islomuz | Неотсортированное

Telegram-канал islomuz - Islom.uz

134955

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Подписаться на канал

Islom.uz

Дунёнинг энг бой шаҳари

XIV-XV асрларда, Ғарбий Африкада жойлашган Тимбукту шаҳри дунёнинг энг бой шаҳари, ҳудуди эса Лондон шаҳридан беш маротаба катта бўлган. Илм, иқтисод ва ҳарбий салоҳиятига кўра, ўша вақтда дунёнинг пешқадам юртларидан эди. Шаҳар бу юксак нуфузга Мали ва Сонгай мусулмон империяси остида бўлган вақтларда эришган.

Бугунга келиб, француз истилоси уни тарк этгач, Тимбукту шаҳри Лондондан 236 марта кичик. Унинг аҳолиси беш аср олдингидан кўра икки маротаба кам ва бу шаҳар айни дамда дунёнинг энг қашшоқ шаҳарларидан биридир.

Тимбуктуда қадимий масжидлар, мадрасалар, хусусан, Санкор мадрасаси бўлиб, шаҳар Африка қитъасидаги энг йирик илм марказларидан бири бўлган. Африкалик мусулмонларда: «Туз шимолдан келади, олтин – жанубдан келади. Аллоҳнинг сўзи ва ҳикмати эса Тимбуктудан келади» деган мақол бор экан. Шаҳарда ўз вақтида Макка, Қоҳира, Дамашқ, Бағдод ва бошқа шаҳарлардан келтирилган ва ўрганилган юз минглаб қўлёзма асарлар жамланган.

Тимбуктуда «Жингеребер», «Сиди Яҳё» ва «Санкор» масжидлари бўлиб, ЮНЕСКО дунё илмий мерос рўйхатига киритилган. Ўрта асрларда «Санкор» масжиди қошидаги жомеъда бир вақтда 25.000 илм толиблари шаръий илмлар билан бир қаторда, астрономия, медицина ва тарихга оид билимларни дарс қилиб ўрганишган.

1893 йили француз истилочилари томонидан шаҳар босиб олинган.

🔗 https://islom.uz/maqola/22348

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Гуноҳ бўлмаса, бало тушмас. Тавба бўлмаса, бу кўтарилмас»

Ҳозирги кунимизда фавқулодда ҳолатга дучор бўлганларга ёрдам бериш энг мақталган ишлардан бирига айланиб қолган. Аммо бундай ишларга ким асос солганини билиб қўйиш фойдадан холи бўлмайди.

Ҳижрий 17 йил Ислом тарихида «Рамода», яъни «Очлик йили» номи ила машҳурдир. Ўша йили қаттиқ қаҳатчилик, очлик ҳукм сурган. Ана шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу аҳолини ҳалокатдан сақлаб қолиш учун катта тадбиркорлик ва фидокорлик кўрсатганлар.

Ибн Саъд Асламдан қуйидагиларни ривоят қилади:

«Язид ибн Ухту Намир, Мисвар ибн Махрама, Абдурраҳмон ибн Абд Қорий ва Абдуллоҳ ибн Утба ибн Масъуд розияллоҳу анҳулар ҳар кеча Умар розияллоҳу анҳунинг ҳузурларида тўпланиб, қилган ишлари ҳақида хабар берар эдилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22346

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Умрингизга барака!

Одам боласининг қанча умр кўриши унинг ўзига эмас, Яратганнинг хоҳиш-иродаси, банданинг қадардаги ёзуғига боғлиқ. Аллоҳ бировга узоқ умр берган, бошқасига қисқа. Қанча умр берилган бўлса, инсон бундан бир соат ортиқ ёки кам яшай олмайди. Нуҳ, Шис алайҳиссалом каби пайғамбарлар минг йилга яқин, Иброҳим алайҳиссалом 275 йил умргузаронлик қилишган бўлса, Ийсо алайҳиссалом 37 йил, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом 63 йил умр кўришган. Ҳозирги пайтда японларнинг ўртача умри саксон йилни ташкил этса, Гаити, Свазиленд, Намибия каби айрим ўлкаларда ўртача умр 30 ёшдан ошмаётир.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22345

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Hazrat diniga xiyonat qilgan odamni hech ham kechirmasdilar...

