kquvonchbek | Неотсортированное

Telegram-канал kquvonchbek - Quvonchbek Karimov (shaxsiy blog)

1414

* таълимдаги янгиликлар * саволларингизга асосли ва аниқ жавоблар * меъёрий ҳужжатлар Каналга уланиш: http://t.me/kquvonchbek Гуруҳга уланиш: http://t.me/kquvonchbekguruh Савол, фикр, мурожаат юбориш: http://t.me/kquvonchbekbot

Подписаться на канал

Quvonchbek Karimov (shaxsiy blog)

Ramazon hayiti munosabati bilan maktablar ham 4 kun dam oladi

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining tegishli Farmoniga asosan Ramazon hayiti munosabati bilan berilayotgan qo‘shimcha dam olish kunlari 21-apreldan 24-aprelga qadar mamlakatimizdagi barcha umumta’lim va maktabgacha ta’lim muassasalarida o‘quv jarayonlari bo‘lmasligini, o‘quv jarayonlari joriy yilning 25-aprelidan boshlanishini ma’lum qilamiz.

Dam olish kunlariga to‘g‘ri kelgan mavzular o‘quv yilining 4-choragi davomida tig‘izlashtirib o‘tilishi tavsiya etiladi.


Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Quvonchbek Karimov (shaxsiy blog)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ–270-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
https://president.uz/uz/lists/view/6175

Читать полностью…

Quvonchbek Karimov (shaxsiy blog)

2 ta savolga javob:

Dam olish kunlari endi qanday bo’ladi, dushanba ish kunimi yoki dam olish?

✅ Bu savolga hozircha javob yo’q. Musulmonlar idorasining xulosasi asosida bugun kun davomida Prezident qarori chiqishi kutilmoqda. O’sha qarorda dam olish kunlariga ham aniqlik kiritiladi.

Qaror rasman e’lon qilinsa, kanalimiz orqali ma’lum qilaman.

Bugun qisqartirlgan ish vaqti bo’ladimi?

✅ Ha, bugun barcha xodimlar 1 soat vaqtli ketishiga qonuniy haqqi bor. Chunki Mehnat kodeksi 121-moddasiga ko’ra, bayram (ishlanmaydigan) kunlari arafasida kundalik ish (smena) muddati barcha xodimlar uchun kamida bir soatga qisqartiriladi.


👉 @xushnudbek 👈

Читать полностью…

Quvonchbek Karimov (shaxsiy blog)

Рамазон ҳайити муносабати билан барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олиши мумкин.

Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабар берди.

22 апрел — шанба;
23 апрел — якшанба;
24 апрел — душанба (кўчирилган дам олиш).

Яъни, 5 кун ишловчилар учун душанба куни дам, 29 апрел — шанба эса иш куни бўлади.

🌐Асос

Каналга уланиш:
http://t.me/kquvonchbek

Гуруҳга уланиш:
http://t.me/kquvonchbekguruh

Читать полностью…

Quvonchbek Karimov (shaxsiy blog)

#cўраган_эдингиз

Савол:
Мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман. Бошқа мактабда ўриндош сифатида ҳам дарсим бор. Туғруқ таътилига чиқсам ўриндош сифатида ишлаган мактабимдан ҳам туғруқ нафақаси тўланадими?

Жавоб:
Ходим асосий иш жойидан ташқари ўша ёки бошқа корхонада ўриндошлик асосида (шу жумладан юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахс сифатида) ишласа, нафақа барча иш жойидаги умумий иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади.
Бунда юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахс сифатидаги иш ҳақи миқдори тадбиркорнинг аниқ бир ой учун тўлаган ижтимоий суғурта бадалини иш берувчи ва ходимлар учун расмий белгиланган суғурта бадалларининг жами фоизига бўлиш ва натижасини 100 га кўпайтириш йўли билан аниқланади

🌐Асос

Каналга уланиш:
http://t.me/kquvonchbek

Гуруҳга уланиш:
http://t.me/kquvonchbekguruh

Читать полностью…

Quvonchbek Karimov (shaxsiy blog)

https://sertifikat.uzbmb.uz/

Davlat test markazi tomonidan taqdim qilinadigan sertifikatlar bazasini tekshirish tizimi

/channel/kquvonchbek

Читать полностью…

Quvonchbek Karimov (shaxsiy blog)

/channel/kquvonchbek

Читать полностью…

Quvonchbek Karimov (shaxsiy blog)

онлайн "перевод" бўйича мактаблар учун видео ролик

/channel/kquvonchbek

Читать полностью…

Quvonchbek Karimov (shaxsiy blog)

Hurmatli ota-onalar!

