#Биласизми
Қизил тоифадаги мактабга бориб ишлаган ўқитувчига қўшимча ҳақ тўланади
«Қизил мактаблар» бу — таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар ҳисобланиб, уларнинг рўйхати ҳар йили Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан эълон қилинади.
Ўқитувчи бошқа бир ҳудуддан бориб мана шундай рўйхатга киритилган мактабда ишласа уларнинг ойлик маошига қўшимча устамалар тўлаб берилади.
❕Бошқа ҳудудлардан жалб этилган ўқитувчи-педагогларга қуйидагича миқдорда қўшимча ҳақ тўланади:
👉Бир вилоят доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;
👉Бошқа вилоятдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устама.
Бошқа ҳудуддан «Қизил мактаблар»га жалб этилган педагогларга фаолият олиб борган даврига, бироқ 2 йилдан ортиқ бўлмаган муддат давомида хизмат уй-жойлари ёки туман (шаҳар)лар маҳаллий буджет маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари (ҳозирги кунда 660 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик пуллик компенсация тўлаб берилиши ҳам таъминланади.
Агар педагог ходим амалда ишлаётган иш жойида директор жамғармаси ҳисобидан устама олаётган бўлса, бу устамалар таълим сифати паст бўлган мактабда иш бошлаган тақдирда ҳам бир ўқув йили давомида сақланиб қолади.
Эслатиб ўтамиз, қизил тоифадаги мактабга бориб ишламоқчи бўлган ўқитувчи тегишли фан йўналиши бўйича олий маълумотга ва биринчи ёки олий малака тоифасига эга бўлиши, камида бир йил педагогик иш стаж ҳамда амалда фаолият юритаётган мактаби «Қизил мактаблар» рўйхатида бўлмаслиги керак.
❕Қизил тоифадаги мактаблар рўйхати билан мана бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин.
👉/channel/xalqtaliminfo
Миллий сертификат имтиҳонларида иштирок этиш тўлови қанча?
👉 Ўзбек тили ва адабиёти — БҲМ 1.5 (495 минг сўм)
👉 Рус тили ва адабиёти — БҲМ 1.5 (495 минг сўм)
👉 Қорақалпоқ тили ва адабиёти — БҲМ 1.5 (495 минг сўм)
👉 Математика — БҲМ 1.5 (495 минг сўм)
👉 Физика — БҲМ 1.5 (495 минг сўм)
👉 Кимё — БҲМ 1.5 (495 минг сўм)
👉 Биология — БҲМ 1.5 (495 минг сўм)
👉 Тарих — БҲМ 1.5 (495 минг сўм)
👉 География — БҲМ 1.5 (495 минг сўм)
👉 Чет тиллари (инглиз, немис, француз, турк...) — БҲМ 1.5, 10% чегирма (445 минг сўм)
❗️Маълумот учун, 2023-йил 1-майдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори 300 минг сўмдан 330 минг сўмга оширилган.
@metodmarkaz
#Tezkor
⚡️Rasman: Ertaga 20-iyundan 1-sinfga 2016-yilda tug‘ilgan bolalar qabuli boshlanadi
🇺🇿 O‘rnatilgan tartibga ko‘ra, 1-sinfga qabul jarayonlari 2 bosqichda amalga oshiriladi.
1-BOSQICH: mikro-hudud doirasida
(20-iyun – 31-iyul)
2-BOSQICH: mikro-hududdan tashqarida
(1 - 15-avgust)
✅ 43 ta tuman (shahar)da 1-sinfga qabul jarayonlari elektron shaklda davlat xizmatlari orqali amalga oshiriladi.
Bunda, ota-onalar 20-iyun soat 10:00 dan boshlab my.maktab.uz elektron platformasi orqali ro‘yxatdan o‘tib, ariza topshirishlari mumkin.
