kuloliy | Неотсортированное

Telegram-канал kuloliy - Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

1022

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент шаҳар "Кулол-Қўрғон" жоме масжидининг телеграм тармоғидаги канали

Подписаться на канал

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: “Албатта, намоз фаҳш ва ёмон ишлардан қайтарур” (Анкабут сураси, 45-оят).

Барча шартларига риоя қилиб, хушу ва хузу билан ўқилган намоз намозхонни фаҳш ва ёмон ишлардан қайтаради.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Kulolqõrğon masjidi Ramazon-24
Sobitxon qoridan Gõzal qiroat
Mulk surasi 14-24 oyatlar

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

📍✅📍САДАҚАнинг 63 та ФОЙДАСИ

1) Садақа – жаннат эшикларидан биридир.
2) Садақа – солиҳ амалларнинг энг афзали. 
3) Садақа Қиёмат куни ўз соҳибига соябон бўлади.
4) Садақа қабр иссиғини пасайтиради.
5) Садақа – маййитга қилинадиган энг яхши ва энг фойдали ҳадядир. Аллоҳ таоло уни кўпайтириб беради. 
6) Садақа нафсни поклайди.
7) Садақа Қиёмат кунидаги қўрқинчдан омонлик беради.
8) Садақа гуноҳларга каффорат бўлади.
9) Садақа – ўлим олди хотимани гўзал қилади.
10) Садақа хурсандчиликка сабаб бўлади.
11) Садақа қилувчи – одамларнинг энг яхшисидир.
12) Садақа соҳибига жуда ҳам кўп ва беқиёс буюк яхшиликлар ва жуда ҳам улкан савоблар ваъда қилинган.
13) Садақа қилиш – тақводорларнинг сифатларидандир. 
14) Садақа – саховатнинг белгисидир.
15) Садақа – дуо қабул бўлишига сабабдир.
16) Садақа – ташвишнинг аришига сабабдир.
17) Садақа балони қайтаради.
18) Садақа умрни узайтиради. 
19) Садақа – дардга даво, касалликка шифо, энг фойдали муолажадир.
20) Садақа ўт тушишидан, сувда чўкишдан, ўғри уришидан ва ёмон ўлимдан асрайди.
21) Садақанинг савоби – нақд, гарчи у ҳайвон-паррандаларга қилинса ҳам.
22) Садақанинг афзали – очга таом беришдир.
23) Садақа қилувчи киши одамлар меҳрини қозонади.
24) Садақа – садақа қилувчининг мол-давлатини кўпайтиради. 
25) Садақа ризқ зиёда бўлишига сабаб бўлади.
26) Садақа қилган кишини одамлар яхши кўришларига сабаб бўлади.
27) Садақа нусратга сабаб бўлади.
28) Садақа ишида қатнашганлар савобга шерик бўладилар.
29) Садақа – бало ва қазолардан ҳимоя қилади.
30) Садақа ўз эгасини ёмон ўлимдан асрайди.
31) Садақа берган билан мол-дунё камайиб қолмайди.
32) Садақа берадиган одамнинг молига фаришталар барака тилаб дуо қиладилар.
33) Садақа Парвардигорнинг ғазабини ўчиради.
34) Садақа – садақа берувчининг шайтонлар устидан ғалабасидир.
35) Садақа Қиёмат кунида бу дунёда бой берилган нарсаларга афсус қилдирмайди.
36) Садақа – ғам-андуҳдан холи этгувчидир.
37) Садақа Қиёмат куни тўсиқ бўлиб, ҳимоя қилиб, садақа қилувчини дўзахдан тўсади.
38) Садақа қалбнинг қаттиқлигини юмшатади.
39) Садақа – Қиёмат кунида садақа қилганнинг юзининг жилосидир.
40) Садақа қилинган маййитга ҳам, садақа қилган одамга ҳам Аллоҳ таоло савобларини кўпайтириб беради.
41) Садақа – ёмонликларни даф этиш учун сабабдир.
42) Садақа фаришталарнинг дуосига сабаб бўлади.
43) Садақа савобларни кўпайтиради.
44) Садақа – қайғудан асрагувчидир.
45) Садақа – қабр оловини сўндиргувчидир.
46) Садақа – ҳасанотларни ўн ҳиссага кўпайтиргувчидир.
47) Садақа бу дунёдаги 70 хил ёмонлик эшикларини ёпади.
48) Садақа – соҳибини қабр азоби ва оловдан озод этгувчидир.
49) Садақа – садақа берувчининг қувончига сабабчидир.
50) Садақа хато ва гуноҳларни ўчиради.
51) Садақа вафотингиздан кейин ҳам ажр-савобингизни кўпайтириб туради.
52) Садақа қилувчи Аллоҳ таолога яқин бўлиб, Ўзининг меҳрига сазовор бўлади.
53) Узр сабабли тутолмай қолган фарз қилинган рўзани ҳам садақа билан кафорат этилади. 
54) Садақа Рамазон ойида тутилган рўзани мукаммал қилиб беради.
55) Садақа қилаётганингизда маблағларингизни йўқотаётган бўлмайсиз, балки уни бошқа пайт учун ўзингизга жўнатаётган бўласиз.
56) Садақа – сахий ва ҳимматли ишлардан ва эзгу аломатлардан биридир.  
57) Садақа – дуонинг ижобат бўлишига сабабчидир.
58) Садақа қилувчиларни Ўзининг гўзал мукофотлари ила сийлайди. 
59) Садақа – Қиёмат кунида садақа қилганнинг юзини ёруғ қилади.  
60) Садақа – садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади.
61) Садақа – садақа берувчининг обрў ва ҳурматини сақлайди.
62) Садақа берадиган хонадонга Худои таолонинг раҳмати ёғилади.
63) Садақа берадиган одамга файзу илоҳий, хайр-барака берилади.

