islomuz | Неотсортированное

Telegram-канал islomuz - Islom.uz

134955

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Подписаться на канал

Islom.uz

Абу Бакр Аҳмад Муслияр

Ҳиндистон уламоларининг йирик намояндаси, Ислом арбоби, етук аллома, воиз, адиб, мударрис, Бутунҳиндистон мусулмон уламолар уюшмасининг Бош котиби, Каликутдаги Сунний маданият марказининг асосчиси ва раиси, Кантапурам ёшлар уюшмасининг ҳомийси Абу Бакр Аҳмад Муслияр 1931 йилда Керала штати, Каликут шаҳри яқинидаги Кантапурам қишлоғида туғилган.

Дастлабки таълим-тарбияни оиласида, кейин етакчи мадрасаларда шайх Абдулҳамид Муслияр, Абу Бакр Кеттий Муслияр, Зайнуддин Кеттий Муслияр ва Имбич Алий Муслияр каби улуғ олимлардан таҳсил олган. Кейин Темалдон вилоятининг Вилур шаҳридаги «Бақийятус-солиҳат» университетида шайх Ҳасан, шайх Абдулжаббор, шайх Меҳрон каби олимларнинг қўлида илм олган. Замонамизнинг Абу Ясин Муҳаммад Ийсо Фозоний, шайх Аҳмад Тоҳо ибн Алий Ҳаддод каби етук алломаларидан ҳам таҳсил олган, сўнг кўп йиллар исломий илмлардан дарс берган.

Шайх Абу Бакр Аҳмад 1964 йилда диний илмлар бакалаври даражасини қўлга киритган.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22565

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Энг афзал салавот


اللهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى الِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ * اللهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ .

Аллоҳумма, солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака Ҳамийдум-Мажийд. Аллоҳумма барик ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама барокта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака Ҳамийдум-Мажийд.

Маъноси: Аллоҳим! Ҳазрати Муҳаммадга ва ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)га салот (раҳмат) айла, мисли Иброҳимга ва ул зотнинг оилалари (аҳли)га салот (раҳмат) айлаганингдек! Албатта Сен ҳамдга лойиқсан, шарафи буюк Зотсан. Аллоҳим! Ҳазрати Муҳаммадни ва ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)ни муборак қил, мисли Иброҳимни ва ул зотнинг оилалари (аҳли)ни муборак қилганингдек! Албатта Сен ҳамдга лойиқсан, шарафи буюк Зотсан.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22563

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Янги ўқув йили 9 сентябрдан бошланади

Мамлакатимиз истиқлол байрамининг 33 йиллигини муносиб кутиб олиш, талаба ёшларга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буйруғига асосан Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида янги ўқув йили жорий йилнинг 9 сентябрь, душанба кунидан бошланиши белгилаб қўйилди.

Диний таълим муассасаларида янги ўқув йилига пухта тайёргарлик кўрилиб, аудиториялар, талабалар турар жойлари, ошхона ва спорт мажмуалари таъмирланиб, талабаларни янги ўқув йилида кўтаринки руҳда қабул қилиш учун шай ҳолатга келтирилди.

Эътиборлиси, бу йилги қабул имтиҳонлари юқори савияда ташкил этилиб, куни кеча мандат натижалари эълон қилинди. Етти мингга яқин абитуриентлар ўзларига қулай бўлган 6 та ҳудудлардан бирида тест имтиҳонларини топширдилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида илк бор электрон шаклда ўтказилган қабул имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ёшлар талабалик бахтига муяссар бўлдилар.

Янги ўқув йилини бошлаш арафасида турган талабаларнинг илмларига барака, таълим берадиган устозларига ғайрат ато қилишини Аллоҳ таоло сўраб қоламиз!

🔗 https://islom.uz/maqola/22556

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Kamtarlik

«Hazratni xotirlab» ko'rsatuvining 74-soni

Hasanxon Yahyo Abdulmajid


📹 https://youtu.be/j9WLOIjf_P0?feature=shared

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi: «Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Kim meni tushda ko‘rsa, haqiqatan meni ko‘rgan bo‘ladi. Chunki shayton mening qiyofamga kira olmaydi», dedilar».

