islomuz | Неотсортированное

Telegram-канал islomuz - Islom.uz

134955

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Подписаться на канал

Islom.uz

Safarning foydasi

Safarda nafs tarbiyalanadi, qiyinchilik va mashaqqatlar odamni sabrli, chidamli, kengfe’l bo‘lishga o‘rgatadi. Safarda umr osoyishta o‘tadi, hayot va o‘lim haqidagi fikrlar tiniqlashadi.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Чеченистонда Ўзбекистонни эслатувчи масжид қурилди

Россия президенти Чеченистонга ташрифи чоғида янги масжидига ташриф буюриб, у қайсидир маънода Бухоро ва Самарқандни эслатишини таъкидлади.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров, ўз навбатида, унинг отаси Ахмат Қодиров бу шаҳарларда таҳсил олганини айтди.

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Hazratdan qolgan xotirani oʻrganishning ahamiyati

«Hazratni xotirlab» ko'rsatuvining 74-soni

Hasanxon Yahyo Abdulmajid


📹 https://youtu.be/j9WLOIjf_P0?feature=shared

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Исломнинг афзал дин эканлиги

Имом Абу Довуд ва Насаийлар Амр Ибн Шуъайб розияллоҳу анҳудан, у ўз отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида хуннинг қиймати саккиз юз динор ёки саккиз минг дирҳам бўлиб, аҳли китобнинг хуни ўша кунларда мусулмонлар хунининг ярмига тенг эди. Шундай ҳолда кўп йиллар давом этиб келди. Ниҳоят Умар халифа бўлганидан кейин, у хутба қилиб:

«Билиб қўйинглар, туя қиммат бўлиб кетди», деди.

Сўнгра дияни олтин эгаларига минг динор, кумуш эгаларига ўн икки минг дирҳам, қора мол эгаларига икки юзта қорамол, қўй эгаларига икки мингта қўй ва кийим эгаларига икки юзта кийим этиб белгилади. Аҳли зиммаларнинг хунини кўтармай, ўз ҳолида қолдирди», деди».

Ушбу ривоятдан кўплаб фойда, қоида ва шаръий далилларни тушуниш услубларини ўрганиб оламиз:

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22538

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Салавот – дуонинг икки қаноти

«Сунани Термизий»да «Дуодан олдин Аллоҳга ҳамду сано ва Аллоҳнинг Расулига салоту салом айтмоқ» деган 416-бобда қуйидаги ҳадиси шарифлар келтирилади.

Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Дуо осмон билан ер орасида тўхтатиб турилади, Пайғамбаринг соллаллоҳу алайҳи васалламга салот айтмагунингча токи бу дуодан бирор сўз Аллоҳ ҳузурига чиқмайди». («Сунани Термизий», 486-ҳадис).

Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен намоз ўқиётган эдим, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шу ерда эдилар. Ҳазрати Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо ҳам у киши билан бирга эдилар. Ўтиргач, Аллоҳга сано айтиш билан бошладим, кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтдим, кейин ўзим учун дуо қилдим. Шунда ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тилайвер, тилаган нарсанг сенга берилади! Тилайвер, тилаган нарсанг сенга берилади!», дедилар» («Сунани Термизий», 593-ҳадис).

Ҳасан-саҳиҳ. Аҳмад ибн Ҳанбал бу ҳадисни Яҳё ибн Аҳмаддан қисқа тарзда ривоят қилганлар.

Энг машҳур салавот ҳар намозда айтиладиган муборак салавотдир. Аммо ҳадиси шарифларда бироз фарқли матнлар ҳам келган.

Демак, салавот бир хил сўзлар билан айтилмасдан, турли сўз ва иборалар билан айтилаверади («Тафсири Ҳилол» 4, 627-с.).

Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳадиси шарифларда таълим қилган салавотлардан ташқари салафи солиҳин, яъни ўтган солиҳ, зотлар қолдирган салавотлар ҳам бор.

