marifat_uz | Неотсортированное

Telegram-канал marifat_uz - Ma'rifat_uz

693

Салохиддин домла Дарвишевнинг расмий-диний маърифий канали. Мурожаат учун : @bekabdulloh

Подписаться на канал

Ma'rifat_uz

Ҳидоят



Иброҳим Халилуллоҳ оталарини исломни қабул қилишини орзу қилдилар... Аллоҳ Ўзининг халилини отаси бўлса ҳам, уни (мусулмон) бўлишини хоҳламади..

Шокир банда~ Нуҳ алайҳиссалом уғиллари исломни қабул қилиши жуда ҳам истадилар.. Нуҳнинг дуоларига қарамай, Аллоҳ (унга динини) раво кўрмади.

Мухаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам амакилари (Абу Толиб)ни мусулмон бўлишини орзу қилдилар... Пайғамбарига даъватида кўмаклашган бўлса ҳам, Аллоҳ унга ҳидоятини бермади !

Ғофил бўлиб сўрамасак ҳам, Оталари ҳақида Иброҳим (алайҳиссалом)га , Уғиллари борасида Нуҳ (алайҳиссалом) га, амакилари тўғрисида (сўраган) Муҳаммад (алайҳиссалом)га бермаган (ислом неъматини) бизга берди. Ҳақиқий бахт шу эмасми?.


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Саримсоқни атиргул суви билан ювсанг ҳам унинг ҳиди кетмайди. Асли ёмон инсонлар аслига қайтади. Огоҳ бўлинг.

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

☪️ УМРА САФАРИ ☪️ 14-август кунига қабуллар давом этмоқда.

📆
Салохиддин хожи домла бошчилигида сафар давомийлиги 14 кун.



Нархи:
1️⃣1️⃣0️⃣0️⃣💲
          


Савобларга тўла сафарда сизга йўлбошчи бўлиб, Умра амалларни бекаму-кўст адо этишингизда сизга ёрдам берамиз! Иншаа Аллох
🤲

💳 Умра визаси
🎫 Авиачипталар
🏢 Қулай ва Шинам меҳмонхоналар
🚌 Транспорт хизмати
🍽 Мадинада 2 маҳал тансиқ таом
🍽 Маккада 2 маҳал тансиқ таом
🙎‍♂️ Малакали хожи бошимиз САЛОҲИДДИН ХОЖИ домла.
💊 Тиббий хизмат
🕋 🤲 🕋 Макка ва Мадина зиёратлари
🔎 Кузатиш ва кутиб олиш хизматлари мавжуд.
🎁 Ва бир қанча Хадиялар

🔔 3 кишидан ортиқ оилаликларга чегирмалар бор
🤲 сафар олдидан дарслар бўлиб ўтади.
📆 барча қулайликларга эга.
🪪 хизматлар лицензияга эга.

Сиз ҳам Умра зиёратига бориш ниятингиз бўлса дарҳол бизга боғланинг!
Биз билан орзуларингизни амалга оширинг!
Ва ўз жойингизни банд қилинг.


Мурожаат қилинг:
✉️
📞 +998916154401
📞 +998935005352
🔗 Телеграм:
🤵 @alitech5352

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

تالموا هذا الكلام رعاكم الله...؟!

🔸قال الإمام السيوطي رحمه الله :

قال بعض العُلماء
الأسباب المفضية لسوء الخاتمة،
والعياذ بالله، أربعة
التهاون بالصلاة، وشرب الخمر،
وعقوق الوالدينِ، وأذى المُسلمين ..

[📚شرح الصدور (ص\٢٧)]

Fikr yuriting!

Imom Suyutiy rahimahulloh xabar qilishicha, ulamolardan biri shunday degan ekan:
"Yomon xotimaga olib boruvchi sabablar toʻrtta (Alloh Oʻzi panoh bersin):
-namozga beparvolik;
-mast qiluvchi ichimliklarni ichish;
-ota-Onaga oq boʻlish;
-musulmonlarga ozor berish".

➡️@tolibiilmgaeslatma

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

☪️ УМРА САФАРИ ☪️ 12-август кунига кучирилди қабуллар давом этмоқда.

