islomuz | Неотсортированное

Telegram-канал islomuz - Islom.uz

134955

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Подписаться на канал

Islom.uz

Ҳазрати Усмоннинг икки ажойиб сифатлари

1. Ҳаё.

Усмон розияллоҳу анҳу одамларнинг энг ҳаёлиси эдилар. У киши Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам умматлари ичидан чиққан, олдида Аллоҳнинг фаришталари ҳам ҳаё қилган бир инсондир. Ҳатто Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам у кишидан ҳаё қилар ва: «Малоикалар ҳаё қилган одамдан мен қандай ҳаё қилмай», дер эдилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22607

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Qarindoshlar bilan munosabat

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Мисрлик фазилатли шайх, мураббий, муҳаддис Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ меҳмонлар Термиз шаҳрига сафар қилишди

Мисрлик фазилатли шайх, мураббий, муҳаддис Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ меҳмонлар юртимизга ташриф буюргани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Азиз меҳмонлар Ўзбекистон бўйлаб зиёратлари давомида 5 сентябрь куни Термиз шаҳрига сафар қилишди.

Ислом оламининг номдор шахсиятлари бўлган буюк муҳаддис бобомиз Абу Исо Термизий ҳазратлари билан Ҳаким ат-Термизий ҳазратларининг мажмуалари зиёрат қилинди.

Бугунги кунда Термизий алломаларнинг илмий меросини ёйиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти давом этаётган бўлса, яқинда Имом Термизий номидаги ислом институти очилди ва илк талабаларини қабул қилмоқда. Бу ҳақда меҳмонларга маълумот берилди.

Олимлар борган жойда илм суҳбатлари бўлиши табиий.

Одатга кўра шайх Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари ҳам диёримизнинг улуғ зотлари ҳақларига дуолар қилиб, уларнинг хизматлари, илмий фаолиятлари ҳақида гапирдилар. Фурсатдан унумли фойдаланиб мўътабар китоблардан ўқилиб, ижозалар берилди.

Меҳмонларнинг юртимиз бўйлаб зиёратлари давом этмоқда.

🔗 https://islom.uz/maqola/22604

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Бир сониялик тафаккур

Инсон ҳар қандай гуноҳ иш қилишдан олдин, ўзига бир сония вақт ажратсин. Сўнгра ушбу оятларни эсласин:

«Роббининг ҳузурида туришдан қўрққанлар учун икки жаннат бор» (Ар-Роҳман сураси, 46-оят).

Қиёмат куни Аллоҳ таолонинг ҳузурида саволларга жавоб беришдан, ҳисоб-китоб ҳолатидан қўрқиб, тириклигидаёқ тайёргарлик кўриб, яхшилик билан кун кечирганларга икки жаннат бор экан.

«Икки жаннат»нинг бир неча шарҳлари бор, жумладан, инсонларга алоҳида жаннат, жинларга алоҳида жаннат ёки икковларидан ҳар бирларига иккитадан жаннат. Гуноҳкорлар жаҳаннам билан ўта қайноқ сув ўртасида айлансалар, тақводорлар биринчи жаннатлари, яъни боғлари билан иккинчи жаннатлари – боғлари орасида сайр қилиб юрадилар. Роҳат устига роҳат, фароғат устига фароғат.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22603

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:

«Ey Allohning Rasuli! Mushriklarning ziddiga duo qiling», dedim. «Albatta, men la’natlovchi qilib yuborilmaganman. Albatta, men rahmat etib yuborilganman», dedilar».

Muslim rivoyat qilgan.

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#янгилик

🎉 Кутилган янгилик! Доктор Айман Рушдийнинг «Суратли тажвид» асари қайта нашр қилинди

📚 Китобда тажвид илми ҳақида батафсил маълумот берилган бўлиб, тажвид қоидалари ва тушунчаларининг таърифлари аниқ бўлишига ҳаракат қилинган. Шунингдек, қадимги тажвид илми билан замонавий товушлар илми (фонетика), нутқ аъзолари физиологияси жамлаб тушунтирилган.

Талаффуз аъзоларини, ҳарфларнинг махражларини ёрқин намоён этувчи, нутқ жараёнини имкон қадар тушунарли баён қилувчи суратлардан фойдаланилган. Тажвид илмининг баъзи масалаларини изоҳлаш ва уларни бир-биридан фарқлаш учун турли ранглардан фойдаланилган.

