Шарларнинг ичига яшириб Уни
Осмонга учирдим. Қолмасин ерда.
Агар қолса ерда, биров тутсами!?
Ошиқ бўлар балки... Бутун умрга...
Эгасиз. Эркин. Баланд-баландда
Парвозлар айласин. Лочинлар билан.
Айтинг, шарим учун ким эди яқин?
Йўўўқ, У ёлғиз. Узилган.
Ҳаммадан.
Ва лек. Учолмади. Қолди боғланиб.
Рўзғор. Бола-чақа. Уй юмушига.
Кечир мени! Баридан бошқача бўлган...
Шарларим...
Алмашдимми уни кўнгил тушига?!
Ўша шарлар менинг орзуйим эди.
Оймомо
@mittihaqiqatlar
Пуфакларга дард айтиш мумкин,
Сир яшириш мумкин ичига.
Ундан қувонч яратиш мумкин
илиб қўйиб уйнинг тўрига.
Тутқинликни ёқтирмас ҳеч ким,
Нафасингдан ичига тўлдир.
Ип боғланган ҳамма пуфаклар,
Ўз эркидан айрилган қулдир!
У сени шод этди байрамда,
Қувончингдан айландинг гир-гир.
Дўппингни отгандек осмонга,
Пуфакларни самога учир!
Дилдорбегим
@mittihaqiqatlar
Бир туш кўрдим. Тушимда...
Айланиб қолиб шарга,
Учибман сен томонга.
Сени излаб тепадан,
Аста қарадим пастга...
Қарасам, сен қўлингда
Бир гала шарлар билан
Сайр айлардинг...
Ўзингда йўқ шод, хурсанд.
Сени кўриб, ортиқча
Шар эканлигим билиб,
Ортга учаман десам...
Жанубдан шамол туриб,
Чақиб мамоқалдироқ
Йўлимдан адаштирди.
Ва шу онда кетдим ёрилиб.
Oрхидей
@mittihaqiqatlar
Сиз ҳам пуфак ҳақида шеър ёзсангиз, ботга йўлланг, саралаб эълон қиламиз. Бугун каналда шарлар куни 🎈🎈🎈
@mittihaqiqatlar
Мен эса доим қўрққанман
пуфакнинг ёрилиб кетишидан.
Шунга эҳтиётлаб
қўлга олардим уни.
Нуқтадек ёриқ жойи бўлса
елимлаб қўярдим.
Чиқиб кетмасин ичидаги ҳаво –
ютсин бор дардини
қилмасин исён.
Осмонга учириб юборолмасдим
ипидан бойлаб қўярдим
илдизи чуқур бир
дарахт новдасига.
У эса доим интиларди самога
талпинарди бошқа сайёраларга.
Ўша пуфак – юрагим эди.
Аниф
@mittihaqiqatlar
Иккинчи кун (13.01.23)
Санжарбек Икромов
Ўқиш: https://telegra.ph/Qor-yoqqan-kecha-01-13
Ўн кун. Ўн ижодкор лойиҳасининг 1-иштирокчиси Моҳира Эшпўлатова ижоди юзасидан ҳакам фикри:
"Очиғи, Моҳира Эшпўлатова деган қаламкаш қизимиз ҳақида илгари эшитмаган, бирор бир қораламасини ўқимаган эканман. Шу лойиҳа доирасида танишиб чиқдим, ижодий ишлари орасидан "Пианиночи" ҳикоясини алоҳида кўрсатган бўлардим. Бу ҳикояни ўқиб жуда ҳам ҳайратландим. Бундан катта адибанинг, катта қалб соҳибасининг, кучли тафаккур эгасининг ҳиди келади.
Тўғриси, сўнгги йилларда ўзбек адиби (адибаси) қаламидан чиққан бундай гўзал ҳикоя ўқимаганман.
Бу ҳикоя эмас! Бу поэма! Пианинодан эмас, инсон қалбидан таралаётган куй ҳақидаги достон!
