mansur_jumayev | Неотсортированное

Telegram-канал mansur_jumayev - Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

452

Ушбу каналда шоир Мансур ЖУМАЕВ ижодини кузатиб бориш имконига эга бўласиз. Канал шоирнинг дўстлари, мухлислари томонидан очилди.

Подписаться на канал

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

https://youtu.be/MEDgflrJALY?si=Gegel-U__13NjRWj

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

НАВРЎЗНОМА

Тун эди навосиз наво дайдиган,
Бир совуқ, бир қора ҳаво дайдиган.
Наврўзий насимлар келдилар ногоҳ
Кўксимни кўкларга ҳаволайдиган.

Изладим тун ипин узгувчи шамни,
Кун чиқди – кулгуси кезди оламни,
Қўшиқлар тўқидим кўкни, кўкламни,
Ерни куйлайдиган, наволайдиган.

Бахт иси ёйилди ёғин-ёмғирдан,
Варраклар ўсдилар бахмал адирдан –
Деҳқони хокисор руҳимни ердан
Кўкка йўллайдиган, раволайдиган.

Тарновда сумалак эриди, инди,
Индию бойчечак бошида синди,
Тупроқдан тириклик ифори унди,
Сумалак пиширдим – даволайдиган.

Куйладим – қуёшни наволайдиган,
Чўпонлар даштидан ҳаволайдиган.
Наврўзий насимлар мужда келтирди –
Совуган кўнгилни даволайдиган.

Мансур Жумаев


▫️
@matbuot_chi

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

Лайли Музаффарзода:

Руҳ танага қамалганми? Жисм ўлмасдан у кўкка учмайдими? Озодлик нима ? Унинг товуши, ифори қандай?
Балки ростдан билишнинг иложи йўқдир. Аммо бу туйғуларни ҳис эттирадиган шундай лаҳзалар борки улар моҳир овчи томонидан тутилиб баъзи шеърларга қамалган.
Бир ўқийсан маст бўласан. Ҳеч нарсани англамайсан. Тинглаганинг фақат
Оҳанг, оҳанг, оҳанг...
Қайта ўқийсан... Нимадир англашга ҳалал беради. Ақлдан ҳам тоза бир нуқтада турганингни тушунганингдагина маъно юз оча бошлайди. На ер, на кўк.
Оҳанг...
Руҳинг рақс тушаётган, сен эса сен ўлароқ йўқ бўлгансан.
Бироздан сўнг ўз ҳолингга қайтасан ва шу саволни берасан:
Шоир бу муаллақ лаҳзаларни қаердан тутиб келтирди?!

▫️▫️▫️

Манов осмон,
манов юлдуз,
манов япроқ,
манов қушлар
сано айтар ҳабибимга
мингта рангу минг товушда.
Манов темир,
манов тошлар
аро нафсим кўзин хушлаб,
манам борман,
ман борарман —
жон ҳовучлаб,
руҳ ҳовучлаб.
Келар,
кетар,
тинар,
шошар —
ўнг тарафим,
сўл тарафим...
ичимда бир дарё тошар:
зикри хафий,
зикри хафий.
Сассиз кишнар қайғуланиб
асовларим,
айғирларим...
улуғ севги — пинҳон севги:
ҳайқирмадим,
ҳайқирмадим.
Биз шундайин суғро, ғариб,
биз шундайин кубро, шариф,
биз шундайин ялдоли тун,
биз шундайин субҳи зариф.
Бизга бир ёр ёрдир — тамиз,
сукут бизни эш этадир:
севгимизни севгилимиз
айтмасак ҳам эшитадир.

***
Ярашмоқ учун ҳам низо туғилган,
Ошиқлар кўнглида ризо туғилган.
Имроний дилларда туғилса Марям,
Марямий руҳларда Исо туғилган.

Камтарин тилаклар ўсолар – ўсгай,
Жавонмард элда гул нисолар ўсгай.
Ниҳоллар шаклида ўсса умидим,
Дарахтлар шаклида асолар ўсгай.

Кўп ғалат савдолар басо улғайган:
Гоҳ қийшиқ кулбада расо улғайган;
Улуғбек кўшкида – Абдуллатифхон,
Фиръавн қасрида Мусо улғайган...