📆
Салохиддин хожи домла бошчилигида сафар давомийлиги 14 кун.



Нархи: 
1️⃣1️⃣0️⃣0️⃣💲
          


Савобларга тўла сафарда сизга йўлбошчи бўлиб, Умра амалларни бекаму-кўст адо этишингизда сизга ёрдам берамиз! Иншаа Аллох
🤲

💳 Умра визаси
🎫 Авиачипталар
🏢 Қулай ва Шинам меҳмонхоналар
🚌 Транспорт хизмати
🍽 Мадинада 2 маҳал тансиқ таом
🍽 Маккада 2 маҳал тансиқ таом
🙎‍♂️ Малакали хожи бошимиз САЛОҲИДДИН  ХОЖИ домла.
💊 Тиббий хизмат
🕋 🤲 🕋 Макка ва Мадина зиёратлари
🔎 Кузатиш ва кутиб олиш хизматлари мавжуд.
🎁 Ва бир қанча Хадиялар

🔔 3 кишидан ортиқ оилаликларга чегирмалар бор
🤲  сафар олдидан дарслар бўлиб ўтади.
📆  барча қулайликларга эга.
🪪  хизматлар лицензияга эга.

Сиз ҳам Умра зиёратига бориш ниятингиз бўлса дарҳол бизга боғланинг!
Биз билан орзуларингизни амалга оширинг!
Ва ўз жойингизни банд қилинг.


Мурожаат қилинг:
✉️
📞 +998996134401
📞 +998935005352
+998916154401
🔗 Телеграм:
🤵 @alitech5352

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

ДАЙДИ ЭМАС...

Мен бу ҳикояни кўп айтаман. Чунки ундан кўп таъсирланганман.
Димашқ бозорларидан бирида кетаётган эдим. Маҳаллаларнинг биридан бир киши чиқиб йўлимни тўсиб деди:
- Сиз масжидда азон айтасиз-а?
- Ҳа!
- Кеча бир инсон менга айтишича, Димашқдаги ёпиқ бозорда отишма овози эшитилибди. Нима гаплигини билиш учун бошини кўтариб қарамоқчи бўлганида дайди ўқ келиб орқа миясига тегибди. У шол бўлиб қолибди. Унинг нима гуноҳи бор эди. Меҳнат қилиш ибодат эмасми?! Унинг хотини, бола-чақаси бор эди. Ишлаш гуноҳми? Унинг нима гуноҳи бор?! Хато қаерда? Ризқ топиш учун ҳаракат қилиш айбми?!
Мен дедим:
- Мен сабаб нимадалигини билмайман. Аммо шуни биламанки, Аллоҳ зулм қилмайди. У одилдир. Аммо бунинг жавобини билмайман!
🌷
Йигирма йил ўтганидан сўнг Аллоҳнинг ҳикмати билан масжидда бир маъҳад мудири билан гаплашиб қолдим. У шундай деди:
- Мен Дамашқ маҳаллаларидан бири бўлмиш Майдонда яшайман. Бизнинг бир қўшнимиз бор эди. У акасининг етимларга тегишли уйни эгаллаб олди. Саккиз йил мобайнида уйни уларга бермай юрди. Болалар Шом қориларининг шайхи бўлмиш бир зотга шикоят қилишди. У зот ҳам ҳозир вафот қилиб кетган. Шайх уни чақиртириб етимларнинг уйини беришини сўради. У шайхга ниҳоятда қўпол гаплар билан гапириб уйни бермаслигини айтди.
Шайх болаларни чақириб уларга деди:
- Болаларим! Бу сизнинг амакингиз. Ундан қозига шикоят қилиб юрманг. Тўғри Аллоҳга шикоят қилинг!
Бу гап кечқурун соат 21.00 да бўлиб ўтган эди. Эрталабки соат 9.00 да уларнинг амакиси отишмада хабарни билиш учун бошини кўтариб қараган ва орқа миясидан ўқ еган биз таниган ҳалиги киши эди.
Юқорида биз ўқни "дайди ўқ" дедик. У дайди эмас, тўғри топиб келган ўқ экан!

