💶 Юз сўмдан тўламасанг, мачитга кирмайсан!
🕋 Термизий домланинг “Қутига кўпроқ пул ташланг”, дегани жиддий муҳокамаларга сабаб бўлди. Албатта, кимнингдир наздида у ўзига сўрагандай туйилган, лекин ўйлаб қаралса, мачит ҳам йирик даргоҳ, анчагина харажатлари бор. Домланинг шахсини бир четга сурган ҳолда, шу гапларида жон борлигини тушунтириб бермоқчиман.
🕌 Бир дўстим қишлоқда имом эди. 15-20 йил олдин қочиб, Тошкентга келиб қўйди.
– Тақсир, биласиз, мачитга лицензия, ҳисоб рақами берилади. Ҳеч бўлмаса икки киши штатда туриб, ойлик олиши керак. Свети, сувини ва шунга ўхшаш харажатларини қоплаш зарур. Ой охирида эҳсон қутиларини очамиз, комиссия қилиб санаймиз. Аммо тушган пул харажатларимизнинг ярмига ҳам етмайди. Яна у пулни инкасса қилиб топшириш керак. Туман, вилоят раҳбарияти дакки беради, "ўзингни қоплай олмасанг лицензиянг бекор бўлиб кетиши мумкин", дейди. Вазиятдан чиқиш учун қавмни тўплаб очиқ айтдим. “Ўртоқлар, бу мачит меники эмас, ҳаммамизники, уни сақлаб туриш харажатлари бор” дедим. Айтарли фойдаси бўлмади. Ўзимнинг тирикчилигим деҳқончиликдан, чорвадан. Маъракалардан тушган пулларниям мачитга олиб келаман. Навбатдаги ой якунида билдимки, аҳвол чатоқ. Охири маърузада “Энди ҳар келганда ҳеч бўлмаса 100 сўмдан ташлашни одат қилайлик, ўзим кузатиб тураман” дедим. Устимдан шикоят қилишибди. Талқинга қаранг, нима дейишган: “Имом 100 сўмдан тўламасанг мачитга кирмайсан деяпти” деб ёзишибди...
Ўзи тўйиб юргандим, текширишга келишгунча аризамни ёздиму, кетвордим. 5-6 ой ўтиб, орқамдан излаб келишди. Янги имом ҳам ишлай олмабди. Эгасиз қолгандан кейин мачитни ёпиб кетишибди. Қайтишимни сўрашди, қайтмадим...
💴 Чиндан ҳам, оддий битта хонадоннинг қанча сарф-харажати бор. Мачит эса минглаб одамлар келадиган маскан. Айримлар учун қутиларга тушаётган пуллар жуда кўп кўринади. Аммо сўмимизнинг хусусияти шуки, бир қопиям ҳеч нарсага арзимаслиги мумкин. Яхшики ҳомийлар, катта жамоатлар билан вазиятдан чиқилади.
🤷🏻♂️ Мутлақ кўпчилик мачит қурилишига бир сўм бермагани майли, ишлатиладиган сувлар, қоғозлар, совунларгача давлат ёки кимдир таъминлаши шарт, деб ҳисоблайди. Сувни шариллатиб оқизаётган, қоғозни аямай ишлатаётганларни ҳаммамиз кўрганмизку. Водий довонидаги кичкина мачит таҳоратхонасининг ўзига кунига 80 рулон қоғоз кетишини эшитгандим. Қизиғи, ана шу қоғоз бўлмай қолса, кимнидир айблагимиз ҳам келиб қолади.
✅ Мачитлардан ҳаммамиз фойдаланамиз. Демак уларни сақлаш, ривожлантириш ҳам кўпчиликнинг иши. Бефарқ бўлмайлик!
Аброр Зоҳидов
@az_sss Инстаграм
🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!
