⚡️Rasman: Ta'til tugamoqda. Dars jarayonlari 4-sentyabrdan boshlanishi aniq bo'ldi
✅ Prezident farmoniga ko‘ra, Mustaqillik bayrami munosabati bilan o‘zbekistonliklar ketma-ket 3 kun dam oladi:
➖1-sentyabr — juma (ishlanmaydigan bayram kuni);
➖ 2-sentyabr — shanba (olti kunlik ish haftasidagi xodimlar uchun qo‘shimcha dam olish kuni);
➖ 3-sentyabr — yakshanba (dam olish kuni).
Demak, 4-sentyabr, dushanba kuni barcha ta’lim muassasalari uchun 2023-2024 o‘quv yilining ilk o‘qish kuni bo‘ladi.
@metodmarkaz
Таълим қардош (қозоқ, туркман, тожик, қирғиз ва қорақалпоқ) тилида бўлган айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта
таълим мактабларининг 2023-2024-ўқув йилига мўлжалланган
намунавий ўқув режаси
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
/channel/+KzysPSHcaRVlMGQy
Таълим ўзбек тилида бўлган айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари
мавжуд умумий ўрта таълим муассасаларининг 2023-2024-ўқув йилига
мўлжалланган намунавий ўқув режаси
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
/channel/+KzysPSHcaRVlMGQy
#Сўраган_эдингиз
Пенсияга чиқиб кетган педагог ходим бу йилдан яна мактабда ишламоқчи, мактаб директори уни ишга олишга мажбурми?
#Савол
Ўқитувчи пенсияга чиқди. Ва у янги ўқув йилидан бошлаб яна мактабда ишлаш ниятида мактаб директорига мурожаат қилди. Бу вазиятда таълим муасасаси раҳбари ушбу ҳодим билан меҳнат шартномаси тузишга мажбурми? Меҳнат шартномаси тузган тақдирда ушбу ходимни бир ставка дарс билан таъминлаш мажбурияти борми?
#Жавоб
Мактаб директори пенсияга чиққан ходимни ишга қабул қилишга мажбур деган қоида мавжуд эмас. Ундан ташқари мактабда бўш иш ўрни борми ёки йўқ бу масалани ҳам ёддан чиқармаслик лозим. Агар вакант иш ўрни бўлса, унда иш сўраб келган ҳар қандай фуқаро ёшидан қатъий назар меҳнат қонунчилигида назарда тутилган нормалар бўйича ишга қабул қилинади.
Меҳнат кодексининг 123-моддасига кўра, зарур бўлган малака талабларига мувофиқ келадиган ходимни танлаб олиш мақсадида иш берувчи ишга кираётган шахслар билан суҳбатлар ўтказишга ҳақли.
Шунингдек, касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра, иш берувчи томонидан тасдиқланадиган низом асосида ишга қабул қилишнинг танловга оид тартибини назарда тутишга ва шу асосда ишга кираётган пенсионер ходимни танлов орқали ишга қабул қилишга ҳақли.
Бу тест ёки суҳбат шаклида бўладими, ёки яна бошқачароқ усулда бўладими бунинг аҳамияти йўқ. Фақат бу қоидалар мактабнинг ички локал ҳужжатларида белгиланган бўлиши мақсадга мувофиқ.
Яъни, ишга қабул қиланаётган ходимларни лавозимларга қўйиш, тавсия этиш ва тайинлаш тартиби ва номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиш, суҳбатдан ўтказиш ва хулоса бериш бўйича мактаб комиссия таркибини мактабнинг ички локал ҳужжатлари билан тасдиқлаб олиш лозим.
Умумий маънода айтганда, мактаб директори иш сўраб келган пенсионер фуқароларни тест ёки суҳбатдан ўтказиб, талабга жавоб беролмаганларни ишга қабул қилмасликка қонуний ҳаққи бор.
