islomuz | Неотсортированное

Telegram-канал islomuz - Islom.uz

134955

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Подписаться на канал

Islom.uz

Қиз тарбиялар эканмиз...

Айрим одамлар Аллоҳ таоло уларга қиз фарзанд берса, хафа бўлишади, баъзан ғазабланишади ҳам. Бугун жамиятимизда бу каби ҳолатлар учрамаса керак, деётганлар адашишади.

Афсуски, орамизда ҳали ҳам шундайлар бор. Улар ўз норозиликлари билан бутун махлуқотни яратган, уларга жон томиридан ҳам яқин бўлмиш меҳрибон Зотга нисбатан одобсизлик қилишаётганини билишмасмикан? Аслида одамзод қиз фарзандни Аллоҳ таолонинг улкан туҳфаси деб қабул қилмоғи ва бунга хурсанд бўлмоғи лозим. Чунки ота-она қиз фарзандларига гўзал таълим ва тарбия берса, уларнинг фарзандлари ота-оналари учун дўзахдан тўсиқ ва парда бўладилар. Қуйидаги ҳадис сўзимизни тасдиқлайди:

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Оиша розияллоҳу анҳо айтади:

«Ҳузуримга бир аёл икки қизи билан келиб, «Бирон нарса беринг», деб сўради. Битта хурмодан бошқа ҳеч нарсам йўқ эди. Ўшани унга бердим. Аёл уни иккига бўлиб, ўзи емай, икки қизига берди. Сўнг ўрнидан туриб, улар билан чиқиб кетди. Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам меникига кириб келдилар. Ўша аёл ҳақида айтиб берган эдим, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимга қиз фарзанд бериб имтиҳон қилинса ва уларга яхши қараса, улар унинг учун дўзахдан тўсиқ бўлади», дедилар» (Бухорий ва Муслим иттифоқ қилишган).

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22798

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Хадича онамизнинг Набий алайҳиссалом билан турмуш қуришлари

Хадича розияллоҳу анҳонинг иккинчи эри вафот этганидан кейин бева қолганди. Зодагон, гўзал ва бадавлат бўлганлари учун Қурайш зодагонларидан баъзилари унга уйланмоқчи бўлишди. Негадир Хадича розияллоҳу анҳо барча таклифларни рад этавердилар. У киши вақти-соати келиб, юрагини забт этадиган одамни топишига ишончи комил эди.

Бир куни у ҳовлисига катта бир қуёш тушганини, ҳовлининг ҳамма томонини зиё ва чиройга тўлдирганини, ўша ердан туриб ҳамма ёққа зиё сочаётганини туш кўрди. Эрта билан Хадича самовий китобларни яхши биладиган амакиваччаси Варақа ибн Навфалникига бориб, кўрган тушини бошдан-оёқ сўзлаб берди.

Варақа ибн Навфал амакисининг қизини диққат билан тинглаб бўлгач, виқор ва севинч билан:

«Эй амакимнинг қизи, суюнчи бер! Агар Аллоҳ тушингни ўнгидан келтирадиган бўлса, ҳовлингга нубувват зиёси кирадиган бўлибди! У ердан набийлар хотамининг файзи жўш урадиган бўлибди!» деди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22797

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Инквизициянинг машҳур қурбонлари

- Ян Гус - 1415 йил 6 июлда Констанц бош черковининг фармойишига биноан ёқиб юборилган. У ҳақидаги маълумот XVI асрнинг бошида Мартин Лютернинг протестант халқасидан чиқди.

- Иероним Пражский - 1416 йил 30 майда Констанц бош черковининг фармойишига биноан ёқиб юборилган. У ҳақдаги ачинарли маълумотлар папа курияси котиби Пожио Браччиолинининг Леонардо Бруни Аретинскийга ёзган хатида эслаб ўтилган.