📍 Sizlarga qulaylik yaratish maqsadida, my.maktab.uz platformasida yana bir davlat xizmati joriy etildi!

🎓 Endilikda Siz, 🇺🇿 Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligining my.maktab.uz platformasida yurtimizning istalgan hududlarida joylashgan umumta'lim maktablarida tahsil olayotgan farzandingizni Toshkent shahar, Qoraqalpog'iston Respublikasi va viloyat markazlaridagi maktablarga onlayn tarzda o'tkazish bo'yicha ariza berish imkoniyatiga egasiz.

👨‍💼Batafsil maʼlumotlarni ushbu video yo'riqnoma orqali hamda @mymaktab_uz telegram kanali yoki ☎️ 71 203-07-04 telefon raqami orqali olish mumkin.

🌐 mymaktab_uz

Читать полностью…

Quvonchbek Karimov (shaxsiy blog)

ONE ID тизимида рўйхатдан ўтиш

Каналга уланиш:
http://t.me/kquvonchbek

Гуруҳга уланиш:
http://t.me/kquvonchbekguruh

YouTube

Читать полностью…

Quvonchbek Karimov (shaxsiy blog)

https://www.youtube.com/watch?app=desktop&v=GHeCVR-NDGg

Шаҳодатнома ёки Аттестатни йўқотдингиз ва уни қайта тиклашингиз керак!

Видеони кўринг!

Каналга уланиш:
http://t.me/kquvonchbek

Гуруҳга уланиш:
http://t.me/kquvonchbekguruh

Савол, фикр, мурожаат юбориш:
http://t.me/kquvonchbekbot

Читать полностью…

Quvonchbek Karimov (shaxsiy blog)

#Диққат

Телефонингизга шунақа хабар келса, зинҳор ҳаволанинг устига боса кўрманг. Акс ҳолда, дарҳол картангиздан пул ечиб олишлари мумкин.

Бошқаларни ҳам огоҳлантириб қўямиз!

👉 @kquvonchbek

Читать полностью…

Quvonchbek Karimov (shaxsiy blog)

Joriy yilda oʼqituvchilar majburiy attestatsiyaga jalb etilmaydi, maoshlar mavjud sertifikatlar asosida toʼlab beriladi

2023-yilda majburiy attestatsiyaga jalb qilinishi kerak bo‘lgan pedagoglarning amaldagi malaka toifalari 2024-yilga qadar amal qiladi
.

Xabaringiz bor, Oʼzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yangi Oʼzbekiston maʼmuriy islohotlarini amalga oshirish chora-tadbirlari toʼgʼrisida”gi Farmoniga muvofiq, 2023-yil 1-yanvardan Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish inspektsiyasi faoliyati tugatilib, uning tegishli vazifa va funksiyalari Maktabgacha va maktab taʼlim vazirligiga oʼtkazildi.

Shu munosabat bilan vazirlik tomonidan taʼlim tashkilotlarida faoliyat yuritayotgan pedagog kadrlarni attestatsiyadan oʼtkazish va malaka toifalari berish boʼyicha yangi shaffof va adolatli tizim ishlab chiqilib, 2024-yil 1-yanvardan boshlab davlat maktabgacha, umumiy oʼrta va maktabdan tashqari taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlariga malaka toifasini berishning yangi tartibi joriy qilinadi.

Yuqoridagilarni inobatga olib, yangi tartib joriy etilgunga qadar 2023-yilda navbatdagi majburiy attestatsiyaga jalb qilinishi kerak boʼlgan pedagoglarning amaldagi malaka toifalari toʼgʼrisidagi sertifikatlarining amal qilish muddati navbatdagi attestatsiya tashkil qilingunga qadar uzaytiriladi.

Kanalga ulanish👇
/channel/uztdi

Читать полностью…

Quvonchbek Karimov (shaxsiy blog)

Педагог ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 27.03.2023 йилдаги ЎРҚ-826-сон

Каналга уланиш:
http://t.me/kquvonchbek

Гуруҳга уланиш:
http://t.me/kquvonchbekguruh

Читать полностью…

Quvonchbek Karimov (shaxsiy blog)

Абу Молик ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган узун ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жумладан:

«...Сабр зиёдир...», дедилар».