👉 Нархи: 122 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади

@hilolnashr

Читать полностью…

Islom.uz

Мавлиди шариф марҳабо

Қуёш порлаб чиқди гўё Бани Ҳошим бошидан,
Бир марҳамат келди Раҳмондин аларнинг қошида.
Олам ғарқ бўлмоқ узра турарди қизлар ёшидан,
Икки олам раҳмати мушфиқ Расулим марҳабо.

Онани қул айлабон ҳор айлар эрди бул қавм,
Аларга кор қилмас эрди одам айтган бир қавл,
Разолат ботқоғи узра ғарқ эдилар шул зайл,
Икки олам раҳмати мушфиқ Расулим марҳабо.

Нур тоғида чарҳ урарди беадад ҳур малаклар,
Олам аҳли Холиқидин тилар эрди тилаклар,
Ҳапқирарди ваҳий келган онида бу юраклар,
Икки олам раҳмати мушфиқ Расулим марҳабо.

Амин эрди номи поки азалдин ул Зотни,
Аҳмад дея зикр қилмиш Набийлар ҳам отини,
Муҳаммад деб атамиш Мутталиб об-ҳаётни,
Икки олам раҳмати мушфиқ Расулим марҳабо.

Ул куни олам аро шамс барқ этарди дам-бадам,
Фақиру мискин учун келди бу кун олий карам,
Етимлар оҳи само тоқига қўйганда қадам,
Икки олам раҳмати мушфиқ Расулим марҳабо.

Лоту-Уззо зирқирарди номи айтилган замон,
Лол эди мушрик қавм нозил ўлмишдин батамом,
Не демоқни билмас эрди Абу Жаҳлҳам ҳамон,
Икки олам раҳмати мушфиқ Расулим марҳабо.

Баҳри меҳридин Билоллар маст эдилар бе адад,
Бир дуо бирла Умарлар динига бўлди мадад,
Бакрлар иймонини ўлчашга етмасди ҳудуд,
Икки олам раҳмати мушфиқ Расулим марҳабо.

Заминга раҳмат ёғарди фалаклардин бе тиним,
Муҳаббат узра ғарқ эрди Ясриб аҳлин ҳар они,
Нурлара бурканди уммат аҳлин тим-қаро туни,
Икки олам раҳмати мушфиқ Расулим марҳабо.

Тоғу-тош мадҳ этмиш отин Илоҳимнинг ёри деб,
Инсу-жин этироф этмиш Набийлар Мухтори деб,
Ансор аҳли ҳайқирар, фидо бўлсин жон бори деб,
Икки олам раҳмати мушфиқ Расулим марҳабо.

Отаю-oнам сиза фидо айларам ёри Ҳақ,
Умматим деб жони баҳшиш айлаган эй бори Ҳақ,
Итоат этмоқла этгаймиз фаҳр, ҳар кори Ҳақ.
Икки олам раҳмати мушфиқ Расулим марҳабо.

Ҳисобот кун бўлса гар, жавдирар кўзлар ҳасрато,
Бу уммат дардига дармон илоҳий бир раҳмато,
Шафоат баҳридин Умидга ҳам айлангиз ато,
Икки олам раҳмати мушфиқ Расулим марҳабо.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик алайҳ.

Умиджон Хасанов

🔗 https://islom.uz/maqola/22600

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Чеченистон «юраги»

2013 йил Россия Федерациясининг тарихий, географик ёки бошқа муҳим аҳамиятга эга диққатга сазовор жойларини аниқлаш мақсадида мамлакат аҳолиси ўртасида ўзига хос танлов ўтказилганди. «Россия 10» деб номланган мазкур умуммиллий танлов лойиҳаси шартларига кўра, иштирокчилар ўзлари ёқтирган ҳудуд ёки иншоотга (телефон ёки интернет орқали) овоз беришлари керак эди. Аҳамиятли томони шундаки, лойиҳа бошланган вақтдан то танловнинг сўнгги кунига қадар овоз бериш жараёнида Грозний шаҳридаги «Чеченистон юраги» масжиди етакчилик қилиб келган бўлса-да, охирги куни Москва областидаги «Коломна кремли» ундан ўтиб кетиб, ғолибликни қўлга киритди. Чеченистон Республикасининг биринчи президенти Аҳмад Қодиров номи билан аталган «Чеченистон юраги» эса Россиянинг диққатга сазовор жойлари ичида иккинчи ўринни эгаллади...

