islomuz | Неотсортированное

Telegram-канал islomuz - Islom.uz

134955

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Подписаться на канал

Islom.uz

Туркиялик машҳур қори юртимизда

Бугун, 2 август куни Миср Араб Республикасида улуғ устозлардан таҳсил олган, туркиялик машҳур қори, шайх Ризо Гунай «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидига ташриф буюрди. Меҳмонни ушбу масжид имом-хатиби, устоз Исмоилжон Муҳаммад Содиқ илиқ кутиб олдилар. Азиз меҳмон жума намозини жамоат билан бирга адо этди.

Шундан сўнг «Ҳилол нашр» нашриётининг бош дўконига ташриф буюриб, бу ердаги диний-маърифий, бадиий-публицистик адабиётлар, китобхонларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, нашриёт, дўкон ходимлари, шу билан бирга юртимиз ва халқимиз хаққига хайрли дуолар қилдилар.

🔗 https://islom.uz/maqola/22462

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Жума куни қилинган дуонинг қабул бўлиши

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида одамларга қурғоқчилик етди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни хутба қилиб турганларида бир аъробий туриб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Мол-ҳол ҳалок бўлди, оилалар оч қолди, биз учун Аллоҳга дуо қилинг!», деди. Шунда у зот қўлларини кўтардилар. Осмонда бир парча булут кўринмаётган эди. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, қўлларини туширмаслариданоқ, тоғдек булутлар қўзғалди. Кейин у зот минбарларидан тушмай туриб, ёмғир соқолларидан томаётганини кўрдим. Ўша куни ҳам, эртасига ҳам, индинига ҳам, ундан кейинги кун ҳам то кейинги жумагача ёмғир ёғди.

🔗 Тўлиқ ўқиш:

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Адолат ва инсоф ўта муҳим

Адолат ва инсоф ўта муҳим нарсалардир. Аллоҳ таоло мўминларни гарчи ўз зарарларига, ота-оналари ва қариндошлари зарарига бўлса ҳам адолатни қоим қилишга ва тўғри гувоҳлик беришга чақирган. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тутумлари ҳам шундай эди. «Аллоҳга қасамки, агар Муҳаммад қизи Фотима ўғрилик қилса, ҳеч шубҳасиз унинг ҳам қўлини кесган бўлардим...».
Бухорий ривояти.

Саҳобаларнинг тутуми ҳам шундай бўлган. Тобеинлар ва уларга эзгулик билан эргашганларнинг ҳам ҳоли шундай эди.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ноҳаванд жанги

Форснинг подшоҳи Ноҳавандга катта куч тўплади. У форс империясига қарашли ҳамма жойлардан аскар тўплаб, ўз юришини Марв шаҳридан бошлади.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга бу ҳақда хабар берди. Шу билан бир вақтда Куфа аҳлидан бир гуруҳи Саъд розияллоҳу анҳуни адолатсизликда айблаб, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуга шикоят қилдилар. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бу шикоятни текшириш учун ўз тафтишчиларининг энг машҳури Муҳаммад ибн Масламани юборди. Саъдни ўз ҳузурига келишга амр қилди. Саъд ўрнига бошқа одамни қўйиб, ўзи Мадинага йўл олди.

Текширишдан кейин Саъд розияллоҳу анҳунинг айбсиз эканликлари маълум бўлди. Аммо Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу орага келишмовчилик тушиб қолганлигини эътиборга олиб, Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг ўринларига Куфага Нўъмон ибн Муқаррин ал-Музанийни амир этиб тайин қилдилар ва унга ушбу мактубни йўлладилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22458

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ғоялар билан воситалар ўртасини аралаштириб юбориш

Европаликлар ўзларини диндан мосуво қилдилар. Ахлоқ деган монеълик қилгувчи ёки дин деган тийиб тургувчи ҳам, илоҳий илмдан иборат уларни тўғриликка бошлагувчи ҳам уларда қолмади. Яратилишдан мақсад нималигини, ибтидоларию интиҳолари нима бўлишини ёддан чиқардилар ва: «Шу дунёдаги ҳаётимиздан бошқа ҳаёт йўқдир. Ўламиз, тириламиз ва биз қайта тирилгувчи эмасмиз», дедилар.