- Жанна д’Арк - 1431 йил 30 майда жодугарликда айбланиб ёқиб юборилган. 1456 йилда гўёки оқланиб, 1909 йилда папа Пий Х (1903-1914) томонидан беатифицикация қилиниб, 1920 йилда эса папа Бенедикт XV (1914-1922) томонидан канонлаштирилган (авлиёлар қаторига қўшилган).

- Жил де Ре (Gilles de Lavai de Retz, 1404-1440) - француз маршали, Жанна д’Аркнинг сафдоши Самсон, дахшатли жиноятлар ва сеҳрли маросимларда айбланиб, 1440 йилда Нантеда қатл этилган ва жасади ёқилган. Ҳозирги кунгача оқланмаган.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22786

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ўзбекистон халқига байрам табриги

Қадрли ватандошлар!

Сизларни, сизлар орқали бутун халқимизни, она тилимизнинг барча ихлосмандларини бугунги улуғ айём – Ўзбек тили байрами ҳамда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 35 йиллиги билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Маълумки, миллий тил ҳар бир маданий халқнинг тарихи ва ўзлигини, руҳий-маънавий дунёсини ўзида акс эттирадиган тенгсиз бойликдир. Қадимий тарихимизнинг энг оғир ва синовли даврларида ҳам бизни ягона халқ сифатида бирлаштириб, азалий қадриятларимизни асрлар оша безавол сақлаб келаётган она тилимизни ҳар қанча ардоқласак, улуғласак арзийди.

Бугунги кунда юртимизда давлат тилини ривожлантириш, унинг нуфузи ва мавқеини ошириш, халқаро миқёсда кенг тарғиб этишга қаратилган катта ишлар амалга оширилмоқда.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22785

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни

Она тилимизга Давлат тили мақоми берилганига 35 йил тўлди.

Бугун ҳар бир инсон ўзининг ёши, жинси, эътиқоди, касб-кори, лавозими ва яшаш жойидан қатъи назар, миллий ўзлигимиз ва ғуруримиз тимсоли бўлган она тилимизни асраб-авайлаш ва ривожлантиришдек шарафли ишга ўз ҳиссасини қўшмоғи лозим. Зеро, она тилига бўлган муносабат, мустақилликка бўлган муносабат ҳисобланади. Она тили миллатнинг руҳи, давлат тимсоли эканини эътиборга олган ҳолда, уни асраш ва ривожлантириш ҳар бир инсоннинг бурчидир. Бинобарин, ўзбек тилини ривожлантириш, давлат тили сифатидаги ўрнини ва нуфузини янада мустаҳкамлашдек масъулиятли вазифа барчамизнинг олдимизда турибди.

Абдулла Қодирий она тилимиз борасида куюниб шундай деган эди: «Ўзбек тили камбағал тил эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. Улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар».

Тил яшаса, миллат яшайди. Агар биз ўз тилимизнинг кўркамлиги, бойлигини дунёга тараннум этсак, миллатимиз янада чароғон, бирлигимиз мустаҳкам бўлади.

Ўзбек тили байрамингиз муборак бўлсин, азизлар!


🔗 https://islom.uz/maqola/22781

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг кун тартиблари…

– Мендан ҳазратнинг вирдлари ҳақида кўп сўрашади. Ҳазратнинг асосий вирдлари илм эди. У киши: «Оддий мўминнинг вирди зикр, қорининг вирди Қуръон, толиби илмнинг вирди талаби илм, олимнинг вирди илм тарқатиш», деб қўярдилар.

Кун тартибларига келсак, ҳазрат қишин-ёзин саҳарлаб турардилар. Бироз таҳажжуд ўқиб, сўнгра ишга ўтирардилар. Бомдод вақти кирганда намозни ўқиб, вирдларига ўтирардилар. Вирдлари суннатда келган тонгги зикрлар, Ёсин тиловати ва ўзлари ихтиёр қилган муайян зикрлардан иборат эди. Воқеа сурасини ҳам ҳар куни ўқирдилар.