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22594

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Alloh taolo insonni azizu mukarram qilib qoʻygan

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Шайх Абдулилаҳ Оли Мулла Ал Аҳсаий Саудия Кибор уламолар ҳайъати аъзоси этиб тайинланди

Ҳанафий уламоларидан бўлган шайх Абдулилаҳ Оли Мулла Ал Аҳсаий ҳазратлари Саудия подшоси фармони билан Саудия Кибор уламолар ҳайъати аъзоси этиб тайинланди.

Шайх Абдулилаҳ ҳафизаҳуллоҳ имом Марғинонийнинг «Ҳидоя»лари матни «Бидаятул мубтадо»китоби манзумаси ҳисобланувчи «Туҳфат ат туллоб» асари муаллифи аллома Абу Бакр Мулла Аҳсаийнинг зурриётларидан. Уларнинг оилалари Оли Мулла номи билан машҳур бўлиб, Аҳсо асрлар давомида бу оила ҳанафий мазҳаби уламоларини етиштириб келади.

Саудия Кибор уламолар ҳайъатида ҳанафий мазҳаби фақиҳининг бўлиши албатта яхшилик иншааллоҳ.

🔗 https://islom.uz/maqola/22592

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Zakot kitobi 5-qism | Fiqh saboqlari

Hidoya 101-son

«Zakot» so‘zi lug‘atda «poklik» va «o‘sish» degan ma’nolarni anglatadi. Zakot bergan kishining moli poklanadi. Qachon zakotini bersa, poklanadi, bo‘lmasa yo‘q. Zakoti berilgan molga baraka kiradi, ko‘payib, o‘sadi.

Shar’iy istilohda «Zakot – maxsus moldan maxsus juzni maxsus shaxsga Allohning roziligi uchun shariatda tayin qilingandek mulk qilib berishdir».

Muallif:
Burhoniddin Marg‘inoniy

Ustoz: A’zamjon domla Qambarov

Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi

☺️☺️☺️☺️☺️

🔗 Premyera

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Пайғамбаримиз қачон туғилганлар?

Ҳар йили рабиул аввал ойи келиши билан севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунлари ҳақидаги фикр-мулоҳазалар муҳим мавзуга айланади. Бу ҳақда ким қаерда нима ўқиган, эшитган бўлса, бошқаларга етказишга ҳаракат қилади. Биз ҳам бу борадаги изланишимизни Сиз азизларга илиндик.

Ҳар хил китобларда Пайғамбаримизнинг туғилган кунлари деб рабиул аввал ойининг 1, 2, 17, 18, 21, 22-кунлари кўрсатилади ёки рамазон ойининг 12-си, деб ҳам маълумот берилган. Аммо аллома Ибн Касир каби муҳаққиқ уламолар бу тўғрида тадқиқотлар олиб бориб, бу маълумотларнинг асоссиз, ишончсиз, яъни саҳиҳ маълумотларга зид эканини очиқ баён қилишган.[1]Саҳобалар, тобеинлар, муҳаддислар, тарих, сийрат, фалакиёт олимлари ҳамда жумҳур муҳаққиқ уламоларнинг хулосалари бундай: “Пайғамбаримиз милодий 571 – Фил йили, баҳор фасли, душанба куни, тонг вақтида туғилганлар. Бу кун милодий 20-апрелга тўғри келади. Қамарий рабиул аввал ойининг эса 8, 9, 10 ёки 12-кунидир.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/2077

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ислом молиясини жорий қилиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 августдаги ПФ-132-сонли фармони билан 2024 йил ноябрга қадар мамлакатимизда ислом молиясини жорий қилиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгиланди.

Ушбу фармон бажарилишини таъминлаш Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси, Марказий банк, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига топширилди.

Масъул идоралар сифатида Олий мажлис ва Вазирлар маҳкамаси кўрсатилганлиги қонун лойиҳаси белгиланган муддатларда алоқадор мутасадди ташкилотлар ва масъул шахслар томонидан кўриб чиқилиб, бу йил қабул қилинишига катта умид беради.

🔗 https://islom.uz/maqola/22591

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Diniy taʼlimotlar

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Тўртдан бирга ҳақдорлар

Меросхўрлардан иккитаси тўртдан бирни олади:

1. Эр. Агар эрнинг хотинида хоҳ унинг ўзидан, хоҳ бошқа эридан боласи бўлса ёки боласининг боласи бўлса (қанча пастласа ҳам), эр тўртдан бирни олади. Бунга далил ушбу ояти каримадир:

«Агар уларнинг боласи бўлса, сизга улар қолдирган нарсанинг чораги» (Нисо сураси, 12-оят).