🟢 Каломуллоҳ – Қуръони Каримнинг ояти карималарида ва Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак ҳадиси шарифларида 🟢

Устоз уламои киромларимиз айтадилар: 
“Жуда оз бўлса ҳам, кунига садақа қилишни одат қилинг!"
Чунки...
"САДАҚА – РАДДИ БАЛО" !

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Зое қилманг

Ривоят қилинишича, Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойида ҳазил-мутойиба қилиб турган бир қавмнинг олдидан ўтиб, уларга бундай деган экан: «Аллоҳ азза жалла бандалари учун Рамазон ойини тоат-ибодатда мусобақалашадиган майдони қилиб берди. Бир қавм ўзиб кетиб, муваффақият қозонди. Бошқа бир қавм эса ортда қолиб, муваффақиятсизликка учради. Ўзиб кетганлар муваффақият қозонадиган, беҳуда иш қилганлар эса муваффақиятсизликка учрайдиган ушбу кунда ўйнаб-кулиб юриш жуда ҳам ажабланарлидир! Аллоҳга қасамки, агар парда кўтарилса, яхши амалларни қилувчилар яхши амаллари билан, ёмон ишларни қилувчилар эса ёмон ишлари билан машғул бўлиб қолишади».

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#Ғафлатда_қолманг
🌒 Бугун Рамазон ойининг тоқ кечаси:
15 апрельдан16 апрельга ўтар кечаси
Шом намозидан кейин Рамазон ойининг 25-кечаси бошланади.

Қадр кечаси Аллоҳ таолонинг Муҳаммад алайҳиссалом умматига туҳфасидир. Бу софларни танлаб олиш кечаси, ютуққа эришиш кечаси, мағфират кечаси, жаннатга кириш кечасидир. Бу ана шундай буюк кечадир. Бу кеча Аллоҳ таоло даъватчиларга, жидду-жаҳд қилувчиларга, намозхонларга, рўзадорларга, суннат байроғини кўтарганларга ва тавба қилувчиларга салом йўллайди.

Қадр кечасининг фазилатларидан:
1. Шарофатга эришиш кечаси. Аллоҳ таоло уни Қадр сураси билан шарафлаган.

