Умр маҳсули
Ишчи асалари тахминан 40 кун яшайди (5 ҳафтадан 6 ҳафтагача). Шу муддат ичида 400 мартадан кўп бол қидириб бориб келади. Шу аснода 1000 дан зиёд гулга қўниб, 7 грамм – бир кичик чой қошиқ миқдорида асал йиғади.
Сиз буни бир кичик қошиқчадаги асал ўлароқ кўришингиз мумкин. Аслида бу тўлиқ умрнинг меҳнат маҳсули.
«Тунга киришингизда ҳам, тонгга киришингизда ҳам Аллоҳни поклаб ёд этинг» (Рум сураси, 17-оят).
Ўзингиз тасаввур қилиб кўринг: онгсиз, ақлсиз бир ҳашаротга тинимсиз учиб-ишлаб, асал йиғишни амр қилиб қўйган Зот бундан фақат инсонларнинг соғлом ва бардам бўлишларини ирода этмаганми? Асалари бир кило асал тўплаш учун уясидан 120–150 минг марта учиб чиқиши, тўрт юз минг чақирим масофани учиб ўтиши керак. Бу, Ер куррасини белидан ўн марта айланиб ўтишга тенг келади. Энг қизиғи, асалари ўзи йиққан асалнинг юздан бир қисминигина истеъмол қилади, қолгани инсонлар истеъмол қилишади.
Шайх Саъид ал-Камалий
«Ҳилол» журнали 1(58) сон
🔗 https://islom.uz/maqola/22491
🕋 @islomuz
Allohning neʼmatlarini sanab, oxiriga yeta olmaymiz
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
@islomuz
Тошкент ислом институтига Чеченистондан меҳмонлар ташриф буюришди
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига Чеченистон Республикаси муфтийси ўринбосари Арби Жафаров, муфтий ўринбосари ёрдамчиси Асхаб Кайсаров, Веденский тумани қозиси Ильяс Газимагомаев, Ўзбекистон халқаро ислом академияси докторанти Мавлидин Гаджиев ва «Ўзбекистондаги И.Р.Гамзатов номидаги Доғистон миллий маданият маркази» раиси Гарун Шамхалов ташриф буюрди.
Меҳмонларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институтига ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов кутиб олди.
Муҳаммадолим домла институт фаолияти ва тарихи, Қуръони Карим ва тажвид ўқув курси ҳамда таълим даргоҳида таҳсил олиб кетган чеченистонлик талабалар ҳақида маълумот берди.
Чеченистон Республикаси муфтийси ўринбосари Арби Жафаров ташриф билан боғлиқ таассуротларини «Меҳмонлар хотира китобига» ёзиб қолдирди ҳамда ўзаро эсдалик ҳадялар топширилди.
🔗 https://islom.uz/maqola/22487
🕋 @islomuz
Ўзбекистонлик вакиллар Урдундаги Халқаро Ислом илмлари университетида
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари Урдундаги Халқаро Ислом илмлари университетига ташриф буюришди. Бу ҳақда @hanafiykulliyasi телеграм канали хабар берди.
Вакилларимиз университет раҳбари, профессор, доктор, Салоҳ Абулҳаж ҳазратлари билан учрашув ўтказиб, университетдаги таълим муҳити, дарс ўтиш услуби билан яқиндан танишдилар.
Сўнгра, университетда таҳсил олаётган бир гуруҳ ўзбекистонлик талабалар билан мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқот давомида ушбу ўқув даргоҳи таълим тизимидаги афзалликлар, ўзбек талабаларини ўйлантираётган масалалар юзасидан фикр алмашилди. Жумладан, араб тилидан бир қанча мутахассисларни Ўзбекистонга олиб бориш, университет билан Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси ва Тошкент Ислом институти орасида талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, имом-хатиб ва диний соҳа вакилларининг қисқа муддатли малака оширишларини таъминлаш, ушбу университетнинг Ҳанафий фиқҳи факультетининг таълим тизимини атрофлича ўрганиш ҳақида фикрлар айтиб ўтилди ҳамда талабалар томонидан таклифлар билдирилди.
