jamshidniyozov | Неотсортированное

Telegram-канал jamshidniyozov - Qaydlarim

339

Shaxsiy mulohaza, kuzatuv va xulosalar, muhim voqea-hodisalarga shaxsiy munosabat... © Jamshid Niyozovning mualliflik kanali Murojaatlar uchun: @news_niyozov_bot

Подписаться на канал

Qaydlarim

Ақтўбе фожиасига 3 йил. Қурбонлар ёди ва оилаларнинг кейинги тақдири

👉 Мақолани ўқиш

📹 Тўлиқ видеони кўриш

Читать полностью…

Qaydlarim

Ақтўбе фожиаси қурбонларини хотирладик

Бундан роппа-роса 3 йил муқаддам – 2018 йилнинг 18 январь куни ўзбекистонликларни олиб Россияга кетаётган автобус Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти ҳудудида ёниб кетган эди. Фожиа оқибатида автобус салонида бўлган 57 кишидан 52 нафари ҳалок бўлди.

Уларнинг энг кичиги 18, энг каттаси 50 ёшда эди. Тириклайин ёниб кетгани айтилган Ақтўбе қурбонлари орасида 47 ёшдаги ота ва унинг 20 яшар ўғли, 31 ва 26, 23 ва 21 ёшдаги ака-укалар, амаки-жиянлар ҳам бўлган.

Орадан уч йил ўтиб, фожиа қурбонлари оилалари ҳолидан хабар оларканмиз, уларнинг ҳаётида жиддий ўзгаришлар бўлмагани, аксарият оилалар ҳамон ишсизликдан қийналишаётгани, гарчи йўқотишлар жароҳати ҳали битмаган бўлсада, оиланинг навбатдаги фарзандлари иложсизликдан бахтини рус тупроғидан қидиришга мажбур бўлаётганинига гувоҳ бўлдик.

Фожиа қурбонлари яқинлари тақдим этган далиллар, ҳаётларида рўй берган ҳодисалар, фожианинг янги тафсилотлари ҳар қандай кишини ўйла чўмдириб қўйиши шубҳасиз.

@niyozovchasiga

Читать полностью…

Qaydlarim

Юнусободдаги метро қурилишида тупроқ кўчиши оқибатида олти киши ўлди. Миллионлаб, миллиардлаб сўм сарфлаб қурилган шунча нарса дабдала бўлди. Қурбонлар учун бир неча юз миллион сўмлаб компенсация пуллари тўланди. Бузилиб кетган бекатни қайта қуриш учун яна миллионлаб, миллиардлаб сўм пул сарфланди.

Нега шундай бўлди, авария сабаби нима? «Туннелни очиқ усулда ковлашда техник хавфсизлик қоидалари бузилган ва қурилиш ишлари сифатсиз бажарилган. Бу масъул шахслар жараённи етарлича назорат қилмаганлиги натижасида содир бўлган». Ким у масъуллар? Отабек Алимов — қурилиш отряди бошлиғи, Саидбек Бобожонов — отряд иш юритувчиси, Салоҳиддин Ашуров — отряд устаси, Баҳодир Муҳаммадраҳимов — метрополитендан қурилишга жалб этилган катта инспектор; хуллас, майда балиқлар.

Энг даҳшатлиси, бутун бошли туннелни қазиш ва уни қуриш ишлари сифатсиз бажарилгани учун масъул айбдор шахсларга (майда балиқларга) «Ўзбекистон темир йўллари»нинг раҳбарияти (акулалар) ижобий тавсифнома берибди. «Ҳа, улар (атиги) олти кишининг ўлимига сабаб бўлди, фалон миллиард қўшимча харажатга ҳам туширди, лекин ўзи яхши болалар», деган шекилли.

«Ўзбекистон темир йўллари» қурбонларнинг оила аъзоларига етказилган зарарни қоплагани, уларнинг эътирозлари йўқлиги ва яна бояги ижобий тавсифномани ҳисобга олиб, прокуратура 18 март куни — фожиа юз берганидан уч ой ўтиб, жиноят ишини тугатган. Ҳеч ким айбланмаган, ҳеч ким жазоланмаган. Нима деган гап бу? Номига бўлса ҳам жазоланмайдими биров? (бошқа томондан, майда балиқларга ачинасан ҳам, чунки расвогарчиликнинг боши акулалар).

Ўн минглаб одамларнинг уйини, тинчини бузган «Сардоба»ни ҳам «Ўзбекистон темир йўллари» қурган, қургач омборни ўз ихтиёрида сақлаб турган. Ҳатто ўйланмасам ҳам бўлади — «Ўзбекистон темир йўллари» бу фожиа айбдорларига ҳам ижобий тавсифнома бера олади. Битта ишни шундай тугата олишибдими, «Сардоба»ни ҳам шундай тугата олишади. Шубҳа йўқ.

Ахир бу — Янги Ўзбекистон. Унда аслида бўлиши мумкин бўлмаган нарсалар ҳам бемалол, хотиржам, юзсизларча бўлиши мумкин. Ўзи нега асабийлашяпман — Конституцияси ҳар уч-тўрт йилда бир ўйинчоқ қилинадиган бу мамлакатда атиги олти кишининг ўлими учун расман ҳеч кимнинг жавобгар қилинмаслиги, умуман олганда, нормал ҳолат.

Мана шунақа ҳолатлар нормаллашгани сайин, масалан, омма олдида ҳакамни тепган футболчини афв этишни унинг қариндошларидан ўтиб, ҳатто ҳамкасбларимиз-да сўрашига ҳайрон қолмаса ҳам бўлади. Ҳа-я, айтмоқчи, ҳатто ўша калтак еган ҳакам ҳам футболчини кечирибди, маҳалласидан сўрасангиз, ижобий тавсифнома ҳам беришса керак.

Эссиз, эссиз...

Читать полностью…

Qaydlarim

#maslahat #bilasizmi #telegram

💥💥💥 Hurmatli kanalimiz aʼzolari!

