mansur_jumayev | Неотсортированное

Telegram-канал mansur_jumayev - Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

452

Ушбу каналда шоир Мансур ЖУМАЕВ ижодини кузатиб бориш имконига эга бўласиз. Канал шоирнинг дўстлари, мухлислари томонидан очилди.

Подписаться на канал

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

#Xotira

Omon Matjon o‘z davrining peshqadam zamonaviy o‘zbek shoirlari qatorida tilga olinardi. Bir yaxshi fazilati bor edi: mumtoz adabiyotni yaxshi bilgani holda yoshlar ijodi, jumladan, yoshlar nasrini ham o‘qir, ularning badiiy salohiyati haqida muayyan tasavvurga ega edi.

Sobir O‘nar

@yoshlikjurnali
yoshlikjurnali.uz

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

РЕПАТРИАЦИЯ

Уруш битса, алмашади:
жангчига – жангчи, тулга – тул;
бандига – банди, ғулга – ғул;
тангага – танга, пулга – пул;
жандага – жанда, кулга – кул...

Ҳажр битса, чирмашади:
хандага – ханда, гулга – гул;
сийнага – сийна, қўлга – қўл,
мижжага – мижжа, тилга – тил,
оташга – оташ, гилга – гил...

Кел-ей, бизам чирмашамиз,
севгига – севги, дилга – дил.
Кел-ей, бизам алмашамиз:
севгига – севги, дилга – дил!

Севгига – севги, дилга – дил!

Мансур Жумаев

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

МАНСУР ЖУМАЕВ


ТАНГРИГА МАКТУБЛАР

1

Ёшларимни ёмғир айлаган,

сочларимни қор айлаган Зот,

бор ғамимни йўқ қила қолгин,

йўқдан мени бор айлаган Зот!
 

Эй, кўзимни айлаган соқий,

эй, сўзимни сор айлаган Зот,

шеърларимни шифо қил боқий,

шеърни менга кор айлаган Зот!
 

Ёр қил мени ёрга, ёронга,

ёр ишқини ёр айлаган Зот,

ёр сочини ёрнинг бўйнига

яшатгувчи дор айлаган Зот!

 
Яйратиб ёз дастурхонини,

қиш ўчоғин тор айлаган Зот;

синов учун мукофот бериб,

ўлпонини нор айлаган Зот!
 

Эй, бир қушга тикан тўн ёпиб,

насибасин мор айлаган Зот,

бор дардимни йўқ қила қолгин,

йўқдан мени бор айлаган Зот!

2

Фақат қонли ёшим бор — тўксам,

Сўзим бордир қарғасам, сўксам.

Бир жанггоҳга айланди дунё,

Бу жанггоҳда наҳот Сен йўқсан?!

 
Бошим шамси самога дўнди,

Ёшим қизил дарёга дўнди,

Балиқлари ютмасми энди,

Ўзим тузган дарёга чўксам?!
 

Қул, хожаю ҳукм асорат,

Иғво, фитна, уруш, разолат...

Ёки сўзим билан жазолат,

Ёки эшит, дардимни тўксам!
 

Огоҳмисан сонминг синовдан:

Ўтдан, сувдан, қишдан, қировдан?

Ё мақсадинг билдир бировдан,

Ё ўзимга аён қил йўқса!

 
Ҳануз менда кўзёш, дийдиё,

Сўз ила сўз қолди бериё...

Бир қиёмат кўтарди дунё,

Бу урҳода наҳот Сен йўқсан?! 

3

Ёшимизни ёмғир айлаган,

Сочимизни қор айлаган Зот,

Дардимизни йўқ қила қолгин,

Йўқдан бизни бор айлаган Зот!

/channel/Mansur_Jumayev

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

Шоир ва таржимон Николай Ильин таржимаси билан "Слово"да Мансур Жумаев тўртликлари.

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

OTA YURT

Otamsan,
xizmatingga
qodir bo‘lib borarman.
Go‘ro‘g‘lixon,
Alpomish
botir bo‘lib borarman.

Shiroq kabi hiylagar,
mohir bo‘lib borarman,
layli ko‘zlaring haqqi,
tohir bo‘lib borarman.

Borarman Kubro bo‘lib,
hofizi tug‘ro bo‘lib.
Temurxon bobo bo‘lib,
Bobur bo‘lib borarman.

Yov boshiga xarsangday
og‘ir bo‘lib borarman.
Yo vatan deb,
yo haq deb,
zokir bo‘lib borarman.

Vatanni sevmoq, magar,
iymondan, demasmilar;
Haq qoshiga men nechuk
kofir bo‘lib borarman?!