Hasanxon Yahyo Abdulmajid

"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvining 74-sonini dushanba kuni soat 20:30 da
YouTube sahifamiz orqali tomosha qiling!

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Жума – мусулмонлар учун байрам

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Жума Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинди. Уни Жаброил алайҳиссалом олиб тушдилар. Ўшанда Жаброил алайҳиссаломнинг қўлларида ўртасида қора нуқтаси бор оппоқ ойна бор эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Жаброил, бу нима?” – деб сўрадилар. Жаброил алайҳиссалом: «Бу жума, Аллоҳ таоло буни Сизга ва сиздан кейинги умматларингизга байрам қилиб туширди. Унда Сиз ва умматларингиз учун яхшиликлар бор. Сиз ҳафта кунларининг аввалги кунини байрам қиласиз. Яҳудийлар ва насронийлар эса Сиздан кейин байрам қилишади. Унда дуолар ижобат бўладиган бир вақт бор. Банда ўша вақтда дуо қилиб, Роббидан нима яхшилик сўраса, ўша яхшилик унинг насибаси бор бўлса, Аллоҳ таоло у яхшиликни беради. Қандай ёмонликдан паноҳ сўраса, Аллоҳ таоло у ёмонликни ва ундан каттароғини ҳам ундан қайтаради. Бизлар жума кунини «явмил мазид (савоблари бисёр бериладиган кун) деб атаймиз», – деб жавоб берди».

Табароний ривоят қилган.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Inshiqoq surasi bilan qisqacha tanishuv

Yaqinlaringizga ham ulashing!

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Tijoratning ham odobi bormi?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Набий алайҳиссалом ҳар бир маст қилувчи ва бўшаштирувчи нарсадан қайтардилар

Бугунги кунда дунёда 500 миллиондан ортиқ одам бангилик дардига йўлиққан. Унинг аксарият қисмини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этмоқда. Шу билан бирга, жаҳонда содир этилаётган жиноятларнинг 57 фоизи бангилар ҳиссасига тўғри келади.

Баъзи мутахассислар эндиликда дунёни ҳалокатга солувчи нарса водород бомбаси эмас, «героин бомбаси» бўлиб қолганини таъкидламоқдалар.

Бугунги, гиёҳвандлик катта таҳдид солиб, келажак авлодларимизни ҳам ўз домига тортиш хавфи туғилиб турган бир пайтда барчамиз бу офатга қарши курашишимиз матлубдир.

Жамиятнинг ҳар бир аъзоси, каттаю кичик, эркагу аёл, ёшу қари, амалдору оддий фуқаро – ҳамма-ҳамма гиёҳвандликка қарши курашда иштирок этмоғи кечиктириб бўлмас заруратдир.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22340

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Бундай нозик мувозанатни ким жорий қилди?

Европанинг илм ва фанда, турли технологияларда ривожланиши ҳамда ютуқларга эришиши турлича тушунилади ва талқин қилинади. Европаликларнинг ўзлари мазкур ютуқларнинг асосий сабаби динсизлик ва ўзлари барпо қилган «сверхчеловек» – ғайриоддий одамнинг табиатни «тиз чўктириши»дир деб ўйлайдилар.

Европаликларнинг мустамлакачилик сиёсати қурбони бўлганлар ўша ютиқлар мазкур сиёсатнинг натижаси деб ўйлайдилар. Мусулмонлар бу тараққиётнинг сирини тушуна олмай хуноб бўладилар. Нима учун куфрни ўзига шиор қилиб олган европаликлар дунёвий ишларнинг барчасида ўзиб кетиб, иймон – эътиқодли бўлсак ҳам, биз орқада қолдик дея хуноб бўладилар. Мазкур саволларнинг жавоби қуйидагича;

- Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандаларига доимо фойда етиши ва улардан зарар қайтиши учун икки низомни ишга солгандир. Уларнинг биринчиси борлиқдаги табиат низоми бўлса, иккинчиси шариат низомидир.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22335

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Синовлар бука олмаган ҳақиқат

(Муҳаммад Карим Абдужалил ўғлининг хотиралари)