Бу ҳикоя шунчаки бошловчи қаламкашнинг асари дейиш қийин, қалами анча чархланган, адабиётнинг йўл йўриқларидан хабардор бир ижодкорнинг битикларига ўхшайди. Албатта, балки Моҳира анчадан бери ижод қилиб қаламини чархлаб юрган бўлса ажаб эмас. "Пианиночи" ҳикояси енгил ўқиладиган асар эмас. У ўқувчини тафаккурга, фикрлашга, мулоҳазага чорлайди. Унинг қатида биз шунчаки мусиқачи аёлнинг ёки шу соҳада дарс берадиган эркакнинг ҳаёти, кечинмалари билан эмас, уларнинг қалб бўронлари билан, туғёнлари билан танишамиз. Ҳикоя жуда ҳам залворли, оғир юкли, қалб тафтишларига бой. Ўқиб очиғи жуда қувондим. Албатта, ҳикояда таҳрирбоп жумла ва сўзлар учрайди. Буни яхшилаб кўриб чиқиш, камчиликларга барҳам бериш мумкин. Мен тавсия қилишим мумкин бўлган нарса - ҳикоя номини "Тугалланмаган куй" деб атаса балки яхши бўларди. Шунингдек, сўнгги боб ҳам керак эмас, якунламанг, унинг давоми борлигини ўқувчи ҳис қилсин. Моҳира Эшпўлатовага кейинги ижодларида ҳам муваффақиятлар тилаб қоламан, қаламидан ҳамиша ўт чақнаб турсин."
Луқмон Бўрихон, ёзувчи
Биринчи кун (12.01.23)
Санжарбек Икромов
Ўқиш: https://telegra.ph/Gofilning-uch-vasiyati-01-12
Жейн қани?
Тарзан ролини илк маротаба ижро этган актёрлардан бири “Моtion picture homе”да яшарди.
у йиллар давомида ўлимини ўша ерда кутди.
кўп вақтини хоналардан кафетерияга, кафетериядан ҳовлига чиқиб: “Мен Тарзанман!” - дея ҳайқиришга сарфларди.
у ҳеч ким билан гаплашмасди, ҳеч сўзламасди, “Мен Тарзанман!” дерди фақат.
унга ўхшаб ўша ерда ажалини кутаётган қари актёрларнинг, истеъфодаги режиссёрларнинг, кекса сценаристларнинг, ёши улуғ операторларнинг, реквизиторларнинг, каскадёрларнинг, қари актрисаларнинг бари уни яхши кўришарди;
унинг ғайратидан, қилиқларидан роҳатланишарди.
У беозор эди ва уларни навқирон бўлган дамларига қайтарарди.
Сўнг қудратли шифокорлар Тарзанни хавфли деб топишди ва бир куни уни руҳий муассасага жўнатиб юборишди.
Тўсатдан у шерга ем бўлгандек ғойиб бўлди.
Бошқа дарғазаб беморлар уни дарҳол қайтаришни қонун билан талаб қилишди, аммо бу учун ҳам бир-неча ой кетди.
Тарзан қайтганида ўзгарганди.
хонасидан чиқмас
ва эски ролини унутгандек деразасининг ёнидан жилмас эди.
унинг қилиқларини, ғайратини соғинган беморлар ўзларини қандайдир енгилгандек, қадри тушгандек ҳис қилишарди.
турли дорилар ичдирилган Тарзаннинг бошқача бўлиб қолганидан шикоят қилганлар бу туришда унинг яқинда ўлишини билишарди ва у ўлди.
кейин ўзга чакалакзорга қайтди (қачондир барчамиз ўша ерга борамиз).
улар озод, қувноқ, ибтидоий ҳайқириқни энди эшита олишмасди.
газеталарга кичик билдиришномалар ёзилди, касалхонанинг деворларидаги бўёқ кўчишда давом этди,
кўплаб ўсимликлар қуриди
ва ўз жонига қасд қилиш ҳам ўхшамади.
умид-ла ишончнинг камайиб бориши ёҳуд сочилган қайғу:
мотам фақатгина Тарзаннинг ўлимига аталмаганди, бу ночор қарияларнинг истакларига зид бўлган ёш, кучли шифокорларнинг муздек, ўжар муносабати учун эди.
Ниҳоят хоналарида ўтирганларида қўрқишлари керак бўлган нарса фақат шифокорларнинг муносабати эмас эканлигини англаб етишди,
Тарзан ҳақидаги филмлар қанчалик аҳмоқона бўлмасин, қанчалик ўзларининг йўқотган Тарзанларини соғинишмасин,
барчаси ҳозир сўнгги бедорликка ёлғиз чидашларига тўғри келишидан кўра анча яхшироқ эди.
