Усома саййид Маҳмуд Муҳаммад Азҳарий
Усома Азҳарий 1976 йил, 16 июлда Миср Араб Республикасининг Искандарийя шаҳрида дунёга келган.
Президент қарори билан Усома Азҳарий 2014 йилдан бери Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Сисий ҳузуридаги маслаҳат кенгаши таркибида маслаҳатчи бўлиб фаолият кўрсатади.
2005 йилдан 2009 йилгача Қоҳирадаги Султон Ҳасан жомеъ масжидида шайх Алий Жума ҳазратларига ноиб имом вазифасида ишлади.
Ҳозирда Мисрнинг Зақозиқ шаҳридаги Азҳар шарифнинг «Усулуд дин» факултети қошидаги Исломга даъват бўлимида ёрдамчи устоз вазифасида ишлайди. У мустақил равишда кўплаб мутахассис уламолар қўлида ҳадис, тафсир, усулул фиқҳ, мантиқ, наҳв, ақида ва бошқа фанлардан ўқиб ўрганди. Ҳамда Ислом оламининг бошқа тарафидаги санад соҳиби бўлган 300 дан ортиқ уламолардан ижоза олган.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22518
🕋 @islomuz
Саҳобалар даврига оид мусҳафлар ва бошқа қўлëзмалар зиёрати
Яқинда Аллоҳнинг фазли инояти билан Европанинг бир қатор мамлакатларига сафар уюштирдик. Сафардан кўзланган асосий мақсадлардан бири – Европа кутубхоналарида сақланаётган айрим қўлёзмалар, хусусан, қадимий мусҳафлар билан танишиш эди. Берлин кутубхонаси ва Франция миллий кутубхонасида айни мақсадда ўтган учрашув менда жуда катта таассурот қолдирди. Айниқса, мазкур кутубхоналарда кўрганим қўлёзмаларнинг ҳар бири алоҳида тавсифу таърифга лойиқ. Улар ичида Париж давлат кутубхонасида сақланаётган бир мужаллад ичидаги Қуръон саҳифалари менга ўзгача завқ берди. Сабаби шундаки, бу мусҳафлар асри саодатда ёки рошид халифалар даврида ёзилган.
Одатда қўлёзмаларнинг асл нусхаси кўрсатилмайди, электрон нусхаси таклиф қилинган. Бироқ мезбонларимиз эҳтиром юзасидан бизга илтифот кўрсатишди. Айниқса, Франсия миллий кутубхонаси араб адабиётлари бўлими бошлиғи Холид Ҳилолий бизни жуда илиқ кутиб олди. Унинг ҳақиқий илм одами экани барча сўзу афъолидан намоён эди. Бу учрашувларни уюштиришда ўша мамлакатлардаги элчихоналаримизнинг кўмаги ҳам катта бўлди. Бунинг учун ул азизларимизга алоҳида ташаккур айтаман.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22517
🕋 @islomuz
Неъматлар заволи
Улар ўзларига фойда берадиган илмларни эмас зарар берадиган илмларни ўрганмоқдалар:
Агар уларни ишлатадиган кишилар яхшиликни танийдиган, яхшилик қилиш қўлидан келадиган бўлишганида инсон зотига яхшилик келтириши мумкин бўлган ана шу ихтиролару янги кашфиётларнинг зарари фойдасидан кўра кўпроқ бўлиб қолди ва сеҳргарлар хусусида Қуръонда айтилган гапга ўхшаб қолди: «Ва ўзларига зарар келтирадиган, ўзларига фойда келтирмайдиган нарсани ўрганадилар» .
Сиз уларнинг ўзларидан бўла туриб ана шу ихтироларни танқид қилаётган ва ҳақиқатни очиқ айтаётган бир гувоҳ юқорида зикри ўтган Жоудга қулоқ солиб кўринг-а:
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22516
🕋 @islomuz
Zakot kitobi 3-qism | Fiqh saboqlari
Hidoya 99-son
«Zakot» so‘zi lug‘atda «poklik» va «o‘sish» degan ma’nolarni anglatadi. Zakot bergan kishining moli poklanadi. Qachon zakotini bersa, poklanadi, bo‘lmasa yo‘q. Zakoti berilgan molga baraka kiradi, ko‘payib, o‘sadi.
