Сабр ҳақида келган ҳадислар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳеч кимга сабрдан кўра яхшироқ ва кенгроқ ато берилмаган», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Ушбу ривоят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг узун ҳадисларидан олинган иқтибосдир. Мазкур ҳадисда қуйидагилар айтилади:
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ансорийлардан бир қанча одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан (мол) сўрадилар. Бас, у зот уларга бердилар. Сўнгра яна сўрадилар, яна бердилар. Сўнгра яна сўрадилар, яна бердилар. Ҳатто ҳузурларидаги нарса тугади. Шунда у зот:
«Ҳузуримда нима яхшилик бўлса, сизларга бермай олиб қолмасман. Ким иффатталаб бўлса, Аллоҳ уни иффатли қилур. Ким беҳожатлик талаб қилса, Аллоҳ уни беҳожат қилур. Ким сабр талаб қилса, Аллоҳ уни сабрли қилур. Ҳеч кимга сабрдан кўра яхшироқ ва кенгроқ ато берилмаган», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Ушбу ҳадиси шарифда мусулмон инсон ўзига берилган ризқ қанча бўлса, ўшанга чидаб, қаноат ҳосил қилиб юриши яхши экани тарғиб қилинган. Мусулмон инсон турмушни яхши таъмин қилиш учун имкониятидаги барча ҳалол воситаларни ишга солиб, ҳаракат қилаверади. Аммо ризқ бериш Аллоҳ таолодан эканини ҳеч қачон унутмайди. Шунинг учун ўзига берилган ризқ-насибани Аллоҳ таолонинг иродасидан деб билади. Оз бўлса, норози бўлмайди, кўп бўлса, ҳовлиқиб кетмайди. Чунки Аллоҳ таолонинг иродасига қарши чиқиш мусулмон одам учун тўғри эмас.
Мазкур ривоятларда мусулмон инсон ўзига берилган ва берилмаган ризққа нисбатан қандай муносабатда бўлиши лозимлиги ҳақида бир неча кўрсатмалар берилмоқда:
– Иффатли бўлиш.
Бировнинг молидан умидвор бўлишни ор деб билиш. Ким ўзини иффатли тутишга уринса, Аллоҳ таоло уни иффатли қилиб қўйиши турган гап.
– Ўзида бировнинг сариқ чақасига ҳам эҳтиёжи йўқлигини изҳор қилиш.
Аллоҳ таоло бундай одамнинг кўзини тўқ қилиб қўйгани учун ундан ҳеч бир очкўзлик содир бўлмас экан.
– Кам бўлса ҳам, ўзига берилган ризққа сабр қилиш.
Сабр Аллоҳ таоло томонидан бандага инъом этилган энг катта ва кенг ато ҳисобланади. Сабрли киши ризқнинг озига ҳам, йўқчиликка ҳам чидаб, ўзини хор қилмай, бошини тик тутиб кун кўради. Сабр неъматидан бебаҳра банда эса дунёнинг ярмига эга бўлса ҳам, очкўзлигини билдириб қўяди.
Мусулмон одам Аллоҳ таоло томонидан берилган етарли ризққа сабр қилиб, қаноатли бўлиб ўтса, дунёдаги энг катта нажотга эришган шахс бўлади.
Ҳақиқий бойлик молу дунёнинг кўплигида эмас, нафснинг тўқлигидадир.
Ушбу таълимотларни ҳар бир мусулмон яхшилаб ўрганиб, ўзига сингдириб олиши ва ҳаётига татбиқ қилиши лозим. Ана шундагина орамизда беш танга пул кўйига тушиб одам ўлдирадиганлар, ўғрилик, порахўрлик, рибохўрлик қиладиганлар, фирибгарлик, алдамчилик, ёлғончилик ва бошқа разолатларни қиладиганлар қолмайди.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилган мусулмон одамларга аралашмайдиган ва озорларига сабр қилмайдиган мусулмондан яхшидир», дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Бу ҳадисдан одамларнинг озоридан қўрқиб, уларга аралашмай қўйиш дуруст эмаслиги маълум бўлади. Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилган одам савоб олади. У ўша аралашиши давомида уларга яхшилик ҳам қилиб юрган бўлади. Одамларга аралашмаган киши эса кўпчиликка фойда етказишдан бош тортган бўлиши мумкин.
«Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирсам, у зот беморликдан қийналаётган эканлар.
«Эй Аллоҳнинг Расулули, сиз беморликдан қаттиқ қийналяпсиз-ку?!» дедим.
«Шундай. Албатта, мен беморликдан сизлардан икки кишининг қийналганича қийналаман», дедилар.
«Сизга икки ҳисса ажр бўлиши учун шундайдир-да?» дедим.
«Ҳа, шундай. Шунингдек, қай бир мусулмонга бирор мусибат етса – бирор тикан кирса ёки ундан кичикроқ бўлса ҳам, албатта, Аллоҳ унинг сабабидан ўша банданинг ёмонликларини худди дарахт ўз баргларини тўкканидек тўкади», дедилар у зот».
Икки шайх ривоят қилишган.