Ч.Буковски
Зоир Зокиров таржимаси
П.С. Фарғоналик қаламкаш Зоир 22 ёшда ва таржимонликни энди бошлаган. Илк машқлари Буковскидан бўлиб, каналимизга йўллаб келяпти. Таржимадан таржимага сари ўсаётганини кўряпман. Муҳими, аслиятдан қиляпти ва камчиликлари устида ишлаяпти. Зоирга бу йўлда муваффақият тилайман.
@mittihaqiqatlar
Ўнинчи кун (11.01.23)
O'quvchiga...
Ba’zan o’ylab qolaman, umrimiz bir necha lahza tanamizda hukm suradigan o’z o’zidan, tirikligidan qoniqishning ustiga qurilganmi deya. Boshda uni izlab, intilib yashaysan yetishgach esa eslab…
Siz bilan bir davrda, bir jamiyatda bir xil mentalitet ostida bir havodan nafas olib yashayotgan odamman. Mening ko’rganimni siz ham ko’rgansiz, his etganim begona emas, sizniki ham. Biz bir-birimizga shunchalik o’xshashmizki, ba’zan bu o’ta yoqimsiz.
Millionlarning biri bo’lish, farq etmaslik. Ammo ularning ichida turib ularning hayotidan qo’liga ko’zgu- asar tutmoq ham ajoyib!
Chunki o’zingniki, o’zingnikiga yetib borishi oson. Men sizlarning biringiz, siz kabi baxtli, baxtsiz, nimanidir mudom izlab axtarib qoniqmaslik, toqatsizlik va orzumandlik-u dekadentlikni o’zida bir vaqtda mujassam qilgan bir qiz- ichimdagi gaplarni hayotga, insoniyatga yozib aytar ekanman, o’zimni baxtli his etaman. Dunyoga aytar o’z so’zing bo’lsin. Mudom nimanidir axtarib, kutib yashash azobi qalbingizni qitiqlab tursin.
Menga 10 kunlik o'z so'zini aytish imkonini bergan Nodira Ibrohimovaga rahmat aytaman.
Mohira Eshpo'latova
Висол қўшиғи
Ёнма-ёнлик - олис.
Ёнма-ёнлик - оз.
Бизлар бир-бировда яшашимиз шарт...
Фақат шу.
Бошқаси - жудолик, холос.
Бошқаси - даволаб бўлмайдиган дард.
Илтижо эмас,
йўқ.
афсун қиламан:
Сен менда,
Мен сенда бўламиз.
Бошқаси бедаво дард. Мен биламан.
Бу дарддан бир чексак, ўламиз.
Матназар AБДУЛҲAКИМ
@mittihaqiqatlar
Kun.uz'да "Дунёлар жанги" романи таржимасидаги қийинчиликларим, илмий луғатларимиз оқсаши ҳақида берган интервюм эълон қилинибди.
Читать полностью…Болалигимизнинг қишлари қайтди. 🤩
Фарзандларим ҳайратда бу манзарадан. Кўчага чиқиб, ўзларини Чимёнда ҳис қилишди. Аномал совуқ уларга роса ёқди😅
Сизларда қандай об ҳаво?
@mittihaqiqatlar
– Ойи, нега отам бизни ташлаб кетган?
Тўсатдан берилган бу оғир саволга жавоб бериш Нурия учун оғриқли эди. Ҳар қандай ташлаб кетилган аёлларда бўладиган маъюслик ҳозир унинг юзида Муниса сира кўрмаган ҳолатида намоён бўлган эди. У юрагида аллақайси томири чирт узилгандай бир дардли қалқиб қўйди.
– Отанг… яхши одам эди. Мен ёмон эдим. Шу учун бўлса керак…
Ёш носир Жуманазар Йўлдошдан янги ҳикоя: https://nodirabegim.uz/archives/4974
Пуфакдек шишириб кўрсатдинг,
Менга тақдим этар бўлган бахтингни.
Ишондим,
На чора,
Учдим чиройга.
Сен ипга боғладинг,
Мен сенга асир.
Пуфладинг, пуфладинг
...ёрилиб кетди
Ерга парчаланиб
Тушди нимадир.