⁉️ Siz til o‘rganishga qiziqasizmi yoki qaysidir so‘zning rus va ingliz tilidagi tarjimalarini bilishga qiynalmoqdamisiz?

‼️ Hamkorlarimiz siz uchun yana bir foydali botni taqdim etadi!

🤖 @tarjimon_uz_bot aynan siz uchun kerakli bo‘lgan onlayn tarjimon.

🇺🇿 Uz → Ru
🇷🇺 🇷🇺 Ru → Uz 🇺🇿
🇺🇿 Uz → En
🇬🇧 🇬🇧 En → Uz 🇺🇿

Ushbu bot yordamida siz matnlarni O‘zbek tilidan Rus tili yoki Ingliz tiliga, shuningdek Rus tili yoki Ingliz tilidan O‘zbek tiliga tarjima qilishingiz mumkin.

Botni sinab ko'ring 👉 @tarjimon_uz_bot

Читать полностью…

Qaydlarim

Қозоғистонда коронавирус эпидемияси сабаб мамлакат соғлиқни сақлаш тизими қулаганида соғлиқни сақлаш вазири алмаштирилган эди. Янги вазир даврида кунлик касалланиш ҳолатлари сони уч хонали сондан тўрт хонали сонга ўзгарди (каррасига кўпайди), лекин буни янги вазир ишни эплай олмаётгани билан эмас, балки у тўғри (ишонарли) статистикани бера бошлагани билан боғлашди. Дарвоқе, айнан янги вазир даврида ҳатто Хитой расмийлари томонидан «коронавирусдан баттар қотил» дея таърифланган шубҳали «қозоқ пневмонияси» ҳам аслида коронавируснинг ўзи экани тан олинди.

Ўзбекистонда ҳам сўнгги икки ҳафтадан бери соғлиқни сақлаш тизими қулаш ёқасида ишламоқда (агар қулаб бўлмаган бўлса). Негадир шу вақтда, хабар беришларича, Ахборот ва коммуникациялар агентлиги (АОКА) раҳбари алмаштирилибди (аниқроғи, раҳбар тайинланибди — шу вақтгача раҳбарлик қилаётган одам аслида в.в.б. эди). Ким билсин, балки бу энг тўғри қарордир: эҳтимол, энди ҳокимлар коронавирусга чалинмас (бу ҳақда хабар берилмаганидан кейин чалинмаган бўлади-да, коронавирусга чалинмаган ҳудуд раҳбари ҳақида эса хакерлар «у ўлибди» деб фейк ҳам тарқата олмайди), ўликхоналар ўликларга тўлмас («ўликхонадан видео» бўлмаса, шундай деб ҳисоблайсиз-да), шубҳали пневмония эпидемияси бирдан тўхтар (интернетда ўзбеклар пневмония ҳақида ёзишни бас қилса, эҳтимол, улар пневмонияга чалинмаётган бўлади-да), ҳокимлар коронавирусга «чалинмаса», уларнинг бўлмаган ўлими ҳақида фейклар тарқалмаса, ўликхоналардан видеолар чиқмаса, интернетдаги пневмония эпидемияси тўхтаса, табиийки, «ССВ бераётган расмий статистика чала, ёлғон, нотўғри, ишонмайман!» деган гап-сўзлар ҳам бўлмайди.

Қойил.

Читать полностью…

Qaydlarim

Ассаламу алайкум сўнгги вақтларда ўпкаси касалланганлар ва нафас олиши қийинлашганлар кўпайиб кетди. Соғлиқни сақлаш тизимидан умид йўқ.

Шунга ўзимиз сунъий нафас олиш воситаларини олиб келишга аҳд қилдик. Хитойдаги энг арзон, сифатли ва ишончли заводни топиб гаплашдик. Каргочилар барака топишсин вазиятни тушунтиргандик арзон қилиб беришди. Бўлмаса расстаможка муаммо экан.

Умумий нархи 370$ бўлди. Шу нархда сотиш ниятимиз бор. Айни пайтда Тошкентда 1100-1400$ дан сотишаяпти.

15-20 кунда етиб келади. Иншааллоҳ.

Кўпроқ буюртма берсак 10-20 $ арзон бўлиши мумкин.

Кислородний концентратор 5 литрлик. Сертификати, хамма нарсаси бор. Ишончли брендники.
Буюртмага олиб келиб берамиз. Узр ўзимизни ёнимиздан кўп пул тикишга имкон бўлмади. Буюртмалар қабул қилишни бошладик.

Завод кам миқдорда сотмас экан. Кўпроқ олиб қолайлик. У ерда хам тайёри кам қолибди.

Ҳар бир кун ғанимат, илтимос тарқатишиб юборинглар.

Батафсил @qudratulloh @bridgeadmin

+998946656668

Читать полностью…

Qaydlarim

😂😁😆☺️😜
Xalq buyuk ijodkor!

@niyozovchasiga

Читать полностью…

Qaydlarim

​​«Ўзбекгидроэнерго» ва “TO’PALANG HPD HOLDING” МЧЖ болалари ҳақида

2017 йил май ойи иккинчи декадасида Сардоба сув омбори расман элга эълон қилинади. Учинчи декадасида эса «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти тузилади. Мазкур компанияга бугунги кунда Абдуғани Сангинов раҳбарлик қилади.

«Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти гидроэлектростанцияларда электр энергияси ишлаб чиқариш соҳасида ягона техник сиёсатни амалга ошириш билан шуғулланадидан давлат компанияси бўлди. Компания Ўзбекистонда янги гидроэлектростанциялар қуриш ва ишлаб турганларини модернизациялаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширади. Бу ишларга тегишли компанияларни ёллайди.

Масалан, кеча фалокат юз берган “Сардоба” сув омбори қошида апрель ойида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан кичик ГЭС қурилиши бошланди. Компания матбуот хизматининг ёзишича, апрелнинг 21 санасида мазкур ГЭСни қурилиши пойдевори учун Topalang HPD irrigation systems УК иштирокида биринчи ғишт қўйилди. Дарвоқе, Topalang HPD irrigation systems УК “TO’PALANG HPD HOLDING” МЧЖ қошида ташкил этилган.