Муслим, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.

Зиё – бир жисмнинг ўзидан чиққан ёруғликдир. Мисол учун, қуёшдан чиққан ёруғлик зиё дейилади.

Бир жисм ўзидан бошқадан олган ёруғликни қайтариб чиқарса, бу нур дейилади. Мисол учун, ой қуёшдан олган ёруғликни қайтариб таратгани учун ой нури дейилади.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «У қуёшни зиё, ойни нур қилган Зотдир», деган. Зиё нурдан кучли бўлади.

Сабрнинг зиё бўлиши шундаки, аввало инсон сабр ила маъсиятлар зулматидан чиқади. Қолаверса, сабр бора-бора мўмин инсоннинг қалбидаги зиёга айланади. Чунки Аллоҳ таолонинг дини ва тоати йўлидаги қийинчиликларга сабр қиладиган одамнинг қалбида зиё пайдо бўлади. Ўша зиё ибодатлар ва турли машаққатларнинг янглиш йўлини ёритиб, тўғри йўл танлашига ёрдам беради.

Шунингдек, сабрнинг зиёси мўмин кишига қабрида ҳам, қиёмат кунида ҳам фойда беради.

Кўпчилик орасида «сабр» тушунчаси нотўғри талқин қилинади. «Сабр» деганда, биров томонидан қилинган зулмга жавоб бермай, жим туриш тушунилади. Аслида бу сабр эмас, қўрқоқликдир. Сабр эса ижобий тушунчадир.

Исломда «сабр» дейилганда, аввало иймон-эътиқод, дину диёнат йўлидаги қийинчиликларга сабр қилиш, Аллоҳ таолонинг амрини бажариш, қайтарганларидан қайтишга нафсни мажбур қилиб, чидатиш тушунилади.

«Сабр» деганда, Аллоҳ таолонинг калимаси ер юзида ҳамма калималардан устун бўлиши учун кураш қийинчиликларига дош бериш назарда тутилади. Бутун дунёни Ислом дини адолатидан баҳраманд қилиш учун олиб бориладиган даъват машаққатларига чидаш, ҳалол, пок юриш, яшаш ва ишлаш қийинчилигига чидашни «сабр» дейилади.

Сабрнинг фойдаларидан:

1. Сабр оғир вазиятларда нафсни тутишга ёрдам беради.

2. Сабр моддий ва маънавий талабларни амалга оширишда шошилишга ва қўполликнинг олдини олишга ёрдам беради.

3. Сабр ғазабни қўзғайдиган нарсалар содир бўлганда ўзини тутиб олишга ёрдам беради.

4. Сабр хавф туғилганда ўзини ўнглаб олишга ёрдам беради.

5. Сабр тамагирлик қўзийдиган вазиятларда ўзини ўнглаб олишда асқотади.

6. Сабр моддий ва маънавий яхшиликларга эришиш йўлидаги жисмоний ва руҳий аламларга чидашда ёрдам беради.

7. Сабр иймон баркамоллиги ва Ислом гўзаллиги далилидир.

8. Сабр қалбда ҳидоят ҳосил қилишга ёрдам беради.

9. Сабрнинг самараси Аллоҳ таолонинг ва одамларнинг муҳаббатидир.

10. Сабр ер юзида тамкин топиш сабабчисидир.

11. Сабр жаннатга эришиш ва дўзахдан қутулишдир.

12. Сабр Аллоҳ таоло билан бирга бўлишдир.

13. Сабр қиёмат кунидаги катта қўрқинчдан омонликдир.

14. Сабр мардлик ва яхши оқибатнинг аломатидир.

15. Сабр Аллоҳ таолонинг раҳмати ва баракотидир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
(руҳий тарбия китобидан)

https://islom.uz - дан олинди

@kquvonchbek

Читать полностью…

Quvonchbek Karimov (shaxsiy blog)

Prezident farmoniga ko’ra, Ramazon Hayiti munosabati bilan quyidagi kunlar dam olish kuni bo’ladi:

21-aprel, juma — Hayit bayrami;

22-aprel, shanba — 6 kunlik ish haftasidagi xodimlar uchun qo‘shimcha dam olish kuni;

23-aprel, yakshanba — odatdagi dam olish kuni;

24-aprel, dushanba — barcha xodimlar uchun qo‘shimcha dam olish kuni

Читать полностью…

Quvonchbek Karimov (shaxsiy blog)

#Тезкор

⚡️Ўзбекистонда эртага 21-апрел Ҳайит Намози ўқиладига вақтлар эълон қилинди

@kquvonchbek

Читать полностью…

Quvonchbek Karimov (shaxsiy blog)

⚡️RASMAN: O‘zbekistonda Ramazon hayitining birinchi kuni 21-aprel — juma kuniga to‘g‘ri keladi.