Мен эмас,
Сен эмас!
У бизнинг ниҳол!
Сенга ҳам, менга ҳам
Зиён етмади.
Фақат унга қийин,
Қийналар бир у...
Сирен
@mittihaqiqatlar
Пуфакларга ишонинг
Улар алдамайди
Улар интилади
эркинликларига
Интилади ягона
парвозларига....
Интилади орзуларига
Мақсадларига
Интилиб яшайди улар.
Улар ўхшамайди
Одамларга
Ҳайвонларга
Улар бўшлиқда бир бутун
Бўшлиқда кучли
Йўқ йўқ.
Бўшлиқдан иборат
Дея ўйламанг
Аслида бўшлиқ одамларда
Уларнинг ифорларида
Уларнинг хаёлларида
Улар фақат тўкис бўла олар
Хотираларида...
Ва ишонганларида
Орзу ва мақсадларига
Пуфаклар яхлит бир бутун
Улар алданмайди
Улар алдамайди...
Шомуродова Гулнора
@mittihaqiqatlar
Менинг пуфакларим ҳали ҳамон жонсиз.
Ҳануз кутмоқда бахтнинг ҳавосига тўлдиришларин.
Бахтнинг ҳавоси асли қаердан келади?
Мен бу саволга жавобни қидирсам керак, то нафасим узилгунча.
Шу сабаб ҳар кеч унга ой нури остида жон беришга уринаман.
Лек, қўлим бормас
журъат камлик қилар,
Балки аслида ишонч қилар камлик.
Ишонч нима у?
Қаердан олади уни одамлар?!
Пуфакларни жонлантирса келадими улар?
Мен билмайман ҳали ҳануз.
Чунки жон бермадим ҳали пуфакларга.
Мен жонсиз пуфаклар билан яшаб ўтсам керак, жонсиз, руҳсиз ва ҳиссиз...
-Нега жонлантирмайсан пуфакларингни? -сўрайди одамлар мендан.
Улар қаердан ҳам билсин
менинг жоним пуфаклар келишидан олдин узилганин.
Шу сабаб қайта жонлантиришни истамайман,
Йўқ уринмайман ҳам аслида чиндан.
Чунки, мен қўрқаман бир кун келиб мени ташлаб, ишончла бахт билан кетиб қолишидан.
Шу сабаб у ҳали ҳамон мен билан яшашга маҳкум пуфаклар жонсиз, руҳсиз ва ҳиссиз...
Шу пуфаклар - менинг сўнгги умидим эди.
У. Каюмова
@mittihaqiqatlar
Пуфакларга ишониш мумкин
Улар алдамайди.
Фақат жони қирқта эмас уларнинг
Чидамайди жимгина минг бир синовга
одамлар каби...
Дилора
@mittihaqiqatlar
Менинг пуфакларим доим ҳавосиз
жонсиз.
Бир бор унга жон ато этгандим.
Ўша он ўлган...
Ва ўша лаҳзадан бери пуфакларни тирилтирмайман.
Қалбимда қолган қандай ўлгани,
Қандай жони чиқиб кетгани.
Шундан бери
Жонсиз пуфаклар ноласига чидаб яшайман.
Шундан бери,
"Оҳ" чекади менинг пуфакларим.
Нолаларига чидашни эплайман
Қалбимда эса ҳамон
Ўша пуфакнинг жони чиқиб кетгани...
Мен бошқа пуфак тирилтирмайман!
Ўша пуфак - ягона севгим эди.
27
@mittihaqiqatlar
ШАР
Одамлар, мен сизга қизиқсам
Бир пуфак каби қизиқаман.
Пуфак ортидан чопган бола каби.
Шарни ушлайман ва қидираман
Қаердан ёрса бўлади уни,
Ҳар кимнинг ўз ожиз нуқтаси бор
Яхши кўраман ўша жойга тирноқ ботиришни -
Шарни ёраман.
Ва дами чиққач
Тўкилади доим сиздан
Бир хил маъносизлик
Бир хил нодонлик.
Қизиқишимни ўлдириш учун
Тезроқ ёраман шарни
(Бошқа шар ортидан чопаман)
Сўнмасин деб ҳаётга қизиқиш
Ўйнаб ўтираман сизни.