Ана шу ақидаларининг табиатидан келиб чиқиб инсон учун лаззат, роҳат, моддий манфаат, ер юзида такаббурлик қилиш, ерда ­ хожаси ҳам вориси ҳам бўлмаган мамлакат сингари ­ ҳукмронлик қилиш, ер аҳолисига қаҳр қилиш, ердаги бойликлар ва хазиналарни фақат ўзиники қилиб олишдан бошқа мақсад ҳам, ғоя ҳам йўқ дея эътиқод қилдилар. Натижада, ана шу қувват ва илмни лаззатга эришиш, одамлар устидан эгалик қилиш, рақибларни мағлуб этиш учун ишлатдилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22456

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Бугундан сўнг қилмиши унга зарар бермайди!

Табук ғазоти мусулмонлар учун жуда катта синов бўлди. Тўғри, у ислом тарихидаги ҳал қилувчи жанг бўлмаган. Аммо буюк бир синов бўлган.

Ўша пайтдаги шароитлар барчаси ҳавои нафсга қарши ва Аллоҳ яратган фитратга зид эди. Ёз фасли эди. Ёзда саҳро ёнади. Қуёш куйдиради, қум ёндиради. Аксига олиб масофа ҳам узоқ. Набий алайҳис саломнинг қилган ғазотлари ичида энг масофаси узоғи Табук бўлган. Мадина билан Табукнинг ораси тахминан 650 км чиқади. Ўша пайтда ёмғир ёғмай қурғоқчилик бўлиб, байтул мол ҳам бўшаб қолган эди. Бу қўшинни жиҳозлаш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламда мол йўқ эди. Шунинг учун бу қўшин «машаққат қўшини» деб номланган эди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22454

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Нафс ва шайтон

Нафс ва шайтон инсоннинг энг катта душманидир. Бироқ буни кўпинча унутиб қўямиз.

Нафсга ютқазиш уни фақат яхшиликка буюради деб ўйлаш, унинг барча қутқу ва хоҳишларини фойдали деб билишдир.

Шайтоннинг энг катта ютуғи уни йўқ деб ўйлашингиздир. Душманнинг борлигини билмаслик, инкор қилиш унинг учун энг қулай ҳолат ва ғалаба асосидир.

Нафс яхшиликка ҳам, ёмонликка ҳам майл қилаверади ва уни поклаб, тарбия қилинса, яхшиликка ишлайди. Аммо қўйиб берса, ёмонлиги зиёда бўлиб, ваҳшийлашиб бораверади.

Нафс ўз истагини талаб қилганда қистаб туриб олади ва айтганини қилдирмагунча тинчимайди. Шайтон эса бир тарафдан йўл топа олмаса, бошқасидан келаверади.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22452

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Мерос оладиган эркаклар

Мерос олишларига ижмо қилинган эркаклар умумий саналганда ўнта тоифа бўлиб, агар уларни тафсилоти билан санайдиган бўлсак, ўн бештадир:

1. Ўғил;

2. Ўғилнинг ўғли, қанча пастласа ҳам;

3. Ота;

4. Саҳиҳ бобо, қанча юқориласа ҳам;

5. Туғишган ака ёки ука;

6. Ота бир ака ёки ука.

7. Она бир ака ёки ука;

8. Туғишган аканинг ёки уканинг ўғли;

9. Ота бир аканинг ёки уканинг ўғли;

10. Туғишган амаки;

11. Ота бир амаки;

12. Туғишган амакининг ўғли;

13. Ота бир амакининг ўғли;

14. Эр;

15. Қул озод қилган эркак.

Мерос олувчи эркаклар жамоаси шулардир. Булардан бошқа ҳеч бир эркак мерос олмайди. «Манзуматур-Роҳбия» китобининг муаллифи уларни шеърий услубда зикр қилиб ўтган бўлиб, унинг маъноси шундай:

Эркаклардан меросхўрлар ўнтадир,

Уларнинг исмлари маълум, машҳурдир:

Ўғил, ўғилнинг ўғли, қанча пастласа ҳам,

Ота, унинг отаси, қанча юқориласа ҳам.

