***
Мансурга
Умр асли божу хирождир, Мансур
Гоҳ жанда кулоҳдир, гоҳ тождир, Мансур.
Қай кўнгил талпинса нуру зиёга,
Оқибат манзили сирождир, Мансур.
Дил йиғлар, юпатай десам илож йўқ,
Дилимга йиғламоқ илождир, Мансур.
Мурод гулларини сўлдирар ёлғон,
Рост демоқ ҳамиша меърождир, Мансур.
Сув ҳаёт бўлгани каби балиққа,
Одамга иймон эҳтиёждир, Мансур.
Ҳаллож бўлолмайди ҳама мансурлар
Ҳаққа чин ошиқлар Ҳаллождир, Мансур.
Ғайрат МАЖИД
https://t.me/joinchat/AAAAAE8jMwFmtw2LMNLlFw
Мансур Ҷумъа,
шоири ӯзбек.
ш. Тошканд.
ИШҚ
Эй гулбадан, паричеҳр,
Танҳо ба ту дил бастам?
Баъди ту аз ин дунё
Осон магар ворастам?
Бе ту маргам дақиқ аст
Гуфтам, вале зиндаам.
Мусофир шудам, аммо
Мӯъмини арзандаам?
Пур шуд аз эҳсоси нав,
Ин дил туро сарвиноз.
Тасвир дида, шуд ҷон,
Бар мусаввир ишқбоз.
Мастона раҳ бароям,
Бо завқи орзуяш.
Бар мулки дил равонам,
Бо шавқи ҷустуҷӯяш.
Ин раҳ на роҳи мазҳаб,
На фирқаву тариқат.
Паймудани раҳ- матлаб,
Барнагаштан-ҳақиқат!
Аз ӯзбекӣ тарҷумаи Бузургмеҳри БАҲОДУР.
ш. Душанбе.
#tarjima_tajriba
Аҳмад Шомлу
Эрон шоири
برای زیستن دو قلب لازم است
قلبی که دوست بدارد
قلبی که دوستش بدارند
Икки қалбнинг яшаши учун
бир севган қалб керак,
бир севилган қалб.
Ikki qalbning yashashi uchun
bir sevgan qalb kerak,
bir sevilgan qalb.
کار دیگری نداریم
من و خورشید
برای دوست داشتنت بیدار میشویم
هر صبح
Мен билан қуёшнинг
ҳар кун эрталаб
сени севиш учун уйғонмоқликдан
бошқа вазифамиз йўқ.
Men bilan quyoshning
har kun ertalab
seni sevish uchun uyg‘onmoqlikdan
boshqa vazifamiz yo‘q.
Форсийдан Мансур Жумаев таржималари
Forsiydan Mansur Jumayev tarjimalari
URUSH DARAXTI
Tanklar oʻrmalaydi purkab zimiston,
Toʻplar sapchib tushar –
Dahshatli koʻrik.
Mudhish manzaraga qilgancha isyon,
Urush maydonida gulladi oʻrik.
Garchi xatarlidir gullash bu chogʻlar,
Tikanakka toʻla bogʻlar quchogʻi.
Arimas, bosh uzra uchar uchoqlar,
Bol emas, tashirlar olovli ogʻu.
Oppoq libos kiygan hamshira misol
Tik turar yarador askar oldida.
U – kuyib, kul boʻlgan onaga timsol,
Sochlari oqarib ketgan volida.
U – oqish mushak yo bahaybat varrak,
(Bolalarga panoh, axir, yer tagi)
Urush maydonida gullagan daraxt –
Noyob tashbeh kabi... siyqa sheʼrdagi.
Yana qilmoq mumkin nelarga qiyos?
Har qanday tamsildan rangin, boyroqdir.
Bu daraxt – alamdan gullagan qiygʻos –
Ona Yer koʻtargan oppoq bayroqdir…
2022
----------------------
УРУШ ДАРАХТИ
Танклар ўрмалайди пуркаб зимистон,
Тўплар сапчиб тушар –
Даҳшатли кўрик.