✅Qolgan tumanlarda an’anaviy shaklda, ya’ni bevosita maktab tomonidan qabul qilinib, 1-sinfga qabul qilingan o‘quvchilar vazirlik elektron tizimi (adm.maktab.uz)ga kiritiladi va nazorat etib boriladi.
Ma’lumot uchun: 2023-2024-o‘quv yilida respublikamiz bo‘yicha 730 mingdan ortiq bolalar 1-sinfga qabul qilinishi rejalashtirilgan.
Muhim eslatma!
“Ta’lim to‘g‘risida”gi Qonunning (9-moddasi)ga asosan bolalar, ular 7 yoshga to‘ladigan yilda maktabga qabul qilinadi. Ya’ni bu yil 1-sinflarga 2016-yilning 1-yanvaridan 31-dekabriga qadar tug‘ilgan bolalar qabul qilinadi.
Elektron qabul jarayonlari yuzasidan Vazirlik Call-markazining 71-203-07-04 raqami orqali qo‘shimcha ma’lumot olishingiz mumkin.
@metodmarkaz
#Сўраган_эдингиз
Бошланғич синф ўқитувчиларининг педагог ставкаси нима учун ҳали ҳам 16 соат этиб белгиланмади?
#Савол
Жорий йил май ойидан бошлаб бошланғич синф ўқитувчиларининг педагогик ставкаси 18 соатдан 16 соатга туширилиши ҳақида айтилганди. Аммо ҳалигача бу ҳақда янгилик эшитмадик. Бу ёлғон хабармиди?
#Жавоб
Ҳақиқатдан ҳам бошланғич синф ўқитувчиларининг педагог ставкасини 16 соат этиб белгиланиши ҳақида хабар берганмиз. Лекин ушбу хабар ёлғон маълумот эмас.
Сабаби, бу ҳақида Президентнинг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сонли фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 163-бандида қайд этилган.
Мазкур Давлат дастурида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.Умарова ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Кудбиевга 2023 йил май ойига қадар бошланғич синф ўқитувчиларининг педагог ставкасини 16 соат этиб белгилаш бўйича таклиф ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган.
Демак, бу масаланинг қачон ҳал этилиши Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига боғлиқ. Бу лойиҳа ёки амалга ошмай қолиб кетадиган норасмий ҳужжатларда айтилган таклиф эмас балки, давлат раҳбари томонидан имзоланган Давлат дастурида белгилаб берилган қатъий топшириқдир.
@metodmarkaz
Қарилик, бу - миянгизнинг фикрлаш қобилиятининг сустлашишидир. Бунда диққат, хотира камая бошлайди.
Ушбу расмга разм солинг, диққатингизни жамлаб 5 дақиқа давомида расмда яширинган бешта шаклни топинг.
1. Капалак.
2. Ўрдакча.
3. Кўршапалак.
4. Шиширилган шар.
5. Сабзи.
Ушбу тест япония олимлари томонидан ўйлаб топилган. Миянинг деменция, фикрлай олиш қобилиятининг пасайиши (қариши)ни аниқлаб беради.
@metodmarkaz
⚡️ Chet tili imtihoni natijalari e’lon qilindi
📣 2023-yil 6-maydan 31-mayga qadar bo‘lib o‘tgan chet tilini bilish darajasini aniqlash test sinovi natijalari e’lon qilindi.
👨🏻💻 Test natijalari my.gov.uz saytida e’lon qilingan bo‘lib, talabgorlar “Mening arizalarim” bo‘limidan o‘z natijalari bilan tanishishlari mumkin.
🖥 Test sinovidan muvaffaqiyatli o‘tgan talabgorlar o‘z sertifikatlarini my.gov.uz sayti orqali elektron tarzda yuklab oladilar.
❕ Eslatma: o‘z natijasidan norozi bo‘lgan talabgorlar test natijalari e’lon qilingan kundan boshlab 3 kun ichida (8-10-iyun) my.gov.uz sayti orqali apellatsiya shikoyati berishlari mumkin.