🔗 https://islom.uz/maqola/22536

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Sajda sahvda salom berish

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Цивилизациялашган дунё

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ғарбликлар яхшилик қилиш ва эзгуликка бўлган рағбатларини йўқотган, соғлом тамойиллар ва асосларни зое қилган, қалблари тўғри йўлдан оғишган, табиатлари бузилиб кетган вақтда илм­фан ва кашфиётлар уларнинг зарарларини зиёда қилди, холос. Бу худди ширин озуқанинг ошқозони касал ва ўлат теккан одамнинг касалини ва фасодини қайталаганига ўхшайди. Ҳатто ана шу асбоблар ва кашф қилинган нарсалар уларга бошқаларни ҳалок қилишда тезлик ва кучни, ўз жонига суиқасд қилишда ёрдамни зиёда қилишдан бошқа нарса эмасдир. Жаноб Энтони Иден – Британиянинг собиқ Бош вазири 1938 йилдаги нутқидан бирида ана шу нарса ҳақда гапирган эди:

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22534

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Abdulloh ibn Zayd roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:

«U Rasululloh sollallohu alayhi vasallamni masjidda bir oyoqlarini ikkinchisi ustiga qo‘yib, chalqancha tushib yotganlarini ko‘rgan».

Buxoriy va Muslim rivoyat qilishgan.

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Armon

«Hazratni xotirlab» ko'rsatuvining 74-soni

Hasanxon Yahyo Abdulmajid


📹 https://youtu.be/j9WLOIjf_P0?feature=shared

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Зираворлар шоҳи

Қишнинг совуқ куни бўладими, ёзнинг жазирамаси, ишхонада суюқликка бўлган эҳтиёжни қондириш учун кун давомида икки-уч марта чой дамланади. Кўк чой, қора чой, гиёҳли чой, асал, долчин, лимон ёки новвот солинган чой... Бир куни қўшни хонада ишлайдиган бир ҳамкасбимиз ялтироқ чойнакка антиқа чой дамлаб чиқди. Таъми ноодатий бўлгани учун қандай чой эканини сўрадим. Ҳамкасбим:

– Оддий чой эмас, шифобахш чой, – деди. – Қадоғига «Saffron Tea» деб ёзилган экан. Ўзбекча «заъфарон чой» дегани бўлса керак.

– Эҳҳе, катта болалар ичадиган чой экан-ку! – деб ҳазиллашди хонадошим.

Ушбу суҳбат сабаб заъфарон ҳақида маълумот йиға бошладим. Очиғи, баъзи маълумотларни ўқиб, ҳайратда қолдим. Шуларни азиз ўқувчиларимизга ҳам тақдим этишни маъқул кўрдик.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22527

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

🤲 Duo

Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:

«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Allohning ijobatiga aniq ishongan holingizda duo qiling. Va bilingki, Alloh g‘ofil va behudachi qalbdan duoni qabul qilmas», dedilar».

Termiziy va Hokim rivoyat qilishgan.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Миср Араб Республикасига янги муфтий тайинланди

Миср Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб тавсиясига асосан мамлакат президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси фармони билан ал-Азҳар мажмуаси ҳузуридаги Ислом тадқиқотлари академияси Бош котиби Назир Муҳаммад Айёд Миср муфтийси этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, Назир Муҳаммад Айёд 1972 йилда Қоҳира шаҳрида туғилган. У ал-Азҳар университетида Усул ад-дин, Ақида ва фалсафа йўналишларида 1995 йилда бакалавр, 2000 йилда магистр даражаларини қўлга киритган. 2003 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилиб, 2016 йилда профессор унвонини олган.

Меҳнат фаолияти давомида Ислом ва арабшунослик коллежи ўқитувчиси, декан ўринбосари ва ал-Азҳар Ислом тадқиқотлари академияси Бош котиби вазифаларида меҳнат қилган. У ал-Азҳар битирувчилари халқаро ташкилоти, ал-Азҳар илмий тадқиқот ходимлари касаба уюшмаси қўмитаси каби уюшмалар аъзоси ва кўплаб мукофотлар соҳиби ҳисобланади. Шунингдек, ўнлаб илмий мақолалар ва китоблар муаллифидир.