Мудҳиш манзарага қилганча исён,
Уруш майдонида гуллади ўрик.
Гарчи хатарлидир гуллаш бу чоғлар,
Тиканакка тўла боғлар қучоғи.
Аримас, бош узра учар учоқлар,
Бол эмас, таширлар оловли оғу.
Оппоқ либос кийган ҳамшира мисол
Тик турар ярадор аскар олдида.
У – куйиб, кул бўлган онага тимсол,
Сочлари оқариб кетган волида.
У – оқиш мушак ё баҳайбат варрак,
(Болаларга паноҳ, ахир, ер таги)
Уруш майдонида гуллаган дарахт –
Ноёб ташбеҳ каби... сийқа шеърдаги.
Яна қилмоқ мумкин неларга қиёс?
Ҳар қандай тамсилдан рангин, бойроқдир.
Бу дарахт – аламдан гуллаган қийғос –
Она Ер кўтарган оппоқ байроқдир…
2022
@n_jonuzoq
ГУМАНИТАР ЁРДАМ
Туркиянинг Хатай вилоятида зилзиладан жабр кўрганларга ёрдам беришда қатнашаётган ҳамюртимиз катта лейтенант Шоҳрух Саидовга бағишладим.
Қайдадир фалокат қўпса ногаҳон,
Инсонга айланар жамики инсон.
Бутун борлиғидан айрилар кимдир,
Топган бойлигидан айрилар кимдир.
Кимдир айрилади оёқ-илгидан,
Болалар айрилар болалигидан...
Офат чангал солиб турса оламга,
Ёрдам қўлин чўзар одам одамга.
Ёки томоқ берар, ё кийим-кечак,
Ёки дори-дармон улашар бешак.
Ё ёвқур йигитлар, қизлар — расида,
Боргай қутқарувчи қиёфасида.
Менинг на либосу на бойлигим бор,
Фақат яшалмаган болалигим бор.
Бермоққа бор фақат шу бегуноҳлик...
Ва севгим
Ва шеърим
Ва хайрихоҳлик!
Мансур Жумаев
GUMANITAR YORDAM
Turkiyaning Xatay viloyatida zilziladan jabr koʻrganlarga yordam berishda qatnashayotgan hamyurtimiz katta leytenant Shohrux Saidovga bagʻishladim.
Qaydadir falokat qoʻpsa nogahon,
Insonga aylanar jamiki inson.
Butun borligʻidan ayrilar kimdir,
Topgan boyligidan ayrilar kimdir.
Kimdir ayriladi oyoq-ilgidan,
Bolalar ayrilar bolaligidan...
Ofat changal solib tursa olamga,
Yordam qoʻlin choʻzar odam odamga.
Yoki tomoq berar, yo kiyim-kechak,
Yoki dori-darmon ulashar beshak.
Yo yovqur yigitlar, qizlar — rasida,
Borgay qutqaruvchi qiyofasida.
Mening na libos-u na boyligim bor,
Faqat yashalmagan bolaligim bor.
Bermoqqa bor faqat shu begunohlik...
Va sevgim
Va sheʼrim
Va xayrixohlik!
Mansur Jumayev
#javohirlar
Шеър
Ўлан айтар қамишзор,
кокиллари тиллодан —
термилганча шеър — озор
тилаб олдим Оллодан:
"Ҳаётранг майсаларнинг
кўкка етсин дуоси,
шууримга шеър бергин,
эй, оламнинг Худоси!"
Қушчаларнинг алёри
тутганда кўк юзини,
бўзлар эди, эшитдим
бўз тупроқнинг бўзини.
Қандай қўшиқ тингладим:
хандами ё нолами —
шеър экансан, англадим,
эй, Худонинг олами!
Мансур Жумаев
@ezgu_umidova
ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ
Объектларда ашёлар мавжудлиги ва улар қандай сақланаётганлигини текшириш мақсадида инвентаризация қилинади. Мен буни ўзимда ўтказдим...
Менинг бир дардим бор ёруғ дунёда,
Чирмаган бошимдан то аёқимни.
