islomuz | Неотсортированное

Telegram-канал islomuz - Islom.uz

134955

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Подписаться на канал

Islom.uz

Yurtimizdagi masjidlar

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

G'oshiya surasi bilan qisqacha tanishuv

Yaqinlaringizga ham ulashing!

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Жоҳилият хулқларини кўтариб юриш айбдир

Билол ибн Абу Рабоҳ билан Абу Зарр розияллоҳу анҳумо бир масалада тортишиб қолишди. Шунда Абу Зарр ҳазрати Билолдан ғазабланиб, «эй қора хотиннинг ўғли!» деб юборди. Билол розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, биродари билан бўлиб ўтган воқеани айтиб берди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Зарр розияллоҳу анҳуни чақиртириб, унга: «Сенда жоҳилият бор экан!» дедилар.

Маъно шуки, инсонларни насаби билан айблаш арабларда кенг тарқалган жоҳилият хулқларидан эди. Мана шу маънода жоҳилият икки қисмга бўлинади:

1. Ислом келиши билан тугаган замонга оид жоҳилият.

2. Токи қиёматга қадар инсонлар орасида қоладиган сулукий жоҳилият.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22723

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Олис ҳудуддаги имомлар диний идора фаолияти билан танишди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан республикамизнинг олис ҳудудларида фаолият юритаётган 50 нафарга яқин имом-хатиб ва имом ноибларининг пойтахтимизга сафари ташкил этилди. Унда иштирокчилар Диний идора фаолияти билан яқиндан танишиб, «Ҳазрати Имом» мажмуаси зиёратида бўлдилар.

Дастлаб имомлар Қаффол Шоший мақбарасини зиёрат қилиб, бу ерда қўним топган уламолар ҳаёти ва фаолияти тўғрисида маълумотга эга бўлишди. Шунингдек, мажмуадаги Мўйи муборак мадрасасида жойлашган Ҳазрати Усмон мусҳафи зиёрат қилинди, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази биноси кўздан кечирилди.

Кун давомида имомлар диний идора бўлимларининг иш жараёнини кўздан кечирдилар. Уларга масъул вакиллар ҳар бир бўлимнинг асосий мақсад ва вазифалари, қилаётган ишлари, эришган ютуқ ва муваффақиятлари, шунингдек, келгуси режалари тўғрисида атрофлича сўзлаб берди. Хусусан, имомлар muslim.uz порталининг янги замонавий студиясини кўздан кечириб, бу ерда матнли, аудио ва видео материаллар тайёрланиши ҳақида керакли маълумотларни олишди. Шу билан бирга, Фатво маркази ва «Шамсудинхон Бобохонов» нашриёт матбаа ижодий уйи фаолиятлари, Тошкент ислом институти ўқув жараёни билан ҳам яқиндан танишилди.

Зиёрат ва танишувлардан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов, Диний идора бўлим мудирлари Шайх Алижон қори Ҳайдаров ва Музаффар Камоловлар имомлар билан учрашув ўтказди.

Самимий мулоқотда мутасаддилар имомларни ташриф билан қутлаб, юртимизда диний соҳада бўлаётган ўзгаришлар, Диний идора томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериш баробарида ҳар бир имом масъулиятли ва шарафли вазифасини беками кўст адо этиши, пешволик мақомига муносиб бўлиб, ҳар жиҳатдан халқимизга ўрнак бўлиш лозимлигини алоҳида таъкидлашди.

Тадбир сўнгида мазкур имомларга эсдалик совғалари топширилиб, уларнинг ҳаққига хайрли дуолар қилинди.

🔗 https://islom.uz/maqola/22725

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Jinning hikoyasi

Assalomu alaykum. Gapni uzoq cho‘zmay, o‘zimni tanishtirib qo‘ya qolsam. Kamina Jin bo‘laman. Haligi, siz bolajonlarni kattalar «Ana jin», «Ana ajina», deb qo‘rqitishadi-ku. Xuddi o‘sha Jinman-da! Lekin aytib qo‘yay: men na bolalarni va na kattalarni qo‘rqitaman. Ishonmaysizmi? Ayting-chi, musulmon odam birovni bekordan bekor xafa qilishi, ziyon-zahmat yetkazishi mumkinmi? Hech qachon! Musulmon odam bunday qilmaydi. Allohdan qo‘rqadi. Alloh bunaqa zo‘rovonlig-u dilxiraliklarni musulmonlarga buyurmagan. Kamina ham xuddi ana shunaqa musulmon jinlardanman.

«Bundan chiqdi, kofir jinlar ham bor ekan-da?» dersiz. Bo‘lganda qanday! Shaytonni bilasiz-a? Shayton kofir jinlar avlodidan bo‘ladi. Shuning uchun ham kofir jinlar faqat shaytonlarga xizmat qilishadi. Ular bamisoli shaytonning otgan o‘qlaridir. Biz – musulmon jinlar Muhammad alayhissalomga birinchilardan bo‘lib imon keltirganmiz. Kofir jinlar esa imon keltirishmagan. Kofir jinlar oxiratgacha odamlarga tinchlik berishmaydi. Biz – musulmon jinlar esa, musulmon odamlarni himoya qilamiz. Kimdan deb o‘ylayotgandirsiz. Albatta, kofir jinlardan va ularning ustozi bo‘lgan shaytoni layindan. Yana bir narsani aytib qo‘yay: biz hamisha kofir jinlar bilan jang qilamiz. Biroq hech qachon sizlarning ko‘zingizga ko‘rinmaymiz. Ammo sizlarni ko‘rib turamiz.

🔗 To'liq o'qish: https://islom.uz/maqola/22722

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ҳаёт сўқмоқлари

Йўқотиш

У охирги пайтда жиззаки, жаҳлдор, сабрсиз бўлиб қолди. Олдинги хушмуомалалигидан асар ҳам қолмаган. Аёлига ҳам қаттиқ гапиряпти. Ишхонадагилар билан кўп тортишадиган бўлиб қолди. Кўчадаги тирбандликларда ҳам аввалги хотиржамлик йўқ. Энг ёмони, намоз ўқишга ҳам эринчоқлик пайдо бўла бошлади. Сабабини чуқурроқ мулоҳаза қилиб кўрса – тасбеҳини йўқотиб қўйган экан...

Операция

– Дўхтир, ўғлим яхши бўлиб кетармикан?

– Операциядан кейин аниқ бўлади.

– Илтимос, дўхтир, бир иложини қилинг. Бу ёруғ дунёда ўғлимдан бошқа ҳеч кимим йўқ.

– Қўлдан келганча ҳаракат қиламиз.

Олийгоҳни суперконтракт билан битирган шифокор шундай деди-ю, операцияга кириб кетди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22714

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Инквизициянинг усуллари

«Инквизициянинг табиати раҳмдил, меҳрибон ва консерватив бўлиб, бу ҳар қандай черков институтининг умумий ва ўзгармас сифатидир. Аммо, бу ташкилотдан фойдаланаётган дунёвий ҳокимият, ўзининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уни қатъийроқ қилишни фойдали, деб билса – черков бу ҳолатга жавобгар бўлмайди» – «Инквизиция ҳақида бир рус дворянга хатлар» иезуит Жозеф де Местр, Париж 1821 йил.

Римдаги Муқаддас Палатанинг ўрнига келган, Диний таълимотлар Конгрегациясининг расмий фаолияти шундай, деб таърифланган:

- католик таълимотларининг софлигини назорати;

- руҳонийларнинг одоб-ахлоқини кузатиш;

- никоҳ ва оила ишлари;

- ғайритабиий ҳодисаларни ўрганиш ва бидъатларни фош қилмоқ.

Бу сўзлар ортида жамиятнинг демократлаштирилиши ва илмий-техник тараққиёти натижасида батамом зил кетган католик черковнинг одоб-ахлоқ, заковат ва дин бобидаги устуворлигини мустаҳкамлаш учун интилиш яширингандир.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22713

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Allohning masjidlarini obod qiladiganlar

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Эй илм эгаси!

Зайд Аммийдан, у баъзи фуқаҳолардан ривоят қилади:

«Эй илм эгаси! Илмингга амал қил. Мол-мулкингни ортиқчасини бергин. Ортиқча гапдан тийилгин. Роббинг ҳузурида сенга фойдаси тегадиган сўзнигина сўзлагин.

Эй илм эгаси! Сен ўрганиб, амал қилмаган илм Роббингга рўбарў бўлганингда сенга узр қолдирмайдиган қарши далилдир.

Эй илм эгаси! Аллоҳнинг тоатларидан бирортасига буюрилсанг, у сени қайтарилган нарсалардан, Аллоҳга маъсият қилишингдан тўсади.

Эй илм эгаси! Бировнинг ишини қилишда кучли бўлиб, ўзингга тегишли ишда заиф бўлмагин.

Эй илм эгаси! Биров учун қилинган нарса сен учун қилинган нарсадан сени тўсиб қўймасин.

Эй илм эгаси! Олимларга суҳбатдош бўл, жоҳилларни жоҳиллиги учун кичик санагин, лекин уларни ўзингдан узоқлаштирма, уларни ўзингга яқинлаштир, уларга илм ўргатгин.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22711

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Тупроқ билан боғлиқ мўъжиза

Энг яхши дезинфекциялаш воситалари тупроқда топилган. Бу олимлар томонидан тасдиқланган ва Қуръон ва Суннатда эслатиб ўтилган илмий ҳақиқатдир.

Олимлар илм-фаннинг турли соҳаларида кўп нарсаларни кашф қилиш баробарида улар орасида энг ажабланарлиси тупроқни таҳлил қилгандан сўнг, унинг атомлари орасида дезинфекцияловчи модда борлигини аниқлаганларидир. Ушбу модда ҳар қандай вирус ва микробларни йўқ қилиши мумкин. Ҳатто дезинфекцияловчи воситалар қила олмаган микробларни тупроқ олиб ташлайди!

Инсон вафот этганидан сўнг унинг танаси парчалана бошлайди ва ҳар хил турдаги бактериялар унинг ҳужайраларини ютади. Аллоҳ таолонинг бандаларига раҳмати шуки, уларни тупроқдан яратди ва улар тупроққа қайтадилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22709

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Икки Умария масаласи

Аслида агар она ота билан бирга мавжуд бўлса, меросдан молнинг учдан бирини олишларини юқорида кўриб ўтдик. Ояти карима ҳам шунга ишора қилади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

«Агар унинг фарзанди бўлмай, унга ота-онаси меросхўр бўлса, онасига учдан бир» (Нисо сураси, 11-оят).

Лекин шу ўринда иккита масала бор. Бу масалани Умар розияллоҳу анҳу ҳукм қилганлари учун ва жумҳур саҳобалар уни қўллаганлари сабабли «Умария масаласи» деб аталиб қолган. Яна бу масала «ғорровайн» деб ҳам аталади. «Ғорро» сўзи араб тилида юлдуз дегани бўлиб, бу икки масала машҳур бўлиб кетганидан уни икки юлдузга ўхшатишган. Унга кўра эр-хотиндан бири ўз улушини олгач, она улардан қолган молнинг учдан бирини олади. Бу ерда барча молнинг учдан бирини олмайди. Бунинг сурати қуйидагича:

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22707

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Мусулмон ҳаётини намозсиз тасаввур қилиб бўлмайди


عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يَا عَلِيُّ، ثَلَاثٌ لَا تُؤَخِّرْهَا: الصَّلَاةُ إِذَا أَتَتْ، وَالْجَنَازَةُ إِذَا حَضَرَتْ، وَالْأَيِّمُ إِذَا وَجَدْتَ لَهَا كُفْؤًا. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Эй Али, уч нарсани кечиктирма: (вақти) келганда намозни, ҳозир бўлганда жанозани ва тенгини топганинг­да эрсиз аёл-қизни», дедилар».

Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда кечиктириб бўлмайдиган уч нарса ҳақида сўз кетмоқда:

1. Намоз.

Намозни ўз вақтида ўқиш фарз. Уни мутлақо кечиктириб бўлмайди. Фақат унутиш ёки ухлаб қолишгина узр бўлиши мумкин, бошқа узр йўқ. Намозни вақтида ўқиш лозим.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22705

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Эслатма: Пиёда юришнинг фойдаларини билармидингиз?

Пиёда юриш – юрак хасталиги, қон босими, холестерин ва диабет каби кўплаб касалликларни даволашда энг фойдали экани аниқланди. Бу олимларнинг олиб борган янги тадқиқотида маълум бўлди.

Янги тадқиқот шуни кўрсатдики, ҳафтасига 75 дақиқа тез юриш инсоннинг ўртача умрини ушбу спорт билан шуғулланмаганларга нисбатан 1,8 йилга узайтиради. Аммо ўрта ёшли инсонларда ҳафтасига камида 150 дақиқа пиёда юриш синовдан ўтказилганда уларнинг умр кўриш давомийлиги 3,4 йилга ошгани аниқланган.

Бугунги замонавий тиббиёт мутахассислари ҳам соғлик ва узоқ умр кўриш учун кишилар кўпроқ пиёда юриши кераклигини таъкидлаётир. Лекин суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан анча аввал энг яхши амаллар ҳақида гапириб, «масжидларга қадамни кўпайтириш» деб бунга ишора қилганлар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22703

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Bemazhablar haqida

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Отадан ўтиб кетмаслик, унга имом бўлмаслик...

عَنْ عَطَاءٍ قَالَ: لَا يَؤُمُّ الرَّجُلُ أَبَاهُ وَإِنْ كَانَ أَفْقَهَ مِنْهُ.

Атодан ривоят қилинади:

«Киши отасига имом бўлмайди. Агар отасидан фақиҳроқ бўлса ҳам».

Шарҳ: Ота-бола бор. Ўғил олим, отанинг илми унчалик эмас. Шундай бўлганда ҳам, ўғил отага имомлик қилмайди.

Бу отанинг ҳурмати учун айтилган гап. Демак, ўғил отанинг олдига тушмасин, имом бўлмасин. Агар отасининг илми ўғлиникичалик бўлмаса ҳам, ота имом бўлгани афзал экан.


عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ مُحَمَّدِ بْنِ عَبْدِ الْقَارِيِّ قَالَ: رَآنِي عُمَرُ بْنُ عَبْدِ الْعَزِيزِ وَأَنَا أَمْشِي إِلَى جَنْبِ أَبِي، فَقَالَ: لَا تَمْشِ إِلَى جَنْبِ أَبِيكَ، إِنَّمَا يَنْبَغِي لَكَ أَنْ تَمْشِيَ وَرَاءَهُ. قَالَ: فَإِنِّي أَتَوَكَّأُ عَلَى يَدِهِ. قَالَ: فَهَاهْ.

Абдурраҳмон ибн Муҳаммад ибн Абдулқорийдан ривоят қилинади:

«Умар ибн Абдулазиз отамнинг ёнида кетаётганимни кўриб, «Отангнинг ёнида юрма! Сен отангнинг орқасидан юришинг керак!» деди. Шунда отам: «Мен унинг қўлига таяниб кетяпман», деди. «Ундай бўлса, майли», деди».

Шарҳ: Демак, ота-бола йўлда юриб кетаётган бўлса, бола отанинг орқасида юрсин. Отанинг эҳтироми, ҳурмати, улуғланиши мана шу даражададир. Агар ота ўзи рухсат берган бўлса ёки ривоятдаги кишига ўхшаб ўғлига суянадиган бўлса ёки юкини кўтаришиб келса, майли.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22701

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Брифинг: Тошкент ва Хивада «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади

Жорий йил 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусида нуфузли халқаро конференция ўтказилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил
19 сентябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида: «Диёримиз жаҳон илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган, исломни илм-маърифат ва тинчлик дини сифатида намоён этган Ал-Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Имом Бухорий, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий сингари улуғ аллома ва мутафаккирлар ватани экани билан ҳақли равишда фахрланамиз. Шундай буюк олимларнинг бой меросини ўрганиш, исломнинг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб бериш мақсадида
2024 йил Ўзбекистонда «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусида халқаро конференция ўтказиш ташаббусини илгари сурамиз», - деган эди.

Давлатимиз раҳбарининг эзгу ташаббуси халқаро ҳамжамият томонидан қизғин қўллаб-қувватланди. Ушбу ташаббуснинг натижаси ўлароқ 2024 йилнинг 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусида нуфузли халқаро конференция ўтказилади.

Анжуман ишида Саудия Арабистони, Миср, Туркия, Иордания, Ўмон, Россия, АҚШ, Франция, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ҳиндистон ва Покистон каби дунёнинг 22 мамлакатидан 70 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилот раҳбарлари, дин арбоблари, муфтийлар ва таниқли уламолар иштирок этади.

Конференциядан кўзланган асосий мақсад – шиддатли глобаллашув шароитида ислом дини қадриятлари, унинг тинчликпарварлик моҳиятини кенг тарғиб қилиш, ёшларни диний бағрикенглик ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда ислом динига ёт радикал қарашларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантириш ва бунда Ўзбекистон тажрибасини, динийлик ва дунёвийлик мувозанатини сақлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларини халқаро жамоатчиликка етказишдан иборатдир.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22731

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Мўътабар уламолар юртимизга ташриф буюришади

2024 йил 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» номли халқаро конференцияга ташриф буюрадиган мўътабар уламолар ҳақида маълумотлар:

Шайх Муҳаммад Аввома


Ибн Халдун университети доктори

Замонамиз муҳаддисларидан бири – шайх Муҳаммад Аввома ҳазратлари Суриянинг Ҳалаб шаҳрида ҳижрий 1385 (милодий 1939) йили таваллуд топган.

Илм талабини 12 ёшида бошлаб, шайх Абдуллоҳ Сирожиддин ва Абдулфаттоҳ Абу Ғудда каби олимларни маҳкам тутди.

Шайх Муҳаммад Аввома таълим муассасаларини битирганидан сўнг ҳам асло устозларидан узилмаган, илмий масалаларда доимо улар билан маслаҳатлашиб, насиҳат ва кўрсатмаларини олиб турган. Устози шайх Абдуллоҳ Сирожиддин билан 50 йил, шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда билан 45 йил давомида вафотларига қадар доимий алоқада бўлиб, дуоларини олиб турган...

Батафсил маълумотлар ушбу ҳаволада:

https://islom.uz/maqola/8087
https://islom.uz/maqola/8235
https://islom.uz/maqola/8108

Шайх Салоҳ Абулҳож

Бутунжаҳон ислом илмлари университети профессори

Ислом илмлари халқаро университети, ҳанафий фиқҳи факультети мудири, устоз доктор Салоҳ Муҳаммад Солим Абул Ҳаж Иордания давлатининг Уммон шаҳридаги Сувайлиҳ минтақасида 1974 йилда туғилган.

2002 йили Бағдод университетининг шариат факультетида ҳанафий фиқҳи бўйича олий баҳо билан докторлик даражасини олган.

2006 йили Иорданиядаги Балқо амалий университетининг усулуд дин факультетида ёрдамчи устоз вазифасини эгаллаган.

2011 йили Иорданиядаги Ислом илмлари университетидаги Шариат ва қонун факультетида доцент лавозимига эга бўлган.

2016 йили Иорданиядаги Ислом илмлари университетидаги Шариат ва қонун факультетида профессор лавозимини эгаллаган...

Тўлиқ маълумот

Доктор Муҳйиддин Муҳаммад Аввома

Дорул ҳадис ал-Аввомия маркази раиси

Доктор Муҳйиддин Аввома 1976 йили Ҳалаб шаҳрида таваллуд топган. Отаси шайх Муҳаммад Аввома билан Мадинаи мунавварага келганида уч ёшда бўлган. Сўнг Мадинани ватан тутиб, барча таълим босқичларини ўша ерда таҳсил олган.

12 ёшида Қуръонни тўлиқ ёд олиб, олий санад билан ижозага эга бўлган.

Муҳйиддин Аввома ҳадис, фиқҳ ва усулул фиқҳ бўйича 3 та фан доктори унвонига эга.

Илмда отасининг йўлидан юриб, аввало, қадимий услуб – Қуръони каримни ёдлаш, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак суннатларини ўрганиш ва амал қилиш услубида, сўнг замонавий академик услубда давом эттириб, даврининг етук устоз ва олимларидан ақида, фиқҳ, усулул фиқҳ, ҳадис ва араб тили каби фанлардан мукаммал таълим олди...

Тўлиқ маълумот

🔗 https://islom.uz/maqola/22727

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Жума хутбаси учун баландроқ жой танлаш

عَنْ جَابِرٍ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَخْطُبُ إِلَى جِذْعٍ، فَلَمَّا اتَّخَذَ الْمِنْبَرَ حَنَّ الْجِذْعُ حَتَّى أَتَاهُ فَالْتَزَمَهُ فَسَكَنَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالْبُخَارِيُّ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмо дарахти тўнкасида хутба қилар эдилар. У зот минбар тутганларида тўнка йиғлади. У зот келиб, уни тутганларида у йиғидан тўхтади».

Термизий ва Бухорий ривоят қилиш­ган.

عَنْ جَابِرٍ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ الْمَسْجِدُ مَسْقُوفًا عَلَى جُذُوعٍ مِنْ نَخْلٍ، فَكَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا خَطَبَ يَقُومُ إِلَى جِذْعٍ مِنْهَا، فَلَمَّا صُنِعَ الْمِنْبَرُ فَكَانَ عَلَيْهِ، سَمِعْنَا لِذَلِكَ الْجِذْعِ صَوْتًا كَصَوْتِ الْعِشَارِ، حَتَّى جَاءَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَوَضَعَ يَدَهُ عَلَيْهَا فَسَكَنَتْ. وَفِي رِوَايَةٍ: فَلَمَّا كَانَ يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَرُفِعَ إِلَى الْمِنْبَرِ فَصَاحَتِ النَّخْلَةُ صِيَاحَ الصَّبِيِّ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالنَّسَائِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ بِلَفْظِ: فَحَنَّ الْجِذْعُ حَنِينَ النَّاقَةِ، فَنَزَلَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَمَسَّهُ فَسَكَنَ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Масжиднинг шифти хурмонинг устунлари устига ёпилган эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилганларида ўшалардан бирининг ёнида турар эдилар. У зотга минбар ясаб берилгач, унинг устида эканларида ўша устундан ўн ойлик ҳомиладор туянинг овози каби овоз эшитдик. Ниҳоят, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб, қўлларини унинг устига қўйган эдилар, у тинчланди».

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/20669

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Masjidni moddiy obod qilish

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Охирзамондаги ибодатнинг фазли


عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَقَفَ عَلَى أُنَاسٍ جُلُوسٍ فَقَالَ: «أَلَا أُخْبِرُكُمْ بِخَيْرِكُمْ مِنْ شَرِّكُمْ»؟ قَالَ: فَسَكَتُوا فَقَالَ ذَلِكَ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ، فَقَالَ رَجُلٌ: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ أَخْبِرْنَا بِخَيْرِنَا مِنْ شَرِّنَا، قَالَ: «خَيْرُكُمْ مَنْ يُرْجَى خَيْرُهُ وَيُؤْمَنُ شَرُّهُ، وَشَرُّكُمْ مَنْ لَا يُرْجَى خَيْرُهُ وَلَا يُؤْمَنُ شَرُّهُ».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирган одамларнинг устига келиб, «Сизларга яхшиларингиз ва ёмонларингиз кимлигини айтайми?» дедилар. Одамлар сукут сақладилар. У зот бу гапни уч марта айтдилар. Кейин бир киши: «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули, яхшиларимиз ва ёмонларимиз кимлигини айтинг», деди. «Яхшиларингиз – яхшилигидан умид қилинадиган, ёмонлигидан омон бўлинадиган кишидир. Ёмонингиз – яхшилигидан умид қилинмайдиган, ёмонлигидан эмин бўлинмайдиган кимсадир», дедилар».

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22721

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Юртимиз «Ислом – эзгулик ва тинчлик дини» номли халқаро конференцияга мезбонлик қилади

2024 йил 15-16 октябрь кунлари дунё илм-фан намояндаларининг диққат-эътибори яна юртимизга қаратилади.

Тошкент ва Хива шаҳарлари «Ислом – эзгулик ва тинчлик дини» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияга мезбонлик қилади.

Мазкур халқаро анжуманда исломшунос олимлар, соҳа мутахассислари, илмий тадқиқотчилар, юртимизда кўзга кўринган илм-фан арбоблари билан бир қаторда дунёнинг 30 га яқин мамлакатидан 80 дан ортиқ уламолар ўз маърузалари билан иштирок этадилар. Хусусан, замонамизнинг мужтаҳид олимларидан бири, Дорул улум Карачи Ислом университети профессори, муфтий, шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари, Миср Араб Республикаси Бош муфтийси, шайх Назир Муҳаммад Айёд ҳазратлари, Дорулулум Девбанд мадрасаси мудири, Ҳинд уламолари жамияти раиси мавлоно Аршад Маданий ҳазратлари ташриф буюришади.

Конференция иши мусулмон мамлакатлари, АҚШ, Европа, Туркия ва бошқа мамлакатларнинг нуфузли нашрларида, шунингдек, маҳаллий телеканаллар, газета ва журналлар ҳамда интернет нашрлари орқали кенг ёритиб борилади.

Мазкур нуфузли халқаро конференцияда барчангизни кутиб қоламиз.

🔗 https://islom.uz/maqola/22724

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Qo'ylardan zakot berish bobi 1-qism

Hidoya 104-son

«Zakot» so‘zi lug‘atda «poklik» va «o‘sish» degan ma’nolarni anglatadi. Zakot bergan kishining moli poklanadi. Qachon zakotini bersa, poklanadi, bo‘lmasa yo‘q. Zakoti berilgan molga baraka kiradi, ko‘payib, o‘sadi.

Shar’iy istilohda «Zakot – maxsus moldan maxsus juzni maxsus shaxsga Allohning roziligi uchun shariatda tayin qilingandek mulk qilib berishdir».

Muallif:
Burhoniddin Marg‘inoniy

Ustoz: A’zamjon domla Qambarov

Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi

☺️☺️☺️☺️☺️

🔗 Premyera

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Масжиди Набавийни кенгайтириш

Тарихчиларимизнинг таъкидлашларича, ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг қилган муҳим ва тарихий ишларидан бири Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларини кенгайтириш бўйича олиб борган ишларидир.

Ҳазрати Усмон узоқ вақт халифалик қилдилар. Бу давр мобайнида Ислом жамияти мислсиз равишда кенгайди. Турли халқлар Исломга кирдилар. Мусулмонларнинг сони ниҳоятда кўпайиб кетди. Саҳобаи киромлар ҳам турли юртларга тарқалиб кетдилар. Шунга ўхшаш яна бошқа кўпгина ўзгаришлар содир бўлди. Ана шу давр ичида ҳазрати Усмон ҳам анчагина ишларни амалга оширдилар. Бу ишларнинг кўпчилиги янгилик ҳисобланар эди. Мазкур янгиликлар асосан давр тақозоси билан юзага чиққан янгиликлар эди. Ана шу янгиликлар ичида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларини кенгайтириб, янгидан қуриш ҳам бор эди.

Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг юқоридаги ривоятларида айтилганидек, ҳазрати Усмон Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларига кўплаб қўшимчалар қилдилар. Аввало, уни анчагина кенгайтирдилар. Қолаверса, тамоман бошқа қурилиш ашёларидан фойдаландилар. Хом ғишт ўрнига нақш солинган тош ва пишиқ ғишт ишлатдилар. Устунларини ҳам хурмо ёғочи ўрнига нақшинкор тошлардан ясадилар. Шифтини эса хурмо шохлари ўрнига Ҳиндистондан келтирилган саж ёғочларидан қилдирдилар. Масжиди Набавийнинг узунлигини бир юз олтмиш зироъ, энини бир юз эллик зироъ қилдилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22712

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Мўмин банда бадназарлик қилмасин

Ўн иккинчи чора:

Мўмин қалбида «кўзларим Аллоҳнинг менга берган омонатидир, бу омонатни ҳукми илоҳийга мувофиқ ишлатишим лозим. Агар унга хилоф қилсам, у ҳолда омонатга хиёнат қилган бўламан», деган ўйни жамласин. Умумий қоида шуки, қайси банда бир бора омонатга хиёнат қилса, иккинчи маротаба унга омонат топширилмайди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

ِنَّ اللَّهَ يَأْمُرُكُمْ أَن تُؤَدُّوا الْأَمَانَاتِ إِلَى أَهْلِهَا

«Албатта, Аллоҳ омонатларни ўз аҳлига адо қилишингизни буюради» (Нисо сураси, 58-оят).

Ўн учинчи чора:

إِنَّ اللَّهَ تَعَالَى جَمِيلٌ

«Албатта, Аллоҳ таоло гўзалдир»
(«Ал- жомеъ ас-сағир», 263).

Бу ҳадиснинг маъносини ақлга жойлаб, «агар мен дунё гўзалларига нопок назар ила қарасам, Аллоҳ таоло қиёмат куни Ўзининг ҳусни жамолини кўришдан маҳрум қилиб қўймасин», деб ўйласин.

Ўн тўртинчи чора:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Агар кимнинг бирор номаҳрамга тасодифан назари тушса ва унинг ҳусну жамоли қалбига ўтириб қолса, у ҳолда уйига бориб, ўз аёли ила нафсини қондирсин. Номаҳрам аёлда бўлган ҳар нарса ўз аёлида ҳам бордир».

Ҳалол йўл орқали жинсий хоҳишларини қондириб олиш ҳаромдан тўсиқ бўлади.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22710

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Етти нарсага амр, етти нарсадан қайтариқ

عَنِ الْبَرَاءِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَمَرَنَا النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِسَبْعٍ، وَنَهَانَا عَنْ سَبْعٍ، أَمَرَنَا بِاتِّبَاعِ الْجَنَائِزِ، وَعِيَادَةِ الْمَرِيضِ، وَإِجَابَةِ الدَّاعِي، وَنَصْرِ الْمَظْلُومِ، وَإِبْرَارِ الْقَسَمِ، وَرَدِّ السَّلَامِ، وَتَشْمِيتِ الْعَاطِسِ، وَنَهَانَا عَنْ آنِيَةِ الْفِضَّةِ، وَخَاتَمِ الذَّهَبِ، وَالْحَرِيرِ، وَالدِّيبَاجِ، وَالْقَسِّيِّ، وَالْإِسْتَبْرَقِ، وَعَنِ الْمَيَاثِرِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ.

Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни етти нарсага амр қилдилар, етти нарсадан қайтардилар.

Бизни жанозаларга эргашишга, беморни кўришга, чақириққа жавоб беришга, мазлумга ёрдам беришга, қасамни амалга оширишга, саломга алик олишга ва акса урганда соғлик тилашга амр қилдилар.

У зот бизни кумуш идишлардан, тилла узукдан, ипакдан, дебождан, қассийдан, истаброқ ва маёсирдан қайтардилар».


Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22708

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Икки Муқаддас масжидга янги имомлар тайинланди

Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида жойлашган энг мўътабар ва улкан масжид Масжидул Ҳаром ва Исломнинг иккинчи мўътабар маскани, Мадина шаҳридаги Масжидун Набавий масжидига янги имомлар тайинланди. Бу ҳақда theislamicinformation.com сайти хабар берди.

Қирол Салмон икки Муқаддас масжидга тўртта янги имомни тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ушбу фармонга кўра, Масжидул Ҳаромга шайх Бадр Ал-Турки ва шайх Валид Ал-Шамсан имом этиб тайинланди.

Шунингдек, шайх Муҳаммад Барҳажий ва шайх Абдуллоҳ Ал-Қарафийлар Мадинаи Мунаввара шаҳридаги Масжидун Набавий масжидига имом этиб тайинланди.

Ушбу масжид ичида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумоларнинг қабри жойлашган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг масжидимдаги бир намоз ундан бошқасидаги мингта намоздан яхшидир. Фақат Масжидул Ҳаромгина ундан мустасно», деганлар.

Бухорий ва Муслим ривояти.

🔗 https://islom.uz/maqola/22706

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Таъзия

«Hilol Nashr» нашриёт-матбааси ҳамда Islom.uz портали жамоаси устоз Зуфаржон домла Шосалимовга қиблагоҳлари вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, шогирдларига, қариндош-уруғларига, яқинларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин, жаннатнинг олий даражаларига етказсин! Устоз Зуфаржон домла ва барча мусибатзадаларга сабру салвон, қилган сабрларига Аллоҳ таолодан улкан ажр-мукофотлар сўраймиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Жаноза аср намозидан сўнг «Салмон Форсий» жомеъ масжидида ўқилади.

@islomuz & @hilolnashr

Читать полностью…

Islom.uz

Rizq

Ijtimoiy rolik


🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ўзбекистонда Малайзиянинг исломий суғуртаси жорий этилиши режалаштирилмоқда

Малайзиянинг исломий суғуртаси – такафул ва уни Ўзбекистонда жорий этиш муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонасида Малайзиянинг «Strategik Horizon Маnаgеmеt System» компаниясининг бош маслаҳатчиси Сайфул Баҳри бин Сароний ва «Аbkari Risk management» компанияси директори Идрус бин Мат Наян билан учрашув ўтказилган.

Учрашувда Сайфул Баҳри Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларининг исломий молиявий хизматларга қизиқиши ортаётганини ва исломий суғуртани ривожлантириш учун салоҳият мавжудлигини таъкидлаган.

Малайзиялик экспертлар бу тажрибани хусусий суғурта компанияларида қўллашни таклиф қилган. Ўзбекистонда алоҳида такафул хизматларини ташкил қилиш режалаштирилган.

Малайзия ҳукуматига қарашли «Syarikat Takaful Malaysia Bhd.», «Тakaful Ikhlas Sdn. Bhd.» ва «ETIQA Tаkаful Bhd.» исломий суғурта компанияларини Ўзбекистон давлат суғурта компаниялари билан ҳамкорликка жалб қилиш масаласини кўтарилган.

Такафул суғуртасининг оддий суғуртадан фарқи унда махсус суғурта жамғармаси яратилади. Фонд иштирокчилари олдиндан келишилган тартибда суғурта бадалларини жамғармага ўтказади. Жамғарма ўз аъзоларининг зарарини ушбу маблағ ҳисобидан қоплайди. Йил охирида суғурта ортиқча маблағнинг бир қисми кейинги йилларга захира сифатида олиб қўйилиши ёки жамият низомига асосан иштирокчилар ўртасида тақсимланиши мумкин.

🔗 https://islom.uz/maqola/22702

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Туркий давлатлар Фатво ҳайъатининг илк йиғилиши ўтказилди

Шу кунларда Қозоғистонда бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг V йиғилиши доирасида мазкур тузилма ҳузуридаги Фатво ҳайъатининг “Туркий дунё: фатво беришнинг методологияси ва ўзига хос хусусиятлари” мавзусида I-халқаро давра суҳбати ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, 2023 йил 25 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг IV йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг таклифиги биноан мазкур Фатво ҳайъати тузилган эди.

Ўтган куни ўтказилган ушбу ҳайъатнинг илк йиғилиши қизғин баҳс-мунозаларга бой бўлиб, уламолар ва мутахассислар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, уларнинг ўзаро тажриба алмашишини ташкил этиш, фатво бериш тартибларига риоя этиш, замонавий масалалар, долзарб муаммоларни ҳал этишда жамоавий фатволар ишлаб чиқиш каби бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти муфтийлар кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъати йўриқномаси ва Ислом дини шаръий далилларга зид бўлмаган урф-одатларни эътиборга олиши тўғрисидаги ҳужжатлар кўриб чиқилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази фаолияти ҳақида маълумот берилиб, ушбу марказ тўғрисида видеолавҳа намойиш этилди. Шу билан бирга, марказ томонидан нашр этилган “Фатволар тўплами” китоби тақдимот қилинди.

Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон вакиллари Ўзбекистондаги мазкур йўналишдаги ишларга юқори баҳо берди, хусусан, “Фатволар тўплами” китобини туркий тилларга таржима қилиш таклифи билдирилди.

Мулоқот якунида Ўзбекистон томонининг таклифига биноан ушбу ҳайъат туркий давлатларда оила, никоҳ ва ажрим борасидаги муаммоли масалаларни ўрганиб, жамоавий фатво ишлаб чиқишга келишиб олинди.

@islomuz

Читать полностью…
Подписаться на канал