marifat_uz | Неотсортированное

Telegram-канал marifat_uz - Ma'rifat_uz

693

Салохиддин домла Дарвишевнинг расмий-диний маърифий канали. Мурожаат учун : @bekabdulloh

Подписаться на канал

Ma'rifat_uz

#улашинг

Арафа кунининг фазилати

"Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси Арафа кунидир", деганлар Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Бу кун фазилатда тенгсиз бир кун. Унда инсониятга юборилган энг сўнги рисолат, энг охирги дин тамомига етказилган. Динни тугал қилиш учун ва буни эълон қилиш учун Раб таоло айнан шу кунни танлаган.

"Бирор-бир кунда Аллоҳ таоло Арафа кунидагичалик кўп эркак ёки аёл бандани дўзахдан озод қилмайди... ".

Дуоларнинг энг афзали ҳам Арафа кунининг дуосидир. Шу боис, бу кунни дуо, истиғфор, тоат ва зикр ҳамда яқинлар, қариндош-уруғ ва дўсту ёр қалбига хурсандчилик олиб кириш каби савобли ишлар билан ғанимат билиш мақсадга мувофиқ.

Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қилиб дедилар: дуоларнинг афзали (фазилатда энг кучлиси) Арафа кунидаги дуодир. Ва мен ва мендан аввалги (барча) пайғамбарлар айтган энг яхши сўз: "Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Лаҳу-л-мулку ва лаҳу-л-ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр"дир (Молик, Термизий ва Аҳмад ривоятлари).

Ториқ ибн Шиҳоб ҳикоя қилади: бир куни яҳудийлар Умар разияллоҳу анҳуга шундай дейишди: "сизлар бир оятни тиловат қиласизлар, агар у бизга нозил бўлганда эди, ҳеч иккиланмай, ўша оят нозил бўлган кунни ўзимиз учун байрам қилиб олган бўлардик". Шундай дея улар Моида сурасининг учинчи оятини айтишди. Шунда Умар разияллоҳу анҳу шундай дедилар: "албатта, мен у оятнинг қайси пайт нозил бўлгани, қаерда нозил бўлгани ва у нозил бўлар экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қаерда бўлганликларини аниқ биламан. У Арафа куни нозил бўлди. У нозил бўлаётганда Аллоҳга қасамки, биз жума куни Арафада эдик".

Бу кунда замоннинг фазилати, маконнинг фазилати, куннинг фазилати ва макиннинг (мазкур маконга йиғилган зотлар) фазилати ва буюк сафар ниҳоясининг фазилати жам бўлган. Бу кунда 24 йил давом этган буюк рисола, буюк калом, қайсики, тоғлар ҳам кўтаришга қўрққан калом якунига етказилган. Йигирма тўрт йил инсониятни нур ва раҳматга чулғаб турган ваҳийлар силсиласидаги сўнги ҳалқа зарб қилинган.

Набий алайҳиссалом марҳамат қиладилар (мазмуни): "Арафа кунининг рўзаси бир йил олдинги ва бир йил кейинги гуноҳларга каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан" (имом Муслим ривояти).

Ушбу ҳадиси шарифга мувофиқ, ҳаж қилмаётганлар учун арафа куни рўза тутиш мустаҳабдир.

Арафа кунининг фазли, ундаги дуоларнинг фазли фақатгина Арафот тоғига йиғилган ҳожилар учун хос эмас, балки, барча мусулмонларни ўз ичига олади.

Ҳадиси шарифларда Набий алайҳиссалом: "Арафа куни, наҳр куни ва ташриқ кунлари биз аҳли Исломнинг байрамимиз бўлади", дея марҳамат қилганлар. Ҳадисни сунан эгалари ривоят қилишган.

© Алишер Султонходжаев

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Агар қадаминг орқага қайтса қўрқма. Чунки қувват билан олдинга отилиши учун камоннинг ўқи орқага қайтади.

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Одамларни бизларга гапиришларидан ман қила олмаймиз. Лекин уларнинг гапларидан тасирланмасликка қодирмиз. Чунки ақлларимизнинг калитлари ўзимизда, уларнинг қўлларида эмас.

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Албатта Аллоҳ таоло сенга зулм қилган, сени йиғлатган ва сенга қаҳр қилган кишиларни унутмайди. Бир кун келиб ҳақлар қайтарилишига ишон.