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Қуръонни тадаббур ила ўқишнинг фойдалари

Қуръони Каримни тиловат қилиш натижасида ўқувчи кишига дунё ва охиратда жуда ҳам кўплаб фойдалар бор. Бироқ, мана шу фойдаларни яна ҳам кўпроқ ва унумлироқ қиладиган бир амал мавжуд. Бу тадаббур ила қироат қилмоқдир. Қуръони Каримни тадаббур ила ўқишда кишига кўплаб фойдалар бўлиб, уларни баён қилишдан олдин тадаббур ила қироат қилиш нима эканлигини келтириб ўтсак.

Тадаббур – бирор нарса ҳақида фикр юритмоқ, мулоҳаза қилмоқ деганидир. Қуръони Каримни қироат қилишда эса Қуръони Каримдаги оятлар борасида фикр юритиб, ақл-идрок қодир бўлган даражада оятлардаги Аллоҳ таолонинг муродини англамоқ ва фаҳмламоқдир.

Энди эса тадаббур туфайли пайдо бўладиган фойдаларнинг энг афзалларини баён қиламиз:

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22522

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Abu Sa’id Xudriy roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:

«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam qachon masjidda o‘tirsalar, tizzalarini quchoqlab o‘tirar edilar».

Abu Dovud rivoyat qilgan.

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Тафсири Ҳилол» иловаси 8 ёшда

Бундан роппа-роса 8 йил олдин – 2016 йил 16 август куни «Тафсири Ҳилол» иловаси Android қурилмалар учун Play Маркетга чиқарилган эди.

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шох асари – «Тафсири Ҳилол» китобининг электрон шакли, 4 моҳир қорининг тиловатлари ва Қуръони Каримнинг ўзбек тилидаги маънолар таржимаси аудиосини ўзида жамлаган ушбу илова кўп йиллардан бери халқимизнинг диний саводини оширишга катта ҳисса қўшиб келяпти.

Маълумот учун, «Тафсири Ҳилол» иловаси iOS қурилмалар учун App Storeга 2016 йил 6 июлда чиқарилган. Дастуримиз Windows компьютерлари учун ҳам ишлаб чиқилган.

Иловани Play Market, App Store ва e-hilolnashr.uz сайтидан юклаб олишингиз мумкин.

🔗 https://islom.uz/maqola/22520

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Hilol Nashr» нашриётига Англиянинг Брентфорд шаҳри муфтийлари ташриф буюришди

2024 йил 22 август куни Англиянинг «Илмул ирфон» зиёрат туризми ташкилоти аъзоси, Брентфорд шаҳри муфтийси Муҳаммад Ишфок ҳамда муфтий Муҳаммад Зубайр ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ меҳмонлар юртимизга ташриф буюришди.

Меҳмонлар дастлаб «Hilol Nashr» матбаа-нашриётининг бош дўконига ташриф буюриб, бу ердаги китобларни, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг илмий мерослари ҳамда адабий-бадиий асарлар билан яқиндан танишдилар. Улар шайх ҳазратларининг ҳаёт йўллари, илмий мерослари ҳақидаги маълумотларга эга бўлдилар.

Шундан кейин меҳмонлар «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» номидаги масжидга келиб, масжид хонақоҳи ва у ердаги қулай шароитлар билан яқиндан танишиб чиқдилар. Зиёрат асносида азиз меҳмонлар икки ракат намоз ибодатини адо этиб, юртимизга тинч-осойишта, фаровон ҳаёт тилаб, юртбошимиз олиб бораётган хайрли ишларга ривож сўраб, дуолар қилдилар.

«Юртингизга ташриф буюрганимизга икки кун бўлган бўлса-да, биз фақат миннатдорлик ҳиссини туймоқдамиз, халқингизни мемондўстлиги бизни хушнуд этди, ҳатто ёшларнинг бизга салом беришидан гуруҳимиз жуда ҳам таъсирланди», дея таъкидлайди муфтий Муҳаммад Зубайр ҳазратлари. –Юртингизда масжидларга бўлган эътибор, масжидлар қурилишининг сони ортаётгани, бу ердаги халқнинг ихлоси, уларда Аллоҳнинг байтига бўлган муҳаббатни кўриб шавқимиз, ҳавасимиз келди.