«Албатта, олимлар анбиёларнинг меросхўрларидир». Мана шу жумла бу ерда гап диний олимлар ҳақида кетаётганига ишорадир. Демак, уламоларимиз оддий кишилар эмас, пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлар динор ҳам, дирҳам ҳам мерос қолдирмаганлар. Улар илмни мерос қилиб қолдирганлар. Кимда ким ўша пайғамбарлардан мерос қолган илмни олса, улуғ насибани олган бўлади. Пайғамбарлар меросидан ҳам улуғ насиба бўлиши мумкинми?!
Сафвон ибн Ассол Муродийдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. У зот масжидда қизил чопонларига ястаниб олган эканлар. «Эй Аллоҳнинг Расули, илм талаб қилиб келдим», дедим. Шунда у зот: «Хуш келибсан, илм толиби. Фаришталар толиби илмнинг ўрганаётган илмига муҳаббатларидан қанотлари билан уни ўраб олишади. Кейин бир-бирларининг устига мингашиб, дунё осмонигача етиб боришади».
Имом Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Ҳоким ва Табаронийлар ривоят қилишган, лафз Табаронийники.
Ушбу ҳадислардан олинадиган фойдалар:
1. Илм излаш шарафли иш экани;
2. Бешикдан қабргача илм излаш кераклиги;
3. Илм талаби йўлидагиларга Аллоҳ таоло жаннат йўлини осон қилиб қўйиши;
4. Фаришталар толиби илмнинг қилаётган ишидан рози бўлиб, қанотлари билан қуршаб олишлари, уларни ўраб турган раҳматдан баҳраманд бўлишга уринишлари;
5. Олимга фаришталар, инсу жинлар ва ҳайвонлар истиғфор айтиб, уларнинг ҳақларига дуо қилишлари;
6. Олим кишига ҳатто сувдаги балиқлар ҳам дуо қилиши;
7. Олим кишининг обид кишидан фазли худди ойнинг бошқа юлдузлардан фазли каби экани;
8. Диний олимлар пайғамбарларнинг меросхўрлари экани;
9. Пайғамбарлар динор ёки дирҳам эмас, илмни мерос қилиб қолдирганлари;
10. Пайғамбарлар мероси бўлмиш диний илмни олган кишилар улуғ насибани олган бўлишлари.
«Ҳадис ва Ҳаёт» китоби асосида Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф тайёрлади.
https://islom.uz - дан олинди
@kquvonchbek
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, сиз Аллоҳнинг Расулисиз деб гувоҳлик бердим, беш маҳал намозни ўқидим, молимнинг закотни бердим, Рамазон (рўзаси)ни тутдим», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким шу ҳолатда ўлса, қиёмат куни набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан мана бундай бирга бўлади. Модомики ота-онасига оқ бўлмаса», деб икки бармоқларини тик тутдилар» (Аҳмад ва Табароний ривоят қилишган).
3. Ота-онасига яхшилик қилган одам ота-онасининг жаннатдаги мартабалари кўтарилишига сабабчи бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ банданинг даражасини кўтаради. Шунда у: «Роббим, бу даража менга қаердан берилди?» дейди. У Зот: «Фарзандингнинг сенга қилган дуоси сабабидан», дейди» (Байҳақий ривоят қилган).
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф тайёрлади.
Ота-онага яхшилик қилиш
https://islom.uz - дан олинди
@kquvonchbek
“Kundalik” elektron sinf jurnalida baholarni qo‘yish va o‘zgartirish tartibiga muvofiq 2023-yilning 15-aprelidan tizimda cheklov (muzlatish) o‘rnatiladi hamda kiritilgan chorak va yillik baholarga maktabgacha va maktab ta’limi hududiy boshqarmalariga rasmiy xatsiz o‘zgartirish kiritish imkoniyati bo‘lmaydi.
Kanalga ulanish👇
/channel/uztdi
#кун #ҳадиси
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Гўзал хулқ ҳақида
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни мўминнинг мезонида ҳусни хулқдан оғирроқ нарса бўлмайди. Аллоҳ фаҳш ва ифлос сўз айтувчини ёмон кўради», дедилар».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминларнинг иймони комили хулқи яхшисидир. Сизларнинг яхшиларингиз хотинларига яхшилик қиладиганларингиздир», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг менга энг маҳбубингиз, қиёмат куни менга энг яқин ўтирадиганингиз ҳусни хулқлигингиздир. Сизларнинг менга энг ёқмайдиганингиз, қиёмат куни мендан энг узоқ ўтирадиганингиз сергап (бировга гап бермайдиган), тили узун ва мутафайқиҳингиздир», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, сергап ва тили узунни биламиз, мутафайқиҳлар кимлар?» дейишди. «Мутакаббирлар», дедилар».
Термизий ривоят қилганлар.
Юқоридаги ҳадислардан олинадиган фойдалар:
1. Қиёмат куни мўминнинг мезонида ҳусни хулқдан оғирроқ нарса бўлмайди.
2. Аллоҳ фаҳш ва ифлос сўз айтувчини ёмон кўради.
3. Мўминларнинг иймони комили хулқи яхшисидир.
4. Одамларнинг яхшиси аҳлу аёлига яхшилик қиладиганидир.
5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари ичида у зотга энг маҳбуб ва қиёмат куни энг яқин ўтирадиган инсон ҳусни хулқли инсондир.
6. Умматлари ичида у зотга энг ёқмайдигани ва қиёмат куни у зотдан энг узоқ ўтирадиган кимса бировга гап бермайдиган, тили узун ва мутакаббир кимсадир.
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф тайёрлади.
https://islom.uz - дан олинди
@kquvonchbek
Мажбурий аттестациядан озод қилинадиган ўқитувчилар рўйхати кенгайтирилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 120- сон қарори
Каналга уланиш:
http://t.me/kquvonchbek
Гуруҳга уланиш:
http://t.me/kquvonchbekguruh
Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида Низом (Адлия вазирлигидан 2020 йил 30 июн 3271-сон билан рўйҳатдан ўтказилган).
http://t.me/kquvonchbek
Энг яхши мактаб-энг яқин мактаб!
Шундай қоида бор, адашмасам Финландияда
Сабаблари (шахсий фикрим):
Биринчидан, боланинг соғлиги, иссиқ ёки совуқ кунларда узоқ масофага юриш
Иккинчидан, хавфсизлиги, болани ўзини хавфсизлиги ёки транспорт ҳаракатидан хавфсизлик
Учинчидан, психологик хавфсизлик узоқ масофа, турли машина, турли йўловчи, турли фикр.... Шахсий фикрларингизни каментарийларда давом эттиринг
@kquvonchbek
Финляндияга ўқув ташрифидан ўрганилган баъзи қизиқ маълумотлар ( айримлар учун кутилмаган ва баъзиларга ёқмадиган фактлар):
1. Хельсинки муниципалитети ( ҳокимияти) мактабларга турли даражада, шу жумладан хорижий делегацияларни ташриф буюришини чекларкан ва одатда 1-2 та делегация ташрифидан ошмаслигини назорат қиларкан. Сабаб: ўқувчиларнинг ўқишига ҳалақит бермаслик. Буни бизга бизнинг делегациямизни кутиб олган ўқитувчи айтди. Директор ва завучлар ўз иши билан банддиги учун чиқишмади.
2. Дарсликларда хатоликлар бўларкан. Биз кирган дарсда ўқувчилар математика фанида болалар хато топишди. Буни таълим вазирлиги ходими ( расмда)“ Хато ҳаммада бўлиб туради, тузатилади” деб қўяқолди. Ҳеч ким ижтимоий тармоқда ёки таълим вазирлиги ходимига бориб, аюҳаннос солмади.
3. Вазирлик таълимдаги кундалик ишларни ёинки фуқаро мурожаатларни назорат қилмайди. Бу ишни мактаб ёки туман ҳокимлиги назорат қилади.
4. Биздаги РайОНО га ўхшаган ( тузилма нуқтаи назаридан) district education officer бор экан
5. Финляндиянинг PISA даги охирги натижалари нафақат илмий ўрганилмоқда экан, балки келгуси ҳафта бўлиб ўтадиган парламент сайловлари арафасида ҳукуматга қарши қаттиқ танқид қуролига ҳам айланган.
6. Финляндияда ҳам ўқитувчилар ойлигига ҳақ тўлаш “ставка” тизими экан ва, масалан, бошланғич синф ўқитувчисини нагрузкаси 24 соат, каттароқ синфларда 22-24 соат экан.
7. Ўқитувчилар ҳар йил 3-кун малака ошириш курсларига бориш мажбурий экан. Лекин, бу масалан таянч мактабларда тажрибали эксперт ўқитувчилар томонидан ўқиш ёки 3 кун, бизнинг таъбиримиз билан,методкунларда амалга ошириларкан. Буни муниципалитетлар белгиларкан.
8. Ўқитувчилик асосан аёлларни касби экан
Лазиз Ходжақулов facebook саҳифасидан олинди
@kquvonchbek
⚡️ Президентнинг мухлислар билан тўлиб тошган стадионга биринчи марта ташрифи қандай бўлди?
Кечаги чемпионлик ўйини хақида батафсил видео.
Чемпион футболчиларнинг ҳар бирига автомобиллар совға қилиниши кутилмоқда экан.
👇👇👇
/channel/+2TDJY5V2L_00NDNi
🥇🇺🇿 O’ZBEKISTON — CHEMPION!!!💪🎊🎉
Prezident Shavkat Mirziyoyev nafaqat yigitlarimizga kubokni topshirdi, balki jamoa bilan birga ko’tardi ham😆🏆
👉 @xushnudbek 👈
Ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ўзбекистонликлар қуйидаги дам олиш кунларига эга бўлади:
2023 йил 19 март (якшанба) - тақвим бўйича дам олиш куни;
2023 йил 20 март (душанба) - қўшимча ишланмайдиган кун/кўчирилган дам олиш куни;
2023 йил 21 март (сешанба) - дам олиш куни;
2023 йил 22 март (чоршанба) - қўшимча ишланмайдиган кун/кўчирилган дам олиш куни.
Ҳафтада 5 кун ишлайдиганлар қуйидаги кунларда дам олади:
2023 йил 18 март (шанба) - тақвим бўйича дам олиш куни;
2023 йил 19 март (якшанба) - тақвим бўйича дам олиш куни;
2023 йил 20 март (душанба) - қўшимча ишланмайдиган кун/кўчирилган дам олиш куни;
2023 йил 21 март (сешанба) - дам олиш куни;
2023 йил 22 март (чоршанба) - қўшимча ишланмайдиган кун/кўчирилган дам олиш куни.