Мактаб директори пенсионер фуқарони ишга қабул қилган тақдирда уларни бир ставка дарс билан таъминлаш мажбуриятини олмайди.
Бунда педагоглар ўртасидаги дарс тақсимоти “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида” низом билан белгилаб берилган устувор кетма-кетлик асосида тақсимланади.
Яъни, дарс тақсимотида педагог ходим ёшининг умуман алоқаси йўқ. Бунда ўқитувчининг таълим сифатига ҳамда у эришган натижаларига эътибор қаратилади.
👉/channel/xalqtaliminfo
#устама
#надбавка
Таълим даражаси юқори бўлмаган ("қизил") мактабга ишга кириш учун нима қилиш керак?
Ушбу мактабларда ишлайдиган, бошқа худуддан жалб қилинган ўқитувчиларга 50% ва 100%ли қўшимча устамалар тўланади.
➡️ https://idum.uz/ru/archives/19279
————————————
Что нужно сделать, чтобы устроиться на работу в (красную) школу с невысоким уровнем образования?
Учителя, привлечённые с других регионов и работающие в этих школах, получают 50% и 100% надбавки.
➡️ https://idum.uz/ru/archives/19279
🚀 @talim_obrazovaniye
👉 Ойлик маошни ҳисобловчи бот
❗️Педагог кадрларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш 2024 йил 1 январдан бошланади.
Хабар беришларича, педагог кадрларга малака тоифаси олишнинг барча турлари, жумладан:
— Тўғридан-тўғри тоифа олиш;
— Навбатдан ташқари аттестацияда тоифа олиш;
— Навбатдаги мажбурий аттестацияда тоифа олиш;
2024 йил 1 январдан бошлаб давом эттирилиши режалаштирилмоқда.
@metodmarkaz
#Сўраган_эдингиз
Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходими мактабдаги устама ҳужжатларини текширишга ҳақлими?
#Савол
Бизнинг туман ММТБ ходими мактаблардаги устама ҳужжатларини текширишни бошлади. Айрим мактаб директорларидан ишчи гуруҳ қабул қилган қарорларни бекор қилишини талаб қилмоқда. Унинг айтишича, ўқитувчиларга устамалар нотўғри тайинланган экан. ММТБ ходимининг бунга ваколати борми?
#Жавоб
Биринчидан, раҳбар ва педагог ходимлар ўз ҳақ-ҳуқуқларини англаб етган ҳолда, ўзини текширувчиман деб таништирадиган ҳар қандай шахсга "лаббай" деб жавоб беравермаслиги керак.
Иккинчидан, текширувчи ўзи ким, қандай лавозимда ишлайди, унинг бу лавозими устама ҳужжатларини текширишга ваколат берадими, текширув ўтказиш бўйича унинг қўлида буйруқ мавжудми? Мана шу саволларга жавоб топиш керак.
Учинчидан, ўзини текширувчиман деб таништираётган шахснинг ҳаракатлари Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 апрелдаги 352-сонли қарори билан тасдиқланган низом талабларига жавоб берадими? Агар бундай бўлмаса "текширувчига" эшикни кўрсатиб қўйиш керак.
❕Агар раҳбар ва педагог ходимлар бу масала бўйича етарли билимларга эга бўлмаса унда вазиятни қуйидагича тушунтирамиз:
Педагог, психолог ва кутубхона ходимларига устама белгилаш, умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш умумтаълим муассасаларида ташкил этиладиган ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилади.
Бунда ҳудудий бошқарма ва туман (шаҳар) бўлимлари ишчи гуруҳининг фаолиятига ҳамда улар қабул қиладиган қарорларга аралашишга йўл қўйилмайди. Яъни, улар устама ҳужжатларини ўрганишга ҳақли эмас. Ўқитувчиларга тайинланган устамаларни бекор қилиш бўйича кўрсатма беришга эса умуман ваколати йўқ.
Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сонли қарори билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 9-банди.