2. У кеча 83 йил ва 4 ойдан яхшидир. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Рамазон кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шундай ой кириб келдики, унда минг ойдан афзал бир кеча бор. Ким ундан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди. Фақат маҳрум кишигина унинг яхшилигидан бебаҳра қолади», деганлар (Ибн Можа ривояти).

3. Мағфират кечаси. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қадр кечасида иймон билан, савоб умидида қоим бўлса, ўтган гуноҳлари кечирилади», деганлар (Муттафақун алайҳ).

4. Ер куррасига азиз меҳмонлар ташриф буюради. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечаси Рамазоннинг 27 ёки 29-кечасидир, бу кечада ер юзидаги фаришталар майда тошдан ҳам кўп бўлишади», деганлар (Имом Аҳмад ва Ибн Ҳузайма ривояти).

5. Жаброил алайҳиссалом янгидан тушадилар. Жаброил алайҳиссаломнинг тушишлари Аллоҳнинг қуйидаги оятига биноандир: «Унда фаришталар ва Руҳ (Жаброил алайҳиссалом) Роббининг изни ила (йил давомида қилинадиган) барча ишлар билан (осмондан заминга) тушурлар» (Қадр сураси, 4-оят).
Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумо Набий алайҳиссаломнинг вафотларидан кейин Умму Айманнинг ҳузурига бориб, Расулуллоҳни эслаб, Жаброил алайҳиссалом келмай қўйганлари учун йиғлашар эди.

6. Келгуси йилги ризқлар ва ажаллар нозил бўлади. «Унда (Қадр кечасида) ҳар бир ҳикматли иш ажратилиб, ҳал қилинур» (Духон сураси, 4-оят). Фаришталар Аллоҳ таоло Ўзининг махлуқотлари учун Лавҳул Маҳфузда битиб қўйган ризқ ва ажаллар мажмуасини дунё осмонига олиб тушадилар.

7. Муборак кечадир. Аллоҳ таоло шундай деган: «Биз уни (Қуръонни) муборак кечада нозил қилдик» (Духон сураси, 3-оят).

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#РАМАЗОН2023
#закот #фитр #фидя

2023 (ҳижрий 1444) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Масжид ходимлари ва қорилар

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕌 Бугун, 14 апрель куни жомеларимизда “Мужодала” сураси 1-оятидан “Таҳрим” сураси 12-оятигача ўқилади

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

РАМАЗОНДА ЎЗГАРИШ БОРМИ БИЗДА?

Бу ойнинг учдан иккиси келиб кетди. Бизда бирор ўзгариш борми, қараб кўринг-чи ўзингизни! Яхши мусулмон ҳолига келганлигингизга доир бирор ишоратлар, аломатлар кўриняптими? Ахлоқингиз, ибодатингиз, зеҳниятингиз, кўнглингиз, ақлингизда буни бир синчиклаб кўринг! Учдан иккиси келиб кетди, қолгани ҳам ҳаводек ўтиб бормоқда.
Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз «Аллоҳ таоло рози бўладиган амалларни, хайрларни бажариш борасидаги қуллик вазифаларингизни чиройли қилиб бажариб, сиз ҳам ўз бурчларингизни адо этинг!» деганлар.
Ғафлатда қолиб кетманг!

Азиз ва муҳтарам биродарларим! Ҳар бир ибодат, Аллоҳ таолонинг ҳар бир амри, Исломнинг ҳар бир буйруқларида ҳикмат бор. Яъни ҳар бири ўз ўрнида, бирор сабаб билан инсонга фойда беради. Масалан, рўзанинг баданга, меъдага, руҳга, ақлга фойдаси бор, савоб жиҳатидан ҳам манфаати тегади. Рамазон ойининг муаззам фойдалари жудаям кўп.

"Рамазон ва тақво" рисоласидан.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Чоршанба куни Масжидул Ҳарамдаги намозхонлар ва умрачиларнинг умумий сони 1 млн 149 мингдан ошди.

@hajumrauz

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

‼️ Ғафлатда қолманг! Бугун Рамазон ойининг тоқ кечаси:
🗓 13 апрель (пайшанба)дан — 14 апрель (жума)га ўтар кеча

🌒 Шом намозидан кейин Рамазон ойининг 23-кечаси бошланади.