Ўзбекистонлик вакиллар университет томонининг бу илиқ кутиб олишини юқори баҳолашди.
🔗 https://islom.uz/maqola/22486
🕋 @islomuz
Ғийбатчига жавоб
Бир киши Ҳасан Басрий қуддиса сирруҳу ҳазратларининг олдиларига келиб: «Фалончи сенинг ҳақингда фалондай, пистондай номаъқул гапларни гапирди», дебди.
– Қачон?
– Бугун.
– Қаерда?
– Уйида.
– Унинг уйида нима қилаётган эдинг?
– Зиёфатга борувдим.
– Зиёфатда нима единг?
Ҳалиги киши саккиз хил таомнинг номини санади. Шунда Ҳасан Басрий қуддиса сирруҳу:
– Ўша одамнинг саккиз хил таоми қорнингга сиғдию бир оғиз сўзи сиғмадими? Тур, кет бу ердан! – дедилар ва ғийбатчини даргоҳларидан қувиб чиқардилар.
«Ҳилол» журнали 1(58) сон
🔗 https://islom.uz/maqola/22485
🕋 @islomuz
Мужтаҳид халифа
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу сиёсат, футуҳот, волийлар, шаҳарлар қуриш, аскарий ишлар ва шунга ўхшаш бошқа тадбирлар билангина чегараланиб қолишлари мумкин эмас эди. У кишининг илмлари, у кишининг зеҳнлари, у кишининг ақллари ва тадбиркорликлари олдида мазкур ишлар жуда ҳам содда ва осон эди.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг ҳаётларини ўрганар эканмиз, у кишининг улкан мужтаҳид эканликлари, нафақат мужтаҳид, балки кейинги авлод мужтаҳидларига дарслик бўладиган ижтиҳодлар қилганликларига гувоҳ бўламиз.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу шаръий ҳукмларни татбиқ қилишда кишининг ақли лол қоладиган даражада жасорат билан иш тутганлар. Энди ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг шунга ўхшаш ижтиҳодларидан баъзиларини батафсилроқ ўрганамиз.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22483
🕋 @islomuz
Zakot kitobi 2-qism | Fiqh saboqlari
Hidoya 97-son
«Zakot» so‘zi lug‘atda «poklik» va «o‘sish» degan ma’nolarni anglatadi. Zakot bergan kishining moli poklanadi. Qachon zakotini bersa, poklanadi, bo‘lmasa yo‘q. Zakoti berilgan molga baraka kiradi, ko‘payib, o‘sadi.
Shar’iy istilohda «Zakot – maxsus moldan maxsus juzni maxsus shaxsga Allohning roziligi uchun shariatda tayin qilingandek mulk qilib berishdir».
Muallif: Burhoniddin Marg‘inoniy
Ustoz: A’zamjon domla Qambarov
Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi
☺️☺️☺️☺️☺️
🔗 Premyera
🕋 @islomuz
Сув уни ўраб турган энергиядан, нутқ ва ҳис-туйғулардан таъсирланади
Олимлар сувнинг аҳамиятини тушуниб, уни кўплаб касалликларни даволаш учун қабул қилдилар, чунки инсон танасининг 70 фоизи сувдан иборат. Ер юзасининг 70 фоизини ҳам сув ташкил қилади.
Шундай қилиб, ўз-ўзини ривожлантириш доирасида сув билан шуғулланадиган ва уни ўз тадқиқотларининг асосига айлантирадиган назариялар ва тадқиқотлар сўнгги йилларда асосий эътибор марказига айланди.