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Қанча хўрозлар борки мени қичқириғим сабабли тонг отади деб ишонади. Қанча одамлар борки менсиз ҳаёт тўҳтаб қолади деб ўйлайди.

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Ҳар қанча аччиқ бўлса ҳам ҳақиқатни айтмасдан жим турма. Агар оғзинга юган солсанг, елканга эгар қўядилар.
Азиз диндошим зулҳижжа ойи, шу ойнинг биринчи ўн кунлиги ва шу ўн кунликнинг биринчи жумасини Аллоҳ таоло барчамизга муборак қилсин.

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Қўлингда таом билан чумчуққа яқинлашганингда унинг сендан қочаётганидан таъажжубланма. Чунки қушлар баъзи инсонларга қарши ўлароқ нондан кўра озодлик қимматроқ эканига ишонишади.

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Кечикаётган ризқлар, бутун ҳаётинг давомида орзу қилганингдан ҳам гўзал шаклда сенга етиб келади.

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

11726. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир киши ўзининг соч шокиласига ва кийимига маҳлиё бўлиб юриб бораётганда, бирдан уни ер ютиб юборди. Энди у қиёмат қоим бўлгунча пастга тушиб бораверади», дедилар».

Икки шайх ривоят қилган.

🔻Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтган умматлардан бир киши ўзининг чиройига, кийимига зеб бериб кеккайгани қандоқ оқибат ила тугаганини ажойиб васф қилиб бериш ила биз мусулмонларни ўша шахсга ўхшашдан қайтармоқдалар. Мазкур бадбахтликка гирифтор бўлган одам сочини ҳавас билан ўстирган экан. Унинг сочи елкасига тушиб турар, Кийимни ҳам бошқаларга кўз-кўз қилиш учун танлаб кийган экан. У кунлардан бир кун «…ўзининг соч шокиласига ва кийимига маҳлиё бўлиб юриб бораётганда бирдан уни ер ютиб юборди». Бунга ўхшаш нобакорларни, ўзини ўзгалардан арзимаган нарса ила устун қўядиганларни, кийими ила манманлик ва мутакаббирлик қиладиганларни ер ҳам ўз устида олиб турмай ютиб юборишга тайёр экан. 
Аммо ер уни ютиши билан иш битиб қолмайди. Балки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, энди у қиёмат қоим бўлгунича пастга тушиб бораверади.
Яъни, у қиёматгача ер ютиш азобини чекиб, қийналиб туради. Қиёмат куни эса, унинг ҳоли қандай бўлишини Аллоҳ таоло-нинг Ўзи белгилайди. Ким ана ўша ҳолга учрамай деса, зинҳор манманлик қилмасин. (“Ҳадис ва ҳаёт”дан)

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Биз ҳозир ҳурсандчилигинг баъзи инсонларнинг мушкулотига, мушкулотинг эса уларнинг ҳурсандчилигига сабаб бўлган замонда яшаябмиз.

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Яхшилар ёмонларга айланишни хоҳласалар ҳам эплай олмайдилар. Чунки уларнинг ичларида ёмонликдан тўсиб турадиган бир уруғ борки уни виждон деб аталади.

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Бошқаларни суғорган идишингдан аччиқ бўлсин, ширин бўлсин, бир кун ўзинг ҳам ичасан.
Нимани ичираётганимизга эътиборли бўлайлик.
Жума муборак азиз диндошим.

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

11646. Мусулмонлар учун башорат

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ Алқамадан, у Ибн Бурайдадан, у отасидан ривоят қилади. Ибн Бурайданинг отаси айтди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни саҳобаларидан сўрадилар: 
– Жаннат аҳлининг тўртдан бири бўлишга розимисиз? 
– Ҳа, – дейишди саҳобалар. 
– Жаннат аҳлининг учдан бири бўлишга розимисиз? 
– Ҳа… 
–Жаннат аҳлининг ярми бўлишга розимисиз? 
– Ҳа… 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизга муждалар бўлсин! Жаннат аҳли бир юз йигирма сафдир. Шундан саксон сафи умматимдир”, дедилар.

Имом Абу Ҳанифа “Муснад”да ривоят қилган.

@arabicuz

Аллоҳим мени, оила аъзоларимни, қавму қариндошларимни ва аамийн деган барчани шу бир юз йигирма сафнинг энг олди қаторларида тургучилардан қил.