Муҳаммад Ротиб Нобулсий

@Jaloliddinrumiyy🍃

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

11880. Имом ибн Касир раҳимаҳуллоҳ: “Болаларга етадиган барака, кенгликлар ота-боболарнинг амаллари билан бўлади. Ота-боболарга етадиган барака, кенгликлар эса фарзандларнинг дуолари билан бўлади”, деди.

“Ал бидоя ван ниҳоя” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Усталар хизмати❗️

🏡 Хонадон ва теплицалар учун
🔥 Котёллар 100 квдан 2200 квгача
🏝 1 сотихдан 20 сотихгача бўлган
✔️ Кўмир хокага ишлайдиган♨️🌡
🤝 Котёл печлар таклиф етамиз ✔
📆 3-йил кафолат берилади💯%

@Qorgon_katyol

Мурожаат учун
☎️ +998946771515

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

#Эслатма

Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни оила аҳлига кенгчилик қилиш ҳақида шундай деганлар:

"مَنْ وَسَّعَ عَلَى عِيَالِهِ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَسَّعَ اللهُ عَلَيْهِ فِي سَائِرِ سَنَتِهِ" (روَاهُ الْاِمَامُ الْبَيْهَقِيُّ عَنْ عَبْدِ اللهِ ابْنِ مَسْعُودٍ)

яъни: “Ким оила аҳлига Ашуро кунида (озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа нарсаларда) кенгчилик қилса, йилнинг қолганида Аллоҳ унга кенгчилик қилади” (Имом Байҳақий ривоятлари).

Имом Суфён Саврий (р.а): “Биз ушбу ҳадисни амалда қўллаб, унинг айтилганидек эканлигига гувоҳ бўлдик” – деганлар.

Суфён ибн Уяйна (р.а): “Биз буни 50-60 йил тажриба қилиб кўрдик ва фақатгина яхшилик кўрдик”, – деганлар.

Демак, Ашуро куни рўзғорни бут қилиб олинса, йилнинг қолган ойлари ҳам баракали бўлиши умид қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

11850. Умумий вирд

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан тонгда ва кечда ўқишга тарғиб этилган кўплаб зикрлар ворид бўлган. Қуйидаги эса "Умумий вирд" номи билан машҳур. Улар қуйидагилар:

-Фотиҳа сурасини 3 марта ўқиш,
-Ихлос сурасини 3 марта,
-Муъаввизатайн (Фалақ, Нас суралари)ни 3 марта
- Оятал курсийни 3 марта ўқишдан иборат.

Яна “Ла илаҳа иллаллоҳ” 100 марта.
Зикрлардан: “Астағфируллоҳ” 100 марта,
“Соллаллоҳу ъала саййидинаа Муҳаммад” 100 марта.
Буларнинг лафзларида айрим ихтилофлар бор, кейин батафсил баён этилади.

Доктор Салоҳ Абул Ҳаж.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Умр- кўпайгани сари қисқарадиган ягона нарсадир.

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

☪️ УМРА САФАРИ ☪️

📆 сафар давомийлиги

14 кун



Август ойи учун қабул бошланди.

Нархи:
1️⃣1️⃣0️⃣0️⃣💲
          


Савобларга тўла сафарда сизга йўлбошчи бўлиб, Умра амалларни бекаму-кўст адо этишингизда сизга ёрдам берамиз! Иншаа Аллох
🤲

💳 Умра визаси
🎫 Авиачипталар
🏢 Қулай ва Шинам меҳмонхоналар
🚌 Транспорт хизмати
🍽 Мадинада 2 маҳал тансиқ таом
🍽 Маккада 2 маҳал тансиқ таом
🙎‍♂️ Малакали хожи бошимиз САЛОҲИДДИН ХОЖИ домла.
💊 Тиббий хизмат
🕋 🤲 🕋 Макка ва Мадина зиёратлари
🔎 Кузатиш ва кутиб олиш хизматлари мавжуд.
🎁 Ва бир қанча Хадиялар

🔔 3 кишидан ортиқ оилаликларга чегирмалар бор
🤲 сафар олдидан дарслар бўлиб ўтади.
📆 барча қулайликларга эга.
🪪 хизматлар лицензияга эга.