У мен айтганимдан анча зиёда,
У сен ўйлагандан анча ёқимли.
Менинг бир шеърим бор ёруғ дунёда,
Дафтарга айтмаган кўнгил баётим.
У мен битганимдан анча зиёда,
У сен ўйлагандан анча ҳаётий.
Менинг бир қарзим бор ёруғ дунёда,
Умрим йилларига ургай у тароқ.
У мен кутганимдан анча зиёда,
У сен ўйлагандан анча каттароқ.
Менинг бир орзум бор ёруғ дунёда,
Кўнглим гулзорига ин қўйган бир қуш.
У мен англагандан анча зиёда,
У сен ўйлагандан кўра анча хуш.
Менинг бир уйим бор ёруғ дунёда,
Каъбам деб топиндим Юртим-эвимни.
У мен куйлагандан анча зиёда,
У сен ўйлагандан анча севимли.
Менинг бир Уйим бор ёруғ дунёда!
Мансур Жумаев
#sevimli
* * *
Кўз ёши ҳам кутмагин
севинмаган одамдан;
севги сўрма,
севгилим,
севилмаган одамдан.
Ишқ тиласанг ҳар маҳал,
ошиқ бўлиб сўрагин;
бармоқларингга маҳтал
эшик менинг юрагим.
Йўлинг тушган замони,
ёймай овозасини,
бир йўл чертиб ўт, жоним,
қалбим дарвозасини.
Фақат бир шарт:
чорласам,
кирсанг,
ҳасрат чекиш йўқ,
бу эшикдан, азизам,
кириш бордир,
чиқиш йўқ!
© Мансур Жумаев
@wwwesdalikuz
...га
Яшашга келгандик, егани эмас,
Қулни айбладик, эгани эмас.
Сизни кечиришим мумкин, эҳтимол,
Лекин бу унутдим дегани эмас.
Ҳар тонг офтоб чиқар, ҳар оқшом — ҳилол,
Ҳар тун ёқангиздан тутгай бир савол.
Сизни унутишим мумкин, эҳтимол,
Лекин бу кечирдим дегани эмас.
Мансур Жумаев
#tugilgan_kun
Bugun shoir, tarjimon Mansur Jumayevning tug'ilgan kunlari. Ularga oilaviy baxt, ijodiy barkamollik tilayman!
📝 Мансур Жумаев
🎤 Паризода Рўзибоева
/channel/qashqadaryo_adabiyoti
✨✨✨
#_қутлов_
17 февраль -- истеъдодли шоир Мансур ЖУМАЕВ таваллуд топган кун.
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, МАНСУРБЕК!
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими
/channel/qashqadaryo_adabiyoti
✨✨✨
Мансур Жумаев ижоди ҳақида
Мансур Жумаевнинг “Олдинда бир йўл бор кўп йироқ...” шеърида исломий мотив устунлигини кўпчилик сезмайи ҳам. Мумтоз шоирларнинг мажоз тариқида Аллоҳни васф қилгани каби бу шеърда ошиқ ёрига бу дунёдаги висол ҳақида сўзлагандай бўлиб, жаннатдан хабар беради:
Олдинда бир йўл бор кўп йироқ,
тарҳини, топмадим ким бичган:
қиличим дамидан ўткирроқ,
сочларинг торидан ингичка.
Муқаддас китобларда Сирот кўпригининг сифатлари айтилади: қилдан ҳам ингичка, қиличдан ҳам ўткир, қоп-қоронғи зулмат, тагида эса зулматдан ҳам қора жаҳаннам бор:
Олдинда кўприк бор — ости жар,
билмадим ўзим не бўламан,
азизим, сен ўтгил бехатар,
азизим, сен фақат қулама!
Унинг устида қармоқ ва илмоқлар бор. Тагида эса қадамни жароҳатлайдиган, яралайдиган ўткир тиконлар бор. У ердан ўтаётганда, Сирот кўпригидан тойиб, жаҳаннам қаърига йиқилаётган бандаларнинг қаттиқ бақириқлари эшитилади.
