Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!
#Кун_дуоси
Сафарга чиқишни хоҳлаганда айтиладиган дуо
Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарни хоҳлаб ўринларидан турадиган бўлсалар
اللهُمَّ إِلَيْكَ تَوَجَّهْتُ، وَبِكَ اعْتَصَمْتُ؛ اللهُمَّ اكْفِنِي مَا هَمَّنِي وَمَا لاَ أَهْتَمُّ لَهُ، اللهُمَّ زَوِّدْنِي التَّقْوَى، وَاغْفِرْ لِي ذَنْبِي وَوَجِّهْنِي للخَيْرِ أَيْنَمَا تَوَجَّهْتُ
«Аллоҳумма илайка таважжаҳту ва бика иътасамту, Аллоҳумма икфиний ма ҳамманий ва ма ла аҳтамму лаҳу, Аллоҳумма заввидний тақво вағфирлий занбий ва важжиҳний лил хойри айнама таважжаҳту», деб айтардилар.
Маъноси: «Эй Раббим, Сенга юзланиб, Сенга илтижо қиламан. Эй Раббим, мени ташвишга солган ва аҳамият бермаган нарсамдан Ўзинг кифоя қилгин. Эй Раббим, тақвоимни зиёда қилгин, ва гуноҳларимни кечиргин. Қаерда юзлансам, яхшиликка юзлантиргин».
Табароний ривояти.
🕋 @islomuz
Oyni ko'rish haqidagi bo'lim 3-qism
Hidoya 133-son
Nafsni poklash va axloqni sayqallashda namoz va zakotdan keyin ro‘za ibodati keladi. Insonni yo‘ldan uradigan narsalar ichida qorin va jinsiy shahvatlar eng kuchlilaridan ekani hech kimga sir emas. Ro‘zaning foydalaridan biri xuddi o‘sha ikki shahvatni jilovlashga xizmat qilishidir. Ro‘za tutish Islom dinining besh rukni, besh asosidan biridir, Qur’on va Sunnat bilan sobit bo‘lgan. Shar’iy istilohda Ramazon oyida tong otganidan to quyosh botguncha niyat bilan ovqat yemaslik, ichimlik ichmaslik, jinsiy yaqinlik qilmaslik «ro‘za» deyiladi.
Muallif: Burhoniddin Marg‘inoniy
Ustoz: A’zamjon domla Qambarov
Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi
☺️☺️☺️☺️☺️
🔗 Premyera
🕋 @islomuz
#Жамият
Сен Аллоҳ ҳузурида қадрлисан!
Саҳрода Зоҳир исмли бир бадавий яшар эди. Саҳродан Мадинага у-бу нарса олиб келиб сотар, сўнгра оиласига зарур бўлган нарсаларни олиб, уйига қайтар эди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни яхши кўрардилар, эркалаб, илтифот қилиб турардилар. Зоҳир қачон Мадинага келса, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга совға олиб келарди. Саҳрога қайтаётганида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам уни кузатиб, ҳадя бериб юборар эдилар. У ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зоҳир бизнинг саҳромиз, биз эса унинг шаҳаримиз», дер эдилар. Яъни, у саҳродан бизга керакли нарсаларни келтиради, биз ҳам унга шаҳардан керакли нарсаларини бериб юборамиз, демоқдалар.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 3-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
#Кун_дуоси
Бемор кишидан дуо сўраш
Маймун ибн Маҳрон Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон касалнинг олдига кирсанг, ҳақингга дуо қилишини сўра. Чунки уларнинг дуолари худди фаришталарнинг дуосига ўхшайди», дедилар».
Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари.
🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 3-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
Шаҳрисабздаги Кўк-Гумбаз масжиди
1435 йилда, Амир Темур вафотидан 30 йил ўтгач, Шаҳрисабз шаҳрида энг йирик иншоот – «Кўк-Гумбаз» масжиди қуриб битказилди. Бу масжид Темурийлар сулоласига ҳурмат ва эъзоз рамзи сифатида қурилган. Буни масжид эшиги устидаги усталар томонидан қолдирилган ёзув ҳам тасдиқлайди: масжид «Шоҳрухнинг отаси номидан» барпо этилган. Иккинчи томондан эса, бу маскан барча мўмин-мусулмонлар учун ягона ибодат марказига айланди. Учинчи жиҳатдан, бу ибодат уйи «Дорут тиловат» меъморий мажмуасининг мукаммал ва мантиқий якунига айланди.