Сиз ҳам Умра зиёратига бориш ниятингиз бўлса дарҳол бизга боғланинг!
Биз билан орзуларингизни амалга оширинг!
Ва ўз жойингизни банд қилинг.


Мурожаат қилинг:
✉️
📞 +998916154401
📞 +998935005352
🔗 Телеграм:
🤵 @alitech5352

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Сахир юрак оғриғи инфаркт инсулт буйрак оғриғи простатит оғриғга даво бўлувчи рецеп.

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👉🏼 @TABOBATLAR 💊

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Муҳаррам ойи бошланди

🔳 Абу Усмон Наҳдий раҳимаҳуллоҳ: "(Ўтган солиҳ салафлар) уч ўн кунликни ҳурматлашар эди:
1.Рамазоннинг охирги ўн куни;
2. Зулҳижжанинг аввалги ўн куни;
3. Муҳаррамнинг аввалги ўн куни", деди.

Ибн Ражабнинг "Латоифул маъориф" асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Истиғфор айтишни унутманг!!!

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

☪️ УМРА САФАРИ СЕНТЯБРЬ ОЙИ УЧУН ҚАБУЛ БОШЛАНДИ. ☪️

📆 Сафар давомийлиги

14 кун



Сентябрь ойи учун қабулларимиз очилди.

Нархи:  1️⃣1️⃣0️⃣0️⃣💲
          
✈️  Ўзбекистондан қулай рейс.

Савобларга тўла сафарда сизга йўлбошчи бўлиб, Умра амалларни бекаму-кўст адо этишингизда сизга ёрдам берамиз! Иншаа Аллох 🤲

💳 Умра визаси
🎫 Авиачипталар
🏢 Қулай ва Шинам меҳмонхоналар
🚌 Транспорт ва гид хизмати
🍽 Мадинада 2 маҳал тансиқ таом
🍽 Маккада 2 маҳал тансиқ таом
🙎‍♂️ Малакали элликбоши
💊 Тиббий хизмат
🕋 🤲 🕋 Макка ва Мадина зиёратлари
🔎 Кузатиш ва кутиб олиш хизматлари мавжуд.
🎁 Ва бир қанча Хадиялар

🔔 3 кишидан ортиқ оилаликларга чегирмалар бор
🤲  сафар олдидан дарслар бўлиб ўтади.
📆  барча қулайликларга эга.
🪪  хизматлар лицензияга эга.

Сиз ҳам Умра зиёратига бориш ниятингиз бўлса дарҳол бизга боғланинг!
Биз билан орзуларингизни амалга оширинг!
Ва ўз жойингизни банд қилинг.


Мурожаат қилинг: ✉️
📞 +998916154401
📞 +998935005352
🔗 Телеграм:
🤵 @alitech5352

/channel/umra_ziyorati_salohiddin_domla

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Одамларнинг ҳожатларини адо этишга сабабчи бўл. Аллоҳ таоло сенинг ҳожатларингни адо бўлишига минглаб сабабларни муҳайё қилади.

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

قال سفيان الثَّوري رحمه الله: «احذَر سخطَ اللهِ في ثلاثٍ: احذَر أن تُقَصِّرَ فيما أمركَ، واحذَر أن يراكَ وأنْتَ لا تَرْضى بما قسمَ لكَ، وأن تَطلُبَ شَيئًا من الدُّنيا فلا تَجِدهُ، أن تسخطَ على ربِّكَ».

📗 سير أعلام النّبلاء.

Sufyon Savriy rahimahulloh aytadilar: "Uch oʻrinda Allohning gʻazabiga duchor boʻlib qolishdan ehtiyot boʻling:
- Alloh buyurgan ishlarda kamchilikka yoʻl qoʻyishdan;
- Alloh sizni Oʻzi taqsimlab bergan narsasiga norozi holingizda sizni koʻrishidan;
-Bir narsani istab, unga erisha olmaganingizda Robbinggizga gʻazab qilishdan".