Ошиқ ёр ила жаннатларда учрашмоқни илтижо қилади. “Билмадим, ўзим не бўламан” деб ўз ҳолини эслайди, лекин ўзидан кўра кўпроқ ёрдан хавотир олади: “азизим, сен фақат қулама”. Ҳатто Маҳшар кунида одамлар ўзи билан ўзи бўлган Сирот кўприги устида ҳам ошиқ ёрни эслашини айтмоқда. Ҳолбуки, у кунда ҳеч кимнинг биров ҳақида ўйлашга ҳолиб бўлмайди.
Имом Абу Довуд розияллоҳу анҳу Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилишича: “Бир маҳал ҳазрати Оиша йиғлаётганди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайхи ва: «Нега йиғлаяпсан?» — деб сўрадилар. Ҳазрати Оиша: “Жаҳаннамни эсладим, шунинг учун йиғладим. Қиёмат куни оила аъзоларингизни эсга оласизми?» — деди. У зот дедиларки: “Уч жойда биров бировни ўйлай олмайди: амаллар тарозида тортилаётганда, яхши амаллар енгил ё оғир келишини билмоқчи бўлиб турганда ва Сирот кўпригидан ўтаётганда, бундан ўта олиши, ё ўта олмаслигини билгиси келиб турганда”.
Банда Сирот кўпригидан юриб борар экан, ўз олдидаги одамлардан йиқилиб, жаҳаннамга қулаётган ёки нажот топаётганларини ҳам кўриб туради. Бироқ ўша пайтда шундай бир ҳолат бўладики, ҳеч ким ҳеч кимга парво қилмайди. Эҳтимол, ўшанда у ўз ота-онаси ва яқинларини ҳам кўрар, лекин, уларга ҳам эътибор бермайди. У лаҳзада ҳамма фақат ўзини ўйлайди...
...азизим, сен ўтгил бехатар,
азизим, сен фақат қулама!
Бу — ошиқнинг жўмардлиги, фидолиги, мажнунлиги.
Киши Сирот кўпригидан барча гуноҳларини елкасига кўтарган ҳолда ўтади. Агар гуноҳлари кўп бўлса, жуда секин, гуноҳлари енгил бўлса, Аллоҳнинг инояти билан чақмоқ каби жуда тез ўтади. Олдинда эса “остидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатлар” бор.
Олдинда чаман бор, сафо бор,
хотиржам-хотиржам ҳаво бор...
азизим, унгача озгина
ситам бор, зулм бор, жафо бор...
Ситам бордир, жафо бордир. Аммо шоир у кунда “зулм бор” дейиши бироз тўғри эмасдек. У куннинг қийинчилиги зулмдан эмас, Аллоҳнинг банда устидаги адолатидан бўлмоғи шубҳасиз. Шу сабабдан ҳам “азизим, унгача озгина сабр бор, ситам бор, жафо бор”, — деган маъқул эди, назаримизда.
Ишқ дедим кезиб тўрт ёғингда,
ишқ дедим,
чорладим билмайин;
азизим, сен борар боғингда
мен кутиб оларман жилмайиб!
Ошиқ жаннат боғларида маъшуқани кутиб турганини тасаввур қилади. Бу тасаввур ортида икки дунёда ҳам ёр билан бирга бўлиш умиди бор. Бу шеър шоирнинг ёр ҳаққига қилган дуосидек туюлади. Зеро, ҳар бир шеър шоирнинг дуосидир.
Суҳроб ЗИЁ,
“ХХI аср ўзбек ёш шоирлари ижодининг жаҳон контекстида ўрганилиши муаммоси” магистрлик диссертациясидан.
@suhrob_ziyo1
ЎЗБЕК АДАБИЁТИДА АРБАЪИЙН АНЪАНАСИ
Арбаъийн анъанаси ҳазрати Мавлоно Абдураҳмон Жомийдан бошланган. Айни Жомий форсий назм қилган қирқ ҳадисни ҳазрат Навоий ҳам туркий назмга солиб, янги Арбаъийн тузганлар.