Ака-укалар, қай тарафдан бўлсалар ҳам,

Аллоҳ улар тўғрисида оят нозил қилган.

Амаки, отасидан бўлган амакисининг ўғли,

Бундай мўъжаз эслатмага шукр қил.

Эр ҳамда қулни озод қилган эркак,

Мерос олувчи эркакларнинг шудир барчаси.

🔗 https://islom.uz/maqola/22450

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Shayx hazratlari ulug‘ ajdodlarimizni haqiqiy davomchilari edilar...

Doktor Hasan Komil Yilmaz

"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvining 75-sonini bugun soat 20:30 da
YouTube sahifamiz orqali tomosha qiling!

🌐 Premyera

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Omonatdorlik

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Kasbidan baraka topishi uchun nima qilish kerak?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Куфа ва Басра шаҳарларининг қурилиши

Худди ўша йили Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг амрлари билан Басра шаҳри ҳам қурилди. Унинг ўрнида бир қишлоқ бор эди. Бу қишлоқ Дажла ва Фурот дарёлари қўшилган жойда эди. Шаҳарнинг қурилишига Утба ибн Ғазвон раҳбарлик қилди.

Шундай қилиб, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг даврларида рўйи заминнинг сайқаллари бўлган исломий шаҳарлар қуриш ҳам бошланиб кетди.

Куфа ва Басра шаҳарлари битганидан кейин Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўша пайтда Ироқ номи билан аталган Ислом жамиятининг шарқий бўлагини иккига бўлдилар.

Бирига Куфани марказ ва Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳуни волий, иккинчисига Басрани марказ ва Утба ибн Ғазвонни волий қилиб тайинладилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22442

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Taomdagi isrof haqida

«Isrof» kitobi 7-son

📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Isrof» kitobi suxandon lafzida

🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi

📹 YouTube

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Payshanba kuni safarga chiqish mustahabdir

Safarning foydasi juda ko‘p. Safar qilish tanning sihatiga foydali, chunki safarda havo almashadi va a’zolar chiniqadi. Zero, harakat badandagi rutubatni ketkazadi, qon aylanishini yaxshilaydi.

Azizlar, safar haqidagi muhim ma’lumotlarni islom.uz portalining ijtimoiy sahifalarida tomosha qiling!

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ислом таълимоти иложи борича оилани мустаҳкамлашга амр қилади

Ота-онага яхшилик қилишга, уларнинг итоатида бўлишга жуда кўп тарғиб қилинади. Уларнинг фарзанддаги ҳақлари жуда юқори мартабага қўйилади. Аммо ҳамма нарсанинг чегараси бўлганидек, ота-онага яхшилик ва итоат қилишнинг ҳам чегараси бор. Қуйида шу чегара ҳақида сўз юритилади

عَنْ مُعَاوِيَةَ بْنِ الرَّيَّانِ؛ أَنَّهُ سَمِعَ رَجُلًا يَسْأَلُ عَطَاءً عَنْ رَجُلٍ لَهُ أُمٌّ وَامْرَأَةٌ، وَالْأُمُّ لَا تَرْضَى إِلَّا بِطَلَاقِ امْرَأَتِهِ، قَالَ: لِيَتَّقِ اللهَ فِي أُمِّهِ وَلِيَصِلْهَا. قَالَ: أَيُفَارِقُ امْرَأَتَهُ؟ قَالَ عَطَاءٌ: لَا. قَالَ الرَّجُلُ: فَإِنَّهَا لَا تَرْضَى إِلَّا بِذَلِكَ. قَالَ عَطَاءٌ: فَلَا أَرْضَاهَا اللهُ، امْرَأَتُهُ بِيَدِهِ إِنْ طَلَّقَهَا فَلَا حَرَجَ، وَإِنْ حَبِسَهَا فَلَا حَرَجَ.

