Мунажжимлар фикрича, қайси ёзувчининг китобини ўқисам экан деб ўйлаб юрган китобхонларнинг буржидан келиб чиқиб қуйидаги ёзувчилар дунёқарашларига мос тушармиш:
Қўй — Маркес
Бузоқ — Жон Грин
Эгизаклар — Стивен Кинг
Қисқичбақа — Жоан Роулинг
Арслон — Оскар Уайлд
Паризод — Харпер Ли
Тарози — Артур Конан Дойл
Чаён — Жонатан Фоер
Ўқотар — Виктор Гюго
Тоғ эчкиси — Лиана Мориарти
Қовға — Стивен Хокинг
Балиқ — Достоевский.
Сизга қай даражада мос келди?
Мавсумнинг охирги япроғи
Абгор оқиб борар
Куз жилғасидан
Жилға лабида
Телбавор қарсак урар
Ғамларни эгизлатиб
Туғиб ташлаётган Ноябрь...
Гулноз Мўминова
🔥 АКС тўплами муаллифларининг ижодий каналлари:
Гулноз Мўминова — @dil_siniqlari
Шаҳзод Шомансуров — @ShakhzodShomansurov
Рахшона Аҳмедова — @RaxshonaAhmedova
Алишер Файзуллаев — @perezagruzka_2021
Аниф — @Anif_poetry
Тилланисо — @TillanisoEN
Бонусига
Дизайнер Декабр — @december_art
#shahsiy_xona
Singlim va Qomus haqida
Bu sahna yolgʻondir.
(Chin sahna—dunyo)
Navbat kutib turibman gʻarib.
Katta sahnalarga qadam qoʻyarman,
Ne qilishib bilamay, iymanib.
Vanihoyat keldi navbatim.
Shu navbatim kelmasaydi,
dod!
Qoʻllarimga miltiq ishlatib,
deyishdilar:
"—Hur singlingni ot!"
Singlimning aybin soʻrasam aytdi,
Paranjisin otgan toliba!
Singlim jasoratiga qoil qoldim
Singlim qoʻrqmas,
Singlim gʻoliba!
U hurlik deb kurashdi ''dod" deb,
Xoʻrlik uchun kurashmadi lek.
Bu gʻalati sahnalarida
Roʻlin ijro qiloldi valek.
"Erkinlik"— deb uqtirdi qomus,
"Tenglik"— deya oʻrgatdi qonun.
Miltigʻini otib yubordim.
Javob bersin ular hammasi uchun!
Singlim tolibadir
Singlim gʻoliba!!!
✍Mehriddin Sobirjonov
"Shaxsiy xona" menining dunyo qarashimni 90°ga oʻzgartirdi. Sizlar ham oʻqinglar azizlar
@Sobirjonov_Mehriddin
Биз кутмаган фаслда бу дунёни тарк этди шоир 😔
Ишонгимиз келмайди. Худо раҳматига олсин. Шохсанам Нишонова синглимизга сабр тилаймиз.
Ноябрнинг илк кунларида ёзув чизувларимни тўхтатдим, ўзимга ээээркин кунлар туҳфа қилдим. Ҳамма таржималарим ва диссертациям битди, буни муносиб нишонлаш керак 😌
Олдинда эса илмий ишим бўйича Фалсафа фанидан имтиҳон турибди. Энди хонага қамалиб, учта ёстиқдек китобни ўқишим керак.
Lekin baribir boshing toshday bo‘lgani zo‘r narsa-da. Boshimni dahliz ustunlariga soatlab uraman ham biror jin urmaydi. Uraveraman, uraveraman – yorilmaydi baribir. Keyin boshimni polga uraman – avvaliga ohista, keyin kuchliroq – barabanning do‘m-do‘miday sado chiqaradi. Cho‘qintirgan onamning ro‘moliga bandi etilgancha eshitadiganim cherkov derazasidan taraladigan yog‘och nay bilan hamohang baraban do‘m-do‘mining ayni o‘zginasi. Cho‘qintirgan onamning aytishicha, boshimni polga uraverishimni tashlamasam, aniq jahannam o‘tida yonarkanman, yotog‘imda qandala-yu suvarak-u chayonlarning paydo bo‘lgani bejizga emas, shuning alomati emish.