➡️@tolibiilmgaeslatma

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Ассалому алайкум азиз диндошим. Кунларнинг султони-жума кунининг барокати ва файзидан Аллоҳ таоло ҳаммамизни манфаатлантирсин. Дуоларимизни Ўзи ижобат этсин.

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

ОЗУҚАСИДА НАЖОСАТ БЎЛГАН ҲАЙВОН ГЎШТИНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром

❓1342-CАВОЛ: Ҳозирги кунда айрим жойларда балиқларни қон ва ўлимтикдан олинган озуқалар билан боқилмоқда. Нажосат билан боқилган балиқларни истеъмол қилишимиз ҳалолми?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳайвон фақат нажосат билан боқилган бўлиб, ундан бошқа ем ёки озуқа емаган бўлса ёхуд ҳайвоннинг гўштидан нажосатнинг бадбўй ҳиди келиб турса, унинг гўштини ейиш жоиз эмас. Бундай ҳайвонни бадбўй ҳиди кетгунига қадар, покиза озуқа билан боқиб турилади ва кейин унинг гўшти ҳалол бўлади.
Ҳадисларда ва фиқҳий китобларимизда “жаллола” – “нажосатхўр” ҳайвон атамаси мавжуд бўлиб, унда нажосат ейишга одатланиб қолган ҳайвон назарда тутилган. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда:
نهى عن الجلالة في الإبل أن يركب عليها أو يشرب من ألبانها
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам туянинг жаллоласини миниш ёки сутини ичишдан қайтардилар”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
Аллома ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
الجلالة المكروهة التي إذا قربت وجدت منها رائحة، فلا تؤكل ولا يشرب لبنها ولا يعمل عليها
“Яқинига келинганда бадбўй ҳиди келадиган ҳайвон – жаллола бўлиб, унинг гўшти ейилмайди, сути ичилмайди ва устига минилмайди”.
Қандай ҳайвон бўлмасин унинг жаллола бўлиши учун иккита шарт топилиши керак:
1. Ўзи ҳалол бўлсада емишининг ҳаммаси фақат нажосат ва нопок нарсалардан иборат бўлса, ундан бошқа пок емиши бўлмаса;
2. Нажосатхўрлиги ва нопок озуқа билан озиқлангани учун гўштидан нажосат ҳиди зоҳир бўлиб турса, ҳатто терлагандаги терисидан ҳам нажосат ҳиди келиб турса.
Қайси ҳайвонда ушбу икки шарт топилса, унга жаллола деб ҳукм қилинади. Агар иккисидан бири топилмаса ҳам жаллолага ҳукм қилинмайди ва уни ейиш кароҳиятсиз жоиз бўлади. Имом Сарахсий айтадилар:
"وَتَفْسِيرُ الْجَلَّالَةِ : الَّتِي تَعْتَادُ أَكْلَ الْجِيَفِ .. فَيَتَغَيَّر لَحْمُهَا ، وَيَكُونُ لَحْمُهَا مُنْتِنًا فَحَرُمَ الْأَكْلُ؛ لِأَنَّهُ مِنْ الْخَبَائِثِ... وَأَمَّا مَا يَخْلِطُ فَيَتَنَاوَلُ الْجِيَفَ وَغَيْرَ الْجِيَفِ عَلَى وَجْهٍ لا يَظْهَرُ أَثَرُ ذَلِكَ مِنْ لَحْمِهِ، فَلَا بَأْسَ بِأَكْلِهِ" انتهى من "المبسوط" (11/255) .
“Жаллола ҳайвонининг тавсифи шуки, чиркин нарса ейишга одатланиб, гўшти ўзгарган бўлади. Унинг гўшти ҳидланиб қолган бўлиб, ундан ейиш ҳаром бўлади. Чунки у жирканч нарса ҳисобланади. Агар аралаштириб: чиркин озуқа еса ва бошқа озуқаларни ҳам еса, гўштида чиркинлик асорати топилмаса, уни гўштини ейишнинг зарари йўқ” (“Ал-Мабсут” китоби).
Унинг гўштидан фойдаланиш учун бадбўйлиги кетгунича ҳашак ёки покиза ем билан боқилади. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан айнан қанча муддат алоҳида сақлаб туриш ҳақида муайян кун белгиланмаган. Лекин айрим мутааххир уламоларимиз ҳайвонларга кунлар билан белгилаб беришган. Бу ҳақда Аллома Ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
وتحبس الجلالة حتى يذهب نتن لحمها. وقدر بثلاثة أيام لدجاجة وأربعة لشاة، وعشر لابل وبقر على الاظهر، ولو أكلت النجاسة وغيرها بحيث لم ينتن لحمها حلت
“Жаллола ҳайвонни гўштининг бадбўй ҳиди йўқолгунича алоҳида боқилади. Айрим уламолар томонидан товуқ учун уч кун, қўй учун тўрт кун, туя ва мол учун ўн кун этиб белгиланган. Агар нажосатга қўшиб бошқа (покиза) нарсаларни есаю, гўшти ҳидланмаган бўлса, уни истеъмоли ҳалол” ("Раддул муҳтор" китоби).
Хулоса қилиб айтганда, ҳайвонга нажосат бериб боқиш жоизмас. Агар ҳайвоннинг ўзи нажосат еб, гўштига таъсир қилган бўлса, уни гўшти яхши ҳолатга қайтгунича, алоҳида ем бериб боқиш лозим бўлади. Бунда ўша ҳайвон балиқ, парранда ёки бошқа ҳайвон бўладими ҳукми бир хилдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