Mansur Jumayev

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

14 январь — Ватан ҳимоячилари куни билан бутун дунёдаги барча ўзбекистонликларни қутлаймиз!

ОТА ЮРТ
 
Отамсан,
хизматингга
қодир бўлиб борарман.
Гўрўғлихон,
Алпомиш
ботир бўлиб борарман.
 
Широқ каби ҳийлагар,
моҳир бўлиб борарман,
лайли кўзларинг ҳаққи,
тоҳир бўлиб борарман.
 
Борарман Кубро бўлиб,
ҳофизи туғро бўлиб.
Темурхон бобо бўлиб,
Бобур бўлиб борарман.
 
Ёв бошига харсангдай
оғир бўлиб борарман.
Ё ватан деб,
ё ҳақ деб,
зокир бўлиб борарман.
 
Ватанни севмоқ, магар,
иймондан, демасмилар;
Ҳақ қошига мен нечук
кофир бўлиб борарман?!

Мансур Жумаев

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

"Yuragimga juda yaqinsiz,

Hayotimdan olissiz faqat..."

Mahliyo Asqaraliyeva

“Qaqnus”

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

* * *
Попуклари кулоҳ дарвиш бўлганман,
Озод шамолларга таниш бўлганман.
Қандай унутайин, эй она дарё,
Най бўлишдан олдин қамиш бўлганман.

Мансур Жумаев

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

Қалбимдан ненидир юлди ҳабибим,
қолгани оҳмиди,
нолами,
войми...
йигирма биринчи аср табиби,
тузай олурмисан
қалб деган жойни?!

Руҳим қанотини кесди қарибим,
ё алам,
ё нафрат,
ё ғамдир жазо...
йигирма биринчи аср табиби,
айт,
қандай тузалгай
руҳ деган аъзо?!

На қалбсиз жасадда қолди тароват,
на руҳсиз баданда топилди маъни;
ким дейсан,
"жон қуши рам қилиб",
фақат —
тан отига хашак берган кимсани?!

Табибим,
танамга тилаб фароғат,
насиҳат ўқирсан:
катбий,
шифоҳий;
энг аввал қалбимни қилгил табобат,
энг аввал руҳимга шифо қил.

То фалак пойимга тўшалса,
энса,
то мажруҳ заминни кўтарсам бошга...
табибим,
даво қил,
қўлингдан келса;
келмаса,
мен табиб ахтарай бошқа.

То юлуқ қалбимга қайтарсин чиндан
шабоб ҳисларимни —
содда,
самимий,
қаноти бут руҳим учсин ичимда,
йигирма биринчи аср табиби!

Нега лол қарайсан кўзимга,
бор-йўқ —
шу десам биргина ўтинч,
ўй,
тилак;
наҳотки мендайин бошқа бемор йўқ,
наҳотки табиб йўқ
ўзимдан бўлак?!

Мансур Жумаев

t.me/Mansur_Jumayev

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

Ta'ziya

Bugun, 18-dekabr kuni O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi a'zosi, iste'dodli yozuvchi Sobir Oʻnar 58 yoshida vafot etdi.
  Sobir Oʻnar 1964-yil 25-fevralda Samarqand viloyatining Qoʻshrabot tumanidagi Quvkalla qishlogʻida tugʻilgan. 1986-yilda ToshDUning jurnalistika fakultetini tamomlagan.
  Sobir Oʻnarning ilk hikoyasi — “Kunsuluvning xatlari”. Shundan soʻng yozuvchining “Orzuga toʻla qishloq” (1989), “Ovloq adirlar bagʻrida” (1990), “Chashma” (1991) hikoyalar toʻplamlari nashr etilgan. Qoraqalpoq adibi X.Tojimurodovning “Ov hangomalari” (1990) hamda turk yozuvchisi Bakir Yulduzning “Karbalo fojiasi” qissasini oʻzbek tiliga tarjima qilgan.
  O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi a'zosi adibning oila aʼzolari va yaqinlariga chuqur taʼziya bildiradi.

O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Axborot xizmati

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

СЕВГИ
Кўкка сиғди,
ерга сиғди,
бир уйга сиғди,
бир сатр,
бир чизги,
бир куйга сиғди,
бир қатра,
бир қадаҳ,
кўзага сиғди,
жуссага,
ғуссага,
бўсага сиғди,
бир лаҳзага сиғди,
минг йилга сиғди,
кўзга сиғди,
кўнгилга сиғди,
бир инжа киприкда қалқиб турди у,
шунда ҳам эсини йиғмади:
ақлга сиғмади,
ақлга сиғмади.