ХХ ва ХХI асрда ҳам бу анъана давом этди. Ўз даврида буюк устоз Абдулла Орипов мазкур мавзуни юксак мақомга олиб чиқдилар ва “Ҳикмат садолари” туркуми шоир ижодининг гултожи бўлиб қолди. Кейин Сирожиддин Саййид, Шукур Қурбон, ёш шоир Мансур Жумаев ўзига хос Арбаъийнлар туздилар.
Мирзо Кенжабек,
"Ёшларга дил сўзларим" китобидан.
•┈❁✿❁┈•
@xojagon_uz
@m_kenjabek
•┈❁✿❁┈•
Kecha shoir Quddus Asadning tavallud kunlari edi, bugun sevimli shoirim Mansur Jumayevning tavalludlari.
Ummat bo‘lgan kuningiz bilan tabriklayman!
СЕВГИ
Кўкка сиғди,
ерга сиғди,
бир уйга сиғди,
бир сатр,
бир чизги,
бир куйга сиғди,
бир қатра,
бир қадаҳ,
кўзага сиғди,
жуссага,
ғуссага,
бўсага сиғди,
бир лаҳзага сиғди,
минг йилга сиғди,
кўзга сиғди,
кўнгилга сиғди,
бир инжа киприкда қалқиб турди у,
шунда ҳам эсини йиғмади:
ақлга сиғмади,
ақлга сиғмади.
*-*-*
* * *
Чумолига чумчуқ ҳам бургут,
Оломонга оми ҳам пешво.
Чеварини топмаган барқут
Иззатидан бўлар мосуво.
© Мансур Жумаев
/channel/us_ijodkor_qiz
/channel/Mansur_Jumayev
#Tugʻilgankuningizbilan❤️#
БАХТ
Ой саҳнадан тушиб келади пастга,
Оғушига олиб титрайди дарахт,
Деразамдан пойлар юлдузлар аста,
Мен кўйлагинг дазмол қилаётган пайт.
Наҳот бахт шунчалар соддадир, жоним,
Шунчалар оддийдир, наҳот, чин суюш?!
Маним тоатимдир,
Маним иймоним —
Елкамга юкланган шу гўзал юмуш!
Кузак хазон ичра кулар очунда,
Димоғимни ўртар атиргул иси...
Ва ушшоқ аҳлига
Бир улуғ кунда
Сенинг кўйлакларинг байроқ бўлгуси...
Йигит салим бўлсин,
Бор бўлсин йигит,
Гул тикони тилсин билакларини;
Аёл дил тафти-ла
Бошини эгиб,
Дазмолласин унинг кўйлакларини.
© Шоҳсанам Нишонова
t.me/Shohsanam_Nishonova
АТАКА
Ўқим етиб пўлат совутинг
тешиб ўтса...
лекин мен ўлсам;
ўлсам — бағринг бўлса тобутим,
ўлсам — сочинг кафаним бўлса.
Баррикаданг қуласа чил-чил,
қуласа-ю...
лекин мен ўлсам;
ўлсам — лабинг бўлса Азроил,
ўлсам — кўзинг мадфаним бўлса.
Осмонингни авиазарбам
тор-мор этса...
лекин мен ўлсам;
ўлсам — кўксинг бўлса мақбарам,
ўлсам — кўнглинг ватаним бўлса.
Ўлсам — кулгинг бўлса мотамим,
бўсанг кўмса ўнгу сўлимни...
Жоним,
гулим,
сахий,
ҳотамим,
раво кўрмайсанми менга ўлимни?!
Мансур Жумаев
НАВРЎЗНОМА
Тун эди навосиз наво дайдиган,
Бир совуқ, бир қора ҳаво дайдиган.
Наврўзий насимлар келдилар ногоҳ
Кўксимни кўкларга ҳаволайдиган.
Изладим тун ипин узгувчи шамни,
Кун чиқди – кулгуси кезди оламни,
Қўшиқлар тўқидим кўкни, кўкламни,
Ерни куйлайдиган, наволайдиган.