Shohrux Usmonov tarjimasi: https://tarjimalar.uz/?p=580
- Нега Оқдан қизилга деб номланган?
- Буни турлича талқин қилиш мумкин, - дедим.
- Оқ винодан қизилига ўтишга ишорами?
- 🙄
"АКС" муаллифлари билан кичик интервюлар бошланди.🔥Аниф сифатида биринчи марта сўз олишим.
Булар — икки романчи аёллар. Менинг назмдаги шеригим Гулноз опани кута-кута чойхўрлик қилдик.
Икки ҳикоянавислар Алфайз ва Шаҳзод ака камера сори юзланган. Нашриётда ҳамма АКС тайёргарлиги билан банд экан.
O‘g‘rini ushladik. Hozir so'roq xonasida o'tiribdilar. Havotirga o'rin yo‘q. Hammasi meni nazoratim ostida!
P.s: jinoyatchiga qanday jazo berishni siz azizlarda, xalqdan so'raymiz. Qanday jazo beraylik?
Bu haqda koʻp gapirganmiz-ku, oma chetlab oʻtsak ham boʻlmayapti-da. Bozorga qarang yana oʻsha, oʻquvchisini savodsiz qilish ehtimoli juda yuqori boʻlgan kitoblar atrofida odam gala-gala. Hammasini dalaga haydasang-da, yer choptirsang. Shu foydaliroq.
“Bunday kitoblar asta-sekin didni oʻldiradi” degan gapni eshitganimda, biroz hayron boʻlgandim. Bugun esa anchadan beri tanigan, bilgan kitobxon doʻstlarimning yuqorida tilga olgan kitoblarga shoʻngʻib ketishi oqibatida, didi enasi tomonga qarab ketayotganiga guvoh boʻlyapman.
Tilim juda yomon-da. “Zato” men unday kitoblar oʻqimayman)
Ana endi savol, bu aynan qanday va qaysi kitoblar ?
Biz nima uchun ularni ochiq-oydin gapirmasligimiz kerak?
Noshirni taniganimiz yoki yuzidan o’tolmaganimiz uchunmi?
Didsizlar ko’payaversinmi yo?
@NigoraHasanovasblog
Шамшод Абдуллаев — русийзабон ўзбек шоири, ёзувчиси. 1957 йил Фарғонада туғилиб, 2024 йил октябрда Қозоғистонда вафот этди. Фарғона шеърият мактаби асосчиларидан. Тўртта шеърий ва битта насрий китоби нашр қилинган, бир қанча халқаро мукофотлар билан тақдирланган.
Қуйида унинг ўзбек тилига таржима қилинган шеърлари: https://tarjimalar.uz/?p=573
Ўзгидрометчилар қачон суғурни кўрсатишаркин?
Ноябр жуда илиқ келаётгани учун иссиқликни ёқмасак ҳам бўлаверади, деб эълон қилишса керак.
Birovga dardingni dasturxon qilomaydigan zamonda dasturxon dardlarni o‘qigach yana isitmang oshadi, o‘zingdan xavotir ola boshlaysan. Bu she’riyat ruhingdan o‘tib tanangga, tanangdan o‘tib hujayralaringga qadar ishg‘ol etadigan darajada yuksak va og‘ir.
To'liq shaklda 👇👇👇
https://raufparfi.uz/archives/413
ОХИРИГАЧА
Агар сен нимагадир киришган бўлсанг,
охиригача бор
ёки бошлама.
Агар сен нимагадир киришган бўлсанг,
охиригача бор!
Оқибатда дўстинг, хотининг,
қариндошларинг, ҳаттоки ақлингни
йўқотишинг мумкин.
Барибир охиригача бор.
Оқибатда уч-тўрт кунлаб оч қолишинг мумкин.
Оқибатда боғдаги ўриндиқда
дилдираб юпун қолишинг мумкин.
Оқибатда турмага тушишинг мумкин.
Оқибатда зўравонлик остида қолишинг мумкин.
Устингдан кулишлари, ёлғиз қолдиришлари мумкин.
Ёлғизлик - бу туҳфадир.
Қолган барча нарса сабрингга синов,
қанчалар кучли эканингни,
буни қанчалик уддалай олишингни исташингни синови.
Ва сен буни уддалайсан, имкониятинг кам бўлса-да.