Agentlikning rasmiy sahifalari:
Telegram | Facebook | Instagram | BaholashUz">YouTube
⚡️Мазкур ўқув йилидан 1-синфни ўқитадиган ўқитувчилар олий ёки биринчи тоифали бўлишлари шарт
✅ Мазкур мазмунда ва кетма-кетликда мактабларга қуйидаги топшириқлар етказилмоқда:
➡️ 1.1-синфни ўқитадиган ўқитувчилар олий ёки биринчи тоифали бўлишлари шарт.
➡️ 2.Ўқитувчининг нутқи равон, креатив фикрлай оладиган, замон талабларига мос бўлиши керак. (ўрта ёш бўлиш керак)
➡️ 3. 1-синфни олаётган ўқитувчи камида 10 йиллик тажрибага эга бўлиши лозим.
➡️ 4. 1-синф ўқитувчиси янги авлод дарсликларидаги инглиз тилида берилган математика, информатика фанига оид терминларни ёддан билиши керак.
➡️ 5.1-синф ўқитувчисининг таълимий бир йиллик лойиҳаси бўлши ва шу лойиҳа асосида 1-синфга дарс берши керак.
➡️ 6. 1-синф ўқитувчиси лойиҳа устида ишлай оладиган устоз ижодкор бўлиши ва ўқувчиларини ҳам ижодкорликка ундай оладиган бўлиши шарт.
P.S.: Бу топшириқларнинг ҳуқуқий асоси айнан қайси ҳужжатда келтирилган, бу ҳозирча бизга ҳам номаълум.
@metodmarkaz
❗️Vohid Hamidov Ta’limni rivojlantirish respublika ilmiy-metodik markazi direktori lavozimiga tayinlandi.
@metodmarkaz
⚡️2023/2024 ўқув йили бакалавриат қабули учун тест топшириладиган фанлар мажмуаси
Жорий йилда олий таълим муассасаларига кириш учун ўтказиладиган тест синовларида йўналишлар бўйича фанлар мажмуаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган.
🗂 Қайси йўналиш учун қайси фанлар мажмуасидан тест синовлари ўтказилишини юқоридаги файлдан билиб олишингиз мумкин.
👉 @metodmarkaz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони
(ПФ-79-сон, 26.05.2023 йил)
@metodmarkaz
⚡️Энди "Районо" ва "Гароно" мактабларни текширмайди. Ваколати расман тугатилди
Фармонга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг мактаб фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш бўйича ваколатлари бекор қилинади.
@metodmarkaz
#Расман
2024 йил 1 январдан мактабга биринчи марта ишга қабул қилинаётган ўқитувчиларни касбий сертификатлаш жорий этилади
2023/2024 ўқув йилидан ўқитувчилар стажёр-ўқитувчи сифатида ишлайди ва 1 йилда сертификат олиши талаб этилади.
Бу ҳақда “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонида назарда тутилмоқда.
@metodmarkaz
❕Мактаб директорига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ҳуқуқи берилади
Шунингдек, фармонга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан:
▫️туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг мактаб фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш бўйича ваколатлари бекор қилинади;
▫️ҳудудларда энг тажрибали мактаб директорларидан иборат Директорлар кенгашлари тузилади;
▫️мактаб директорлари Директорлар кенгаши тавсиясига асосан ҳудудий бошқармалар томонидан очиқ танлов асосида лавозимга тайинланади.
📋 2024 йил 1 январдан мактаб директорларини ҳар 5 йилда бир маротаба касбий сертификациялаш тизими жорий этилади.
❕Бунда, сертификациядан ўта олмаган директорлар белгиланган тартибда лавозимидан озод этилади.
