Ўзбекистон урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни ўз шифохоналарида беғараз даволашга тайёр!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев навбатдан ташқари араб-ислом саммитида нутқ сўзлади.
🔗 https://islom.uz/maqola/22894
@islomuz
Бугун эшитган хабарларим ичидаги энг зўр хабар. Призидентимиздан Аллоҳ рози бўлсин. Бунақа хайрли ишларда бардавом бўлсин. Агар беморлар келишса саховатпеша халқимиз ҳам қараб турмайди албатта.
Читать полностью…Она дарди
Болам, менга ҳасса олиб келдингми?
Ўзингга суянсам бўлмасми, болам?
Болам, тугаяпман чоғи, билдингми?
Кетсам, сенга оғир бўлмасми болам?
Болам, қўлларимда қолмади мадор.
Болам, оёғимда қувват қолмади.
Бир кун соғ ўтирсам, етти кун бемор,
Кўргулик суврату сумбат қолмади…
Болам, кўзларимда xиралашди нур,
Кўксимда илвираб тугаяпти жон.
Болам, саломингни эшитмоқ хузур,
Болам, юзларингни кўраман қачон?
Болам, келишингдан кетишларинг тез.
Бу дарду безорга дийдоринг малҳам.
Йўлингга кўз тикиб кутсаму ҳар кез,
Болам, менга айтар гапинг мунча кам?
Болам, дуоларда Худодан сўриб,
Туққанда қувончдан йиғлаган болам,
Тўққиз ой танимда кўтариб юриб,
Уч кунга уйига сиғмаган болам.
Дийдаси қаттиғу зардаси оғир,
Дунёнинг ишидан ортмаган болам,
Дўсту бегонага етган вақти бир,
Қўнғироқ қилишга етмаган болам!
Кўнглим узилмайди кўзим узсам хам,
У ёғи оз қолди, билдингми, болам?
Қўлингдан тутай деб қўлларим чўзсам,
Менга ҳасса олиб келдингми, болам?!
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
#muftiy_minbari
#ibrat
📹 ҒАНИМАТ МЕҲМОН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Ўғлим, биз охирги вагондамиз!
Ота-онаси ҳар йили ёзда поездда ўғилларини бувисининг ёнига олиб борар ва бир неча кундан кейин яна поездда қайтишарди. Бироз катта бўлганида бола ота-онасига:
- Энди катта бўлдим, бу йил бувимнинг ёнига бир ўзим борсам бўладими, нима дейсизлар деди?
Бироз баҳслашишдан кейин ота-онаси баҳамжиҳат фикр билдиришди. Поезд бекатида ўғилларига қўл силтаб, кузатиб, вагон ойнасидан қайта-қайта эҳтиёт бўлишини уқтиришар экан, бола яна ўша гапларни такрорлади:
- Ҳа, биламан, биламан юз марта айтдингиз..!
Поезд ҳаракатланаётганида отаси:
- Ўғлим, мабодо, ўзингни ёлғиз ҳис этсанг, безовталансанг, ёҳуд қўрқсанг, бу сен учун деди ва ўғлининг чўнтагига бир нима қўйди.
Ва бола энди бир ўзи қолди.
Атрофда бегона одамлар, қоқиниб-суртиниб кулишар, купега кириб-чиқардилар.
Вагон назоратчиси боланинг билетига қараб, бир ўзи сафарга чиққанини сўраб савол берди. Кимдир унга ачиниб қаради. Болага имо ишора қилиб шивир-шивир қилганлар бўлди. Бола бирданига беҳузур бўлди ва ҳар нигоҳдан хотиржамлиги қоча бошлади.
Бошини қуйи солди, ўриндиқнинг бир бурчагида ўтириб қолди ва кўз ёшлари қуйилиб кела бошлади.
Шу пайтда отаси чўнтагига бир нарса қўйганини эслади. Қўллари титраб кичкина қоғоз парчасини топиб очди.
Қоғозда шундай ёзилганди:
"... Ўғлим, биз охирги вагондамиз!"
Биз - ота оналар болаларимизга мустақил қарор қабул қилишига изн беришимиз, уларга ишонч билдиришимиз керак, аммо улар ҳаётга кўникма хосил қилгунларигача охирги вагонда бўлишимиз керак...
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Баъзида одамларнинг бизга яхшилик қилмоқчи бўлганлигини тушунмасдан озор берамиз. Кейин эса...
➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
Тикувчининг тавбаси
Бир куни бир тикувчи Аллоҳнинг дўстларидан бўлган валий бир зотга шундай савол берди:
- Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг: “Аллоҳ таоло гуноҳкор қулларининг
тавбасини жони чиққунга қадар қабул қилади”, - деган ҳадиси шарифлари ҳақида нима дейсиз.
Валий зот эса тикувчига жавоб беришдан аввал ундан сўради:
- Касбинг нима?
- Тикувчиман, кийим тикаман.
- Тикувчи учун энг осон иш нима?
- Қайчини ушлаб матони кесиш.
- Неча йилдан бери бу ишни қиласан?
- Ўттиз йил бўлди.
- Жонинг чиқадиган пайтда матони кеса оласанми?
- Йўқ, кесолмайман.
Шундан сўнг валий зот мақсадга ўтди ва шундай деди:
- Бир муддат заҳмат билан ўрганган ва ўттиз йилдан бери қўлингни ўйнатиб қилаётган бу ишингни жон чиқар пайти қила олмас экансан, умрингда ҳеч қачон қилмаган тавбангни қандай қилмоқчисан? Бугун кучинг борида тавба қил! Жон чиқар пайти балки тавба қила олмассан.
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Агар онангни йиғлатган бўлсанг аниқ билки, ҳаёт сен онангни йиғлатганингдан кўра сени кўпроқ йиғлатади.
Читать полностью…Шаҳодатнома сенинг таълим олганлигингни тасдиқловчи бир қоғоз. Лекин у сенинг тушунганингни тасдиқламайди.
ҲОЗИРДА ШУНАҚА ШАҲОДАТНОМАСИ БОРЛАР КЎПАЙИБ КЕТДИ. МИНГ АФСУС.
Агар итингиз сизга хурий бошлаган бўлса, аниқ билингки уни бошқа боқаётган одам бор экан.
Читать полностью…Сиздан омонлик-хотиржамлик ҳақида сўрасалар, отамнинг пояфзалини эшигимиз олдида туриши, деб жавоб беринг.(яъни отамизнинг уйимизда эканлиги хотиржамлигимиз боисидир).
Читать полностью…📜Ризқнинг кўринишлари
🔸Илм;
🔸Фарзанд, болалар;
🔸Қуръон қироати;
🔸Оила;
🔸Сиҳат- саломатлик, соғлик;
🔸Бўш вақт, фароғ;
🔸Мол-дунё, бойлик;
🔸Омонлик, тинчлик;
🔸Етуклик, камолот;
🔸Ейиш-ичиш;
🔸Ирода, ихтиёр, қатъият;
🔸Ҳикмат, заковат, донолик.
У Зот Раззоқдир, Каримдир. Унга ҳамд бўлсин, ва Унга шукр бўлсин!
“Албатта, Аллоҳ Ўзи кўплаб ризқ берувчи, қувват эгаси, шиддатлидир”, Зориёт сураси, 58 – оят.
▫️Изоҳ: “Ризқ” сўзи луғатда “улуш”, “инъом” каби маъноларни англатади. Истилоҳда, Аллоҳ таоло жонзотларга етказган ва улар истеъмол қилган нарса ризқдир. Бошқа таърифда: “Жонзотлар манфаат олган дунё ва охиратга оид барча нарса ризқ”, дейилган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Набиййи малиҳ салавоти
اللهُمَّ صَل عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّد النَّبِيِّ الْمَلِيحِ الْمَقَامِ الْأَعْلَى وَ اللّسَانِ الْفَصِيحِ
صَاحِبِ
Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадинин Набиййил малийҳи, соҳибил мақомил аъла валлисанил фасийҳ («Ал-адъийатул воридаҳ», 61-с).
Маъноси: Аллоҳим! Энг юксак мақом, фасоҳатли тил соҳиби бўлмиш малоҳатли – кўркам юзли саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга салоту салом ёғдир!
🔗 https://islom.uz/maqola/22848
🕋 @islomuz
12161. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳури ийнлар жаннатда: “Албатта биз ҳури ийнлармиз. Ҳурматли жуфтлар учун яшириб қўйилганмиз “, дея куйлашади” дедилар.
Имом Табаронийнинг «Авсат»даги ривояти.
Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ҳақиқатан, жаннат аҳлининг аёллари ўз эрлари учун куйлашади. Ҳеч ким бундан ҳам чиройли овозларни эшитмаган. Уларнинг қўшиқларида: «Биз ҳайрат ила боқувчи гўзал, олижаноб одамларнинг хотинларимиз» деб айтилади».
Яна уларнинг қўшиқларида: «Биз абадий яшаймиз ва ўлмаймиз, ўзимизни хавфсиз ҳис қиламиз ва қўрқувни билмаймиз, биз бу ерда абадий қоламиз ва ҳеч қаерга бормаймиз» деган сўзлар бор».
Табароний “Авсат”да, Абу Нуъайм “Сифатул жанна”да ривоят қилишган.
Ўзбекистон урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни ўз шифохоналарида беғараз даволашга тайёр.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев.
@MubashshirAhmad
12193. Кибр, ужб, риё, раёсатни яхши кўриш ва бошқалардан юқори бўлишни яхши кўриш каби инсоний табиатнинг кўринишлари ҳар бир инсонда мавжуддир. Буларни ўчириш эса тавозеъ, шариатни ва суннати набавияни тутиш, зикрни кўпайтириш ва ушбу васфларни барини билувчи Аллоҳни ўзига ҳавола қилиб кифояланиш билан бўлади. Роббимиз субҳанаҳу ва таоло айтади: “Тавозеълиларга башорат бер”, Ҳаж сураси, 34 - оят
Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Онангизни йўқланг, одамлар!
Бозор тушинг, олинг тўртта нон,
Ён кўтарса писта, бодомлар.
Бунда сизга энг азиз меҳмон
Онангизни йўқланг, одамлар!
Деманг, дунё қўлимдан тутган,
Қўлим қўйса йўлимдан тутган,
Дунёни бир чет қўйиб, кутган,
Онангизни йўқланг, одамлар!
Кўнглин олинг хуш суҳбат қуриб,
Ҳажга боринг орқалаб юриб,
Токи тупроқ қучмасдан туриб,
Онангизни йўқланг, одамлар!
Важ бўлмасин кўклам, қишингиз,
Чала қолса қолсин ишингиз,
Ҳақдан кейин чин дўст кишингиз,
Онангизни йўқланг, одамлар!
Нафс ақлдан чиқмасин ғолиб,
Сўнгда юрманг пушмонда нолиб,
Ён ёрингиз, болангиз олиб,
Онангизни йўқланг, одамлар!
Банд даст дардда, ғамда чиниққан,
Соғинч сабаб ранги синиққан,
Сизни жони гаровда туққан,
Онангизни йўқланг, одамлар!
Онасиз тун оҳ урар қаранг,
Кун бош эгиб, жим юрар аранг,
Жон ўқ, тан ёй тортилмай таранг,
Онангизни йўқланг, одамлар!
Бўлса сизда иймон, ғурур, ор,
Меҳрингизга этманг бунча зор,
Бир куни соғ, беш куни бемор,
Онангизни йўқланг, одамлар!
Ҳеч тўхтамас соатнинг мили,
Ўтиб борар милларда йили,
Болангиздан қайтар ҳосили,
Онангизни йўқланг, одамлар!
Пул топилар, топилар сафо,
Ва лек билинг сафо бевафо,
Кекса жонга чектирмай жафо,
Онангизни йўқланг, одамлар!
Тулпордами ё юриб яёв,
Йўл-йўлакай ҳеч қурса бирров,
Арзин айтмас ҳокисор, баёв
Онангизни йўқланг, одамлар!
Куйга солсин байтимни бахши,
Она бутун борлиқнинг нақши,
Ҳамма ҳамма ҳаммадан яхши,
Онангизни йўқланг, одамлар!
Вақт йўқ деган сўзингиз чакки,
Байтим сизга бергувчи дакки,
Тунлар айтган алласи ҳаққи,
Онангизни йўқланг, одамлар!
(Марҳабо Каримова)
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Сени ёмон кўрадиган инсондан қўрқма. Лекин ўзини гўёки сени яхши кўрадигандек кўрсатадиган аслида қалби ифлос одамдан эҳтиёт бўл.