Тилланисо
@mittihaqiqatlar
Биз бахтли бўлиш учун шеър ёзмаймиз.
Биз моҳиятни кашф қилиш учун ёзамиз.
Syrano (2021)
@mittihaqiqatlar
Бу гал устозлар сафида ҳакам сифатида иштирок этдим.
Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилган танловда наср йўналишига келган ҳикоя ва иншоларни ўқиб баҳолашда қатнашдим. Ишлар рақамланган ҳолда берилган эди, бугунги тақдирлаш маросимида ғолиблар исм шарифини билдик.
Ҳамсанинг янги нашри эса ажойиб совға бўлди.
@mittihaqiqatlar
Ўн кун. Ўн ижодкор лойиҳасининг иккинчи иштирокчиси
Санжарбек Икромов - 2004 йил Фарғона вилоятида туғилган. Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университети 2-курс талабаси. "Дуел"-2021 республика танлови иштирокчиси ва қатор вилоят танловлари ғолиби. Етти йилдан буён адабиётнинг наср йўналишида ижод қилади. "Дўрмон-2022" ёш ижодкорлар семинарининг иштирокчиси. Ҳикоялари қатор тўплам, сайланма, электрон ва босма нашрларда ёритилган. 2021 йилдан буён "Ҳилол-нашр"да фаолият юргизиб келади.
Ўн кун давомида Санжарбек ижод намуналарини каналда улашади, сизлардан эса фикрларни кутиб қоламиз!
@mittihaqiqatlar
#Yangi_son_mundarijasi
Mundarijamizda ko'rinmaganlar ham bor, jurnal sahifasida!
@yoshlikjurnali
yoshlikjurnali.uz
сочларимга шакл берарди онам
ўриб қўяр эди
йиғиб қўяр эди
индай олмасдан
майли дердим
ечмасдан юрардим ўримларимни
ҳеч кимга билдирмай сой бўйидаги
дунёимга бориб хаёлан
сочимни тўзғитиш
эркни илиниш
кулгичларимга
ҳадя қилар эди лаҳзалик бахтни.
хоҳишимга шакл берарди отам...
ўпиб қўяр эди пешонамдан ва
ўзимда топмасдим чимдим журъатни
сойнинг бўйларига такрор боришга
...ҳисларимга шакл бераркансан сен
сочларимга шакл берар экан ғам
шакл берганимча хоҳишларимга
бўшлиқни опичлаб юриб ўтяпман
яқинда кўмилган сойнинг устидан.
Салимжон қизи
Тўққизинчи кун (10.01.23)
Моҳира Эшпўлатова
Ko’zlarimga to’lib turibsan,
Kiprigimga bazo'r suyanib.
Nogoh tushsa ko’zim ko’zingga,
To’kilasan, to’kilaman o'shanda menam.
Ko’zlarimga to’lib turibsan,
Xuddi o'n besh kunlik kumush oydek,
Xuddi saharda bedazorga tushgan shudring tomchisidek,
Xuddi bolasini emizish vaqti bo’lgan onadek!
Go'yo asar boshidayoq òlgan bosh qahramon- men,
Pyesa davomini kuzataman jim.
Sen esa o'z rolingda kulib turasan,
Masofamas, ko’ngling yiroq sezib turasan,
Ko'zlarimga... ko'zlarimga to'lib... turasan...
Tilga zo‘rma-zo‘raki olib kirilayotgan so‘zlar: 200 yildan keyingi o‘zbeklar bizni tushunadimi?
Podkast, chellenj, renessans, sektor, gender... Bunday so‘zlar o‘zbekcha bo‘lmasa ham, o‘zbek tilida faol qo‘llana boshlagan. Hattoki muqobili bor o‘zbekcha so‘zlar o‘z o‘rnini xorijiy so‘zlarga bo‘shatib beryapti. Jarayon shunday davom etaversa, 2-3 asrdan keyin yashaydigan o‘zbeklar biz bugun yozgan kitoblar-u ma’lumotlarni lug‘at bilan o‘qishiga to‘g‘ri kelmaydimi?
👉 https://kun.uz/uz/67308628
Kun.uz rasmiy kanali
Саккизинчи кун (9.01.23)
Моҳира Эшпўлатова
Ўқиш: https://telegra.ph/Olov-raqsi-01-09