Муҳаммад Карим Абдужалил 1957 йили Андижон вилоятидаги Булоқбоши қишлоғида туғилган. Бошланғич диний таълимни қайнотаси Муҳаммад Юсуф ҳожидан олган. 1981 йили Бухородаги «Мир Араб» мадрасасига ўқишга кириб, бир йилдан сўнг Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом олий маъҳадида таҳсилни давом эттирган. 1985 йилда ўқишни тугатиб, «Мир Араб» мадрасасида мударрис бўлиб ишлай бошлаган. 1990-92 йилларда Ливиядаги исломий даъват дорилфунунида малака ошириб келиб, 1998 йилгача Булоқбоши туманидаги «Бобур» номли мадрасада мудир ва мударрис бўлиб ишлаган. 2003–2018 йилларда Андижон шаҳридаги «Саййид Муҳйиддин махдум» мадрасасида илмий мудир, ҳозир «Гранд таълим» ўқув марказининг Андижон филиалида ўқитувчи.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22334

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Ҳилол» интеллектуал клубининг биринчи мавсумдаги илк мусобақаси ўтказилди

Бугун, 25 июн куни «Ҳилол нашр» матбаа-нашриётининг мажлислар залида «Ҳилол» интеллектуал клубининг янги мавсумдаги илк мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада жами 20 та жамоа: 10 та эркаклар ва 10 та аёллар жамоаси иштирок этишди.

Якунда 2 та эркаклар ва 2 та аёллар жамоаларидан энг кўп балл тўплаганлар мусобақа ғолиби бўлишди.

Ғолибларга ҳомийлар томонидан тайёрланган ҳадялар топширилди. Жами 4 та жамоа учун 20 дона «Олтин силсила» – «Сунани Абу Довуд» китобининг 1-жузи ҳамда 500 000 сўмлик совға сертификати топширилди.

Шу тариқа ғолиб жамоалар «Ҳилол» интеллектуал клуби мусобақасининг мавсумдаги илк финалига йўлланма олишди. Финал 27 август куни ўтказилади, унда «Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 7-жузидан саволлар берилади.

Мавсумнинг иккинчи босқич мусобақаси июль ойининг 30 санасида бўлиб ўтади. Мазкур илм мусобақасида ҳам худди бугунгидек 20 та жамоа ўзаро куч синашади. Бу жамоалар «Ҳадис ва ҳаёт» силсиласининг 6-жузини ўқишлари керак.

Ҳали рўйхатдан ўтмаганлар бўлса, марҳамат, ўзингиз билан 5 та аъзо топиб, «Ҳилол» интеллектуал клубидан рўйхатдан ўтинг. Илмингизни мустаҳкамланг, илм мусобақасида иштирок этинг, ғолиб бўлиб, ҳадяларга эга чиқинг!

🔗 «Ҳилол» интеллектуал клубининг ўйини ҳақида тўлиқ маълумот: /channel/HilolNashr/21292

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Сувайш каналини қазиш ғоясининг илк муаллифи ким эди?

Ҳижрий 193 йилда Ҳорун ар Рашид Баҳрир Рум (Ўрта Ер денгизи) ва Баҳри Қулзум (Қизил денгиз)ни боғловчи канал қазишни ихтиёр қилган. Чунки бу канал орқали озиқ-овқат маҳсулотлари ва қурол-аслаҳаларни етказиб бериш осонлашар эди. Бироқ у Румликларнинг маркаблари Ҳижозга суқулиб кириб олишларига имконият бўлиб қолишидан ҳавотир олар эди.

Чунки улар бу ҳолда Макка ва Мадина шаҳарларига талончилик ҳужумларини амалга оширишлари, ҳажга йўл олган ҳожиларнинг кемаларига ҳамла қилишлари, алал оқибат Масжидул Ҳаромгача етишлари мумкин эди.

Шу сабабдан ҳам Ҳорун ар Рашид Макка Ҳарамининг ҳудудларини ҳимоя қилишни ҳамда Исломнинг муқаддас ерларини муҳофазасига риоя қилган ҳолда, ушбу канални қазиш режасидан воз кечган эди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22331

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Абу Ҳанифанинг шогирдлари

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг шогирдлари жуда ҳам кўп бўлганидан, уларни номма-ном зикр қилиб ўтишнинг ўзи мушкул иш. Шунинг учун Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг энг машҳур шогирдларидан баъзиларини эсга оламиз, холос.

1. Яъқуб ибн Иброҳим ибн Ҳабиб Ансорий бўлиб, Абу Юсуф куняси билан машҳурдирлар. У киши Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳидан кейин ўттиз икки йил ўтиб, вафот этганлар. Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳи қуйидаги китобларнинг муаллифидир:

1. «Китобул Осор».