@kquvonchbek
🇺🇿Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi Koll-markazi tomonidan 2023-yilning mart oyi birinchi haftasi mobaynida aholi tomonidan kelib tushgan dolzarb murojaatlar bo'yicha ma'lumotlar taqdim etildi.
➡️ Unga ko'ra, hafta davomidagi 250 ta murojaat, Eksternat tartibida imtihonlarda qatnashish uchun arizalar qabuli boshlanganligi doirasida bo'lib, quyida kelib tushgan dolzarb savollar va ularning javoblari keltirilgan:
❓Eksternat tartibidagi imtihonlarda ishtirok etish uchun ariza berish (hujjat topshirish) muddati qachongacha?
❗️Ariza berish muddati my.gov.uz portali orqali 1-martdan 1-mayga qadar davom etadi.
❓ 9-sinf doirasida eksternat tartibidagi imtihonlarda qatnashish uchun qanday hujjatlar topshirish kerak?
❗️O‘quvchi ta'lim olgan maktabi tomonidan taqdim etilgan baholar tabeli nusxasi yoki 9-sinfni tamomlamaganligi to‘g‘risidagi ma’lumotnomani ariza berish jarayonida my.gov.uz portaliga kiritadi.
❓11-sinf doirasida eksternat tartibidagi imtihonlarda qatnashish uchun qanday hujjatlar kerak bo'ladi?
❗️9-sinfni tamomlaganlik to‘g‘risidagi shahodatnomani hamda Kasbiy ta’limni rivojlantirish va muvofiqlashtirish hududiy boshqarmasidan majburiy o‘rta ta’limni yakunlamaganligi to‘g‘risidagi ma’lumotnomani my.gov.uz portaliga elektron tarzda kiritadi.
❓ Agar 9-sinfni tamomlaganlik to‘g‘risida shahodatnomasi bo‘lmasa, bir vaqtning o‘zida 9- va 11-sinf doirasida eksternat tartibidagi imtihonlarda ishtirok etish mumkinmi?
❗️Yo‘q, mumkin emas, avval 9-sinf doirasida eksternat tartibidagi imtihonlardan muvaffaqiyatli o‘tib, keyingi yili 11-sinf doirasida ishtirok etadi.
❓Agar oldin maktabni boshqa viloyatda o‘qigan bo‘lib, hozirda doimiy yashash joyi boshqa viloyatga o‘zgargan bo‘lsa, ro‘yxatdan o‘tgan manzili bo‘yicha eksternat tartibida imtihonlarni topshirishi mumkinmi?
❗️Ha, mumkin, ro‘yxatdan o‘tgan manzili bo‘yicha eksternat tartibida imtihonlarda ishtirok etadi.
🔊 Batafsil ma'lumotlar uchun
📞 71-202-09-09 raqamiga
qo'ng'iroq qilishingiz mumkin.
#Биласизми:
Уйга вазифани италиялик Роберто Невилис исмли ўқитувчи 1905 йилда ўйлаб топган. Уйга вазифани у ўқувчиларга жазо сифатида қўллаган.
😳
Ўқувчиларнинг ота-оналари, энди кимни сўкишни билиб олдингиз...
#АнаБўлмаса!
😜
Янада зўрлари @tiligirrom каналида - уланинг ва улашинг: 👉🏽 /channel/+QgJFjtFQna96mMBO
#Якуний_аттестация_2023
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2022-2023 ўқув йилини якунлаш тўғрисдаги буйруғи қабул қилинди.
Каналга уланиш:
http://t.me/kquvonchbek
Гуруҳга уланиш:
http://t.me/kquvonchbekguruh
Яхши гапни одамлар орасида тарқатиш
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Умму Кулсум бинти Уқба ибн Абу Муъайт розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Одамларнинг орасини ислоҳ қилувчи одам каззоб (ёлғончи) бўлмайди. У ё яхши гапни айтади, ё яхши гапни чақимчилик қилади», – дедилар».
«Ул зотнинг одамлар гапирадиган гаплар ичига ёлғон аралашишига рухсат берганларини ҳеч қачон эшитмаганман.
Фақат уч ҳолатдагина бунга рухсат берганларини биламан:
одамларнинг орасини ислоҳ қилиш учун;
эр хотинини рози қилиши учун;
хотин эрини рози қилиши учун».
Шарҳ: Айтайлик, икки тараф уришиб қолди. Иккови ҳам ўз гапида туриб олади, уларнинг ярашиб кетишига бир-биридан паст келгиси йўқлиги тўсқинлик қилади. Ислоҳ қилаётган одам икковини яраштириш мақсадида уларнинг бирига бориб, бир яхши гапни айтиб, иккинчисига бориб, бошқа яхши гапни айтади.
«Сен хўп деявергин, у хўп деяпти (у «хўп» демаса ҳам), бир поғона тушавер, у тушди, сен ҳам тушмасанг бўлмайди», деб икки томонга фақат яхши гапларни айтади.
