Alloh qiyomatda so'rasa, nima deb javob berasizlar...
«Hazratni xotirlab» ko'rsatuvining 74-soni
Hasanxon Yahyo Abdulmajid
📹 https://youtu.be/j9WLOIjf_P0?feature=shared
🕋 @islomuz
Дангасалик
Ибн Қойюм роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Энг қайғули ғам-ташвиши кўп одам – дангаса одамдир. Улар ғайратли, тиришқоқ инсонлардан фарқли ўлароқ, бахт ва қувончдан мосуводир».
«Равзатул-муҳиббин», 268.
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
🕋 @islomuz
«Hilol Nashr»да икки қардош мамлакат ноширлари учрашди
2024 йил 5 июл куни Афғонистондан расмий ташриф билан ношир, «Аhmad print» нашриёти раҳбари Ҳусайн Қарзий ва унинг ёрдамчиси Абдулмуҳит Азизий юртимизга ташриф буюришди. Меҳмонлар юртимизни зиёрат қилиш асносида «Hilol Nashr» матбаа-нашриётининг бош дўконига ташриф буюрдилар. Уларни нашриёт раҳбари Исмоилжон Муҳаммад Содиқ кутиб олдилар.
Меҳмонлар нашриётнинг бош дўконидаги китобларни, жумладан, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг илмий мерослари ҳамда адабий-бадиий асарлар билан яқиндан танишдилар.
Сўнгра шайх ҳазратлари асос солган «Hilol-Nashr» матбаа-нашриётининг босмахонасига ташриф буюришди.
Меҳмонлар босмахонада китоб чоп этиш жараёнини кузатдилар, сўнг Исмоилжон домла меҳмонларга фазилатли шайх роҳимаҳуллоҳнинг ҳаёт йўллари, илмий мерослари ҳақида маълумот бериб ўтдилар.
Ташриф сўнгида меҳмонларга эсдалик совғалар берилди.
Маълумот ўрнида айтиб ўтамизки, «Аhmad print» нашриёти диний-маърифий йўналишда фаолият юритиб, у еда араб ва форс тилларида китоблар чоп этилади. Шунингдек, Қуръони Карим нусхаси ҳам мунтазам равишда чоп этиб борилади.
🔗 https://islom.uz/maqola/22372
🕋 @islomuz
Ilm xizmatidagi odamga sharoit yaratish borasida hazratdan tarbiya
«Hazratni xotirlab» ko'rsatuvining 74-soni
Hasanxon Yahyo Abdulmajid
📹 https://youtu.be/j9WLOIjf_P0?feature=shared
🕋 @islomuz
Tijoratchi qilishi kerak boʻlgan birinchi ish
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
@islomuz
Ҳамдардлик
Президент Шавкат Мирзиёев Уттар-Прадешштатида содир бўлган фожиа оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон Президенти Драупади Мурму ва Бош вазири Нарендра Модига таъзия йўллади.
Давлатимиз раҳбари қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
@islomuz
Басранинг қурилиши
Худди ўша йили Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг амрлари билан Басра шаҳри ҳам қурилди. Унинг ўрнида бир қишлоқ бор эди. Бу қишлоқ Дажла ва Фурот дарёлари қўшилган жойда эди. Шаҳарнинг қурилишига Утба ибн Ғазвон раҳбарлик қилди.
Шундай қилиб, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг даврларида рўйи заминнинг сайқаллари бўлган исломий шаҳарлар қуриш ҳам бошланиб кетди.
Куфа ва Басра шаҳарлари битганидан кейин Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўша пайтда Ироқ номи билан аталган Ислом жамиятининг шарқий бўлагини иккига бўлдилар.
Бирига Куфани марказ ва Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳуни волий этиб тайин қилдилар.
Иккинчисига Басрани марказ ва Утбани волий қилиб тайин қилдилар.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22364
🕋 @islomuz
Яхшилар сафидан бўлинг!
Тарихда ўтган одамлар уч турлидир:
1. Яхшилик билан эсланадиганлар;
2. Ёмонлик билан эсланадиганлар;
3. Унутилганлар;
Сиз ҳам тарих бўласиз. Энг озида унутиладиганлардан бўлинг!