Shar’iy istilohda «Zakot – maxsus moldan maxsus juzni maxsus shaxsga Allohning roziligi uchun shariatda tayin qilingandek mulk qilib berishdir».
Muallif: Burhoniddin Marg‘inoniy
Ustoz: A’zamjon domla Qambarov
Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi
☺️☺️☺️☺️☺️
🔗 Premyera
🕋 @islomuz
Амри маъруф ва наҳий мункар – жамоатчилик назоратидир
Динимизда яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш фарз амаллардан саналади. Ёмон ишни кўрганда қудрати етган киши уни қўли билан тўхтатиши, бунга кучи етмаса, уни тили билан қайтариши керак. Бу ҳар бир мусулмонга фарз амал бўлиши билан бирга, жамият учун жиноятнинг олдини олишда ниҳоятда самарали чора, ўз-ўзини асраш тизимидир.
Қадимдан халқимиз мусулмон ўлароқ ушбу ҳукмга амал қилиб келган. Ҳатто кишига етти маҳалла оталик қилади, деб билишган. Шунинг учун бирор ножўя ҳаракатни кўрганда одамлар миршабни кутиб ўтирмаган, ҳар ким имкони борича хатарни бартараф этишга, кишиларнинг молу жонини асрашга уринган. Бугун эса бу қадрият унутилиб, аксинча, бу ишга нисбатан баъзан жавобгарлик, ортиқча бош оғриқлар, ўринсиз суриштирувлар пайдо бўлгач, одамлар яхшиликка буюришни тарк этибгина қолмай, ёмонликдан қайтаришга ҳам ҳаракат қилмайдиган бўлиб қолди.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22512
🕋 @islomuz
«Ийяка наъбуду»ни айта олмадим
Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ўн-ўн икки ёшлардаги шогирди бўлар эди. Йигитча имомнинг илмий ҳалқаларида кўп қатнашар, унинг таъсирли суҳбатлари қалбидан жой олар, доимо олимнинг тавсияларига амал қилар эди. Бир куни имом Қуръон тиловатининг фазилати ҳақида гапирди. Йигитча суҳбатдан жуда таъсирланди. Шу кундан бошлаб, ҳар куни хуфтондан сўнг то бомдодгача ўтириб Қуръонни бошидан-охиригача хатм қила бошлади. Кундузлари эса рўзадор бўларди. Табиийки, бу риёзат давом этаверганидан унинг соғлигига салбий таъсир қила бошлади. Озиб-тўзиб кетди. Бу ҳолатдан хавотирга тушган йигитнинг ота-онаси, ўзини бунчалик қийнамаслигини сўрашар, йигит эса уларга парво қилмасди. У ҳар кеча Қуръонни хатм қилишда давом этар эди.
Шундан сўнг йигитнинг ота-онаси Имом Аҳмаднинг олдига бориб вазиятни тушунтиришди. Фарзандларининг соғлигидан хавотирда эканларини билдиришди.
Имом йигитчани чақириб сўради:
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22509
🕋 @islomuz
Ixtiloflar borasidagi yechimlar
«Hazratni xotirlab» ko'rsatuvining 74-soni
Hasanxon Yahyo Abdulmajid
📹 https://youtu.be/j9WLOIjf_P0?feature=shared
🕋 @islomuz
Abdulloh ibn Abbos roziyallohu anhumodan rivoyat qilinadi:
«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam Ramazondan boshqa payt hech qachon bir oy to‘liq ro‘za tutmaganlar. U zot ro‘za tutar ekanlar, kishi hatto «Endi og‘zi ochiq bo‘lmasalar kerak», der edi. Shuningdek, og‘zi ochiq ham yurar edilar, kishi hatto «Endi ro‘za tutmasalar kerak», der edi».
Buxoriy va Muslim rivoyat qilishgan.
@islomuz
Buyuk ishlar uchun iroda kerak
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
@islomuz
Тошкент ислом институтига илк бор магистратурага қабул эълон қилинади
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий тадқиқот бўлими 2024-2025 ўқув йилидан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг магистратура йўналишига қабул жараёни бошланишини маълум қилди. Унга кўра мазкур йўналишга ўқишга кириш учун талабгорлар қуйидаги фанлар бўйича имтиҳон топширади:
Теология (Ислом илоҳиёти, фалсафаси ва Мотуридийлик таълимоти):
Ақоид, Ислом фалсафаси (ижодий имтиҳон) – 100 балл;
Чет тили (араб ёки инглиз тилидан тест синови) – 25 х 2 – 50 балл.
Теология (Ҳадис илмлари):
Ҳадис, Мусталаҳул-ҳадис (ижодий имтиҳон) – 100 балл
Чет тили (араб ёки инглиз тилидан тест синови) – 25 х 2 – 50 балл
Тошкент ислом институти магистратура мутахассислигига абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 14 августдан 20 августга (шу куни ҳам соат 18:00 гача) қадар давом этади.
Магистратурага ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
таълим муассасаси ректори номига ариза;
паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
олий диний таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси асл нусхада;
3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади).
Араб тили ёки инглиз тили бўйича халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TDN3) ёки C1 даражасидаги миллий сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.
Маълумот ўрнида: Таълим муассасасига ҳужжат топшириш учун абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади.
🔗 https://islom.uz/maqola/22504
🕋 @islomuz
Ағёр ‒ ихлоснинг кушандаси
Ихлос ‒ амални ёлғиз Аллоҳ таолонинг розилиги учун қилишдир. Аллоҳдан ўзгани тасаввуф машойихлари «ағёр», яъни ўзгалар, бегоналар деб аташади. Ағёр сиздан юқори мартабада бўладими, қуйи мақомда бўладими, фарқи йўқ, амалда уни кўзлаш ихлоснинг зидди ва кушандасидир.
Одамлар одатда амал қилишда ўзидан юқори тараф розилигини кўзлаган кишини дарҳол таниб олишади, ҳеч иккиланмай уни истаганча маломат қилишади. Масалан, биров мансабдорларни, бойларни хурсанд қилиш учун бирор гап айтса, буни пайқаш қийин эмас, унинг амалда ихлоси кетгани дарров билинади ва уни халқ турли лақаблар билан атаб, ҳар қанча дашномга лойиқ кўради. Бошқача қилиб айтганда, юқори табақа ағёрлар ҳам, уларнинг розилигини истовчилар ҳам осон ошкор бўлади.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22499
🕋 @islomuz
Имом Термизий номидаги ислом институти ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилда Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан Термиз шаҳрида 2020-2021 ўқув йилидан ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташкил этилган бўлиб, 2023-2024 ўқув йилида илк битирувчилар мазкур таълим муассасасини тамомлади.
Ўрта махсус ислом таълим муассасасининг узвий давоми сифатида Имом Термизий номидаги ислом институти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Таълим муассасасида ўқиш муддати 4 йил бўлиб, бакалавр даражасидаги олий диний маълумотли ҳадис илмлари, диний фанлар ва араб тили бўйича мутахассислар тайёрланади.
Имом Термизий номидаги ислом институтига 2024-2025 ўқув йили учун қабул эълон қилинади. Ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 2024 йил 14 августдан 20 августга (шу куни ҳам соат 18:00 гача) қадар давом этади.
Абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
таълим муассасаси ректори номига ариза;
паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси асл нусхада;
3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади).
Абитуриентлар қуйидаги фанлар бўйича қабул имтиҳонларини топширадилар:
Араб тили (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл
Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис (ижодий имтиҳон) 63 балл
Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл
Араб тили бўйича В2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.
Маълумот ўрнида: Таълим муассасасига ҳужжат топшириш учун абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Қабул имтиҳонларини ўтказиш санаси бўйича қўшимча маълумот берилади.
🔗 https://islom.uz/maqola/22497
🕋 @islomuz
Insonlarga moddiy oʻlchov bilan baho bermasdilar
«Hazratni xotirlab» ko'rsatuvining 74-soni
Hasanxon Yahyo Abdulmajid
📹 https://youtu.be/j9WLOIjf_P0?feature=shared
🕋 @islomuz
Insonni inson qilib turadigan narsa
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
@islomuz
Таъзия
Тошкент шаҳар «Қора соқол ота» жомеъ масжиди имом-ноиби, устоз Муҳаммад Шокир домланинг акалари Фахриддин ҳожи отанинг вафоти муносабати билан чуқур ва самимий таъзия изҳор этамиз.
Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин, жаннатнинг олий даражаларига етказсин!
Марҳумнинг барча оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, яқинларига Аллоҳ таолодан сабру жамил ва ажру мукофотлар тилаймиз
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз».
«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди, «Hilol-nashr» матбаа-нашриёти ва Islom.uz портали жамоаси
@hazratim_uz & @islomuz & @hilolnashr
Safarning turlari
Safarda umr osoyishta o‘tadi, hayot va o‘lim haqidagi fikrlar tiniqlashadi, ilm o‘rganish imkoniyatlari kengayadi. Shuningdek, o‘zga yurtdagi ustozlardan ko‘p narsa o‘rganish mumkin. Turli toifa odamlardan turli kasb-hunarlar va odob-axloq o‘rganish yo‘llari ochiladi.
🕋 @islomuz
“Tafsiri Hilol”da ustuvor moʻtadillik...
«Hazratni xotirlab» ko'rsatuvining 74-soni
Hasanxon Yahyo Abdulmajid
📹 https://youtu.be/j9WLOIjf_P0?feature=shared
🕋 @islomuz
Ҳар бир намозда салавот айтишнинг ҳукми
Ҳазрати Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ мазҳабларида ҳар бир намоздаги ташаҳҳудда «Ассаламу алайка, аййуҳан набиййу ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ» деб салавот айтиш вожиб, ҳар қаъдада салавот айтиш суннатдир. Яъни, ҳар намозда биринчи ва охирги қаъдад ўтирганда ташаҳуддан сўнг «Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳим, иннака ҳамийдум мажийд..» деб салавот айтиш суннатдир. Бундаги «Оли Муҳаммад», яъни «ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)»дан мурод ул зотнинг умматларидан тақво аҳли бўлган зотлардир («Руҳул-баён», 6-жилд, 478-с).
Ҳазрати Имом Шофиъий раҳматуллоҳи алайҳ эса: «Ташаҳҳудда ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтилмаса, намоз намоз бўлмайди», деганлар («Тафсири Ҳилол»).
Ҳазрати Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ мазҳабларида эса намозхон қаъдаи аввални тарк этса ёки ташаҳҳуддан бир оз қисмини тарк этса, саждаи саҳв вожиб бўлади. Қаъдаи аввал таркибида эса салавот ҳам бор («Рисолаи сужуди саҳв», 30, 31,32-масалалар; «Қуҳистоний», «Оламгирия», «Раддул-мухтор»).
«Энг гўзал салавотлар» рисоласидан
🔗 https://islom.uz/maqola/22514
🕋 @islomuz
Оилавий учрашув
Тарбия масъулияти жуда ҳам катта иш. Буни ҳаммамиз биламиз. Аммо баъзилар бунга ҳафталаб эътибор бермайди, ҳатто йилда бирор марта оиласига эътибор бермайдиганлар бор ичимизда. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:
«Аҳлингни намозга буюр. Бунга сабр билан туриб бер!», дейди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳлингни сенда ҳаққи бор!», деганлар.
Тарбия илми мутахассисларидан бири айтади: «Сенда камида ҳафтада бир соат оиланг билан ўтириб суҳбатлашиш йўқ экан, демак оиланг сен учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас!».
Буюк аллома Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ҳар куни аср билан шом намози орасида оила даврасида ўтириб улар билан суҳбат ва дарс қилар эканлар.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22513
🕋 @islomuz
Шўро кенгаши ва девоннинг ташкил қилиниши
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу фақат фатҳ ишлари билангина машғул бўлиб бошқа ишларга қўллари тегмай қолгани йўқ. Балки у киши раҳбар сифатида ҳамма ишларни қойиллатиб бажармоқда эдилар. Ҳар бир соҳада ишлар ниҳоятда илдам суръатда кетмоқда эди.
Ҳазрати Умар жамият ишларини бошқаришда халқчилликни йўлга қўйган эдилар. Аллоҳ таолонинг мўминлар васфида айтган «уларнинг иши ўзаро шўро билан бўлур» ояти каримасига амал қилиб, ўзига хос парламент – шўро мажлиси тузган эдилар. Бу мажлисга аъзо бўлувчи киши маълум талабларга жавоб бериши лозим эди. Энг бош талаб – билимли бўлиш.
Имом Бухорий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қуйидагиларни ривоят қиладилар:
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22511
🕋 @islomuz
Диний таълим муассасасига кириш имтиҳони “Ҳидоя” мадрасасида давом этмоқда
Бугун, 13 август куни Наманган шаҳрида жойлашган “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасасида навбатдаги кириш имтиҳони бошланди. Мазкур мадраса Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2024–2025 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари ўтказиладиган бешинчи ҳудуд саналади.