Буни кўплаб олимлар, жумладан, тиббиёт қурилмалари муҳандиси, оила ислоҳоти фанлари тадқиқотчиси, оилавий муносабатларни мустаҳкамловчи янги каналларнинг кашфиётчиси, «Сув ва унинг ўз-ўзини даволашдаги сирлари тўғрисида» китоби муаллифи доктор Шариф Шукран тасдиқлайди. У сувнинг кўпгина сирлари мавзусида курслар ўтказиб, унинг кўплаб сирлари ҳақида гапириб берди. У сувдан фойдаланишнинг бошқа жиҳатларига ҳам тўхталиб, ундан баъзи нотўғри фойдаланишлардан эҳтиёт бўлиш зарурлигига эътибор қаратди ва ғазабланган ёки хафа бўлган одамнинг салбий энергияси у пиширган ва одамларга тақдим этадиган таоми орқали токсин (заҳар)лар шаклида узатилишини баён этди.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22480
🕋 @islomuz
Салавоти шарифнинг фазилати
Аллоҳ таоло ҳеч нарсага, ҳеч кимга эҳтиёжи бўлмаган ҳолда, Ўз Пайғамбари ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтади, бас, бунга кўра, умматларининг ул зотга салавот айтмоғи нақадар зарурдир. Чунки мўъминлар у зотнинг шафоатларига муҳтождирлар.
حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ [بُنْدَارٌ ] ، حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ خَالِدٍ بْنُ عَيْمَةَ، حدتَنِي مُوسَى بْنُ يَعْقُوبَ الزَّمْعِيُّ، حَدَّثَنِي عَبْدُ اللَّهِ بْنُ كَيْسَانَ، أَنَّ عَبْدَ اللَّهِ بْنَ شَدَّادٍ أَخْبَرَهُ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ، أَنَّ رَسُولَ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ
قَالَ: «أَوْلَى النَّاسِ بِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ، أَكْثَرُهُمْ عَلَيَّ صَلَاةٌ ».
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қиёмат кунида инсонларнинг менга энг якини менга энг кўп салавот айтганидир» («Сунани Термизий», 352-боб, 484-ҳадис).
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22476
🕋 @islomuz
ТАЪЗИЯ
«Hilol Nashr» матбаа-нашриёти ҳамда Islom.uz портали жамоаси нуфузли дин арбоби, Россия Федерациясидаги Шимолий Кавказ мусулмонларини мувофиқлаштириш маркази раиси, муфтий, шайх Исмоил Бердиевнинг вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, сафдошлари ва шогирдларига чуқур, самимий таъзия изҳор этади.
Муфтий Исмоил Бердиев кеча, душанба оқшомида бу фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар. Аллоҳ таоло марҳум уламонинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилсин, бу дунёда қилган хайрли амалларидан, хизматларидан ҳосил бўлган ажру савоблардан Қиёматга қадар баҳраманд қилиб, руҳларини шод қилсин, охиратларини обод қилсин, ваъдасига биноан, иззат тожини кийдирсин, ҳақларига қилинадиган барча хайрли дуоларни ижобат айласин!
Марҳумнинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, барча яқинларига гўзал сабр тилаб қоламиз.
Муфтий Исмоил Бердиевнинг аҳли оилалари, фарзандлари ва ёр-биродарларига барча мўмин-мусулмонлар номидан, минглаб мухлислари номидан бу мусибат дамларида ҳамдардлик изҳор қиламиз, марҳумнинг ҳақларига дуода бўламиз.
Сиз азизлардан ҳам марҳумнинг ҳақларига дуолар қилишингизни сўраймиз.
«Сабрлиларга хушхабар берингки, улар ўзларига мусибат етганда «Барчамиз Аллоҳникимиз ва барчамиз Унга қайтамиз», деганлардир».
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22475
@islomuz & @hilolnashr
Балки бу охирги имкониятдир
«Ҳар нафас олиб-чиқарганингда, албатта, У Зот сенга қадарини жорий қиладир».
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ
Сен ҳар нафас олганинг ва нафас чиқарганингда Аллоҳ таолонинг бир тақдири сенга жорий бўлади. Сен У Зотнинг қазо ва қадари гаровидирсан. Бас, кўз очиб-юмгунча ҳам ҳар бир нарсада Аллоҳ таолонинг бандаси бўл.