Муовия ибн Райёндан ривоят қилинади:

«У бир кишининг Атодан онаси ва хотини бўлган, онаси хотинини талоқ қилишидан бошқа ишга рози бўлмаётган бир киши ҳақида савол сўраганини эшитди. Шунда у: «Онаси борасида Аллоҳга тақво қилсин ва унга силаи раҳм қилаверсин», деди. «Хотинини қўйиб юборадими?» деди. «Йўқ», деди Ато. Шунда ҳалиги одам: «Онаси шундан бошқага рози бўлмаяпти», деди. «Уни Аллоҳ рози қилмасин! Хотини қўлида. Талоқ қилса ҳам танглик йўқ, тутиб қолса ҳам танглик йўқ», деди».

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22433

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#қуръони_карим

«Hilol Nashr» нашриётида чоп қилинган мусҳафи шарифлар

Мусҳафларни «Hilol Nashr» нашриётининг дўконларидан харид қилишингиз, kitoblardunyosi.uz саҳифамиздан буюртма беришингиз мумкин.

👉 Мусҳафи шариф (cариқ қоғозда, катта ўлчамда) — 135 000 сўм

👉 Мусҳафи шариф (тажвидли, катта ўлчамда) — 140 000 сўм

👉 Мусҳафи шариф (cариқ қоғозда, ўрта ўлчамда) — 55 000 сўм

👉 Мусҳафи шариф (кўк қоғозда, ўрта ўлчамда) — 57 000 сўм

👉 Мусҳафи шариф (тажвидли, ўрта ўлчамда) — 64 000 сўм

☎️ +998712175999

📥 Буюртма учун: @hilolnashruzbot

📍 Манзилларимиз

*Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади

@hilolnashr

Читать полностью…

Islom.uz

Safarga chiqishdan oldin ikki rakat namoz o‘qish

Safar tanballik, dangasalikni bartaraf etadi, chunki bir odam bir maqomda istiqomat qilsa, sustlik va kasallik kuchayadi, badanning ozuqalari, modda almashinuvi va suvi yurishmay qoladi. Safar g‘am va mahzunlikni ketkazadi, negaki kishi qanchalik g‘amga botmasin, safarga chiqsa, ko‘ngil yoziladi, tashvishlarni arishiga sabab bo‘ladi.

Azizlar, safar haqidagi muhim ma’lumotlarni islom.uz portalining ijtimoiy sahifalarida tomosha qiling!

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Хушхабар: Қуръон мусобақасида Мустафоқул қори тақдирланди

Жорий йилнинг 23-27 июл кунлари Татарстоннинг Қозон шаҳрида Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси томонидан ташкил қилинган халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур нуфузли мусобақада юртимиз номидан «Саййид Муҳйиддин Махдум» ислом билим юрти битирувчиси Мустафоқул қори Абдураҳмонов Абдуваҳоб ўғли муваффақиятли иштирок этиб тақдирланди.

Аллоҳ таоло Мустафоқул қорининг ҳифзини бақувват қилиб, Қуръони Карим нурини таратиб юришни насиб этсин.

🔗 https://islom.uz/maqola/22459

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Диний идора делегацияси Мисрдаги анжуманда иштирок этди

Шу йилнинг 29-30 июль кунлари Қоҳира шаҳрида “Шиддат билан ривожланиб бораётган дунёда фатво ва юксак ахлоқни шакллантириш” мавзуcидаги халқаро анжуман бўлиб ўтди. Унда 100 дан ортиқ давлатдан келган юқори мартабали давлат ва жамоат арбоблари, етук уламолар, диний етакчилар ва фатво идоралари вакиллари иштирок этди.

Мазкур нуфузли тадбирда Миср муфтийси Шавқий Иброҳим Аллом таклифига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков қатнашди.

Халқаро анжуманда дин уламолари томонидан чиқарилган фатволар кишилар ва жамиятларни тўғри йўлга йўналтириш ва юксак ахлоқни шакллантиришда муҳим ўрин тутиши, шиддат билан ривожланувчи дунёда ва технологиялар тараққий этиб бораётган даврда фатволар янги чақириқларга мослашиши ҳамда диннинг асосий тамойилларига асосланган бўлишига алоҳида эътибор қаратилди.