Шуни ҳам унутмаслик керакки, Президентнинг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли фармони билан туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш бўйича ваколатлари бекор қилинган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб шуни айтишимиз мумкинки, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходими мактабларнинг устама ҳужжатларини текширишга ҳақли эмас.
@metodmarkaz
Тоифа сертификатини энди pedkadr.uzedu.uz сайти орқали текшириш ва юклаб олиш мумкин
Педагог кадрларга лавозим ва малака тоифаларини бериш даврийлиги ҳақидаги маълумотлар базаси ахборот тизими Pedkadr.uzedu.uz домени остида ўз фаолиятини бошлади.
Pedkadr.uzedu.uz - орқали қуйидагиларни амалга оширишлари мумкин:
2022 йилда ўтказилган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этган педагоглар ўзларининг шахсий кабинетларига киришлари ҳамда ўз сертификатларини юклаб олишлари;
2015-2022 йилларда ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси натижалари асосида педагогларга тарқатилган сертификатлар тўғрисидаги маълумотларни текшириб кўришлари.
👉 @metodmarkaz
⚡️Talabalar o‘qishini ko‘chirish bo‘yicha arizalar har yili 15-iyuldan 5-avgustga qadar onlayn tartibda qabul qilinadi.
O‘qishni ko‘chirish uchun kerakli hujjatlar:
— Ariza
— Pasport yoki ID karta (jpg yoki pdf shakli)
— Transkript yoki reyting daftarchasi (jpg yoki pdf shakli)
— Akademik ma'lumotnoma (o'qishni tiklovchilar uchun)
❗️O‘qishni ko‘chirish (15-iyuldan 5-avgustga qadar)
👉 transfer.edu.uz — davlat OTMning biridan boshqasiga;
👉 my.uzbmb.uz — xorijiy mamlakatlarda yoki respublikada faoliyat yuritayotgan xorijiy va nodavlat OTMdan davlat OTMlariga.
@metodmarkaz
Prezident maktablarining kirish imtihonlari birinchi bosqichi 15 iyul kuni boshlanadi!
📩 Imtihon vaqti va manzili haqidagi ma'lumot talabgor tomonidan ariza.piima.uz saytiga kiritilgan telefon raqamlariga sms-xabarnoma orqali ma'lum qilinadi.
🔰 Prezident maktablariga kirish imtihonlari ikki bosqichda quyidagi fanlardan o'tkaziladi:
1️⃣-bosqich: Matematika fanidan 30 ta topshiriq (test shaklida);
2️⃣-bosqich: Tanqidiy fikrlash va muammoni yechish bo'yicha 40 ta topshiriq hamda ingliz tili fanidan 40 ta savol (test shaklida);
✅ Imtihon natijalari agentlikning rasmiy veb-saytida e'lon qilinadi.
@metodmarkaz
Шавкат Мирзиёев:
▪️Келгуси ўқув йилидан:
— бакалавр педагог кадрлар тайёрлашни тўлиқ давлат грантига ўтказамиз;
— магистратурада эса квоталар 2 карра оширилиб, тўлиқ давлат ҳисобидан бўлади;
— кадрлар етишмайдиган, таълим сифати оғир мактаблар олдиндан танланиб, улар учун мақсадли давлат буюртмаси жорий қилинади.
Бунда, буюртма асосида ўқишни тамомлаган ёшларга, ушбу мактабларда бориб ишлашлари учун жозибадор рағбатлантириш тизимини йўлга қўямиз.
💯Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!
👉 @metodmarkaz
#Qabul_2023
#Magistratura
⚡️⚡️Magistraturaga qabul boshlanmoqda
▶️ 2023-yil 1-iyuldan respublika davlat OTMlari magistratura mutaxassisliklariga hujjatlarni onlayn roʻyxatdan oʻtkazish boshlanadi.