Мен на шоҳ, на гадо, на валий зотман,
Нафсим эгарлаган яйлоқи отман.
Шунча гуноҳ билан ҳануз қаддим тик,
Шунча нуқсим билан ҳануз ҳаётман.

Кел, ваҳм шерини жайрон қил, Худо,
Чавандоз нафсимни вайрон қил, Худо.
Мендек бир ёмондан яхши оғочлар
Ундириб, мени бир ҳайрон қил, Худо.

Мансур Жумаев

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

Шоирлар галереяси
Сайфулло ҚУЛАЕВ, Тожикистон.
"Ӯзбек шоири Мансур Жумаев портрети"
Мато,мойбӯёқ.
андозаси: 45Х60.

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

✍️Мансур Жумаев

🎤Гулруҳ Эшонқулова


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🌺СОКИН САДОЛАР🌺

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

NUH KEMASINI KUTAYOTGAN ODAM
(Mansur Jumayevning “Hayrat qo‘shiqlari kitobi taassurolari)

Faraz qiling, bekatda o‘tiribsiz. Kimdir avtobus, kimdir taksi kutyapti. Bir odam xayolchan. Xavotirli. U kutgan ulov kelish-kelmasligini o‘ylab ilhaq. Uning kutayotgani, avtobus yoki taksi emas, Nuh kemasi. Dunyo loyqaliklaridan to‘ygan Nuhning kemasini kutayotgan odam. Afsuski, hozir XXI asrning 3-mingyilligi. Nuh kemasi qayda? Ehtimol, she’r shoir uchun vaqtinchalik Nuh kemasi vazifasini bajaruvchi (v.b.)dir. Ehtimol, Nuh kemasini kutayotgan odam uchun iymon va ishqi sabab najot topish yo‘li She’rdir. Ehtimol… Ehtimol…

👉🏻 Batafsil o'qing

@suhrob_ziyo1

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

📢 AYB KIMDA?

✍️ Mansur JUMAYEV:

Biz hammamiz bir dasturxon atrofida o‘tirgan vikinglardekmiz. Unutmang, bu “dasturxon” atrofida sizdan boshqalar ham bor, bu “dasturxon”da bizdan keyingi avlodlarning ham haqqi bor!


➡️Кирилчада ўқиш учун босинг👈

🖥 Davomi

🚀 🔵 🎬 📷 🐤
🔗Ijtimoiy tarmoq sahifalarimiz

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

ТАНГРИГА МАКТУБЛАР
 
Биринчи мактуб
 
Ёшларимни ёмғир айлаган,
сочларимни қор айлаган Зот,
бор ғамимни йўқ қила қолгин,
йўқдан мени бор айлаган Зот!
 
Эй, кўзимни айлаган соқий,
эй, сўзимни сор айлаган Зот,
шеърларимни шифо қил боқий,
шеърни менга кор айлаган Зот!
 
Ёр қил мени ёрга, ёронга,
ёр ишқини ёр айлаган Зот,
ёр сочини ёрнинг бўйнига
яшатгувчи дор айлаган Зот!
 
Яйратиб ёз дастурхонини,
қиш ўчоғин тор айлаган Зот;
синов учун мукофот бериб,
ўлпонини нор айлаган Зот!
 
Эй, бир қушга тикан тўн ёпиб,
насибасин мор айлаган Зот,
бор дардимни йўқ қила қолгин,
йўқдан мени бор айлаган Зот!

Иккинчи мактуб
 
Фақат қонли ёшим бор — тўксам,
Сўзим бордир қарғасам, сўксам.
Бир жанггоҳга айланди дунё,
Бу жанггоҳда наҳот Сен йўқсан?!
 
Бошим шамси самога дўнди,
Ёшим қизил дарёга дўнди,
Балиқлари ютмасми энди,
Ўзим тузган дарёга чўксам?!
 
Қул, хожаю ҳукм асорат,
Иғво, фитна, уруш, разолат...
Ёки сўзим билан жазолат,
Ёки эшит, дардимни тўксам!
 
Огоҳмисан сонминг синовдан:
Ўтдан, сувдан, қишдан, қировдан?
Ё мақсадинг билдир бировдан,
Ё ўзимга аён қил йўқса!
 