Ушбу анжуманда турли мамлакатлардан келган олим ва соҳа мутахассислари мавзу юзасидан ўз маърузалари билан қатнашиш баробарида ўзаро фикр-мулоҳаза алмашдилар.

🔗 https://islom.uz/maqola/22457

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Таъзия

Юртимизнинг энг ёши улуғ устози, Қуръони Карим ходими, Яҳё қори даданинг завжалари вафоти муносабати билан чуқур ва самимий таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳуманинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин, жаннатнинг олий даражаларига етказсин!

Марҳуманинг барча оила аъзоларига, хусусан, Яҳё қори дадага, қариндош-уруғларига, яқинларига Аллоҳ таолодан сабру жамил ва ажру мукофотлар тилаймиз

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз».

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди, «Hilol-nashr» матбаа-нашриёти ва Islom.uz портали жамоаси

@hazratim_uz & @islomuz & @hilolnashr

Читать полностью…

Islom.uz

Shayx hazratlari ulug‘ ajdodlarimizni haqiqiy davomchilari edilar

Hazratni xotirlab ko'rsatuvining 75-soni

Doktor Hasan Komil Yilmaz


Ushbu ko‘rsatuvda fazilatli shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahullohning ibratli hayot yo‘li haqida hikoya qiluvchi suhbatlar berib boriladi.

Suhbatlarda hazratga zamondosh bo‘lgan ulamolar, u zotning oila aʼzolari, shogirdlari va muxlislarining shayx hazratlari haqidagi xotiralari bilan tanishib borasiz.

📹 Premyera

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Тошкент ислом институти ректори Хитой мусулмонлар жамияти раиси билан учрашди

Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси раиси, муфтий, шайх Равил Гайнутдин таклифига биноан, Тошкент ислом институти ректори Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Қозон шаҳрида ўтказилган «Маънавий ипак йўли: Катта Евроосиё маконида анъанавий қадриятларнинг маъноси» мавзусидаги Ѵ Халқаро илмий-теологик конференция давомида Хитой мусулмонлари жамияти раиси Ма Ихуэй билан учрашув ўтказди. Унда томонлар ўзаро фикр-мулоҳазалар олиб боришиб, бугунги кунда Хитой Халқ Республикаси ҳам бир қанча тадбирларда фаол иштирок этиб келаётгани таъкидланди. Ма Ихуэй бир неча йил олдин Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро ва Тошкент шаҳарларида зиёратда бўлгани, Имом Бухорий, Имом Термизий, Бурҳониддин Марғиноний ва Имом Мотуридий каби алломалар айнан Ўзбекистон замимнидан етишиб чиққани ҳамда мазкур алломалар ислом оламида мислсиз хизмат қилиб ўтишганини мамнуният билан эсга олди. Ма Ихуэй Хитой мусулмонлари Марказий Осиё давлатлари хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти билан ҳам яқин алоқалар ўрнатиш ниятидалигини маълум қилиб, фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратларига ўзларини самимий саломларини етказишни сўради.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22453

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Аёл китоб ўқиса

Аёл кишининг қадрини осмону фалакка кўтарадиган бир қанча омил бор. Аввало оналик, келажакнинг, наслнинг тарбияловчиси, ундан кейин эса хонадонимизнинг сариштаси, рўзғоримизнинг саранжомловчиси каби жиҳат шулардан баъзилари. Инсонийлик даражасини юксалтирувчи яна бир омил аёлнинг китоб ўқишидир! Негадир халқимизнинг аксарият қисмида қизларга нисбатан «Ўқиб шаҳар олиб берармиди?» деган тушунча шаклланиб қолган. Ҳақиқатда ҳам шундайми? Саволга жавоб беришдан олдин тарихий бир ҳақиқатни ёдга олсак.