✔️ 2023/2024-oʻquv yili uchun davlat OTMlarining magistratura mutaxassisliklariga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni topshirish jarayoni vazirlikning rasmiy http://magistr.edu.uz platformasi orqali 30-iyulga qadar (shu kuni ham) davom etadi.
➡️ Shu oʻrinda, magistratura mutaxassisliklariga tanlovlarda belgilangan talab darajasidagi milliy yoki xalqaro sertifikatga ega shaxslar ishtirok etishi mumkin.
📹 Ariza topshirish bo‘yicha videoyo‘riqnoma
👉Sertifikatlar ro‘yxati
Batafsil ma'lumot
/channel/+_63cw3JC-dkwNDdi
/channel/+_63cw3JC-dkwNDdi
1-iyuldan kasb-hunar maktablariga qabul boshlanadi
#abituriyent
Joriy yildagi 9-sinf bitiruvchilari hujjatlarni my.edu.uz elektron platformasi orqali 20-iyul (shu kuni ham) kuniga qadar onlayn topshiradilar.
📎 Platformaga:
➖ tug‘ilganlik haqidagi guvohnoma yoki ID-karta ma’lumotlari;
➖ 3x4 hajmidagi fotosurat kiritiladi.
Ma’lumot uchun, respublikada 330 ta kasb-hunar maktablari faoliyat ko‘rsatmoqda.
Onlayn ariza yuborish bo’yicha videoyo’riqnoma yuqorida berilgan.
Manba: @xushnudbek
@metodmarkaz
Дунёнинг “Топ-100” олийгоҳига кирган ёшларга “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари қўшимча имтиҳонларсиз ажратилади
“Топ-500”та олийгоҳ грантини олган фарзандларимизга авиачипта ва ётоқхона харажатлари тўлиқ қоплаб берилади. Бу мақсадлар учун ҳар йили 200 миллион доллар ажратилади. Бу ҳақда жиззахлик сайловчилар билан учрашувда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
“Дунёнинг “Топ-100”та олийгоҳига грантга кираётган ўғил-қизларимиз сони тобора кўпаймоқда. Мамлакатимизнинг “Олтин фонди” бўлган ушбу иқтидорли ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз зарур. Энди, уларга “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари қўшимча имтиҳонларсиз ажратилади. “Топ-500”та олийгоҳ грантини олган фарзандларимизга авиачипта ва ётоқхона харажатлари тўлиқ қоплаб берилади. Бу мақсадлар учун ҳар йили 200 миллион доллар ажратилади”, деди номзод.
👉@metodmarkaz
❗️Сертификатлар учун 50 фоиз устама соатбай ёки ўриндош ишчиларга ҳам тўланади
Олдинги қарорларда бу нарса аниқ белгиланмагани сабаб, ҳамда баъзи қарорларда базавий ойлик маошга нисбатан деган жумла бўлгани учун халқаро ёки миллий сертификатлар учун чет тили ўқитувчиларига фақат асосий ишчиларга 50 фоиз устама тўлаб, ўриндош ёки соатбайларга устама тўламаслик ҳолатлари кузатилиб келинаётган эди. Янги чиққан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-йил “28”-июлдаги 25 в/қ- va 4 x/x-сон қарорига кўра, барча сертификатлар ўзи дарс берадиган фани бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга умумтаълим мактабларда фаолият юритаётган (шу жумладан, соатбай ва ўриндош) педагог ходимларга (шу жумладан, мактаб директори ва директор ўринбосарларига ҳам) ҳар ойлик қўшимча устама тўлаш назарга тутилган.
Яъни энди ўриндошми, соатбайми ёки асосий ишчими фарқи йўқ. Ҳаммаси сертификат учун ойлигига нисбатан 50 фоиз устама олиши ҳуқуқига эга.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
/channel/+KzysPSHcaRVlMGQy
Таълим рус тилида бўлган айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд
умумий ўрта таълим муассасаларининг 2023-2024-ўқув йилига
мўлжалланган намунавий ўқув режаси
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
/channel/+KzysPSHcaRVlMGQy
Айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим
мактаблари учун 2023-2024-ўқув йилига мўлжалланган намунавий ўқув режаларини тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 224-буйруғи
26.07.2023 йил
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
/channel/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида ўтказилади
Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қарор матни ЎзАда эълон қилинди.