Ҳануз менда кўзёш, дийдиё,
Сўз ила сўз қолди бериё...
Бир қиёмат кўтарди дунё,
Бу урҳода наҳот Сен йўқсан?!

Учинчи мактуб
 
Дарвешлар топинди қалби — шоҳига;
кемалар юкинди бандаргоҳига.
Оллоҳим, Оллоҳим, эшитяпсанми,
қандай чидаяпсан банданг оҳига?!
 
Ризқими,
тинчими,
эрки бўғилган —
тили тугилганнинг мушти тугилган.
Руҳи бут,
кўзи тўқ,
кўнгли соғ одам
туғилганми ўзи,
қачон туғилган?!
 
Ночор кулгиларда наво кўрмадим,
узлатимдан бўлак даво кўрмадим,
Кўргиликлар кўрдим,
кўрган кунимни
кўрмаган кимсага раво кўрмадим.
 
Сезмадим жаҳолат чоҳига, Эгам,
тушмаганимни ҳам,
тушганимни ҳам.
Дўстларим қонини тўктирма, Худо,
Худо, йиғлатмагин душманимни ҳам.
 
Комил бир кўнгилни юрдим соғиниб,
гарчи кўрсатмадинг умид доғини,
тузган жаҳонингдан кўнглим тўлмади,
Тангрим, қайтадан чиз яхшироғини!

Тўртинчи мактуб
 
Ёшимизни ёмғир айлаган,
Сочимизни қор айлаган Зот,
Дардимизни йўқ қила қолгин,
Йўқдан бизни бор айлаган Зот!

Мансур Жумаев
2021

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

* * *
Учраган ҳар таёқ силоҳ бўлмайди,
Ҳар топинганингиз илоҳ бўлмайди.
Умр — бир эн мато, пайпоқ қилсангиз,
Қолган ярми бошга кулоҳ бўлмайди.

Одам севги билан тирикдир, жоним,
Севгисизлар чирик черикдир, жоним,
Кулгингизга ҳамма шерикдир, жоним,
Ғамингизга ҳеч ким гувоҳ бўлмайди.

Битмаганман гарчи сизнинг қиссани,
Айбласангиз, аммо, айблангиз мани,
Севсангиз ҳам майли, шоирни, яъни,
Севишингиз мумкин, гуноҳ бўлмайди.

Мансур Жумаев

* * *
Uchragan har tayoq siloh bo‘lmaydi,
Har topinganingiz iloh bo‘lmaydi.
Umr — bir en mato, paypoq qilsangiz,
Qolgan yarmi boshga kuloh bo‘lmaydi.

Odam sevgi bilan tirikdir, jonim,
Sevgisizlar chirik cherikdir, jonim,
Kulgingizga hamma sherikdir, jonim,
G‘amingizga hech kim guvoh bo‘lmaydi.

Bitmaganman garchi sizning qissani,
Ayblasangiz, ammo, ayblangiz mani,
Sevsangiz ham mayli, shoirni, ya’ni,
Sevishingiz mumkin, gunoh bo‘lmaydi.

Mansur Jumayev

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

NIYAT

Onamni aldadim soppa-sog‘man deb,
Otamni aldadim: “Pulim bor doim”.
Og‘amni aldadim: “Borarman, nasib”...
Men seni nima deb alday, Xudoyim?!

G‘unchani gul dedim – kuldi, quvondi,
Bulbul deb aytganim chumchuqmi, bilmam,
Bunda baxt bor dedim, erkam ishondi...
Robbim, endi meni yolg‘onchi qilma!

© Mansur Jumayev

@telba_xayollar

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

2023. ХУЛОСА

Топганимни йўлга харж қиламан мен,
Онам дийдорини важ қиламан мен.
Каъба тавофидир онам дийдори,
Бир йилда ўн марта ҳаж қиламан мен.

Мансур Жумаев

"Она портрети". Абдулҳақ Абдуллаев, 1952.