Кўпинча эрталаб соат 7 ларда маросимга боришлари керак бўларди. Ҳазратни олиб кетгани келган кишининг келганини хабар қилиши ёки дарвоза қўнғироғини чалиши ҳазратнинг наздларида катта беодоблик ҳисобланарди. Улар айтилган вақтга келиб турар, ҳазрат ҳам келишилган вақтга ташқарига чиқардилар. Маросимга олиб кетадиган машина 6:30 га яқин келарди. Ҳазрат 3 дақиқада кийимларини алмаштириб, роппа-роса 6:30 га ташқарига чиқардилар. Вақтни тежаганларидан кийимнинг тугмасини ҳам йўл-йўлакай тақиб борардилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22780

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Олтидан бирга ҳақдорлар

Олтидан бирни оладиган меросхўрлар етти тоифадир:

1. Ота;

2. Саҳиҳ бобо;

3. Она;

4. Ўғилнинг қизи;

5. Ота бир опа-сингил;

6. Саҳиҳ момо;

7. Онанинг боласи (она бир ака-ука ёки опа-сингил).

Улар қуйидаги шартлар билан мероснинг олтидан бирини олишади:

1. Ота. Марҳумнинг ортидан ўғилми, қизми, фарзанд қолган бўлса, ота олтидан бирни олади. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу ояти каримаси далилдир:

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22779

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Онага бўлган эҳтиром


عَنِ ابْنِ عَوْنٍ قَالَ: دَخَلَ دَاخِلٌ عَلَى مُحَمَّدِ بْنِ سِيرِينَ، وَهُوَ عِنْدَ أُمِّهِ، فَقَالَ: مَا شَأْنُ مُحَمَّدٍ، أَيَشْتَكِي شَيْئًا؟ قَالُوا: لَا، وَلَكِنْ هَكَذَا يَكُونُ إِذَا كَانَ عِنْدَ أُمِّهِ.

Ибн Авндан ривоят қилинади:

«Муҳаммад ибн Сирийннинг олдига бир одам кирди. У онасининг олдида турган эди. Ҳалиги киши: «Муҳаммадга нима бўлган, касал бўлиб қолдими?» деди.

«Йўқ, онасининг олдида турганида шундай бўлади», дейишди».


Шарҳ: Яъни бирор-бир ҳаракатим онамга ёқмай қолмасин, дея титраб-қақшаб, онасининг кўзига тикилиб, ниҳоятда ўзини хокисор тутганидан, ташқарида турган одам «Бу одам касал шекилли», дейдиган даражага етиб қолар экан.

Онага бўлган эҳтиром, у кишига кўрсатилган ҳурмат ана шу даражада, бутун вужуд билан берилган ҳолда адо этилган. Уни билмаган одам «Касал бўлиб қолибди, ҳозир бунга бир нарса бўлади», дейдиган даражада қўрқиб кетар экан.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22777

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Малайзия Ўзбекистон исломий банкинг бозорига биринчилардан бўлиб кириши мумкин

Ўзбекистон элчихонаси раҳбарияти Малайзиянинг «Export-Import Bank of Malaysia» (Эксимбанк) президенти ва бош ижрочи директори Нурбаю бинти Касим Чанг билан учрашди. Бу ҳақда dunyo.info сайти хабар берди.

Учрашувда Малайзия Эксимбанки раҳбарияти билан Ўзбекистон тижорат банкларига молиявий ресурсларни ажратиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Нурбаю бинти Касим Чанг Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистонда улкан салоҳиятга эгалиги, инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш ва инвесторларга қулай шарт-шароит яратиш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг ижобий натижаларини бераётганини таъкидлади.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22776

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Қўрқинчли саҳналарни томоша қилиш юрак фаолиятини издан чиқаради

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонни қўрқитишдан қайтарганлар. Зўравонлик тўғрисидаги киноларни томоша қилиш юракка катта хавф туғдиришини тасдиқловчи янги тадқиқот орқали замонавий илм буни исботлади.