Ушбу гаплар динимиздаги қазо ва қадар ақийдасига бориб тақалади. Бу борада қуйидагиларни билишимиз ва уларга жазм ила эътиқод қилишимиз лозимдир.
Уламоларимиз «қазо» ва «қадар»ни қуйидагича таърифлайдилар:
«Қазо Аллоҳ таолонинг ҳамма нарсаларнинг келажакда қандай бўлишини азалдан билишидир».
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22472
🕋 @islomuz
«Хадичаи Кубро» мадрасасида 2024-2025 ўқув йили учун кўзи ожиз абитуриентларнинг қабул имтиҳонлари ўтказилди
Бугун, 5 август куни «Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида янги ўқув йили учун кўзи ожиз абитуриентларнинг қабул имтиҳонлари бўлиб ўтди.
Мазкур абитуриентлар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига кўзи ожиз абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби»га асосан кириш имтиҳони оғзаки тартибда ўтказилди.
Унда Тошкент шаҳар «Шароит плюс» ногиронлар жамоат бирлашмаси кенгаш аъзоси Улуғбек Маматханов холис кузатувчи сифатида иштирок этди.
🔗 https://islom.uz/maqola/22470
🕋 @islomuz
Hazratdan eʼtirof...
«Hazratni xotirlab» ko'rsatuvining 74-soni
Hasanxon Yahyo Abdulmajid
📹 https://youtu.be/j9WLOIjf_P0?feature=shared
🕋 @islomuz
Куч ва ахлоқ ўртасидаги тенгсизлик
Европаликлар куч, ахлоқ, илм билан дин ўртасидаги мувозанатлар тенглигини ҳаёти дунёнинг зоҳири сабаб аллақачонлар йўқотиб бўлган эдилар. Зотан куч ва илм Европадаги янги уйғонишдан сўнг дин билан ахлоқнинг ҳисобига тобора илдамлаб борар эди. Аввалги иккаласи кундан кун юксалиб тараққий топиб борар, кейинги иккаласи эса кундан кунга пастлашиб инқирозга юз тутиб бораётган эди.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22464
🕋 @islomuz
Marosimlardagi isrof haqida
«Isrof» kitobi 8-son
📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Isrof» kitobi suxandon lafzida
🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi
📹 YouTube
🕋 @islomuz
Иккисига яхшилик қилиш баъзи нафл ибодатлардан устун
Ота-онага яхшилик қилиш қанчалар муҳим амал эканини ушбу сарлавҳадан ҳам билиб олиш мумкин. Бу ҳақда келган далиллар кўплигидан алоҳида бир боб очишни тақозо қилгани эътиборга сазовордир.
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَسْتَأْذِنُهُ فِي الْجِهَادِ، فَقَالَ: أَحَيٌّ وَالِدَاكَ؟ - وَقَالَ مُحَمَّدٌ: أَلَكَ وَالِدَانِ؟ - قَالَ: نَعَمْ. قَالَ: فَفِيهِمَا فَجَاهِدْ.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан ривоят қилинади:
«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан жиҳодга изн сўраб келди. Шунда у зот: «Ота-онанг тирикми?» – Муҳаммаднинг айтишича: «Ота-онанг борми?» – дедилар. «Ҳа», деди у. «Икковлари учун жидду жаҳд қил!» дедилар».
Шарҳ: Яъни Аллоҳнинг йўлига, деб жиҳодга чиққанингдан кўра, ота-онангнинг розилигини олишга ҳаракат қилгин. Уларнинг розилиги учун қиладиган ҳаракатинг сенинг жиҳодинг бўлади, демоқчилар.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22489
🕋 @islomuz
Ё Расули Мустафо
Ҳар қадамда таъзим айлаб, Аллоҳ деб Каъба борай,
Бу гуноҳкор осий бошим остонангизга қўяй,
Бир гуноҳкор умматингиз келди, деб фарёд этай,
Ассалом, саййиди Олам, Сизга юз минг марҳабо,
Жон фидо айлай сиза ман, Ё Расули Мустафо.