Мансур Жумаев

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

#tarjima_va_tajriba

Аҳмад Шомлу
Эрон шоири

* * *
Кўз ёш — сир,
кулгу — сир,
севги ҳам бир сир.
Ул тунги кўз ёши ишқ кулгусидир...

Қисса эмасманки, сўйласанг мени,
қўшиқ эмасманки, куйласанг мени,
садо эмасманки, мени тингласанг,
буюм эмасманки, кўрсанг, англасанг.
Мен муштарак дардман, мени фарёд қил.

Дарахт ўрмон билан қуради суҳбат,
алаф саҳро билан,
юлдуз кўк билан.
Мен эса сен билан суҳбат қураман:
"Менга исмингни айт",
"Менга қўлингни бер",
"Менга бир сўз дегин",
"Менга кўнглингни бер".

Мен илдизларингни топдим ниҳоят,
лабинг-ла лабларга сўйладим оят
ва қўлларинг таниш қўлларим билан,
ёруғ пучмоқларда тириклар ҳаққи
йиғлаганман, ахир, сен билан бирга
ва сен билан бирга гўзал қўшиқлар
куйладим қоронғу мозорда бекам...
чунки ушбу йилда ўлганлар бари
энг ошиқ тириклар бўлишган экан.

Менга қўлингни бер.
Қўлларинг танишдир қўлларим билан.
Эй, менинг топганим,
булут сел билан,
ёмғир дарё билан,
майса ер билан,
дарахт ўрмон билан,
қуш баҳор билан
сўйлашгандек, сен-ла қурарман суҳбат,
мен илдизларингни топганман зеро,
овозинг овозим билан ошино.

Форсийдан Мансур Жумаев таржимаси

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

* * *
Сиздан дунё сўраганим йўқ,
мен дунёдан сизни сўрадим.
Шоир бўлиб туғилдим, ахир,
ахир, ошиқ бўлиб тўрадим.

Қаршингизда букмадим тизни,
қўл узатманг сиз ҳам, илтимос;
мен шунчаки севдиму сизни,
сиздан севги сўрадим, холос.

Отим тутиб, майли, тўкманг ёш
ва чорламанг оғушингизга...
Мен ҳам қишда бўлмасман қуёш,
шамол бўлмам совушингизга.

Ҳамдам бўлманг, майли, умрбод,
ҳасратимга сабаб қилмайман,
севсангиз бас мени, паризод,
бошқа нарса талаб қилмайман.

Элантирманг энди бунчалик,
оқиласиз, доносиз, закий...
Наҳот, қийин бўлса шунчалик
бир одамни севмоқ шунчаки?!

5 ноябрь 2022 йил, Хўжанд шаҳри.

© Мансур Жумаев

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

"Sheʼr aziz olam aro"

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

УзЖОКУ талабаси Бобуржон Отабоевнинг Адиблар Хиёбонидан тайёрлаган лавҳаси.

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

Bobur tavalludiga 540 yil to‘ldi

TASADDUQ

“Boburnoma”ni o‘qib

Xasta Humoyunning poyida – o‘lim,
boshida Boburshoh – kaftda tutar jon:
«Qancha darding bo‘lsa, ko‘tardim, o‘g‘lim,
qancha darding bo‘lsa, ko‘tardim, o‘g‘lon!»

Badaxshon bahridan o‘tib Humoyun,
ota diydoridan kechmagan bilga;
bo‘yla o‘g‘il bersang, barhaq xudoyim,
jonni fido qilgum unday o‘g‘ilga.

Dard bersa, darmonlik padar uchun tan,
g‘am bersa, g‘amlari muborak g‘amdir –
o‘g‘liga jonini tasadduq qilgan
Zahiriddin Mirzo Bobur – og‘amdir.

Senga ham bir dardkash shartmi, ey gulshan,
senga ham tasadduq kerakdir balkim:
qancha darding bo‘lsa, ko‘tardim, Vatan,
qancha darding bo‘lsa, ko‘tardim, Xalqim!

Mansur Jumayev

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

ТАНГРИГА МАКТУБЛАР
(туркумдан)

Дарвешлар топинди қалби — шоҳига;
кемалар юкинди бандаргоҳига.
Оллоҳим, Оллоҳим, эшитяпсанми,
қандай чидаяпсан банданг оҳига?!

Ризқими,
тинчими,
эрки бўғилган —
тили тугилганнинг мушти тугилган.
Руҳи бут,
кўзи тўқ,
кўнгли соғ одам
туғилганми ўзи,
қачон туғилган?!