Бахт иси ёйилди ёғин-ёмғирдан,
Варраклар ўсдилар бахмал адирдан –
Деҳқони хокисор руҳимни ердан
Кўкка йўллайдиган, раволайдиган.
Тарновда сумалак эриди, инди,
Индию бойчечак бошида синди,
Тупроқдан тириклик ифори унди,
Сумалак пиширдим – даволайдиган.
Куйладим – қуёшни наволайдиган,
Чўпонлар даштидан ҳаволайдиган.
Наврўзий насимлар мужда келтирди –
Совуган кўнгилни даволайдиган.
Мансур Жумаев
#Mujda
Jurnalimiz 2023-yil 2-son mundarijasi bilan tanishing!
@yoshlikjurnali
yoshlikjurnali.uz
Мансур ҶУМАЕВ,
шоири ӯзбек, аъзои Иттифоқи Нависандагони Ӯзбекистон.
Тожик шоири Бузургмеҳри Баҳодур ҳозирги замон Ӯзбекистон шеъриятнинг кӯзга кӯринган намояндаларидан бири бӯлган Мансур Жумаевнинг бир туркум шеърларини форс-тожик тилига таржима қилиб, Тожик тилидаги "Қонун ва ҷомеа" рӯзномасида катта бир подборка қилиб эълон эттирибди.
Қуйидаги шеър худди шу подборкадан олинди.
ИМОН
Аз қасри азал баромадам ман,
Аз пушти падар фаромадам ман.
Аз дасти аҷал ҷаҳида рафтам,
Модар, зи кафат дамида рафтам.
Дилтанг шуда зи гаҳвораи худ,
Рафтам зи дару зи бораи худ.
Аз кӯчаву аз маҳал гузаштам.
Рафт аз кафи ман шони тоқат,
Дар қолаби худ намудам одат.
Ноёфта ҷои хеш, ё Раб,
Берун шудаам гаҳе зи қолаб.
Имон равад даме зи ҷонам,
Бахшой, Худои меҳрабонам.
Дорам ба ту сад ҳазор лоба,
То васл бубар Чаҳорчӯба.
Аз ӯзбекӣ тарҷумаи Бузургмеҳри БАҲОДУР, ш. Душанбе.
(Дар акс шоир Мансур Ҷумаев)
#qatra
Uyg‘onish
"Ha, – dedi u shivirlab, – erkakni uyg‘otgani uchun ham Ayolga tashakkur!"
Batafsil: http://oyina.uz/uz/teahause/1024
Rasmiy sahifalarimiz👇
Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
ZILZILA
Jujuqlar kiftida tosh koʻtarganda,
Mening ham ingradi, toʻlgʻondi jonim.
Turkiy silsilalar bosh koʻtarganda,
Turkiy zilzilalar uygʻondi, jonim.
Mening ham ruhimda turgay dam-badam
Suryoniy titroqlar, turkiy titroqlar.
Ishqsiz avlodlarning dastidan purgʻam
Oshiq ajdodlarim yotgan tuproqlar.
Gʻoziantep kabi titradim, toldim,
Qahramonmarashdek vayrondir dilim.
Hijron xaroboti ostida qoldim,
Kovlab olmaysanmi meni, sevgilim?!
Mansur Jumayev
INVENTARIZATSIYA
Obyektlarda ashyolar mavjudligi va ular qanday saqlanayotganligini tekshirish maqsadida inventarizatsiya qilinadi. Men buni oʻzimda oʻtkazdim...
Mening bir dardim bor yorugʻ dunyoda,
Chirmagan boshimdan to ayoqimni.
U men aytganimdan ancha ziyoda,
U sen oʻylagandan ancha yoqimli.
Mening bir sheʼrim bor yorugʻ dunyoda,
Daftarga aytmagan koʻngil bayotim.
U men bitganimdan ancha ziyoda,
U sen oʻylagandan ancha hayotiy.