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

📝#ТАФАККУР_ВАҚТИ


📘Инсониятга юборилган сўнгги илоҳий китоб Қуръони Kaрим 1400 йилдан бери "Ўки!" деб хитоб қилмоқда. Ҳолбуки, у нозил қилинган пайтда Макка шаҳрида ўқиш-ёзишни биладиганлар сони бармоқ билан санарли, чунки бунга эҳтиёж сезилмас, бирор жойга бориш учун савод талаб қилинмасди. Савод масаласи жамиятда муаммо сифатида кўрилмаган даврданоқ ўқишнинг биринчи ўринга қўйилгани мутолаанинг аҳамияти нечоғлик баландлигини кўрсатади.

📖Қуръони карим ўн минглаб сўзлар ичида "Ўқи!" амри билан бошланган. Илк нозил бўлган беш оятида ўқишнинг аҳамиятига икки карра урғу берилган. Биринчи ва учинчи оятлардаги "Ўқи" хитобидан кейин мутолаанинг нима учун зарурлиги, инсонни қандай мақомга кўтариши ва нималарга эриштиришига алоҳида эътибор қаратилган. Аллоҳ амр этганидек, у инсонни чексиз кўзгулар орқали "Китоб"ни, китобларни, ўзи ва бутун коинотни ўқишга йўналтирмоқда. Ундаги оятлар эса ёзишга, ёзувни ўргатганга, ёзувнинг асл манбасига, илмга, уни ўргатганга ва яна асл манбага эътибор қаратмоқда.

📕Қуръонда "Ўқи!" амри билан бошланадиган илк суранинг ва у "Биладиганлар билан билмайдиганлар баробар бўладими?" дея уни тинглаган, ўқиган, эшитган барчани фикрлашга даъват этмоқда.

📚 Пайғамбаримиз соллаллоҳу
алайҳи васаллам Бадр жангида асир тушган душманнинг ҳар бир аскарини 4 минг динор (салкам 12 кило олтин) эвазига ва яна бир шарти, саводи бор асирлар мусулмонларнинг ўн нафар боласига ўқиш-ёзишни ўргатиши лозимлиги мажбурияти билан озод этишни буюрганлар.

📚Биз мана шундай маданиятнинг такрор ва такрор ўзини излаётган, адабиётнинг қуввати ва гӯзаллигига лойиқ орзусида яшаётган фарзандларимиз.

📚Дарвоқе, мутолаа борасидаги мулоҳазалар ХХI асрда инсонлар ёки ташкилотлар, жамиятлар нуқтаи назарида нечанчи ўринда турибди?.. Бу борада ҳамма, аввало, ўзига ўзи савол бeриши керак.

🌐@habibullohdomla

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Умар розияллоҳу анҳу даврларидаги фатҳлар

Абу Бакр розияллоҳу анҳу бетоб бўлиб, вафотлари яқинлашганини ҳис қилганларида, мусулмонлар ичида ихтилоф чиқмаслиги учун аввалдан халифа тайинлаб қўйишни ирода қилдилар ва у киши ҳазрати Умарни ихтиёр этдилар. Катта саҳобалар билан маслаҳатлашган эдилар, улар ҳам бу фикрни қўллаб-қувватладилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу Умар розияллоҳу анҳуга байъат қилдилар, сўнг мусулмонлар ҳам байъат қилишди. Бир неча кун ўтиб, Абу Бакр розияллоҳу анҳу вафот қилдилар.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг даврларида бутун асрларга татигулик катта исломий фатҳлар бўлди. Бу даврда румликлар Шомдан қувиб чиқарилди.

Сўнг Форс империяси бутунлай ағдарилди. Сўнгра кураш Миср, шимолий Африқо ва Ўрта ер денгизи ороллари томон кўчди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22121

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

11752. Қисқа ва тушунарли дарс

Қуръони карим мисолида аёл киши уйидан ташқарида ишлаши учун қуйидаги ҳолатлар топилиши лозим:

1. Эркаклар билан аралаш ҳолда бўлмаслиги: “Чўпонлар қайтмагунларича, суғора олмаймиз,” Қосос сураси, 23 – оят.

2. Ишлашига эҳтиёж, зарурат бўлиши: “...отамиз эса қари чол», – дедилар.”, Қосос сураси, 23 – оят.