Эрта тонгдан абитуриентлар тест синовларини топшириш учун мазкур даргоҳга етиб келди. Улар билан бирга келган ота-она ва яқинлари учун алоҳида салқин жой ва зарур шароитлар тайёрланган.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22508
🕋 @islomuz
Маййитнинг юзидан ўпиш мумкинми?
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: أَقْبَلَ أَبُو بَكْرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَلَى فَرَسِهِ مِنْ مَسْكَنِهِ بِالسُّنْحِ حَتَّى نَزَلَ، فَدَخَلَ الْمَسْجِدَ فَلَمْ يُكَلِّمِ النَّاسَ حَتَّى دَخَلَ عَلَى عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، فَتَيَمَّمَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ مُسَجًّى بِبُرْدِ حِبَرَةٍ، فَكَشَفَ عَنْ وَجْهِهِ، ثُمَّ أَكَبَّ عَلَيْهِ فَقَبَّلَهُ، ثُمَّ بَكَى، فَقَالَ: بِأَبِي أَنْتَ يَا نَبِيَّ اللهِ لَا يَجْمَعُ اللهُ عَلَيْكَ مَوْتَتَيْنِ، أَمَّا الْمَوْتَةُ الَّتِي كُتِبَتْ عَلَيْكَ فَقَدْ مُتَّهَا. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالنَّسَائِيُّ.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Абу Бакр отига миниб, Сунҳдаги маконидан етиб келиб, тушди. Сўнг масжидга кирди. Одамларга гапирмасдан, тўғри Оишанинг ёнига кирди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни қасд қилди. У зот ҳибара (чизиқли Яман чопони)га ўраб қўйилган эдилар. Бас, у зотнинг юзларини очди-да, устиларига энгашиб, бўса олди. Сўнгра йиғлаб туриб:
«Отам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Набийси! Аллоҳ сизга икки ўлимни жам қилмайди. Сизга битилган ўлимни ўлибсиз», деди».
Бухорий ва Насаий ривоят қилганлар.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22507
🕋 @islomuz
Nikoh to'yi
«Isrof» kitobi 9-son
📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Isrof» kitobi suxandon lafzida
🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi
📹 YouTube
🕋 @islomuz
Инсонлар ҳайрон қолишди...
Инсонлар ҳайрон қолишди...
Қандай қилиб мажусий Абу Луълуъа мўъминлар амири Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуни Масжиди Набавийда, бомдод намозини ўқиётганида қатл қилди? Ахир бу мажусийни мусулмонлар Рум асирлигидан қутқариб Мадинага олиб келишган эди-ку! Уни бунга қандай ишонтиришди?!
Инсонлар ҳайрон қолишди...
Ибн Сабаъ қандай қилиб баъзи мусулмонларни халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг зулм қилаётганига, жавр қилаётганига ишонтирди? Улар Усмон розияллоҳу анҳуни Қуръон ўқиб турганида қатл қилишди! Уларни бунга қандай ишонтиришди?!
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22505
🕋 @islomuz
Рум фатҳ қилинмай туриб Дажжолнинг чиқишини кўрмаймиз
عَنِ الْمُسْتَوْرِدِ الْقُرَشِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ قَالَ عِنْدَ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «تَقُومُ السَّاعَةُ وَالرُّومُ أَكْثَرُ النَّاسِ»، فَقَالَ لَهُ عَمْرٌو: أَبْصِرْ مَا تَقُولُ، قَالَ: أَقُولُ مَا سَمِعْتُ مِنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَئِنْ قُلْتَ ذَلِكَ إِنَّ فِيهِمْ لَخِصَالًا أَرْبَعًا إِنَّهُمْ لَأَحْلَمُ النَّاسِ عِنْدَ فِتْنَةٍ وَأَسْرَعُهُمْ إِفَاقَةً بَعْدَ مُصِيبَةٍ وَأَوْشَكُهُمْ كَرَّةً بَعْدَ فَرَّةٍ وَخَيْرُهُمْ لِمِسْكِينٍ وَضَعِيفٍ وَيَتِيمٍ، وَخَامِسَةٌ حَسَنَةٌ جَمِيلَةٌ وَأَمْنَعُهُمْ مِنْ ظُلْمِ الْمُلُوكِ.