Бу бой меъморий иншоот 15 аср услубида, ўша давр ҳукмдори Мирзо Улуғбекнинг яқин атрофидаги маҳоратли усталар томонидан қурилган. Масжид деворларида оловда пиширилган қизил ва оқ ғиштлар ишлатилган, улар устига нақшли майоликадан ясалган кўк сирланган кафеллар, чиройли наққошлик ва безаклар туширилган. Безаклар асосан оқ, кўк ва бошқа сокин, илиқ рангларда бажарилган.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
#Кун_дуоси
Бемор ҳузурида айтиладиган зикр
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Касални зиёрат қилиш унинг пешонасига қўлни қўйиш ёки қўлини ушлаб, аҳволи нечук эканини сўраш билан мукаммал бўлади», дедилар».
Имом Термизий ривояти.
Ибн Суннийнинг ривоятларида: «Касал кўришнинг мукаммаллиги касалга қўлни қўйиб туриб: «Қандай тонг оттирдинг?» ёки «Нечук кечлатдинг?» деб айтишдир», дейилади.
🕋 @islomuz
Vuqufi adadiy
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 3-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
#Кун_дуоси
Раббим, офиятда қил ва шифо бер
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен касалимдан шикоят қилиб: «Аллоҳим, агар ажалим яқинлашган бўлса, мени роҳатлантир, агар ажалимни кечиктирган бўлсанг, мендан касалликни кўтар. Агар бало келтирган бўлсанг, менга сабр бер», деб айтаётганимда, ногаҳон олдимдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтиб қолдилар. Ва: «Нима дединг?» деб сўрадилар. Мен айтганларимни такрорладим. У зот оёқлари билан мени туртиб: «(Йўқ,)
اللهُمَّ عَافِهِ أَوْ اشْفِهِ
«Аллоҳумма ъафиҳи» ёки «Аллоҳумма ишфиҳи» (Эй Раббим, офиятда қил ёки шифо бер), деб айт», дедилар. Мен ана шу кундан кейин касалликдан шикоят қилмадим».
Имом Термизий ривояти.
🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 3-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
#Мерос
Радднинг турлари
Радд тўрт турга бўлинади. Ушбу тўрт турнинг ҳар бирида ўзига хос ечим мавжуддир. Улар қуйидагилар:
1. Меросхўрлар бир хил фарз эгаси бўлиб, эр-хотиндан бирортаси ҳам бўлмаслиги;
2. Меросхўрлар турли хил фарз эгалари бўлиб, эр-хотиндан бирортаси ҳам бўлмаслиги.
3. Меросхўрлар бир хил фарз эгаси бўлиб, эр-хотиндан бири мавжуд бўлиши.
4. Меросхўрлар турли хил фарз эгалари бўлиб, эр-хотиндан бири мавжуд бўлиши.
Биринчи ҳолатнинг ҳукми. Агар меросхўрлар эр-хотиндан бирисиз бир хил фарз эгаси бўлишса, аввало мақсадга осон йўл билан етишнинг ва масаланинг чўзилиб кетишининг олдини олиш учун мерос кишилар сонига қараб тақсимланади. Агар инсон вафот этиб, ортидан фақат учта қиз қолган бўлса, масала қизлар ададига кўра учдан бўлади, чунки улардан иккиси фарз билан учдан иккини оларди, қолганини радд билан оларди. Шундай экан, меросни уларнинг сонига кўра тақсимлаймиз, чунки меросхўрлар бир хил фарз эгаларидир. Шунга кўра биз уларнинг ҳар бирига раддан бўлган ҳиссасини қўшиб, ўз фарзини берамиз.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
Муҳаррам ойи муборак!
Муҳаррам ойи ҳижрий – қамарий тақвим бўйича йилнинг биринчи ойидир. Биринчи Муҳаррам янги йилнинг бошланиш кунидир. Одатда мусулмонлар бир-бирларини бу муносабат билан табрик этадилар. Биз ҳам барчаларингизни 1447 ҳижрий йилнинг бошланиши билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Аллоҳ таоло бу йилни барчамиз учун хайр-барака йили бўлишини насиб этсин. Азиз ватанимизни тинч ва осойишта бўлишини, халқимизнинг бахти-саодати зиёда бўлишини насиб этсин! Омин!
Луғатда «муҳаррам» сўзи, ҳурматланган, ҳаром қилинган, улуғланган маъноларини англатади. Дарҳақиқат, Муҳаррам ойи ҳурматли ойдир. Муҳаррам ойи Аллоҳ таоло урушни ҳаром қилган тўрт ойдан биридир. Бундан ортиқ ҳурмат бўлиши мумкинми? Бу ойни Аллоҳнинг ойи, деб номланади, бундан ортиқ улуғлаш бўлиши мумкинми?
Аллоҳ таоло «Тавба» сурасида: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони Аллоҳнинг осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У(ой)ларда ўзингизга зулм қилманг», деган (36-оят).