16-августдан 22-августгача:
🌅 Бомдод - 05:00
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 17:25
🌆 Шом - 19:25
🌃 Хуфтон - 21:00
@Kulol_Qorgon_masjidi
ЗОМИН САФАРИ
Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди имом-хатиби Ғойимов Шуҳрат домла 2024 йил 9-август жума куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти Зомин тумани “Ғорбобо” жоме масжидига меҳмон бўлдилар ва масжид аҳлини муборак жума куни билан табриклаб, «Исломда биринчи муаззин – Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу ва азоннинг бошланиши» мавзусида маъруза қилдилар. Шуҳрат домла Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини 21-йилдан буён шу масжидда халқимизга холис хизмат қилиб келаётган Мамадиёров Сарвархон домлага миннатдорчиликларини етказдилар. У киши узоқ йиллар - қарийб йигирма бир йилдирки, дин хизматида ихлос ва самимият ила фаолият кўрсатиб келмоқда. Сарвархон домла дехқончилик вазифасида меҳнат қилган бўлсада, Аллоҳ таолонинг динига хизмат қилишга аҳд қилган.
Мамадиёров Сарвархон домла Зомин туманида яшаб, маҳаллий аҳолига бутун борлиғини бахшида этган, элу юрт меҳрини қалбига сингдирган одам сифатида ҳурмат - эътибор қозонди. Меҳр - оқибат, ҳамжиҳатлик муҳитини яхшилаш, урф - одатларимиз бардавомлигини таъминлаш, ёшлар тарбияси борасидаги панду насиҳатлари беқиёсдир.
Ундан сўнг жума намозига азон айтилгач, Ғойимов Шуҳрат домла жума намозини ўқиб бердилар ва намоздан сўнг Жиззах вилоятида олиб борилаётган улкан ўзгаришлар янада равнақ топиши, эл-юрт тинчлиги ва мамлакат ободлиги, ҳаётимиз янада фаровон бўлишини тилаб дуои хайрлар қилдилар.
“Кулол-Қўрғон” жоме масжиди матбуот хизмати
Sodiq Samarqandiy jumadan keyingi jamoaviy duolarni “payg‘ambarimiz qilmagan ish” degan fikr bilan rad etmoqda hamda jamoaviy duoni bid’atga chiqarmoqda. Bu to‘g‘rimi?
🔰Shukurulloh Egamberdiyev,
“Abu Hanifa” masjidi imom-xatibi
🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!
2-августдан 8-августгача:
🌅 Бомдод - 04:40
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 17:35
🌆 Шом - 19:45
🌃 Хуфтон - 21:20
@Kulol_Qorgon_masjidi
Улуғ ҳакимларнинг машҳур гаплари бор:
اَلْعِلْمُ فِي الصِّغَرِ كَالنَّقْشِ عَلَى الْحَجَرِ
яъни: “Ёшликда ўрганилган илм тошга ўйилган нақш кабидир”.
Демак, ҳар бир ота-она фарзандларига ёшлик даврининг бўш кунларини ғанимат билишни ва ундан унумли фойдаланиш зарурлигини тушунтиришлари лозим. Уларни ёшлигидан бошлаб, одоб-ахлоқли қилиб тарбиялаш билан бирга, илму фаннинг барча қирраларини эгаллашга қизиқтириб, ҳалол меҳнатга ўргатиб, пешона тери билан топилган ризқ-рўзида барака бўлиши ҳақида панду насиҳатлар қилишлари айни муддаодир.
Шундай экан, ҳар бир ота-она фарзанди ёшлик чоғини чиройли, намунали, фойдали ва савобли ишлар билан ўтказишига ёрдамчи бўлмоғи лозим.
✔️МАЗҲАБЛАР БИЗГА НИМАНИ ЎРГАТАДИ?
✔️ ОГОҲ БЎЛАЙЛИК: БУЗУҚ АҚИДАЛАР ФАРЗАНДНИ ОТА-ОНАСИГА ҚАРШИ ҚЎЙЯПТИ!