👉 @xushnudbek 👈

Читать полностью…

Quvonchbek Karimov (shaxsiy blog)

#Мулоҳаза

Айрим битирувчиларнинг «фалонта университетга фалон минг доллар грант ютиб ўқишга қабул қилиниши» - аслида «ислоҳотлар самараси» эмас

Эътибор берганмисиз, таълим вазирлиги ва ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги расмий каналларида «фалон мактаб ўқувчиси (битирувчиси) фалонта университетга қабул қилинди, фалон минг доллар грант соҳиби бўлди» деган хабарлар кўп чиқади. Вазирлик шу билан «соҳадаги ислоҳотлар самараси»ни кўрсатмоқчи бўлгандек гўё. Бундай хабарлар чиройли жаранглаши мумкин, бироқ назардан қочирмаслик керак бўлган жиҳатлар бор:

1. Хорижда (хусусан, инглиззабон мактабларда) ўқишга кириш осон, айниқса чет элликларга (ўз давлати фуқароси бўлмаганларга). Сабаби - университетлар кўпроқ хорижий талабаларни ўқишга жалб этишдан манфаатдор (масалан, халқаро рейтингларнинг баҳолаш мезонларидан бири - чет эллик талабалар улуши). Шунинг учун ҳам аксар ҳолларда ўқишга кириш учун тил билиш даражасини тасдиқловчи сертификат (IELTS, TOEFL) бўлса етарли.

2. «Фалон минг доллар грант ютди» дегани унга шунча пулни университет беради, дегани эмас. Кўп университетлар хорижий талабаларни жалб қилиш учун турли чегирмалар таклиф қилишади, бунинг учун ўқувчининг мактабдаги ўртача баҳолари яхши бўлиши, дарсдан ташқари тадбирларда фаоллигини кўрсатувчи фахрий ёрлиқлари бўлиши керак. Ўша «фалон минг доллар грант» дейилгани одатда ўқувчига тақдим этилаётган чегирмалар миқдорини билдиради. Табиийки, ўқувчи шу университетлардан фақат биттасини танлайди ва чегирмани ҳам фақат биттасидан олади.

3. Аниқ мақсади бўлган ўқувчи одатда ўнлаб, юзлаб университетларга ҳужжат топширмайди. Хорижда университетлар академик мустақил, яъни бир йўналиш бўйича ўқув дастури бир-биридан фарқ қилиши мумкин. Аниқ мақсади бор ўқувчи университетлар таклиф қилаётган таълим дастурларини ўрганиб, ўз қизиқишларига мосини танлайди, шунингдек, университет обрўсига, кимлар дарс беришига эътибор беради. Ўнлаб ёки юзлаб университетларга «қабул қилиниш», назаримда, ўқувчининг фавқулодда иқтидорини эмас, аниқ мақсади йўқлигини кўрсатади.

4. Баъзан вазирлик саҳифаларида «муддатидан олдин ўқишга қабул қилинди» мазмунидаги мақтовни кўриш мумкин. Мактабни битирмаган ўқувчини ҳеч қайси университет ўқишга қабул қилмайди. Ўқувчи тил сертификати бўлса, ҳужжатларини университетга онлайн юбориб қўйиши мумкин ва университет одатда «шартли қабул қилинганлиги» ҳақида, яъни ўқувчи мактабни битирганлиги ҳақидаги ҳужжатни тақдим қилгандан кейин ўқишни бошлаши мумкинлиги ҳақида хабар юборади.

Шундай экан, «фалонта университетга фалон минг доллар грант ютиб ўқишга қабул қилиниш» - аслида «ислоҳотлар самараси» эмас, шунчаки хорижда университетларнинг чет эллик талабаларни қабул қилиш тизими шундай ишлайди.