3. Ишламасликка бадийл, ўрни топилса тўхтатиш: “Иккисидан бири: «Эй отажон, уни ишга ёллаб ол. Чунки ишга ёлланадиган энг яхши кимса кучли ва ишончли кимсадир», – деди”, Қосос сураси, 26 – оят.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Дунёда узоқ қолишимга ишонмайман. Лекин кўпчиликнинг кўнглига абадий қоладиган яхши эслатмаларни экканман деб орзу қиламан.

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Юртда барака йўқ.

Қурилиш қилиб, бозорга бордим. Тахта бозор. Усталар "5*3 река керак", деди. Бозордан река қарадим. Нархи 5500 сўм экан. Бир сотувчи айтди "ака, сизга 5*3 керакми? Булар 5*3 дегани билан шунча чиқмайди. Мана...", деб ўлчаб берди. Ҳақиқатда 4*2 экан. 5*3 олиш учун 6*4 деганидан олиш керак экан. Рози бўлиб, 6*4 олдим. Усталар бўйини 6 метрлик бўлсин деган эди. 6 метрлик сўрадим. "Мана", деб дарров юклашни бошлади. Бирдан каллага фикр келиб қолди. "ука, метрни олинг", дедимда ўлчадим. 6 метр деб сотилган река 5*70 экан. Ҳам энидан, ҳам бўйидан....

Юртда барака йўқ. Савдо йўқ. Қимматчилик...

Усталар билан ғишт уришга шартнома қилдим. Ғиштни урганидан эмас, машинада келганидан санар экан. Зилда келган ғиштни эринмай доналаб санадим. 5000 та дейилган ғиштдан инсофлиги 300 та, стандарти беш юзта кам келар экан. Уста шуни билгани учун урганидан эмас, келганида ҳисоб олар экан. Ҳам машинада келганидан, ҳам устадан олиб ейсиз.

Юртда барака йўқ. Савдо йўқ. Қимматчилик...

Усталар хаммаси "дом строй"га (қурилиш материаллари сотадиган катта дўкон) етаклайди. Усталар у ердан карта очиб олган. Пластикка ўхшаган. Уйни эгаси бориб савдо қилади. Устага ўн фоиз картасига пул келиб тушади.

Юртда барака йўқ. Қимматчилик...

Бир ака антифриз чиқардилар. Антифриз қоғозда ёзилгани каби -20 градус ва -40 градуслик чиқди. Бозордаги ҳамма маҳаллий антифриздан қиммат. Сабабини тушунмай, ҳамма антифризларни олиб келиб, -5 градус холодильникка қўйилган. Уч соатда ҳамма антифриз тахта бўлиб қолган. Ишлаб чиқарувчиларга ҳолат видеога олиб юборилган. Ҳожи акалар парвойига ҳам олмаган.

Юртда барака йўқ. Қимматчилик...

Ўртоғим бензин заправкада ишлайди. Энг инсофлик заправка ўнига бир литр, қолганлари икки литр урар экан. "Мени билганим урмайдигани йўқ", дейди. Ҳамма билар экан шундайлигини.

Юртда барака йўқ, ҳаммаёқ қимматчилик эмиш...

Бошқа бир танишимнинг иши порасиз, откатсиз битмас эмиш. Пора бермаса, давлат ташкилотлари олмас эмиш.

Айтишича, Юртда барака йўқ. Аввалгидай савдо йўқ эмиш.

Уйфурушларга уйингизни сотмоқчи эканлигингизни айтасиз. Бўлди, нақдга ўзимиз оламиз, деб баҳолайди. Табиийки, сиз қимматроқ нарх хоҳлайсиз. Уёғига тузоғига тушганингиз шу. Каналида эълон беради уйингиз сотилиши ҳақида. Сиз мижоз кутасиз. Уйингизни олмоқчи бўлган харидор уйфурушга телефон қилади. Уйфуруш у уй сотилганини, истаса, бошқа уй борлигини айтади. Сизга эса ҳамтовоғини жўнатади. Ҳамтовоқ уйингизни кўриб, дастлабки уйфуриш айтган нархдан анча паст баҳо айтади. Шу тариқа учинчиси, тўртинчиси келиб арзон нарх айтаверади. Тоқатингиз тоқ бўлиб, биринчи айтган нархингизга ўзингиз олиб қўя қолинг, дейсиз. Хўп, дейди деб ўйлайсизми? Содда бўлманг. Энди уйингизни биров олмаётганини. Бошида берганда, майли, деб олишини, ҳозир эса яна беш юз ёки минг арзонга олиб қолишини айтади. Пул зарурлигидан рози бўлиб юборасиз. Бу приёмни ҳаммага ҳам қилмайди. Пул зарур, "пожар" деган одамлар "жирний" мижоз.