Меҳмонларнинг юртимиз бўйлаб зиёратлари давом этмоқда.


🔗 https://islom.uz/maqola/22541

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Quyoshda isib qolgan suv

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Муаммони ҳал қилишнинг осон йўли

Радиоэфир пайтида тингловчиларга савол берилди. Бу тингловчилар ўртасида мусобақа ўтказиш учун берилган савол бўлиб, ғолибга қимматбаҳо совға бор эди. Савол қуйидагича эди: «Улкан шар ичида турли йўналишларда олимлар бор эди: физик, кимёгар, фалакиётчи, биолог. Учиб кетаётган шар кутилмаганда чайқала бошлади. Ўртада катта муаммо пайдо бўлди. Муаммони ҳал қилиш ва жонни сақлаб қолиш учун олимлардан бирини улоқтириш керак. Сизнинг-ча, шардаги қайси олимни улоқтириш керак?»

Радиоэшиттириш дастури совғани олиш илинжидаги телефон қўнғироқларига тўлиб кетди. Саволга ечим айтаётган ҳар бир тингловчи бирор олимни улоқтириш кераклигини баён қилса, унинг илмий таҳлилини, нега улоқтириш кераклигини айтарди. Сиз нима деб ўйлайсиз, қайси олимни улоқтириш керак?

Бу саволга энг тўғри ечимни олти ёшли тингловчи айтди: «Вазни энг оғир олимни улоқтиришимиз керак».

Ҳаётимизда учрайдиган муаммоларни ҳал қилиш учун кўп ҳолларда табиий, содда услубда фикрлашимиз, тафсилотларга, чуқур илмий ёндашувларга ўтиб кетмаслигимиз керак. Муаммоларни ҳал қилмай, улар тўғрисида фақат шикоят қилаверишдан фойда йўқ.

Аллоҳ таолога муаммони бартараф этишини сўраб дуо қилиш энг аввал қиладиган вазифамиздир. Ундан сўнг сабабларни бажаришга киришамиз.

🔗 https://islom.uz/maqola/22539

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Фарзанд ота-онанинг ҳаққини адо эта олмайди

Ота-она болага энг кўп яхшилик қилган кишилар бўлади. Одатда, одамлар ўзига яхшилик қилган ҳар бир одамнинг яхшилигига яраша яхшилик қайтаришга ҳаракат қилишади. Иложи бўлса, яхшиликни кўпроқ қилиш пайидан бўлишади.

Фарзанд ҳам ота-онанинг яхшилигини қайтаришга ҳаракат қилади. Аммо у уларнинг яхшилигини тўлиқ қайтариши мумкинми?

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَا يَجْزِي وَلَدٌ وَالِدَهُ إِلَّا أَنْ يَجِدَهُ مَمْلُوكًا فَيُعْتِقَهُ».


Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фарзанд отасини (тўлиқ) мукофотлай олмайди. Фақатгина уни қул ҳолда топиб, озод қилган бўлса, бундан мустасно», дедилар».

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22537

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Atmosferaga oid mo‘jiza

Sayyoramizni o‘rab turgan havo qobig‘i atmosfera deyiladi. Mazkur havo qobig‘ining vazni qanchaligini bilasizmi? U yerga qulab tushadimi? Atmosfera sayyoramiz uzra muallaq turishidan xabaringiz bormi?

Ushbu videoda shu kabi savollarga javob beriladi.

#Allohning_mojizalari

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Қуръони Каримда белгиланган улушлар ва фарз улушлар

