uning xizmatchilari, qirollikning kuch-qudrati, Sofi va devning har qanday vaziyatdan chiqib ketishlariyu har bir muammoga yechim topishlari, adibning satira va yumori, cheksiz xayolot, mantiqiy syujet, barcha-barchasi yosh o‘quvchiga maroq ulashishi aniq. Yoshi kattalarga ham…
✅ Bu asarni o‘qib Jonatan Sviftning “Gulliver”ini, undagi bahaybat va mitti odamlarni esladim. Ingliz adabiyotida fantaziya doimo muhim detal ekanligi uchun ham kitobxonni maftun etib keladi.
Roald Dal esa bolalar adiblari orasida eng mashhuri va fantaziyasi boy adibdir. Yozuvchining “Charli va shokolad fabrikasi”, “Matilda”, “Denni – jahon chempioni”, “Sehrli barmoq” va shu kabi yuzlab asarlari ham dunyoga mashhur.
📌 Ertakning tarjimoni Nodirabegimga maroqli tarjima uchun rahmat aytamiz…
@timur_books
"Сафонинг ўлими", 1881
Рассом: Мигель Карбонелл СельваСафо - қадимги юнон шоираси ва мусиқачиси, мил.аввалги 630-570 й.да яшаган. Ўз даврида ёзган шеърларини қўшиқ қилиб куйлагани учун афсонага айланган. Қоядан ўзини ташлаб ҳалок бўлган.
Мен ханда отмасман
бугундан бошлаб,
Ортиқ сўзламасман
Баланд овозда.
Ҳатто тингламасман
шамолнинг,
дарёнинг,
қушнинг
Ва Паваротти овозин.
Оёғим учида юраман
ва яшай бошлайман
шовқин кўтармай.
Сен менда
уйқуга кетгансан…
* * *
Ўтмагил тушларим йўлагидан ҳам
ва яна ёдимга солма ўзингни.
Ўтмишда қолгансан:
орқа кўчада
отамдан беркиниб чеккан тамаки
лаззати каби.
Вақт орқага қайтмас.
Агар қайтса ҳам
на у шаҳар бордир,
на кўча…
отам…
Расул Юнон (Эрон шоири)
Форс тилидан Башорат Отажонова таржимаси
@mittihaqiqatlar
Тўртинчи кун
Азизбек Норов
Ўқиш: https://telegra.ph/Olislardan-taralgan-h%D1%9Ersini%D2%9B-02-24
#таржимаданпарча
Кейинги якшанба куни Николай Николаевич кечки овқатга келди, мен масалага ойдинлик киритишга қарор қилдим ва тўғридан-тўғри у биздан ғазабланганми ёки йўқлигини сўрадим.
— Сизга нима бўлди, Анна Григоревна? — сўради Страхов.
— Соловёвнинг охирги маърузасида биздан қочгандек туюлдингиз.
— Оҳ, бу алоҳида воқеа эди, — деб кулди Страхов. — Сизлардан қочганим йўқ, ҳамма танишларимдан ҳам ўзимни олиб қочдим. Мен билан бирга граф Лев Николаевич Толстой маърузага келганди. Уни ҳеч ким билан таништирмаслигимни сўради, шунинг учун мен ҳаммадан қочиб юрдим.
— Қанақасига! Толстой сиз билан бўлганмиди? — деб хитоб қилди аччиқ ҳайрат билан Фёдор Михайлович. — Уни кўрмаганимдан қандай афсусдаман! Албатта, агар одам хоҳламаса, мен танишишга уринмайман. Лекин нега сен ким билан келганингни менга пичирламадинг? Мен ҳеч бўлмаганда унга қараган бўлардим!
— Лекин сиз уни портретларидан танийсиз-ку, — кулди Николай Николаевич.
— Портретлар нима, улар инсонни ифодалайдими? Одамни шахсан кўриш керак. Баъзида бир нигоҳ инсонни бир умр қалбини забт этиш учун кифоя қилади. Мен сизни ҳеч қачон кечирмайман, Николай Николаевич, уни менга кўрсатмаганингиз учун!
Келажакда Фёдор Михайлович бир неча бор Толстойни кўра олмаганидан афсусда эканлигини билдирди.
Анна Достоевская. "Хотиралар"
П.С. Бир замон ва маконда яшаган Толстой ва Достоевский бир бири билан кўришмаган. Достоевский ўлганида Толстой ҳам уни кўрмаганидан афсусда эканини ёзиб қолдирган. Хуллас, ўртоқ ёзувчилар, бир бирингиз билан кўришиб олинг 😊 орамиздан бирор даҳо ёзувчи чиқса ажабмас.))
@mittihaqiqatlar
Энди мен сизга тавсия қиладиган иккинчи қиссага ўтсам, Флобернинг деярли замондоши, лекин ундан фарқли ўлароқ йигирманчи асрга ошиб ўтолган мен доим асарларини севиб ўқийдиган Кнут Ҳамсуннинг «Виктория» қиссасининг ўқишингизни мен жуда истар эдим. Шахсий кутубхонамда Ҳамсуннинг тўла асарлари бор, жуда эски Москва нашри. Кнут Ҳамсун жилдларининг учинчи жилдида «Виктория» қиссаси бор, шу диловар қиссани албатта топинг ва ўқишни бошланг. Унда сиз тегирмончининг ўғли ўн тўрт ёшли дуркун ўспирин, шамол ва қуёшда қорайган, боши ҳар хил хаёлларга тўла Йоханнеснинг бадавлат заминдорнинг қизи Викторияга бўлган соф ва самимий севгиси ҳақида ажойиб қисса билан тўқнашасиз.
Ўқиш: https://nodirabegim.uz/archives/5441