Ва оқибати сен тасаввур қилган барча нарсадан аъло бўлади.
Агар нимагадир киришган бўлсанг охиригача бор.
Сен Худо билан яккама якка қоласан,
тунларингни оловдек ёритади у.
Киришдингми, бажар.
Бошладингми, охиригача бор.
Уддала
уддала.
Охиригача
охиригача.
Ҳаётингни мукаммаллик сари бошла.
Зеро бу яшашга арзирли ягона жангдир.
Ч. Буковски
Нодирабегим таржимаси
ЎПҚОН
Фақат жиннилар учун
Мансур Жумаевга мактуб
Ҳеч одамдан оҳанг таралашини эшитганмисан? Коридорда кўп учратардим Сени. Кўрдим, қочардим. Биринчи ва охирги учрашув ҳеч кимнинг ҳаётида бўлмаган ғалати, аммо кутилган эди. Сендан тоғлар ортидан элас-элас эшитилувчи сибизға ноласи ва бўрининг увуллишидек қоришиқ оҳанг тараларди. Нола довушига чидаб бўлмасди. Сендан қочишимнинг ягона сабаби жинни қилгудек оҳанг ва ўпқондек ютиб юборадиган нигоҳлар эди. Нигоҳлар бу дунёнинг бори ҳикматини англаб бўлган мўйсафидни эслатар, яқинлашсам ўзингдек мени ҳам бу дунёдан юлиб олиб, қора туйнукка опкириб кетадигандек туюлаверарди. Оддий одам эмас, “Чўл бўриси”нинг ўзгинаси эдинг. Сени узоқдан билиш, олисдан тушуниш кифоя қиларди.
Сен қуш бўлсанг, бағрим – ос(и)мон,
Сен – нилуфар, кўзёшларим – кўл.
Ютқизмайин десанг, ёрижон,
Мен чалинган дардга таслим бўл!
Тубсизлик ёқасида яралган шеърият. Жарлик ёқасидаги Сен. Бу дард, домига тортса чиқиш мушкул бўлган ўпқон бегона эмасди. Мен аслида сендан эмас, ўзимдан қочардим. Қора туйнукдан ёруғ дунёга омон чиққан одам учун Сенинг тимсолингда “Чўл бўриси” – ўзимни кўриш, ёлғончи дунёнинг ёлғонларига алданиб яшашга ўзни мажбурлаш осон эмасди. Ҳолатинг, руҳинг, оҳангинг ўзимдан қочган ўзимни ёдимга солаверарди. Бу дардга таслим бўлиш осонми?!
Қоқ юракка қадалган дард бу,
Бир умрни айлар чирпирак.
Икки дилга аталган дард бу,
Енголмайди уни бир юрак.
Баъзи сўзлар бўлади, уни сен айтмайсан. Сен учун кимдир айтади, айтаверади. Шарпангдан қочгандек, шеърларингдан ҳам қочдим. Ўлим иси келарди.
Кўнглимиз Волиқдир, Узрога қочгай,
Шайхимиз Санъондек тарсога қочгай,
Худойим қувган қул Худога қочгай,
Мен сенинг ёнингга келдим, севгилим.
Оддий одам бўлсайдинг, осонроқ гаплашармидик, ака! Сени ҳеч исминг билан ҳам, ака деб ҳам чақирмаганман. Узоқдан яқин эдинг. Ким эдинг, билмайман. Ўзимнинг аксимми? Бошқа дунёларда яшайдиган “одам” ҳам одамларга, бу дунёга керак экан. Азизанг бу дунёда борлигингни англатиб қўйди.
Ўзимни унутиб, чорладим сени,
билмадим бу дунё ўнгимми-ҳушим?
Азизам, кел, менга эслатгин мени,
азизам, кел, мени ёдимга тушир.
Кўнглим синиқларин кўзимдан тергин,
оғриқларим айтиб қўрқит, учунтир;
азизам, кел, мени изоҳлаб бергин,
азизам, кел, мени тушунтир!
Азизам, кел фақат, келсанг бас, тамом,
бус-бутун эгаллаб ол борлиғимни:
бир сен исботлашинг мумкиндир
ҳамон
бу дунёда мен борлигимни.