Март ойида эълон қилинган хабарда айтилишича, Қуйи Чотқол ГЭС объектида қурилиш ишлари TO’PALANG HPD HOLDING МЧЖ томонидан жадаллик билан олиб борилмоқда.

Яна бир мисол. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Пскем дарёси бўйида босқичма-босқич ва изчиллик асосида Пскем ГЭС қурилиши юқори суръатларда давом эттирилмоқда. Бу қурилиш TOPALANG HPD WATER CONSTRUCTION УК томонидан амалга оширилмоқда. TOPALANG HPD WATER CONSTRUCTION УКнинг ҳам таъсисичиси УК “TO’PALANG HPD HOLDING” МЧЖдир.

Яна бир мисол. Хоразм вилояти Тошсоқа тизимидаги магистрал суғориш каналларини қайта тиклаш” лойиҳасини амалга ошириш доирасида “To’palang HPD Platinum” МЧЖ томонидан 36,6 км узунликдаги “Бег-яб” каналини қуриш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Унинг ҳам таъсисчиси “TO’PALANG HPD HOLDING” МЧЖдир.

“TO’PALANG HPD HOLDING” МЧЖ, улардан ташқари, «TO’PALANG HPD STEAM — GAS», «TO’PALANG HPD ENGINEERING», «TO’PALANG HPD SERVICE» сингари МЧЖ ва унитар корхоналарга таъсисчилик қилган.

Дарвоқе, “TO’PALANG HPD HOLDING” МЧЖ бош директори, адашмасак, «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти Абдуғани Сангиновнинг ўғли Ислом Абдурҳамоновдир. Ҳарқалай исм, шарифи тўғри келаяпти.

Читать полностью…

Qaydlarim

Соғлиқни сақлаш вазирлиги кеча, 25 март куни коронавирусга чалинган дастлабки 55 ўзбекистонликнинг икки нафари Фарғонада, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётгани ҳақида хабар берди. Қолгани, агар хабарда бошқа тафсилотлар берилмаганидан хулоса қилинса, Тошкентдаги Вирусология институти клиникасида бўлган. Шу куни вазирликнинг коронавирусга чалинганлар сони 60 нафарга етгани ҳақидаги хабарида касаллик Истанбулдан қайтган фуқарода аниқлангани ва Наманган вилояти юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилгани маълум қилинди.

26 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги касалланганлар сони 65 нафарга етгани, янги беморларнинг тўрт нафари аввалроқ Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилгани айтилган икки кишидан бирининг қариндошлари экани, бу тўрт кишининг бари Фарғона вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилганини хабар қилди. Шунда, қўлбола ҳисоб-китобдан маълум бўляптики, коронавирусга чалинган 65 нафар ўзбекистонликнинг олти нафари Фарғонада, яна бири Наманганда, қолган ҳаммаси (65 – 7 = 58) Тошкентда даволанмоқда.

Ҳозир яқинда эса Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков жонли эфирда Наманганнинг Чортоқ туманида ҳам коронавирусга чалинган фуқаро аниқлангани ҳақидаги саволга жавоб бера туриб, шундай дебди: «Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан рўйхатга олинганлар сони 65 нафарни ташкил этди. Беморларнинг барчаси Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институтида даволаш муолажаларини оляпти. Вилоятда мазкур инфекция билан даволанаётган шахслар йўқ».

Нурмат Отабеков аввалроқ: «Коронавирус аниқланган беморлар аҳоли орасида бўлмаган» деган мазмунда тутуриқсиз гап ҳам гапирганди. Коронавирусга чалинганлар аҳоли орасида бўлмаган, юрмаган бўлса, у ҳолда биринчи бемор ўз ҳамкасбига қандай қилиб юқтирган, чет элга чиқмаган, касалланганлар билан мулоқотда бўлмаган ҳалиги 20 яшар талаба қиз қаердан юқтирган — бу саволлар жавоб берилмади, бундан кейин ҳам, катта эҳтимол билан, жавоб берилмайди. Энг қизиғи, касалланган ҳамкасб, 20 ёшли бемор талаба ҳақидаги гаплар кўчада тарқалмади, буни давлат одамлари айтди.

«Қовунчилик»да Отабековнинг ҳамкасби, Ўзбекистондаги иккинчи (ёки биринчи — ўзи нега иккита?) санитария-эпидемиология ташкилоти раҳбари Баҳром Алматов ҳам қолишмайди. Тунов куни биринчи бемор касалликни қандай қилиб бошқаларга тарқатгани ҳақида гапира туриб, «У Ўзбекистонга 250 киши билан бирга учиб келган», деганди. У ҳолда бош вазир айтган «45 йўловчи», Алматов раҳбарлик қилаётган агентлик берган биринчи кундаги ахборотда кўрсатилган «48 йўловчи» ҳақидаги гаплар қаердан олинган? У билан бирга самолётда қанча йўловчи бўлган ўзи — 45, 48 ёки 250?

Биринчидан,
расмийларимиз ахборотни бермасликдан кўра бериш яхшироқ эканлигини тушуниб етишлари керак. Мен, масалан, касалланган шахслар ҳақидаги ҳамма ахборотни сўраётганим йўқ. Ана, корейслар бераётганичалик базавий ахборот етади — битта жадвалда ҳар қандай тушунмовчиликнинг олдини олиш мумкин. Бу, аввало, Отабеков ёки Алматов каби масъуллар жонли эфирга чиққанида довдирамаслиги учун ҳам керак — қўлига битта жадвал бериб қўйсанг, у қайси вилоятда қанча бемор борлигини ҳам, уларнинг ёшини ҳам, тахминан кимдан, қандай юқтирганини осон айтиб бераверади. Алдамайди.