©Комил Жалилов

👉Xalq ta'limi Info

Читать полностью…

Quvonchbek Karimov (shaxsiy blog)

«Мактаб директори ҳоким олдига кириб мактаб ҳожатхонаси ҳолатини яхшилаб бер, деб талаб қилолмайди» - Исроил Тиллабоев

Мактаб таълими мавзуларини ёритувчи фаол Исроил Тиллабоев Kun.uz'га ҳокимликлар ўз вазифасини бажармаётганидан мактаб жамоаси қийналаётгани ҳақида гапирди. Унинг айтишича, ҳожатхоналарнинг санитар ҳолати ва уни ашёлар билан таъминлашга масъул бўлган ташкилотлар ўз ишларига совуққонлик билан ёндашмоқда.

👉 https://kun.uz/75004815

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Quvonchbek Karimov (shaxsiy blog)

⚡️ Референдум учун телеграмда махсус бот

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази томонидан телеграмда "@REFERENDUM2023uzBot" ишга туширилибди.

Бот орқали янги Конституция матни, ундаги моддаларнинг мазмун-моҳияти хусусида экспертлар ва жамоатчилик фикри билан танишиш мумкин.

- “Референдум учун расм яратиш ва дўстлар билан улашиш” функцияси эса – қизиқарли, креатив ғоя, - демоқда Одилжон Тожиев.

Ҳақиқатдан ҳам ботнинг базаси жудаям қизиқарли ва фойдали маълумотларга бой.

/channel/kquvonchbek

Читать полностью…

Quvonchbek Karimov (shaxsiy blog)

#Тезкор #Хушхабар
❗️Президент топшириғи биоан "Ташаббусли буджет" жараёнининг 2023 йил биринчи мавсумида иштирок этиб, ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 1 309 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 1,3 трлн. сўм маблағ ажратилади.

👉@kquvonchbek

Читать полностью…

Quvonchbek Karimov (shaxsiy blog)

Ўқувчилар ҳаракати онлайн тартибда амалга ошириладиган ҳудудлар рўйхати

my.maktab.uz, my.gov.uz орқали

/channel/kquvonchbek

Читать полностью…

Quvonchbek Karimov (shaxsiy blog)

❗️ Ota-onalar diqqatiga!

✅ Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan my.maktab.uz platformasida yana bir davlat xizmati joriy etildi!

📚 Endilikda ota-onalar yurtimizning istalgan hududlarida joylashgan umumta'lim maktablarida tahsil olayotgan farzandlarini Toshkent shahar, Qoraqalpog'iston Respublikasi va viloyat markazlaridagi maktablarga onlayn tarzda o'tkazish bo'yicha ariza berishlari mumkin.

☎️ Batafsil maʼlumotlarni ushbu video yo'riqnoma orqali yoki +99871 203-07-04 telefon raqami orqali olish mumkin.

Kanalga ulanish👇
/channel/uztdi

Читать полностью…

Quvonchbek Karimov (shaxsiy blog)

1-март санасидан бошлаб my.gov.uz портали орқали Экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар қабул қилиш жараёни бошланади!

my.gov.uz портали орқали ариза бериш бўйича 🎞 ВИДЕОҚЎЛЛАНМА

Эътибор беринг!!!

Экстернат тартибида имтиҳонларда фақат ўз вақтида турли сабабларга кўра умумий ўрта таълимни якунлай олмаган, аниқроқ айтганда, мактабни тўлиқ битирмаган 18 ёшдан ошган фуқаролар иштирок этади

Каналга уланиш:
http://t.me/kquvonchbek

Гуруҳга уланиш:
http://t.me/kquvonchbekguruh

YOUTUBE да кўриш

Турли сабабларга кўра аттестат ёки шаҳодатнома олмаган яқинларингизни огоҳлантириб қўйинг

Читать полностью…

Quvonchbek Karimov (shaxsiy blog)

‼️ёдингизда тутинг

Умумий ўрта таълим мактабини тамомлаганлик тўғрисидаги аттестат (шаҳодатнома) йўқолган ҳолатда экстернат тартибида қайта имтиҳон топшириш талаб қилинмайди.

✅Аттестат (шаҳодатнома) ни бир ҳафта муддатда my.gov.uz портали орқали қайта тиклаш мумкин!

