kuloliy | Неотсортированное

Telegram-канал kuloliy - Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

1022

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент шаҳар "Кулол-Қўрғон" жоме масжидининг телеграм тармоғидаги канали

Подписаться на канал

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Kulolqõrğon masjidi Ramazon-24
Sobitxon qori
Qolam surasi 1-16 oyatlar

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

ЙИЛ БЎЙИ РЎЗАДОР БЎЛИШНИ ИСТАСАНГИЗ

🌙 Рамазондан сўнг Шаввол ойида 6 кун рўза тутиш йил бўйи рўза тутганнинг савобига ноил этади.

🪧 Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

📆 Рамазон рўзаси ўттиз кунининг ўн баробари ўн ой (300 кун), Шаввол ойининг олти кун рўзаси эса (60 кун) икки ой бўлади. Жами 360 кун (бир йил)ни ташкил этади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)” (Анъом” сураси, 160-оят).

🔷 Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади”, деганлар (Имом Табароний ривояти).

💠 Уламолар: "Шаввол ойи рўзасини ой бошида кетма-кет олти кун ёки ой давомида бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз", деганлар.

🔰 Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Шаввол ойи рўзаси кетма-кет олти кун тутилса ҳам, бўлиб-бўлиб тутилса ҳам фазилати тенгдир”.

🤲 Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом қилгин, гуноҳларимизни мағфират этгин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar

#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ #Шаввол_ойи_рўзаси

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

ЙИЛ БЎЙИ РЎЗАДОР БЎЛИШНИ ИСТАСАНГИЗ

🌙 Рамазондан сўнг Шаввол ойида 6 кун рўза тутиш йил бўйи рўза тутганнинг савобига ноил этади.

🪧 Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

📆 Рамазон рўзаси ўттиз кунининг ўн баробари ўн ой (300 кун), Шаввол ойининг олти кун рўзаси эса (60 кун) икки ой бўлади. Жами 360 кун (бир йил)ни ташкил этади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)” (Анъом” сураси, 160-оят).

🔷 Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади”, деганлар (Имом Табароний ривояти).

💠 Уламолар: "Шаввол ойи рўзасини ой бошида кетма-кет олти кун ёки ой давомида бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз", деганлар.

🔰 Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Шаввол ойи рўзаси кетма-кет олти кун тутилса ҳам, бўлиб-бўлиб тутилса ҳам фазилати тенгдир”.

🤲 Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом қилгин, гуноҳларимизни мағфират этгин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar

#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ #Шаввол_ойи_рўзаси

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Ҳақ таолога беҳисоб шукроналар бўлсинки, бу йилги Рамазон ойи ниҳоятда файзли ва барокотли, яхшиликларга бой ўтди. Мана шундай шукуҳли дамларда бугун, 21 апрель куни эрта тонгда минглаб юртдошларимиз Рамазон ҳайити намозини адо этиш учун "Кулол Қўрғон" жоме масжидига ташриф буюришди

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

💐 РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ ва ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕌 "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди намоз вақтлари!
2023 йил 21-апрелдан:

🌅 Бомдод - 04:50

☀️ Пешин - 13:00

🏙 Аср - 17:20

🌆 Шом - 19:15

🌃 Хуфтон - 21:00

@Kulol_Qorgon_masjidi

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🔷 ФИТР САДАҚАСИ БЕРИШНИ УНУТМАНГ, ҲАЙИТ НАМОЗИГАЧА ВАҚТИНГИЗ БОР!

❗️Эслатиб ўтамизки,
🕌 Фатво маркази томонидан 2023 йил учун закот, фитр садақаси, фидя
миқдорлари қуйидагича белгиланган эди.

✅ ЗАКОТ НИСОБИ
– 35 700 000 (ўттиз беш миллион етти юз минг) сўм деб белгиланган.
🔸Шунга кўра, зарурий эҳтиёжидан ташқари бир йил давомида 35 700 000 (ўттиз беш миллион етти юз минг) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат молига эга бўлган мусулмон киши, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни ажратиб, уни закот ниятида камбағал ва фақирларга беради.

✅ ФИТР САДАҚАСИ ВА ФИДЯ МИҚДОРИ
🔸Ҳар ким ўз имкониятига қараб қуйидаги тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақаси ва фидяни берса бўлади.

🔸буғдойдан – 2 кг. 12 000 (ўн икки минг) сўм;
🔹арпадан – 4 кг. 20 000 (йигирма минг) сўм;
🔸майиздан – 2 кг. 100 000 (юз минг) сўм;
🔹хурмодан – 4 кг. 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланган.