❇️ Абул Олия розияллоҳу анҳу айтадилар: “Бир аъробий Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Қадр кечаси қачон бўлади?” деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қадр кечасини Рамазоннинг илк ва энг сўнгги ҳамда тоқ кечаларидан изланглар!” дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

🌹 Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қадр кечасини Рамазон ойининг охирги ўн кунлигидан қидиринглар”, деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслом ривояти).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕌 "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди намоз вақтлари!
2023 йил 14-апрелдан:

🌅 Бомдод - 04:50

☀️ Пешин - 13:00

🏙 Аср - 17:15

🌆 Шом - 19:10

🌃 Хуфтон - 20:45

@Kulol_Qorgon_masjidi

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Бугун, 12 апрель куни жомеларимизда “Аҳқоф” сураси 1-оятидан “Зориёт” сураси 30-оятигача ўқилади.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

​​Машҳурликка сабаб бўлган мушук воқеаси

Маълумки, шу кунларда ижтимоий тармоқларда жазоирлик имом меҳробда намозда Қуръон қироат қилаётганда унинг елкасига бир мушук чиқиб, қорининг юзидан ва лабидан бўса олган видео кенг оммага тарқалди. Ушбу видеолавҳа борасида бир қанча уламолар бу ҳолатга муносабат билдириб чиқдилар. Шулардан бирига тўхталиб ўтамиз:

👉 Тўлиқ ўқиш:

@islomuz

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 РАМАЗОН ОЙИНИНГ ОХИРГИ 10 КУНЛИГИ БОШЛАНДИ!

🌙  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар.

🔸Қадр кечасининг 1 сонияси 23 соатдан афзал
🔸1 минути 58 кундан афзал
🔸1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал
🔸1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал

🌙 Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (охирги) ўн кунлик кириб келса белбоғларини маҳкам боғлардилар, кечаларини тирилтирар ва аҳлларини уйғотардилар".

✅  Бу йилги рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:
🔹 21 кеча: 11 апрел (сешанба)дан — 12 апрел (чоршанба)га ўтар кечаси;
🔹 23 кеча: 13 апрел (пайшанба)дан — 14 апрел (жума)га ўтар кечаси;
🔹 25 кеча: 15 апрел (шанба)дан — 16 апрел (якшанба)га ўтар кечаси;
🔹 27 кеча: 17 апрел (душанба)дан — 18 апрел (сешанба)га ўтар кечаси;
🔹 29 кеча: 19 апрел (чоршанба)дан — 20 апрел (пайшанба)га ўтар кечаси.

🤲 Аллоҳим барча мўминларга Рамазоннинг охирги ўн кунлигида Сени рози қиладиган амалларни қилишга муваффақ айла ва қилган амалларимизни қабул эт!

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🌙 ҚАДР КЕЧАСИ ФАЙЗГА ТЎЛДИ, БИР ВАҚТДА МИЛЛИОНЛАБ ХАЛҚИМИЗ ҲАҚ ТАОЛОГА ИЛТИЖО ҚИЛДИ

🕌 Аллоҳга шукрки, бу йил Рамазон ойида юртимиздаги 1500 дан зиёд жомеда хатми Қуръонлар ўқилиб, мўмин-мусулмонларнинг имону ихлосини янада зиёда бўлди. Ўлкакамизнинг барча ҳудудларида 27 кун давом этган хатмоналарда халқимиз муҳаббат ила Каломуллоҳга соме бўлдилар. Хатми Қуръонларнинг якуни, бугун 17 апрель оқшомида масжидларимизда Рамазон ойининг йигирма еттинчи кечаси, яъни Қадр кечаси куни хатми Қуръонлар якунланиб, барча масжидларда бир вақтнинг ўзида бир неча миллион халқимиз Ҳақ таолога ёлвориб, қўлларини дуога очдилар...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@mp3muslim / @diniysavollar

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

АММА ПОРАСИ

🕌 Бугун, 16 апрель куни жомеларимизда “Муддассир” сураси 1-оятидан “Иншиқоқ” сураси 25-оятигача ўқилади.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🔵 ШАВВОЛ ОЙИДА 🌟ЛЮКС 🌟ДАСТУРИ!
АПРЕЛЬ - МАЙ ОЙЛАРИ

🔹 Мадина ва Макка шаҳарларида Сиз учун фақат 5🌟 юлдузли қуйидаги меҳмонхоналар хизмат қилмоқда.