👉 @metodmarkaz
Яна меҳнат таътили масаласи
Кўпчилик педагоглар ҳали ҳам меҳнат таътили масаласида ўзлари тушунмаётган мавзулар бўйича саволлар бермоқда.
Таътил масаласида савол бераётган педагогларга жавобим битта: xalqtaliminfo">«Yotube» саҳифамиздаги «Меҳнат таътили муаммоси» мавзусига бағишланган интервьюни эринмасдан, тўлиқ кўриб чиқинг. Барча саволларингизга ана шу интервьюда батафсил жавоб берилган.
📹Интервьюни кўриш
👉Xalq ta'limi Info
⚡️Ҳар бир тумандаги биттадан мактабда ўқувчиларни 2 та хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти йўлга қўйилади, мазкур мактаблар учун 2023-2024-ўқув йилига мўлжалланган таянч
ўқув режа тасдиқланди
🔘 Давлат дастурига кўра таълим сифатини ошириш мақсадида:
🔸 2023 йил 1 сентябрдан ҳар бир туман (шаҳар)даги биттадан мактабда ўқувчиларни 2 та хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти йўлга қўйилади;
🔸 Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг "Иккинчи хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти жорий этиладиган
умумий ўрта таълим мактабларининг 2023-2024-ўқув йилига мўлжалланган таянч-ўқув режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги 209-сонли (17.07.2023 йил) буйруғи имзоланди.
🗂 Буйруқ матни ва унга иловалар билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️ Endi malaka toifasi boʻyicha maʼlumotnomani Telegram botdan yuklab olish mumkin!
📥 Ustoz va murabbiylarga qulaylik yaratish maqsadida JSHSHIR (PINFL) orqali telegram botga kirib malaka toifasi haqidagi maʼlumotlarni bilish va ularni PDF formatidagi maʼlumotnoma koʻrinishida yuklab olish imkoniyati yaratildi.
🗂 Buning uchun Taʼlim nazorati kanalining ✅@uztdibot manzilidagi telegram botiga kirib sertifikat izlash boʻlimini tanlash va har bir pedagog JSHSHIR (PINFL) ni yuborishi kifoya. Ushbu xizmat mutlaqo bepul hisoblanadi.
✅ Taʼkidlash joizki, @uztdibot manzilidagi telegram botimiz ishonchli sifatida Telegram maʼmuriyati tomonidan verifikatsiyalangan boʻlib, qidirganingizda koʻk belgi (✅галочка )si mavjud.
📬 Ushbu xizmat hozirlikcha test rejimida ishga tushirilgan boʻlib, undan foydalanishni yuzaga kelgan noqulayliklar va uni takomillashtirish boʻyicha takliflaringizni ushbu botning savol yoki taklif yuborish boʻlimi orqali yuborishingiz mumkin
@metodmarkaz
❗️Адлия вазирлиги умумтаълим мактабларига ишга олиш ва ишдан бўшатиш буйруқларини августда амалга оширишни сўради
2022-йил сентябр ойида туман ва шаҳарлардаги Юридик хизмат кўрсатиш марказларида давлат умумий ўрта таълим мактабларига ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатишга оид буйруқ лойиҳаларининг ҳажми ортганлиги кузатилган. Бу эса лойиҳаларни ўз вақтида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишига таъсир қилган.
Шу сабабли Адлия вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига умумтаълим мактабларига ишга олиш ва ишдан бўшатишга оид буйруқ лойиҳаларини сентябр ойида эмас, августда қабул қилиш бўйича хат юборди.