Ана шундай йўл билан икки томонни яраштириб қўйган одам яраштириш давомида орани ислоҳ қилиш учун баъзи гапларни ёлғон айтган бўлса, кечирилар экан. Чунки, у яхшилик қиляпти, мўмин-мусулмонларнинг орасини ислоҳ қиляпти.
Умму Кулсум розияллоҳу анҳо гапларининг давомида яна шундай деган эканлар:
«... Фақат уч ҳолатдагина бунга рухсат берганларини биламан:
одамларнинг орасини ислоҳ қилиш учун;
эр хотинини рози қилиши учун;
хотин эрини рози қилиши учун».
Мана шу ҳолатларда баъзан юқоридаги каби гапларни айтса бўлади. Мана шунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рухсат берганлар.
Бундан бошқа пайтда бир калима ҳам ёлғон айтиш мумкин эмас. Бу нарса ҳаром ҳисобланади.
https://islom.uz - дан олинди
@kquvonchbek
#кун #ҳадиси
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Илм талабининг фазилати
Қабиса ибн Мухориқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бордим. У зот: «Эй Қабиса, келишингнинг боиси не?» дедилар. «Ёшим ўтиб, заифлашиб қолдим. Аллоҳ менга манфаат берадиган нарсани ўргатишингиз учун ёнингизга келдим», дедим. Шунда у зот: «Эй Қабиса, тошми, дарахтми, кесакми, уларнинг олдидан ўтсанг, албатта, сен учун мағфират сўрашади. Эй Қабиса, бомдод намозини ўқисанг уч марта: «Субҳаналлоҳил азийм ва биҳамдиҳи» (Буюк Аллоҳга ҳамд айтган ҳолимда Уни барча айбу нуқсондан пок деб ёд этаман!) дегин. Кўрлик, мохов ва шол касаллигидан саломат бўласан. Эй Қабиса, «Аллоҳим, ҳузурингдаги нарсалардан сўрайман. Менга фазлингни мўл-кўл қил, раҳматингни кенгайтир, баракангни ёғдир», дегин», дедилар».
Имом Аҳмад ривоят қилган.
Шарҳ: Бу тавсия илм излаш шарафли иш эканини кўрсатади. Қабиса розияллоҳу анҳу кексайиб қолишларига қарамай, манфаатли илм излаб бутун уммат муаллими Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. Демак илм олмоқчи бўлган кишининг ёш ёки қари бўлиши муҳим эмас экан. Албатта, ёшликда олинган илм тошга битилган нақш каби инсоннинг зеҳнида муҳрланиб қолиши мумкин. Айрим сабабларга кўра, бундай бахтдан маҳрум бўлган одам ёшим ўтиб қолди деб, илм олишни ташлаб қўймаслиги лозим. Имконияти доирасида дунё ва охиратига манфаатли бўлган илм ортидан қувиши керак. Толиби илмни Аллоҳ шу даражада мукаррам қилиб қўйганки, ҳатто тоғу тошлар, дов-дарахтлар, кесагу тупроқлар унинг учун истиғфор айтишади.
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Ким илм талаб қилиш йўлига юрса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди. Фаришталар толиби илмни қилаётган ишидан рози бўлган ҳолларида қанотларини қўядилар. Олимга осмондагилар, ердагилар, ҳатто сувдаги балиқлар ҳам истиғфор айтишади. Олимнинг обиддан фазли худди ойнинг бошқа юлдузлардан фазлига ўхшайди. Олимлар анбиёларнинг меросхўрларидир. Анбиёлар динор ҳам, дирҳам ҳам мерос қолдирмаганлар. Улар илмни мерос қолдирганлар, холос. Ким ўшани олса, улуғ насибани олибди».
Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ва Байҳақийлар ривоят қилишган.
Шарҳ: Толиби илм илм талабида юрар экан, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди. Чунки инсон дунё ва охиратига фойдали бўлган илм олар экан, Аллоҳни танийди, Унга бўлган тақвоси, хавфи ортади, ҳалол ва харомни ажратади...
Фаришталар толиби илмнинг қилаётган ишидан рози бўлиб, қанотларини, баъзи таъвилларда, «уларнинг оёқ остиларига қўядилар», бошқа бир таъвилда эса «учишдан тўхтаб, илм билан машғул кишиларни ўраб оладилар, уларнинг раҳматлари ва нурларидан баҳраманд бўлишга уринадилар», дейилган. Нима бўлганда ҳам, илм толибининг Исломда қадри баландлиги ва илм талаб қилиш улуғ даража эканини кўрсатади.
Олимга осмондагилар – фаришталар, ердагилар – инсу жин ва ҳайвонлар истиғфор айтишади. Истиғфор айтиш эса бировнинг ҳаққига дуо қилишдир.
Олим – диний илмларни яхши билувчи шахсдир. Обид – ибодат қилувчи, доимо ўзи учун ибодат билан машғул кишидир. Осмонга қараган одамга ой катта бўлиб кўринади, у ер юзига нур сочади. Юлдузлар эса кичкина бўлиб кўринади, уларнинг нури ўз атрофини зўрға ёритаётгандек кўринади. Қоронғу кечада осмонга боққан инсон ойнинг юлдузлардан қанчалик афзал эканини дарҳол пайқайди. Олим кишининг фазли ҳам шундайдир. Обидлар юлдузлар каби фақат ўзлари учун ёруғлик чиқарсалар, олим киши қоронғу кечада нур сочган ой каби жоҳилият зулматида юрган одамларга Ислом ҳидояти нурини сочади. Обиднинг манфаати фақат ўзи учун бўлса, олимнинг манфаати ҳамма учун бўлади.