Исломдан олдинги даврларда ҳазиллашиш ва бошқаларни қўрқитиш одамлар орасида тарқалган одат эди. Улар шу орқали кулиш ва масхара қилишга интилганлар, аммо раҳмат Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни шу ҳолда қолдирмадилар. Мазкур ёмон одатни эътибордан қочирмай, биз умматларини ундан қайтардилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонни қўрқитиш мусулмонга ҳалол эмас» деб марҳамат қилганлар.

Абу Довуд ривояти.

Бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким биродарига темир (тиғ) билан ишора қилса, уни қўймагунича фаришталар унга лаънат айтади» деганлар.

Муслим ривояти.

Ўша пайтда ҳеч ким қўрқитиш хавфи ёки қўрқув хавфи ҳақида ҳеч нарса билмас эди ва яқин вақтгача олимлар ҳазил орқали бошқаларни қўрқитишнинг зарарли томонларини тушунишмаган. Хўш, олимлар қўрқув ва хавф акс этган саҳналарни томоша қилиш билан боғлиқ нималарни кашф этдилар? Қўрқув ва хавф инсонга қанчалик таъсир қилади?

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22774

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ислом цивилизацияси маркази Қуръон матнларини ўрганишда сунъий интеллектдан фойдаланишни режалаштирмоқда

Лойиҳа мақсади сунъий интеллект ёрдамида матнларни чуқур таҳлил ва талқин қилиш, рақамли архивлар ва интерактив таълим воситаларини яратишдан иборат.

Асосий жараёнлар матнларни рақамлаштириш, электрон ўрганиш усулларини қўллаш, маълумотлар базаларини яратиш ва таълим дастурларини ишлаб чиқишни ўз ичига олади.

Бундан ташқари, шахсий кутубхона ва коллекцияларда сақланаётган Қуръоннинг нодир қўлёзмалари реестрини шакллантириш, Амир Темур учун яратилган Қуръон қўлёзмасини қўлда қайта кўчириш каби ишлар амалга оширилади.

Бу ҳақда 18-26 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилаётган маданий мерос ҳафталиги доирасида батафсил маълумот берилиши кўзда тутилмоқда.

Умуман олганда, ушбу тадбирда кўплаб қизиқарли мавзулар, жумладан, хаттотлик санъати фестивали, Ипак Йўли ҳақида видеоўйин ва алломалар қўлёзмаларини тадқиқ этиш кабилар муҳокама қилинади.

🔗 https://islom.uz/maqola/22773

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Fajr surasi bilan qisqacha tanishuv

Yaqinlaringizga ham ulashing!

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг қанчалик нозик дид эгаси бўлганлари

Қўриқхоналар ташкил қилиш

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу халқнинг камбағал тоифаси манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жамият ихтиёрида бўладиган қўриқхоналарга кўплаб ер ажратишни йўлга қўйдилар. Шу тариқа ерларга бой-бадавлат кишилар эга чиқиб олишлари тартибга солинди.

Масжидларни хушбўй қилиш

Авваллари масжидларни хушбўй қилиш эҳтиёжи бўлмагани учун бу нарса ҳеч кимнинг ёдига келмаган эди. Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг даврларида одамларнинг кўпайгани, уларнинг табиатлари ҳам ўзгаргани эътиборга олиниб, масжидларни турли нохуш ҳидлардан асраш учун «халуқ» номли хушбўй модда сочиб туриш йўлга қўйилди. Бу эса ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг қанчалик нозик дид эгаси бўлганларини кўрсатади.