Иккинчидан, ёлғончилар жазоланиши керак. Айниқса, оғзига келганини гапириб кетаверадиган ёлғончи амалдорлар ёлғон учун оддий одамлардан кўра икки ҳисса кўпроқ жазога лойиқ — чунки бир амалдорнинг ёлғони ёки ўйламай гапирган гапи нафақат амалдорнинг обрўсини туширади, балки давлатга бўлган ишончни ҳам пасайтириши мумкин. Шунинг учун ҳам ёлғончи амалдорлар жазоланиши керак. Очиқчасига. Токи бу уларнинг бошқа ҳамкасбларига ҳам ўрнак бўлсин.

Читать полностью…

Qaydlarim

Кеча бир ҳокимлик биносининг фуқаролар мурожаатини тинглаш бўлимида эдим. Бир инсонни кутаётгандим. Бир вақт юзларида чарчаш, ғамгинлик аломати бўлган ёшроқ аёл келди. Ҳокимлик вакили уни кутиб олди ва мурожаатини тинглашни бошлади. Четда жимгина кузатардим.

"Турмушга чиққач қайнонам фарзандини рашк қилиб тинмай жанжал қилди. Орада Хасан-Ҳусан эгизаклар дунёга келтирдим. Жанжаллар эса камаймади. Ҳар бир ишдан хато топарди. Ахийри эрим билан орамизга низо тушди. У кўчада бошқа ўзидан каттароқ аёлга илашиб, ичкиликка берилиб кетди. Менга қарамай қўйди, онаси билан ҳам гаплашмай қўйди. Энди қайнонам ажрашасан деяпти. Уй қайнонамнинг номида. Ўзимнинг ота уйимда укам ҳам оиласи билан яшайди. Келинимиз ҳам бир-икки опанг қачон кетади деб укам билан жанжал қилди. Уйларининг деразаси олдидан ўтаётиб эшитиб қолдим. Ота уйимга ҳам сиғмаяпман. У ерда ҳам жанжалга сабаб бўлмай дегандим. Лекин, лекин...Мен энди қаерга бораман? Ҳоким буво менга ёрдам берсинлар илтимос", деди 1995 йилда туғилган ва аллақачон ажрашиш остонасида турган икки гўдакнинг онаси.

Ҳокимлик вакили эса ўйланиб қолди. У ҳам қандай ёрдам бера оларди? Бу вазифалар ваколати доирасига кирмаса. Уларга ҳам осон эмаскан. Ҳамманинг дардини тинглаш қийин."Эркак" эса уй масаласини аллақачон ҳал қилган бу тарафдан. Бир йўлини қилармиз синглим. Ин шаа Аллаҳ ҳаммаси яхши бўлади. Ҳокимга айтиб кўраман, деб ходим ҳам ғамга ботиб хонасига кириб кетди. Аёл эса ерга қараганча ҳокимлик биносини тарк этди. Аёл сенга қачалар қийин оламда... Орзулар билан борган уйингга ҳам, бир вақтлари меҳмон-меҳмон ўйнаб ўсган қизлик "ватан"ингга ҳам сиғмай қолибсан.

Айтганча, эртага 8 март! Байраминг муборак бўлсин. Бу сенинг ҳам байраминг. Аллоҳ ўзи сабр берсин сенга. Бундай қайнона ва эркакларга эса инсоф берсин! Мен ҳам нима дея олардим? Қўлимдан келгани дардимни шу ерга тўкишда... Эркаклар, гўзал аёлларимизни (омонатларимизни) асрайлик.

Kаналга уланинг:👉
https://t.me/joinchat/AAAAAEhoco-Mv-zGiqnTUA

Читать полностью…

Qaydlarim

Янги туғилган чақалоқ. Уни асраб авайлаб парвариш қиламиз. Совуқда шамоллаб қолмасин деб овора бўламиз, Ёзда эса терлаб кетмасин деб деразани очамиз, шамол кирвотти деб яна ёпамиз, тегини алмаштирамиз, эракалаймиз, ўпамиз, қўлимизда кўтариб ухлатамиз.

Шу кунларда бир одаммас туғиб, билмадим қанақа қилиб хомиладор бўлган. Йигити бн ўйнашиб беникох бўлиб қолганми, ёки ночорлигидан эри билан келишиб бу ишни қилганми, хуллас нима қилишни билмай шу совуқда, янги туғилган чақлоқни оқар сувга обориб отиб юборибти.

Тасаввур қилинг. Ўша ерга кетишидан олдин, камида 2-3 соат олдин бу қарорга келган бўладику. Шу вақт бола йиғлаб қолгандир, уни эмизган, овутган, ухлатган. Кейин кийинтириб авайлаб кўтариб кўчага чиққан. Ўша сувгача мошинада боргандир, қўлида боласи бор, юзига қараб кетгандир. Нималарни ўйлаб кетган а ўшанда?

Сувга болани кўтариб яқинлашиб келганда, бола секин инжиқланиб овоз ҳам чиқаргандир, одаммас эса уни "бўлди бўлди, тишшш тишшш тиишшш деб овутгандир ҳам йиғлаб қолмасин деб.

Ва ўша ваҳший вақт келди. Она бола билан қирғоқда. Бола манимча уйқуда, онасини бағрида, она хидини билиб, бемалол ўзини энг хавфсиз жойдалигини сезиб ухлаб ётибти. У беғубор, балки совуқдан ширин бурунчалари қизариб ҳам қолгандир.

Одаммас эса ўнга қараган, чапга қараган, ҳеч ким йўқлигига амин бўлиб, қўлидаги бир чақалоқни ахлат каби кучи борича сувга қараб улоқтирган.

Бола сувга тушгунча уйқуда ҳам бўлгандир, хавода учиб кетиб хали уйғонишга ҳам улгурмай, гуууууууурс этиб сувга тушади. Қўрқанидан уйғониб бақиришни бошлаганда, бир неча сониялар ичида сув оғзидан кириб, нафас йўлларини босиб, товушиниям ютиб юборади.

Болажон... нафас етмай роса типирчилагандирсан а? Лекин ўша пайт ҳам, сан ўша одаммасни қидиргансан. Нажотинг ўшани қалби, хиди бўлган, ўша ерни сан хавфсиз деб билгансан.