Buxoriy va Muslim rivoyat qilishgan.

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Имом Бухорий мажмуаси буюк маънавий устун бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев 26 август куни Самарқандга ташриф буюрди.

Эзгу қадриятларимизга мувофиқ, аввало Имом Бухорий мақбараси зиёрат қилинди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.

-  Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллик байрами арафасида турибмиз.

Илоҳим, мустақиллигимиз бардавом бўлсин, юртимизга кўз тегмасин. Халқимизни рози қилиш бўйича ишларимизга Аллоҳнинг ўзи мададкор бўлсин. Бу мажмуани қуришдан мақсадимиз ҳам Имом Бухорий бобомизнинг қадрини янада кўтариш, жаҳонга баралла айтишга асос яратиш. Бундай хайрли ишларимиз кўп бўлсин,
- деди Шавкат Мирзиёев.
Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан Имом Бухорий мажмуаси янгидан барпо этилмоқда. Мақбара майдони 600 квадрат метр, баландлиги 28 метр этиб кенгайтирилган. 10 минг кишига мўлжалланган масжид бунёд этилган.

Мажмуанинг 4 бурчагидаги 75 метрлик миноралар унга улуғворлик бағишлаган. Бугунги кунда қурилиш ва муҳандислик ишлари битказилиб, пардозлаш босқичи бошланган. Бунда миллий анъаналар ва иссиқ рангларга алоҳида эътибор берилган.

Давлатимиз раҳбари ушбу қурилиш ва пардозлаш ишлари билан танишди. Энди мажмуада замонавий, хавфсиз бошқарувни жорий этиш зарурлигини таъкидлади.

- Бу мажмуа буюк маънавий устун бўлиши керак, - деди Президент.
Мутасаддиларга барча туман ва шаҳарлардаги табаррук зиёратгоҳларни тиклаш, уларнинг тарихи ва мазмунини тўғри талқин қилиб етказиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Мажмуада, шунингдек, музей, нақшинкор айвонлар, маъмурият ва хизмат кўрсатиш бинолари қурилмоқда. Давлатимиз раҳбари бўлажак музейни ҳам кўздан кечирди.

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Давс аёллари Зул-Хасла атрофида ликилламагунча Қиёмат қойим бўлмайди

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَجُلًا سَأَلَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَتَى تَقُومُ السَّاعَةُ؟ وَعِنْدَهُ غُلَامٌ مِنَ الْأَنْصَارِ يُقَالُ لَهُ مُحَمَّدٌ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنْ يَعِشْ هَذَا الْغُلَامُ فَعَسَى أَلَّا يُدْرِكَهُ الْهَرَمُ حَتَّى تَقُومَ السَّاعَةُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Расулуллоҳ алайҳиссаломдан «Қиёмат қачон қоим бўлади?» деб сўради. У зотнинг ҳузурларида Муҳаммад деган ёш ансорий бола турган эди. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Агар мана шу бола яшаб турса, эҳтимолки, у қаримай туриб, Қиёмат қойим бўлиши мумкин», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Шарҳ: Бунда ҳам Қиёмат қойим бўлиши жуда яқинлигига аломат бор, яъни «Ким билади, эҳтимол шу бола қаримай туриб ҳам Қиёмат бўлиб қолиши мумкин», деган маъно бор.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22551

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Мусулмон кишига фарз илм қайси?

Кўпчилик «Мусулмон кишига фарз илм қайси?» деб сўрайди.

Илм олиш фарз, лекин ҳеч ким ҳамма илмни ўргана олмайди, демак, фарзи айн илм чеклаганган бўлади.