🔘 Фармонга мувофиқ, қуйидагилар бекор қилинади:
🔸маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларини лавозимга тайинлашда туман (шаҳар) маънавият ва маърифат маркази томонидан тавсия бериш амалиёти;
🔸жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини ишга қабул қилишда спорт соҳасидаги ваколатли давлат органининг ҳудудий бўлимлари ҳамда спорт мактаблари методистлари томонидан йўлланма бериш тартиби.
✅ 2024 йил 1 январдан:
▫️бола туғилганидан сўнг, доимий яшаш манзилидаги микроҳудудга бириктирилган мактабда онлайн ҳисобга қўйилади;
▫️мактабларнинг ҳар ўқув йили учун қабул режаси my.maktab.uz электрон платформасида шакллантирилади.
➡️ Шунингдек, 2023/2024 ўқув йилидан “Сирдарё тажрибаси” асосида ҳар битта ҳудудда биттадан замонавий “Баркамол авлод” болалар мактаблари ташкил қилинади.
@metodmarkaz
⚡️Келгуси йилларда таълимга оид бир қанча ўзгаришлар бўлиши ваъда қилинмоқда
Айни дақиқаларда ЎзЛиДеП Сезди бўлиб ўтмоқда. Унда президентликка номзоди кўрсатилган Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури билан таништирмоқда. Унда таълимга оид қуйидаги мақсадлар илгари сурилмоқда:
➖Бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан тўлиқ таъминланади;
➖Чекка ҳудудларимизда мактаб автобуслари бепул йўлга қўйилади;
➖Боғча ва мактаблар филтрланган ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади;
➖Келгуси 7 йилда мактабларда қўшимча 2,5 миллион ўқувчи ўрни яратиш зарур. Шу мақсадда, “Йилига 500 минг ўқувчи ўрни” дастури амалга оширилади;
➖2030-йилга қадар мактабгача таълимга бўлган эҳтиёж тўлиқ қопланади ва қамров 100 фоизга етказилади;
➖Хусусий таълимга қўшимча енгилликлар берилади;
➖Давлат-хусусий шериклик асосида мактаблар қуриш кенг жорий этилади.
➖Келгуси етти йилда барча мактабларга чет эллардан “тил эгалари” бўлган ўқитувчилар олиб келинади.
@metodmarkaz
⚡️Taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablar roʻyxati tasdiqlandi
Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan 2023-2024 oʻquv yilida boshqa hududlardan pedagoglar jalb etiladigan taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablar roʻyxati tasdiqlandi.
Ushbu maktablarda dars berish uchun boshqa hududlardan jalb qilingan oliy va birinchi toifaga ega oʻqituvchi-pedagoglarning bazaviy tarif stavkalariga maxsus ustamalar toʻlanadi. Bunda:
bir maʼmuriy-hududiy birliklar doirasida boshqa tuman va shaharlardan kelib faoliyat yuritayotgan oʻqituvchi-pedagoglarning bazaviy tarif stavkalariga 50 foiz;
boshqa maʼmuriy-hududiy birlikdan kelib faoliyat yuritayotgan oʻqituvchi-pedagoglarning bazaviy tarif stavkalariga 100 foiz maxsus ustamalar toʻlanadi.
Ushbu maktablarda dars berish uchun boshqa hududda kamida bir yil ishlagan oliy va birinchi toifaga ega oʻqituvchi-pedagoglar jalb qilinadi.
Boshqa hududlardan jalb qilingan oliy va birinchi toifaga ega oʻqituvchi-pedagoglarning bazaviy tarif stavkalariga maxsus ustamalar ular borgan maktab taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablar roʻyxatidan chiqarilgan yildan keyingi yil uchun ham toʻlanadi.
Manba: Ta’lim nazorati
🇬🇧 @uzteachers 🇺🇿
❗️Абитуриентлар диққатига! Бугундан онлайн рўйхатдан ўтиш бошланди
My.gov.uz портали орқали абитуриентларни (2022/2023-ўқув йили учун) олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига шахсий ташрифсиз, қоғоз ҳужжатлар ва ҳеч қандай навбатларсиз онлайн рўйхатга олиш бошланди.