Жаннатларга яхши етиб ол. Йиғлаттинг бегона бўлсанг ҳам.

🔰🔰🔰
@kama_noir

Читать полностью…

Qaydlarim

Кутилмаган истеъфо

Ўзбекистонда истеъфоларнинг сабаби очиқ айтилмаслиги чатоқ-де. Алламжонов Президент матбуот котиблигидан саломатлиги туфайли бўшатилгани айтилганди. Аслида ундай бўлмагани қайсидир маънода унинг Киро Альтманга берган интервьюсидан сезилади. Коса тагида нимкоса қабилида айтилган бўлса ҳам.

Майли, чиндан саломатлиги туфайли кетди ҳам дейлик. У ҳолда нега кўп ўтмай катта бир агентликка раҳбар бўлиб келди. Ахир масъулиятли раҳбарлик ишини бажаришига соғлиғи йўл бермаётган бўлса, бу вазифага қўйилиши мантиқсиз эмасми?! Хуллас, пародокс.

Гарчи кўпчиликни қизиқтирган нарсани сўраганимда, буни "провокацион савол" деб талқин қилган бўлса-да, Алламжонов ва командасининг матбуотнинг эркинлашуви, давлат органларининг очилишидаги хизматларини қадрлайман. Тўғри, ҳеч ким камчиликдан холи эмас. Унинг менга ёқмайдиган жиҳатлари ҳам кўп, шунингдек, мен ҳам унга жуда ёқавермайман. Бу табиий жараён. Бироқ ўзаро шахсий қарашлар у Президент матбуот котиби, АОКА раҳбари бўлиб ишлаганда амалга оширган яхши ишларга кўз юмиб кетишимга, фақат қорасини кўришимга сабаб бўлолмайди.

Балки бу истеъфо табиий бўлгандир. Ким билсин. Балки нима бўлганини яна бир-икки йиллардан кейин қайсидир блогерга берган интервьюсида айтиб берар ҳам. Ҳаммасини вақт кўрсатади.

Жамоатчиликни "саломатлиги сабаб бўшади", "келажагини бошқа соҳада кўрди" қабилидаги "алиби"ларга ишонади деб ўйлашлари менга ёқмаяпти. Адашмасам, Ихтиёр Абдуллаев ҳам соғлиги ёмонлашгани туфайли ўз аризасига кўра ишдан олинганди, кейинчалик унинг давлатга хиёнат қилгани ва жиноий жавобгарликка тортилгани маълум бўлганди.

Очиқ жамият қурар эканмиз, бу каби истеъфоларнинг сабабларини ҳам айтишдан қўрқмаслигимиз керак. Шунда турли шубҳа-гумонлар, тахминларга ҳожат қолмайди. Жамоатчиликнинг бунга ҳаққи бор деб ўйлайман. Ҳеч бўлмаса, шуларни яширмайлик. Ўраб-чирмаган билан барибир қачондир нима бўлгани саройдан сизиб чиқади-ку.

Хўш, энди билайлик-чи, аслида нималар бўлаяпти?!

@niyozovchasiga ;)

Читать полностью…

Qaydlarim

Aziz do‘stlar!

Sizlarga mamnuniyat bilan ma’lum qilmoqchimizki, Milliy mass-mediani qo‘llab-quvvatlash va rivojlantirish jamoat fondi O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan nodavlat notijorat tashkilot sifatida ro‘yxatga olindi hamda rasman o‘z ish faoliyatini boshladi.

Jamoat fondimizning asosiy maqsadi ommaviy axborot vositalariga media bozorida teng sharoit yaratish, ularni yanada rivojlantirish hamda jurnalist va blogerlarning huquqlarini ro‘yobga chiqarishga ko‘maklashishdir.

Shuningdek, jamoat fondi milliy mass-media hamjamiyatining o‘zini o‘zi boshqarish mexanizmlarini ishlab chiqishga ko‘maklashishni ham o‘z oldiga maqsad qilib qo‘ygan.

Ommaviy axborot vositalarining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash, jurnalistlar va blogerlar faoliyatini qo‘llab-quvvatlash, ularga huquqiy, tashkiliy, texnik va boshqa xil yordam ko‘rsatish jamoat fondining ustuvor vazifalaridan hisoblanadi.

Kelgusida jamoat fondi va uning loyihalari haqida batafsil ma’lumot berib boramiz. Bizni kuzatishda davom etasiz, degan umiddamiz.

@massmediauz

Читать полностью…

Qaydlarim

Корея Суҳбатлари

Жанубий Кореядаги бир гуруҳ ватандошларимиз ўзбек тилида подкаст, яъни овозли суҳбатлар ижтимоий лойиҳасини бошлашибди.

Бу лойиҳа орқали Жанубий Кореяга бориш йўллари, ўқиш, ишлаш, бизнес ва бошқа виза турлари, иммиграция тартиб-қоидалари, Кореяда яшаш ва бу ерда чет элликлар учун яратилган имкониятлар ва яна кўплаб фойдали маълумотлар бериб борилади. Энг асосийси, ўзбекистонлик ватандошларимиз тўқнашаётган муаммоларга ечим излаш ва уларнинг олдини олиш йўллари ҳақида овозли суҳбатларни тинглаш мумкин.

Сиз Кореядамисиз ёки тез орада боришни режа қиляпсизми? Ундай бўлса, телеграм каналга уланишни унутманг: /channel/koreyasuhbatlari

#KoreyaSuhbatlari #КореяСуҳбатлари

Читать полностью…

Qaydlarim

​​Ўзбекистонда миллий монополлар рейтинги

Президент томонидан имзоланган муҳим ҳужжат билан Давлат рақобат қўмитаси тугатилди. Ўрнида учта алоҳида идора ташкил этилди.

Уларнинг ичида энг кераклиси ва муҳими Монополияга қарши қўмитадир. Хўш, Антимонополия қўмитаси Ўзбекистондаги монополларга қарши кураша олармикан? Бунга унинг ваколати ва ҳуқуқлари (балки журъатими) етармикан?