Бир сўз билан айтганда, мусулмон киши динига тўғри амал қилиши, тўғри эътиқодда бўлиши учун керакли илмларни ўрганиши фарзи айндир. Жумладан, динига, тарихига нисбатан бўладиган шубҳаларни аритадиган, иймонини барқарор қиладиган илмларни ўрганиши фарз ҳисобланди. Шубҳалар ҳужуми ортгани сари илмини зиёда қилиши, шубҳага ўрин қолдирмайдиган билимга эга бўлиши лозим.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22549

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Munofiq

Ijtimoiy rolik

📹 https://youtu.be/emUmpu6rH18

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Marosimlarda Qurʼon tilovati odobi

«Hazratni xotirlab» ko'rsatuvining 74-soni

Hasanxon Yahyo Abdulmajid


📹 https://youtu.be/j9WLOIjf_P0?feature=shared

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ish vaqtida namoz oʻqish

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Хавфли жарчи

Зулм
– бунёдкорлик ва тараққиётни барбод қилишга чақирувчи жарчидир.

Ибн Халдун

🔗 https://islom.uz/maqola/22545

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Anas ibn Molik roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:

«Rasululloh sollallohu alayhi vasallamdan boshqa biror shaxs sahobalarga (u zotdan) sevimliroq emasdi. Ular u zotni ko‘rishsa, o‘rinlaridan turishmasdi. Chunki u zot buni yoqtirmasliklarini bilishardi».

Termiziy rivoyat qilgan.

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Kiyimdagi isrof haqida

«Isrof» kitobi 11-son

📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Isrof» kitobi suxandon lafzida

🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi

🌐 YouTube

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Каъбатуллоҳнинг олтин эшигидаги ёзув ва безакларни ким қилган?

1979 йилда Каъбатуллоҳнинг олтин эшигидаги ёзув ва безакларни ватандошимиз Абдураҳим Амин Бухорий (1917-1993 йй.) «сулс» хатида ёзиб берган. У 1917 йил Қўқон хонлиги ҳудудида таваллуд топган. 1920 йиллар бошларида Саудия Арабистонига кўчиб келган. 1960 йилларда Саудия Арабистонининг энг машҳур хаттоти сифатида шуҳрат қозонган.

1962 йилда Саудия Подшоҳининг фармонига биноан Каъбатуллоҳнинг кисвасини тикиш корхонасига раҳбар этиб тайинланган. 1979 йили нафақага чиққунигача шу фабрикада ишлаган. У Саудия Арабистони байроғини яратиш лойиҳасида ҳам иштирок этган.

🔗 https://islom.uz/maqola/22542

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Тасаввур қиляпсизми?!

Мадинада исломнинг ёйилишида ансорийлардан Асъад ибн Зурора розияллоҳу анҳунинг ўрни жуда катта. У биринчи ва иккинчи Ақаба байъатларида иштирок қилган. Мадинага келиб ислом динига даъват қилган. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни қўллашга, Аллоҳ ва Расули йўлида молу-жонини фидо қилишга аҳд қилган саҳобалардан. Асъад ибн Зурора розияллоҳу анҳу ислом элчиси, Мадиналиклар муаллими Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳунинг Мадинага келишига сабаб бўлган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага Қубо орқали келганлар. Қубода у зотни минглаб инсонлар кутиб олишган. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кишилар орасидан у зот билан одамлар орасидаги ҳалқа бўлмиш Асъадни қидириб шундай деган эдилар:

«Абу Умома Асъад ибн Зурора қани?!»

Бу саволда Асъад ибн Зуроранинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларида аҳамияти нечоғли салмоқли эканлиги намоён бўлади. Ўша пайтдаги Асъаднинг ҳолатини тасаввур қила оласизми?!

Абдулқодир Полвонов


🔗 https://islom.uz/maqola/22564

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Қайлуланинг аҳамияти

Кўпгина тадқиқотлар кун давомида ҳар куни қисқа ухлаш муҳимлигини тасдиқлайди. Бу мияни фаоллаштиради ва инсон саломатлигига фойда келтиради.

Уйқу – Яратганнинг мўъжизаларидан биридир. Лекин нега Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга кундузи мизғиб олишни буюрдилар? Бунда илмий ҳикмат борми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга кундузи мизғиб олишга буюрдилар.

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قِيلُوا فَإِنَّ الشَّيَاطِينَ لَا تَقِيلُ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайлула қилинглар, чунки шайтонлар қайлула қилмайди» дедилар.

Тобароний «Мўъжамул Авсот»да келтирган.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22557

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Roʻza va Qurʼon Qiyomatda bandani shafoat qiladi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Мен дунё ва охиратда уларнинг ҳомийсиман!»

Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Мута ғазотида шаҳид бўлдилар. У кишидан икки фарзанд қолди. Эри шаҳид бўлганидан сўнг Асмо бинт Умайс фарзандларини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб келди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни қучоқлаб, Асмога дедилар:

«Уларнинг фақир бўлишидан қўрқасанми. Ахир мен уларнинг ҳомийсиман-ку! Аллоҳим! Жаъфарнинг ўрнини тўлдир. Жаъфарнинг ўғли Абдуллоҳнинг савдосига барака бергин!».

Абдуллоҳ ибн Жаъфар улғайиб катта бойлардан бирига айланди. Аҳли байт ичида у энг кўп садақа қиладиган сахий киши эди!

Отанинг яхши инсон бўлиши фарзанднинг камоли гаровидир. Кишилар ичидаги Аллоҳнинг қонуни қиёматгача ўзгармайди. Аллоҳ таоло Мусо ва Ҳизр алайҳиссаломларни бир шаҳардан иккинчи шаҳарга жўнатди. Мақсад икки етимнинг мероси зое бўлмаслиги учун у хазинанинг устидаги вайрон бўлган деворни тиклаб қўйиш эди. Чунки уларнинг отаси солиҳ инсон эди.

Аллоҳнинг вафосини кўринг. Аллоҳнинг муҳофазасини кўринг. Аллоҳ Ўзининг буюк пайғамбари Мусо алайҳиссалом ва солиҳ бандаси Ҳизр алайҳиссаломларни биз ҳам, улар ҳам танимайдиган бир солиҳ инсоннинг болаларининг хизматига қўймоқда!

Фарзандларингиз келажаги ўз қўлингизда. Уларнинг келажагини ўзингизнинг иймонли ва солиҳ инсон бўлишингиз ила суғурталанг!

Абдулқодир Полвонов

🔗 https://islom.uz/maqola/22555

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Тошкент ислом институти магистратура йўналиши ва Имом Термизий номидаги ислом институтига кириш имтиҳонлари 29-30 август кунлари бўлиб ўтади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти магистратурасига ҳужжат топширган абитериентлар шу йилнинг 29 август куни Теология (Ислом илоҳиёти, фалсафаси ва мотуридийлик таълимоти) мутахассислиги бўйича Ақоид ва ислом фалсафаси фанидан, Теология (Ҳадис илмлари) мутахассислиги бўйича Ҳадис ва Мусталаҳул-ҳадис фанидан ижодий имтиҳон топширадилар. Шунингдек, 30 август куни чет тили фанидан тест синовидан ўтадилар.

Тошкент ислом институти Модуль таълим тизимига ҳужжат топширган абитуриентлар эса 30 август куни ихтисослик фанлари ҳамда ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича тест синови топширадилар.

Имом Термизий номидаги ислом институтига ҳужжат топширган абитуриентлар учун жорий йилнинг 29 август куни Ҳадис ва Мусталаҳул-ҳадис фани бўйича ижодий имтиҳон, 30 август куни Араб тили ва Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовлари ўтказилади.

Имтиҳонлар Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти биносида бўлиб ўтади. Ижодий имтиҳонлар соат 08:00 да, тест синовлари 06:30 да бошланади.

Абитуриентларни рўйхатга олиш жараёни имтиҳонлар бошланишидан ярим соат аввал бошланади.

Ҳурматли абитуриентлар, имтиҳонларга кечикмаган ҳолда, ўз вақтида иштирок этишингизни сўраймиз!

Маълумот ўрнида: имтиҳон рухсатномаларини олиш тартиби бўйича қўшимча маълумот берилади!

🔗 https://islom.uz/maqola/22553

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Taroveh – Ramazonning buyuk tuhfasi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Мероснинг ярмига ҳақдор меросхўрлар

Мероснинг ярмига ҳақдор меросхўрлар бешта бўлиб, уларнинг биттаси эркак, тўрттаси аёлдир:

1. Эр;

2. Қиз;

3. Ўғилнинг қизи;

4. Ота-она бир туғишган опа-сингиллар;

5. Ота бир опа-сингиллар.