@metodmarkaz
Синф раҳбари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларининг лавозим йўриқномаси қайта ишлаб чиқилди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 27 июндаги 190-сонли буйруғи билан умумий ўрта таълим муассасаси директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва синф раҳбарларининг лавозим йўриқномалари қайта тасдиқланди.
Синф раҳбари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларининг лавозим йўриқномаси жуда кўп марта ўзгартирилади.
Бу сафарги ўзгартиришларда асосйий урғу маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларини лавозимга тайинлашдаги тартибнинг ўзгартирилганлигига қаратилган.
Унга кўра, директор ўринбосари мактаб директори томонидан ҳудудий ММТБ билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланиб, директор ўринбосарининг келгусидаги иш фаолияти самарадорли ташкил этиш учун шахсий масъулият мактаб директори зиммасига юклатилди.
👉/channel/xalqtaliminfo
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
#Абитуриент
❗️Академик лицейларга ўқувчиларни қабул қилишда ёзма имтиҳон бекор қилинади
“Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–200-сон, 03.07.2023 й.) қабул қилинди
📝 Қарорга кўра, олий таълим дастурлари халқаро рейтингда юқори 200 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотлари дастури асосида қайта ишлаб чиқилади.
❕Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби бекор қилиниб, комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тизими жорий этилади. Бунда:
🔹 комплекс давлат аккредитацияси ҳар 4 йилда таълим ташкилотларини ташқи баҳолаш натижалари асосида ўтказилади;
🔹лицензияси бекор қилинган таълим ташкилоти ёки ёпилган таълим дастурида ўқиётган талабаларга ўқишини давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг мос ва турдош таълим йўналишлари ва мутахассисликларига кўчириш ҳуқуқи берилади.
☑️ Шунингдек, таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш амалиёти жорий этилади. Бунда:
📊 Вазирлик томонидан тан олинган халқаро рейтинг ташкилотларининг биринчи 1 000 таликка кирган олий таълим ташкилотлари навбатдаги комплекс давлат аккредитациясидан озод қилинади.
📁 Олий таълим ташкилотларининг рейтинги таълим ташкилотининг фаолияти ва таълим жараёнига аралашмаган ҳолда маълумотларни ахборот тизими орқали олиш йўли билан юритилади.
🗓 2024 йил 1 январдан:
➖рейтинг давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотлари бўйича умумий аниқланади;
➖сўнгги 5 йил давомида рейтингда биринчи 10 талик ўринни эгаллаган олий таълим ташкилотлари навбатдаги комплекс давлат аккредитациясидан озод қилинади.
🗒 2025 йил 1 январдан:
➖нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси асосида кадрлар тайёрлаш бўйича квота уларнинг рейтингдаги ўрнига мувофиқ ажратилади;
➖олий таълим ташкилотларининг таълим соҳалари кесимидаги рейтингини юритиш йўлга қўйилади.
🔘 2023/2024 ўқув йилидан:
▫️академик лицейларга ўқувчиларни қабул қилишда ёзма имтиҳон асосида дастлабки саралаш босқичи бекор қилинади;
▫️коллеж ва техникумларнинг таълим дастурларига давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари 2 бараварга оширилади;
▫️абитуриентларга “давлат гранти” ёки “таълим йўналиши” устуворликларидан бирини танлаш ва танлаган устуворлиги бўйича бакалавриат таълим йўналишлари кетма-кетлигида танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади;
▫️талабанинг таълим йўналишига мос стартап лойиҳаси ҳамда рационализаторлик ғоясини битирув малакавий иши ва магистрлик диссертацияси сифатида ҳимоя қилиш амалиёти жорий этилади;
▫️олий таълим муассасалари талабаларининг иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида ҳақ тўланадиган қисқа муддатли мақсадли ишлаб чиқариш амалиётлари ташкил этилади.