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

✍🏻 Mansur Jumayev
🎤 Mahliyo Karimova

✅@mahliyo_karimova_official

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

#hayrat

ПАРАДОКС

Ёзда қорни соғинасан,
Қишда излайсан қуёш;
Болаликда улғайсам дейсан,
Қариганда – ёш;
Бўстон тузмайсан-у,
Гулни юлқасан;
Шердан йиртқичсан-у,
Мўрдан қўрқасан;
Бинафшани ҳидлай туриб,
Лолани эзасан;
Ўрмонда қўзиқорин териб,
Дарахт кесасан...
Не дейишни билмай, 
Турибман ҳайрон:
Кимсан, Инсон?
Нимасан, Инсон?!

© Мансур Жумаев

@katarsis_kundalik

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

ҲАРБИЙНИНГ ИНТEРВЮСИ

Мен дунёни хушлаганим йўқ,
жон чекмадим нозикбадан деб.
Кўкрагимга муштлаганим йўқ
ватан, ватан, ватан, ватан деб.

Худо берган шу неъмат лазиз,
шукр десам арзирли гўша.
Ватан – туққан онамдай азиз,
онамнинг ҳам онаси – ўша.

Хизмат қилай тирикман токи,
ахир она пойида жаннат;
дуосини олайми ёки
севишимни қилайми миннат?!

Шундан севсам ҳамки сизчалик,
ҳайқирмадим тун-кун ватан деб.
Ватан дея жон бермадим, лек
жон олишим мумкин Ватан деб!

"Оқ орзуларим" ("Чўлпон", 2017)дан

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

Qarshi dashtlariga sabzalar keldi,
Toshkent bog’lariga maysalar keldi…
Nayzalar keldiyu ko’ksimga botdi,
ko’ksimga botguvchi g’amzalar keldi.

So’z keldi,
soz keldi,
xush navoz keldi,
og’och kokiliga qushlar boz keldi…
mening xayolimga gavjum davrayu
tillarang qandilu gulqog’oz keldi.

Janubdan kuydirgich bir nasim keldi,
shimoldan yaxlagan nafasim keldi…
juldur kitobimni javonga otdim,
odamsiz ko’shklarga havasim keldi.

Yana nelar keldi?
Yana kim keldi?
Dardimga na tabib, na hakim keldi;
faqat men haqimda o’ylang deydi U,
men ular haqida o’ylagim keldi…

Dilga dovur kelgan har o’yu har yon,
Tangrim,
bir chora qil,
ruhim yemasin!
Bo’g’zimgacha keldi bu loyqa daryo…
Sen qachon kelasan,
Nuhning kemasi?!


✍Mansur Jumayev


@telba_xayollar

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

ЎТМИШДАН ЭРТАКЛАР

2019 йил Австралияда ӯрмон ёнғинлари бӯлди

Болаликнинг боғлари ёнди
яшил қитъа ўрмонларидай,
лабларимга май тутди ҳаёт —
ўта аччиқ май.

Шундан бери учолмадим бот,
шундан бери кафтимдадир жон,
оёғингга ёпишдим, ҳаёт,
ўтдан қочган каоласимон.

Одамларга боқдим умидвор,
гарчи бари нораста, сабий,
ҳар сув тутган касни билдим ёр,
ташна, куюк кенгуру каби.

Эсимдадир:
апрелми ё май,
тутун мисол ўсди зоримиз,
яшил қитъа ўрмонларидай
ёниб кетди буғдойзоримиз.

Зир югурди отам тўрт томон,
оғаларим чопди ёнига:
ўт қўйганди қай бир мусулмон,
мусулмоннинг дастурхонига.

Отам сўкди,
онам йиғлади,
момом узоқ қарғади айтиб;
оғаларим қора пайкалга
бир дона дон сепмади қайтиб.

Бир болакай ўлди ичимда,
муштдек танда ўсди бир одам:
буғдойзорга қўшилиб шунда
ёнган эди болалигим ҳам.

Энди мавзу — нон-сув, ризқу рўз,
энди гўдак хаёллар абас,
энди синчков боқиб турган кўз,
бошқа эди,
олдинги эмас.

Ўша йили қишнинг бўрони
лашкар суриб келганида тик,
дориланган уруғлик донни
тегирмонда тортиб егандик.

Айтолмасман нонга навбат ҳам
тингламоқни кас-нокасини...
ўлчаб берар эди сўнг онам
"магазиннинг буханкаси"ни.