@kquvonchbek-каналга уланинг

Читать полностью…

Quvonchbek Karimov (shaxsiy blog)

9-11-sinf o'quvchilari uchun 7 tildagi namunaviy imtihon materiallari e'lon qilindi

2022-2023-oʻquv yillarda oʻquvchilarni barcha fanlardan davlat yakuniy attestatsiyasidan oʻtkazish uchun imtihon biletlari, metodik tavsiyalar va oʻquv materiallari Respublika ta’lim markazi tomonidan ishlab chiqildi.

Eslatib o'tamiz, joriy yilning may va iyun oylarida maktab o‘quvchilarining yakuniy nazorat imtihonlari bo‘lib o‘tadi. Jumladan 9- va 11-sinflar uchun yakuniy (bitiruv) nazorat imtihonlari joriy yilning 26-mayidan 15-iyuniga qadar tashkil etiladi.

Imtihon materiallarini ishlab chiqishda umumtaʼlim maktablari oʻquvchilari uchun kreativ va mantiqiy fikrlashga yoʻnaltirilgan topshiriqlar kiritilgan.

Imtihonlar belgilangan muddatda shaffof, adolatli va xolis o‘tkazilishi uchun barcha zaruriy choralar ko‘riladi.

7 tilda tayyorlangan namunaviy nazorat materiallarini yuklab oling.


Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Quvonchbek Karimov (shaxsiy blog)

5 млн сўмлик вазир устамасини олиши мумкин бўлган педагоглар рўйхати тасдиқланди

Айни дамда вазир жамғармаси 2-босқичидан муваффақиятли ўтган педагоглар сони 1697 нафарни
ташкил этган.

Энди, ана шу рўйхатдаги педагог ходимлар 9 ой мобайнида 5 млн сўмдан ортиқ бўлган қўшимча маблағни ҳар ой оладилар.

💯Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!

👉
/channel/pka_tdi_uz 👈
Murojaatlar uchun: 👉
@pkatdi_bot👈

Читать полностью…

Quvonchbek Karimov (shaxsiy blog)

#DIQQAT_EʼLON

📣“El-yurt umidi” jamgʻarmasi 2023-yilgi 1-stipendiya tanlovini eʼlon qiladi!

🔰Tanlov 500 oʻringa moʻljallangan boʻlib, bakalavriat taʼlim dasturi uchun 75 oʻrin, magistratura uchun 275 oʻrin, doktorantura uchun 150 oʻrin stipendiyalar ajratiladi.

Shu jumladan, xorijdagi nufuzli universitetlarda jamgʻarma hisobidan oʻqish uchun pedagoglarga ham 35 ta o‘rin ajratilgan.

❗️Nomzodlarning hujjatlari 2023-yil 1-apreldan – 1-mayga qadar onlayn rejimda va elektron tarzda qabul qilinadi.

📎Onlayn hujjat topshirish: http://admission.eyuf.uz

Tanlovda gʻolib boʻlgan stipendiatlarning xorijiy universitetlarda taʼlim olishlari uchun barcha xarajatlar Jamgʻarma tomonidan qoplab beriladi.

🎙Joriy yilning 3-aprel kuni kanalimiz orqali (@uztdi) “El-yurt umidi” jamgʻarmasi direktori oʻrinbosari Javohir Ahmedov bilan onlayn muloqot tashkil qilinadi.

📤 Mavzu bo‘yicha savollaringizni Ta’lim nazorati kanalining murojaatlar boti (@uztdibot)ga #Savol heshtegi bilan yuborishing.

Kanalga ulanish👇
@kquvonchbek

Читать полностью…

Quvonchbek Karimov (shaxsiy blog)

Сабр ҳақида келган ҳадислар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳеч кимга сабрдан кўра яхшироқ ва кенгроқ ато берилмаган», дедилар».

Бешовлари ривоят қилишган.

Ушбу ривоят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг узун ҳадисларидан олинган иқтибосдир. Мазкур ҳадисда қуйидагилар айтилади:

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ансорийлардан бир қанча одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан (мол) сўрадилар. Бас, у зот уларга бердилар. Сўнгра яна сўрадилар, яна бердилар. Сўнгра яна сўрадилар, яна бердилар. Ҳатто ҳузурларидаги нарса тугади. Шунда у зот:

«Ҳузуримда нима яхшилик бўлса, сизларга бермай олиб қолмасман. Ким иффатталаб бўлса, Аллоҳ уни иффатли қилур. Ким беҳожатлик талаб қилса, Аллоҳ уни беҳожат қилур. Ким сабр талаб қилса, Аллоҳ уни сабрли қилур. Ҳеч кимга сабрдан кўра яхшироқ ва кенгроқ ато берилмаган», дедилар».