2. Хотин. Хотиннинг эрининг боласи бўлмаса ёки боласининг боласи бўлмаса (қанча пастласа ҳам), шу хотин тўртдан бирни олади. Боласи шу хотиндан бўлса ҳам бошқасидан бўлса ҳам фарқи йўқ. Бунга далил ушбу ояти каримадир:

«Уларга сиз қолдирган нарсанинг, агар фарзандингиз бўлмаса, чорагидир»
(Нисо сураси, 12-оят).

Мулоҳаза. Якка хотиннинг ёки бир неча хотинларнинг улуши битта бўлиб, ўзгармайди, чунки «Уларга сиз қолдирган нарсанинг, агар фарзандингиз бўлмаса, чорагидир» ояти каримасида «уларга» деб, кўплик сийғасида айтилмоқда. Бошқа томондан қараганда, агар хотинларнинг ҳар бирига тўртдан бир улушни алоҳида-алоҳида берилса, марҳумнинг тўртта хотини бўлса, у қолдирган мероснинг барчаси хотинларидан ортмайди.

Шунинг учун хотин битта бўладими, тўртта бўладими, тўртдан бир улушни ўзаро тақсимлаб олишади. Хотинларнинг улуши биттадан ошиқ бўлса ҳам белгиланган улушдан ошмайди.

🔗 https://islom.uz/maqola/22588

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Тошкент ислом институтида 2024-2025 ўқув йили бошланди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги ҳамда 2024-2025 ўқув йилининг очилиши муносабати билан Тошкент ислом институтида «Нажот – таълимда, нажот – тарбияда, нажот – билимда» шиори остида тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, ЎМИ ўринбосари, ТИИ ректори, Дин ишлари бўйича қўмита бошқарма бошлиғи Муҳиддин Ҳакимов ҳамда бошқа давлат ва жамоат арбоблари, фахрий диний соҳа ходимлари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси янграгач, институт талабаси Муҳаммадамин қори Нажмиддинов Қуръон тиловат қилиб берди ва дуойи фотиҳа қилинди.

🔗 https://islom.uz/maqola/22606

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Нопок юртнинг набототи фақат қийинчилик билан чиқади

Европа маданиятининг пойдеворига дарз кетиб бўлган, деворлари тебраниб қолган, кундан-­кунга юксалиб боргани сайин унинг оғишиши ва парокандалиги ошиб борар, данаги бузилгани учун ҳам дарахти яхши бўлмаганидан сўнг ҳосил бермаётган эди: «Пок юртнинг набототи Роббининг изни ила чиқадир. Нопок бўлгани эса, фақат қийинчилик ила чиқадир».

Аслини олганда европа динни, ахлоқни инкор қилмай ҳам илм-фанни ривожлантириши мумкин эди. Бунга уларга бу борада ўрнак бўлган мусулмонларни яна мисол қилмоқчи эмасмиз. Мисолни бу сафар бошқа томондан келтирмоқчимиз.

Аввал ҳам айтиб ўтилганидек, тажрибий ва табиий илмларни ривожлантириш ҳамда уларни инсон фойдаси учун хизмат қилдириш учун табиатдаги қонунларни яхшилаб ўрганиш керак. Бунинг учун диндорлик ва динсизлик шарт эмас. Европаликларда турли сабаб ва шароитларга биноан бу илм ва фанларни ўрганиш ва ривожлантириш учун албатта, диндан воз кечиш ва кофирликни лозим тутиш керак деган тасаввур пайдо бўлган ва ўрнашиб қолган. Бу эса мутлақо нотўғри тасаввурдир.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22605

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Musulmonlarga munosabat

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Таъзия

«Hilol Nashr» нашриёт матбааси ва Islom.uz портали жамоаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси иш бошқарувчиси Рустам ҳожи Жамиловга волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳуманинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин, жаннатнинг олий даражаларига етказсин!

Марҳуманинг барча оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, яқинларига Аллоҳ таолодан сабру жамил ва ажру мукофотлар тилаймиз