#кун #ҳадиси
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ота-онага яхшилик қилиш
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб,«Эй Аллоҳнинг Расули! Яхшилик қилишимга ҳақлироқ киши ким?» деди. «Онанг», дедилар. «Кейин ким?» деди. «Онанг», дедилар. «Кейин ким?» деди. «Онанг», дедилар. «Кейин ким?» деди. «Кейин отанг», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Яна ўша кишидан қилинган ривоятда: «Эй Аллоҳнинг Расули! Яхшилик қилишимга ҳақлироқ киши ким?» деди. «Онанг, яна онанг, яна онанг, кейин отанг, сўнгра энг яқинларинг», дедилар», дейилган.
Муслим ривоят қилган.
Яна ўша кишидан қилинган ривоятда: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бурни ерга ишқалансин! Бурни ерга ишқалансин! Ота-онасининг бири ёки иккови кексалик чоғида ёнида бўлиб, жаннатга кирмаганнинг бурни ерга ишқалансин!», дедилар» дейилган.
Муслим ривоят қилган.
Ота-онага яхшилик қилишнинг дуёдаги фойдалари:
1. Ота-онасига яхшилик қилган одам Роббини рози қилган бўлади.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббнинг розилиги ота-онанинг розилигидадир», дедилар» (Табароний ва Баззор ривоят қилишган).
2. Ота-онасига яхшилик қилган одамнинг Увас Қарний каби дуоси мустажоб бўлади.
Усайр ибн Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган узун ҳадисда жумладан Умар роҳияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитган экан: «Сизларга Яман аҳлининг мадад кучлари ичида Увайс ибн Омир келади. У Муроддан, кейин Қорандандир. Унда песлик бор эди. Ундан тузалган-у, фақат бир дирҳамча жой қолган. Унинг волидаси бор. У унга яхшилик қилади. Агар у Аллоҳга қасам ичса, У Зот унинг қасамини бажо қилади. Агар ундан сенга истиғфор айтишини сўрай олсанг, шундай қил» (Муслим ривоят қилган).
3. Ота-онасига яхшилик қилган одамнинг умри ва ризқига барака берилади.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни умрининг узайииши, ризқининг кенг бўлиши хурсанд қилса, ота-онасига яхшилик қилсин», дедилар» (имом Аҳмад ривоят қилган).
4. Ота-онасига яхшилик қилган одамнинг фарзандлари ҳам унга яхшилик қилишади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ота-оналарга яхшилик қилинглар, шунда болаларингиз ҳам сизларга яхшилик қилишади», дедилар» (Табароний ривоят қилган).
5. Ота-онасига яхшилик қилиш гуноҳларга каффорот бўлади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули! Мен катта гуноҳ қилиб қўйдим. Энди мен учун тавба борми?» деди. «Онанг борми?» дедилар. «Йўқ» деди. «Холанг борми?» дедилар. «Ҳа», деди. «Унга яхшилик қил», дедилар» (Термизий ривоят қилган).
Ота-онага яхшилик қилишнинг охиратдаги фойдалари:
1. Ота-онасига яхшилик қилган одамга мужоҳиднинг, ҳаж ва умра қилган кишининг ажр-савоби берилади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Жиҳод қилгим келяпти, лекин қодир эмасман», деди. «Ота-онангнинг бирорталари борми?», дедилар. «Онам (бор)», деди. «Унинг ҳаққида Аллоҳдан қўрққин. Агар шундай қилсанг, сен ҳам ҳаж қилувчи, ҳам умра қилувчи, ҳам мужоҳид бўласан», дедилар» (Байҳақий ривоят қилган).
https://islom.uz - дан олинди
@kquvonchbek
2. Ота-онасига яхшилик қилган одам жаннатда анбиёлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга бўлади.
Амр ибн Мурра Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
DIQQAT! E’LON!
📣Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi tomonidan Pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazlari tuzilmasidagi Metodik xizmat ko‘rsatish bo‘limi boshlig‘i va fan metodistlari uchun tanlov e'lon qilinаdi!
👉 Mazkur tanlovda ishtirok etishni istagan nomzodlar quyidagi havola orqali ro‘yxatdan o‘tishlari mumkin: http://ish.uzedu.uz
Tanlov ikki bosqichda - test va suhbat asosida bo‘lib o‘tadi.
❗️Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi tomonidan mazkur tanlovga hujjat topshirish bo‘yicha video-yo‘riqnoma tayyorlandi.
Unda siz http://ish.uzedu.uz orqali hujjat topshirish bo'yicha batafsil ma'lumotga ega bo'lishingiz mumkin.
Shoshiling!