Бешовлари ривоят қилишган.

Ушбу ҳадиси шарифда мусулмон инсон ўзига берилган ризқ қанча бўлса, ўшанга чидаб, қаноат ҳосил қилиб юриши яхши экани тарғиб қилинган. Мусулмон инсон турмушни яхши таъмин қилиш учун имкониятидаги барча ҳалол воситаларни ишга солиб, ҳаракат қилаверади. Аммо ризқ бериш Аллоҳ таолодан эканини ҳеч қачон унутмайди. Шунинг учун ўзига берилган ризқ-насибани Аллоҳ таолонинг иродасидан деб билади. Оз бўлса, норози бўлмайди, кўп бўлса, ҳовлиқиб кетмайди. Чунки Аллоҳ таолонинг иродасига қарши чиқиш мусулмон одам учун тўғри эмас.

Мазкур ривоятларда мусулмон инсон ўзига берилган ва берилмаган ризққа нисбатан қандай муносабатда бўлиши лозимлиги ҳақида бир неча кўрсатмалар берилмоқда:

– Иффатли бўлиш.

Бировнинг молидан умидвор бўлишни ор деб билиш. Ким ўзини иффатли тутишга уринса, Аллоҳ таоло уни иффатли қилиб қўйиши турган гап.

– Ўзида бировнинг сариқ чақасига ҳам эҳтиёжи йўқлигини изҳор қилиш.

Аллоҳ таоло бундай одамнинг кўзини тўқ қилиб қўйгани учун ундан ҳеч бир очкўзлик содир бўлмас экан.

– Кам бўлса ҳам, ўзига берилган ризққа сабр қилиш.

Сабр Аллоҳ таоло томонидан бандага инъом этилган энг катта ва кенг ато ҳисобланади. Сабрли киши ризқнинг озига ҳам, йўқчиликка ҳам чидаб, ўзини хор қилмай, бошини тик тутиб кун кўради. Сабр неъматидан бебаҳра банда эса дунёнинг ярмига эга бўлса ҳам, очкўзлигини билдириб қўяди.

Мусулмон одам Аллоҳ таоло томонидан берилган етарли ризққа сабр қилиб, қаноатли бўлиб ўтса, дунёдаги энг катта нажотга эришган шахс бўлади.

Ҳақиқий бойлик молу дунёнинг кўплигида эмас, нафснинг тўқлигидадир.

Ушбу таълимотларни ҳар бир мусулмон яхшилаб ўрганиб, ўзига сингдириб олиши ва ҳаётига татбиқ қилиши лозим. Ана шундагина орамизда беш танга пул кўйига тушиб одам ўлдирадиганлар, ўғрилик, порахўрлик, рибохўрлик қиладиганлар, фирибгарлик, алдамчилик, ёлғончилик ва бошқа разолатларни қиладиганлар қолмайди.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилган мусулмон одамларга аралашмайдиган ва озорларига сабр қилмайдиган мусулмондан яхшидир», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Бу ҳадисдан одамларнинг озоридан қўрқиб, уларга аралашмай қўйиш дуруст эмаслиги маълум бўлади. Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилган одам савоб олади. У ўша аралашиши давомида уларга яхшилик ҳам қилиб юрган бўлади. Одамларга аралашмаган киши эса кўпчиликка фойда етказишдан бош тортган бўлиши мумкин.

«Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирсам, у зот беморликдан қийналаётган эканлар.

«Эй Аллоҳнинг Расулули, сиз беморликдан қаттиқ қийналяпсиз-ку?!» дедим.

«Шундай. Албатта, мен беморликдан сизлардан икки кишининг қийналганича қийналаман», дедилар.

«Сизга икки ҳисса ажр бўлиши учун шундайдир-да?» дедим.

«Ҳа, шундай. Шунингдек, қай бир мусулмонга бирор мусибат етса – бирор тикан кирса ёки ундан кичикроқ бўлса ҳам, албатта, Аллоҳ унинг сабабидан ўша банданинг ёмонликларини худди дарахт ўз баргларини тўкканидек тўкади», дедилар у зот».

Икки шайх ривоят қилишган.

Читать полностью…
Подписаться на канал