11881. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қўшнига озор бериш яхшиликларни худди қуёш музни эритиб юборгандек эритиб юборади», дедилар.

Имом Табароний ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Тарих сўзлаганда


أجمل خمس عادات عثمانية 📝


الماء والقهوة ::
كان يُقدم فنجان القهوة للضيوف مع كأس ماء، وفي حين قام الضيف بشرب الماء قبل القهوة كان يُعلم بأنه جائع، وكان يتم إعداد وجبة طعام له، وفي حين شرب القهوة قبل الماء فكان هذا يعني بأنه شبعان.

الوردة الحمراء والوردة الصفراء ::

كانت توضع الوردة الصفراء أمام البيت الذي فيه مريض لإعلام المارة والجيران بضرورة إلتزام الهدوء وتجنب إزعاج المريض، إما إذا وُضعت الوردة الحمراء فكان هذا يعني بأن هناك شابة وصلت إلى سن الزواج موجودة داخل البيت يمكن التقدم خطبتها ويُحذر النطق بالأقوال البذيئة بجانب البيت حرمة لعواطفها،

مطرقة الباب :
:
كانت توضع في العهد العثماني على أبواب المنازل مـطرقتان، واحدة صغيرة، واﻷخــرى كبيرة،
فعندما يُطرق الباب بالصغيرة، يُفهم أن الذي يطرق الباب امـرأة، فكانت تـذهب سيدة البيت وتفتح الباب.
وعندما يطرق بالكبيرة، يُفهم أن على الباب رجــل، فيذهب رجل البيت، ويفتح الباب لاستقبال ضيفه،

الصدقة ::
كانت فئة الأغنياء العثمانية تحرص على تقديم الصدقات دون التسبب بأي إحراج للفقراء، فكانت تقوم بالذهاب للبقالة وبائعي الخضار وتطلب دفتر الدين وتطلب حذف الديون وتقوم بتسديدها، دون ذكر اسمها، وكان الفقراء دومًا يجدون دينهم قد حُذف دون أن يعلموا من قام بذلك فكانوا لا يشعرون بمنة الأغنياء،

سن الثالثة والستين :
:
‏عندما كان يُسأل كبار السن الذين هم فوق سن 63 عن سنهم في زمن الدولة العثمانية، كانوا يعدّون عاراً أن يقولوا إن سنهم فوق سن النبي صلى الله عليه وسلّم، أدباً واحتراماً وتعظيماً له فكانوا يجيبون: "لقد تجاوزنا الحدّ يا بنيّ"


🔹Усмонийлар даврининг гўзал беш одати

🔳Сув ва қаҳва
Меҳмонларга финжонда қаҳва бир пиёла сув билан бирга киритилган. Агар меҳмон қаҳвадан олдин сув ичса, уни қорни оч экани маълум бўлган ва унга овқат ҳозирланган. Агар меҳмон сувдан олдин қаҳва ичса, бу уни қорни тўқ эканини англатган.