🕋 @islomuz
Олам мувозанатини ким ўрнатган?
Қуёш ер юзига маълум бир ўлчовдаги иссиқликни юбориб туради. Агар ўша ўлчов бузилиб, миқдор салгина озайса, ер юзи музлаб қолади, кўпайса, куйиб кетади. Хўш, бу мувозанатни ким ўрнатди ва уни ким давомли этиб турибди? Аллоҳдан ўзга ҳеч ким эмас!
Нима учун баъзи жонзотлар оз тухум қўяди-ю, бошқалари кўп қўяди. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Мисол учун, лочинни олайлик. Ўзи ҳилват жойларда яшайди. Одатда лочиннинг тухумини ўз кўзи билан кўрган одамни учратмаймиз. Пашша бўлса, ҳамма ёқни тухумига бостириб юборади. Ўн миллионлаб тухум қўяди. Агар лочин пашшага ўхшаб тухум қўйса, нима бўларди? Ёки аксинча бўлса-чи? Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло лочиннинг умрини узун, пашшаникини қисқа қилиб қўйган. Бўлмаса, ўлчов бузилиб, ҳаётда ноқулайлик туғиларди.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22361
🕋 @islomuz
Муносабат
Боши Аллоҳга ёқмаган ҳар қандай муносабатларнинг охири сизга ҳам ёқмайди.
🕋 @islomuz
#янгилик
🎉 «Ҳадис ва ҳаёт» силсиласининг 1, 2, 9, 10, 14-15, 19 ва 30-жузлари қайта нашр қилинди
👉 «Ҳадис ва Ҳаёт» 1-жуз. Муқаддима — 28 000 сўм
👉 «Ҳадис ва Ҳаёт» 2-жуз. Ислом ва иймон — 41 000 сўм
👉 «Ҳадис ва Ҳаёт» 9-жуз. Рўза китоби — 33 000 сўм
👉 «Ҳадис ва Ҳаёт» 10-жуз. Ҳаж китоби — 46 000 сўм
👉 «Ҳадис ва Ҳаёт» 14-15-жуз. Қасамлар, назрлар ва ов — 33 000 сўм
👉 «Ҳадис ва Ҳаёт» 19-жуз. Оламларга раҳмат Пайғамбар — 63 000 сўм
👉 «Ҳадис ва Ҳаёт» 30-жуз. Қуръон фазилатлари китоби — 40 000 сўм
☎️ +998712175999
📥 Буюртма учун: @hilolnashruzbot
📍 Манзилларимиз
*Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади
@hilolnashr
«Masnaviyxonlik darslari» suhbati | 21-dars
Mavlono Jaloliddin Rumiy hazratlarining «Masnaviyi maʼnaviy» asarlarini tushunishga va hayotimizga tatbiq etishga qaratilgan «Masnaviyxonlik darslari» suhbatining 21-darsi boshlandi.
📍 Manzil: «Hilol Nashr» nashriyoti
🌐 https://www.youtube.com/live/dfq5cKMYWIA?feature=shared
@islomuz & @hilolnashr
Rostgo‘y, omonatdor tojirlarning jannatdagi darajasi
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
@islomuz
Суннатга мувофиқ ҳаёт
Мухлислар Шайх ҳазратларининг қиёфаларидан, юриш-туришларидан, сўзлашларидан, одамларга муносабатларидан, ҳатто кулишларию таом истеъмол қилишларидан суннатга мувофиқликни излашар ва ҳар гал, албатта излаганларини топишар эди.
Саъид Жаририй Абу Туфайл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрганман», деди. Унга: «У зотни кўрганингда қандай эдилар?» дедим. «Хушрўй оқ, худди пастликка тушаётганга ўхшаб юрар эдилар», деди» (Муслим ва Абу Довуд ривояти).