✔️ КИМ БАЙРОҒИ НОМАЪЛУМ БЎЛГАН ЖАМОАТГА ЭРГАШСА...
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов суҳбатларидан
ИЛМИЙ СУҲБАТГА МАРҲАБО АЗИЗЛАР
25.07.2024 йил пайшанба куни "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди имом-ноиби Устоз Абдулаҳад домла хуфтон намозидан кейин "Изн сўраш одоби (давоми)" мавзусида суҳбат қилиб берадилар.
“Кулол Қўрғон” жоме масжиди матбуот хизмати
#bugunning_muhim_mavzusi №1
💬 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Мен тирик бўла туриб, Қуръонни ўйин қилаяпсизларми?”
🎙Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари.
🗣ФИДОЙИ ИМОМЛАР ТАҚДИРЛАНИБ, СОҲА ХОДИМЛАРИ ФАОЛЛИККА ЧАҚИРИЛДИ
🗣Бугун, 18 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларида Тошкент вилоятида фаолият юритаётган диний соҳа ходимларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда соҳа раҳбарлари, имом-хатиблар, отинойилар, нуронийлар ва Дин ишлари бўйича қўмита вакиллари иштирок этди.
🌙 Муфтий ҳазратлари имомлик юксак масъулиятли ва шарафли иш экани, бундай юкли вазифани Расул алайҳиссалом ва улуғ саҳобалар адо этганлари, мўмин-мусулмонлар ҳидоятига хизмат қилиш ва шариат ходими бўлиш ниҳоятда савобли амал эканини таъкидладилар.📊Йиғилишда 2024 йилнинг биринчи ярмида амалган оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилинди, айрим ходимлар фаолликка чақирилди. Шунингдек, иш фаолиятни янада ривожлантириш, меҳнат қилиш учун муносиб шароитлар яратиш, касб-маҳорати, мутолаани мунтазам ошириб бориш, дунёвий давлат тамойилларини инобатга олиш, жаҳолатга қарши маърифат ишларини кучайтириш ва она Ватан равнақи йўлида ҳамжиҳатликда меҳнат қилиш давр талаби экани қайд этилди.
🤲 АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН ТАВСИЯ ЭТИЛГАН ДУОЛАР ТЎПЛАМИ
💬 Бир неча юз минг абитуриент орзиқиб кутган вақт келди. 14 июлдан тест имтиҳонлари бошланди. Абитуриентларга қуйидаги дуоларни ўқишни тавсия этамиз:
﴿رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي يَفْقَهُوا قَوْلِي﴾
﴿رَّبِّ زِدْنِي عِلْمًا﴾
﴿سُبْحَانَكَ لاَ عِلْمَ لَنَا إِلاَّ مَا عَلَّمْتَنَا إِنَّكَ أَنتَ الْعَلِيمُ الْحَكِيمُ﴾
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَوْدِعُكَ مَا قَرأتُ وَمَا حَفَظْتُ فردده عَليّ عِنْدَ حَاجَتِي إِلَيهِ
اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا
اللَّهُمَّ لاَ سَهْلاً إِلّاَ مَا جَعَلّتَهٌ سَهْلاً وَأَنّتَ تَجّعَلَ الحَزَنَ إِذَا شِئتَ سَهْلاً
🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!
19-июлдан 25-июлгача:
🌅 Бомдод - 04:20
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 17:45
🌆 Шом - 20:00
🌃 Хуфтон - 21:30
@Kulol_Qorgon_masjidi
Мусо алайҳиссалом:
«Биродарим Ҳорун мендан кўра тили бурророқ, уни ҳам мен билан юбор, мени тасдиқлайди. Зеро, улар мени ёлғончи қилишларидан қўрқурман, деди» (Қасос сураси, 34 оят).