📆 Ro'yxatdan o'tish 6-aprelgacha davom etadi
#кун #ҳадиси
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Нафс одоби ҳақида
Зайдулхойр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ яхши кўрган кишининг қандай сифатлари бор, У Зот яхши кўрмаган кимсанинг қандай белгилари бор?» дедим. У зот: «Бугун қандай тонг оттирдинг, эй Зайд?» дедилар. «Яхшиликни, яхшиларни яхши кўриб (тонг оттирдим). (Яхшилик қилишга) қодир бўлсам, унга шошиламан. Агар униқўлимдан чиқарсам, хафа бўламан, унга муштоқ бўламан», дедим. Шунда у зот солаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўша Аллоҳ яхши кўрган кишининг сифати. У Зот сенга бошқа нарсани хоҳласа, сени ўша нарсага тайёрлаб қўяр эди», дедилар» (Абу Розийн ривоят қилган).
Абу Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тўрт нарса расулларнинг суннатларидан: ҳаё, хушбўй сепиш, никоҳ ва мисвок», дедилар» (Имом Аҳмад ва Термизий ривоят қилишган).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта: «Сизларга яхшиларингизу ёмонларингизни айтиб берайми?» дедилар. Одамлар «Ҳа», дейишди. «Яхшиларингиз – яхшилигидан умидвор, ёмонлигидан омонда бўлинадиганингиздир. Ёмонларингиз – яхшилигидан умидвор, ёмонлигидан омонда бўлинмайдиганингиздир», дедилар» (Термизий ривоят қилган).
Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Одамларнинг қай бири яхши?» деб сўрашди. «Узоқ умр кўрган ва амали яхши бўлгани», дедилар. «Одамларнинг қай бири ёмон?» дейишди. «Узоқ умр кўрган ва амали ёмон бўлгани», дедилар» (Термизий ривоят қилган).
Юқоридаги ҳадислардан олинадиган фойдалар:
1. Яхшиликни, яхшиларни яхши кўриш, яхшилик қилишга шошилиш, яхшилик қила олмай қолганда хафа бўлиш, яхшилик қилишга муштоқ бўлиш Аллоҳ яхши кўрган кишиларнинг сифатидир.
2. Ҳаёли бўлиш, хушбўй сепиб юриш, никоҳланиш ва мисвок ишлатиш пайғамбарларнинг суннатидандир.
3. Одамлар яхши кишининг яхшилигидан умидвор бўлишади, ундан ёмонлик кўришмайди. Одамлар ёмон кишининг яхшилигидан умид узишади, ундан доим ёмонлик кўришади.
4. Узоқ умр кўриб, яхши амаллар қилган одам яхши одамдир. Узоқ умр кўриб, ёмон амаллар қилган кимса ёмон одамдир.
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф тайёрлади.
https://islom.uz - дан олинди
@kquvonchbek
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2023_Зўр_янгилик!
‼️Мажбурий аттестациядан озод қилинадиган ўқитувчилар рўйхати кенгайтирилмоқда!
❗️Низомнинг 6 бандида: Навбатдаги-мажбурий аттестациядан озод қилинадиган ўқитувчилар тоифалари белгиланган. Амалдаги тартибга кўра 11 та тоифадаги педагоглар мажбурий аттестацияга жалб қилинмайди.
‼️ Таълим ташкилотларида кўп йил хизмат қилган педагог кадрларини янада қўллаб қувватлаш, уларнинг меҳнатини рағбатлантириш, аттестация жараёнларини соддалаштириш ҳамда мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрлар рўйхатини кенгайтириш мақсадида қуйидагилар мажбурий аттестацияга жалб этилмаслиги таклиф қилинмоқда:
✅ педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагог ходимлар;
✅ ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог ходимлар.
Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 120- сон қарори
P.S Низомнинг 7 банди: Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтишлари мумкин.
Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрларнинг амалдаги малака тоифалари (лавозимлари) сақланиб қолади ҳамда уларга таълим ташкилотларида ишлаган даврида мазкур малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади.
Ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, аттестациядан ўта олмаган педагог кадрларнинг малака тоифаси (лавозими) туширилмайди ҳамда уларга навбатдан ташқари аттестацияда қатнашишдан олдин амалда бўлган малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади.
💯Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!
👉/channel/pka_tdi_uz 👈
Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot👈
Ислом — енгиллик дини эканлигига далил
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
وَقَالَتِ امْرَأَةٌ مِنْ بَنِي عَبْدِ الْأَشْهَلِ: يَا رَسُولَ اللهِ إِنَّ لَنَا طَرِيقاً إِلَى الْمَسْجِدِ مُنْتِنَةً فَكَيْفَ نَفْعَلُ إِذَا مُطِرْنَا؟ قَالَ: أَلَيْسَ بَعْدَهَا طَرِيقٌ هِيَ أَطْيَبُ مِنْهَا؟ قُلْتُ: بَلَى، قَالَ: فَهَذِهِ بِهَذِهِ.
Бани Абдул Ашҳаллик бир аёл деди:
«Эй Аллоҳнинг Расули, бизнинг масжидга борадиган йўлимиз сассиқ. Бас, ёмғирда қолсак, қандай қиламиз?».
«Ўшандан кейин ундан покроқ йўл йўқми?» дедилар.
«Бор», дедим. У зот:
«Ана ўша буниси билан (суришиб кетади)», дедилар».