▪️Тест синовларида иштирок этиш учун абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи (165000 сўм) миқдорида тўлов ундирилади.
▪️Рўйхатга олиш 20 июлга қадар (20 июл куни ҳам) давом этишини ҳисобга олиб, абитуриентлар охирги кунгача ўз маълумотларини ўзгартириши, чет тилидан миллий ёки халқаро сертификат олганлар улар ҳақидаги маълумотларини келтириши мумкин бўлади.
▪️Эслатма! Таълим йўналишини янги ўқув йили учун қабул параметрларининг таълим тиллари бўйича тақсимоти тасдиқланганидан сўнггина танлаш мумкин бўлади.
👉 @metodmarkaz
#Долзарб
Педагогларнинг меҳнат таътил пуллари тўғри ҳисобланяптими?
Жуда кўп ўқитувчилар таътил пуллари оз тушганлиги ҳақида айтаётганди. Телеграмдаги @domlajon канали таъсисчиси, Исроил Тиллабоев мана шу масалада зўр тушунтириш берибди. (математикда ҳарқалай)
«Таътил пуллари ҳақида шу ҳафта кўплаб ўқитувчилар мурожаат қилганидан кейин ММТВдаги масъул ходимлардан асл вазият нималигини суриштириб кўрдим ва ўзим тушунган баъзи маълумотларни сизларга етказиб қўйишни лозим деб топдим.
❕Муаммо нима эди?
Шу йилгача амалда бўлган қонунчиликка кўра, 48 иш куни яъни 56 календар кунига меҳнат таътили ҳисобланган. Бунда якшанба ҳисобга олинмаган, якшанбага ҳақ тўланмаган, 48 иш куни ичидаги 8 та якшанбани ҳам қўшилса 56 кун дам олинган.
❕Ўзи аслида якшанбага пул тўланиши керакми?
Таътил пулини бир кунлиги аслида мана бундай ҳисобланади: бир йилдаги якшанба ва 9 та умумий дам олиш кунлари чиқариб ўртача қаралса, 25,3 кун қолади. Бир ойдаги иш куни сони, таътил пулини ҳисоблашда айтайлик 3 млн ойликни 30 кунга эмас, ана шу 25,3 кунга бўлинади, бунда табийки таътил пули 30 кунга бўлингандан кўра кўпроқ чиқади.
Демак, бу ерда таътил пули ҳисобланишда ўқитувчилар дам оладиган якшанба куни учун ҳам қўшимча тўланади, якшанба дам олишми, демак дам олиш дейилиб адолатли қаралиб, ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоблашда чиқариб ташланган бўлса, отпуска пайти қандай қилиб қушилиб қолиши мумкин?
Шундан келиб чиқиб ёзги таътилдаги якшанба кунга ҳам иш ҳақи ҳисобланмаган, мантиқан олиб қаралганда тўғри бу иш, кўраётганингиздек.
❕Энди муаммо ана шу масалага бориб тақаляпти
Яъни, якшанбага тўлансинми йўқми? ММТВ, Вазирлар Маҳкамаси таътилга оид қарори чиқмагани боис аввалгидек 48 иш кунига тўланишини «Uzasbo»да ўзгаришсиз қолдирилган албатта бу тўғри қарор, лекин туман Адлия бўлимлари эса 48 иш куни эмас балким, 48 календар куни (яъни якшанба ҳам шуни ичида бор), дея тушунтириб 7 якшанбани чиқариб ташлаб 41 иш кунига буйруқларни тасдиқлаган директорларнинг.
48 иш кунига тўланиши учун «Uzasbo»да 48+8=56 кунга очилган бўлиши керак эди, ММТВ бунга ҳозирча ВМ қарори йўқлиги боис бундай қилишга ҳаққи йўқлигини, ҳозирда очиқ бўлган 48 сони ўтган йилдагидек "иш куни" эканини тушинтирмоқда. Чунки ўқитувчилар шу йилгача 56 календар кунга (байрам кунларини ҳисобга олмаганда) дам олиб келишган.