***
Туғи муборакни ўшал кунга тикиб,
Биз каби шармандалар турсак шафоатга боқиб,
Бир кун назар солгаймисиз биз осийларга ҳам боқиб,
Ассалом, саййиди Олам, Сизга юз минг марҳабо.
Жон фидо айлай сиза ман, Ё Расули Мустафо.
***
Нурдин тахт узра ўлтирсангиз ўшал кун ё Расул,
Сиз дуо қилгач ўшал дам Ҳақ ани қилгай қабул,
Биз гуноҳкор осийларга кўрсатинг жаннатга йўл,
Ассалом, саййиди Олам, Сизга юз минг марҳабо,
Жон фидо айлай сиза ман, Ё Расули Мустафо.
***
Кел, гуноҳкор умматим, деб чорласангиз на бўлур,
Неча мандек ожизу бечора умматлар борур,
Қори Исмоил умиди кўп қатори шул эрур,
Ассалом, саййиди Олам, Сизга юз минг марҳабо,
Жон фидо айлай сиза ман Ё Росули Мустафо
Қуръон ҳофизи Исмоил қори раҳматуллоҳи алайҳ.
🔗 https://islom.uz/maqola/22488
🕋 @islomuz
Fikrlashish, fikr bildirish oson edi
«Hazratni xotirlab» ko'rsatuvining 74-soni
Hasanxon Yahyo Abdulmajid
📹 https://youtu.be/j9WLOIjf_P0?feature=shared
🕋 @islomuz
Safarning ko‘p foydasi bor
Safar aniq maqsadni ko‘zlagan holda bo‘lishi kerak. Maqsadining tayini yo‘q, behudaga vaqt, mol va kuch sarflash uchun bo‘ladigan safarning boridan yo‘g‘i yaxshi. Safardan ko‘zlangan niyat aniq bo‘lib, uni amalga oshirishga qaror qilinganidan keyin, safarga hozirlik ko‘rish boshlanadi.
🕋 @islomuz
Масжиди Набавийнинг ислоҳ қилиниши
Ҳижрий 17 йилда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларини кенгайтириб ислоҳ қилдилар.
Бухорий ва Абу Довуд Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида масжид хом ғиштдан бино қилинган, унинг шифти хурмо шохларидан, устунлари эса хурмо ёғочидан эди.
Абу Бакр унга ҳеч нарсани қўшмади. Умар унга қўшимча қилди. У масжидни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидаги асос устига қайтадан хом ғишт ва хурмо шохидан қурди. Устунларини яна хурмо ёғочидан қилди.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22484
🕋 @islomuz
Булбул қори ва унинг илмий мероси
Исмоил қори милодий 1885 йили Сардоба даҳасининг Исоқ чўян маҳалласи (ҳозирги Навоий кўчаси 46-уй)да таваллуд топди. Отаси – Нормирза кулолчилик билан шуғулланган бўлиб, шу ҳунари орқали халқ орасида иззат-эътибор қозонган. Уч ёшида онадан етим қолган Исмоил бир йил ўтгач, чечак касалига чалиниб, кўзи ожиз бўлиб қолади. Отаизор ёш фарзандлари Муҳаммадсоли ва Исмоилнинг келажаги учун бир бева аёлни никоҳига олади. Бироқ, у билан турмуши узоққа чўзилмайди.
Болалигидан илмга ташна Исмоил 5 ёшидан Қуръони Каримни эшитиб, ёд олишга киришади. Бу жараёнда «қорилар заводи» қорихонасининг машҳур мударриси, ҳофизи Қуръон Абдулғафур қори домла унга мураббийлик қилади. Бошланғич билим олиш давридаёқ у ўзининг ҳушёр, зийрак ва салоҳиятли эканини намоён қилади.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22482
🕋 @islomuz
Endi siz avvalgidek emassiz ...