Бу китобни Юсуф ўз отасидан, у киши эса Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳидан ривоят қилган. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан, саҳобийдан ёки Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи ўзлари рози бўлган тобеъиндан ривоят қилганлар.

«Китобул Осор»да тобеъинлар ва Ироқ фақиҳларининг кўпгина фатволари ҳам жамланган.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/3098

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Муҳри нубувват

Абдуллоҳ ибн Саржис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим ва у зот билан бирга нон ва гўшт ёки сарийд едим».

Осим айтади: «Мен унга: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сенга истиғфор айтдиларми?» дедим. «Ҳа. Сенга ҳам», деди ва «Гуноҳинг учун ва мўминлару мўминалар учун истиғфор айт» оятини тиловат қилди-да: «Сўнгра айланиб ортларига ўтдим. Кейин чап кураклари юқорисидаги муштдек муҳри нубувватларига назар солдим. Унинг устида қизил тошмалар бор эди», деди».


Муслим ривоят қилган.

🔗 https://islom.uz/maqola/22323

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Hazratning eʼtiroflari biz uchun targ‘ib edi...

Yahyobek Habibulloh

🌐 YouTube

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Boshqa tuyaning hikoyasi

Assalomu alaykum, siz Allohning rasuli Muhammad alayhissalomga jon dilidan xizmat qilgan Qasvo nomli tuyaning hikoyasini oʻqigan edingiz. Oʻshanda men ham ul muborak zotning bir moʻjizalari haqida hikoya qilishni dilimga tugib qoʻygan edim. Siz kimsiz deysizmi? Men ham Paygʻambar alayhissalomning sahobalariga qarashli tuya boʻlaman.

Balki hayotda siz tuyalarni faqatgina televizor orqali yoki maxsus tomoshaxonalarda koʻrgandirsiz. Hozir har bir kishi bitta yengil mashinali boʻlishni orzu qilsa, qadimda har bir erkak kishi bitta tuyali boʻlishni orzu qilardi. Ilgarilari katta-katta musobaqalarda eng katta, nufuzli sovrin tuya hisoblanardi. Hozir turli zamonaviy ulovlar koʻpayib ketgani uchun bizning xizmatimizga ehtiyoj sezilmay ham qoldi.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22347

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Isrofning sabablari

«Isrof» kitobi 3-son

📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Isrof» kitobi suxandon lafzida

🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi

📹 YouTube

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Tijorat nima?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

БАА делегацияси Тошкент ислом институти ва фатво маркази фаолияти билан танишди

Бугун, 28 июнь куни Бирлашган Араб Амирликларининг “Ҳидоя” экстремизмга қарши курашиш маркази раиси Доктор Али Рошид Ал-Нуаимий бошчилигидаги делегацияси мамлакатимизга ташрифи доирасида Тошкент ислом институти фаолияти билан танишди.

Мартабали меҳмонга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ҳамроҳлик қилди.

Доктор Али Рошид Ал-Нуаимий жанобларига институт тарихи ҳақида батафсил маълумот берилиб, бугунги ўқув жараёнлари билан таништирилди. Меҳмон Қуръони карим ва тажвид ўқув курси дарс жараёнларини диққат билан кузатди.

Делегация аъзолари Тошкент ислом институтига ташрифи таасcуротларини институтнинг “Меҳмонлар китоби”га ёзиб қолдирди.

Шунингдек, меҳмонлар Фатво маркази фаолияти билан танишиб, Фатво маркази мутахассислари билан мулоқот қилдилар.

Ташриф якунида томонлар ўзаро эсдалик совғалари алмашдилар.

🔗 https://islom.uz/maqola/22343

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

27-28 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ёшлар форуми бўлиб ўтмоқда. Унда турли давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқда.

Нуфузли тадбир доирасида Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби ўринбосари Тариқ Али Бахит, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов, Халқаро ислом академияси ректори Уйғун Ғофуров янги боғни очиб, унга манзарали дарахт кўчатларини ўтқаздилар.

Тадбир Қуръон Карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди.

Сўзга чиққан Зайниддин домла Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг форум иштирокчиларига йўллаган табрик ва қутловларини ўқиб эшиттириш баробарида хайрли тилакларини билдирдилар.