❗️Эслатма: Мазкур қийматлар Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланди. Ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#РАМАЗОН2023
#закот #фитр #фидя

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Фитр садақаси: кимлар нима учун ва кимларга, қачон ва қанча миқдорда беради?

Фитр садақаси рўзадан чиқиш муносабати билан бериладиган садақадир. У рўзадор учун Рамазон ойи давомида айтган беҳуда гап-сўзлари, қилган хато ва камчиликларини ювиш ҳамда камбағал-мискинларга таомланиш имконини бериш мақсадида жорий қилинган. Ҳанафий мазҳабида фитр садақаси вожиб амал ҳисобланади.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

⚡️Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди

Қарорга кўра,

➖Жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 21 апрель – жума кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиб, мамлакатимизда 2023 йил 21 апрель куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.

➖ Аҳолининг Рамазон ҳайити байрамини муносиб кутиб олиши ва юксак савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 2023 йил 24 апрель (душанба) куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланди.

Каналга уланиш:
➖ @uzauz

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

РАСМАН: РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2023 ЙИЛ 21 АПРЕЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астрономия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).

🔶 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астраномик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч дуо рад этилмайди: ота-онанинг дуоси, рўзадорнинг дуоси ва мусофирнинг дуоси”, деганлар.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

​​🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ КУНИ АТРОФИДАГИ ХАБАРЛАРГА МУНОСАБАТ

❗️Айни кунларда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда Рамазон ҳайити кунини белгилаш атрофидаги маълумотлар турлича талқин этилмоқда. Аввал
хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун Ишчи гуруҳ шуғулланмоқда.

🌙Уламолар ва малакали мутахассислардан иборат мазкур ишчи гуруҳ Рамазон ҳайити куни – янги Шаввол ҳилолини астрономик таҳлиллар ҳамда хорижий давлатлардаги мутахассислар билан ҳамкорликда кузатиб бормоқда. Ҳатто Ишчи гуруҳи вакиллари 🇺🇸АҚШ, 🇹🇷Туркия, 🇰🇷Жанубий Корея ва 🇷🇺Россия минтақаларида ҳам кузатиш ишларини олиб бормоқда.

🔭 Хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астраномия институтидан олинган маълумотларга кўра, 2023 йил Рамазон ҳайити куни, яъни Шавволнинг янги ой фазаси шу йил 20 апрель, пайшанба куни 🇺🇿Тошкент вақти билан соат 09:12 да, 🇸🇦Саудия Арабистони вақти билан эса 07:12 да содир бўлади. Астраном олимлар хулосасига кўра, шу куни Шаввол ойи ҳилоли Ўзбекистон ҳудудида кўринмасада, лекин дунёнинг айрим минтақаларида кўриш мумкин бўлади.

🕌 Таъкидлаш жоизки, Ҳанафий фиқҳи манбаларида бир маконда янги ҳилол кўрилиши дунёдаги жами мусулмонларга Рамазон ҳайитини нишонлашни жоиз қилади. Бунга ҳанафий, моликий ва ҳанбалий мазҳабларидан иборат жумҳур уламолар иттифоқ қилишган.

🌙 Шаръий масалалар ва астрономик ҳисоб-китобларга таянган ҳолда 1444 ҳижрий йил Шаввол ойи ҳилоли милодий 2023 йил 20 апрель куни Ер юзининг айрим ҳудудларда кузатилади. Шу боис, Рамазон ҳайити куни 2023 йил 21 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида дастлабки хулосалар қилинмоқда. Айтиш мумкинки, АҚШ, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон каби бир қатор давлатлар томонидан жорий йил 21 апрель, жума кунини Рамазон ҳайити, деб эълон қилинди.

🌙 Фалакий ҳисоб бўйича ҳайит куни маълум бўлса-да, Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Янги ойни кўриб рўза тутинглар ва янги ойни кўриб ҳайит қилинглар”, деган ҳадиси шарифларига асосан мазкур Ишчи гуруҳининг АҚШ, Туркия ва Ғарб давлатлардаги вакилларининг ҳилолни кузатиш тўғрисидаги охирги маълумотлари олингандан кейин 2023 йил 20 апрель куни якуний хулосалар тақдим этилади, инша Аллоҳ.

🕌 Қайд этиш керакки, ибодат масаласида доим эҳтиёт бўлиш лозим. Рамазон рўзасининг бошланиши ва тугаши фақат юрт муфтийси томонидан эълон қилинади, мўмин-мусулмонлар эса шу фатвога эргашишлари шарт бўлади.

❗️Демак, интернет сайтлари юритувчилари ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан ушбу масалада турли хабарларни тарқатиш орқали халқимизни асл вазиятдан чалғитмасликни илтимос қиламиз.