Читать полностью…Ассалому алайкум азиз диндошим. Бугунги куннинг файзу баракотидан Аллоҳ таоло барчамизни манфаатлантирсин. Бугунги кунни билиб-билмасдан қилган хато ва камчиликларимизга каффарот айласин. Бир жумани Маккада яна бир жумани Мадинада ўқишни насиб этсин.
Читать полностью…Агар бир кишида ёмонликни кўрмаган бўлсанг, одамларнинг у ҳақида гапирган гапларини тасдиқлама.
Читать полностью…Айтинг, дўстим, нима қилдик онамиз учун?
Кўз ёшларингизни тия олишингиз жуда мушкул бўлган видеоролик! Аллоҳим барчамизнинг ота-оналаримизни ўзи ҳифзу ҳимоясида сақласин!
Ота-онаси ҳаётлар, уларнинг қадрига етинг. Ота-она қадрини уларни йўқотганлардан сўранг 😢
👉 @Uzb1000xilbozor обуна бўлинг...
Ноябрь ойи учун.
Саудия Подшохлигига саёхат.
📆 Сафар давомийлиги
14 кун
Ноябрь ойи учун жойлар сони чекланган.
22- ноябрь.
30-ноябрь.
Нархи 1100$
Бизнинг хизматлар
💳 саёхат визаси
🎫 Авиачипталар
🏢 Қулай ва Шинам меҳмонхоналар
🚌 Транспорт хизматлар
🍽 Мадинада 2 маҳал тансиқ таом
🍽 Маккада 2 маҳал тансиқ таом
🙎♂️ Малакали йўл бошчи.
💊 Тиббий хизмат
🕋 🤲 🕋 Макка ва Мадина саёхатлари.
🔴 "Рожиҳий" масжидига саёхат.
🔎 Кузатиш ва кутиб олиш хизматлари мавжуд.
🎁 Ва бир қанча Хадиялар
🔔 3 кишидан ортиқ оилаликларга чегирмалар бор
🤲 кетиш олдидан дарслар бўлиб ўтади.
📆 барча қулайликларга эга.
Сиз ҳам бориш ниятингиз бўлса дарҳол бизга боғланинг!
Биз билан орзуларингизни амалга оширинг!
Ва ўз жойингизни банд қилинг.
Мурожаат қилинг: ✉️
📞 +998935005352
📞 +998997254401
🔗 Телеграм:
👱♂ @alitech5352
@salohiddin_darvishev
12170. Аллоҳ таолонинг бандасига муҳаббати аломатларидан
🔹Суннатга эргашиш;
🔹Бало мусибатлар билан синалиш;
🔹Аллоҳ учун зиёрат қилиш, олди берди қилиш ва насиҳат қилиш;
🔹 Нафл ибодатларни кўпайтириш;
🔹Ёлғиз Аллоҳдан қўрқиш;
🔹Кофирларга иззатли, қатиққўл бўлиш;
🔹Мўминларга ҳокисор (тавозуъли) бўлиш.
▪️Изоҳ: «Айт: «Агар Аллоҳни севсангиз, бас, менга эргашинг, Аллоҳ сизни севадир ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қиладир». Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир», Оли Имрон сураси, 31 - оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
"Инсон – сувдек бўлиши лозим", дейишади..
• Сув оғир юкларни устида кўтаради.
• Қимматбаҳо нарсаларни эса ўз қаърига олади.
• Ўлик ерга ҳаёт беради.
• Олдига тўсиқ чиқса тўхтаб қолмайди, атрофидан айланиб ўтиб йўлини давом эттиради.
• Сувни олтин идишга солсанг ҳам, лойдан ясалган идишга солсанг ҳам ўз рангини ўзгартирмайди.
@hikmatlartoplami
Аниқ ишонгинки сен бошқаларни суғорган идишингдан аччиқ бўлсин, ширин бўлсин албатта ичасан.
Читать полностью…Куз-мисли умримиз. Япроқлар тўкилгандай тугаб борар умримиз.
Савоб билан ўтказсак ёруғ бўлар юзимиз.
Гар гуноҳлар кўпайса қандай бўлар ҳолимиз. Савобни кўпайтиринг кўриниб қолди поёнимиз...
#Долзарб
Кўп электр жихозларини ишлатмасангиз хам "Расход" сиз ўйлагандан анча кўпми? Унда ушбу маслахатга қулоқ солинг, 2 баробар кам пул тўлайсиз
Яқинларга юбориб қўямиз
👇
@ANDIJON_BUGUN