🔹 Мадинада - “Pullman Zamzam Madinah” ва "Crowne Plaza" меҳмонхонаси - Ҳарам масжидидан 100 метр;

🔹 Маккада - “Makkah Hilton Convention” ва “Makkah Hilton DoubleTree” меҳмонхоналари Ҳарам масжидидан 200 метр;

🔹Жойлаштириш бир хонада 2 киши;

🔹дастур 10 кун;

🔹3 маҳал иссиқ овқат, ширинлик ва сархил мевалар меҳмонхоналар менюси асосида;

🔹Тиббиёт маркази;

🔹Гуруҳ раҳбари (расмий имом-хатиб);

🔹Замонавий автобуслар;

🔹Тошкент-Жидда-Тошкент авиачипта (Uzbekistan Airways);

✅ 20.800.000 сўм

✅ НАВБАТСИЗ

☎️ Мурожаат учун: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-Умра маркази
+998770851858

@hajumrauz

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«(Охирги) ўн кунлик кирганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам изорларини маҳкам боғлаб, кечани бедор ўтказар ва аҳлларини уйғотар эдилар».
Имом Бухорий ривоят қилган.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Раҳмат ва барака ойи бўлмиш Рамазоннинг сўнгги кунлари яқинлашиши муносабати билан Ибн Жавзий айтган нарсаларини эслаб ўтамиз!
От маррага яқинлашган сари мусобақада ғалаба қозониш учун бор кучини ишга солар экан.
От сендан кўра фаросатли бўлиб қолмасин!
Амаллар хотимага қараб баҳоланади!
Кутиб олишни қойилмақом қилмаган бўлсанг, хайрлашишни чиройли қилиб қўй!

Уламолар суҳбатидан.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

😢 Рамазон ойининг охирги кунида қуйидагиларни айтиб қоламиз:
Барча ойларнинг Робби танҳодир. Рамазоннинг Робби шаввол ойи ва бошқа ойларнинг ҳам Роббидир. Бизнинг вазифамиз қайси ой бўлишидан қатъи назар, Роббимиз жонимизни олиб, то биздан рози бўлгунига қадар ибодат қилиб, динида мустаҳкам қолишимиздир.
Аллоҳим! Бизларни мустаҳкам дининг ва тўғри йўлинг узра собитқадам қил! Кўз очиб юмганчалик фурсат ҳам ўз ҳолимизга ташлаб қўйма!

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАР!

Пайғамбар
алайҳиссалом дедилар: “Ким Аллоҳ учун масжид бино қилса, у хоҳ кичик бўлсин, хоҳ катта бўлсин, Аллоҳ унга жаннатда уй бино қилади”. Термизий ривоят қилган.

Сиз энди Payme, Click, Paynet, Uzum (Аpelsin) ва Оson иловалари орқали масжидимизга эҳсон қилишингиз мумкин 🏠

Бунинг учун шу ёзувлар устига боссангиз, сиз масжидимиз ҳисоб рақамларига уланасиз АЛЛОҲ ТАОЛО ЭҲСОНИНГИЗНИ ҚАБУЛ ҚИЛСУН📲

"Payme" иловасидан эҳсон қилиш
⬇️
https://payme.uz/fallback/merchant/?id=625ffef43dfdda2a8a9fa80d

"Click" иловасидан эҳсон қилиш
⬇️
https://indoor.click.uz/pay?id=022925&t=0

"Paynet" иловасидан эҳсон қилиш
⬇️
http://app.paynet.uz/?m=17749

"Uzum (Аpelsin)" иловасидан эҳсон қилиш
⬇️
https://www.apelsin.uz/open-service?serviceId=498606186

"Оson" иловасидан эҳсон қилиш
⬇️
https://pay.oson.uz/qr/cuAU7mbB

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир»,
деган. (Жума сураси 9-оят)