Ҳа, айтганча, Жума куни маклер акаларимиз ишлашмайди. Дам олиш куни.

Бозорда кабелчилар бор. Давлат муассасаларига, қурилиш объектларига сим сотишади. Улгуржи. Заводдан кабелни олиб, чўзишади. Хато эшитмадингиз. Эшилади. 2*2.5 кабель, 2*2 ёки ундан хам камроққа, метри кўпроққа айланади. Заводнинг қадоғини қайтадан қилиб, сизга беришади. Бутун бошли катта заводлар қуриб, кабель сотиб ётишибди. Цехда қилинган, бирортаси айтилган талабга жавоб бермайдиган кабеллар. Лекин тонналаб, навбатга қўйиб сотишади. Откат бор экан, кабель сотилаверади.

Лекин Аввалгидай савдо йўқ. Барака йўқ экан.

Бу каби ишларнинг саноғи йўқ. Оддий сода бор. Совет давридан бери 500 гмлик қадоқда бўлар эди. Грами камайиб, камайиб, 250 гмга тушган. Билмаган "ҳақиқийси фалончида қиммат экан, мана бу арзон сотади", деб олаверади. Ичи тўла бўладиган гугурт ярим бўлиб қолган. Сантиметрлаб, миллиграмлаб урилаверади. Камаяверади.

Цементга қум қўшаётганлар, сутга сув қўшаётганлар ҳеч кимга сир бўлмай қолган.

#Oghuzhan Kokturk

@yaxshiilar

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Агар эркак кишининг хотини учун мошинани эшигини очаётганини кўрсанг билгинки, ё аёл янги(янги келин) ёки мошина.

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Онангга овозингни кўтарганингда шу суратга бир қараб қўй.

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Бошланган фазилатли Зулҳижжа ойи барчамизга, бутун мусулмон умматига хайр ва баракотга тўла ой бўлсин!

🕌 Зулҳижжа ойининг ўн кунлигида бажариш яхши саналган солиҳ амаллар

🕋 Ҳаж ва умра қилиш. (йўлга қодир бўлса)
🔻Биррул волидайн - ота-онага яхшилик қилиш.
🔻Қариндош-уруғлар билан алоқани яхшилаш - силаи раҳм.
🔻Тавба қилиш ва истиғфор айтиш.
🔻Қуръон ўқиш билан машғул бўлиш.
🔻Қурбонлик қилиш (ҳайит куни, қурби етса)
🔻Садақа бериш, эҳсон қилиш.
🔻Намозларни ўз вақтида адо этиш.

🔹Зулҳижжанинг аввалги ўн кунлигида нафл рўза тутиш ҳамда таҳлил, такбир ва ҳамд айтишни кўпайтириш тавсия этилади.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Ҳақийқий маҳзунлик у-отангнинг:
"Ўзинга суян (ишон) мен доимий эмасман", дейишидир.

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар:
"Ким Қуръони Каримни хатм қилса, унга ижобат бўладиган дуо бордир".

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Аллоҳ таолонинг Ўзи исм қўйган Пайғамбар ким?