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

@islomuz & @hilolnashr

Читать полностью…

Islom.uz

Солиҳ дўст

Икки дўст иш юзасидан пойтахтга йўл олибди. Ярим тунда шаҳарга етиб келиб, меҳмонхоналарнинг бирига жойлашибди. Иккови ҳам йўл чарчоғидан уйқуга кетишибди. Эрталаб уйғонишгач дўстларнинг бирини юз минг сўми йўқмиш. Ўша пайтда юз мингнинг қадри баланд экан. У шеригидан «юз мингимни кўрмадингми» дебди. Дўсти «кеча тунда менга пул керак бўлиб олиб ишлатдим, сенинг уйқингни бузгим келмади», дебди. Кейин икки дўст юмушларини битириб меҳмонхонадан чиқиб кетаётганида, фаррош аёл ёнларига келиб «хонангизни тозалаётган эдим, ётоқ тагидан юз минг топиб олдим», деб пулни уларга узатибди. Шунда пул эгаси дўстига «пулни мен олиб ишлатдим деган эдингку», дебди. Дўсти «хонада иккаламиздан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Мен олмадим десам орамизга шайтон тушиб дўстлигимизни бузар эди. Ўша йўқолган юз минг бўйнимда қарз бўлиб қолсин, дўстимни йўқотганимдан пулимдан айрилганим яхшида», дебди.

Биродарлар дўст танлашда адашманглар. Солиҳ дўст сизларни икки дунёда хор қилмайди.

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

🔗 https://islom.uz/maqola/22601

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ahli kitoblarga munosabati

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Тадаббур

Аллоҳ таоло айтади: «Фориғ бўлсанг, (ибодатга) урингин. Ва фақат Роббингга рағбат қилгин» (Шарҳ сураси, 7-8 -оятлар).

1. Фориғ бўлсанг, (ибодатга) урингин - яъни, намозингдан ёки динни етказишдан ёки курашдан фориғ бўлсанг, дуода жидди жаҳд қил ва Аллоҳдан ҳожатларингни сўра ёки ибодатга урин, машғул бўл.

2
. Ва фақат Роббингга рағбат қилгин - яъни, жаннатга интилган рағбат қилган, жаҳаннамдан қўрққан ҳолингда Унга тазарруъ қил.

«Зубдатут тафсир»дан.


🔗 https://islom.uz/maqola/22599

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Safarda yaxshi hamroh kerak

Hamrohning yaxshisini tanlash kerak. Yaxshi hamroh unutganni eslatadi. Safar mashaqqatlarida yordam beradi. Safar davomida hamrohining roziligini topishga harakat qiladi.

Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:

«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam dedilar:

«Safar azobdan bir bo‘lakdir. Birovingizning uyqusini, taomini, sharobini man qiladi. Biringiz maqsadiga erishsa, ahli tomon shoshilsin».

Buxoriy rivoyat qilgan.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Набийга салавот

اللهمَّ صَلَّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الأُتِي وَعَلَى الِ مُحَمَّدِه

«Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадинин набиййил-умиййи ва ъала али Муҳаммад».

Аллоҳим! Уммий пайғамбар бўлмиш ҳазрати Муҳаммадга ва ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)га салоту салом айла!

(Абу Довуд, "Салот", 183, р. (рақам): 981; Аҳмад ибн Ҳанбал, IV, 119, р. 17072; Табароний, "Ал-Муъжам ул-кабир", XVII, 251-252, р. 698.)

«Уммий» сўзи Қуръони Каримда келган бўлиб, бу ўринда «ўқишни, ёзишни билмаган» (онадан туғма фазилатли) деган маънодадир.

Чунончи, Анкабут сураси, 48-ояти каримасида билдирилади: «(Эй Расулим!) Сиз бундан олдин бирор китоб ўқимас эдингиз, уни қўлингиз билан ҳам ёзмас эдингиз. Агар шундоқ бўлмаса эди, (унда: бу Қуръонни бошқа жойдан ўқидинг ёки ёзиб олдинг, деб) ботилга эргашувчилар (ҳавойи нафсларига кўра фикрлайдиган ва яшайдиганлар), албатта, шубҳаланар эди».

Аъроф сураси, 157-оятида ҳам «Уммий пайғамбар бўлган (сўнгги) Расул» ибораси келади; оят маъноси: «У (Аҳли Китоб бўлган)ларки, ёнларидаги Таврот ва Инжилда ўзлари (номи ва хислатини) ёзилган ҳолда топадиган, уммий пайғамбар бўлган (сўнгги) Расул (ҳазрати Муҳаммад)га эргашурлар»...

Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг элчиси бўлишлари жиҳатидан Расул, халққа Ҳақнинг амрларини етказишлари ва хабар беришлари жиҳатидан Набий, яъни пайғамбардирлар. (Тафсири Қози Байзовий).

🔗 https://islom.uz/maqola/22593

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ушбу муборак ойда Мавлид шариф ҳақида уламолар фикри

Аҳли сунна вал жамоанинг кўзга кўринган етук уламолари томонидан мавлиди шариф қилиш жоиз эканлиги борасида айтган сўзлари.