Муаззинларга маош белгилаш


Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу даврларигача муаззинларга маош белгиланмаган эди. Ўша пайтдаги ҳаётнинг соддалигидан, муаззинларга ажратилган ишнинг озлигидан бунга эҳтиёж ҳам йўқ эди. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг даврларига келиб, масжидлар катталашди, жамоатлар cони ниҳоятда ортди. Бинобарин, муаззинларнинг хизмати ҳам кўпайди. Энди муаззинлар ажралиб чиқиб, муаззинлик қилишлари лозим бўлиб қолди. Фақат муаззинлик билан машғул бўлган одам эса маош билан таъминланиши зарур эди. Шунинг учун ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу кенг Ислом жамиятининг барча жойларида муаззинларга маош беришни жорий қилдилар.

Миршабликни жорий қилиш

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг даврларига келиб, барча шароитлар ўзгарган. Ўзгарганда ҳам, салбий маънода ўзгарган эди. Ҳар бирлари «тирик Қуръон» бўлган улуғ саҳобийларнинг кўпчилиги шаҳид бўлган, вафот этган ва турли юртларга тарқаб кетган эдилар. Жамиятда турли-туман халқ, миллат ва элатларнинг турли одамлари ҳам кўпайган эди. Уларнинг ичида одоблилари ҳам, бошқачалари ҳам бор эди. Бунинг устига, мусулмон бўлмаганлар ҳам, Исломни ғаразгўйлик билан қабул қилганлар ҳам оз эмасди. Бу ва шунга ўхшаш омиллар миршабликни жорий этишни талаб қилар эди. Шунинг учун ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу миршабликни йўлга қўйдилар.

Масжидда бошлиққа алоҳида жой қилиш

Бу ишни ҳам шароит тақозо қилган эди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг бир нобакор шахс қўлида фожиали равишда қатл этилишлари ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу учун катта дарс бўлган эди. Шу боис у киши масжидда ўзларига ана шундай тўсатдан бўлиши мумкин бўлган ҳужум ва суиқасдларнинг олдини олиш учун алоҳида жой қилдилар.

🔗 https://islom.uz/maqola/22772

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Расулуллоҳнинг минбарлари

عَنْ جَابِرٍ: أَنَّ امْرَأَةً قَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَلَا أَجْعَلُ لَكَ شَيْئًا تَقْعُدُ عَلَيْهِ؟ فَإِنَّ لِي غُلَامًا نَجَّارًا، قَالَ: «إِنْ شِئْتِ»، فَعَمِلَتِ الْمِنْبَرَ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир аёл: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга ўтирадиган бирор нарса ясатиб берайми, менинг дурадгор ғуломим бор», деди. У зот: «Агар хоҳласанг», дедилар. У минбар ясаттирди».

Учовлари ривоят қилишган.

🔗 https://islom.uz/maqola/22770

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Taloq nima?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Таъзия

«Hilol Nashr» нашриёт-матбааси ҳамда Islom.uz портали жамоаси Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг диний-маърифий ташкилотлар ва илмий марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқарма бошлиғи Муҳиддин ҳожи Ҳакимов Фазлиддин ўғлига амакилари вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, яқинларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин! Барча мусибатзадаларга сабру салвон, қилган сабрларига Аллоҳ таолодан улкан ажр-мукофотлар сўраймиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

@islomuz & @hilolnashr

Читать полностью…

Islom.uz

Туркияда халқаро Қуръон мусобақаси ўтказилади

2024 йил 23-31 октябрь кунлари Туркиянинг Шанли Урфа вилоятида «Туркия Қуръони каримни ёд олиш ва гўзал тиловат қилиш бўйича халқаро мусобақанинг 9-сессияси» бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақада юртдошимиз «Ҳидоя» ўрта махсус ислом таълим муассасасининг 4 босқич, 50-гуруҳ талабаси Аббосхон Обидов Саидмурод ўғли иштирок этади. Аббосхон қори эртага Туркия давлатига жўнаб кетади.

Шу муносабат билан Аббосхон қори бугун «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлимига ташриф буюриб, устоз, шайх Алижон қоридан керакли кўрсатма ва хайрли дуоларни олди.

🔗 https://islom.uz/maqola/22796

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Қабрнинг устига сурат, мармар тош қўйиш мумкин эмас

عَنِ الْمُطَّلِبِ بْنِ أَبِي وَدَاعَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَمَّا مَاتَ عُثْمَانُ بْنُ مَظْعُونٍ أُخْرِجَ بِجَنَازَتِهِ فَدُفِنَ، فَأَمَرَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَجُلًا أَنْ يَأْتِيَهُ بِحَجَرٍ، فَلَمْ يَسْتَطِعْ حَمْلَهُ، فَقَامَ إِلَيْهِ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَحَسَرَ عَنْ ذِرَاعَيْهِ ثُمَّ حَمَلَهَا، فَوَضَعَهَا عِنْدَ رَأْسِهِ وَقَالَ: أَتَعَلَّمُ بِهَا قَبْرَ أَخِي، وَأَدْفِنُ إِلَيْهِ مَنْ مَاتَ مِنْ أَهْلِي.

Мутталиб ибн Абу Вадоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Усмон ибн Мазъун вафот қилганида жанозасини олиб чиқиб, дафн қилинди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир одамга тош олиб келишни буюрдилар. У тошни кўтара олмади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари туриб бориб, икки билакларини шимариб, тошни кўтариб олиб келиб, унинг бош томонига қўйдилар ва:

«Бу билан акамнинг қабрини белгилайман ва аҳлимдан ким ўлса, унинг ёнига дафн қиламан», дедилар».


Аввало ривоят соҳиби Мутталиб ибн Абу Вадоъа розияллоҳу анҳу билан яқиндан танишиб олайлик:

Мутталиб ибн Абу Вадоъа ал-Ҳорис ас-Саҳлий ал-Қураший, оналари Арво бинти Ҳорис ибн Абдулмутталиб Макка фатҳ этилган куни Исломга кирдилар.

Ҳадисларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ва Ҳафса онамиздан ривоят қилдилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22784

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Келажакда, умматнинг охирида бир халифа чиқади


عَنْ عُبَيْدِ اللهِ بْنِ الْقِبْطِيَّةِ قَالَ: دَخَلَ الْحَارِثُ بْنُ أَبِي رَبِيعَةَ وَعَبْدُ اللهِ بْنُ صَفْوَانَ وَأَنَا مَعَهُمَا عَلَى أُمِّ سَلَمَةَ فَسَأَلَاهَا عَنِ الْجَيْشِ الَّذِي يُخْسَفُ بِهِ وَكَانَ ذَلِكَ فِي أَيَّامِ ابْنِ الزُّبَيْرِ، فَقَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ رصَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «يَعُوذُ عَائِذٌ بِالْبَيْتِ فَيُبْعَثُ إِلَيْهِ بَعْثٌ فَإِذَا كَانُوا بِبَيْدَاءَ مِنَ الْأَرْضِ خُسِفَ بِهِمْ»، فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ فَكَيْفَ بِمَنْ كَانَ كَارِهًا قَالَ: «يُخْسَفُ بِهِ مَعَهُمْ وَلَكِنَّهُ يُبْعَثُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ عَلَى نِيَّتِهِ». وَفِي رِوَايَةٍ: قَالَ عَبْدُ اللهِ بْنُ صَفْوَانَ: أَمَا وَاللهِ مَا هُوَ بِهَذَا الْجَيْشِ الْآتِي لِقِتَالِ ابْنِ الزُّبَيْرِ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ.

Убайдуллоҳ ибн Қибтийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ҳорис ибн Абу Робийъа ва Абдуллоҳ ибн Сафвон розияллоҳу анҳумолар Умму Салама розияллоҳу анҳонинг ҳузурларига киришди. Мен ҳам улар билан бирга эдим. Икковлари у кишидан ер ютиб юборадиган лашкар ҳақида сўрашди. Ўша вақтда Ибн Зубайрнинг воқеаси бўлаётган кунлар эди. Умму Салама шундай деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Бир паноҳ истовчи Байтдан паноҳ топади. Сўнг унга бир аскар юборилади. Сайҳонликка етганларида уларни ер ютади», деганлар. «Эй Аллоҳнинг Расули, ўша ишни ёқтирмаганлар қандоқ бўладилар?» десам, у зот: «Уни ҳам улар билан қўшиб ер ютади, лекин у Қиёмат куни ниятига яраша тирилади», дедилар».

Бошқа бир ривоятда «Абдуллоҳ ибн Сафвон «Ундоқ бўлса, ўша аскар манави Ибн Зубайрга қарши қитолга юборилган лашкар эмас экан», деди», дейилган.

Тўртовлари ривоят қилганлар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22782

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Farzandning oilasini buzishga ota-onaning haqqi yoʻq

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Qanday holatda taloq qilinadi?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Қиёматга яқин чиқадиган Имом Маҳдий

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مِنْ خُلَفَائِكُمْ خَلِيفَةٌ يَحْثُو الْمَالَ حَثْيًا لَا يَعُدُّهُ عَدًّا». رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Халифаларингиздан бири молни сочади, ҳисобламайди», дедилар».

Иккисини Муслим ривоят қилган.


Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда зикри келган мол-мулкни ўлчамай, ҳисобламай сочадиган халифа – Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу эканликлари қуйидаги ҳадиси шарифга солиштириб билиб олинган.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22778

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Nima uchun taloq haqqi erkakka berilgan?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Инсон доимо динга эҳтиёж сезади

Фиқҳни ўрганиш – бу Аҳли сунна манҳажини ёки динимизни ўрганишдир, дейилса, кишининг хаёлига «Ўзи дин нима учун керак?», «Нима учун унга бунчалик эътибор қаратамиз?», «Уни нега ўрганишимиз керак?» деган саволлар келиши мумкин.

Одамларнинг динсиз кечаётган ҳаёти мушкулотларга тўла эканини кўряпмиз. Бундай жамиятда инсоннинг қадри зое бўлади. Бундай одам ўзининг дунёга нима учун келганини, бу дунёда яшашдан мақсади нима эканини билмай яшайди. Шунинг учун у хоҳиш-истакларига, нафсига мағлуб бўлади, қотилликларнинг қурбонига айланади, чунки бундай одамнинг яшашдан мақсади йўқ, бу ҳақда тасаввури ҳам йўқ. Шунинг учун диндан узоқда бўлган кўпчилик инсонлар машаққатларга тўла бу ҳаётига тезроқ нуқта қўйишни истайди ва ўз жонига қасд қилади. Улар ўз жонига қасд қилишни, ўлимни бу дунёнинг ташвишларидан қутулиш чораси деб ўйлашади. Баъзилар эса бу ташвишларни унутиш учун мастликда ҳаёт кечиради.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22775

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Rizq» kitobi 4-son 2-qism

📖 Mozin Abdulqodir Arnaut qalamiga mansub «Rizq» kitobi suxandon lafzida

🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi

📹 YouTube

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Nima uchun taloq haqqi erkakka berilgan?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Бу юртнинг ҳар бир қарич ерида олимнинг изи бор...»

Муҳаддис аллома Муҳаммад Аввоманинг «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусида ўтказилган халқаро анжуманда сўзлаган нутқидан. Тошкент. 2024 йил 15 октябрь

🕋@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Мурожаат: «Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни» мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман иштирокчиларига мурожаати

Ҳурматли анжуман қатнашчилари!

Муҳтарам меҳмонлар!


Муқаддас ислом дини ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган сиз, азизларни улуғ алломалар юрти – Ўзбекистон заминида буюк муҳаддис Имом Термизийнинг илмий меросини ўрганишга бағишлаб ўтказилаётган халқаро илмий-амалий анжуманнинг очилиши билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ҳеч шубҳасиз, исломшунослик илмининг билимдонлари бўлган сизлар каби таниқли олим ва уламолар, эксперт ва тадқиқотчиларнинг бугунги нуфузли тадбирда иштирок этаётгани бизга катта мамнуният бағишлайди.

Зеро, сизларнинг тимсолингизда мусулмон оламининг фахру ифтихори бўлган Имом Бухорий, Имом Термизий сингари буюк алломаларимизнинг эзгу анъаналари давомчиларини кўрамиз.

Қадамларингизга ҳасанот, ташрифингиз қутлуғ ва хайрли бўлсин!

Қадрли дўстлар!

Биз ўрта асрларда ислом дунёсида ёрқин юлдуз бўлиб порлаган мутафаккир боболаримиз ҳақида сўз юритар эканмиз, Имом Термизий ҳазратларининг муборак номларини албатта биринчилар қаторида тилга оламиз.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22771

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Халқаро анжуман иштирокчилари буюк Термизийлар зиёратида бўлишди

Бугун Имом Термизий илмий меросига бағишланган халқаро анжуман иштирокчилари Сурхондарё воҳасидаги Ҳаким Термизий ва Имом Термизий мақбараларини зиёрат қилдилар.

Дунё давлатларидан келган муфтийлар, таниқли уламолар, исломшунос тадқиқотчи ва диний соҳа вакиллари қадамжоларда буюк муҳаддислар ҳақларига Қуръон тиловат қилиб, дуолар қилдилар. Шунинг билан бирга, эътиборли уламолар бутун дунёда тинчлик-фаровонлик бўлиши, бу юртдан буюк аждодларига муносиб авлодлар етишиб чиқишини сўраб хайрли дуолар қилдилар.

Шунингдек, меҳмонлар мажмуаларни зиёрат қилишар экан, маҳобатли мақбаралар, серфайз ҳовли, бу ердаги ободонлаштириш ишларини кўриб, Ўзбекистонда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ва аждодларга юксак эҳтиромни кўриб, юқори баҳо бердилар. Кўплаб уламоларга бешик бўлган Ўзбекистон диёри бугун ҳам Ислом дини ривожига ҳисса қўшиб, дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин топиб бораётганини таъкидладилар.

🔗 https://islom.uz/maqola/22769

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Муҳаммад Ал-Ҳажрий: Аксар китобларимиз Мовароуннаҳр уламолари қаламига мансуб

Ўзбекистон – Ўмон алоқалари турли соҳаларда жадал ривожланмоқда. Жумладан, Султонлик йирик уламолари ҳам мамлакатимизда ўтказилаётган нуфузли халқаро тадбирларда доим фаол.

Хусусан, Ўмон парламентининг юқори палатаси – Давлат Кенгаши аъзоси, сенатор, Ижтимоий ва маданий масалалар қўмита раиси, профессор, доктор Муҳаммад бин Саид бин Амар Ал-Ҳажрий 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хивада бўлиб ўтган “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуманда иштирок этди.

– Отамнинг катта кутубхонаси бўлиб, болалигим, асосан, ўша жойда ўтган. Рости, китобларнинг аксарияти Мовароуннаҳр диёридан етишиб чиққан уламолар асарлари эди. Ақоид, фиқҳ, ҳадис ва бошқа турли соҳаларга оид манбаларнинг салмоқли қисми шу ўлка олимларига тегишли. Шу боис, бизнинг халқ мазкур ҳудуд алломаларини яхши билади, ҳурмат қилади.

Қолаверса, бугунги конференцияга ташриф буюрган мутахассисларнинг бари айнан Мовароуннаҳрдан олимлари битикларини ўқиб, вояга етган, илм сирларини ўрганган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

@islomuz

Читать полностью…
Подписаться на канал