Унутмайман
ўз ҳаққин отам
итга элтиб ташлаган онни,
еб қўйгандим ахир мен нодон
Қоравойга аталган нонни.

Эсимдадир яхмалак йўллар,
ғичир-ғичир эски ароба,
калиш,
чопон,
қизарган қўллар,
темир сувдон — бўйим баробар.

Маош нима билмасдик,
шунча —
ишласа ҳам қайдадир отам;
иситмалаб йиқилмагунча
айтмас эдик дардимизни ҳам...

Кўпга келган тўйдир,
меҳмондир,
бари ўтди,
бироқ,
не қилай,
болаликнинг боғлари ёнди
яшил қитъа ўрмонларидай.

Шундан, балки, тўлишган сабот
қайғуни ҳам қаршилар тикка,
ўтиш оғир аммо,
эй ҳаёт,
тирикликдан тирикчиликка...

Димоғларни ёндирсин атр,
ёндир,
ҳаёт,
ғамнинг барини,
олов тутиб ёқиб қизартир
келинларнинг тандирларини,

бахтдан ёндир мудом кўзларни,
кўнгилларни ёқсин муҳаббат,
ўтга солиб тобла сўзларни...
болаликни ёндирма фақат!

Фақат шуни сўрайман,
ҳаёт,
тоза ҳислар ёнмасин дерман;
шам ёқажак гугуртни, ҳайҳот,
ёмонларнинг қўлига берма!

Тошкент, 2020.

© Мансур Жумаев

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

* * *
Неча бор қалбингда тикладим қаср,
Айрилиқ бўрони бузди муттасил.
Нечун яна қаттиқ қиш келаётир,
Баҳор эмасмиди биз кутган фасл?!

Саҳройи севгимиз кўкарган даштим,
Соғинч ўрдасида мунча саваштим?..
Наҳот адаштирдим, наҳот адашдим,
Баҳор эмасмиди биз кутган фасл?!

Севилдик — севиндик, аммо ақлли
Зотлардек бўлмадик одам шаклли,
Эртароқ нишонлаб қўйдик шекилли,
Баҳор эмасмиди биз кутган фасл?!

Азизим, асалга эврилсин заҳр:
Севгида сахий бўл, нафратда — бахил,
Баҳорга айлантир қишни ҳам, ахир,
Баҳор эмасмиди биз кутган фасл?!

Баҳор эмасмиди биз кутган фасл?!

/channel/Mansur_Jumayev

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

ИККИМИЗНИНГ ЭРТАКЛАРИМИЗ

Алф лайла ва лайла
ва Лайло
ва Мажнун
ҳақда минг бир афсона
айтиб берай сен учун.

Алф лайла ва лайла
кўзларимни шод айла,
мени – афсонагўйни
ҳар нигоҳда мот айла.

Замин кўкка ўрласин,
осмон ерга қоришиб;
ердаги ой ҳуснидан
қуёш кулсин ёришиб.

Еллар мендай қошингда
афсоналар сўйласин;
ой ўргилиб бошингдан,
севади деб ўйласин.

Минг бир кеча кўзларим
кўзларингга тўймасин,
шамол бўлиб қўлларим
сочларингни ўйнасин.

Эртакларим – фарзандим,
ечсалар банди-бандим,
мен йиғласам – сен кулсанг,
қувонсам, шакарқандим.

Десанг: минг бир афсона
қайдан келди, афандим?
Мен барини, жонона,
кўзингдан ўмаргандим.

Эртак сабаб нечамиз
дил бандини ечамиз;
биз кетамиз,
эртакдай
яшар минг бир кечамиз.

Мансур Жумаев

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

Manov osmon,
manov yulduz,
manov yaproq,
manov qushlar
sano aytar habibimga
mingta rangu ming tovushda.
Manov temir,
manov toshlar
aro nafsim ko‘zin xushlab,
manam borman,
man borarman —
jon hovuchlab,
ruh hovuchlab.
Kelar,
ketar,
tinar,
shoshar —
o‘ng tarafim,
so‘l tarafim...
ichimda bir daryo toshar:
zikri xafiy,
zikri xafiy.
Sassiz kishnar qayg‘ulanib
asovlarim,
ayg‘irlarim...
ulug‘ sevgi — pinhon sevgi:
hayqirmadim,
hayqirmadim.
Biz shundayin sug‘ro, g‘arib,
biz shundayin kubro, sharif,
biz shundayin yaldoli tun,
biz shundayin subhi zarif.
Bizga bir yor yordir — tamiz,
sukut bizni esh etadir:
sevgimizni sevgilimiz
aytmasak ham eshitadir.