🔗 https://islom.uz/maqola/14487
🕋 @islomuz
Boz gasht
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
🕋 @islomuz
Hazratning sportga munosabatlari
"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvining 85-soni
Shayx Sodiq qori Kamoluddin
🌐 https://youtu.be/ATg-Q8-ZRmk?feature=shared
🕋 @islomuz
#Мазҳабда_муваффақият_бор
Тахриж ҳақида
Тахриж ҳақида айтадиган бўлсак, тахриж деганда мутлақ мужтаҳиднинг масалаларни усулул-фиқҳ асосида чиқариши тушунилади. Шу ўринда таҳоратни бузадиган амаллар бобида «Нажосатнинг чиқиши таҳоратни синдиради», дейилган эди. Шу қоида асосида «қон чиқиши, қайт қилиш таҳоратни бузади», дейилган эди. Эсладингизми? Чунки улар нажосат эди. Шу қоидага кўра «закарни ушлаш, авратни ушлаш, аёл кишини ушлаш таҳоратни бузмайди», деган хулоса келиб чиқади. Бу хулосалар ҳамма нарсага битта қоида билан муомала қилиш туфайли келиб чиқди. Демак, битта қоида натижасида юзлаб масалалар келиб чиқиши мумкин экан. Фиқҳнинг бошқа бобларини ҳам шу биргина мисолга таққослаб кўришингиз мумкин.
Демак, истинботни ким қилар экан? Мутлақ мужтаҳид қилар экан, усулул-фиқҳ ёрдамида қоидаларни барпо қилиш учун қилар экан. Тахриж эса масалаларни мана шу қоидалар асосида барпо қилиш экан.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
«Қабул-2025» бошланди
Тошкент ислом институтида 2025-2026 ўқув йили кундузги таълим учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш оффлайн шаклда 25 июндан бошланди.
Институтда қабул комиссияси таркиби шакллантирилган, низом талабларига мувофиқ зарур техник-ташкилий ишлар амалга оширилган, абитуриентлар учун барча шарт-шароитлар ҳозирланган.
Катта кўчадан институтгача ва ички ҳудудда ҳам қабул ҳайъатини кўрсатувчи йўналтиргичлар ўрнатилган. Махсус хона эълонлар ва ҳужжатлар доскалари, компьютер ва алоқа техникалари, концелярия ва мебель жиҳозлари билан таъминланган.
Қабул вақти:
Душанбадан шанбагача;
Соат: 9:00 – 17:00;
Тушлик ва пешин: 12:00 – 13:30;
Якшанба дам олиш куни.
Қабул 20 июль соат 18:00 гача давом этади.
Телефон: 71-240-01-15,
Қабул ҳайъати манзили: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.
🕋 @islomuz
Vuqufi qalbiy
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
🕋 @islomuz
#Ислом
Имом Мотуридий давридаги диний-ақийдавий ҳолат
Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳидан аввалги вақтларда ҳам баъзи бузғунчи фирқа ва тоифалар юзага келган эди. Уларнинг пайдо бўлишига сиёсий, миллатчилик ва бошқа омиллар сабаб бўлган эди.
Вақт ўтиб, турли халқ ва тоифаларнинг Исломни қабул қилишлари уларнинг ақийда ва фикрлари исломий фикр ва ақийдаларга аралашиб кетишига сабаб бўлди. Зеро, ота-боболари бидъат-хурофотда ўтган бу халқлар, элатлар Аллоҳ таолога ва Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтирсалар ҳам, аждодларининг бир қарашда тўғри кўринган баъзи хурофий фикрларидан бутунлай воз кеча олмаган эдилар. Шу билан бирга, бу даврга келиб, ғайримусулмонлар томонидан Ислом ақийдаларига қарши фикрий ҳужум ва танқидлар ҳам авж ола бошлади.
Бунинг устига, абббосийлар даврида юнон ва бошқа тиллардан таржима қилинган китоблардаги худосизлик, ахлоқсизлик ва бошқа бузғунчи фикрлар туфайли ҳам фикрий ва ақийдавий соҳаларда катта салбий ўзгаришлар юз берди.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
Payg'ambarlarning odoblari
Ismoil Muhammad Sodiq
🕋 @islomuz
☺️☺️☺️☺️☺️
Shayx Sodiq qori Kamoluddin
Hazratni xotirlab ko'rsatuvining 85-soni
Ushbu ko‘rsatuvda fazilatli shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahullohning ibratli hayot yo‘li haqida hikoya qiluvchi suhbatlar berib boriladi.
Suhbatlarda hazratga zamondosh bo‘lgan ulamolar, u zotning oila aʼzolari, shogirdlari va muxlislarining shayx hazratlari haqidagi xotiralari bilan tanishib borasiz.