🔳Сариқ ва қизил атиргул
Бемори бор уй олдига сариқ атиргул қўйишган. Бунинг маъноси, кўчадан ўтаётган йўловчилар ва қўшниларга уй олдида тинчликни сақлаш ва беморни безовта қилмаслик зарурлигини билдириш бўлган.
Агар уй олдида қизил атиргул қўйилган бўлса, бу уйда турмушга чиқиш ёшига етган қиз борлиги ва совчилар келиши мумкинлигини англатган. Шунингдек, оила аҳлининг туйғуларига эҳтироман, уйнинг олдида нолойиқ сўзларни гапиришдан тийилиш зарурлиги ҳам уқтирилган.

🔳Уй эшикларидаги болғачалар
Уйларнинг дарвозаси олдида иккита болғача турган. Уларнинг бири кичик, бири катта бўлган. Кичиги билан тақиллатишса, демак, аёл киши тақиллатяпти деб тушунилган ва дарвозани уйнинг бекаси очган.
Каттаси билан тақиллатишса, меҳмон истиқболига чиқиш учун дарвозани эркак киши очган.

🔳Садақа, хайр-эҳсонлар
Бой усмонийлар фақирларга малоллик келтирмасдан садақалар қилишга интилганлар. Шулардан бири, улар озиқ-овқат, баққоллик дўконларига бориб, сабзавотлар сотувчисидан қарз дафтарини сўраб олишар, сўнг исмларини ошкор қилмаган ҳолда, ундаги қарзларни тўлаб, эгаларининг номидан ўчиртириб қўйишарди. Фақир кишилар ким адо этганини билмасдан қарзлари ўтаб қўйилганини билишар ва бойлардан ҳеч бир нарсада миннатни ҳис этишмас эди.

🔳Олтмиш уч ёш
Усмонийлар даврида ёши 63дан ошган кексалардан ёшини сўрашса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан одоб, эҳтиром, ҳурмат юқорилиги боис, у зотдан ёшлари катта эканини айтишни ўзларига уят билишар ва: “Болам, биз ҳаддан ошдик”, дейишар эди...

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

#танқид

Илмга навбатда турмадик...

©️ Вафо Мўмин

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда:
@nishondagi_gaplar_tegadi

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Ҳурматли эркаклар! Муҳтарам оиламизнинг раҳбарлари, посбонлари!

Унутманг, бугун Ашуро куни!
Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
«Кимки Ашуро куни оиласига кенглик қилса, Аллоҳ йил бўйи унга кенглик қилади», деганлар .

🌺Бугун аҳли оилангизга кенглик қилиб, яхши рўзғор қилиб берсангиз, иншааллоҳ, Аллоҳ таоло даромадингизга йил бўйи барака беради. Буни аксар буюк зотлар ўз тажрибаларида синаганларини эътироф этишганини асло унутманг!🌺

@BintuSodiq

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

АҚШда яшаётган ўзбек ёзмоқда:

Ақшда ўзбек ва мусулмон оилаларнинг ажрашишига деярли 100% аёлларнинг "ўз ҳуқуқларини" билиб қолишлари сабаб бўлади. Улар бир-бирларининг онгига Америкада биринчи ўринда бола, иккинчи ўринда аёл, учинчи ўринда ит, тўртинчи ўринда эркак туради, деган тушунчани суқишади. Аёллар ва болалар битта телефон билан оила бошлиғини қаматиб юбориши мумкинлигини билиб, эрга паст назар билан қарашни бошлайди. Аёл ишлаб пул топади ва тили чиқади. Кўп оилаларда эрнинг ота-онаси меҳмонга келишса, эр ишдалигида эрнинг ота-онасига оилада аёл хўжайинлигини кўрсатиб қўйишга ҳаракат қилишади. Қанча ота оналар дарди ичида, ҳафсаласи пир бўлиб юртга қайтади. Ҳаммага айта олмайди. Ўғлини, набираларини йўқотганлигини ҳис қилиб, қайтиб келади. У бетамиз аёллар қайнона-қайнотасига ўғлини қаматиб юбориш билан қўрқитиб қўяди. Аҳвол ўта аянчли. Ўзбекистонда эрга тик қарамаган аёллар бу ерга кеволиб, ўзидан кетиб қолади. Ўзбекистонда улар ҳақида ҳамма оғиз кўпиртириб гапириб юради. Ичкаридаги вазиятга маймунлар йиғлайди. Ажрашса, алиментнинг катталигидан, мол мулк тенг иккига бўлинишидан қўрққан "эр" хотини ўйнаш тутса ҳам, чидаб яшаб юраверади. Чидай олмагани ажрашади. Бошқа йўл йўқ. Ақшдаги аксар оилалар аҳволи танг, фақат буни ҳаммадан яширишади.

© Fayzuddin Mumin

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

#Долзарб

Мана нимага хотини гўзал, ёш хурлиқо бўлса хам эркаклар бошқа аёлга кетиб қолади:

Видеони аёлларимизга юбориб қўямиз
👇
@ANDIJON_BUGUN

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Ассалому алайкум хайрли кун азиз диндошим. Аллоҳ таоло бугунги куннинг файзу барокатидан сизни ва оила аъзоларингизни манфаатлантирсин. Бир жумани Маккада ва яна бир жумани Мадинада ўқишни насиб этсин.

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

11831. Аллоҳ таоло айтади: “Ва қадрдон дўст ўз қадрдон дўстидан сўрамайдир”, Маъориж сураси, 10 – оят.

Заҳҳок раҳимаҳуллоҳ айтади: “Киши (қиёматда) ўзининг онаси, аёли ва қадрдон дўстини кўради, лекин қўрққанидан улардан ҳол сўрамайди”.

Ибн Абу Дунёнинг “Ал-аҳваал” асаридан.

Изоҳ: Чунки бу кунда ҳамма ўзи билан ўзи овора бўлиб қолади. Шунинг учун дўст ўз дўстидан ҳол сўрай олмайди. Улар бу ишни бир-бирларини кўрмаганлари учун қилмайдилар. Балки кўриб-билиб туриб, дўст ўз дўстидан ҳол сўрай олмайди. ("Тафсири Ҳилол"дан)
«Ва қадрдон дўст ўз қадрдон дўстидан сўрамайдир. Уларни кўриб турадирлар. Жиноятчи хоҳлаб қоладики, ўша Кун азоби бадалига ўз фарзандларини фидо қилса… ва хотинини ва ака-укасини ҳам… ва уни ўзига олган қабиласини ҳам… ва ер юзидаги жамики кимсаларни ҳам, сўнгра ўзи нажот топса», Маъориж сураси, 10-14 оятлар.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Муҳаррам ойи бошланди

🟢 Ашуро куни рўзаси

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ашуро куни рўзасини тутиб, (бошқаларга ҳам) уни тутишни буюрганларида саҳобалар: “Эй Росулуллоҳ, бу яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун”, деб айтишди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Келаси йил бўлса, иншааллоҳ тўққизинчи куни ҳам рўза тутамиз”, дедилар. Лекин кейинги йил (Муҳаррам) келмасидан туриб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этдилар”.

Имом Муслим ва Абу Довудлар ривояти.

🔻Уламолар: “Муҳаррамнинг тўққизинчи ва ўнинчи кунларини жамлаб рўза тутиш мустаҳаб бўлади”, дейишган. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнинчи куни рўза тутиб, кейинги йили тўққизинчи куни ҳам тутишни ният қилган эдилар.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Оталаримизнинг насиҳатларига амал қилсак асло кам бўлмаймиз иншааллоҳ.

Читать полностью…
Подписаться на канал