Сен дарддан қўрқмадинг. Дардинг даво бўлди. Мен қочдим. Сендан, шеърингдан, ўзимдан. Оддий одам бўлсайдинг, узоқроқ, осонроқ яшармидинг.
Тўқнаштирдинг барибир ўзинг билан. Машъум хабарингни эшитганимдан буён карахтман, қўлимда “Чўл бўриси”. Фикрлар ўпқони. Қочяпман, қочяпман Сен ҳақдаги хабарлардан.
Оддий одам бўлсайдинг, яшашга кўникардинг мен каби. Миллион-миллион кишилар каби. Биринчи таассуротим, эй “Чўл бўриси”!
Яшасанг бўларди оддий одам бўлиб...
Ҳаловат топгин, узоқдаги яқин одам!
Севара Алижонова
06.11.2024.
Chuqur kirma, qaytib chiqarlaring bor...
Bu satr Halima Xudoyberdiyevaniki. Do'stlar, hech narsaga chuqur kirmanglar. Ayniqsa, ruhiyat degan o'pqonga. Chiqar yo'li topilmay qoladi. Yolg'onchining shamolida yayrab yashanglar.
Шу ёмғирлар кеча ёғса бўлмасмиди,
Интиқ йўлнинг ҳалқоблари тўлмасмиди?
Мен соғинчнинг кўзларини шеърга солдим,
Шу шеърларни ўзинг айтсанг бўлмасмиди?
Ким эди у, қўлин силкиб чорлаётган,
Номозшомда девор оша бўйлаётган,
Юрагимни қўлга ўргатиб хўрлаётган,
Азобларни Парвардигор билмасмиди?
Хушхабарлар ўз вақтида келганида,
Умрим — қадаҳ, маромида тўлганида,
Бу саволлар ўз вақтида келганида,
Манзуражон, ўғилгинанг ўлмасмиди?
Баҳорларим баҳорини сарғайтирган,
Ташрифларим кўзларини қабартирган,
Ўз юзини шапалоқдан қизартирган,
Шул чеҳралар қувончдан бир кулмасмиди?
Кечаларни шалоплатиб кечиб ўтдим,
Гўдакларнинг тушларидан учиб ўтдим,
Бор умримда бир нидодан қочиб ўтдим:
Бундай бўлса, кейин ундай бўлмасмиди?
Худойимнинг иши тугаб қолмасмиди,
Шу ёмғирлар кеча ёғса бўлмасмиди…
Шодмонқул САЛОМ
Кутилмаганда аёл ўзини бу дунёда яшамагандек ҳис қилди, танасини титроқ босди. Ҳа, аслиям шундай. У яшамаган. Фақатгина сабр қилган, эсини танибдики, болалигидан буён чидаб келган. У ўзини меҳрли инсон санаб ҳеч кимга озор бермаган. Камтар эди, ўз ишини сидқидилдан бажарар ва доим шундай бўлиб қолишга интиларди. Бироқ ғалати нимадир содир бўлди. Мана бу бинолар ва майсалар аро тураркан, ўзини ёш боладек сезди, нафақат бола, балки умуман туғилмагандек...
"Вегетариан"
Шу асарни таржима қилиш истаги қийнаяпти 🥺
Билимимиз ривожланиши билан англаймизки, биз коинотнинг бир қисмимиз, лекин кичкинагина қисми, холос. Бу ўтган асрда янада аниқ бўлди. Коинотнинг марказида жойлашган сайёрада эканимизга ишонардик, аммо ундай бўлиб чиқмади.
Ўзимизни ноёб мавжудотлар, ўсимлик ва ҳайвонот оламидан ажралиб турадиган ирқ деб ўйлардик, оқибат атрофимиздаги барча тирик мавжудотлар билан ягона ота-онанинг авлодлари эканлигимизни билиб олдик. Капалаклар ва личинкалар билан умумий аждодларимиз бор. Биз дунё фақат унинг атрофида айланмаслигини улғайган сари тушуниб борувчи оиладаги ёлғиз фарзандга ўхшаймиз. У бошқаларнинг бир бўлишга ўрганиши керак. Бошқа одамлар ва нарсаларда акс этиш орқали, биз кимлигимизни билиб оламиз.