Mening bir qarzim bor yorugʻ dunyoda,
Umrim yillariga urgay u taroq.
U men kutganimdan ancha ziyoda,
U sen oʻylagandan ancha kattaroq.
Mening bir orzum bor yorugʻ dunyoda,
Koʻnglim gulzoriga in qoʻygan bir qush.
U men anglagandan ancha ziyoda,
U sen oʻylagandan ancha shirin, xush.
Mening bir uyim bor yorugʻ dunyoda,
Kaʼbam deb topindim Yurtim — evimni.
U men kuylagandan ancha ziyoda,
U sen oʻylagandan ancha sevimli.
Mening bir Uyim bor yorugʻ dunyoda!
Mansur Jumayev
17 февраль – Мансур Жумаев туғилган кун
БИЗ КУТГАН ФАСЛ
Неча бор қалбингда тикладим қаср,
Айрилиқ бўрони бузди муттасил.
Нечун яна қаттиқ қиш келаётир,
Баҳор эмасмиди биз кутган фасл?!
Саҳройи севгимиз кўкарган даштим,
Соғинч ўрдасида мунча саваштим?..
Наҳот адаштирдим, наҳот адашдим,
Баҳор эмасмиди биз кутган фасл?!
Севилдик – севиндик, аммо ақлли
Зотлардек бўлмадик сипо шаклли,
Эртароқ нишонлаб қўйдик шекилли,
Баҳор эмасмиди биз кутган фасл?!
Азизим, асалга эврилсин заҳр:
Севгида сахий бўл, нафратда – бахил,
Баҳорга айлантир қишни ҳам, ахир,
Баҳор эмасмиди биз кутган фасл?!
Баҳор эмасмиди биз кутган фасл?!
БОЛАЛИК
Қор жилғага айланиб,
кетди ҳаёт сойига:
кетаверди лойланиб
танимаган жойига.
Қорлигидан асар йўқ;
қайга етди, айтмайди...
...у қор бўлиб яшаган
чўққисига қайтмайди...
ТЎЙСЎЗ
Севган-севилганлар, хушлар муборак!
Аразлаган ақлу ҳушлар муборак!
Кўнгил оралаган кўк капалаклар,
Потирлаган оппоқ қушлар муборак!
Ҳижрон булутлари тузган юмушлар,
Қаро кечаларга ёққан кумушлар,
Ҳаёт бергувчи жанг, сокин урушлар,
Ҳушда кўрилгувчи тушлар муборак!
Кўнгил деворининг ёриқлари ҳам,
Ёриқлардан сизган ёруғлари ҳам,
Айрилиқнинг сим-сим оғриқлари ҳам,
Соғинч мушти тушган тўшлар муборак!
Кўнгил дайридаги пирлар яшасин,
Жумла жаҳон билган сирлар яшасин,
Бири икки бўлган бирлар яшасин,
Бирга айланишган қўшлар муборак!
Севган-севилганлар, хушлар муборак!
Ҳушда кўрилгувчи тушлар муборак!
Кўнгил оралаган кўк капалаклар,
Потирлаган оппоқ қушлар муборак!
ҲАЙРАТ ҚЎШИҒИ
Ёрижон,
ай ёрижон,
кетди жон сен сори, жон:
кўрмадим кўркам нақш
кўзларингдай,
ёрижон!
На Беҳзоду на Артур,
Рўзи,
Чингиз,
Ўрол,
Нур,
на Пикассо ё Маҳмуд
бўйла сурат чекибдур.
Боридан безди жоним,
борлигин сезди жоним;
жоним ё ерга кирди,
ё кўкда кезди жоним.
Кўзимдан сизди жоним,
бир савол эзди жоним:
жоним-ай,
жоним берай,
сени ким чизди, жоним?!
Сени ким чизди, жоним?!
* * *
Икки дунё ҳар бошда пойдор,
ҳар жуссада топган ифодат:
ҳар кўнгилда битта Худо бор,
ҳар қадамда битта ибодат.