Шунингдек, форумда юртимизда ёшлар таълим-тарбиясига қаратилган эътибор, уларни ҳар томонлама етук шахс қилиб камол топишлари борасида олиб борилаётган хайрли ишлар, хусусан, диний таълим муассасаларида талаба-ёшлар ўқиб-ўрганишлари учун қилинган шарт-шароитлар тўғрисида сўз юритилди.

Тадбирда юртимиз ва хорижлик мутахассислар ўзаро тажриба алмашиш баробарида ушбу йўналишдаги янгилик ва илмий тадқиқотлардан баҳраманд бўлди.

Бугун, 28 июнь куни мазкур тадбирнинг иккинчи босқичи ўтказилмоқда.

🔗 https://islom.uz/maqola/22342

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Islomda inson huquqlari

Islomda inson huquqlari haqida gap ketar ekan, har bir shaxs inson sifatida bu huquqlardan foydalanishi zarurligi ta’kidlanadi.

U huquqlarni belgilashda insonning o‘ziga nisbatan munosabati ham muhim o‘rin tutadi. Biz huquqlari haqida gapirayotgan insonning asli qanday? Uning bu dunyoda tutgan o‘rni qanday?

Bu kabi savollarga beriladigan javoblar inson haq-huquqlarining asosini belgilashda katta ahamiyatga ega bo‘ladi.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан қутлов

Ҳурматли
Islоm.uz жамоаси!

Сизларни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз.

Халқимиз илм-маърифатини юксалтириш, ҳидоят йўлига бошлаш, соҳага оид янгилик ва ўзгаришларни тезкор ва холислик билан етказишдаги хизматларингиз учун беҳад ташаккурлар билдирамиз.

Мўмин-мусулмонлар манфаати, дин ғами ва Ватан тақдирини ҳис қилиб яшайдиган сиз каби ижод аҳлининг даъваткор сўзи, ибратли фаолияти таҳсинга лойиқдир.

Сиз азизларни эзгулик йўлидаги саъй-ҳаракатларингизни доимо қўллаб-қувватлаган ҳолда, асосий таянчимиз ва яқин ёрдамчимиз, деб биламиз.

Масъулиятли ва шарафли вазифада хизмат қилаётган сиз жонкуярларимизга сиҳат-саломатлик, куч-қувват ҳамда улкан зафарлар тилаймиз. Сўзларингиз равон, чиқишларингиз таъсирчан ва бутун умр халқимиз ардоғида бўлиб, бахт-саодат, ижодий ютуқлар доимо ҳамроҳингиз бўлишини сўраймиз.

Сизларнинг юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида олиб бораётган ижодий ишларингизда Ҳақ таоло мададкор бўлиб, куч-қувват ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, шайх Нуриддин Холиқназар

27.06.2024 й.


🔗 https://islom.uz/maqola/22341

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Қўрқув

Аслида ўлимнинг ўзи мусибат бўлмайди, балки инсоннинг ўлим борасидаги муносабатлари, ўзини тутиши, у билан бўлган алоқаси мусибат бўлади. У ҳолда бу мусибатдан қутулишнинг йўли қандай? Нима қилсак ўлимни эслаганимизда роҳатланадиган бўламиз?

Бунинг чораси – ўлимдан кейинги ҳаётга тайёргарлик кўришимиздир.

Бунинг чораси – Аллоҳ билан бўладиган муомаламизни ислоҳ қилишимиздир.

Бунинг чораси – охиратдаги ҳаётимизни обод қилишимиздир.

Бунинг чораси – барча ғамларимизни охират ғамига айлантириб олишимиздир.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22337

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Hazratning kitoblari...

Yahyobek Habibulloh

🌐 YouTube

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Tanamizdagi qo‘riqchilardan biri

Azizlar, bizning tana a’zolarimiz, ularning ishlash jarayoni, imkoniyati, har birining mukammal, aniq tartib va intizom bilan yaratilgani haqida hech o‘ylab ko‘rganmizmi?

Alloh taolo bizning tanamizga ato etgan barcha a’zolar aniq hikmat bilan yaratilgan, ularning har biri o‘ziga yuklatilgan vazifani to‘liq ado etadi. Ichki va tashqi a’zolarimizdagi xususiyatlar, moddalar bizni bu dunyoda yashashimizga moslab yaratilgan. Bir so‘z bilan aytganda ular bizning tana qo‘riqchilarimiz hisoblanadi.