🔘 2024/2025 ўқув йилидан:
🔸ОТМга кириш имтиҳонларини топшириш “аввал тест, сўнг танлов” тамойили асосида ташкил этилади ҳамда абитуриентларга тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси, таълим йўналиши ва шаклини танлаш имконияти яратилади;
🔸умумтаълим фанларидан халқаро имтиҳон натижалари бўйича сертификатлар давлат ОТМга қабул қилишда инобатга олинади.
📌 @metodmarkaz
⚡️Мактаб кутубхоначиларининг иш ҳақи педагог ходимлар ойлигига тенглаштирилади
Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев тошкентлик сайловчилар билан учрашув чоғида келгуси етти йилдаги режаларига тўхталди.
“Биз маданият ва санъат соҳалари вакиллари, музей ва кутубхоналар ходимлари иш ҳақини келгуси етти йилда 3 карра оширамиз. Бунда, мактаб кутубхоначиларининг иш ҳақи педагог ходимлар ойлигига тенглаштирилади.
Шунингдек, 2030 йилга қадар маданият ва санъат соҳалари вакиллари ҳамда адиблар учун янги қурилаётган уй-жой массивларидан 10 мингта хонадон имтиёзли шартларда берилади”, деди номзод.
@metodmarkaz
⚡️Эндиликда аттестация учун синовлар 1 йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади
“Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–79-сон, 26.05.2023-й.) қабул қилинди.
Унга кўра, 2024-йил 1 январдан давлат боғча, мактаб ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагогларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади.
Бунда малака тоифаси учун синовлар 1 йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади ҳамда биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда – педагогик маҳорати баҳоланади.
@metodmarkaz
Bu yilgi magistraturaga qabulda ham sertifikat talab etiladi
◼️ Bu yilgi magistraturaga hujjat topshirishda chet tili sertifikati majburiy hisoblanadi. Bunda barcha yo‘nalishlar uchun B2, filologiyaga oid yo‘nalishlar uchun esa C1 sertifikati talab etilishi belgilangan.
❗️Sertifikati tasdiqlangan abituriyentgina magistratura uchun tanlovda ishtirok eta oladi. Lekin talabgorlar o‘rtasida alohida imtihon o‘tkazilmaydi.
Davlat OTMlari magistraturasiga qabul abituriyentning bakalavriat diplom bali o‘rtacha ko‘rsatkichi hamda xorijiy tilni bilish darajasi bo‘yicha tegishli milliy yoki xalqaro sertifikat bali asosida, ballar ketma-ketligiga qat’iy rioya qilgan holda amalga oshiriladi.
Eslatib o‘tamiz, bu yil magistraturaga faqat bir marta yoz oyida qabul bo‘ladi. Qishki qabul bo‘lmaydi. Yozgi qabul — Iyul oyida.
@metodmarkaz
✅ 2023-yil 30-apreldan kuchga kirgan Mehnat kodeksi asosida mehnat taʼtili hisoblash boʻyicha:
1. 221-moddaga asosan xodimlarning har yilgi asosiy va qoʻshimcha mehnat taʼtillarining davomiyligi kalendar kunlarda hisoblab chiqariladi.
Har yilgi mehnat taʼtili davriga toʻgʻri keladigan ishlanmaydigan bayram kunlari mehnat taʼtillarining davomiyligini belgilashda hisobga olinmaydi.
2. 217-moddaga asosan har yilgi asosiy eng kam mehnat taʼtilining davomiyligi yigirma bir kalendar kunni tashkil etadi.
3. 257-moddaga asosan oʻrtacha kunlik ish haqi uni hisoblab chiqarishning barcha hollarida oʻrtacha ish haqi summasini ish kunlarining oʻrtacha oylik soniga (25,3) boʻlish orqali belgilanadi.