Қуръонда зикр қилинган улушларнинг адади

Ҳақдорларнинг мерос олиш шартлари

Мероснинг ярмига ҳақдорлар

Тўртдан бирга ҳақдорлар

Саккиздан бирга ҳақдорлар

Учдан иккига ҳақдорлар

Учдан бирга ҳақдорлар

Олтидан бирга ҳақдорлар

Икки Умария масаласи

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22535

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Муаммоларнинг осон ечими

Деҳқонлардан бирининг оти чуқур қудуққа тушиб кетди. Қудуқда сув қуриган эди. От оғриқнинг зарбидан ингради. Шу ҳолатда бир неча соат ўтди. Бу орада деҳқон нима қилишни ва отни қандай қутқаришни ўйлади. Деҳқон кўп ўйламади, от қариб қолган эди, уни қутқаришга кетадиган сарф-харажат янги от сотиб олишга кетадиган пулга яқинлашиб қолади. Бундан ташқари қудуқ ҳам қуриб қолган, анчадан бери сувсиз, бузиб ташлаш керак эди деган фикрга қаноат ҳосил қилди. Шундай қилиб деҳқон қўшниларини чорлади ва қудуқни кўмиб, шу орқали бир вақтнинг ўзида иккита муаммо – қуриган қудуқни кўмиш ва отни дафн этиш муаммосини ҳал этиш учун улардан ёрдам сўради. Одамлар келиб, белкураклар билан тупроқ ва чиқиндиларни тўплаб, қудуққа ташлай бошладилар. Қудуқдаги от бўлаётган ҳолатни билди-да, оғриқдан инграган баланд овоз билан кишнаб, ёрдам сўрай бошлади. Кўп ўтмай, кутилмаганда отнинг овози чиқмай қолганидан кўпчилик ҳайратга тушди. Бир неча курак тупроқ ташлангач, деҳқон қудуқ ичига назар солдию, даҳшатдан қотиб қолди. Чунки у отни устини силкитаётганини кўрди. Ҳар гал отнинг устига тупроқ ташланганда, у тупроқни ерга улоқтирар ва юқорига қараб бироз кўтарилиб борарди. Аҳвол шундай давом этарди. Одамлар тупроқни пастга ташлашар, у от устига тушар, от орқасини силкитар, отнинг устидаги тупроқ ерга тушарди. Бунинг оқибатида отнинг оёқлари остидаги тупроқ юқори сари кўтариларди. Орадан маълум вақт ўтгач, қудуқ ичи тупроққа тўлди ва от қудуқ оғзига яқинлашди. Шунда у енгил сакраб ташқарига ҳеч қаери шикастланмай чиқиб олди.

Ҳаёт сизни кўмиб ташлаш учун устингизга оғриқлар ва юкларни ташлайди. Шунда сиз мазкур оғриқ ва юкларни устидан ғалаба қозонишингиз учун от қилган ишни бажаришингиз лозим. Бизга рўбарў келадиган ҳар бир муаммо бамисоли тўсиқ ва ҳаёт йўлимизда ётган тош мақомидадир. Шундай экан безовта бўлманг! Муаммолар қудуғининг тубидан қандай қутилишни боя ўрганиб олдингиз: устингиздаги муаммоларни ерга улоқтириб ташлайсиз ва шу орқали юксаклик сари бир поғона кўтариласиз.

🔗 https://islom.uz/maqola/22533

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Атиргулда ҳам ақл бор

Атиргулда, буғдой бошоғида, эман дарахтида ақл бор. Гарчи унинг ақли, яъни эман дарахтининг ақли шохлари каби қалин ақл бўлса ҳам бор. Кунгабоқарнинг ҳаракати, қуёш томонга юзланиши асал тўплаш учун далалар бўйлаб парвоз қилаётган асаларининг ҳаракатидан кўп ҳам фарқ қилмайди. Шу билан бирга олий мақсадларини кўзлаб тўсиқлардан хавф-хатарлардан ошиб ўтаётган инсоннинг ҳаётдаги курашидан фарқ қилмайди. Кунгабоқар, асалари ва инсоннинг ҳаёт тарзи ўртасида биологик боғлиқлик бор. Буларнинг ҳар бири ҳалқалари бир-бирига туташган занжир мисолидир. Ўрталаридаги фарқ яшаш даражасида холос.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22532

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Farishtaning hikoyasi

Assalomu alaykum. Siz farishtalar haqida eshitganmisiz? Hozir esingizga solaman: «Bolajonim, uyga bismilloh aytib kir, boʻlmasa, uyning farishtasi qochadi». «Hushtak chalma, farishtasiz boʻlib qolasan», «Doimo yaxshi niyat qil, yaxshi gapgayam, yomon gapgayam farishtalar omin deydi»... Siz bunaqa shirin oʻgitlarni kimlardan eshitasiz-a? Oʻylab koʻrdingizmi? Albatta, bobojonlaringiz, buvijonlaringizdan. Yana bu tabarruk kishilar birovni maqtamoqchi boʻlsalar «Baraka topsin, farishtali odam-da», deb qoʻyishadi. Yoki birov ularga yoqinqiramasa, «Voy, muncha befarishta odam ekan-a?» deb qoʻyishadi.