«Hazratni xotirlab» ko'rsatuvining 74-soni
Hasanxon Yahyo Abdulmajid
📹 https://youtu.be/j9WLOIjf_P0?feature=shared
🕋 @islomuz
Холис хизмат
Фазилатли шайх ҳазратларининг ёнларида йигирма йилга яқин хизмат қилган бўлсак, бирор маротаба динга хизмат қиляпмиз деганларини эшитмадик.
Ҳақиқатда холис инсонлар ишларини индамай қилишар экан.
Устоз Анвар Аҳмад
🔗 https://islom.uz/maqola/22479
🕋 @islomuz
Yegan taomimiz hazm bo‘lmasa halok bo‘lamiz
Taomni yutganingda tiqilmay yutilishi, o‘sha taomni oshqozonga tushishi, bizga sezdirmay, bezovta qilmay uni hazm qilish jarayonlari aslida qanday kechadi?
To‘liq maʼlumotni ushbu videodan bilib olishingiz mumkin.
#Allohning_mojizalari
@islomuz
Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари давом этмоқда
Бугун, 6 август куни Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2024-2025 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари ўтказиладиган 6 та ҳудуднинг учинчиси бўлган Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, 1-сонли касб-ҳунар мактаби биносида навбатдаги кириш имтиҳон жараёнлари бошланди.
Эрта тонгдан мазкур даргоҳга 533 нафар абитуриент тест синовларини топшириш учун етиб келди. Бу ерда абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига барча зарур шароитлар ҳозирланган.
Имтиҳон бошланиш олди ўтказилган тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири ўринбосари Акбар Дўсматов, Дин ишлари бўйича қўмитаси масъул ходими Элёр Алимқулов, Шаҳрисабз шаҳар бош имом-хатиби Фазлиддин Мухторов, «Хожа Бухорий» ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири Ўткир Ғузаров, соҳа вакиллари, ўқитувчи-мураббийлар, ота-оналар ва абитуриентлар иштирок этди.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22474
🕋 @islomuz
Қиёматга яқин қолганда Қустантиниянинг фатҳ этилиши
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ алайҳиссалом шундай дедилар: «Румликлар Аъмоқ ёки Добиққа етиб келмагунча Қиёмат қойим бўлмайди. Ўшанда Мадинадан ўша кундаги ер юзи аҳолисининг энг яхшиларидан иборат қўшин уларга қарши чиқади. Улар саф-саф бўлиб туришганда румликлар: «Бола-чақамизни асир қилиб олиб кетганларни ўзимизга қўйиб беринглар, улар билан жанг қилайлик», дейишади. Шунда мусулмонлар: «Йўқ! Аллоҳга қасамки, биродарларимизни сизларга бериб қўймаймиз», дейишади. Сўнг улар билан жанг қилишади. Уларнинг (мусулмонларнинг) учдан бири қочади, Аллоҳ уларнинг тавбасини тоабад қабул қилмайди. Учдан бири эса ўлдирилади, улар Аллоҳнинг ҳузурида энг афзал шаҳидлардир. Яна учдан бири фатҳ қилади ва улар тоабад фитнага учрамайдилар. Сўнг Қустантинияни фатҳ қилишади. Кейин қиличларини зайтун дарахтига илиб қўйиб, ўлжаларни тақсимлашаётган пайтда тўсатдан ораларида шайтон: «Масийҳ (Дажжол) аҳлу аёлингизга эга чиқиб олди!» деб қичқиради. Шунда улар йўлга тушишади, лекин бу ёлғон бўлади. Шомга етиб келишганда эса у (Дажжол) зоҳир бўлади. Улар жангга тайёрланиб, сафларни тўғрилаб туришганда намозга иқома айтиб қолинади. Шунда Ийсо ибн Марям соллаллоҳу алайҳи васаллам тушиб, уларга имом бўлади. Аллоҳнинг душмани (Дажжол) у зотни кўрган заҳоти сувда эриган туздек эриб кетади. Агар қўйиб берилса, эриб, охири ҳалок бўлар эди, бироқ Аллоҳ уни у зотнинг (Ийсо алайҳиссаломнинг) қўли билан ўлдиради. Кейин (Ийсо алайҳиссалом) найзасидаги унинг қонини уларга кўрсатади».