Энг катта монопол — "Ўзбекистон ҳаво йўллари"
. Бу мавзу жуда кўп кўтарилган, сийқаси чиқиб кетган. Лекин муаммонинг эски-янгиси бўлмайди, токи у ҳал этилиб, ечим топилмагунча. 2018 йил ноябрь ойида президент шу бўйича қарорни имзолаганди. Унда компания фаолияти қайта ташкил этилиши кўзда тутилган.

"Ҳаво йўллари" компаниясидаги муомала маданияти ва бошқа камчиликлари 2 та хорижий давлат компанияси мисолида солиштирилган, натижада биз анча орқада эканимиз англашилган.

Ундан кейинги ўринда GM Uzbekistan туради. Ўзбекистонда енгил автомобиль ишлаб чиқаришда ундан бошқа компания йўқдир. Балки шунинг учун ҳам нархлар отнинг калласидайдир. Эҳтимол нарх-наво ҳеч тушай демас.

Яна бир асосий монопол ташкилот UzCard’дир. Гарчи ҳадемай унга янги рақобатчи чиқиши ваъда қилинган бўлса-да, ҳозирча у ягона. Агар бирорта тўлов тизими яна ишламай қолса, уларга 1 млрд. сўмгача жарима белгиланишини таклиф қилишган.

Кейинги монополлар ҳам бизга бегона эмас: Artel, Crafers (собиқ Amilov). Ўзбекистонда ўз миллий бренд маҳсулотимиз сотилишини талаб қилишаётган компаниялар. Балки сифати зўрдир, хизмати яхшидир, аммо монополия қилиши керак эмас. Бу бозор, ҳамманинг ўз ризқи бор.

Ахборот маконида бир пайтлар ЎзА ва "Халқ сўзи" монопол ўрнатган эди. Ҳозир уларнинг ўзи ахборот бозорида рақобат қилишга уринишмоқда. Яна ўхшамай қолган монополлардан бири "Автотест"дир.

Ижтимоий тармоқлардаги "бум" туфайли 2018 йил февралда Адлия вазирлиги автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича "Автотест"нинг монопол ҳуқуқларини бекор қилганди.

Хуллас, бизда монополияга мисоллар сероб. Янги тузилган Антимонополия қўмитасига иш шундоғам кўп. Фақат чин дилдан ишлаш керак холос.

Каналга қўшилиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A

Читать полностью…

Qaydlarim

Тўлиқ видеога линк беришни унутибман.

https://youtu.be/fFcyjrf64W8

Читать полностью…

Qaydlarim

Бобур Акмалов муаллифлигидаги «Кун. Муносабат» рукнининг навбатдаги сонида меҳмон бўлдим. 2020 йилдан чиқарилган хулосалар, 2021 йилдан кутилаётган умидлар ҳақидаги фикрларим билан ўртоқлашдим.

Кўринг, баҳо беринг. P.S: Съёмка декабрнинг сўнггида бўлганди.

👉 📹 https://youtu.be/CKvr-BExlPA

@niyozovchasiga

Читать полностью…

Qaydlarim

Ютуб ишламай қолди

@niyozovchasiga

Читать полностью…

Qaydlarim

#Танқид

Сиз бир мавзуни кўтариб чиқасиз, танқидий пост (ёки мақола) ёзасиз.

Одамлар сизни улуғлайди, кўкларга кўтариб мақтайди.

Кейин муаммолар излай бошлайсиз. «Одамларга ёқяпти, менинг танқидларимни зўр қабул қилишяпти», деган ўйда фақат шу руҳда ёзгингиз келаверади.

Бора-бора холислик йўқолади. Одамларга ёқиш учун, улардан олқиш эшитиш учунгина ёзадиган бўпқоласиз.

Энг ёмони, сиздаги машҳурликни кўриб, бошқалар ҳам йўлингиздан юрмоқчи бўлади. Танқид қилиб, сиздек эътиборда тургиси келади.

Билса-билмаса турли мавзуларга аралашаверади. Ақли, даражаси етмайдиган соҳаларни танқид қилаверади.

Холисликни бутунлай йўқотади, ўзининг нафси, таниш-билишларининг манфаати учун ботил томонни оқлаб, ҳақ томонни айблай бошлайди.

Танқидий материалда муаммо ва унинг ечимлари кўрсатилиши зарур. Шуҳрат кетидан қуваётган блогер буни унутади...

Уламолар одамнинг дийдаси қотиб қолишидан огоҳлантириб, қассобликни доимий касб қилиб олишдан қайтарадилар.

Фақат танқидий мақола ёзувчи ҳам қассобга ўхшаб қолади гўё. Қадамида «қўй» излайдиган бўлиб қолади.

Тажрибадан келиб чиқиб айтаманки, кўнглингиз буюрганини ёзинг. Иккита таниқдий постдан кейин бирор позитив нарсани кўрсангиз, у ҳақдаям ёзишни унутманг. Фақат танқид қилишим шарт, одамлар шунга ўрганган деган ўйларни хаёлдан чиқариб ташланг.

Танқидий мақола ёзиб машҳур бўлган одамнинг шуҳратига ҳавас қилиб, унинг ортидан эргашманг. Ўз йўлингизни, ўз услубингизни топишга интилинг. Шунда ҳаммаси яхши бўлади, инша Аллоҳ.

Каналга қўшилинг: @temurazam

Читать полностью…

Qaydlarim

Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази мансабдор шахслари талон-тарож қилган маблағлар

1. Қашқадарё - 917.8 млн сўм;
2. Паркент тумани - 397,6 млн сўм;
3. Наманган - 248,9 млн сўм;
4. Навоий - 222,3 млн сўм;
5. Бухоро - 204,6 млн сўм;
6. Андижон - 159,3 млн сўм.