Quyidagi videolavhada tanamizning muhim a’zosi – jigarimiz haqida ma’lumot beriladi.

#Allohning_mojizalari

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ғам юзини кўрма, доимо юзинг кулиб турсин

«Эй хуш савдоли ишқимиз, сен шод бўл!..»

Шод бош, эй ишқи хуш савдои мо!

Эй табиби жумла иллатҳои мо!

Ишқи хушсавдомиз, эй, шод бўл ўзинг!

Барча иллатлар табиби – ул ўзинг!


«Эй хуш савдоли ишқимиз, сен шод бўл, Эй барча дардларимизнинг табиби сенсан!». Иллат – дард, беморлик, касаллик, дегани. Лекин бу ўринда «ёмон сифатлар, ёмон феъл-атвор ва хулқлар» деган маънодадир.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22332

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

🔴 «Hilol» intellektual klubining yangi mavsumdagi ilk oʻyini boshlandi

📹 https://www.youtube.com/live/S9jeZBlzOfc?si=iGczifREKM6cM0gG

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Аллоҳ бу ерни сабот манзили қилсин

Форслар Мадоинни ташлаб, Жалво номли томонга қочдилар. Улар бирлашиб, ўзларига Меҳрон исмли одамни бошлиқ қилдилар ва шаҳар атрофига хандақ қазиб, ҳимояга ҳозирландилар.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг амрларига биноан, Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу у томонга Ҳошим ибн Утба бошчилигида ўн икки минглик аскар юборди. Лашкарнинг аввалида Қаъқоъ розияллоҳу анҳу борар эди. Саксон кунлик қамалдан сўнг мусулмонлар яширин йўлни билиб қолиб, ўша ердан ҳужум қилиб, шиддатли жанглардан сўнг шаҳарни фатҳ қилдилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22326

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ҳожиларнинг илк гуруҳлари юртимизга етиб келди

Бугун, 22 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳлари эсон-омон она диёримизга етиб келдилар.

Нурли юзи, қувноқ кўзида Ватан соғинчи намоён бўлган ҳожилар жамоасини Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Камилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, шунингдек, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида эҳтиром ила кутиб олишди.

Ҳожиларимиз муборак заминда Ҳақ таолонинг фарзи – Ҳаж амалини чиройли адо этиб, соғу саломат ўз юртига етиб келганлари ва яқинлари дийдорига етишганлари учун шукроналар айтиш баробарида эл-юрт ҳаққига хайрли дуолар қилишди.

Эндиликда ҳожилик бахтига муяссар бўлган ҳамюртларимиз жамиятда барчага ўрнак бўлиб, ёшларни илм-маърифатга чақириш, аҳолини эзгу ишларга бошлаш ва кам таъминланган кишиларга ёрдам кўрсатиш ишларида етакчилик қиладилар.

Эслатиб ўтамиз, ҳожиларимиз Ватанга қайтишлари шу йил 12 июлгача давом этади.

🔗 https://islom.uz/maqola/22322

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ҳаж 2024 мавсумига ташриф буюрган ҳожилар сони эълон қилинди

Саудия Арабистони Подшоҳлиги статистика бош бошқармаси ҳаж амалларини бажаришга келган зиёратчилар сонини эълон қилди.

Унга кўра:

Бу йил бир миллион 833 минг 164 нафар киши ҳаж амалини адо этган. Шундан ички зиёратчилар сони 221 минг 854 нафар.

Ҳожиларнинг 958 137 нафари эркак, 875 027 нафари эса аёллардир.

Зиёратчиларнинг 22,3 фоизи араб, 63,3 фоизи эса Осиё, 11,3 Африка давлатларидан, Европа, Америка, Австралия ва бошқа мамлакатлардан келган зиёратчилар сони эса 3,2 фоизни ташкил этган.

Зиёратчиларнинг асосий қисми ҳаво йўллари орқали келган.

Бу йил юртимиздан 15 минг 130 нафар фуқаро ҳаж ибодатига муяссар бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 22 июндан 12 июлга қадар ҳожиларимизни Жидда шаҳридан Ўзбекистонга олиб келиш ишлари амалга оширилади.

🔗 https://islom.uz/maqola/22321

🕋 @islomuz

Читать полностью…
Подписаться на канал