Муставрид ал-Қураший розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Амр ибн Оснинг олдида «Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг «Қиёмат қойим бўлганда одамларнинг кўпчилиги румликлар бўлади», деганларини эшитганман», дедим. «Оғзингга қараб гапир!» деди Амр. «Расулуллоҳ алайҳиссаломдан эшитган нарсани айтяпман», дедим. У шундай деди: «Агар улар ҳақида бу гапни айтсанг, уларда тўрт хислат бўлади:
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22500
🕋 @islomuz
Гуноҳлар кечирилишини хоҳлайсизми?
Аллоҳ таоло тақводор инсонлар ҳақида шундай марҳамат қилади:
«Улар фаровонлик ва танглик кунларида ҳам хайр-садақа қиладиган, ғазабларини ютадиган, одамларни (хато ва камчиликларини) афв этадиганлардир. Аллоҳ эзгулик қилувчиларни севар» (Оли Имрон сураси, 134-оят). Яъни, тақводор инсонлар – булар ҳар қандай ҳолатда ҳам тўқликда ҳам, тангликда ҳам, қийинчиликда ҳам, енгилликда ҳам, соғликларида ҳам, касал бўлганларида ҳам ўз молларидан фақирларга садақа ва қариндошларга эса силаи раҳм қиладиганлардир. Улар ўзлари кучли бўлсалар ҳам бировга озор бермаслик учун ғазабларини ютадиганлардир.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22498
🕋 @islomuz
Кимдан ажабланишни ҳам билмайсиз
Бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир чопон кўтариб келиб деди:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Буни қўлларим билан тўқидим. Буни кийишингизни истайман!
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни олдилар. Унга эҳтиёжлари бор эди. Сўнгра уни кийиб одамлар олдига чиқдилар. Шунда бир киши деди:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Уни менга беринг!
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хўп!», деб бироз ўтирдилар. Сўнгра кийимни ўраб унга бериб юбордилар. Кишилар у кишини маломат қилишди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «йўқ» дея олмасликларини билиб туриб сўрадинг-а?!».
У киши деди: «Ўлганимда у кийим менинг кафаним бўлиши учун сўрадим!».
Ҳадисни ривоят қилган Саҳл розияллоҳу анҳу айтади: «Дарҳақиқат, ўша кийим унинг кафани бўлди!».
Кимдан ажабланишни ҳам билмайсиз. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари кийимга муҳтож бўла туриб у кийимни ҳалиги кишига бериб юбордилар. У саҳобий эса Аллоҳга йўлиққан пайтда унинг кийими Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баданлари теккан кийим бўлишини истади!
Аммо ҳаё қиличи билан кишиларнинг нарсасини олиш мумкин эмас. Кимнингдир қаламини оласиз, кимнингдир соатини оласиз, кимнингдир атирини оласиз. Эҳтимол унинг ҳаёси «йўқ» дейишига монелик қилар. Аммо бу бошқаларнинг сурбетлик қилишига баҳона бўла олмайди!
Абдулқодир Полвонов
🔗 https://islom.uz/maqola/22496
🕋 @islomuz
Кўз кенгайгани сари қалб торайиб бораверар экан
Агар Ҳерақл уйимиздаги музлатгичлардаги сувни ичганида борми...?!
Агар Қорун пластик картамиздаги маблағимиз миқдорини билганида, кучли одамлар ҳам кўтаришга ожиз қолган хазина калитларидан воз кечар эди.
Агар Форс императори Кисро тахтидаги роҳатдан кўра уйимизнинг залларидаги юмшоқ диванларимиз роҳатбахш эканини билганида борми....?!
Хизматчилари туяқуш патлари билан елпиган Рим императори уйларимиздаги совутгичлар (вентилятор ва кондиционерлар)ни кўрганида борми....?!
Ҳерақл сопол графинда совуқ сув ичганида, атрофидагилар унга ҳавас қилишган эди. Агар Ҳерақл уйимиздаги музлатгичлардаги сувни ичганида борми...?!
Халифа Мансурнинг хизматкорлари иссиқ сув билан совуқ сувни аралаштириб, илиқ сувда чўмилтиришганида, у ўзини бахтиёр ҳис қилган эди. Агар у бизнинг ҳаммомларимиздаги ванналарда чўмилганида борми...?!