Ҳофиз Суютий раҳматуллоҳи алайҳ: «Рабиул аввал ойида мавлидин–набий қилиш ҳақида, унинг шаръий ҳукми, бу иш яхшими, ёмонми, қилган одамга савоб бериладими, йўқми шу ҳақда сўралганида, у киши қуйидагича жавоб берди: «Менинг жавобим шуки, аслида одамларнинг жамланишиб муяссар бўлганича Қуръон тиловати, Набиий соллаллоҳу алайҳи васалламга ишларини аввалида бўлган хабарларни, у зотнинг туғилганларида содир бўлган мўжизаларни ривоят қилишлари ва охирида уларга егулик нарса улашилиб, бунга бошқа нарсалар зиёда қилинмай тарқалиб кетадиган бўлсалар, бидъати ҳасанадир. Уни қилган одамга Набиий соллаллоҳи алайҳи васалламни улуғлагани, у зотнинг мавлидлари муносабати ила хурсандчилик изҳор қилгани учун савоб берилади».

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/21168

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Moʻmin» nima degani?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Рабиул аввал: биз бу ой ҳақида нималарни биламиз?

Бугун, қуёш чиққани ҳамон, биз мусулмон тақвимининг энг аҳамиятли ойи – Рабиул аввалга кириб келдик. Ислом тарихида ушбу муқаддас ойда бутун умматимиз учун энг аҳамиятли воқеа – Аллоҳ яратган барча махлуқотларнинг энг шарафлиси ва маҳбуби, У Зотнинг ҳузурида энг мукаррами ва азизи, бизнинг севимли пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган – Мавлид ойидир.

Рабиул аввал бу – Аллоҳнинг марҳамати билан мукаммал кўринишда бутун инсониятга ислом динини тарқатган, бутун инсониятга Яратгувчининг энг охирги Элчисини ҳадя этган ой. 40 йилдан кейин Аллоҳ таоло Пайғамбар мавқеини ато этган гўдак Муҳаммад 571 йил Рабиул аввал ойининг 11 ва 12 куни ўртасида туғилган, деб ҳисоблаш қабул қилинган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу дунёни тарк этишлари ҳам шу ойда рўй берган. Биз бугун кутиб олган ушбу муқаддас ойда мусулмонлар учун катта аҳамиятга эга бўлган яна бир қатор воқеалар юз берган. Бу, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижратга йўл олганлари, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Руқайя розияллоҳу анҳонинг туғилишлари, биринчи масжиднинг бунёд этилиши ва биринчи жума намозининг ўқилишидир.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/8682

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

🌏 Biz yerning ustida yashaymizmi yoki ichida?

Ma'lumki, atmosfera qobig'i yerning bir qismi hisoblanadi va biz uning ichida istiqomat qilamiz.

Shunday ekan, biz yerning ustida emas ichida yashayotgan bo'lamiz.

Yer shari haqida qiziqarli ma'lumotlarni ushbu videodan bilib olishingiz mumkin.

#Allohning_mojizalari

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Маййит учун муҳим нарсалар

Бир мусулмон вафот этса, қолган мусулмонлардан унинг вафотини билганларга тўрт нарса кифоя тарзида фарз бўлади. Яъни, ўша нарсаларни улардан баъзилари адо этса, кифоя қилади. Агар бир кишигина билса, ўша бир кишининг ўзига фарз бўлади.

Мазкур тўрт нарса – маййитни ювиш, кафанлаш, намозини ўқиш ва дафн қилишдир.

Абдуллоҳ ибн Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳи «Муснад» китобида Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан қуйидагиларни ривоят қиладилар:

«Одам алайҳиссаломнинг жонини фаришталар қабз қилганларидан сўнг у кишини ювдилар, кафанладилар, хушбўй нарса суртдилар, қабр қазидилар, лаҳад қилдилар, жаноза намози ўқидилар, сўнгра қабрга қўйдилар-да, устиларидан ғишт териб, қабрдан чиқиб, тупроқ тортдилар ва «Эй Бани Одам, ушбу – суннатимиздир», дедилар».

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22590

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Amr ibn Horis roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:

«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam vafot etgan vaqtlarida dirham ham, dinor ham, qul ham, cho‘ri ham, qo‘y ham qoldirmadilar. Faqatgina oq xachirlari, silohlari va sadaqa qilgan yerlari qoldi».

Buxoriy va Muslim rivoyat qilishgan.

@islomuz

Читать полностью…
Подписаться на канал