Ночор кулгиларда наво кўрмадим,
узлатимдан бўлак даво кўрмадим,
Кўргиликлар кўрдим,
кўрган кунимни
кўрмаган кимсага раво кўрмадим.

Сезмадим жаҳолат чоҳига, Эгам,
тушмаганимни ҳам,
тушганимни ҳам.
Дўстларим қонини тўктирма, Худо,
Худо, йиғлатмагин душманимни ҳам.

Комил бир кўнгилни юрдим соғиниб,
гарчи кўрсатмадинг умид доғини,
тузган жаҳонингдан кўнглим тўлмади,
Тангрим, қайтадан чиз яхшироғини!

/channel/Mansur_Jumayev

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

АЛМАШУВ АМАЛИЁТИ

Уруш битса, алмашади:
жангчига – жангчи, тулга – тул;
бандига – банди, ғулга – ғул;
тангага – танга, пулга – пул;
жандага – жанда, кулга – кул...

Ҳажр битса, чирмашади:
хандага – ханда, гулга – гул;
сийнага – сийна, қўлга – қўл,
мижжага – мижжа, тилга – тил,
оташга – оташ, гилга – гил...

Кел-ей, бизам чирмашамиз,
севгига – севги, дилга – дил.
Кел-ей, бизам алмашамиз:
севгига – севги, дилга – дил!

Севгига – севги, дилга – дил!

2023

Мансур Жумаев

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

Ozar doʻstlarimizdan tashakkurnoma kelibdi. Eʼtibor uchun, rahmat.

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

ЭРТАК ҲАҚИДА ЭРТАК

Болаликда қўймасдим омон:
– Эртак айтиб беринг, бувижон!
Бувим айтган эртакда доим
муродига етарди инсон.

Эртакдаги чўпон сингари
севиб қолдим мен ҳам беқарор,
севганимнинг эртаклардаги
маликадай кулгичлари бор.

Эртакдаги севги сингари
остин-устун бўлди еру кўк,
фақат...
фақат эртаклардаги
чўпон каби севилганим йўқ.

Тағин ҳижрон суриб келди от,
армон бу – кул остидаги чўғ.
Айбим менинг –
шаҳзода бўлиб,
кошонада туғилганим йўқ.

То муродга етмай афсонам
тугамасин дер эдим ҳаргиз.
– Эртак тамом! – деди жилмайиб
юрагимни ўғирлаган қиз.

Наҳот шундоқ тугар?
У ҳамон
юрагимни қайтиб бермаган...
Бувижоним менга ҳеч қачон,
бундай эртак айтиб бермаган.

© Мансур ЖУМАЕВ

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

Смотрите "Ra'no - Marcello Ma" на YouTube
https://youtu.be/AaiRb6l_xW0

O‘zbekcha qo‘shiq italyan xonandasi ijrosida!

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

* * *
Чумолига чумчуқ ҳам бургут,
Оломонга оми ҳам пешво.
Чеварини топмаган барқут
Иззатидан бўлар мосуво.

© Мансур Жумаев

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

Арбаъин — ҳадисларнинг назмий кўриниши

Ушбу услуб ҳақида бугун биз сизга таништирмоқчи бўлган шоиримиз Мансур Жумаев китобидан қисқача таъриф келтирамиз

Батафсил: https://azon.uz/content/views/51899

© AzonUZ ахборот-таҳлилий портали

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

Ğulom Egamshukur sherlarida sõz sanatga aylanib, ajabtovur jilolar taratadi, ayricha tarovat kasb etadi. Sherlardagi hayajon, iztirobli uylar, fikr va xayolot ajib bir tarzda uyğunlashib ketadi. Shoir hayotni, umrni, gõzal tabiatni,ziddiyatlarga tõla alğov-dalğov dunyoni, inson ruhiyatidagi bezovtalikni juda tasirchan ifodalaydi.
  " Qoğozlar hayqiriği "da sõz dardi bilan yashayotgan shoirning zamon bilan chambarchas, bezovta qalbi kõrinadi.
Sherlardagi rang - baranglik, qõyma va oxangdorlik sizni ham befarq qoldirmaydi, degan umiddamiz.

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

Бугун шоир Дилмурод Дўст туғилган кун!
Узоқ умр, мустаҳкам соғлик, катта-катта китоблар тилаймиз!

УСМОН НОСИР МОНОЛОГИ

Қандай ҳузур экан шу ҳолингга ҳам,
Сени кўролмаслар борлиги, эй, дўст.
Сен юрган йўллардан чанқоқ, оч-наҳор,
Сендай юролмаслар борлиги, эй, дўст.