Mansur Jumayev
@wwwesdalikuz

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

#Qutlov


Mansur Jumayev 1991-yilning 17-fevral sanasida Qashqadaryo viloyati Mirishkor tumanida tug‘ilgan. O‘zbekiston davlat jahon tillari universitetining Xalqaro jurnalistika fakultetini tamomlagan. Shoirning “Oq orzularim”, “Hayrat qoʻshiqlari” nomli she’riy toʻplamlari nashr etilgan. Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi a’zosi.


...
Koʻz yoshi ham kutmagin
sevinmagan odamdan;
sevgi soʻrma,
sevgilim,
sevilmagan odamdan.

Ishq tilasang har mahal,
oshiq boʻlib soʻragin;
barmoqlaringga mahtal
eshik mening yuragim.

Yoʻling tushgan zamoni,
yoymay ovozasini,
bir yoʻl chertib oʻt, jonim,
qalbim darvozasini.

Faqat bir shart:
chorlasam,
kirsang,
hasrat chekish yoʻq,
bu eshikdan, azizam,
kirish bordir,
chiqish yoʻq!



@yoshlikjurnali
yoshlikjurnali.uz

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

Xudo suygan bandalariga oʻzining xislatlaridan berar ekan. Adl(adolatli), Rahiym(mehribon, rahimli)...buni uzoq davom ettirish mumkin. Uni taniganimdan buyon xayratlarim, havaslarim ortadi. Xudoning mehribon, dargohi kengligiga iymon keltiraman. Sheʼriyatiga ham, shaxsiyatiga ham oshiqman.
Yaxshi bilasiz, qizlar turmushga chiqish arafasida amma-xolalari "erkaliging ota uyingda qolsin, endi katta qiz boʻlding", kabi nasihatlar qilishadi. Biroq U mening bolaligimni asrab kelayapti, hali hamon erkaliklarim qolmagan. Shuning uchun unga bisyor taʼzimdaman. Dunyo turguncha tursin. Bizga koʻz tegmasin ilohim. Yaxshi koʻraman!


P/s: Aytgancha, men sovgʻa qilgan narsalar trendga chiqishi shart)))) Nimalar tayyorlaganimni haliroq joylayman.

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси янги адабий танлов эълон қилмоқда.
“Ибратли умр” деб номланувчи адабий танлов болалар ва ўсмирларни ҳаёт машаққатларидан чўчимасликка ўргатиш, уларни юксак мақсадларга интилувчан, ҳаракатчан, ҳаётда ўз ўрнини топиш, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида ёрқин из қолдирган сиймолардан ибрат олишга чақиришни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.
Танловга асарлар 2024-йил 2-декабргача қабул қилинади. Ғолиб деб топилган асарлар 2025-йил давомида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан китоб ҳолида чоп этилади ва албатта, қалам ҳақи тўланади.
Танловга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси эълон қилган рўйхатда кўрсатилган, мамлакатимиз илм-фани ва адабиётида ёрқин из қолдирган шахсларнинг болалик ва ёшлик йиллари ҳақида ҳикоя қилувчи бадиий-публицистик асарлар (эссе) қабул қилинади.
Танловга қатнашиш учун иштирокчиларнинг ёши, тажрибаси ва нуфузи аҳамиятга эга эмас.