✅ Шу кунларда Ўзбекистонда Рамазон ҳайити куни расмий манбаларда эълон қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази
Fatvo.uz / @diniysavollar

#МУНОСАБАТ #РАМАЗОН_ҲАЙИТИ_КУНИ

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#РАМАЗОН2023
#закот #фитр #фидя

2023 (ҳижрий 1444) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

“Кулол Қўрғон” жоме масжидида хатми Қуръон - Қадр кечасидан фото лавҳалар

@Kuloliy

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

“Кулол Қўрғон” жоме масжидида хатми Қуръон - Қадр кечасидан фото лавҳалар

@Kuloliy

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)” (Анъом” сураси, 160-оят).

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

"Дунё билан нима ишим бор..."

Алқама Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир бўйранинг устида ухладилар, турганларида ёнларида бўйранинг изи қолган эди. Шунда биз: “Ё Расулуллоҳ, сизга бир юмшоқ, тўшак қилиб берайлик”, дедик. Расулуллоҳ айтдилар: “Дунё билан менинг нима ишим бор. Мен дунёда бир дарахт тагида соялаб, сўнг уни ташлаб кетувчи отлиқ кабиман” (Имом Термизий ривояти).

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🌙 Ийдул фитр - Рамазон ҳайити табриги

Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ъала росулиллаҳ. Амма баъд.
Ассалому алайкум, kuloliy.uz каналининг азиз мухлислари!
Сизларни Рамазони шариф ҳайити билан ўзим номимдан ва kuloliy.uz жамоаси номидан муборакбод этаман.
Фазилатли кечган улуғ ойни ғанимат билиб кундузлари тутган савм- рўзаларингиз, таровеҳу таҳажудда ўқиган Қуръонларингиз охиратда шафоатчингиз бўлсин.
Ибодатларингизни қабул қилсин, гуноҳу хатоларни мағфират этсин, тақвоингиз зиёда бўлсин!

Сизга ва оилангизга тинчлик, фаровонлик ва икки дунё саодати насиб бўлсин.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

💐 РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ ва ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 💐

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🌙 ҲАЙИТ НАМОЗИНИНГ ЎҚИЛИШ ТАРТИБИ

▶️ Tas-ix | Youtube

📝 Матн: РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?

#Ҳайит_намози

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАМИЗ?

Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

ҚАЧОН БЕРИЛИШИ КЕРАК?

Фитр садақасини Рамазон ҳайити куни тонг отгандан бошлаб ҳайит намозига чиқишдан олдинги вақтга қадар бериш вожиб ҳисобланади. Рамазоннинг аввалидан берилса ҳам бўлади.
Аммо Ҳайит намозидан кейинга қолдирмаслик керак. Агарда киши фитр садақасини ийд намозигача бера олмаса, намоздан кейин беради, лекин савоби Рамазон вақтида берганчалик бўлмайди, аммо бериши шарт. Яъни уни беролмай қолган киши зиммасида фитр садақасини бериш вожиб бўлиб қолаверади.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

ЗАКОТ, ФИТР САДАҚАСИ ВА ФИДЯНИ БЕРДИНГИЗ-МИ?

Рамазон – закот ойи деган тушунча бор. Закот динимизнинг беш асосий рукнининг учинчиси ҳисобланади; Қуръонда, Ҳадиси шарифда ва уламоларнинг ижмоси билан собит бўлган. Аллоҳ Қуръоннинг 27 ўрнида закотни намозга баробар зикр қилган. «Намоз ўқинг, намозни адо қилинг ва закотни беринг». Бундан кўринадики, намоз ибодати мусулмон одамнинг ҳаётида қанчалик муҳим бўлса, закот амали ҳам ундан кам бўлмаган аҳамиятдаги амал ҳисобланади.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

✅ ЮРТИМИЗ БЎЙЛАБ РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2023 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр)нинг биринчи куни 21 апрель (шаввол ойи 1 куни) жума кунига тўғри келиши тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

🌙 Шунга кўра 2023 йил 21 апрель жума куни Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 06:00 да, бошқа вилоятларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.