Ўйлайсиз: қанотин қирқсам учолмас!
Ерда кўк қучгувчи қуш хилиданман.
Билиб қўйинг, агар билмас бўлсангиз,
Қанотсиз учгувчи қуш хилиданман.

Ҳар сония ўйлайсиз, минг битта чора,
— Не қилсам, ўрнини эгалларкинман?
Тулпор бўлмаса ҳам, майлига, хачир
Эшагим “тулпор” деб эгарларкинман?!

Ер юзида мавжуд, жами шеърларим
Ёқиб... нишонлайсиз ўлганлигимни.
Демак, сиз билмайсиз, шеърни қоғозмас,
Кўнгилларга ёзиб бўлганлигимни.

Дилмурод ДЎСТ

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

* * *
Учраган ҳар таёқ силоҳ бўлмайди,
Ҳар топинганингиз илоҳ бўлмайди.
Умр — бир эн мато, пайпоқ қилсангиз,
Қолган ярми бошга кулоҳ бўлмайди.

Одам севги билан тирикдир, жоним,
Севгисизлар чирик черикдир, жоним,
Кулгингизга ҳамма шерикдир, жоним,
Ғамингизга ҳеч ким гувоҳ бўлмайди.

Битмаганман гарчи сизнинг қиссани,
Айбласангиз, аммо, айблангиз мани,
Севсангиз ҳам, майли, шоирни, яъни
Севишингиз мумкин, гуноҳ бўлмайди.

Мансур Жумаев

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

* * *
Борларга тикилдим, йўқни кўрдим мен,
Юпунларга боқдим, тўқни кўрдим мен.
Кўксимга қайданам санчилди бу ишқ,
Камонни кўрмадим, ўқни кўрдим мен.

© Мансур Жумаев

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

Сирдарё сахий ва ёйиқ кўринди,
Хўжанд ҳам севгига сойиқ кўринди,
Ҳар ўзбек Абдулло демоққа лойиқ,
Ҳар тожик шоири Лойиқ кўринди.

5 ноябрь 2022 йил, Хўжанд шаҳри

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

Байрам муборак.

ТОШ ҲАҚИДА ЭРТАК



Эй бўғзимни ёққан аччиқ бўз,
эй сен руҳи равоним кўрки –
гулханларда ёнган туркий сўз,
гулханларда ёнмаган туркий!
Эй тошларни сайратган калом,
эй бошимни омон тутган бўрк,
эй сен... мени кечир, вассалом,
кечир дейман, Ҳазрат Абуттурк!
Гуноҳкорман қошингда буткул,
гумроҳману осийман, тамом...
кечир дейман, айбимдан ўтгил,
олма дейман фақат интиқом!
Шу даштларда кездим минг йиллар,
шу офтобда ўсдим, исиндим,
шу кўксимга ботди соҳиллар,
шу қирларда юксалдим, индим,
шу сойларга тўкилди оҳим,
шу боғларда пиндиқ отди бахт,
қаҳқаҳамдан унган оғочим,
фарёдимдан тўкилган дарахт...
Мен барини куйладим жўшиб,
куйларимдан даштларим қонди,
мен куйлаган у дилбар қўшиқ
истилолар ўтида ёнди,
ёнди бари жизғанак бўлиб,
ёнди бари кўкка уриб бош,
кул шаклида топдилар ўлим...
вафо қилди менга фақат тош!
Шу тош қолди сендан эсдалик –
тош шаклида қотган туркий дил!
Ким бевафо келган менчалик?!
Ким менчалик норасо ўғил?!
Мен билмасман куйларим нақши
руниймиди, оромиймиди,
жилвалари, нури, дурахши
ерликмиди, осмониймиди?!
Менми ўша – унутган тавба,
ўйларингни, эҳсосларингни;
бир асрда тўрт маротаба
ўзгартирган либосларингни?!
Йўқ, мен эмас –
Шу кенгликларда
йиғлаб-кулиб қўшиқ айтмасам,
кўтармасам сени бир парда,
мен мен эмас – сенга қайтмасам!
Қайтажакман қошингга, она,
ёшларимни тўккайман тахир,
онамдирсан ахир ягона,
якка-ёлғиз падарсан ахир:
эй бўғзимни ёққан аччиқ бўз,
эй сен руҳи равоним кўрки –
гулханларда ёнган туркий сўз,
гулханларда ёнмаган туркий!

Мансур Жумаев

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

Davron Rajab, Shekibo Samadiy (Afgʻoniston), Ra'no Sherzod (Afgʻoniston), Zuhriddin Umar (Tojikiston) va boshqalar bilan Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi muzeyida.
18-oktyabr 2022-yil.

Читать полностью…
Подписаться на канал