Ҳар куртакда битта сано бор,
ҳар япроқда битта китобат;
ҳар гиёҳда битта дуо бор,
ҳар ёмғирда битта ижобат.
Ҳар киприкда битта имо бор,
ҳар абруда битта ишорат;
ҳар манглайда битта ҳумо бор,
ҳар юмруқда битта иморат.
Ҳар ёноқда битта ибо бор,
ҳар дудоқда битта муҳаббат;
ҳар қурсоқда битта Исо бор,
ҳар бешикда битта Муҳаммад.
Икки дунё ҳар бошда пойдор,
ҳар заррада улвий иродат:
ҳар кўнгилда битта Худо бор,
ҳар қадамда битта ибодат.
Мансур Жумаев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
Tug'ildi kun qutli bo'lsin!
Mansur Jumayevning ichi ham, sirti ham shoir! Sokin va to'lib oqadigan daryo ko'rinadi she'rlarida. Bilim va badiiyat birlashib ketadi ularda. Muallif o'z haqiqatlarini bir-bir e'lon qilib boradi har she'rda. Birda anglab, birda anglamay qolamiz ularni. Va qachondir yana o'sha she'rlarga qaytishga ehtiyoj seziladi. Shoir o'zini qayta o'qishga majbur qiladi shu tarzda.
Suhrob Ziyo
@suhrob_ziyo1
Мансур Жумаевнинг "Ҳайрат қўшиқлари" номли янги шеърий тўплами нашр этилди. Китоб ҳақида таассуротларим.
Читать полностью…ҲАДИС МУЖДАЛАРИ
Туркумдан
* * *
Расул ҳадисини ё қилма, ё қил,
Бандасан ҳар нечук, Ҳақдан ҳаё қил.
Уят асли қаттиқ ўлимдан ҳатто,
Уялмасанг билган ишинг бажо қил.
* * *
Қирда ўтов тикиб, қўноқ кутган дам,
Хайём меҳнатин ҳам эслангиз кам-кам.
Яхшилик қилолган кимса билан тенг
Яхшиликка сабаб бўлган кимса ҳам.
* * *
Гарчи эрни эркак қиладир уруш,
Кимга жабр, кимга сийладир уруш.
Урушдан йироқ бўл, урушдан, илло,
Ҳийладир, ҳийладир, ҳийладир уруш.
* * *
Гуноҳ туғар бўлса паришонлиғим,
Ҳаққа даркор эмас сўйган жонлиғим.
Маним қалбим — маним тошу тарозум,
Маним тавбам — маним пушаймонлиғим.
* * *
Ҳаёт жанггоҳида эрта ҳоридик,
Алам гуриллади дўзах норидек.
Эл Али туғмади Алидан бўлак,
Қилич топилмади Зулфиқоридек.
© Мансур Жумаев
•┈❁✿❁┈•
@xojagon_uz
@m_kenjabek
•┈❁✿❁┈•
#Qutlov
Bugun 17-fevral shoir Mansur Jumayev tug‘ilgan kun!
1991-yili tug‘ilgan.
O‘zbekiston davlat jahon tillari universitetining Xalqaro jurnalistika fakultetini tamomlagan (2016). “Oq orzularim” (2017), “Hayrat qo‘shiqlari” (2021) kabi she’riy to‘plamlari nashr etilgan.
* * *
Yuragimning har to‘rt bo‘lmasiga
bittagina malakdan bo‘lak
hech kim hanuz yaqin
yo‘lagani yo‘q...
Yuragimning har to‘rt bo‘lmasida
ijarada turar u malak,
ammo hamon ijara haqin
to‘lagani yo‘q...
* * *
Yurak zarbin matn qildim,
She’rni izhor xatim qildim.
Sochlaringni o‘qib chiqqach,
Ko‘zlaringni xatm qildim.
Kuysa kuysin dil, g‘amim yo‘q,
Sendan o‘zga, bil, g‘anim yo‘q.
Seni qanday sevib qoldim,
Xudo haqqi, bilganim yo‘q!
@yoshlikjurnali
yoshlikjurnali.uz