Ушбу меросхўрлардан ҳар бирида ўзига тайин қилинган яримни олиши учун маълум шартлар топилиши лозим. Қуйида уларни тафсилоти билан баён қиламиз.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22550

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Тарихдаги энг биринчи дорихона

Қадимда, Исломнинг олтин асрларида, ҳар бир табиб бир вақтнинг ўзида доришунос эди. У беморларни бориб кўрар, сўнгра унга муносиб дори-дармон белгилаб, даво муолажаси ўтказарди. Шунингдек, у ҳар бир касаллик ва иллатга даво кашф қилиш мақсадида турли тадқиқот ва таҳлиллар ҳам олиб борар эди.

Маълумки, тарихдаги энг биринчи дорихона Ҳорун ар-Рашид қўл остида 1200 йил олдин Аббосийлар давлати вақтида, Ироқда, Бағдод музофотида бино қилинган.

Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: «Ҳалол ва ҳаром (илми)дан сўнг тиб илмидан кўра олийжаноброқ илмни билмайман», дедилар.

🔗 https://islom.uz/maqola/22548

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Shariatga nomuvofiq kiyim tikish

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Диний-маърифий соҳа ходимлари юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ диний-маърифий соҳада фаол хизмат қилиб келаётган қуйидаги ходимлар “Шуҳрат” медали билан мукофотланди:

- Камбаров Аъзам Махамадали ўғли - Дин ишлари бўйича қўмитанинг Ахборот-таҳлил ва тарғибот ишларини ташкил этиш бошқармаси мутахассиси;

- Марупов Илҳом Исломович - Дин ишлари бўйича қўмитанинг Ахборот хизмати раҳбари – матбуот котиби;

- Меликузиев Джахангир Валижанович - Дин ишлари бўйича қўмитанинг Ахборот-таҳлил ва тарғибот ишларини ташкил этиш бошқармаси бош мутахассиси;

- Хидиров Мирзохид Ғайратович - Дин ишлари бўйича қўмитанинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси Олмазор тумани бўйича бош мутахассиси.

Шунингдек, қуйидаги диний соҳа ходимлари “Имом Бухорий” ордени билан мукофотланди:

- Наимов Алишер Абдурашидович - Фарғона вилояти бош имом-хатибининг ўринбосари, Қувасой шаҳар бош имом-хатиби;

- Усманов Рахматилло Ахматович - Қашқадарё вилояти бош имом-хатиби, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилояти вакили;

- Элов Жобир Рустамович - Бухоро вилояти бош имом-хатиби, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили.

🔗 https://islom.uz/maqola/22547

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Аҳолининг ҳолидан хабар олиш

Ташаббускор ва масъулиятни чуқур ҳис қиладиган инсон Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу кечалари ҳеч кимга билдирмай, одамларнинг ҳолларидан хабар олишни ҳам биринчи бўлиб йўлга қўйдилар. Бу ишларга масъул кишилар тайинланган бўлишига қарамай, у киши кечалари ўзларини танитмасдан халқнинг ҳолидан хабар олар эдилар. Бу соҳада жуда ҳам кўп ишлар қилганлар. Уларнинг кўпчилиги ишончли ровийлар орқали ривоят қилинган.

«Халифа Умари одил кечаси ҳеч кимга билдирмай одамлар ҳолидан хабар олиб юрардилар. Бир аёлнинг овқат топа олмаганидан қозонга сувнинг ўзини қуйиб, тагига олов ёқиб: «Сабр қилинглар, ҳозир овқат пишади», дея болаларини ухлатишга уринаётганини кўрдилар. Халифа дарҳол орқаларига қайтиб, Байтулмолдан бир қоп егуликни ажратиб, ҳамроҳларидан қопни орқалатиб қўйишда ёрдам сўрадилар. Ҳамроҳларидан бири: «Эй мўминлар амири, ижозат беринг, юкни мен кўтариб борай», деди. Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Агар қиёмат куни ўша оиланинг оч қолгани гуноҳини ҳам менинг ўрнимга сен кўтарадиган бўлсанг, бу юкни кўтар, бўлмаса ўзимга қўйиб бер, ўзим кўтарай», дедилар. Сўнг қопни ўзлари кўтариб олиб бордилар».