Шайх Муҳаммад Содиқ баланд бўйли барваста, тик қоматли, қуюқ қошли, келишган, соч-соқоли ўзига ярашган, бақувват киши эдилар. Ранглари оқ-қизғишга мойил, юзлари нурли, жиддий ва ўйчан эди. Олимларга хос виқорли, ҳайбатли, ҳаракатлари дадил ва салобатли эди. Оҳангаронлик бир мухлис қуйидагича ҳикоя қилади: «Ҳазратни бир маросимга таклиф қилишган эди. Кўча лой бўлгани учун хонадонгача пиёда келдилар. Узоқдан у кишининг юришларини Пайғамбар алайҳиссаломнинг қадам ташлашларига ўхшатиб юбордим. Худди тепаликдан тушиб келаётгандек қадларини тик тутиб, бир нуқтага қараганча дадил одимлардилар».
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22352
🕋 @islomuz
Qanday tijorat ibodat hisoblanadi?
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
@islomuz
Аллоҳим, Сендан барча яхшиликларни сўрайман...
Аллоҳим, мен Сендан ҳозир ҳам, кейин ҳам, билган ва билмаган барча яхшиликларни сўрайман.
Аллоҳим, мен Сендан билган ва билмаган, ҳозир ва келажакдаги ҳар қандай ёмонликлардан паноҳ тилайман.
Аллоҳим, мен Сендан жаннатни сўрайман ва ҳар қандай сўз ёки амал мени унга яқинлаштирсин.
Аллоҳим, мен Сендан дўзахдан паноҳ сўрайман. унга яқинлаштирадиган ҳар қандай сўз ёки амалдан паноҳ тилайман.
Аллоҳим, мен Сендан Пайғамбаринг Расули Акрам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган нарсанинг энг яхшисини сўрайман.
Аллоҳим, мен Сендан Пайғамбаринг Расули Акрам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган ёмонликлардан паноҳ тилайман.
Аллоҳим, мен учун қандай ҳукм қилган бўлсанг, унинг оқибатини мен учун яхши қилгин.
Аллоҳим, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотлар бўлсин!
Хуршид Маъруф
🔗 https://islom.uz/maqola/22374
🕋 @islomuz
Isrofning zararlaridan ba'zilari
«Isrof» kitobi 4-son
📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Isrof» kitobi suxandon lafzida
🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi
📹 YouTube
🕋 @islomuz
Tojirlar oʻzaro yaxshi munosabatda boʻlishi kerak
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
@islomuz
Islomda tabiat muhofazasi
Alloh taolo olamni ajoyib aniqlik ila va o‘zaro bog‘liq holda hamda undagi maxluqotlarning xususiyatlari, sifatlari, tarkiblari va adadlarini nihoyatda go‘zal va hikmatli qilib yaratgan.
Har bir maxluq o‘zining betakror tartibiga ega. Hamma narsalar Alloh taolo tarafidan ularning o‘ziga xos zamon va makonda hamda tartib va holatda xalq qilingandir.
🕋 @islomuz
Ташвишга солиб турган муаммолар
Бизни кўпроқ ташвишга солган, ўйлантирган нарса эса охирги пайтларда атрофимизда пайдо бўлган турли динлар, ҳизблар, тоифалар, йўналишлар, оқимлар ва шунга ўхшаш бошқа нарсаларга одамларнинг кўр-кўрона эргашиб кетаётганлари эди. Кўпчилик кишилар керакли билим ва тушунчага эга бўлмаганликлари сабабли мазкурларга эргашиб, уларнинг айтганини қилиб, ўзлари учун бахт ахтарадилар. Бечоралар аслида ўша «етакчи»ларнинг бирортаси ҳам ҳеч кимга бирор яхшилик қила олмаслигини ўйлаб ҳам кўрмайдилар. Динимиз, мазҳабимиз, дунёқарашимиздан кўпларининг хабарлари ҳам йўқ. Аввал нима бўлса, бўлгандир. Аммо ҳозир ота-боболаримиз амал қилиб, бахту саодат топган ўзимизнинг динимиз, мазҳабимиз ҳамда маданиятимизни яхшироқ ўрганиш ўрнига ўзганинг дини, мазҳаби ва маданиятига кўр-кўрона эргашиб кетаверишни оқилона иш сифатида баҳолаб бўлмайди.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22368
🕋 @islomuz
Умра зиёратини ўтказиш учун тегишли лицензияга эга бўлиш кераклиги белгиланди
Умра тадбирларини ташкил этиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди.