Қадимда ҳаж сафари туя устидаги бир неча ойлик юришларга чўзилар эди. У пайтда бизнинг пайтимиздаги самолётларда борилмас эди.
– Ҳозир биз шундай ҳаётда яшамоқдамизки, бизнинг турмушимизга қадимда шоҳлар ҳам қодир бўлишолмаган. Шунда ҳам баъзилар норози бўлиб, ўз қисматларидан нолишади.
Демак, кўз кенгайгани сари қалб торайиб бораверар экан. Аллоҳим! Биз учун дунёимиз ва динимизда ато қилган неъматларингга ҳамд бўлсин. Сенга лойиқ бўлганинг каби ҳамду сано айтолмаймиз. Сен Ўзингга сано айтганинг кабидирсан.
🔗 https://islom.uz/maqola/22493
🕋 @islomuz
Салавот айтишнинг вожиблиги
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
إِنَّ اللهَ وَمَلَئِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيُّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга салавот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Унга саловот айтинг ва салом йўлланг» (Аҳзоб сураси, 56-оят).
Салавот Аллоҳдан бўлса, бандаларига раҳмат, мағфират ва неъматдир. Фаришталардан бўлса, истиғфорлари ва хизматлари билан иззат-икром кўрсатмоқдир, умматларидан бўлса, дуо ва эъзозлашдир. (Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий, Исмоил Ҳаққий Бурсавий, Элмалили, Қози Байзовий).
Ушбу ояти карима ҳукмига кўра, севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш (Аллоҳ таолонинг амри сифатида) фарздир. Аммо саҳиҳ қавлга кўра, муборак номлари зикр қилинганда салавот келтириш вожибдир. (Элмалили, «Ҳақ дини, Қуръон тили», 6-жилд, 33-саҳифа; «Тафсири Ҳилол», 4-жуз, 624-саҳифа).
Бунда бир мажлисда номлари зикр қилинса ёки ҳар гал номлари айтилганда салавот айтиш вожиб (Тафсири Қозий Байзовий, 4-жилд, 299-саҳифа) бўлади, деганлар ҳам бор. Баъзи муфассирлар: «Умрида бир марта салавот айтиш вожиб», деганлар.
Бу ҳукмларнинг далили, севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Олдида номим зикр қилинганида менга салавот айтмаган кишининг бурни ерга ишқалсин», деганларидир («Сунани Термизий», Дуолар китоби, 3545-ҳaдиc).
🔗 https://islom.uz/maqola/22495
🕋 @islomuz
🎁 Yutuqli tanlovga marhamat!
«Hilol dasturlari» jamoasi kitobxonlikni keng targʻib qilish maqsadida tanlov eʼlon qiladi.
Loyiha shartlari juda oddiy:
14 kun davomida «Axloqus solihiyn» kitobini oʻqish yoki tinglash hamda kitobdan oʻzimizga eng yoqqan iqtiboslarni @hiloltanlovbot manziliga yuborish kerak boʻladi. Kamida 10 kun davomida iqtibos yuborgan kitobxonlar ushbu kitob boʻyicha test ishlaydilar va 5 nafar gʻolib taqdirlanadi.
📚 Gʻoliblarga qanday sovgʻalar beriladi deysizmi? Unda sovgʻalar bilan tanishing:
1-oʻrin: «Tafsiri Hilol» toʻplami, «Axloqus solihiyn» kitobi;
2-oʻrin: «Odoblar xazinasi» toʻplami, «Axloqus solihiyn» kitobi;
3-oʻrin: «Ruhiy tarbiya» toʻplami, «Axloqus solihiyn» kitobi;
4-oʻrin: «Yaxshilik va silayi rahm» hamda «Axloqus solihiyn» kitoblari;
5-oʻrin: «Hadis va Hayot», 37-juz, Adab kitobi, «Axloqus solihiyn» kitobi.
«Axloqus solihiyn» kitobining elektron va audio shaklini «Hilol eBook» ilovasidan, qogʻoz shaklini esa «Hilol Nashr» doʻkonlaridan topishingiz mumkin.
Chaqiriq 13-avgustda boshlanadi, inshaalloh. Chaqiriq boshlanguncha kitoblarni olib, tayyorlanib turishingiz mumkin. 😊
Siz ham chaqiriqqa qoʻshiling va yaqinlaringizni ham safimizga chorlang!
🟢 @hiloldasturlari