4. Ta'tilga haq to'lashda esa yakshanba va bayram kunlari chiqarib tashlanadi, ya'ni shu vaqtgacha amalda bo'lgan tartib saqlab qolingan. Baʼzilar taʼtil summasi undagi barcha kalendar kunlarga hisoblab chiqariladi deb xato maʼlumot beryapti. Birinchidan, kodeksning oʻzida bu boʻyicha mutlaqo hech narsa yozilmagan boʻlib, ular nimaga asoslanib bunaqa xulosa qilishgani ham tushunarsiz. Mazkur holat kodeksning ham kamchiligi hisoblanadi aslida, bu kabi asosiy qoidani unda aks ettirib ketish kerak edi. Ikkinchidan, ish kunlarining oʻrtacha oylik soni kodeksda 25.3 ga tengligi belgilab qoʻyilgan. Bu miqdor bir yildagi 365 kundan 52 haftadagi yakshanba kunlarini va 9 ta bayramni ayirib, uni 12 oyga boʻlishdan kelib chiqqan, yaʼni (365-52-9)/12=25.3. Agar taʼtil summasi undagi barcha kalendar kunlarga hisoblanishi kerak boʻlganda, ushbu miqdor mutlaqo boshqacha boʻlardi va u bir yildagi 365 kundan 9 ta bayramni ayirib, uni 12 oyga boʻlishdan kelib chiqishi kerak boʻlardi, yaʼni (365-9)/12=29.7. Uchinchidan, mehnat ta'tili uchun haq to'lashda yakshanba kuni ham hisobga olinsa, unda o'rtacha ish haqidan ham oshib ketadi. Ya'ni ish kunlarining o'rtacha oylik soni qilib 25.3 hisobga olinib, bir oydagi 30 yoki 31 kunga ta'til puli hisoblanishi xato bo'ladi. Bu kodeksning 216 va 233-moddalariga nisbatan zid bo'lib qoladi. Afsuski, o'rtacha ish haqi termini va uning maqsadiga yangi va eski kodekslarda tarif berilmagan ekan. To'rtinchidan, shu vaqtgacha ham ma'lum toifadagi xodimlar uchun ta'til muddati kalendar kun hisobida belgilangandi. Bunga Prokuratura to'g'risidagi Qonunning 50-moddasi va eski kodeksning 135-moddasini misol qilish mumkin.
5. Dasturda mehnat taʼtilining boshlanish va tugash sanasi kiritiladi va tizim oʻzi taʼtil summasini hisoblab chiqaradi. Bunda hujjatdagi Kol-vo dney otpuska va Dop. oplachivayemiye dni joylariga maʼlumot kiritilmaydi.
Kol-vo dney otpuska qismiga kiritilgan maʼlumot mutlaqo ahamiyat kasb etmaydi va hisob-kitobga ham taʼsir qilmaydi.
Dop. oplachivayemiye dni joyiga esa qoʻshimcha dam olish kunlari hisobiga xodimlar taʼtildan ertaroq qaytganda, lekin ushbu kunlar uchun taʼtil summasi hisoblanganda maʼlumot kiritiladi. Avvalgi yillarda tegishli prezident farmonida bu boʻyicha byudjet tashkilotlarida belgilangan qoʻshimcha dam olish kunlari har yilgi mehnat taʼtilining davomiyligini tegishli kunlar soniga qisqartirish hisobiga qoplanishi koʻrsatilardi. Lekin 2023-yil uchun chiqarilgan farmonda mazkur band mavjud emas, mos ravishda ushbu qismga maʼlumot kiritilishi maqsadga muvofiq hisoblanmaydi va bu yerga tushunmasdan ma'lumot kiritish xodimlarga ortiqcha toʻlovlarning hisoblanishiga olib keladi (taʼtil kunlarini qoʻshimcha dam olish kunlari hisobiga qisqartirish masalasi boʻyicha Oʻzbekiston kasaba uyushmalari federatsiyasi va Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligining qarashi turlicha boʻlib, bu boʻyicha avval maʼlumot berilgandi).
@metodmarkaz