Энди савол туғилади: нега Адлия ҳудудий бўлимлари бу 48 ни "48 календар куни" деб тушуниб қолмоқда? Чунки бунга ҳам уларнинг ўзига хос асослари бор. Меҳнат ва бандлик вазирлиги қайсидир хусусий корхонага якшанбага ҳам таътил пули ҳисоблаб, 56 кунга таътил пули берилишини "тавсия этган" хат юборган, яъни аниқ шундай тўлансин, демаган, тавсия этган.
Хўш унда нега таътилнинг бир кунлик ўртача кунини ҳисоблашда якшанбани чиқариб ташланмоқда-ку, таътил даврида якшанбага ҳам пул тўлаш тавсия этикмоқда, деган саволга жавоб бериша олмаган. Хуллас мана шундай чалкашликлар.
Асосий муаммони энди шарҳласам, нега "Отпускной" кам чиқди?
Юқоридаги муаммодан кўриниб турибдики, сизга чиққан таътил пулингиз ўтган йилгидан албатта кам, чунки сизга 48 кунга эмас, 41 кунга тўланган.
❕Энди нима бўлади?
Хавотир олиш жуда керак эмас, энди иккита вариантдан бири бўлади:
1-вариант, якшанбага ҳам пул тўланмайди, шунда 48 иш кунига тўланади ва сизга яна 7 кун фарқи тўлаб берилади. Ўтган йилгидек.
2-вариант, якшанбага ҳам пул тўланади, 48+8=56 кунга тўланади. Лекин бу ҳолда таътил пули бошқатдан ҳисобланади, ортача бир ойликни энди 25,3 га эмас, якшанбани ҳам қўшиб 29-30 кунга бўлинади. Яъни, ўртача бир кунлик таътил пулингиз кўпаяди, тўланадиган кунлар сони кўпаяди.
❕Бу қачон аниқ бўлади?
Учала вазирлик ҳам ВМнинг янги меҳнат таътили ҳақидаги қарори чиқишига қараб турибди. Хуллас, ВМнинг шу қарори кутиляпти, шу қарор чиқса муаммо ечилади, унгача йўқ. Кутамиз.»
Пост тугади...
P.S: Таътиллар мавзусида баҳсли масалалар жуда кўп экан. Бирорта ҳам вазирлик педагоглар таътили бўйича тушунтириш бермаяпти. Мутахассисларнинг айтишича, иш ҳақи суммасини 25,3 га эмас, якшанбани ҳам қўшиб 29-30 кунга бўлиш ҳам баҳсли
🤩 Ixtisoslashtirilgan maktablarda o'quvchilar uchun bo'sh o'rinlar.
Agarda hududizdagi Ixtisoslashgan maktabda bo'sh o'rinlar bo'lsa (sinfi to'g'ri kelsa)
siz imtihon asosida qabul qilinasiz. Shundan keyin ushbu maktabda o'qishingiz mumkin.
Bizni kuzatib boring!
@metodmarkaz
Бу йил магистратурага қабул бир марта бўлади — вазир
17:30 / 09.06.2023
8062
2023-2024 ўқув йили магистратураси учун қабул 1 марта, ёзда бўлади. Ўтган ўқув йилида тил сертификатлари ва янги тизим жорий қилингани сабаб магистратура учун қабул 2 марта ўтказилганди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов 2023 йил магистратурага қабул фақат бир марта бўлишини айтди. Вазир бу ҳақда янги ўқув йили қабул масалаларига бағишланган суҳбатда маълум қилди.