Немис идеализми даврида Шеллингга инсон табиатнинг тожи ўз-ўзини англайдиган энг юқори нуқта деб ўйлашга монелик қилинмади. Дунё табиати ҳақидаги бугунги билимларимиз туфайли бу фикр энди фақатгина энсамизни қотиради, холос. Ҳалиям ўзимизни алоҳида деб ўйласак, бу хато. Чунки табиат учун ҳамма баробар. Галактика ва юлдузлар уммонининг энг олис бурчидамиз; воқеликни ташкил қиладиган шаклларнинг чексиз кўринишлари аро саноқсиз нақшлар орасидаги кичик нақш чизиқмиз.
"Физикадан 7 сабоқ".
Китобни бир нафасда ўқиб чиқдим. Мактабда физикадан ёмон ўқиганман, тушунмаганман, лекин доим қизиққанман. Менга ўхшаганлар учун тушунарли, қисқа-лўнда қилиб ёзилган экан. Қора туйнук, гравитация, зарралар, эволюция, коинотга оид кўплаб саволларимга жавоб олдим. Таржима ва таҳрирдан ҳам кўнглим тўлди. Тавсия қиламан.
Санъат ҳамиша бизнинг Илоҳиётга бўлган сўзсиз ташналигимизга жавобан садо беришга интилган.
Ҳерман Ҳессе
ҚУТБ ЮЛДУЗИ
Говард Ф. Лавкрафт
Минорага ёлғиз чиқдим, чунки бақувват аскарларнинг барига пастда эҳтиёж бор эди. Бир неча кун ухламаганим учун чарчоқдан миямга оғриқ кириб, довдираб қолдим, шунда ҳам мақсадим йўлида қатъийман, чунки она ватаним Ломарни ва Нотон ҳамда Кадифонок чўққилари орасидаги тепаликда ёйилган мармар Олатоэ шаҳрини яхши кўрардим.
Шаҳноза Акбар қизи таржимаси: https://tarjimalar.uz/?p=577
Синаб кўрдим, ток йўқ экан. Бемалол ўғирлашларинг мумкин, жаноб Декабр айни пайтда йўқлиги айни муддао!
Читать полностью…Sizni yaxshiroq qiladigan odamlarni tanlang. Hasad, g'azab yoki zerikishni keltirib chiqaradiganlar bilan muloqot qilish o'zingizni o'g'irlashtirishni anglatadi. Bunday muloqotdan ko'ra kitob yoki musiqa bilan yolg'izlik ruh uchun foydalidir.
Andrey Konchalovskiy
Rangli falsafa 🍓
Нега энди йўқ? Уйғониб кетдим ва қачондир ўзимни ярим тунда ўлдираман, деб ўйлаб қолдим. Тонг отади, қуёш нурлари ўқ каби полга санчилади. Қирғиз ити сахарлаб ранги хира илон пўстини ғажийди. Юк ташувчи қўшнинг чўккалаб ўтирганча чекади — соясиз тутун кўҳна ер узра судралиб боради, гўё хабаш савдогарлар туяларини шамолга қарши етаклаб кетаётгандек. Шаҳарни тарк этиб, саҳрода Худодан ўлим тиланмоқ истам. Ҳозир қайт қилгим келяпти, жин урсин, қонсиз қўлим адёлда титрайди, қоронғу тўлқинлар ҳар дақиқа тўшак бўйлаб чайқалади. Чаккамга қон тепади, ичимда дарёдек тўлғанади, ҳар бир куннинг кулранг эканини жимгина қабул қилиш нақадар оддий; сутка давомидаги туманда зерикарли бир энтикишни ҳис этаман.
Шамшод Абдуллаев
УМИД БЕР
Мен шу кунлар ҳаво шариман,
Соғинчлар, кутишлар, саволлар билан шиширилган.
Ва... муаллақман осмонингда.
Илтимос, мени боғлаб қўйгин севгинг дарахтига,
ёки умид қозиғига...
ёки учириб юбор сенсиз
дунёларга.
Йўқса, шусиз ҳам ногоҳ шамол ёки бўрон олиб кетар
шунчаки ҳавода осилиб турган шарни.
Гўзал РЎЗИЕВА
Зулмкордан ҳам кўра жамиятда зулмни оқлайдиганлар кўплигидан ҳайратга тушавераман.
Читать полностью…