📹 https://youtu.be/ATg-Q8-ZRmk?feature=shared
🕋 @islomuz
#Мўминларга_эслатма
Муҳими қалбдаги нарсадир
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга келиб: «Мен қийналган кишиман», деди. Яъни, оч эканини билдирди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинларидан бирига овқат сўраб одам юбордилар. «У зотни ҳақ ила жўнатган зотга қасам ичиб айтаманки, уйимда сувдан бошқа ҳеч нарса йўқ!» деди у.
Худди шундай қилиб барча хотинларига овқат сўраб одам жўнатдилар. Уларнинг бари юқоридагидек жавоб берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бу кеча бу одамни ким меҳмон қилади, Аллоҳ унга раҳм қилсин», дедилар. Шунда ансорлардан бир киши туриб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Уни мен меҳмон қиламан», деди. Сўнгра уни уйига олиб кетди. Бориб хотинига шундай деди:
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
#Ислом
Масжид қуриш ва қудуқ чиқаришнинг савоби
عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَمَّا قَدِمَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْمَدِينَةَ وَأَمَرَ بِبِنَاءِ الْمَسْجِدِ، قَالَ: يَا بَنِي النَّجَّارِ، ثَامِنُونِي بِحَائِطِكُمْ هَذَا، قَالُوا: لَا وَاللهِ، لَا نَطْلُبُ ثَمَنَهُ إِلَّا إِلَى اللهِ تَعَالَى، أَيْ فَأَخَذَهُ فَبَنَاهُ مَسْجِداً. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулаллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида ва масжид бино қилишга амр қилганларида:
«Эй Бани Нажжор! Мен билан мана бу боғингизни баҳолашинглар», дедилар.
«Йўқ! Аллоҳга қасамки, унинг баҳосини фақат Аллоҳдан сўраймиз», дейишди.
Бас, у зот уни олиб, масжид қурдилар».
Учовлари ривоят қилганлар.
Бу ривоятда Бани Нажжор қабиласининг ўзларига мулк бўлган боғ ерини масжид қуриш учун вақф қилганликлари ҳақида сўз бормоқда.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
#Силаи_раҳм
Муваффақиятли онларни ота-она билан бирга ўтказиш
Отангиз сафар қилмоқчи бўлса, унга қайтгунича ишлатиши мумкин бўлган зарур нарсаларни олиб келинг. Иложи борича, юкларини ихчам қилиб жойлаштириб беринг ва уни ўзингиз кузатиб қўйинг.
Сафарда бўлса ёки узоқ жойда ишласа, тез-тез қўнғироқ қилиб боғланиб туринг. Ҳамроҳларидан ҳам у ҳақида сўраб туринг. Чунки оталар эҳтиёж ва муаммоларини фарзандларига сездирмасликка ҳаракат қиладилар. Ташвишларини ичларига ютадилар. Узоқда бўлганларида эса бу ҳақда мутлақо билдирмайдилар.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
#Суннат
Таомланиш ҳақида набавий тавсия
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا أَكَلَ أَحَدُكُمْ فَلْيَذْكُرِ اسْمَ اللهِ، وَإِنْ نَسِيَ أَنْ يَذْكُرَ اسْمَ اللهِ فِي أَوَّلِهِ فَلْيَقُلْ بِسْمِ اللهِ أَوَّلَهُ وَآخِرَهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирортангиз таом еса, Аллоҳнинг исмини зикр қилсин. Агар аввалида Аллоҳнинг исмини зикр қилишни унутиб қўйса, «Бисмиллаҳи аввалаҳу ва ахироҳу» десин», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Баъзан таом тановул қилиш пайтида инсон шошилиб, «Бисмиллаҳ»ни айтиш эсидан чиқиб қолади. Бир оз еганидан кейин «Бисмиллаҳ»ни айтмагани эсига тушиб қолади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифларига биноан, ана шундай вақтда «Бисмиллаҳи аввалаҳу ва ахироҳу» демоғи лозим.
Бу жумланинг маъноси «аввалида ҳам, охирида ҳам Бисмиллаҳ» дегани бўлиб, таомнинг баракасини қайтаради ва унга шайтон шерик бўлишини қирқади.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
#Кун_дуоси
Беморни зиёрат қилганда айтиладиган дуо
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бир киши беморнинг зиёратига келса:
اللهُمَّ اشْفِ عَبْدَكَ يَنْكَأُ لَكَ عَدُوًّا أَوْ يَمْشِي لَكَ إِلَى صَلاَةٍ
«Аллоҳумма ишфи ъабдака йанкау лака ъадувван ав йамший лака ила солатин», деб айтсин», дедилар.
Маъноси: Эй Раббим, Сенинг душманингга зарба берувчи ёки Сен учун намозга юрувчи кишига шифо бер.
Абу Довуд ривояти.
🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 3-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz