islomuz | Неотсортированное

Telegram-канал islomuz - Islom.uz

134955

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Подписаться на канал

Islom.uz

Qurʼoni Karim qiroatlari

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh


🕋@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Муваффақиятнинг сабаби нимада?

Ҳунайн ғазоти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ғазотлари ичида алоҳида ўринга эга. Масофа қисқа эди. Душманнинг сони ҳам, қуроли ҳам оз эди. Гўё натижа олдиндан кафолатлангандек, душман худди ширин луқмадек эди. Озгина вақт ўтадию, мусулмонлар гўё ғалаба қозонади.

Демак, барча сабаблар муҳайё. Ҳатто ўшанда саҳобалар ҳам мағрурланиб: «Бугун озгина қўшинни мағлуб этамиз!» дейишган эди.

Аммо сабабларнинг Эгаси бу умматни тарбиялашни ирода қилди. Уларга сабабларга суянишни эмас, сабабларни тутишни ўргатди. Ғалаба кишиларнинг қўлидаги қилич-камонларида эмас, Ўзининг қўлида эканини уларга англатишни истади.

Қўшинлар тўқнашди. Жангнинг аввалида мусулмонлар енгила бошлади. Улардан кўпчилиги қочди. Ана шу пайтда Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам ўзларининг хачирлари билан мушриклар қўшини ичига: «Мен пайғамбарман, бу ёлғон эмас. Мен Абдулмуттолибнинг ўғлиман!» дея ёриб кирдилар. Ана шунда мусулмонлар ўзларига келишди. Набийлари атрофини ўраб олишди. Раббларига бўлган ниятларини тўғрилашди ва шундан сўнг ғалаба қозонишди!

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22699

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ruhiy tarbiya tariqatlari

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

A'laa surasi bilan qisqacha tanishuv

Yaqinlaringizga ham ulashing!

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ўзбекистон ва Қозоғистон муфтийлари ҳамкорликни ривожлантиришни келишиб олдилар

Остона сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули жаноблари икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилдилар.

Мулоқот аввалида Қозоғистон бош муфтийси Ўзбекистон делегациясига қардош халқларнинг нуфузли йиғилиши ва унинг доирасидаги анжуманда фаол иштироки учун миннатдорлик билдирди. Ўз навбатида Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳам Қозоғистон мезбонлигида ўтган Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг V йиғилиши юқори даражада ўтгани билан қутлади.

Суҳбат давомида мамлакатлар ўртасидаги диний-маърифий ҳамкорлик изчил ривожланиб, халқларимиз ўртасидаги биродарлик, бирдамлик ва қардошлик алоқалари янада мустаҳкамланиб бораётгани, икки давлат раҳбарларининг оқилона сиёсати туфайли муносабатлар янги босқичга кўтарилгани алоҳида таъкидланди.

Мулоқотда қардош муфтийлар фатво мутахассислари ўзаро тажриба алмашишини давом эттириш, замонавий масалаларда фатволар ишлаб чиқиш ва илмий-тадқиқотлар олиб бориш каби йўналишларни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.

🔗 https://islom.uz/maqola/22691

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ummatning najoti

Paygʻambarimiz sollallohu alayhi vasallamning sunnatlariga ergashish hayotimizda koʻp narsalarni oʻzgartiradi. Paygʻambarimiz sollallohu alayhi vasallamga salavot aytish koʻplab ajru savoblarga noil etadi, barakalarning yogʻilishiga sabab boʻladi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallamga yaqinlashish ummatning najotidir.

#Mavlid_1446 #Mavlid #Rabiul_Avval

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ота-онага оро бериш хизмати

عَنِ الْمُعْتَمِرِ بْنِ سُلَيْمَانَ، عَنْ أَبِيهِ: أَنَّ مُوَرِّقًا كَانَ يُفْلِي رَأْسَ أُمِّهِ.

Муътамир ибн Сулаймон отасидан ривоят қилади:

«Муварриқ онасининг бошини қараб қўяр эди».

Шарҳ: Яъни онасининг сочларини секин-секин силаб, тагида олиб ташлайдиган нарса борми, бит борми, тозалаб қўяр экан. Онанинг хизмати шу даражага етган экан.

Эркак киши шу даражада онасининг хизматини қилиши ҳар қанча таҳсинга сазовор иш. Мўмин-мусулмонлар ичида доимо бу каби ишларни ихлос билан қилиб, ота-онасининг розилигини топган фарзандлар кўп бўлган.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22689

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Тошкент ислом институтига ўқув ишлари бўйича проректор тайинланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси буйруғига асосан Тошкент ислом институтига Ўқув ишлари бўйича проректор тайинланди.

ТИИ «Қуръони Карим ва тажвид» ўқув курси бўлим бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Жаҳонгир Рўзиев Ўктамович проректор сифатида жамоага эълон қилинди.

Йиғилишда ЎМИ раиси ўринбосари, ТИИ ректори Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов сўзга чиқиб, Жаҳонгир Убайдуллоҳга масъулиятли вазифадаги фаолиятига муваффақият тилади.

Жаҳонгир Убайдуллоҳ 2005-2009 йиллари «Кўкалдош» ўрта-махсус ислом билим юртида, 2009-2013 йиллари ТИИда, 2018-2020 йиллари Ўзбекистон халқаро ислом академияси магистратурасида таълим олган.

Меҳнат фаолиятини Тошкент шаҳар «Аҳмаджон қори» жомеъ масжиди имом ноиби вазифасида бошлаган. Узоқ йиллардан буён ТИИ «Қуръон илмлари» кафедрасида талабаларга дарс бериб келмоқда. Шу билан бирга қироат илмлари бўйича эркин изланувчи сифатида илмий-тадқиқот олиб бормоқда.

Аллоҳ таоло вазифасига янги тайинланган проректорнинг ишларига хайру барака ато қилсин!

🔗 https://islom.uz/maqola/22688

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Қиёмат яқин қолганда тилсиз нарсаларнинг тилга кириши

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «تَبْلُغُ الْمَسَاكِنُ إِهَابَ، أَوْ يَهَابَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَلَفْظُهُ: «يُوشِكُ الْمُسْلِمُونَ أَنْ يُحَاصَرُوا إِلَى الْمَدِينَةِ حَتَّى يَكُونَ أَبْعَدَ مَسَالِحِهِمْ سَلَاحٌ.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Масканлар Иҳоб ёки Яҳобгача етади», дедилар».

Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар. Абу Довуднинг лафзида:

«Келажакда мусулмонлар Мадинага қамал қилинадилар, ҳаттоки энг узоқ чегаралари Салоҳ бўлиб қолади», дейилган.

Шарҳ: Иҳоб – Мадинаи Мунавварадан бир неча мил узоқликдаги жой. Салоҳ эса Хайбарнинг паст тарафидаги жойнинг номи.

Қиёмат яқинлашганда Ислом диёрлари хароб бўлиб, мусулмонлар Мадинаи Мунавварага қочиб бораверадилар. Улар устидан ўрнатилган қамал торайиб бориб, чегара Салоҳ деган жой бўлиб қолади.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22686

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Rasululloh sollallohu alayhi vasallamga muhabbat

Rasululloh sollallohu alayhi vasallamni haqiqiy tanish orqali u zotga nisbatan qalbda muhabbat yuzaga keladi. Shu muhabbat tufayli kishi u zotni hamma insonlardan yaxshi koʻradigan boʻladi.

#Mavlid_1446 #Mavlid #Rabiul_Avval

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Учдан бирга ҳақдорлар

Учдан бирни олувчи меросхўрлар фақат иккитадир:

1. Она

2. Она бир ака-ука ва опа-сингиллар (икки ёки ундан кўп бўлишса).

Биринчидан, она учдан бирни олиши учун иккита шарт топилиши лозим:

а) Марҳумнинг фарзанди ёки ўғлининг фарзанди бўлмаслиги шарт.

б) Марҳумнинг икки ёки ундан кўп ака-укалари, опа-сингиллари бўлмаслиги шарт. Ака-ука ва опа-сингиллар туғишган ёки ота бир ёки она бир бўлишларининг фарқи йўқ. Шу билан бирга, улар мерос олувчи ёки маҳжуб бўлишиларининг ҳам фарқи йўқ. Бунга далил қуйидаги ояти каримадир. Унда аввал шундай дейилган:

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22685

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Mazhab nima?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Устозларга эҳтиром

Устоз ва мураббийларни ҳурмат қилиш, уларни қадрини кўтариш диннинг шиорларидан биридир. Зеро, олиму уламоларни эъзозлаш ва ҳурмат қилиш динимиз кўрсатмаси ҳисобланади.

عَنْ أنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ : «العلماءُ أمناءُ اللهِ على خلقِهِ». رواه السيوطي

«Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Олимлар Аллоҳнинг ишончли ва омонатдор бандаларидирлар», дедилар».

Суютий ривояти.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларга таълим берадиган олимларни бу қадар олий мақомга кўтармаяптилар. Устозлар инсониятни яхшилик сари етакловчи йўлбошчидир.

Мусо алайҳиссалом пайғамбар бўлишларига қарамай, Аллоҳ томонидан илм ато қилинган Хизр алайҳиссаломга эҳтиром кўрсатиб, мулойимлик ва хокисорлик билан: «Сизга билдирилган билимдан, менга ҳам тўғри йўлни таълим беришингиз учун сизга эргашсам майлими?», деганлар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22680

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоб тақдимоти ўтказилди

Бугун, 30 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рабиул аввал ойи муносабати билан Набий алайҳиссалом сийратларига бағишланган мавлиди шариф, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг «Раббоний нидолар» ва «Ёшларга насиҳатим» китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбир Қуръони Карим тиловати ва муфтий ҳазратларининг дуолари билан бошланди.

Маросимда сўзга чиққан нотиқлар Ҳақ таоло диёримизга беҳисоб хайру баракаларини ёғдираётгани, сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишларни ота-боболаримиз юз йиллар давомида орзу қилишгани, хусусан, Робиул аввал ойида юртимиздаги масжидларда мавлидлар ўқилиши, диний таълим муассасалари сони тобора ортиб, устоз ва талабаларга энг яхши шароитлар қилиб берилаётгани, юзлаб китоблар нашр этилаётганини алоҳида таъкидладилар.

Шунингдек, муфтий ҳазратлари муаллифликларидаги ҳадиси қудсий ва ёшлар тарбиясига оид мазкур китобларни мутолаа қилган китобхон динимиз моҳиятини янада теран англаши, «Раббоний нидолар» ўзбек тилида қудсий ҳадислар жамланиб, мўътабар манбалар асосида шарҳланган илк нашр экани, «Ёшларга насиҳатим» китобида ёшларга оид муҳим масалалар содда, равон ва таъсирчан услубда ёзилганига урғу қаратилди.

Таъкидлаш жоизки, жорий «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да юртимизда давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. «Ёшларга насиҳатим» китоби ҳам ана шу ташаббусдан илҳом олиб ёзилган.

Китобни мутолаа қилган ўқувчи ўзини буюк аждодларимизнинг вориси эканлигини тасаввур этади ҳамда уларга муносиб авлод бўлишга, билим олиб етук шахс бўлиб вояга етишишга, юртимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилишга бел боғлайди. Зеро, китобдан кўзланган асл мақсад ҳам шу аслида.

Маросимда Рабиул аввал – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваллуд топган ой муносабати билан Пайғамбаримизнинг ҳаёт йўллари, у зотнинг бутун умматга, барча инсониятга эзгуликда намуна эканликлари оят ва ҳадислар, мавлиди шарифлар ва турли ижодий чиқишлар орқали намоён этилди.

Тадбир сўнггида Муфтий ҳазратлари сўзга чиқиб, сийрат ойида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам хусни хулқларини ўрганиш ва уларни фарзандларимизга ўргатиш инсон руҳий оламини бойитиши, мазкур китоблар халқимиз, айниқса, ёшларни илм-маърифатли қилиш йўлидаги камтарона уриниш эканини изҳор этдилар. Шунингдек, мана шундай маърифий тадбирларни ўтказишдан мақсад, халқимизни, айниқса, ёшларни комил инсон қилиб тарбиялаш, илм-маърифат, таълим-тарбиясини юксалтириш ҳамда юртимиз ривожи, динимиз равнақи ва халқимиз фаровонлигига ҳисса қўшадиган муносиб авлодни тарбиялаш эканини баён этдилар.

Қасидалар, муножотлар ва салавоти шарифлар маросимга ўзгача файз бахш этди.

🔗 https://islom.uz/maqola/22678

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Roʻzaning salomatlikka foydasi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Набий алайҳиссаломнинг таълимотларидан сув ичган киши

Тобарий Иёс ибн Саламадан ривоят қилади:

«Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бозордан ўтди. Унинг дарраси бор эди. У мени бир туртиб, «Йўлдан четда тур», деди. Дарраси кийимимнинг бир четига тегди. Бир йилдан сўнг Умар менинг олдимга келди ва:

«Эй Салама, ҳажга бормоқчимисан?» деди.

Мен «Ҳа», дедим.

У менинг қўлимдан тутиб, уйига олиб борди, олти юз дирҳам берди ва:

«Ҳажингга ишлат. Билиб қўй, бу ўша туртганим учун», деди.

«Эй мўминларнинг амири, бу иш менинг эсимдан ҳам чиқиб кетган эди», дедим.

«Менинг эсимдан чиқмабди», деди у».

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22700

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Жалолиддин Румий

(1207–1273)

Сўфий шоир, ислом дини уламоси, машҳур фақиҳ – Жалолиддин Румий нафақат Шарқда, балки Ғарбда ҳам ном қозонган, бундан саккиз аср аввал яшаб ижод қилган бўлса-да, ҳозиргача ўз ихлосмандлари ва ўқувчиларига эга улуғ мутафаккирлардан биридир. Сўзимиз исботи сифатида Ҳофиз Шерозий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Мирзо Абдулқодир Бедил каби буюк сўз усталари Румийни устоз деб билишганини, ХХ аср охирлари – XXI аср бошларида ҳам унинг асарлари АҚШ, Осиё ва Европанинг бир қатор давлатларида энг харидоргир адабиётлар қаторидан ўрин эгаллаганини айтиб ўтиш мумкин.

Румий 1207 йил (ўша даврда Хоразмшоҳлар давлатига қарашли) Балх вилоятининг Вахш шаҳрида, ўз даврининг машҳур мутасаввуф донишманди, Кубровия силсиласи асосчиси Шайх Нажмиддин Кубронинг шогирди, йирик хатиб ва воиз – Баҳовуддин Валад оиласида дунёга келди.

Жалолиддин 12 ёшга тўлганида ота-онаси билан бирга мўғул босқини хатаридан қутулиш ҳамда ҳаж фаризасини адо этиш ниятида Балхни тарк этди. 1230 йилда оила Онадўли (ҳозирги Туркия ҳудуди) марказидаги Кония шаҳридан қўним топди. Ёш Жалолиддин Шом, Ҳалаб, Дамашқ, Қайсария ва бошқа йирик илм марказларида таълим олиб, ўз даврининг етук донишманди бўлиб етишди. Таниқли румийшунос Зарринкуб таъбири билан айтганда, «Мавлононинг 68 йиллик ажойиб умри бошдан-оёқ бир шеър, гўзал, бетакрор, туғёнли ашъор жараёни, садоси ва бонги билан йўғрилиб ўтди».

🔗 https://islom.uz/maqola/22698

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Нега видолашаётгандек намоз ўқишимиз керак?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ўқийдиган намозимиз биз учун охирги намоз бўладигандек, дунё билан видолашмоқчи бўлган одамнинг намозидек намоз ўқишни буюрдилар.

Ғарб муваффақиятга эришиш имкониятларини ошириш учун барча усулларни қўллади ва технология, ихтиролар, коинот ва илм-фан соҳасида ажойиб ютуқларга эришди. Лекин ўлим ҳақида ўйлашгина қолди!!! Ўлим ҳақида ўйлашнинг инсон ҳаётига таъсири ва муваффақиятга эришиш имкониятларини оширишдаги ўрни қандай?

2016 йил Аризона университети томонидан ўтказилган ноодатий тадқиқотда инсоннинг турли вазифалардаги иш фаолиятини яхшилаш ва ўлим ҳақида ўйлаш ўртасидаги ҳақиқий муносабатни аниқлади. Бу ҳақда Journal of Sport and Exercise Psychology журналида маълум қилинди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22697

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Миянинг пешона қисмини Суннати Набавийя билан даволаш

Шояд бу илмий кашфиётлар орқали инсон миясининг пешона қисмининг ғоят муҳимлигини, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари билан дуо қилиш зарурлигини англаб етсак.

Олимлар пешонанинг орқасида жойлашган миянинг пешона соҳаси ёки миянинг олд қисми деб аталадиган ҳудуди инсонни жиноятга олиб келиши мумкин бўлган хатолар учун жавобгар эканлигини аниқладилар.

Оксфорд университети олимларининг таъкидлашича, бу ҳудуд мисол учун травма, гиёҳвандлик, спиртли ичимликлар ва қимор ўйинларига берилиш натижасида шикастланганда, қарор қабул қилиш қобилияти бузилади. Оқибатда бундай одам шошилинч равишда нотўғри қарор қабул қилиш эҳтимоли ортади ва осонлик билан жиноят содир этиши мумкин.

Демак, кичик хатолардан тортиб, жиноят содир этишгача бўлган хатоларга пешона соҳаси масъул эканини илмий факт тасдиқлайди. Қуръони Карим бу ҳақиқатга кўп асрлардан бери ишора қилиб келади.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22696

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Жума хутбаси

عَنِ الْحَكَمِ بْنِ حَزْنٍ الْكُلَفِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: شَهِدْنَا الْجُمُعَةَ مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقَامَ مُتَوَكِّئًا عَلَى عَصًا أَوْ قَوْسٍ، فَحَمِدَ اللهَ وَأَثْنَى عَلَيْهِ بِكَلِمَاتٍ خَفِيفَاتٍ طَيِّبَاتٍ مُبَارَكَاتٍ، ثُمَّ قَالَ: يَا أَيُّهَا النَّاسُ، إِنَّكُمْ لَنْ تُطِيقُوا وَلَنْ تَفْعَلُوا كُلَّ مَا أُمِرْتُمْ بِهِ، وَلَكِنْ سَدِّدُوا وَأَبْشِرُوا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ.

Ҳакам ибн Ҳазн Кулафий розияллоҳу анҳу­дан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан жумага ҳозир бўлдик. У зот асо ёки камонга суянган ҳолда туриб, енгил, гўзал ва муборак калималар ила Аллоҳга ҳамду сано айтдилар. Сўнгра: «Эй одамлар, сизлар мен амр қилган нарсанинг ҳаммасига тоқат ҳам, амал ҳам қила олмайсизлар. Лекин собитқадам ва башоратли бўлинглар», – дедилар».

Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/10480

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Aqiydaviy mazhablar tarixi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг V йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун, 3 октябрь куни Остона шаҳрида Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг V йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Озарбайжон мусулмонлари идораси раиси, шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода, Туркия республикаси Диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Абдулазиз Закиров ва Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари Мирвоҳид Азимов иштирок этди.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари анжуманда нутқ сўзлаб, қардош халқлар тинч-тотувлигини таъминлаш ҳозирги мураккаб даврда долзарб аҳамиятга эга экани, бугунги таҳликали даврда бутун жаҳонда тинчлик-осойишталикни қарор топтиришга барча бирдек саъй-ҳаракат қилиши зарурлигини таъкидладилар.

Ўз навбатида дин пешволари барча минбарлардан туриб, кўпроқ тинчликни тарғиб қилиши, кенг халқ оммасини огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшашга даъват этиши ҳар қачонгидан ҳам муҳим эканини Муфтий ҳазратлари алоҳида таъкидладилар.

Муфтий ҳазратлари бир қатор фойдали таклифларни илгари сурдилар. Жумладан, глобал иқлим ўзгариши, сув танқислиги каби табиий офатлар инсониятни танг аҳволга солаётгани эътиборидан Туркий давлатлар муфтийларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик муаммоларни бартараф этишга қаратилган мурожаатини эълон қилиш ҳамда диний рамзлар, муқаддас китоблар ва Ислом шиорларини обрўсизлантириш билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар олдини олиш ҳақидаги Туркий давлатлар муфтийлари баёнотини қабул қилиш таклифларни илгари сурдилар. Ўзбекистон муфтийси томонидан тақдим этилган таклифлар иштирокчилар томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди.

Сўзга чиққан нотиқлар бутун дунёда, хусусан, ислом оламида тинчлик-хотиржамликни мустаҳкамлаш, мўмин-мусулмонлар диний эҳтиёжларини таъминлаш ва туркий халқлар бирдамлигини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Йиғилишда билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида тегишли қарорлар қабул қилинди. Шу билан бирга, Туркий давлатлар ташкилоти муфтийлар кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъати йўриқномаси ва «Ислом дини шаръий далилларга зид бўлмаган урф-одатларни эътиборга олиши тўғрисида»ги ҳужжат маъқулланди.

🔗 https://islom.uz/maqola/22690

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Абитуриентлар учун янги тайёрлов курслари ташкил этилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2025-2026 ўқув йилида ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентларнинг қабул имтиҳонларига пухта тайёрланишига кўмаклашиш мақсадида 2024 йилнинг 15 октябрь кунидан бошлаб барча диний таълим муассасаларида тайёрлов курслари ташкил этилади.

Тайёрлов курслари қуйидаги фанлар бўйича бўлади:

Олий диний таълим муассасаларида:


Чет тили (араб тили);

Фиқҳ ва ақоид;

Ўзбекистон тарихи фанларидан.

Ўрта махсус ислом таълим муассасаларида:

Чет тили (араб тили);

Ўзбекистон тарихи;

Маънавият ва маърифат асослари фанларидан.

Дарс машғулотлари таълим муассасаларининг малакали ўқитувчилари томонидан олиб борилaди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур тайёрлов курсида ўқиш истагида бўлган абитуриентлар олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг қуйидаги ишонч телефонларига мурожаат қилиши мумкин.

Олий таълим муассасалари:

1. Тошкент ислом институти +998-71-227-42-37

2. Мир Араб олий мадрасаси +998-50-005-01-83

3. Ҳадис илми мактаби +998-66-240-20-51

4. Имом Термизий ислом институти +998-55-451-05-96

Ўрта махсус ислом таълим муассасалари:

1. Кўкалдош +998 93-395-30-60

2. Хадичаи Кубро (аёл-қизлар учун) +998-93-981-80-58

3. Саййид Муҳйиддин Махдум +998-88-822-68-70

4. Ҳидоя +998-88-572-60-06

5. Хожа Бухорий +998-75-542-74-25

6. Мир Араб +998-95-600-45-97

7. Жўйбори Калон (аёл-қизлар учун) +998-65-221-77-44

8. Фахриддин ар-Розий +998-95-606-92-55

9. Муҳаммад ал-Беруний +998-99-951-17-18

10. Имом Термизий +998-55-451-05-96

🔗 https://islom.uz/maqola/22687

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

O’zbekiston musulmonlari idorasi tomonidan o’tkazilgan mavlid tadbiri

Mavlid 1446 | 2024

#mavlid #rabiul_avval

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Fiqhiy mazhablar tarixi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Она муҳаббати

Бир йигит ушбу суратни ижтимоий тармоққа жойлаб шундай деб ёзибди:

«Мен уч йилдан бери ишлайман ва биринчи олган маошимдан бошлаб ҳар ой бир қисмини онамга бераман, токи менга қилган яхшиликларини оз бўлса-да, қайтармоқчи бўламан.

Куни кеча мени чақириб, менга бир сумкача бериб, шундай деди: «Бу – менга берган пулларинг! Ундан бир риёл ҳам ишлатмадим. Уни сенинг тўйинга йиғиб қўйдим, ол, 18,000 риёл (салкам 5000$)».

🔗 https://islom.uz/maqola/22682

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ҳушёр бўлинг!

Бемор энди 20 ёшни қаршилаган бўлиб, саратон касаллигига чалинган эди. У реанимация бўлимига ётқизилганида онаси вафот этади.

Бемор онаси нега унга овқат олиб келмаётгани ҳақида сўрайди, аввалроқ унга учрашувлар тақиқлангани айтилганди.

Ҳаёт жуда шафқатсиз!

Беморнинг ҳолидан ҳол-аҳвол сўраш учун келганларга унга бор ҳақиқатни айтиб қўймасликлари учун реанимация эшигидаги қоғозга форс тилида: «Бемор онасининг вафот этганини билмайди», деб ёзиб қўйишган.

Ҳушёр бўлинг!

🔗 https://islom.uz/maqola/22681

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Bayramingiz muborak boʻlsin, aziz ustozlar!

Islom «ilm» deganda, barcha ilmlarni koʻzda tutadi. Kishida ilm oʻz-oʻzidan paydo boʻlib qolmaydi. Albatta, buning uchun ustoz zarur. Ilm va uni talab qilishning fazilati naqadar ulugʻ boʻlsa, ilm oʻrgatish, yaʼni ustozlik qilishning fazilati undan-da buyukdir.

Alloh taolo shunday marhamat qiladi:

«Sizlardan iymon keltirgan va ilm ato etilgan kimsalarni Alloh baland darajalarga koʻtarur» (Mujodala surasi, 11-oyat).

Yurtimizda ustoz va murabbiylarga ehtirom koʻrsatish, ularni eʼzozlash, qadr-qimmatlarini eʼtirof qilish maqsadida har yili 1-oktyabr sanasi «Ustoz va murabbiylar kuni» deb belgilangan. Shu kuni xalqimiz bayram qilib, ustoz va murabbiylarga koʻproq hurmat-izzat koʻrsatadi, dillariga xursandchilik va quvonch baxsh etishga intiladi.

Shu munosabat bilan Islom.uz portali jamoasi ham barkamol avlod va sogʻlom jamiyat oldida katta masʼuliyat sohibi boʻlgan, yurtimizdagi barcha taʼlim muassasalarida fidokorlik bilan mehnat qilayotgan hamda oila davrasida keksalik gashtini surayotgan ulugʻ ustoz va murabbiylarimizga sihat-salomatlik, ikki dunyo saodatini Alloh taolodan soʻrab qoladi!

Ustozlar, yana bir bor bayramingiz muborak boʻlsin!

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Habibimizning fazilatlari

Hech bir kishi Payg‘ambarimiz Muhammad sollallohu alayhi vasallamdan ko‘ra yaxshiroq insonni ko‘rmagan. Ali roziyallohu anhu aytganlaridek: «Undan oldin ham, undan keyin ham unga o‘xshashini hech qachon ko‘rmaganman».

#Mavlid_1446 #Mavlid #Rabiul_Avval

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Билмаганга олиш хулқи

Аёл ўзи таклиф этилган маросим якунига етгач, эрини кутарди. Бироқ эри кечикди. Турмуш ўртоғи билан келишилган вақтдан ўн дақиқа, ярим соат ўтди. Маросимга келганлар тарқала бошлади, орадан бир соат ўтди. Зиёфат ўтказилган жойда фақат аёл ва мезбонлар қолишди. Улар чарчаган бўлсалар-да, меҳмон аёлга хушмуомала бўлишарди. «Эй Худойим! Эрим қаерда экан-а? Доим кеч қолиб мени ноқулай аҳволга соладилар. Келишилган вақтга ҳеч риоя қилмайдилар. Хижолатдан йиғлаб юборишимга сал қолди», деб аёл пичирларди. Шу пайт эри келди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22677

🕋 @islomuz

Читать полностью…
Подписаться на канал