Лицензияни олиш учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида бож тўлаш керак. Умра тадбирларини лицензиясиз амалга оширишёки лицензияни қалбакилаштириш БҲМнинг 200 бараварида жаримага сабаб бўлади.
2 июль куни президент томонидан имзоланганқонун [ЎРҚ-935-сон] билан айрим қонунҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчаларкиритилди.
Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали хабар қилди. Қонун Қонунчилик палатасида26 март куни қабул қилиниб, Сенат томонидан 18 май куни маъқулланганди.
«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиштартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунгакиритилган ўзгартириш ва қўшимчага кўра, Умратадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйичахизматлар кўрсатишга доир фаолиятлицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди. Бунда, Дин ишлари бўйичақўмита мазкур соҳадаги лицензияловчи ваколатлиорган сифатида белгиланди.
Шунингдек, «Умра» тадбирларини ташкил этиш ваўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олишсоҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридикшахсларга солинадиган жарималар миқдорлариБҲМнинг 200 баравари (68 млн сўм) этиббелгиланди.
Бундан ташқари «Давлат божи тўғрисида»гиқонунга киритилган ўзгартиришга кўра, Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Умратадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйичафаолиятини лицензиялаганлик учун тўланадигандавлат божи БҲМнинг 10 баравари (3 млн 400 мингсўм) этиб белгиланди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
@islomuz
Shahid haqidagi bob 2-qism | Fiqh saboqlari
Hidoya 95-son
Quduriy rahmatullohi alayh aytadi: «(Yaralanib) jang maydonidan chalajon holda olib chiqilib so‘ng vafot etgan kishi yuviladi».
Bu kishi hayot ne’matlaridan foydalangani uchun shahidlik hukmida nuqsonli bo‘lib qoldi. Chunki dunyo rohatlaridan foydalangani sababli zulm asorati yengillashib qoladi. Shu bois bunday kishi Uhud shahidlari ma’nosida bo‘lmaydi.
Muallif: Burhoniddin Marg'inoniy
Ustoz: A'zamjon domla Qambarov
Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi
☺️☺️☺️☺️☺️
🔗 Premyera
🕋 @islomuz
Tojirlar bilishi kerak boʻlgan birinchi odob
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
@islomuz
Ташвиш ва ғам пайтида қилинадиган мустажоб дуо
Шайх Кафъамий имом Занулобидиндан бир дуо нақл қилган. Бу дуони у кишидан Муқотил ибн Сулаймон ҳам ривоят қилган: «Ким бу дуони юз марта қилсаю, ижобат бўлмаса, Муқотилни лаънатлайверсин», деган.
Дуо қуйидагича:
«Илоҳий, мен мен бўлиб (шу туришимда) қандай қилиб Сенга дуо қилай ва Сен Сен бўла туриб, қандай қилиб Сендан умид узай?!
Илоҳий, агар Сендан сўрамасам, Сен менга бермасанг, мен кимдан сўрайману ким менга ато этади?!
Илоҳий, агар Сенга дуо қилмасам, Сен менга ижобат қилмасанг, кимга дуо қиламану, ким менга ижобат қилади?!
Илоҳий, агар Сенга тазарруъ қилмасам, Сен менга раҳм қилмасанг, кимга тазарруъ қиламану, ким менга раҳм қилади?!
Илоҳий, Мусо алайҳиссалломга денгизни ёриб, унга нажот берганинг каби Муҳаммад алайҳиссаллом ва у зотнинг аҳли оилаларига салавот йўллашингни ва мени ҳозирги ҳолимдан қутқаришингни ҳамда фазлу раҳматинг билан менга кечиктирмасдан тез кушойиш беришингни сўрайман».
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22360
🕋 @islomuz
Duoning barakasi...
«Hazratni xotirlab» ko'rsatuvining 74-soni
Hasanxon Yahyo Abdulmajid
📹 https://youtu.be/j9WLOIjf_P0?feature=shared
🕋 @islomuz
Диний таълим ислоҳига бел боғлаб...