🌙 Рамазон ҳайити намозини вилоятларда ўқиладиган вақтлари:

1. Андижон вилояти 05:50
2. Бухоро вилояти 06:20
3. Жиззах вилояти 06:10
4. Навоий вилояти 06:20
5. Наманган вилояти 05:50
6. Самарқанд вилояти 06:20
7. Сирдарё вилояти 06:00
8. Сурхондарё вилояти 06:15
9. Тошкент вилояти 06:00
10. Тошкент шаҳри 06:00
11. Фарғона вилояти 05:50
12. Хоразм вилояти 06:30
13. Қашқадарё вилояти 06:20
14. Қорақалпоғистон
Республикаси 06:40

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Уламолар ва астрономларнинг Рамазон ҳайитини аниқлашдаги хулосалари
(2023 йил 19 апрель)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🌙 #Ғафлатда_қолманг! Бугун Рамазоннинг сўнгги тоқ кечаси-Лайлатул қадр кечаси:

🗓 19 апрель (чоршанба)дан — 20 апрель (пайшанба)га ўтар кеча

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар.

🔸Қадр кечасининг 1 сонияси 23 соатдан афзал
🔸1 дақиқаси 58 кундан афзал
🔸1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал
🔸1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал

🤲 Дуо қилинг. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: “Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?” деб сўрадилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ўқишни айтдилар:
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
"Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний"
"Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин"
(Имом Термизий ривояти).

🔸Муҳими, бу кечани ибодат, зикр, тиловат, хайру эҳсон ва бошқа яхши амаллар билан ўтказиш лозим.

🤲 Аллоҳим барча мўминларга Рамазоннинг охирги ўн кунлигида Сени рози қиладиган амалларни қилишга муваффақ айла ва қилган амалларимизни қабул эт!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Хушхабар: Тошкент шаҳрида 3 минг ўринли масжид очилди

🕌 Рамазоннинг сўнгги кунлари қувончли хабаларларга бой ўтмоқда. Бугун, 19 апрель куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 3 минг ўринли янги қад ростлаган “Абдуллоҳ ибн Зубайр” жоме масжиди мўмин-мусулмонлар учун фойдаланишга топширилди.

🕌 Ушбу масжиднинг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуллоҳ домла Йўлдошев, нуроний отахонлар, маҳалла фаоллари, ҳомий ва саховатпеша инсонлар иштирок этди.

🤲 Тадбирда Ҳомиджон домла намозхонларни янги жоме биноси ва яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити билан қутлаб, хайрли дуолар қилдилар.

❗️Маълумот ўрнида: 25 сотих майдонни ўз ичига олган “Абдуллоҳ ибн Зубайр” жомеси 2020-2023 йилларда маҳалла фаоллари, саховатпеша инсонлар кўмаги ва аҳоли ҳашари билан қуриб битказилган. Катта хонақоҳ ва унинг остида жойлашган ертўладаги намозхонада барча зарур шароитлар ҳозирланган. Хусусан, совутиш қурилмалари ўрнатилган, гилам остига иссиқ поллар ётқизилган. Замонавий таҳоратхонадан бир вақтнинг ўзида 150 дан зиёд киши фойдаланиши мумкин.

🕌 Жомега баландлиги 38 метрли минора, бўйи 25 метр, айланаси 12 метр бўлган гумбаз ўзгача кўрк бағишлаб турибди. Узоқ масофадан кўзга ташланиб турувчи минора ва гумбази бўлган жомега Сергели ва Янгиҳаёт туманларида яшовчи маҳаллий аҳоли вакиллари билан бирга пойтахтга келган меҳмонлар ҳам ташриф буюриши мумкин.

Батафсил

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

📃 Рамазон ҳайитининг илк куни – Шаввол ҳилолини кузатиш ХАБАРНОМАСИ

✅ Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини муносиб кутиб олиш, Ислом дини тартиб-қоидалари асосида ҳилолни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ фаолият юритмоқда.

🔭 Мазкур ишчи гуруҳнинг вакиллари юртимизнинг турли ҳудудларида ҳамда АҚШ, Туркия, Жанубий Корея ва Россия минтақаларида ҳам кузатиш ишларини олиб бормоқда.

🌙 Таниқли уламолар ва малакали мутахассислардан иборат мазкур ишчи гуруҳ Рамазон ҳайитининг биринчи куни – Шаввол ҳилолини астрономик таҳлиллар ҳамда хорижий давлатлардаги мутахассислар билан ҳамкорлик асосида кузатишмоқда.

🗂 Ушбу ишчи гуруҳ кузатиш натижаларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашига тақдим этади.

🌙 Рамазон ҳайитининг биринчи куни ҳақидаги маълумотлар Уламолар Кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва тегишли хулосалар қабул қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

“Кулол Қўрғон” жоме масжидида хатми Қуръон - Қадр кечасидан фото лавҳалар

@Kuloliy

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

“Кулол Қўрғон” жоме масжидида хатми Қуръон - Қадр кечасидан фото лавҳалар

@Kuloliy

Читать полностью…
Подписаться на канал