Bundan keyin siz har bir odamning ikki yelkasida ikkita farishta borligini, oʻng yelkadagisi odamning savob ishlarini, chap yelkadagisi gunoh ishlarini yozib borishini ham eshitgansiz.

Biz farishtalar hamma yerda hozir-u nozirmiz. Biz judayam koʻpmiz. Aytaylik, quyoshning nurlarini sanab boʻladimi? Osmondagi yulduzlarni-chi? Soydagi toshlarnichi? Sanab boʻlmaydi! Biz ham ana shunaqa son-sanoqsizmiz. Bilasiz, Makka shahrida musulmonlar tavof etadigan Allohning uyi – Baytulloh bor. Xuddi shu Baytullohning qoq tepasida – osmonning toʻrtinchi qavatida biz farishtalarning ham haj qiladigan muqaddas uyimiz bor.

Biz ham u joyni ziyorat qilib, ikki rak’at namoz oʻqishni orzu qilamiz. Lekin qiyomatgacha bizga bir martagina navbat tegadi, xolos. Ikki marta tegmaydi. Bu koʻpligimizga misol, demoqchiman-da.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22528

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Набий алайҳиссаломнинг пайғамбар қилиб юборилишлари Қиёматнинг аломатларидандир

Қиёмат қачон бўлишини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч бир зот билмайди. Бу улкан ҳақиқат Қуръони Каримда кўп марта таъкидланган.

Жумладан, Аллоҳ таоло Аъроф сурасида шундай марҳамат қилади:


يَسْأَلُونَكَ عَنِ السَّاعَةِ أَيَّانَ مُرْسَاهَا قُلْ إِنَّمَا عِلْمُهَا عِندَ رَبِّي لَا يُجَلِّيهَا لِوَقْتِهَا إِلَّا هُوَ ثَقُلَتْ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ لَا تَأْتِيكُمْ إِلَّا بَغْتَةً يَسْأَلُونَكَ كَأَنَّكَ حَفِيٌّ عَنْهَا قُلْ إِنَّمَا عِلْمُهَا عِندَ اللَّهِ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ

«Сендан Соат (Қиёмат) қачон бўлиши ҳақида сўрайдилар. Айт: «Унинг илми фақат Роббимнинг ҳузурида. Уни фақат Ўзигина зоҳир қилади. У осмонлару ердаги оғир иш бўлади. У сизларга тўсатдан келади». Худди сен уни билишинг керакдек, сендан сўрайдилар. Айт: «Унинг илми фақат Аллоҳнинг ҳузурида. Лекин кўп одамлар билмаслар».

Ўлим ҳақида, охират ҳақида, Қиёмат кунида ҳар бир одам бу дунёдаги қилмишлари юзасидан сўроқ-савол қилиниши ҳақида ўйлаш ҳар қандай шаккок, кофир кимсани ҳам ўйлантириб қўяди. Шундай лаҳзаларда улар охират ҳақида савол бера бошлашади. Баъзи ҳолларда Қиёмат бўлишига шак келтирганлари учун, ўз фикрларини тасдиқлаш учун «Қиёмат бўлади» деб эътиқод қиладиганларни ожиз қолдириш учун сўрашади, баъзан эса синаш учун сўрашади ва ҳоказо.

Қурайш мушриклари ҳам вақти-вақти билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан Қиёмат ҳақида, айниқса, унинг қачон бўлиши ва келиши ҳақида сўрашар эди.

«Сендан соат (Қиёмат) қачон бўлиши ҳақида сўрарлар».