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди

/channel/Kuloliy

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Рамазон ойи иймонни янгилаш, қалбларни жонлантириш, тарқоқ фикрларни Аллоҳ томон йўналтириш, ғафлатдаги кишининг кўзини очиш, унутадиган кишининг хотирасини яхшилаш ва гуноҳкорларнинг тавба қилиши учун қулай бир фурсатдир. Бу ойда ҳамма Роҳман ва Роҳим сифатли Зотнинг эшиги олдида туриб, бундан олдин оталари Одам алайҳиссалом қилган қуйидаги дуо билан ёлворишади:
«Роббимиз, ўзимизга зулм қилдик. Агар бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрувчилардан бўламиз» (Аъроф сураси, 23-оят).

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🌒 ҚАДР КЕЧАСИНИ ТОПИШ

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қадр кечасини Рамазонни охирги ўн (кечаси)да изланглар: тўққиз кеча қолганида, етти кеча қолганида, беш кеча қолганида», дедилар.

Бухорий, Муслим, Абу Довуд ривоят қилишган.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕌 Бугун, 13 апрель куни жомеларимизда “Зориёт” сураси 31-оятидан “Ҳадид” сураси 29-оятигача ўқилади.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🤲 Ё Аллоҳ...

🌙 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши айтдилар: «Эй Расулуллоҳ, агар Қадр кечаси қайси кеча эканини билсам (яъни, қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам), унда нима деб дуо қилай?» дедим. У зот: «Аллоҳумма иннака Афуввун туҳиббул афва фаъфу ъанний» деб айт!» дедилар».
(Имом Аҳмад, Термизий, Ибн Можа, Насоий, Ҳоким, Байҳақий ривоят қилишган).

🤲 Дуонинг маъноси: «Ё Аллоҳ, албатта, Сен Афуввсан (гуноҳларни кечирувчи, афв қилувчисан), кечиришни яхши кўрасан, мени афв қилгин, кечиргин».

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#дуо #Қадр_кечаси

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАР!

Масжид – Аллоҳнинг байтидир. Масжидда Аллоҳ таолога ибодат қилинади, зикр ва тасбеҳ айтилади, Аллоҳни каломи тиловат қилинади.

Сиз энди Payme, Click, Paynet, Uzum (Аpelsin) ва Оson иловалари орқали масжидимизга эҳсон қилишингиз мумкин 🏠

Бунинг учун шу ёзувлар устига боссангиз, сиз масжидимиз ҳисоб рақамларига уланасиз АЛЛОҲ ТАОЛО ЭҲСОНИНГИЗНИ ҚАБУЛ ҚИЛСИН📲

"Payme" иловасидан эҳсон қилиш
⬇️⬇️⬇️
https://payme.uz/fallback/merchant/?id=625ffef43dfdda2a8a9fa80d

"Click" иловасидан эҳсон қилиш
⬇️⬇️⬇️
https://indoor.click.uz/pay?id=022925&t=0

"Paynet" иловасидан эҳсон қилиш
⬇️⬇️⬇️
http://app.paynet.uz/?m=17749

"Uzum (Аpelsin)" иловасидан эҳсон қилиш
⬇️⬇️⬇️
https://www.apelsin.uz/open-service?serviceId=498606186

"Оson" иловасидан эҳсон қилиш
⬇️⬇️⬇️
https://pay.oson.uz/qr/cuAU7mbB

Масжид телеграм гуруҳига уланиш 🕌 ⬇️
/channel/Kulol_Qorgon_masjidi

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

СЎНГГИ 10 КУНЛИК

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қадр кечасини Рамазонни охирги ўн (кечаси)да изланглар: тўққиз кеча қолганида, етти кеча қолганида, беш кеча қолганида», дедилар.

Бухорий, Муслим, Абу Довуд ривоят қилишган.
Каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Бугун, 11 апрель куни жомеларимизда “Фуссилат” сураси 47-оятидан “Жосия” сураси 37-оятигача ўқилади.

Читать полностью…
Подписаться на канал