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22471
🕋 @islomuz
Исломга кирсангиз бўлмайдими?
Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир юришда бирга эдик. Кечаси билан юриб бориб, унинг охирида бир ухладикки, мусофир одам учун бундан ширин уйқу бўлмаса керак. Офтобнинг иссиғидагина уйғондик. Аввал фалончи, фалончи ва фалончилар уйғонди. Сўнг Умар ибн Хаттоб тўртинчи бўлиб уйғонди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ухлаганларида ўзлари уйғонмасалар, биров у зотни уйғотмас эди. Чунки биз у зотга уйқуларида нима бўлишини билмас эдик.
Умар уйғониб, одамларга нима етганини кўрганидан кейин – у бақувват одам эди – баланд овозда такбир айта бошлади. Овозидан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонгунларича такбир айтди. У зот уйғонганларида ўзларига етган нарса ҳақида шикоят қилишди. Шунда у зот: «Зарари йўқ ёки зарар қилмайди. (Йўлга) чиқинглар!» дедилар. Шунда жўнашди. Узоқ юрмай, (бир жойга) тушишди. Сўнгра таҳорат суви чақириб, таҳорат қилдилар. Намозга нидо қилинди.
Одамлар билан намоз ўқидилар. Намозни тугатганларидан кейин одамлар билан намоз ўқимай, ажраб четда турган бир одамни кўриб қолдилар ва: «Эй Фалончи, одамлар билан намоз ўқишингдан сени нима тўсиб қолди?» дедилар. «Мен жунуб бўлиб қолгандим, сув йўқ», деди. «Сен учун пок тупроқ бор. У кифоя қилади», дедилар».
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22469
🕋 @islomuz
Ушбу ҳадисга амал қилсак, охиратда самарасини кўрамиз
عَنْ ثَوْبَانَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ الْمُسْلِمَ إِذَا عَادَ أَخَاهُ الْمُسْلِمَ لَمْ يَزَلْ فِي خُرْفَةِ الْجَنَّةِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَمُسْلِمٌ.
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир мусулмон касал биродарини кўргани борса, жаннат мевалари ичида бўлади», дедилар».
Термизий ва Муслим ривоят қилганлар.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22468
🕋 @islomuz
Orzu
Siz dengizga kelolmasangiz, dengiz sizning oldingizga boradi ona!
📹 YouTube
🕋 @islomuz
Олтиндан қиммат дуо
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳуга дедилар: «Агар одамларни тилла ва кумушларни хазина қилиб жамлаётганларини кўрсанг, сен ушбу калималарни жамлаб (ёдлаб) олгин:
1. «Аллоҳумма инний ас’алука сабаата фил амри,
2. Вал ъазиймата ъала рушди,
3. Ва ас’алука шукро ниъматика,
4. Ва ҳусна ъибаадатика,
5. Ва ас’алука лисаанан соодиқон,
6. Ва қолбан салиман.
7. Ва ас’алука мин хойри маа таъламу,
8. Ва аъуузу бика мин шарри маа таъламу.
9. Ва астағфирука лимаа таъламу, иннака анта ъаллаамул ғуйууби».
Имом Аҳмад ривояти.
Маъноси: Аллоҳим, албатта мен Сендан ишда сабот, рушди ҳидоятда азиймат, ният сўрайман. Ва неъматингга шукр, гўзал ибодатингни сўрайман. Содиқ тил ва салим қалб сўрайман. Сен хайрли деб билганни сўрайман. Сен ёмонлик деб билгандан паноҳ тилайман. Ўша ёмонлик деб билганинг нарсага истиғфор сўрайман, албатта Сен ғайбларни билгувчи Зотсан!
Изоҳ: «Сабот» сўзининг маъноси Аллоҳ азза ва жалланинг дини ва Набийси соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатини то вафот этгунча ушлашдир.
🔗 https://islom.uz/maqola/22463
🕋 @islomuz