Бугунги кунда бутун Ислом оламида юртдошимиз экани билан фахрланадиганимиз Имом Бухорийнинг, сўз мулкининг султони ҳазрат мир Алишер Навоийнинг ҳам тарбиясида айнан китоб ЎҚИГАН аёл бирламчи вазифани бажарган. Ҳа, энди бу қадимда бўлган-да, дейишга шошилмайлик. Яқин ўтмишимиз тасвирланган «Меҳробдан чаён» романида 17 ёшли Раънонинг саводи ҳақида Абдулла Қодирий бундай ёзади:

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22449

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Байтул-мақдиснинг обод бўлиши – Ясрибнинг хароб бўлишидир


عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «عُمْرَانُ بَيْتِ الْمَقْدِسِ، خَرَابُ يَثْرِبَ، وَخَرَابُ يَثْرِبَ خُرُوجُ الْمَلْحَمَةِ، وَخُرُوجُ الْمَلْحَمَةِ فَتْحُ القُسْطَنْطِينِيَّةِ، وَفَتْحُ قُسْطَنْطِينِيَّةَ خُرُوجُ الدَّجَّالِ»، ثُمَّ ضَرَبَ بِيَدِهِ عَلَى فَخِذِ الَّذِي حَدَّثَهُ أَوْ مَنْكِبِهِ ثُمَّ قَالَ: «إِنَّ هَذَا لَحَقٌّ كَمَا أَنَّكَ هَهُنَا، أَوْ كَمَا أَنَّكَ قَاعِدٌ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Байтул-Мақдиснинг обод бўлиши Ясрибнинг хароб бўлишидир. Ясрибнинг хароб бўлиши – катта урушнинг бошланишидир. Катта урушнинг бошланиши – Қустантиниянинг фатҳ бўлишидир. Қустантиниянинг фатҳ бўлиши эса Дажжолнинг чиқишидир», дедилар. Сўнгра қўллари билан ўзлари гапираётган кишининг тиззаси ёки елкасига уриб, «Бу – худди сенинг мана шу ердалигинг ёки худди сенинг бу ерда ўтирганингдек ҳақдир», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22448

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Холиққа маъсият бўладиган нарсада махлуққа итоат йўқ

Ота-онага яхшилик қилиш маъсият бўлмаган нарсаларда бўлиши лозимлиги ҳақидаги масаладаги асосий далиллар қуйидаги оят ва ҳадиси шарифлардир.

1. Аллоҳ таоло Анкабут сурасида айтади:

«Ва инсонга ота-онасига яхшилик қилишни тавсия қилдик. Агар улар сенинг ўзинг билмаган нарсани Менга ширк келтиришинг учун ижтиҳод қилсалар, бас, уларга итоат қилма. Қайтишларингиз Менгагинадир. Бас, сизларга қилган нарсаларингизнинг хабарини берурман» (8-оят).

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22443

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Xalqqa ilm berishdagi tartib

«Hazratni xotirlab» ko'rsatuvining 74-soni

Hasanxon Yahyo Abdulmajid


📹 https://youtu.be/j9WLOIjf_P0?feature=shared

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ҳазратнинг энг кичик шогирди

Мен шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг энг кичик шогирдиман.

Покистон Бош муфтийси, шайх Муҳаммад Рафий Усмоний


🔗 https://islom.uz/maqola/22441

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Xiyonat qilmang

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Alloh har bir ishni yaxshi bajargan bandasini yaxshi koʻradi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#янгилик

🎉«Бахтиёр оила» китоби 34-бор қайта нашр қилинди!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Бахтиёр оила» китоби қайта нашр қилиниб, сотувга чиқди.

🕊 Китобда инсонга икки дунё саодати йўлини кўрсатиб берган Ислом динининг бахтли, саодатли оила қуриш, эр-хотиннинг ҳуқуқлари, бурч ва мажбуриятлари, ота-онага, қайнота-қайнонага муносабат, келин ва куёв танлаш, ақийқа, фарзанд тарбияси, талоқ, идда ва шу каби кўплаб долзарб мавзулар келтирилган.

Асар бугунгача 33 марта нашр қилинган эди, бу сафаргиси билан нашр сони 34 га етди 🔥

Китобни «Hilol Nashr» нашриётининг дўконларидан харид қилишингиз ёки hilol.uz онлайн саҳифамиздан буюртма беришингиз мумкин. 😊

👉 Нархи: 72 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

*Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади

@hilolnashr

Читать полностью…
Подписаться на канал