“Бу йил магистратурага қабул анъанавий тарзда бир марта бўлади. Параметрларни ҳам тез орада тасдиқлаймиз. Ҳаммаси олдинги ўша тартибда сертификатлар билан бўлади. Биз фақат ўтган бир йил учун 2 марта магистратурага ҳужжат топширишга қабул комиссиясидан рухсат сўраб олганмиз. Ўша йили янги тизим жорий қилингани ва тил сертификатлари талаб қилингани ҳисобига шундай бўлганди”, – деди Абдураҳмонов.
Маълумот учун, 2022/23 ўқув йилида магистратура учун 2 марта — қишки ва ёзги қабул ўтказилганди.
@metodmarkaz
⚡️Янги ташкил этилган 166 та Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига квота доирасида аниқ фанлар йўналиши бўйича 5-синфга, табиий фанлар йўналиши бўйича 7-синфга қабул қилинади.
Ҳужжатлар ОНЛАЙН шаклда ariza.piima.uz сайти орқали қабул қилинади.
Қуйидаги ҳужжатлар топширилади:
— туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;
— фотосурати (охирги 2 ойда олинган);
— баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган);
— ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим.
Имтиҳон босқичлари:
— Аниқ фанлар йўналиши учун: математика фанидан (30 та топшириқ), инглиз тили фанидан (15 та топшириқ)
— Табиий фанлар йўналиши учун: табиий (sceince) фанларидан 30 та топшириқ (тест шаклида), инглиз тили фанидан 15 та топшириқ (тест шаклида)
Имтиҳон натижалари Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
@metodmarkaz
Yangi ishga kirayotganlardan B2 sertifikat talab qilinishi bo'yicha ortga surilgan buyrug'ni rasmiy manbasi. Unga ko'ra yangi ishga kirayotgan chet tili o'qituvchilaridan B2 sertifikati 2023-2024-o'quv yilidan;
Qolgan barcha chet tili o'qituvchilaridan esa 2024-2025-o'quv yilidan talab qilinadi.
@metodmarkaz
Янги ташкил этилган Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик марказига директор тайинланди
Маълумки, президентнинг тегишли қарори билан Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ташкил этилганди.
Ушбу марказга Воҳид Хамидов директор этиб тайинланди. Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик марказиининг ваколати жуда катта бўлиб, марказ деректорининг мақоми деярли вазир билан тенг ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Марказга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
Марказ ходимларига Президент Администрациясининг Ижро этувчи аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва иш ҳақи миқдорлари тадбиқ қилинади.
👉Xalq ta'limi Info
70 фоизли устама бериш тартиби тасдиқланди.
Батафсил👉https://muallimlar.uz/?ru=1325
➖➖➖➖➖➖➖➖
Утвержден порядок премирования в размере 70 процентов.
Подробнее 👉https://mullimlar.uz/?ru=1325
❕Умумий ўрта таълим сифати ошишига таъсир этувчи омилларнинг аҳамияти мавзусида сўровнома ўтказилмоқда
Барча педагог ходимлардан мазкур сўровномада иштирок этишларини сўраб қоламиз. Марҳамат, ушбу ҳавола орқали кириб сўровномада қатнашиб, ўз фикрингизни билдиринг.
Сизнинг иштирокингиз биз учун муҳим!
👉Сўровнома манзили
⚡️Мактаб ва боғчаларга хизмат кўрсатувчи бухгалтерларнинг ойлик маошлари оширилади
2024 йил 1 январдан бошлаб таълим муассасаларига хизмат кўрсатувчи марказлаштирилган молия-бухгалтеия ходимларининг базавий тариф ставка миқдорлари 1.5 бараварга оширилади.
Бу ҳақда “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонида назарда тутилган.
@metodmarkaz
Президент мактаблари янги ўқув йили учун қабул эълон қилди
Президент мактабларига 2023/2024 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 10 июндан 30 июнга қадар онлайн шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.