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22546

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Қалблар тўғри йўлдан оғишган

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ғарбликлар яхшилик қилиш ва эзгуликка бўлган рағбатларини йўқотган, соғлом тамойиллар ва асосларни зое қилган, қалблари тўғри йўлдан оғишган, табиатлари бузилиб кетган вақтда илм­фан ва кашфиётлар уларнинг зарарларини зиёда қилди, холос. Бу худди ширин озуқанинг ошқозони касал ва ўлат теккан одамнинг касалини ва фасодини қайталаганига ўхшайди. Ҳатто ана шу асбоблар ва кашф қилинган нарсалар уларга бошқаларни ҳалок қилишда тезлик ва кучни, ўз жонига суиқасд қилишда ёрдамни зиёда қилишдан бошқа нарса эмасдир. Жаноб Энтони Иден – Британиянинг собиқ Бош вазири 1938 йилдаги нутқидан бирида ана шу нарса ҳақда гапирган эди:

«Ушбу асрнинг охирларига келиб ер аҳолиси варварлик ва ёввойилик даврига қайтишга, тоғларга чиқиб кетиб ғорларда ҳаёт кечиришга яқин турибди. Шу нарса кишининг кулгисини келтирадики, ўзига хавф солиб турган ҳалокатли асбобдан ўзини сақлаш учун давлатлар миллионлаб маблағни сарф қиладилар. Уларнинг устидан назорат қилиш учун эса ҳеч қандай сарф­харажат қилинмаётир. Мен баъзи пайтларда таажжубга тушаман ва: «Ўзга бир сайёралик ана шу янги оламга ташриф буюриб қолгудек бўлса нимани кўрар экан?» деб қоламан. Нимани кўрар эди: бир-биримизни ҳалок қилиш учун қурол­яроқ тайёрлаётганимизни, ўшалар ҳақида маълумотлар алмашаётганимизни ва ана шу дўзахи асбоблардан қандай фойдаланишни бир­бирларимизга таълим бераётганимизни­да!».

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22544

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Афғонистонда «Хойрул-мударрис Имом Бухорий» номидаги мадраса қурилади

Ўзбекистон Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳридаги «Хойрул-мударрис Имом Бухорий» мадрасаси қурилишини молиялаштиради. Бу ҳақда tolonews.com манбаси хабар берди.

Жорий йилнинг 21 август куни Балх вилояти губернатори ўринбосари Нурул-Ходий Абу Идрис ва Ўзбекистоннинг Афғонистондаги бош консули Фарҳод Назаров қурилишнинг бошланиш маросимида иштирок этган.

Режага кўра, мадраса 0,6 гектар майдонни ташкил этиб, минг нафар талабага диний таълим беради. Унинг қурилиши Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Бахтиёр Саидов ва «Толибон» етакчилари ўртасида жорий йилнинг 12-13 март кунлари бўлиб ўтган музокаралар доирасида келишиб олинган эди.

«Мадраса Балх ҳокимининг илтимосига биноан қурилмоқда. Биз бу лойиҳага бир йил вақт ажратдик, шу вақтгача у тугалланади», деди Назаров. Бош консулнинг маълум қилишича, мадраса қурилишига 6 миллион доллар сарфланади.

«Худо хоҳласа, ушбу мадрасанинг ташкил этилиши Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлайди», деди Балх вилояти таълим бошқармаси бошлиғи Абдужалил Шаҳидхил.

Бош консул, шунингдек, Ўзбекистон тез орада Афғонистон фуқаролари учун таълим ва бизнес визаларини беришни қайтадан бошлашини қўшимча қилди.

🔗 https://islom.uz/maqola/22543

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Muqtadiylar ham Fotihani oʻqiydimi?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ahli ilmlarning shanini himoya qilishdagi manhaj

«Hazratni xotirlab» ko'rsatuvining 74-soni

Hasanxon Yahyo Abdulmajid


📹 https://youtu.be/j9WLOIjf_P0?feature=shared

🕋 @islomuz

Читать полностью…
Подписаться на канал