1980 йили Муҳаммад Содиқ Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идорасида ишлаш учун ариза топшириб, меҳнат фаолиятини шу даргоҳнинг ташқи ишлар бўлимида, таржимон сифатида бошлади. Мусулмон давлатлардан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш ва уларга таржимонлик қилиб, ҳамроҳ бўлиш ишлари асосан унга топшириладиган бўлди.
Суриянинг ўша пайтдаги бош муфтийси Аҳмад Куфтару Собиқ Иттифоқ мусулмон давлатларига тез-тез ташриф буюриб турар, унга эса ҳар сафар Муҳаммад Содиқ ҳамроҳлик қиларди. Шу боис ўртада ўзгача меҳр, яқинлик пайдо бўлган эди. Сафарларнинг бирида Аҳмад Куфтаруда Муҳаммад Содиқдек илмли фарзандни тарбия қилган отани кўриш истаги пайдо бўлади. Суриялик машҳур уламо Муҳаммад Юсуф домланинг хонадонида меҳмон бўлиб, у киши билан танишиб, қадрдон биродарга айланди.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22357
🕋 @islomuz
☺️☺️☺️☺️☺️
Hazrat diniga xiyonat qilgan odamni hech ham kechirmasdilar...
Hazratni xotirlab ko'rsatuvining 74-soni
Hasanxon Yahyo Abdulmajid
Ushbu ko‘rsatuvda fazilatli shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahullohning ibratli hayot yo‘li haqida hikoya qiluvchi suhbatlar berib boriladi.
Suhbatlarda hazratga zamondosh bo‘lgan ulamolar, u zotning oila aʼzolari, shogirdlari va muxlislarining shayx hazratlari haqidagi xotiralari bilan tanishib borasiz.
📹 Premyera
🕋 @islomuz
Hazratning asarlarini tushunish uchun nima qilish kerak?
Hasanxon Yahyo Abdulmajid
"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvining 74-sonini dushanba kuni soat 20:30 da YouTube sahifamiz orqali tomosha qiling!
🌐 Premyera
🕋 @islomuz
Xavfli yo'l
Musulmonlik ikki buyuk ishonch asosiga qurilgan:
1. Allohdan oʻzga ibodat qilishga loyiq iloh yoʻqligi («Laa ilaaha illalloh»);
2. Muhammad alayhissalom Alloh taoloning barcha insonlarga yuborgan elchisi (paygʻambari) ekanlari («Muhammadur Rasululloh»).
Bu muborak jumlalarni qalbidan tasdiqlab, iqror boʻlib, tilida izhor qilgan kishi Islom dinida boʻladi. Bu ishonch «iymon», iymon keltirgan kishi esa «moʻmin» deb ataladi.
🕋 @islomuz
Муфтий ҳазратларининг ёш диний соҳа ходимларига мурожаатномаси етказилди
30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Диний идора тизимида хизмат қилаётган ёшларга мурожаатномаси Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти, Тошкент шаҳри ва вилоятлар вакилликлари мутасаддилари томонидан ҳудудларда диний соҳада меҳнат қилаётган ёшларга ўқиб эшиттирилди.
Мурожаатномада сўнгги йилларда мамкатимизда баркамол авлодни қўллаб-қувватлаш, уларга кенг имкониятлар яратиш борасида кенг кўламли ишлар қилинаётгани, ўз навбатида, келажагимиз ворислари ҳам бундай имкониятлардан фойдаланган ҳолда кўплаб ютуқларга эришаётгани таъкидланган.
Шунингдек, динимизда навқирон ўғил-қизларга катта эътибор қилингани, бу борада ояту карима, ҳадиси шарифлар борлиги қайд этилиб, фарзандларимизни илму маърифат эгаллаш, она Ватан равнақи ва муборак динимиз ривожи йўлида собитқадам бўлишга чақирилган.
Ўтказилган тадбирларда 30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан вакилликлар томонидан ёшларга эсталик совғалари топширилди ва дастурхон ташкил этилди.
🔗 https://islom.uz/maqola/22351
🕋 @islomuz