Каналга уланиш👉@nurbekalimov

Читать полностью…

Qaydlarim

Каримов даврида суд томонидан оқланган кам сонли шахслардан бири – профессор Хидирназар Аллақулов билан суҳбат

Суҳбат 2018 йили ёзиб олинган.
https://youtu.be/jNs0Jy265jY

Читать полностью…

Qaydlarim

​​Фаолиятимга бефарқ бўлмаганлар шу материаллар билан танишиб чиқишларини сўрайман. Сардоба фожиаси бўйича яна кимлардан интервью олишимни таклиф этасиз?

Сардобада етказилган зарарни тўғонни қурганлар қоплаб бериши керак эмасми? Эксперт жавоб берди
➥ Батафсил: https://kun.uz/07691273

«Масъуллар қоча олмайдиган ҳуқуқий тизим керак» - Эксперт Сардоба воқеаси ҳақида
➥ Батафсил: https://kun.uz/14433658

Sardoba fojiasi aybdorlari suvdan quruq chiqib ketishi mumkinmi?
🎬 https://youtu.be/_HnEoUhNn9Y

Тендерсиз лойиҳалар балоси ва тизимли муаммолар. Иқтисодчи Сардоба воқеасидан хулосалар ҳақида
➥ Батафсил: https://kun.uz/86796798

«Маълумотларнинг камлиги шубҳа-гумонлар ортишига сабаб бўлади» – Депутат Сардоба фожиаси ҳақида
➥ Батафсил: https://kun.uz/03854446

Қурилишда хато бўлганми ёки лойиҳада? Эксперт Сардоба фожиаси омиллари ҳақида
➥ Батафсил: https://kun.uz/28904631

Korrupsiya, “otkat”lar, sifatsiz qurilish – Sardoba fojiasini keltirib chiqardi
🎬 https://youtu.be/wYbz1tOR5qY

Читать полностью…

Qaydlarim

Зангиотада махсус карантин ҳудуди қурилиши жадал кетаяпти. Бу ерда беш минг ўринли иккита объект қурилади. Дастлабки объект бир ойда ишга тушади.

Тошкент вилояти ҳокимли ахборот хизмати қурилиш жараёнидан лавҳа таёрлади. 👆

Читать полностью…

Qaydlarim

Biz monopoliyaga qarshimiz!

«UzAuto Motors» yengil avtomobillarga yana narxlarni oshirdi.

Monopolist bo'lsang shuda - bilganingni qilasan...

#YoqolsinMonopoliya #ДолойМонополию

👉 Канал Обозревателя ⭐️

Читать полностью…

Qaydlarim

#Биласизми

“Снос” нима, ердан ноқонуний фойдаланиш-чи. Улар ўртасида боғлиқлик борми?

Каналга уланиш 👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Qaydlarim

​​Прописка режимини бекор қилиш бўйича учинчи марта петиция юбордим. Фақат бу сафар «прописка» сўзини ишлатмасдан...

Кеча қизиқ воқеа бўлди, шуни Сизларга сўзлаб берсам.

«Менинг фикрим» деган жамоавий мурожаатлар портали бор. Мен бу портални кўзбўямачиликка очилган деб, ҳисоблайман. Чунки шу кунгача 2 марта пропискани бекор қилиш ҳақида петиция қолдирган эдим. Аммо биринчи петициям ҳам, иккинчи петициям ҳам цензурадан ўтмаган ва ҳаттоки овозга ҳам қўйилмасдан рад қилинган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида прописка мавзуси ҳам тилга олинди ва бу тизим давлатимиз раҳбари томонидан “30 йил давомида халқимизнинг оёғига солинган кишан” деб баҳоланди.

Шундан кейин ўйлаб қолдим. Балки энди прописка ҳақидаги петициямни чиқаришар. Аввал рад қилишганини тушунса бўлади, чумчуқ пир этса, юраги шир этадиганлар бунақа петицияларни чиқаришга қўрқишган. Лекин шахсан Президентнинг ўзи ушбу тизимни танқид қилиб турганда бундай петицияни рад қилиш аҳмоқгарчиликку!

Шундай хаёл билан порталга кирдим ва прописка режимини бекор қилиш тўғрисида петиция қолдирдим. Лекин...

Лекин ҳар қанча урунмай петицияни жойлаб бўлмади, “Юбориш” тугмасини босишим билан яна орқага қайтиб қолаверди. Ҳайрон бўлдим. Хаёлимга келган дастлабки фикр мени блоклашибди деб ўйладим. Шу сабабли петиция жойлашни дўстларимдан илтимос қилдим. Аммо улар ҳам прописка ҳақида қолдира олишмади. Синов тариқасида умуман бошқа мазмундаги исталган матнни киритсак, база қабул қиляпти, аммо айнан прописка ҳақидагисини жойлаб бўлмаяпти.

Демак, бундан хулоса қилиш мумкинки, порталда “прописка” деган сўзни “қора рўйхат”га киритиб, шу мазмундаги петицияларни қабул қилмайдиган қилиб қўйишибди. Қойил, баракалла! Бунақа каллалар билан Ўзбекистон келажаги гуллаб-яшнаб кетади.

Тахминимни амалда синаб ҳам кўрдим. Яъни петициядаги «прописка» сўзларининг ўрнига «доимий рўйхатдан ўтиш» деб ёздим. Натижа нима бўлди, деб ўйлайсиз? Ҳа, ҳа, ҳа – петиция қабул қилинди!

Тўғриси, нима дейишга ҳам ҳайронман... Бировлар жиноятларнинг олдини олиш учун пичоқларнинг учини ўтмаслаштирса, бошқа бировлар ўзига муаммо бўлмасин деб, умумхалқ фикрини билдирадиган порталда “прописка” сўзини блоклашади. Мдаааа...