Улар «Бўладиган бўлса, қачон бўлишини айт», деб даъво қилишарди. Бу саволлардан «Қиёмат қачон бўлишини айтиб бера олмасанг, қандай пайғамбарсан, шуни ҳам билмайсанми?» деган ғаразгўйликнинг ҳиди келар эди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22526

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Имтиҳонлар давом этади

Эртага 19 август куни Тошкент шаҳридаги 6-ҳудудда абитуриентларнинг
тест синовларига кириш рухсатномасида ёзилган вақтда имтиҳон жараёнлари бошланади.

Тошкент шаҳридаги мазкур 6-ҳудудда 19-24 август кунлари 2 631 нафар абитуриент тест топширади.

Абитуриент тест синовларига шахсини тасдиқловчи паспорти ёки ID карта ҳамда имтиҳон рухсатномаси билан келиши талаб этилади.

Мазкур ҳужжатлардан бири бўлмаган тақдирда ҳамда ўз вақтида келмаган абитуриент тест синовларига киритилмайди.

6-ҳудуд манзили: Тошкент шаҳри, Ҳазрати Имом мажмуаси, Тилла Шайх масжиди: https://maps.app.goo.gl/Sfqih2yKEqMcAgFA9

🔗 https://islom.uz/maqola/22529

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Hazratning ilmiy merosini olishdagi tartib

«Hazratni xotirlab» ko'rsatuvining 74-soni

Hasanxon Yahyo Abdulmajid


📹 https://youtu.be/j9WLOIjf_P0?feature=shared

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Гуноҳларнинг мағфират қилинишига сабаб бўлувчи дуо ва амаллар

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бирор янги кийим кийиб, «Алҳамду лиллаҳиллазий касаний ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувваҳ», деса, Аллоҳ унинг олдинги гуноҳларини кечиради», дедилар.

Абу Довуд ривояти.

2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Кимки таом еб, «Алҳамду лиллаҳиллазий атъоманий тоъама ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувваҳ», деса, Аллоҳ унинг олдинги гуноҳларини кечиради».

Абу Довуд ривояти.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22521

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Marosimlar va ularning odoblari

«Isrof» kitobi 10-son

📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Isrof» kitobi suxandon lafzida

🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi

📹 YouTube

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Уламоларга қарши чиқиш

Нодонларни уламоларга нисбатан журъатли бўлишга ким ундади?

Аҳмоқларни уламолар билан можаро қилиш, тортишишга ким ундади?

Кичикларни катталарга қарши чиқишга ким ундади?

Олимлар токи бир-бирлари билан муноқаша қилиб турсалар, бир-бирларини хатоларини тўғрилаб турсалар ва бир-бирларини яхшиликка чорлаб турсалар одамлар роҳатда, хотиржамликда эдилар...

Бу токи ёмон уруғ, авлод етишиб чиққунга қадар давом этди. Сўнгра Аллоҳнинг дини оми кишилар орасида ҳам баҳс қилинадиган бўлди. Одамларнинг ҳаммаси даъватчига айланиб қолди.

Деҳқон ҳам даласида, ишчи ҳам корхонасида амру маъруф ва наҳйи мункар қилиб, ўзларини гўёки уламо санай бошлашади. Бу ишларни илмсиз, басиратсиз, одобсиз ва завқсиз амалга оширишади. Ислоҳ қилмоқчи бўлишади, аммо бузиб, фасод қилиб қўйишади. Фойда етказмоқчи бўлиб, зарар бериб қўйишади...

Қанийди, омма инсонлар ўзларининг иш ва машғулотларига қайтса эди. Илмни эса олимларга қолдирсалар эди, улар бир-бирлари билан илмий баҳслар юритишсин. Шу яхшироқ, фойдалироқ ва тўғрироқ бўлади. Тавфиқ Аллоҳдандир.

Доктор Муҳаммад Иброҳим Ашмавий,
Азҳари шарифда ҳадиси шариф илмлари фани устози.


🔗 https://islom.uz/maqola/22519

🕋 @islomuz

Читать полностью…
Подписаться на канал