ТАНЛОВ ҚОИДАЛАРИ:

Бир муаллифдан фақат битта асар қабул қилинади. Муқаддам ОАВда эълон қилинган, китоб ҳолида чоп этилган ёки бошқа танловларда иштирок этган асарлар қабул қилинмайди.
Асар ҳажми word шаклида 80 бетдан кам бўлмаслиги, лекин 100 бетдан ошмаслиги керак. Танловга жўнатилувчи асарлар “.доc” форматида, Times Неw Роман шрифтида, 14 кегелда ёзилган бўлиши керак.
Танловга келган асарларга тақризлар берилмайди, қўлёзмалар эгаларига қайтарилмайди.
Танловга қуйидаги кишилар ҳақида ёзилган асарлар қабул қилинади:

1. Алишер Навоийнинг ёшлик йиллари.
2. Бобурнинг болалик ва ўсмирлик йиллари.
3. Фитратнинг ёшлик йиллари.
4. Абдулла Қодирийнинг ёшлик йиллари.
5. Академик Теша Зоҳидовнинг ёшлик йиллари.
6. Академик шоир Ғафур Ғуломнинг болалик йиллари.
7. Академик Хадича Сулаймонованинг ёшлик йиллари.
8. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоевнинг болалик ва ўсмирлик йиллари.
9. Академик Саъди Сирожиддиновнинг ёшлик йиллари.
10. Академик Ҳабиб Абдуллаевнинг ҳаёти ва фаолияти.
11. Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг болалик ва ўсмирлик йиллари.
12. Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг болалик ва ўсмирлик йиллари.
13. Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Ҳамид Сулаймоновнинг болалик ва ўсмирлик йиллари.
14. Академик Азиз Қаюмовнинг ёшлик йиллари.

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

"Янги Ўзбекистон" газетасининг бугунги сонида "Туркий адабиёт дурдоналари" рукнида эълон қилинган "Топган икки хазинам" мақоласида қирғиз ёзувчилари Мар Байжиев ҳамда Мурза Гапаров ҳақидаги мулоҳаза ва маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

Мансур Жумаев. "Топган икки хазинам":
"...Аслида, барча туркий қон-қариндошларимиз учун муштарак бўлган улуғларимиз, халқимизнинг мўътабар мумтоз адиблари, қардошларимизнинг кўзга кўринган сиймолари асарлари жамланган мазкур китоблар туркумига қўшган ҳиссам денгиздан бир томчи, тўқайдан бир хас, чек-чегарасиз саҳродан бир кафт қумдай гап..."

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

⚡️ "Jadid" gazetasini elektron holda yangi formatda o‘qib zavq oling:

👉 1-sonni o‘qish uchun bosing.
👉 2-sonni o‘qish uchun bosing.
👉 3-sonni o‘qish uchun bosing.

Gazetaning telegram kanali: @Jadid_media

🚀 🔵 🎬 📷 🐤
🔗Ijtimoiy tarmoq sahifalarimiz

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

* * *
Ўзимни унутиб, чорладим сени,
билмадим бу дунё ўнгимми-ҳушим?
Азизам, кел, менга эслатгин мени,
азизам, кел, мени ёдимга тушир.

Кўнглим синиқларин кўзимдан тергин,
оғриқларим айтиб қўрқит, учунтир;
азизам, кел, мени изоҳлаб бергин,
азизам, кел, мени тушунтир!

Азизам, кел фақат, келсанг бас, тамом,
бус-бутун эгаллаб ол борлиғимни:
бир сен исботлашинг мумкиндир
ҳамон
бу дунёда мен борлигимни.

Мансур Жумаев

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

2024 йил 1 январь бошланди. Шеърий каналимизнинг бошланмаси шу шеър, шу тилак:

* * *
Азизим, меҳримиз сўнмаса бўлди,
Пушаймон донаси унмаса бўлди.
Қировлар майсага қўнса қўнсин-у,
Сенинг сочларингга қўнмаса бўлди.

Азизим, кузак ҳам келгай бир сулув,
Бир ёғи ёнувдир, бир ёғи сўнув,
Бешиклар, сумаклар йўнса йўнсин-у,
Сен учун ҳассалар йўнмаса бўлди.

Азизим, умримиз қорга ўхшайди,
Эримай турганда борга ўхшайди,
Юрак урмасликка кўнса ҳам майли,
Юрак севмасликка кўнмаса бўлди.

Юрак севмасликка кўнмаса бўлди.
Азизим, меҳримиз сўнмаса бўлди!
    

Мансур Жумаев

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

#zamondosh_shoirlar_ijodidan

Bir kun tosh ham toshga urilmaydimi,
Hech yoʻq urilmoqqa urinmaydimi?!
Jonim, nigohimni oʻgʻirlagan kim,
Qarab boq koʻzguga, koʻrinmaydimi?