Хуллас, пропискани бекор қилиш ҳақидаги петиция “прописка” сўзларисиз қолдирилди. Унда қуйидаги таклифларни билдирдим:

1) прописка режимини бекор қилиб, унинг ўрнига шунчаки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш тизимини жорий қилиш;
2) пропискасиз фуқароларга иккиламчи бозордан уй олишга бўлган тақиқни бекор қилиш;
3) пропискага қараб фуқароларга турлича давлат божи тўлашни бекор қилиш;
4) худди Россиядагига ўхшаб, бошқа ҳудудда рўйхатдан ўтмасдан яшаш муддатини 10 кундан 90 кунгача узайтириш;
5) рўйхатдан ўтишни ваколатли органдан рухсат сўраш эмас, балки фақат хабардор қилиш мазмунида белгилаш.

Энди кутишимиз керак. Қоида бўйича ушбу петиция 15 кун ичида модерациядан (цензурадан) ўтиши керак. Ёки петицияни оммага эълон қилишади, ёки бу сафар қонунга хилоф равишда рад қилишади. «Янги Ўзбекистон – Янги Парламент» қандай қарор қабул қилар экан, кутамиз.

P.S.: петицияни модераторлар тасдиқламагунча овоз бериб бўлмайди.


👉 @xushnudbek 👈

Читать полностью…

Qaydlarim

Чироқчида ИИБ ходимлари иштирок этгани айтилган ҳодиса бўйича брифинг ўтказилади

Чироқчидаги фожиа ҳақида кўпчилик билиб бўлди. Билмаганлар мана бу ердан ўқиб олишлари мумкин.

2020 йил 30 январь куни соат 12:00 да мазкур ҳодиса юзасидан оммавий ахборот воситалари учун брифинг ўтказилиши хабар қилинди. Тадбир вилоят ИИБ биносида ўтказилади.

Аввалроқ жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлаётган ҳодиса бўйича сукут сақланаётгани, матбуот анжумани ташкил этилмаётгани танқид қилинган эди.

@niyozovchasiga ;)

Читать полностью…

Qaydlarim

​​Тошкентга эски ҳоким қайта тайинланиши кутилмоқда. Шаҳар ҳокимлиги аллақачон Ортиқхўжаев тайинланганини эълон қилиб бўлди

Тошкентда халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг янги чақириқдаги илк сессияси бўлиб ўтмоқда. Бош вазир Абдулла Арипов қатнашаётган сессияни чақиришдан мақсад Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига номзодни тасдиқлашдан иборат. Номзод битта – эски ҳоким. Унинг номзоди президент томонидан таклиф этилган. Айни пайтда сессия ишида танаффус давом этмоқда. Бироқ шаҳар ҳокимлиги аллақачон Ортиқхўжаев қайта тайинланганини эълон қиворди. Ваҳоланки, мазкур масала энди кўриб чиқилади.

Президент Мирзиёев 2016 йилда Конституциянинг 24 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимдаги маърузасида ҳокимлар бевосита халқ томонидан сайланишини жорий этиш масаласи кўриб чиқилишини айтган эди. Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига фақат бир номзод тавсия қилингани ва у эскича механизм бўйича тасдиқланаётганини инобатга олсак, ҳали-вери ҳокимларнинг сайланишига гувоҳ бўлмасак керак.

Суратга изоҳ:
Ортиқхўжаев ўзига ўзи овоз бермоқда. Аслида бундай бўлмайди) Суратдагилар бошқа масалани тасдиқлаш учун қўл кўтариб туришибди.
Ҳозирча Ортиқхўжаев тасдиқлангани йўқ. Айни дақиқалар учун бу дезинформация. Барибир тасдиқланадику-я, айтдим-қўйдим-да))))

@niyozovchasiga

Читать полностью…

Qaydlarim

​​😢😞😓😒😟

Хотирамиз қисқа. Юнусобод фожиаси қурбонлари ҳам аллақачон кўпчиликнинг ёдидан кўтарилиб улгурди. Ҳукумат комиссияси шундан бери бирор расмий маълумот бергани йўқ. Ким билсин, бир-иккита шўрпешона қамалар ҳам. Аммо қурилишда термирйўл ходимлари ва мардикорларни ишлатишга бош-қош бўлган, одамлар ҳаёти ва хавфсизлик қоидаларига тупуриб қўйган, барча муаммоларнинг асл сабабчилари қутилиб қолаверадилар.

Муаммолар тизимли равишда ҳал этилмас экан, касалнинг сабаблари билан эмас, ҳозиргидек фақат оқибатлари билан курашаверса, келажакда ҳам бу каби фожиалар такрорланаверади, деб қўрқаман.

@niyozovchasiga

Читать полностью…

Qaydlarim

Мен Chevrolet Onix’нинг тақдимоти ҳам бўлади, деб кутгандим. Йўқ, бу алдоқчи монополистлар уялмай «не для всех» («ҳамма учун эмас») деган шиор билан бири биридан қиммат тўртта йўлтанламас тақдимотини ўтказди.

Тўғри, Onix мабодо автосаноатимиз раҳбарлари бир замонлар ваъда қилганидек «60 фоизлик локализация» билан «ишлаб чиқариладиган» бўлса ҳам, арзон бўлмайди. Лекин бугунги тўртта «маҳлуқ»дан сезиларли арзон бўлади ҳам-да. Боз устига, маънан эскирган Lacetti ўрнига бирор мос янги нарса таклиф қилиш керак-ку.

Керакликка керагу, лекин монополистларга керак ҳам эмас. Монополистлар Таиландда йиғилган машиналарни «имтиёзли шартлар»да олиб, 40—70 минг доллардан сотаверса ҳам бўлади, уларга ярашаверади, қолганларга шолпиллаб қолади... Бунақа майнабозчиликни йиғиштириб, бозорни очиб юборишса ҳам бўларди.

Яна буларнинг: «Автозаводларимиз тўлиқдан ҳам тўлиқроқ қувватда ишлаяпти », деб миннат қилиб қўйишига ўласанми! Яхшиси шу заводларинг ишламасину, лекин бозоримиз янги, сифатли, арзон машиналарга тўла бўлсин. Йўқолсин монополия!

https://t.me/joinchat/AAAAAEG2GQMHhMdalJO5IQ

Читать полностью…
Подписаться на канал