Бошқаларнинг хусусиятларини эътироф қилиш нақадар гўзал. Бу ҳам пайғамбарлар ахлоқидандир.
Бошқаларнинг хусусиятларини инкор қилиш эса шайтоннинг сифатидандир.У: «Мен ундан яхшиман. Мени оловдан яратгансан. Уни лойдан яратгансан», деди. (Сод сураси, 76 оят).
#muftiy_minbari
#ashuro
🌙 1 КУНЛИК КЕНГЛИК - 1 ЙИЛЛИК БАРАКАГА ТЕНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», (Жума сураси 9-оят)
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди
/channel/Kuloliy
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Фарзандларингизга сузишни, отишни ва от минишни таълим беринглар”, деганлар.
Читать полностью…🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!
9-августдан 15-августгача:
🌅 Бомдод - 04:50
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 17:30
🌆 Шом - 19:35
🌃 Хуфтон - 21:10
@Kulol_Qorgon_masjidi
Мазҳабсизликка даъват кучайди
➖○➖○➖○➖○➖
🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.
🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
📢 КИБЕРҚАЛЛОБЛАРДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!
🎙Муҳаммад Бобур Насриддинов
Наманган вилоятидаги “Ҳомиддин қори” жоме масжиди имом-хатиби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Қақраган, қовжираган ерларга ёмғир худди ҳаёт бахш этганидек, дарду аламлар, мусибатлар тубидан умидлар туғилади.
Читать полностью…🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!
26-июлдан 1-августгача:
🌅 Бомдод - 04:30
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 17:40
🌆 Шом - 19:55
🌃 Хуфтон - 21:25
@Kulol_Qorgon_masjidi
Ҳар қанча намунали бўлмагин, барибир сени ёқтирмайдиган кишиларни топасан. Ҳатто фаришталарни ҳам шайтонлар ёқтиришмайди-ку!
Читать полностью…ИЛМИЙ СУҲБАТГА МАРҲАБО АЗИЗЛАР
18.07.2024 йил пайшанба куни "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди имом-ноиби Устоз Абдулаҳад домла хуфтон намозидан кейин "Изн сўраш одоби" мавзусида суҳбат қилиб берадилар.
“Кулол Қўрғон” жоме масжиди матбуот хизмати
#МУТОЛАА_ВАҚТИ
🌙 ИНСОНПАРВАРЛИК ЁРДАМИНИ УЮШТИРГАН САҲОБА
🕌 ЖАННАТНИНГ ЎРТАСИДАН ҚАСР БЕРИЛАДИ
💬 ИНСОННИНГ ИШИ ЮРИШМАСЛИГИНИ ЭНГ КАТТА 23 ТА САБАБИ
🤔 ИБОДАТГА ДАНГАСАЛИКДАН ҚАНДАЙ ҚУТУЛИШ МУМКИН?
🟠 ТАЪЗИЯ МУДДАТИ УЧ КУН
⚡️ ЁМОНЛИКЛАРНИНГ ЭШИГИ
#muftiy_minbari
📱 ИНТЕРНЕТ ЗИНОГА САБАБ БЎЛМАСИН!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
"Hech kimning haqqi yo’q".
•┈┈┈┈••❈•••✾•••❈••┈┈┈┈•
🎥 Ustoz: Yo'ldoshali domla.
🕌 Тoshkent shahar . «Islom ota»
jome' masjidi imom-xatibi
📲/channel/shoshhanafiy
🌙 АШУРО КУНИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ!
✅ Эслатма! Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
ИЛМИЙ СУҲБАТГА МАРҲАБО АЗИЗЛАР
11.07.2024 йил пайшанба куни "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди имом-ноиби Устоз Абдулаҳад домла хуфтон намозидан кейин "Ҳижрий йилимизни бошлаб берувчи Муҳаррам ойининг фазилати" мавзусида суҳбат қилиб берадилар.
“Кулол Қўрғон” жоме масжиди матбуот хизмати