Hamon koʻnglingdan hol soʻrganing yoʻqmi,
Hijron hosilini oʻrganing yoʻqmi?
Jonim, men oʻzimni yoʻqotib qoʻydim,
Koʻngling tomonlarda koʻrganing yoʻqmi?

✍🏻 Mansur Jumayev
🎤 Mahliyo Karimova

✅@mahliyo_karimova_official

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

Mualliflarni tabriklab, quvonchli kunlarida yonida boʻlishga harakat qilamiz.

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

ЎТМИШДАН ЭРТАКЛАР

2019 йил Австралияда ӯрмон ёнғинлари бӯлди

Болаликнинг боғлари ёнди
яшил қитъа ўрмонларидай,
лабларимга май тутди ҳаёт —
ўта аччиқ май.

Шундан бери учолмадим бот,
шундан бери кафтимдадир жон,
оёғингга ёпишдим, ҳаёт,
ўтдан қочган каоласимон.

Одамларга боқдим умидвор,
гарчи бари нораста, сабий,
ҳар сув тутган касни билдим ёр,
ташна, куюк кенгуру каби.

Эсимдадир:
апрелми ё май,
тутун мисол ўсди зоримиз,
яшил қитъа ўрмонларидай
ёниб кетди буғдойзоримиз.

Зир югурди отам тўрт томон,
оғаларим чопди ёнига:
ўт қўйганди қай бир мусулмон,
мусулмоннинг дастурхонига.

Отам сўкди,
онам йиғлади,
момом узоқ қарғади айтиб;
оғаларим қора пайкалга
бир дона дон сепмади қайтиб.

Бир болакай ўлди ичимда,
муштдек танда ўсди бир одам:
буғдойзорга қўшилиб шунда
ёнган эди болалигим ҳам.

Энди мавзу — нон-сув, ризқу рўз,
энди гўдак хаёллар абас,
энди синчков боқиб турган кўз,
бошқа эди,
олдинги эмас.

Ўша йили қишнинг бўрони
лашкар суриб келганида тик,
дориланган уруғлик донни
тегирмонда тортиб егандик.

Айтолмасман нонга навбат ҳам
тингламоқни кас-нокасини...
ўлчаб берар эди сўнг онам
"магазиннинг буханкаси"ни.

Унутмайман
ўз ҳаққин отам
итга элтиб ташлаган онни,
еб қўйгандим ахир мен нодон
Қоравойга аталган нонни.

Эсимдадир яхмалак йўллар,
ғичир-ғичир эски ароба,
калиш,
чопон,
қизарган қўллар,
темир сувдон — бўйим баробар.

Маош нима билмасдик,
шунча —
ишласа ҳам қайдадир отам;
иситмалаб йиқилмагунча
айтмас эдик дардимизни ҳам...

Кўпга келган тўйдир,
меҳмондир,
бари ўтди,
бироқ,
не қилай,
болаликнинг боғлари ёнди
яшил қитъа ўрмонларидай.

Шундан, балки, тўлишган сабот
қайғуни ҳам қаршилар тикка,
ўтиш оғир аммо,
эй ҳаёт,
тирикликдан тирикчиликка...

Димоғларни ёндирсин атр,
ёндир,
ҳаёт,
ғамнинг барини,
олов тутиб ёқиб қизартир
келинларнинг тандирларини,

бахтдан ёндир мудом кўзларни,
кўнгилларни ёқсин муҳаббат,
ўтга солиб тобла сўзларни...
болаликни ёндирма фақат!

Фақат шуни сўрайман,
ҳаёт,
тоза ҳислар ёнмасин дерман;
шам ёқажак гугуртни, ҳайҳот,
ёмонларнинг қўлига берма!

Тошкент, 2020.

© Мансур Жумаев

Читать полностью…

Мансур ЖУМАЕВ шеърлари

"Mansur Jumayev. Hazrati sevgidan mujda keltirdim & Hayrat qo’shiqlari. She’rlar to’plami | Xurshid Davron kutubxonasi" https://kh-davron.uz/kutubxona/uzbek/yoshlar/mansur-jumayev-hazrati-sevgidan-mujda-keltirdim-hayrat-qoshiqlari-sherlar-toplami.html

Читать полностью…
Подписаться на канал