👉 @metodmarkaz
#Расман
⚡️Ўқитувчилар малака сертификати олгандан кейин уларнинг ойлик маошига 70 фоизгача миқдорида устама тўланадиган бўлди
Президентнинг тегишли фармонига кўра, 2025 йил 1 январга қадар малака тоифаларини бериш тизими ваколатли хорижий ташкилотларнинг аккредитацисидан ўтказиш орқали педагог кадрларга халқаро стандартлар асосида малака сертификатини бериш амалиёти йўлга қўйилади.
Бунда, халқаро стандартлар асосида малака сертификатини олган педагог кадрларга тариф ставкасининг амалдаги миқдорларига нисбатан 70 фоиз миқдорда қўшимча ҳақ тўланади.
@metodmarkaz
⚡️Улуғбек Иноятов «мактаб солиғи» жорий этиш таклифини берди
Бугун, 29 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг ХИИИ қурультойи бўлиб ўтди.
Қурультой кун тартибида Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш ҳамда номзоднинг дастури тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Қурультойда номзод масаласи бўйича муҳокамалардан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ХДПдан Улуғбек Иноятовни номзод сифатида кўрсатиш ҳақида қарор қабул қилинди.
Йиғилишда номзоднинг дастури тўғрисидаги масала ҳам муҳокама қилинди. Қайд этилишича, дастурда 100 га яқин таклиф ва ташаббуслар илгари сурилган.
Хусусан, ижтимоий давлатчилик пойдевори, барқарор жамият ва фаровон турмуш асоси сифатида кучли ижтимоий сиёсат соҳасида пенсия тизимини такомиллаштириш, «Энг кам истеъмол харажатларини белгилаш тартиби тўғрисида»ги, «Кўп квартирали уйлар ва бошқа кўчмас мулк объектларини улуш қўшган ҳолда қуришда иштирок этиш тўғрисида»ги, «Уй-жой қурилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги қонунларни қабул қилиш, тиббий хизматларни рақамлаштириш, мактаблар ўқув дастурларида чет тиллар ва ИТ бўйича ўқув соатларини кескин кўпайтириш, «мактаб солиғи»ни жорий этиш, ижара компенсация тизимини докторантларга нисбатан ҳам жорий этиш, пенсионерларнинг ҳаёт даражасини яхшилаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш каби ташаббуслар илгари сурилмоқда.
Шунингдек, номзоднинг дастурида қимматбаҳо мол-мулк учун солиқ жорий этиш, интернет, ижтимоий тармоқлар орқали тижорий фаолият, реклама билан шуғулланаётганлар даромадларини солиққа тортиш каби ташаббуслар ўрин олган.
@metodmarkaz
#Bilasizmi #Qabul2023 #Abituriyent2023
Test topshiriqlari soni va ularning qiyinlik darajasi
▶️ Oliy ta’lim tashkilotlarining bakalavriat ta’lim yo‘nalishlariga kirish test sinovlarida abituriyentlarga:
🔹 2 ta mutaxassislik fanidan 30 tadan 60 ta test topshirig‘i;
🔹 3 ta majburiy fandan 10 tadan 30 ta test topshirig‘i beriladi.
📚 Bunda mutaxassislik fanlaridan test varianti 3 ta qiyinlik darajasidagi (oson, o‘rta, qiyin) test topshiriqlaridan shakllantiriladi.
✅ Barcha abituriyentlar uchun fanlar kesimidagi test variantining teng kuchli bo‘lishini ta’minlash maqsadida test variantidagi test topshiriqlari quyidagicha taqsimlanadi:
1️⃣ oson darajadagi test topshiriqlari – 15-25% oralig‘ida;
2️⃣ o‘rta darajadagi test topshiriqlari – 50-70% oralig‘ida;
3️⃣ qiyin darajadagi test topshiriqlari – 15-25% oralig‘ida.
📌 Majburiy fanlarda esa test topshiriqlarining barchasi oson darajadagi test topshiriqlari hisoblanadi.
@metodmarkaz