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

​​МАЙЙИТНИНГ ТИЛЛА ТИШЛАРИНИ ОЛИБ ҚЎЙИЛАДИМИ?
#маййит #тилла_тиш

❓1266-CАВОЛ: Вафот этган инсоннинг тишлари тилладан бўлса, дафндан олдин уларни чиқариб олиш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар вафот топган инсоннинг тишлари тилла ва шунга ўхшаш қимматбаҳо нарсадан ясалган бўлиб, протез шаклида бўлса ва уларни олиб қўйишда маййитга озор етмайдиган бўлса, зоеъ ва исроф бўлмаслиги учун протез тишларни олиб қўйиш лозимдир. Чунки Аллоҳ таоло мол-дунёни исроф ва зое қилишдан қайтарган. Аммо маййитнинг тишлари мустаҳкам ўрнатилган тишлар бўлса, уларни олинмайди. Чунки бу ишда маййитга озор беришлик бор.
Оиша онамиздан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:
عن عائشةَ رَضِيَ اللهُ عنها قالت: قال رسولُ اللهِ صلَّى الله عليه وسلَّم كَسْرُ عَظْمِ المَيِّت ككَسْرِه حيًّا
Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар: “Ўлган инсоннинг суягини синдириш худди ҳаёт (тирик) инсонни суягини синдириш кабидир”. Ушбу ҳадисга уламолар изоҳ бериб, гуноҳкорликда ҳар иккиси бир ҳукмдадир, деганлар.
Динимиз ҳукмларига кўра ўлган инсоннинг ҳурмати тирик инсоннинг ҳурмати билан бир хилдир. Ҳанафий мазҳабининг фиқҳий мўътабар манбаларидан бири “Раддул муҳтор” китобида шундай дейилади:
والآدمي مكرم شرعا وإن كان كافرا، فإيراد العقد عليه وابتذاله به وإلحاقه بالجمادات إذلال له ا ه: أي وهو غير جائز وبعضه في حكمه،
“ Одамзот шаръан мукаррамдир. Гарчи у ғайридин бўлса ҳам. Унинг устида битим тузиш, унга нисбатан жонсиз нарсаларнинг муомаласини қилиш уни таҳқирлаш ҳисобланади. Шунинг учун гарчи ўлик бўлсада, унинг суякларини синдириш жоиз бўлмайди”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Қалам билан ручканинг фарқини энди тушунгандайман. Қалам ёш болалар учун, ручка эса катталар учун экан. Чунки катталарнинг хатосини ўчириб бўлмас экан.

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Дарахтни суғоргандик, оғзимиз мевага етди.
Инсонни суғоргандик бизни тарк этди.

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Сеники бўлган нарса қанчалик заиф бўлсанг ҳам сенга етиб келади. Сеники бўлмаган нарса эса, ҳар қанча кучли бўлсанг ҳам, уни ола олмайсан.

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Эслатма

☪️ Агар Ҳерақл уйимиздаги музлатгичлардаги сувни ичганида борми...?!

🔹 Агар Қорун пластик картамиздаги маблағимиз миқдорини билганида, кучли одамлар ҳам кўтаришга ожиз қолган хазина калитларидан воз кечар эди.

🔹 Агар Форс императори Кисро, тахтидаги роҳатдан кўра уйимизнинг залларидаги юмшоқ диванларимиз роҳатбахш эканини билганида борми....?!

🔹Хизматчилари туяқуш патлари билан елпиган Рим императори уйларимиздаги совутгичлар (вентилятор ва кондиционерлар)ни кўрганида борми....?!

🔹Ҳерақл сопол графинда совуқ сув ичганида, атрофидагилар унга ҳавас қилишган эди. Агар Ҳерақл уйимиздаги музлатгичлардаги сувни ичганида борми...?!

🔹Халифа Мансурнинг хизматкорлари иссиқ сув билан совуқ сувни аралаштириб, илиқ сувда чўмилтиришганида, у ўзини бахтиёр ҳис қилган эди. Агар у бизнинг ҳаммомларимиздаги ванналарда чўмилганида борми...?!

🔹Қадимда ҳаж сафари туя устидаги бир неча ойлик юришларга чўзилар эди. У пайтда бизнинг пайтимиздаги самолётларда борилмас эди.

– Ҳозир биз шундай ҳаётда яшамоқдамизки, бизнинг турмушимизга қадимда шоҳлар ҳам қодир бўлишолмаган. Шунда ҳам баъзилар норози бўлиб, ўз қисматларидан нолишади.

🔻Демак, кўз кенгайгани сари қалб торайиб бораверар экан. Аллоҳим! Биз учун дунёимиз ва динимизда ато қилган неъматларингга ҳамд бўлсин. Сенга лойиқ бўлганинг каби ҳамду сано айтолмаймиз. Сен Ўзингга сано айтганинг кабидирсан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

#Субхоналлох
Эҳсон балодан асради😳

👉
@ANDIJON_BUGUN

Читать полностью…
Подписаться на канал