Бу ҳадисда мусулмонларнинг, хусусан, муслима аёлларнинг покликка қанчалар эътибор беришларини кўрмоқдамиз. Улар бундан ўн тўрт аср олдин ҳам ҳатто ёмғир ёққанда кўчада кийимларига сачраши мумкин бўлган лойдан эҳтиёт бўлишга уринганлар.
Бани Абдул Ашҳал қабиласига мансуб бўлган бир саҳобия Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мурожаат қилиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, бизнинг масжидга борадиган йўлимиз сассиқ. Бас, ёмғирда қолсак, қандай қиламиз?» деди».
Демак, ўша савол берган аёлнинг уйидан масжидгача бўлган йўл тоза эмас, агар ёмғир ёғиб қолса, юриш қийинлашиб, йўлда кийимларга нопоклик аралаш лой сув сачраши мумкин экан.
Шундай ҳолат содир бўлса, мусулмон кишининг кийими нима бўлади? Ундай кийимни ювиш керакми? Ёки бошқа йўл борми? Бу саволга жавоб беришдан олдин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам савол берган аёлнинг ўзига:
«Ўшандан кейин ундан покроқ йўл йўқми?» дедилар. Яъни, ўша сассиқ – нопок йўлдан кейин ундан кўра тозароқ йўл йўқми, деган эдилар, у аёл:
«Бор», деди.
Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ана ўша буниси билан суришиб кетади», дедилар. Яъни, ифлос йўлда теккан нопок нарсалар тоза йўлдаги пок ерга тегиб, покланиб қолади.
Уламоларимиз ушбу ҳадиси шарифдан келиб чиқиб, «Кўчанинг лойи кийимга сачраса, узрли, фақат айнан нажас нарса тегмаса бўлди», деганлар.
Бу борада Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга йўлдан теккан нарса учун таҳорат қилмас эдик», деганлар.
Бу ҳам Ислом дини енгиллик тарафдори эканлигининг далилидир.
«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди
www.islom.uz сайтидан олинди
@kquvonchbek
Наврўз айёмингиз муборак бўлсин!
Янги кун, яхшиликлар олиб келсин илоҳим.
Доимо соғ саломат бўлинг!
Бугун ҳар бир Ўзбекистонлик ушбу фотони саҳифасига қўйишга ҳақли деб ўйлайман!
Баракалла йигитлар!
Ўзбекистон чемпиииооооооннннн....
https://openbudget.uz/boards-list/1/3e24909d-6cc0-4ed3-8636-13ebfda89c9b
Каналимиз аъзоларидан шу ташаббусни қўллашларини илтимос қиламан!
Раҳмат!
«Ўзбекистон Конституцияси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси матни эълон қилинди
Конституциявий Қонун референдум якунлари Марказий сайлов комиссияси томонидан расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Каналга уланиш:
http://t.me/kquvonchbek
Гуруҳга уланиш:
http://t.me/kquvonchbekguruh
Референдум – 30 апрелда
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Қонун умумхалқ референдумида овозга қўйилади.
Референдум 30 апрел, якшанба кунига белгиланди.
Палата конституциянинг янги таҳрири бўйича мажлисини давом эттирмоқда. Мажлис жонли эфирга узатиляпти.
Kun.uz расмий канали
III chorakning soʼnggi oʼqish kuni 18-mart (shanba) boʼladi
Oʼzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-martdagi 140-sonli qarori bilan tasdiqlangan Nizomning 26-bandiga muvofiq, umumiy oʼrta taʼlim maktablarida bahorgi taʼtil 21-mart sanasidan boshlanib, 7 kalendar kun davom etishi belgilangan.
Oʼzbekiston Respublikasi Prezidentining “2023-yilda rasmiy sanalarni nishonlash davrida qoʼshimcha ishlanmaydigan kunlarni belgilash va dam olish kunlarini koʼchirish toʼgʼrisida” 2022-yil 23-dekabrdagi Farmoniga muvofiq, 2023-yil 20-mart kuni – qoʼshimcha dam olish kun sifatida belgilanganligi munosabati bilan maktablarda bahorgi taʼtil 20-mart sanasidan boshlanadi hamda 26-martga qadar (shu kuni ham) davom etadi.
Shularni inobatga olib, umumiy oʼrta taʼlim maktablarida 18-mart (shanba) III chorakning soʼnggi oʼqish kuni boʼlib, IV chorak 27-mart sanasidan boshlanishini maʼlum qilamiz.
****
Последним учебным днем III четверти будет 18 марта (суббота)
Согласно пункту 26 Положения, утвержденного постановлением Кабинета Министров Республики Узбекистан №140 от 15 марта 2017 года, весенние каникулы в общеобразовательных школах начинаются 21 марта и длятся 7 календарных дней.
В соответствии с Указом Президента Республики Узбекистан от 23 декабря 2022 года «Об установлении дополнительных нерабочих дней в период празднования официальных дат и переносе выходных дней в 2023 году» 20 марта 2023 года в школах обозначен как дополнительный праздник. Он начинается с 20 марта и продолжается до 26 марта (включительно).
Принимая во внимание это, сообщаем, что 18 марта (суббота) будет последним учебным днем 3-й четверти, а 4-я четверть начнется 27 марта.
Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Kanalga ulanish👇
@kquvonchbek